cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

HARBIY PROKURATURA

🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi ✅ 📲 (77)-040-1007 👉 facebook.com/harbiyprokuratura 🌐 harbiy.prokuratura.uz ⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura

Mostrar más
avatarNetwork:Bosh prokuraturaUzbekistán4 478El idioma no está especificadoLey461
Publicaciones publicitarias
18 521
Suscriptores
-1524 horas
-257 días
+80030 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
#табрик
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни Сана муносабати билан Ватанимиз фидойилари бўлган журналистларни, блогерларни, ахборот хизмати ходимларини ва соҳа фахрийларини самимий муборакбод этамиз.
🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик Поздравление работникам печати и средств массовой информации Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Mostrar todo...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида "Ёшлар ойлиги" доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ёш ҳарбий хизматчиларининг "Қутқарувчи ёшлар форуми"га старт берилди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтган очилиш қисмида Нукус ҳарбий прокуратураси ва қатор мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этди. 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла “26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан Фарғона вилояти Қувасой туманидаги “Водий гавҳари” болалар соғломлаштириш оромгоҳида тадбир ўтказилди. “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтган тадбирда Фарғона ҳарбий прокуратураси, мудофаа ишлари бошқармаси, ҳарбий қисм қўмондонлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Бугунги санага бағишланган шу каби тадбир Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди. 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Мудофаа вазирлигига қарашли “Тонг” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўрганишлар олиб борилди. Жараёнда озиқ-овқат сифати ва санитария-гигиена талабларига риоя этилиши аҳволига эътибор қаратилди. Мулоқотлар асносида масъулларга тегишли тавсиялар бериб ўтилди. 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла
👉 youtu.be/SrMRAB2E_mw 👈 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли "Тонг" болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўқувчи қизлар ўртасида танлов ўтказилди. Унда иштирокчилар ватан ҳақида шеър, қўшиқ, қўл иши ва тасвирий санъат йўналишларида ўзаро беллашдилар. Якунида ғолиблар ва фаол қатнашчилар диплом ва эсдалик савғалари билан тақдирланди. Тадбир концерт дастурига уланиб кетди. 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
#тадбир #қабул Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Қарши шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Жами 28 та мурожаатдан 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 23 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла “Ёшлар ойлиги" доирасида Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан ёзги таътилдаги бўш вақтларини мақсадли ўтказиш юзасидан ўқувчи–ёшлар билан учрашув ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда ёнғин хавфсизлиги ва сув ҳавзаларида чўмилиш қоидаларига риоя этиш бўйича маълумотлар берилди. Жараёнда мавзуга доир эслатмалар тарқатилди. 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҳуқуқий_ахборот
“Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнингвояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти" тасдиқланди
👆 Унга кўра, Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади: 🔹 “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимга; 🔹 ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамига ёки бевосита профилактика инспекторларига; 🔹 “112” ягона диспетчерлик хизмати ва 1146 қисқа рақамли “ишонч телефони”га. 🖇 Мурожаат бўйича 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: ▪️хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; ▪️ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради; ▪️профилактика инспектори хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштиради ва заруратга кўра бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштиришга доир чораларни кўради; ▪️ижтимоий ходим ва профилактика инспектори томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари уларнинг розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилади. 🏢 Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига “Инсон” марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатилади. 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #маҳалла Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ёшлар иштирокидаги “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик йиғинининг навбатдаги мавсумига бошланди. Тантанали очилиш маросимида Термиз ҳарбий прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқининг вилоят тузилмалари вакиллари ҳамда фахрийлар қатнашди. Сўз олганлар ҳарбий хизматнинг афзалликлари, ҳарбий хизматчиларга қонунларда белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумотлар бериб ўтишди. 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Навоий ҳарбий прокуратураси, ҳарбий қисм қўмондонлиги ва фахрийлар ҳамкорлигида “Қизилтепа” болалар оромгоҳида ватанпарварлик тадбири ўтказилди. "Ёшлар ойлиги" доирасидаги ушбу тадбирда дастлаб фахрий қоровул томонидан саф чиқишлари намойиш этилди. Сўнгра ҳарбий оркестр жамоасининг Ватан мадҳидаги садолари тингланди. Тадбир барчада катта таассурот қолдирди. 🇺🇿Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Mostrar todo...
Repost from Bosh prokuratura
Жамоат хавфсизлиги университетида ёш офицерларнинг битирув маросими бўлиб ўтди. Унда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, битирувчиларнинг яқинлари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари О.Холбоев ва сўз олганлар ёш офицерларни қутлаб, эзгу тилакларини билдиришди ва келгуси хизматларида зафарлар тилашди. Тантана махсус концерт дастурига уланиб кетди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Mostrar todo...
Inicia sesión y accede a información detallada

Te revelaremos estos tesoros después de la autorización. ¡Prometemos que será rápido!