SHUKRONAM
Ir al canal en Telegram
#Bismillah Келажакни ўйлаб ташвишланма. Мен хоҳлайман, сен хоҳлайсан... лекин бари бир Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. 🍃🌹🍃
Mostrar más307
Suscriptores
+124 horas
-17 días
+230 días
Archivo de publicaciones
306
"Аллаҳумма ашфиҳи шифаъан ла югҳадиру сақаман"
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Бошқаларнинг устунликларини (фазилатларини) эътироф этиш — пайғамбарларнинг сифатидир:
(Мусо алайҳиссалом айтдилар): “Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ...”,
Қасас сураси, 34-оят.
Бошқаларнинг устунликларини (фазилатларини) инкор қилиш эса — шайтоннинг сифатидир: (Иблис айтди): “Мен ундан яхшиман”,
Аъроф сураси, 12-оят.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Сен ўзингни сираям ёмон, гуноҳкор инсонлар билан муқояса этма (солиштирма) гин ки, ўзингни "Авлиё" деб билиб қоласан!
Яхши, солиҳ инсонлар билан муқояса эт (солиштир) гин ки, хатоларингни кўрасан!
✍️Мавлоно Румий
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРАКАТУҲ! 🌹🍃
ШАНБА ТОНГИ
ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!
Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, хар бир кўрганимиз сабоқ эканлигини англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин.
Янги кун файзли ва барокатли ўтсин. Амийн 🤲
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
#Ҳожат_намози
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо (23-тавсия)
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.
Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»
Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: «Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин: «Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!»
Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди».
Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники.
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.
2. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди.
3. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир.
4. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир.
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
#Ҳожат_намози
Кимки Бомдод намозидан олдин 2 ракат ҳожат намози ўқиб, саломдан сўнг саждага бошини қўйиб, 41 марта
< ла илаҳа илла анта субҳонака инни кунту миназ-золимийн >
зикрини қилса ва саждадан туриб тилагини айтиб дуо қилса, Ин ша Аллоҳ, дуосининг ижобатини топади.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Ҳожат намози
🎥Аброр Мухтор Алий домла
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
ЭСЛАТМА☝
Азизлар эртага шанба. Таҳажжуд намозидан сўнг, Бомдод намозидан олдин, саҳарга яқин икки ракат Ҳожат намозини ўқиш эсингиздан чиқмасин.
Дунё ва охират ниятларингизни сўранг. Ижобат бўлади. Воаллоҳу аълам.
Ҳурмат билан ✿𝓼𝓱𝓾𝓴𝓻𝓪𝓷✿
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Фиравннинг ҳаёти бизга ўрнак бўлиши керак! У бирор марта соғлигидан шикоят қилмаган!
Жуда ҳам ибратли ва таъсирли маъруза!!!
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Иблис деди: “Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва ....”, Аъроф сураси, 12-оят.
Фиръавн деди: “...«Эй қавмим! Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?!...”, Зухруф сураси, 51- оят.
Қорун деди: “Менга у фақат ўзимдаги илм туфайлигина берилгандир”...”, Қосос сураси, 78-оят.
“Мен”, “Меники”, “Менда”... Ғурурга бошловчи бу сўзларни айтишда эҳтиёт бўл. Барча нарсани Аллоҳга нисбат бер.
Сен ҳеч бир нарсага эга эмассан, сенинг ўзингда ҳеч нарса йўқ ва барчаси сенга Аллоҳнинг берган фазлидандир...
Мажид Заккий.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Бир инсонни тақдирин ҳал қилиш бандага берилган эмас!
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Расулуллоҳга хушхабар
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим онларида Жаброил алайҳиссаломдан:
- “Мендан сўнг умматимнинг аҳволи нима бўлади?” – деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ваҳий этди:
- “Ҳабибимга хушхабар бер, уммати ичида уни уялтирмайман. Ҳашр кунида у қабрдан энг олдин чиқадиганлардан бўлади ва Маҳшаргоҳда тўпланганларнинг саййиди қилинади. То унинг уммати кирмагунича бошқа умматларга жаннатга кириш ҳаромдир”.
“Ана энди кўзим қувончга тўлди” - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.
(Имом Табароний ривояти)
АЛЛОҲИМ МУСУЛМОН ҚИЛИБ ЯРАТГАНИНГА ШУКУР!
АЛЛОҲИМ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА УММАТ ҚИЛИБ ЯРАТГАНИНГГА ШУКУР!
БАРЧАМИЗ ФИРДАВС ЖАННАТИ БИЛАН СИЙЛАНАЙЛИК! ЖАННАТДА РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БИЛАН СУҲБАТ ҚУРИШ ВА АЛЛОҲНИНГ ГЎЗАЛ ЖАМОЛИНИ КЎРИШ НАСИБ ЭТСИН! ИН ША АЛЛОҲ АМИЙН
ВОАЛЛОҲУ АЪЛАМ!
🍃🌹МУСУЛМОН АҲЛИГА САЙИДУЛ АЙЁМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹🍃
✿𝓼𝓱𝓾𝓴𝓻𝓪𝓷✿
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
🍃🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ ва Жаннатул Фирдавс барча мусулмон аҳлига🌹🍃
🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР🌹🍃
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ ﷺ Жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида:
«Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради», дедилар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.
🍃🌹Жуманинг хайри ва барокати сизга ва бизга бўлсин азизлар!
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
#дуо
"ИННА МАА АМРУХУ ИЗА АРОДА ШАЙАН АЙЯКУЛАЛАХУ КУН ФАЯКУН"
Аллоҳга осон. Бўл деса бўлади😇
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
СЕН ВА PEPSIНИНГ НАРХИ БИР ДОЛЛАР
Бир йигит ўзига муносиб деб билган қизга совчи қўйди. Қизнинг отаси йигит билан суҳбатлашиб, ундаги яхши фазилатлардан мамнун, жигарбандини беришга рози бўлди. Маҳрга атиги бир доллар белгилади.
Ота:
— Биз яхши куёвга қиз беряпмиз, мол - дунёнинг аҳамияти йўқ! — деди.
Бу гапларни эшитган йигит жуда хурсанд бўлди. Тўй ҳам ўтди.
Бироқ, йигит уйлангач аёлини мазах қила бошлади. Ҳар сафар PEPSI ичимлигини сотиб олганида аёлига:
— Сен ва PEPSI битта нарса. Иккингизнинг ҳам нархингиз бир доллар! — деб кулар эди..
Бечора таҳқирланган аёлининг жаҳли чиқарди - ю билдирмас эди. Эри уни «Эй, бир бутилка PEPSI» деб чақирадиган бўлди.
Бир сафар сайрга чиқишди. Йигит PEPSI сотиб олибди ва аёлига:
— Тасаввур қил, сени йўқотиб қўйдим нима-ю PEPSIни йўқотдим нима!? — деди.
Аёлнинг сабр косаси тўлиб, эридан изн олиб ота - онасини кўришга келибди ва уларга эрининг қилмишларидан шикоят килиб:
— Маҳримни арзон қилиб белгиладингиз, у эса қадримни арзимас қилиб қўйди, — деб йиғлабди.
Отанинг бундан жаҳли чиқиб, қизини олиб кетиш учун келган куёвига:
— Бугунча уни бизникида қолдиринг. Эртага тонгда ота-онангиз, яқинларингиз билан меҳмонга келинглар, — дебди.
Эртаси куни йигит ва яқинлари келибдилар. Қизнинг отаси дастурхонга бир бутилка PEPSI қўйибди холос. Меҳмонлар ҳайрон бўлишибди. Лекин йигит қайнотасининг қилган бу ишини ўзига ва аёлига алоқадорлигини сезиб турарди.
Сўнг ота иккинчи ва учинчи PEPSIни келтириб йигитнинг оиласини олдига қўйиб:
— Қизимизни бир бутилка PEPSI эвазига олдингиз, мана сизларга учтасини берамиз қизимизни ўзимизга қайтаринг! — дебди.
Йигит бундай оғир аҳволга тушиб қолганидан ўзини қўярга жой топа олмабди. Яқинлари эса бирон нарсани тушунмабдилар. Қизнинг отаси вазиятни тушунтирибди. Барчалари йигитнинг бу қилмишидан ғазабланиб:
— Сенинг ҳурматингни жойига қўйганларга раҳматинг шуми?! — деб койибдилар.
Кўлига юз минг долларни нақд санаб бермасалар, қизини бу уйдан чиқармасликка ота қасам ичибди.
Йигит уйдан чиқар экан, ўзи шунга лойиқ иш қилганини биларди. Қандай қилиб бўлмасин, айтилган пулни тўлабди. Чунки аёлини жуда яхши кўрар эди. Лекин энди у аёлини «бир бутилка PEPSI» эмас балки «PEPSI фабрикаси» деб чақирадиган бўлибди.
Маҳрнинг баландлиги тўйнинг бўлмаслигига сабаб бўлади. Куёвига енгиллик яратиб берадиган оталар топилганда эса, яхшилигини ёмонлик билан қайтарадилар. Сизга қилинган эҳсонни чиройли қабул қилинг!
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Уйланишдан олдин дуо қилиш керак...
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Дўстим ойлик маошини олиб, олдимда тақсимлади:
Банкка тўлов 400 000 сўм
Турли квитанцияларга 100 000 сўм
Онасига 200 000 сўм
Отасига 200 000 сўм...
Мен ажабландим:
- Отанг вафот этгандиларку?!
У табассум қилди, сўнг оғир хўрсиниб жавоб қилди:
- Ҳа отам ер юзида вафот этганлар, лекин қалбимда тириклар. Ҳар вақтдан ҳам кўра ҳозир менга кўпроқ муҳтожлар!
Ҳа, айрим ҳуқуқлар вафот этиш билан соқит бўлмайди.
"Роббим улар (ота-онам) мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин!" ("Исро" сураси, 24-оят).
© Айман Ёғий
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
🍃🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌹🍃
Файзли тонг хайрли бўлсин! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин.🤲Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.
Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизу-бизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин.🌿Яхши кўрганларингиз ва барча яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!
Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, 💫Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...
Кунингиз барокатли ўтсин!
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
#сизга_ҳам_илиндим
Дунё қисқа охират абадий...
Амийн деб туринг азиз диндошим🤲
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Аъробийнинг иймони!
Асмаъийдан ривоят қилинади:
Бир куни намоздан кейин Басра масжидидан чиқдим. Шу пайт саҳро томондан бир аъробий келиб қолди. Унинг табиати қаттиқ, кўриниши қўпол эди. Туясига минган, ёнида қиличи осилган, қўлида эса камони бор эди. Унинг қиёфасида саҳро ҳаётининг дағаллиги ва қўрслиги яққол кўриниб турарди.
Менга яқинлашгач, аъробийларга хос салом берди ва ўткир овозда сўради:
— Сен кимсан?
Мен дедим:
— Мен Бану Асмаъданман.
У яна сўради:
— Ҳозир қаердан келяпсан?
Мен айтдим:
— Раҳмоннинг каломи тиловат қилинадиган жойдан келяпман.
Бу гапни эшитгач, у ҳайратга тушгандай тўхтаб қолди ва ажабланиб деди:
— Нима? Раҳмоннинг одамлар тиловат қиладиган каломи борми?
Мен:
— Ҳа, дедим.
У дарҳол:
— Унда ундан бирор нарса ўқиб бер, деди.
Шунда мен Қуръондан — Зориёт сурасидан тиловат қила бошладим:
وَٱلذَّرِيَٰتِ ذَرْوًا ﴿١﴾
Чанг тўзитувчи(шамол) лар билан қасам
فَٱلْحَٰمِلَٰتِ وِقْرًا ﴿٢﴾
Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам.
فَٱلْجَٰرِيَٰتِ يُسْرًا ﴿٣﴾
Осон юрувчи(кема)лар билан қасам.
فَٱلْمُقَسِّمَٰتِ أَمْرًا ﴿٤﴾
Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам...»
Токи қуйидаги оятга етгунча ўқидим:
وَفِى ٱلسَّمَآءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ ﴿٢٢﴾
Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор)».
(Зориёт, 22)
Бу оятни эшитиши билан унинг чеҳраси ўзгариб кетди ва ишончли овоз билан деди:
— Эй Асмаъий, бас қил... етарли!
Сўнг туяси томон борди, уни чўктирди ва шу ернинг ўзида сўйиб юборди. Кейин унинг гўштини териси билан бирга бўлаклаб, менга қараб деди:
— Кел, уни тарқатишга менга ёрдам бер.
Биз у гўштни ўша ерда ҳозир бўлганларга ва ўтиб кетаётганларга тарқата бошладик. Ўзимиз учун бирор нарса қолдирмадик.
Кейин аъробий қиличи ва камонини олди, иккаласини қўли билан синдириб, оёғи остига ташлади. Сўнг орқасини буриб саҳро томон йўл олди ва хоксорлик билан шундай деб такрорларди:
وَفِى ٱلسَّمَآءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ ﴿٢٢﴾
«Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар бор».
Асмаъий айтади:
Унинг қилган ишларини кўргач, ўзимни маломат қилдим ва дедим:
— Бу аъробийнинг иймони сенинг иймонингдан ҳам кучлироқ экан. Ҳолбуки сен илм ва тил аҳлисан.
Шундай қилиб кунлар ўтди.
Бир муддатдан кейин мен амирул-муъминин Ҳорун ар-Рашид билан бирга ҳажга йўл олдим.
Каъбани тавоф қилаётганимда, бир майин ва заиф овозни эшитдим. Унда аввалги мен билган саҳро қўполлиги йўқ эди. Қарасам, ўша аъробийнинг ўзи! Аммо аҳволи ўзгариб кетган: жуда озиб кетган, юзи сарғайган, танасини чарчоқ еб битирган эди.
У мени кўриши билан салом берди, қўлимдан мулойим ушлаб деди:
— Эй Асмаъий, Раҳмоннинг каломидан менга ўқиб бер.
Мен уни Иброҳим мақоми орқасига ўтқаздим ва яна Зориёт сурасидан аввалгидек тиловат қила бошладим. Токи шу оятга етдим:
وَفِى ٱلسَّمَآءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ ﴿٢٢﴾
«Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар бор».
Шунда у мўминнинг ишончли табассум билан деди:
— Биз Раҳмон ваъда қилган нарсани ҳақ эканлигини топдик. Бундан бошқа ҳам оят борми?, деди.
Мен:
— Ҳа. Аллоҳ таоло шундай дейди:
فَوَرَبِّ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ إِنَّهُ ۥ لَحَقٌّ مِّثْلَ مَآ أَنَّكُمْ تَنطِقُونَ ﴿٢٣﴾
Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у(гап) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир».
(Зориёт, 23)
Бу оятни эшитиши билан у қаттиқ бир нидо қилди, танаси титраб кетди ва ҳайрат аралаш хоксорлик билан:
— Субҳаналлоҳ!
— Ким Жалил Зотни ғазаблантирдики, У қасам ичди? Унинг сўзига ишонмадилармики, ҳатто қасам ичишга мажбур қилдилар?, деди.
Сўнг бу оятни уч марта такрорлади. Ҳар сафар овози янада заифлашар, таъсири янада кучайиб борди:
فَوَرَبِّ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ إِنَّهُ ۥ لَحَقٌّ مِّثْلَ مَآ أَنَّكُمْ تَنطِقُونَ ﴿٢٣﴾
«Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у гап мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир».
Асмаъий айтади:
У сўзини тугатиши билан руҳи чиқиб кетди ва менинг олдимда жон берди. Аллоҳ уни раҳматига олсин.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
306
Сизга Аллоҳ хақида гапимоқчиман...
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
https://t.me/shukurlarim
