ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

SHUKRONAM

SHUKRONAM

الذهاب إلى القناة على Telegram

#Bismillah Келажакни ўйлаб ташвишланма. Мен хоҳлайман, сен хоҳлайсан... лекин бари бир Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. 🍃🌹🍃

إظهار المزيد
284
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-47 أيام
-1230 أيام
أرشيف المشاركات
У сизни сизданда кўпроқ ўйлайди☝ ​​🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Ҳишом ибн Ҳасан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: “Мен Қуръонни ўрганаман, бу вақтда онам мени кечки овқатга кутиб ўтирадилар
Ҳишом ибн Ҳасан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: “Мен Қуръонни ўрганаман, бу вақтда онам мени кечки овқатга кутиб ўтирадилар”, деди. Ҳасан Басрий унга: “Сен онанг билан овқатланиб унинг кўзини қувнатишинг менинг наздимда нафл ҳаж қилганингдан кўра суюклироқдир!” деди. Ибн Жавзийнинг “Биррул валидайн” асаридан. ​​🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

🍃🌹Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин!🌹🍃 🌸Барчангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин. 🌷🍃Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Сизни дуо қилгувчиларни қадрига етинг! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Ёши улуғ мўйсафид отахон ва онахонларни борлиги, уларнинг ҳаётлиги сизу-бизлар учун жуда улуғ неъмат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган чорва ҳайвонлари ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдай оқиб келган бўларди” – деб таълим берадилар. Бошқа бир ҳадисда марҳамат қилинади: “Мўйсафид мусулмон кишини ҳурмат қилиш Аллоҳ таолони улуғлаш демакдир. Чунки уларга яхши муомала қилишни Аллоҳ буюради. Аллоҳнинг амрига итоат этиш эса Аллоҳ таолони улуғлашдир. Халқимизда яна “Қари билмаганни пари билмас” деган ажойиб нақл ҳам бор. Пайғамабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Катта ёшдагилар билан ҳамсуҳбат бўлинглар, улардан масалалар сўранглар ва донолар билан аралашиб туринглар” – деганлар. Бошқа ҳадиси шарифларида: “Сизларнинг яхшиларингиз узоқ умр кўриб, кўпроқ яхши амаллар қиладиганларингиздир” – дедилар. Дарҳақиқат мусулмон кишиси ёши улғайган сари Аллоҳ таолонинг унга берадиган даражалари ҳам ортиб боради. Афсуски, оз бўлсада ҳозирги кунда кексайиб қолган ота-оналарининг ёки қариндошларининг ҳолидан хабар олмайдиган, хонадонни баракаси бўлиб турган ота-онани ёки улардан бирларини хизматини қилиб дуоларини олмасдан, ўзлари роҳату фароғатда яшаётган, вақти йўқлиги, вазифалари муҳимлиги ва шунга ўхшаш турли бахоналарни рўкач қилувчи бемеҳр, тошбағир, дунё ишлари-ю бойликка муккасидан кетган кишиларга қаратиб ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: “Эй инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг”, у одам айтади: “Эй Роббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўла туриб, мен сени қандай қилиб кўришим мумкин эди?” Аллоҳ айтади: “Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда, унинг олдида Мени топган бўлур эдинг. Эй инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг”. Одам айтади: “Эй Роббим, Сен бутун олам подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди? ” Аллоҳ айтади: “Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда эди, унинг ҳузурида Мени топган бўлур эдинг. Эй инсон фарзанди! Мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг!” Одам айтади: “Эй Роббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг мен Сенга қандай қилиб сув беришим мумкин эди?” Аллоҳ айтади: “Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар сув берганингда, Мени унинг хузурида топар эдинг”. (Муслим ривояти). Ушбу Ҳадиси Қудсийда ёрдамга мухтож барча кишиларга кўмаклашиш, уларнинг оғирини енгил қилиш кераклиги баён қилинган. Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким қари ота-онасига ёрдам бериш учун ҳаракат қилса, Аллоҳнинг йўлидадир, ким кичик болалари учун ҳаракат қилса, у ҳам Аллоҳнинг йўлидадир, ким одамлардан бехожат бўлиши учун ҳаракат қилса, у ҳам Аллоҳнинг йўлидадир. Энди, ким одамлар кўрсин, эшитсин, деб ҳаракат қилса, у шайтоннинг йўлидадир ” Искандар домла Ортиқов 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Ким Аллоҳдан қўрқса, аламини олмайди!. 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Хурсанд бўлганингда энг яхши кўрган инсонингга боғланасан. Хафа бўлганингда эса сени энг кўп яхши кўрадиган кишига боғланасан
Хурсанд бўлганингда энг яхши кўрган инсонингга боғланасан. Хафа бўлганингда эса сени энг кўп яхши кўрадиган кишига боғланасан. Икки ҳолатда ҳам улар битта инсон бўлиши қандай гўзал! Али Тантовий 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

ـ🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸 ـ🍃🌸🍃🌺🍃🌸 Ассалому ـ🌺🍃🌸 Алайкум Қадрдонлар ХАЙРЛИ ТОНГ🌤 🌸….. Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз... 🌸…..Бугун Сешанба тонги, ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин.... 🌸.....Бугунги қиладиган ишларингизни Аллох хайрли қилсин, юзингиздан табассум аримасин.... 🌸..... Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин..... 🌸 Кунингиз файзли ва баракотли ўтсин..... 🤲🏻 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Золим ва душманлардан қутулиш учун... 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Ўзингиз яшамайдиган (яшаш-яшамаслигингизни билмайдиган) биноларни қурасизлар, емайдиган (ейишга улгурмайдиган) бойликни тўпла
Ўзингиз яшамайдиган (яшаш-яшамаслигингизни билмайдиган) биноларни қурасизлар, емайдиган (ейишга улгурмайдиган) бойликни тўплайсизлар, ўзингиз ета олмайдиган нарсага умид қиласизлар. Ушбу ҳадиснинг чуқур маъноларини тафаккур қилиш ва англаб етиш ҳар бир мўмин учун ҳаётий заруратдир. 📚"Жавомиъул калим" китобидан. 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Сахар вақтида эсган бу майин шабода, Ҳақ ошиқларининг кўнгилларидаги сирларга ошнодир. Бу хосиятли вақтда сен ҳам ухлама. Бу вақт ялиниб-ёлвориш вақтидир, ухлаш вақти эмас! Икки жаҳоннинг халқига илоҳий бир лутф ўлароқ, азалдан абадга қадар ёпилмаган тилак эшиги сахар вақтида очиқдир. Фурсатни қўлдан берма, ётиб ухлама! Мавлоно Румий 🍃🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!🌹🍃 Душанба тонгингиз ҳайрли бўлсин! Рўзадорларга Аллоҳнинг саломини тилайман🤲 Ҳар бир нафасда ҳаёт бор. Ҳар бир сукутда маъно бор. Инсон қалбидаги энг ҳақиқий туйғу — Аллоҳга яқинликда, тафаккурда, шукру сабрда мужассам… 🤲Аллоҳ таоло маҳзун қалбларга шифо, чарчаган танларга дам, қийналган руҳларга таскин ато этсин! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Бир нарсани ҳеч унутмаслигиз керак... 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Мавлонодан ҳикоялар Ҳазрат Алининг юзига тупурган душман Ибодатдаги ихлосни макрдан фориғ бўлган зот, Аллоҳнинг шери – ҳазрат Алидан ўрган. Пайғамбарлару валийлар фахри бўлмиш ҳазрат Али жангда бир йигитни енгиб, ўлдиришга чоғланганида рақиби юзига тупурди. У зот шу заҳоти қиличини тушириб, жангни тўхтатди. Ўринсиз афву марҳаматнинг сабабини тушунолмаган йигит ҳайронлик билан сўради: – Менга қарши кўтарган кескир қиличингни нега бирдан туширдинг?  Муҳаққақ ғалабадан воз кечишингга сабаб нима? Нени кўрдингки, кучли ғазабинг сокинликка алмашди? Худди қаттиқ чақмоқ чақиб, дафъатан сўнгандек бўлди. Сен кўрган нарса менда ҳам акс этиб, кўнглимда бир шуъла порлади. Жасурликда Аллоҳнинг шерисан, лекин инсонийлигинг қандай, буни ким билади? Ҳазрат Али бундай жавоб берди: – Мен қилични Аллоҳ розилиги учун кўтараман. Ёлғиз Аллоҳнинг қулиман, нафсим ва жисмимнинг хизматчиси эмас! Мен Ҳақ таолонинг шериман, ҳою-ҳаваснинг эмас! Диним қандай буюрса, шундай амал қиламан. “Отган пайтингда сен эмас, балки Аллоҳ отди” ояти жангдаги шиоримдир. Қаҳру ғазаб ҳатто подшоҳларга ҳам ҳукмини ўтқазиши мумкин, аммо мен унинг устидан ҳокимман. Жаҳл отига жилов солиб, ҳилм тиғи ила бўйнига урдим. Ҳақнинг қаҳри мен учун раҳматдир. Жанг они юзимга тупурганингда ичимда бир васваса қўзғалди. Нафсимга бўйсуниб, ғазабимни босолмай қоламан деб қилични қинига солишни маъқул кўрдим. Шу тариқа “Ким Аллоҳ учун севса, Аллоҳ учун ёмон кўрса...” ҳадисига амал қилмоқчи бўлдим. Кимгадир душманлигинг фақат Аллоҳ учун бўлиши керак. Жўмардлигим Аллоҳ йўлида бўлишини, боримни У Зот учун асрашни истадим. Молимни беришим ҳам, бермаслигим ҳам фақат Аллоҳ йўлида. Чунки мен ёлғиз Унинг қулиман. Ҳақ таоло учун қилган бирор ишимда тақлидга йўл қўймадим, шубҳа-гумонга бормадим. Барча амалимни кўриб, билиб қилдим. Эй йигит! Юзимга тупурганингда нафсим уйғониб, ўзимни бошқаролмайдиган даражада ғазабландим. Агар ўша пайт давом этсам, курашимнинг ярми Аллоҳ учун, ярми нафсим учун бўларди. Аммо Ҳақ ризоси кўзланган ишда шериклик ярамайди. Бу сўзларни эшитган рақиб қалбид ёришди, зуннорини узиб, имонга келди. – Эй Али! Сени ёмон хулқли кишиларга қиёслаб, янглишибман. Бошқачасан деб ўйлаб, жафо тухумини экибман. Аслида эса адолатда Ҳақнинг мезони, ҳатто энг тўғри тарозиларнинг ўқи; аслим, зотим, яқиним, динимнинг, имонимнинг нури экансан. Мен ҳақиқатни кўрувчи кўз қидирган ул Ҳақ чироғи Муҳаммад алайҳиссаломнинг хизматкориман. Зеро, сенинг қалб чироғинг ҳам унинг нуридан озиқлангандир. Бу замонда таниганим энг улуғ зотсан. Ойдинликлар уммони ҳазрат Пайғамбарга жоним фидо бўлсинки, сендек инжуни етиштирибди. Менга калимайи шаҳодатни ўргат, – деди. У ва қариндошларидан эликка яқин киши муҳаббат ва иштиёқ-ла Исломни қабул қилди. Шу тарзда ҳазрат Али жуда кўпчиликни пўлат қиличдан кўра ўткирроқ бўлган ҳалимлик шамшири ёрдамида ҳалокатдан қутқарди. Зеро, мулойимлик ҳатто юзларча қўшинни енга олувчи кучли қуролдир. Турк тилидан Зулфия Нуриддинова таржимаси 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Хар бир дуодан кейин саловат айтинг 🎥 Устоз Ғайбулла домла 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Ҳалимлик Бир киши Имом Вакеъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳни ҳақорат қилди (сўкди). У зот эса унга жавоб қайтармадилар. Шунда у зот
Ҳалимлик Бир киши Имом Вакеъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳни ҳақорат қилди (сўкди). У зот эса унга жавоб қайтармадилар. Шунда у зотга: "Унга жавоб бермайсизми?" дейилди. Имом: "Унда биз илмни нима учун ўрганганмиз?!" деб жавоб бердилар. "Оқиллар боғи" асаридан. 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Азонни эшитиб, жойнамозга "Аллоҳу акбар" деб туринг, ва 3 марта калима қайтариб, кейин намоз ўқинг. 3 мартадан 5 маҳал этилади. Шунда 15 марта кунига айтган бўласиз. Фирдавс Жаннати насб қилади Ин ша Аллаҳ Амийн🤲 Воаллаху Алам! 🍃🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, Азизлар! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин! Бугунги якшанба тонги муборак бўлсин! Соғлигимиз ва юртимиз тинчлиги бизга берилган Аллохнинг инъомидир. Шундай экан, табассум қилинг, яқинларингизга хуш кайфият, яхшилик улашинг, хатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Токи, биздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин. Табассум қилсангиз тиллога тенгдир,  Яхши ниятингиз Хумога тенгдир.  Мустақил диёрда сиз бахтли яшанг,  Бу диёр торга тор, кенгларга кенгдир. Бу куннинг файзу-шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин, қадирдон. 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Ислоҳ қилувчилар қиссаси Бир рассом ўзининг фикрича гўзал расм чизди. Лекин уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб тадбир қилди
Ислоҳ қилувчилар қиссаси Бир рассом ўзининг фикрича гўзал расм чизди. Лекин уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб тадбир қилди. Расмни қўйиб тепасига ёзиб қўйди:«Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса устига қизил қалам билан белги қўйсин!» Кечқурун келиб қараса расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. Кейин, устози олдига бориб расмни ташламоқчилигини айтади. Устози йўқ, унинг ўрнига иборани ўзгартир, дейди. Ҳудди ўша расмни чизиб, яна ўша жойга қўяди. Бу сафар расм тепасига: «Ким расмда камчилик кўрса, уни ўнглаб қўйсин» деб ёзиб қўяди. Бир неча кун ўтади ҳамки, ҳеч ким расмга тегмайди. Устози айтади: кўрдингми ҳамма нарсадан хато топадиганлар жуда кўп. Лекин, ислоҳ этувчилар - тузатувчилар жуда оз. 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Аллоҳумма лака сажадту, ва бика ааманту, ва лака асламту. Сажада важҳийа лиллазий халақоҳу ва соввараҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳу, фатабaaракаллоҳу аҳсанул-холиқийн. Маъноси: «Эй Аллоҳим! Сен учун сажда қилдим, Сенга иймон келтирдим ва Сенга таслим бўлдим. Юзим уни яратган, унга шакл берган, унда эшитиш ва кўриш қобилиятини пайдо қилган Зотга сажда қилди. Яратувчиларнинг энг гўзали бўлган Аллоҳ баракотлидир». 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Инсонни қандай кулишига қараб тарбиясини, нима сабабдан кулишига қараб ақлини билса бўлади. ✍️Жалолиддин Румий 🍃🌹🍃АЛБАТТА
Инсонни қандай кулишига қараб тарбиясини, нима сабабдан кулишига қараб ақлини билса бўлади. ✍️Жалолиддин Румий 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

🕊Ку́п хато килишдан қўрқманг, факат бир хатони кайта такрорламанг, шундагина сиз хатолар орқали у́сганингизни сеза бошлайсиз. 🕊Хаётнинг хар бир лахзасида, хар бир сониясида яхшиликни, бахтни ку́ра олинг - бу бахтли, омадли бўлишнинг энг осон йу́лидир. 🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹🍃 Шанба тонги хайрли бўлсин! Ҳаётнинг хар бир они ғанимат. Яқинларингизни йўқлашни унутманг. Аллоҳ ушбу кунимизга файз ва барокатлар ато этсин! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim