ch
Feedback
SHUKRONAM

SHUKRONAM

前往频道在 Telegram

#Bismillah Келажакни ўйлаб ташвишланма. Мен хоҳлайман, сен хоҳлайсан... лекин бари бир Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. 🍃🌹🍃

显示更多
293
订阅者
无数据24 小时
-37 天
-730 天
帖子存档
Дўзах ўтидан сақланишни хоҳлайсизми..? Унда ҳар намоздан кейин шу дуони ўқишни Росулимиз салоллоҳу алайҳи вассалам тавсия қилганлар.... Аллоҳ барчамизни Жаханнам азобидан асрасин Амийн Ажмайин 🤲 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Саъдийнинг "Гулистон" асарида келтирилишича, тикандан сўрабдилар: "Жуда гўзал ифор таратяпсан, сабаби нима?" Тикан жавоб бери
Саъдийнинг "Гулистон" асарида келтирилишича, тикандан сўрабдилар: "Жуда гўзал ифор таратяпсан, сабаби нима?" Тикан жавоб берибди: "Бир пайтлар гуллар орасида эдим-да, шунга...” Доим яхшиларга яқин юринг. 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

🍃🌹Ассалому Алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ🌹🍃 Душанба тонги муборак. Рўзадорларга Аллоҳнинг саломи бўлсин Умрингизнинг яна бир қайтарилмас куни ҳайрли бўлсин! Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Ҳар бир қилаётган ҳайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. Янги кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!!! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Иши юришмаганларга, Хасан Басрийнинг қисқагина, аммо таъсири тоғларга тенг келадиган ушбу дуоларини эътиборингизга хавола қиламиз..! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

“Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга таъсир этади. Гўзал ўйлагинки, гўзал яшагин.” ✍️Мавлоно Румий🍃 🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ🌹🍃! ЯНГИ ТОНГ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН! Ҳар нарса ниятга боғлиқ. Шундай экан, ҳар тонг "бугун албатта яхши бўлади" деб бошланса Ин ша Аллоҳ шундай бўлади... Бугунги кунингиз ҳайрли ўтсин.! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

МУҲИМ: Кўзингиз кўрган ҳамма нарсага ҳам ишонаверманг! Бугун ижтимоий тармоқларни варақласак, ҳамма бахтли, ҳамма бой, оилалар идеалдек туюлади. Аммо экран ортидаги асл ҳақиқат кўпинча биз кўраётган «чиройли кадрлар»дан бутунлай фарқ қилади. Нега бу сохталик хавфли? 1. Шукрнинг йўқолиши: Бировнинг ясама бахтига ҳавас қилиб, ўзимиздаги борига ношукрлик қила бошлаймиз. «Нега менинг оилам бундай эмас?», «Нега биз камбағалмиз?» деган фикрлар қалбни кемиради. 2. Риё ва манманлик: Аслида бахт — сукунатни севади. Бахтини кўз-кўз қилиш ортида кўпинча ички бўшлиқ ёки кимгадир исботлаш иштиёқи ётади. 3. Кўз тегиши (Назар): Динимизда ҳам неъматларни ҳаддан ташқари намойиш қилишдан қайтарилади. Ҳасад ва назар инсон ҳаётини издан чиқариши бор гап. Асл саодат қаерда? Ҳақиқий бахт — камера объективига қараб кулиш эмас, балки оиладаги самимий меҳр, дастурхон атрофидаги хотиржамлик ва Аллоҳ берган насибага рози бўлишдир. Идеал оила бўлмайди — ҳар бир хонадонда ўзига яраша синов, камчилик ва муаммолар бор. Фарқи шундаки, кимдир буни яшириб, «спектакль» қўяди, кимдир эса борича яшаб, сабр қилади. Шундай экан, экрандаги «идеал» ҳаётларга қараб ўзингизни камситманг. Сизнинг энг катта бойлигингиз — иймонингиз ва ёнингиздаги яқинларингиздир. Аллоҳ таоло барчамизга кўринишда эмас, мазмунда гўзал ҳаёт ва содиқ оилавий бахт ато этсин! ✍️Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Оилангиз билан яхши муомилада бўлинг! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Юрагинг сиқилса, ҳеч бир инсонга шикоят қилма! Балки «Роббим! Мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» дея так
Юрагинг сиқилса, ҳеч бир инсонга шикоят қилма! Балки «Роббим! Мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» дея такрорлайвер. "Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан ––––– «Ва Айюбнинг Ўз Роббисига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» деганини эсла. Бас, Биз унинг (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва обидларга эслатма бўлсин, деб қилдик» («Анбиё» сураси, 83-84-оятлар). 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

🌹АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!         #ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик. Аллоҳ учун бир-биримизни севайлик. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу  тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз   қувончли ва файзли ўтсин! Амийн 🤲 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

#Жума_муборак  #охиригача_ўқинг 💐 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Жума айёмингиз муборак бўлсин! ✍🏻 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақиқатни гўзал тарзда тушинтириб ўтиб кетар эдилар ☝🏻"Аллоҳ субҳана ва таоло Қуръонни амал қилиш учун,туширган эди.Аммо одамлар Қуръонни қироатини амал деб, билишиб қолди" ☝🏻"Аччиқ бир ҳақиқатни таъкидлаб айтишимиз лозим.У ҳам бўлса, мусулмонлар ичида исломни тартибли равишда ва керакли услубда мутахассис устозлардан ўрганмасликдир.Яна бир сабаби – бирёқламалик, бемазҳаблик, одобсизлик ва динда чаласавод одамларнинг ўз хоҳишлари асосида ғулувга кетишларидир" ✍🏻 Миср муфтийси Шавқий Аллом шундай деганлар: "...Исломга амал қилиб яшаш дегани ўрта асрларга қайтиб кун кўриш дегани эмас. Яна дин биздан бугунги ўзлигимиздан воз кечишни талаб ҳам қилмайди. Ислом ўз эътиқод қилувчиларидан ўзлари мансуб бўлган маданиятни унутишни ва маълум бошқарув шаклини мажбурият қилиб олишни сўрамайди". 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

#Ҳуббун_Набий #Изма_из Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам босган изларни қидириб юрар эдилар. Ҳатто одамлар у кишини мажнун деб ўйлашар эди. Бир кун келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадамлари босилган ерга бизнинг ҳам қадамимиз босилса неажаб... Аллоҳ таоло бизни Ҳабибимиз ортларидан изма-из юрувчи умматлардан қилсин! ИнШаАллах Амийн 🤲🕋 🍃🌹ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУ́ЛСИН МУСУЛМОН АХЛИГА!!!🌹🍃 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

🍃🎊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🕋🍃 ✨🌹Айтмоқ истаб сизга гапларим. Тентирайман паришон халак. Икки дунё орасин очган. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ✨🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг. Шайдо бўлсин мингларча малак. Кўзларингиз иймонга бойдир. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ✨🌹Сочларига оқ тушган Онам. Отам учун сўрайман тилак. Акам укам Опа сингиллар. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ✨🌹Мусофирлар тақдири баъзан. Осмон узра ёймоқда фалак. Мусофирлар гурухдошларим. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ✨🌹Келинг бугун бир дардлашайлик. Дуо қилинг толгунча билак. Энг гўзал кун саййидул айём. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Аллоҳ таоло айтади: "Эй Одам боласи..., агар сен менга дуо қилсанг..." Абдуллоҳ домла 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Куч-қувватингизни сўндириб борадиган кундалик одатлар 1. Ҳар бир нарсани шахсий қабул қилиш. 2. Ўтмишга маҳкам ёпишиб олиш. 3
Куч-қувватингизни сўндириб борадиган кундалик одатлар 1. Ҳар бир нарсани шахсий қабул қилиш. 2. Ўтмишга маҳкам ёпишиб олиш. 3. Фейсбук(ва бошқа ижтимоий тармоқлар)ни кун давомида қайта-қайта очиб текширавериш. 4. Ўзини кучли руҳий босим остида қолдириш. 5. Уйқуни кечиктириб, кеч ётиш. 6. Носоғлом ва нотўғри овқатланиш. 7. Доимо нолиш ва шикоят билан юриш. 8. Ҳаддан ташқари кўп ўйлаш. 9. Бошқаларга ортиқча суяниш. 10. Холи, бемалол вақтдан фойдаланиб, баҳра олмаслик. 11. Доимо бошқаларни рози қилишга уриниш. 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

🍃🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌹🍃 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: "Ҳар бир сўралган нарсага фатво берадиган кимса мажнундир". Алий розияллоҳу анҳу деди: — Қанчалар яхши! Қанчалар яхши! — Нима? — Билмаган нарсангга "Аллоҳ билгувчироқдир!" деб жавоб бермоқ. ("Солиҳлар суҳбати" китобидан). Аллоҳим! Бизга фойдали илм ва тўғри фаҳм ато этгин. Билмаган нарсамизда ўзимизни билимдон қилиб кўрсатишдан, асоссиз гапиришдан ва нотўғри жавоб билан бошқаларни адаштиришдан бизни асрагин. Бизга илм билан бирга ҳикмат, фаросат ва тақво бергин.Амийн🤲 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Воаллоҳи шу Саловату шарифани 17 ёшли рак касалига чалинган йигит ўқиб 95% шифо топибти... 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Натижа шуки, олам бир тоғга ўхшайди. Яхши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яхши гап айтган эдим, тоғ ёмон жавоб қайтарди, дея олмайсан. Бу — имконсиз. Чунки тоғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қарғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшакнинг овозими, демак, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир. ✍️Мавлоно Румий 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

Кузнинг салқин кунлари бизга вақтнинг қандай ўтаётганини яна бир бор эслатади. Дарахтлар ҳали яшил, кунлар ҳали илиқ. Аммо табиат ўзгаришнинг биринчи белгиларини аллақачон билдириб қўйган. 🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУХ!!🌹🍃 Инсон ҳаётида ҳам шундай. Айрим ўзгаришлар бирданига кўринмайди. Фикрлар ўзгаради, қарашлар ўзгаради, инсон кеча муҳим деб билган нарсасининг бугун унчалик аҳамиятли эмаслигини англайди. Шу боис ҳар бир кунни фақат юмушлар билан эмас, англаб яшаш керак. Кунингиз мазмунли ўтсин! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim

⭕️Бу дунёда Аллоҳ учун жон куйдириб юрганлар хам ўтиб кетади, Ва шу динни ёқотаман деган одам хам бу дунёдан ўтиб кетади. Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланган пайтида, чумоли сув ташиб ёрдам кўрсатди. Чумолини олиб борган суви нима хам бўларди? Лекин у чумоли ким тарафдалигини билдирди. Калтакесак, у олов ёниши учун пуфлаб турди, ваҳоланки уни пуфлаган ҳавоси нима хам бўларди? У хам ким тамонида эканини билдирди. Бири Аллоҳ тамон, бошқаси Аллоҳга қарши чиқган тамонда эди. 📌Хулоса шуки : Муҳими Биз ким тамонда эканлигимиз?! 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃 https://t.me/shukurlarim