es
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ir al canal en Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

El canal 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 20 918 suscriptores, ocupando la posición 3 789 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 3 839 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 20 918 suscriptores.

Según los últimos datos del 28 junio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -567, y en las últimas 24 horas de -36, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 12.10%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 8.93% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 2 533 visualizaciones. En el primer día suele acumular 1 870 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 21.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 29 junio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

20 918
Suscriptores
-3624 horas
-2207 días
-56730 días
Archivo de publicaciones
Ўқинг...фақат йиғламанг!: ... Ҳаммаси кўз очиб, юмгунча рўй берди. Севинч бирдан машинадан тушгиси келиб қолди. – Расул ака, тўхтатинг! – деди. Ҳайдовчи тормозни шу қадар шошиб босдики, машина "чийиқ” этиб тўхтади. – Тинчликни, Севинчой? – Мен шу ерда тушаман! Севинч ҳайдовчидан бироз хижолат бўлди-ю, лекин энди нима деса ҳам кеч бўлишини билгани учун бошқа гап қўшиб ўтирмади. – Нега энди тушасиз? Адангизлар… – Адамга: "Дарвозага олиб келиб қўйдим”, дейсиз… – У киши ёлғонни… – Қўйсангизчи, Расул ака боғча боласи эмасман-ку. Бирпас очиқ ҳавода сайр қилгим келяпти. Кишанланган қул ёки занжирбанд канизак эмасман-ку… Ҳайдовчи бечора нима қилсин? Бир ёқда дадаси хўжайин, бир ёқда қизи… "Шу ўзингизга машина минишга рухсат берганлари яхши эди, бошим балога қолмаса эди…” деб ғўлдиради-да, барибир "Тушаман”, деб турган ўжар қизга бир нарса дея олмади. …Севинч ҳайдовчи моторни қайта гуриллатиб, машинанинг чироқлари кўздан йироқлашгунча қараб турди-да, кўчанинг нариги тарафига ўтди. Ўзи ҳеч қандай режаси йўқ эди. Шунчаки қор ёққан, дарахтлар худди никоҳ либосидаги келинчакка ўхшаб қолган. Севинч ёққан қорни қайта ёғдириб, бирпас тоза ҳавода айланмоқчи эди, холос. Шом тушгани учунми, тушдан кейин сайхонликларни, "гуллатган” болаларни оналари чақириб олган, кўчаларда одамлар сийрак эди. Севинч сумкасини ўйнатиб, бир-икки қадам ташлади. Чуқур-чуқур нафас олди, ўпкаси кенгайгандек бўлди. "Агар Расул ака ҳозир "Севинч уйингиздан анча берида тушиб қолди, гапимга қулоқ солмади, деб қўнғироқ қилган бўлса, ҳализамон адасидан "элчилар” келади, яхшиси, бирорта жин кўчагами, ё хиёбонгами киргани маъқул. Севинч хиёбонни танлади. Нима бўпти, замон тинч бўлса… Ичида: "Қўрқинчли ҳеч нарса йўқ, атроф сокин, тинч” дея такрорлади. Худди шу пайт ердан чиқдими, осмондан тушдими, кўзигача кепкани тушириб олган бир эркак пайдо бўлди-ю, қўлидан сумкасини юлиб олиб қочди. Севинч: – Ҳай, тўхта, ичида ҳужжатларим… дегунча бўлмай, эркак дарахтлар ичига кириб йўқолди. Изма-из келаётган яна бир эркакни – буниси бошяланг, юзи очиқ эди – кўриб, Севинч додлаб юборди. Йигит унинг ёнига жуда яқин келди-да: – Нима бўлди ўзи? – деди. – Сумкам, сумкам… кепкали… – деди Севинч гапини ярим-юрум қилиб. Йигит эркакни қувиб кетди. Севинч қанчалик довюрак қиз бўлгани билан ҳозир ўзини жамлаб ололмас, дағ-дағ титрарди. Унинг хаёлига ҳар хил ваҳимали гаплар келарди. "Ашаддий ўғри бўлса… Пичоқ тиқиб юборса-я? Бировнинг уволига қолиб юрсам-а? Катталарнинг билгани билган экан. Адаси бежизга изини қўриқламас экан. Қаердан ҳам "сумкам” дедим, кетавермайманми? Севинч нима қилишини билмай у ёқ, бу ёққа юрар, атрофи изларга тўлиб кетган эди. Бир пасдан сўнг йигит қайтиб келди. У Севинчга анча хотиржам кўринди. "Одам бунақа пайтда ўзини босиб олиши учун анча кучли бўлиши керак…” Севинч одатда эркакларга тикилиб қарамас эди. Лекин ҳозир халоскорини танимоқчи бўлибми, унга синчков қаради. Чеҳрасида бир мардоналик кўринди. – Мана шуми сумкангиз? Йигит худди бир сўмлик нарсани узатаётгандек беписандлик билан сумкани узатди: – Қараб олинг, менимча, ичини очишга улгурмади. Йигитнинг овозида ҳам Севинч бир фавқулодда куч сезгандек эди. – Сумкамни қўяверинг, ўзингизга ҳеч нарса қилмадими? Бунақалар доим пичоқми, бирорта ўткир буюм олиб юради, деб эшитгандим… Севинч сумкасини очиб ҳам кўрмади, йигитнинг олдида паст тушгиси келмади… – Эшитган бўлсангиз бунақа овлоқ жойда ёлғиз ўзингиз нима қилиб юрибсиз? Йигитнинг овозида таъна, ачиниш эмас, акаларча бир тергаш бор эди. – Ким билади? Балки, шу ўғрига рўпара келиш учун хиёбонга киргандирман… Севинч ҳазил оҳангда гапирди. У йигитга "раҳмат” деса, у дарров кетиб қоладигандек эди. Негадир вақтни чўзгиси келарди. – Нима, бойлигингиз шу қадар ошиб-тошиб кетдими, ўз қўлингиз билан ўғрига тутқазасиз? – Одам ҳамма нарсани синаб кўриши керак. Ишим шуни тақазо этади… Севинч учун ҳозир нима гапиришнинг аҳамияти йўқдай эди. Гапни гапга уласа, басдай туюлар эди. Давоми 8:00 да 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шекспир айтган эди: "Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега? • Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайма
Шекспир айтган эди: "Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега? • Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб.  • Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг! • Ҳамиша кулиб боқинг! • Гапиришдан олдин тингланг! • Ёзишдан олдин ўйланг! • Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг! • Аразлашдан олдин кечиришни билинг! • Оғритишдан олдин ҳис қилинг! • Нафратланишдан олдин севинг! • Ўлишдан олдин яшанг".

Кеча тўй бўлган уйда... Тўй тугаб ҳаммаси бир зумда хаммаси ўзгариб кетди. "Бокира эмас..." "Мен буни сипогина қиз десам..."
Кеча тўй бўлган уйда... Тўй тугаб ҳаммаси бир зумда хаммаси ўзгариб кетди. "Бокира эмас..." "Мен буни сипогина қиз десам..." "Аллоҳ асрасин бунақа беномусдан" Қулоқларим остида мен ҳақимдаги сўзлар. Қўлларим қалтираб нима бўлганини тушунолмаяпман. Кечагина никоҳ ўқилганди. Аллоҳим нега бунақа бўлди? Мени айбим нима? Аммамнинг юзимга туширган тарсакисидан ҳамон юзим олов бўлиб ёнмоқда. Мендан ҳазар қилишяпти... — Нималар қилиб қўйдинг беномус, бизни тириклай ерга тиқдингкуууу. — Менда айб йўқ, - бу дахшат эди. Энди мен нима қиламан? Нахот мени чиқариб хайдашса, наҳот шарманда бўлсам? Қайнонам кириб сочимдан чангаллаб судрай бошлади... Давоми 👇👇👇👇

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌷 Жума тонгингиз хайрли бўлсин! ✨ АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон, 🤲 Кўнглингизни хотиржам, ✨ Юзингизни нурли қилсин, 🤲 Қалб дунёингиздаги орзуларингиз, ✨ Ниятлариз ижобат бўлсин! 🤲 Танангизни саломатлик, ✨ Юзингизни эса табассум безаб турсин!! 🤲 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!! 🤲 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

✨🌙ХАЙРЛИ ТУН ✨🌹Роббим битган тақдиридан, тақдирига қочарканмиз.... Хайрлисини насиб қилсин илоҳим! ✨🌹Эртанги ғойибона дийд
✨🌙ХАЙРЛИ ТУН ✨🌹Роббим битган тақдиридан, тақдирига қочарканмиз.... Хайрлисини насиб қилсин илоҳим! ✨🌹Эртанги ғойибона дийдорга қадар Аллоҳимга омонатларим !!! ✨🌹Хайрли тун азизларим... Барчамизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин !!!

​ОНАМНИ ЙИҒЛАТГАН ОДАМЛАР. Болалигимда ҳеч ёдимдан чиқмайдиган бир воқеа бўлганди. Ўшанда тўрт ярим ёшлардаги, сочлари патила қизалоқ эдим. Отажонимдан айрилиб қолганимдан сўнг онамга боғланиб, доим уларнинг этагидан тутиб юрардим. Бир куни онам билан қўшнимизнинг уйи орқасида жойлашган, беда экилган жойга бордик. Чунки ўша ерга тўсиқлар ўрнатмоқчи бўлгандик. Ҳамсоямиз ноинсофлигидан, унинг моллари ҳар кеч бедапоямизга тушиб, экинларни пайҳон қилиб ташлаётганди.Эндигина беш-олтита ходаларни кўмган ҳам эдикки қўшнимиз Зулфизар хола чиқиб қолди. Бизнинг ишимиз унга ёқмаганлиги шундоққина юз-кўзидан билиниб турарди. “Нима қилаяпсанлар?” деди важоҳат билан онамнинг тепасига келгач. ”Қўшни, уч-тўрт маротаба сизларга айтдим. Молларингиз экинларимизни пайҳон қилиб ташлади. Шунинг учун тўғара (тўсиқ) қилмоқчиман”, деди онам уни муросага чақириб. “Бекорларни бештасини айтибсан! Ҳеч қандай тўғара-пўғара қилмайсан. Шу пайтгача қандай турган бўлса, шундайлигича туради!” дея дўқ-пўписа қилди-да шахд билан юриб ҳовлисига ўтиб кетди. Бироздан сўнг эса эрини бошлаб келди. “Тезда ашқол-дашқолларингни йиғиштириб, эсингни йиғиб ол!” деди Зулфизар хола қўлларини белига тираганича. Онам бир унга, бир унинг эрига қараб ажабланиб турарди. Шунда қўшнимиз эрига буйруқ оҳангида бақирди: “Нимага қараб турибсиз. Қўлидаги кетмони билан бошига урмайсизми?” дея онамнинг оппоқ рўмолини юзига ёпди. Эри шуни кутиб турган экан чоғи дарҳол дадилланиб, кетмон билан онамнинг бошига туширди. Волидам чинқирганича юзтубан ерга йиқилди. Инграганича “Илоё менга ўхшаб “кўк” кийгин. (Кўк куйлак азадорлик белгиси) Устингдан “кўк”инг тушмасин!” деди онам оғриқнинг зўридан бошини чангаллаганича титраб. Қўшниларимиз эса шоша-пиша уйларига қараб югургилаб қочишди. Кўзларимдаги шашқатор ёшларимни тия олмай, жажжи қўлчаларим билан онамнинг бошига қўлларимни қўйдим. Волидамнинг оппоқ рўмоллари қип-қизил қонга ботганди. Қонни қандай тўхтатишни ҳам билмасдим… Ҳозир ҳам эсласам, бутун вужудим титраб кетади. Бу дунёда шундай ваҳший, шундай номард инсонлар борлигидан афсусланаман. Орадан йиллар ўтди. Бу воқеалар ҳам унут бўлди. Аммо “Қарғиш тегади” деганлари ростлигига амин бўлдим. Зулфизар холанинг бир йилда кетма-кет эри, отаси, онаси, укаси ўлиб, устидаги “кўк” куйлагини ечишга улгурмасиданоқ кетма-кет “кўк” кийди. Буни мен онамнинг қарғишига йўйдим. Зулфизар холани “қарғиш” урганди. Кеч бўлсада хатосини англаган қўшнимиз кейин онамдан ялиниб-ёлвориб кечирим сўради… Хонбиби ҲИММАТ қизи.

Машина олдида ёш боланинг қонга беланган танасини кўрди. Адҳам нима қилганини билмас, мук тушганча қотиб ўтирарди… Ҳушига келгач, машинадан тушаркан, ерда ётган бола танасини кўрди. Бу Шодия эди. Шодияни зудлик билан касалхонага олиб кетишди. Адҳам ўз қизи, ёлғиз жигаргўшаси — Шодиянинг ўлимига сабаб бўлганини Саодат кўтаролмади. Ақлдан озди. Мен эса сизларга бу ҳикояни сўзлаб бераётган ўша аёл — Гулнозаман… Ҳа, бир фариштадек аёлнинг оиласини бузган ўша Гулноза. Фарзандини тирик етим қилган ўша Гулноза… Тақдир мени ҳам жазолади. Уй-жойим кул бўлди. Ёнғиндан ота-онамни биз ҳеч қачон менсимаган инсонлар — қўшниларимиз қутқариб қолишди. Ҳозир ижарама-ижара сарсонмиз. Руҳий касалликлар шифохонасида шифокорман. Ҳар сафар Саодатга қараганимда виждон азоби мени бир умр азоблаб келишини ич-ичимдан ҳис қиламан… Тамом.

Ҳилола Саодатдан қасд олиш режасини тузди. Ўйлаб-ўйлаб топгани енгилтабиатроқ курсдош дугонаси Гулноза бўлди ва ахийри унга қўнғироқ қилди. Кўзига ёш олиб, ҳаёти оғирлигини, эрининг ишсизлигию овсини Саодатнинг унга кун бермаётганини йиғи аралаш сўзлади. Гап орасида қайноғаси Адҳамнинг катта корхонада директор эканини қистириб ўтди. Гулнозанинг пулдор эркакларни лақиллатиб юришини яхши билган Ҳилола унга қайноғаси Адҳамни йўлдан уришни илтимос қилди. Ҳилоланинг бу таклифи енгил ҳаётга ўрганган Гулноза учун айни муддао эди. Дугонасидан Адҳамнинг барча борадиган жойларини суриштирди. Ишнинг бундай силлиқ кўчганидан хурсанд Ҳилола «Бопладим!» деганча гўшакни қўйди. Ўша кундан сўнг Адҳам қаерга борса, Гулноза ўша ерда пайдо бўладиган бўлиб қолди. Аёлнинг шум нияти охири амалга ошди… Адҳам дўсти орқали Гулнозага гуллар жўнатадиган бўлди… Гулноза Ҳилолага телефон қилиб, бўлаётган ишларни айтиб мақтанар, кетаётган вақти ва амалларига шаъма қилар, Ҳилола эса унинг гапларидан қувониб, пичингларини тушунар, ҳар ой келишилган пулни бериб турарди. Гулнозанинг кетмони учди. Бир ёқдан топармон-тутармон, обрўли «эркак»ни илинтираётган бўлса, иккинчи томондан Ҳилоланинг пулларини симира бошлаганди… Кунлар ўтаверди. Адҳам Гулнозани тинч қўймас, совғалару гуллар билан хаёлини ўғирларди. Гулноза ҳам бора-бора Адҳамга кўнгил қўйди. Ҳилоланинг режаси тобора мураккаблашиб бораверди. Адҳам эса оиласини унутиб, хаёли фақат Гулнозада бўлиб қолди. Уларнинг муносабати қалинлашган, Гулноза Адҳамнинг маъшуқасига айланганди. Шундай кунларнинг бирида Ҳилола Адҳамнинг Саодатдан ажрашишини талаб қилишини Гулнозадан сўради. Гулноза ҳам Адҳамни аёлидан тезроқ ажратиб олишни кўзларди. Охири Гулноза қатъий талабни қўйди: Саодат билан ажрашасиз! Адҳам эса Гулнозадан айрилишни хоҳламас, лекин қизини тирик етим қилишга ҳам кўзи қиймас эди. Гулноза қатъий талаб қўявергач, оила аъзолари кечки овқатга ўтиришгач, Адҳам қарорини эълон қилди. Ота-онаси: — Агар Саодат билан ажрашиб, қизингни тирик етим қилсанг, сени оқ қиламиз! Саодат эса ҳеч қаёққа кетмайди! — дейишди. Аммо Адҳамнинг кўзи очилмади, елкасига костюмини ташлаганча, Гулнозанинг ёнига кетди. Ҳамма нарсадан хабардор Ҳилола ўзича қайнона-қайнотаси олдида Саодатни юпатган бўлди. Саодат эрининг хиёнатидан ўзини анчагача ўнглай ололмади. Шодиянинг отасини тинмасдан сўраши, кечалари билан йиғлаб чиқиши бағрини пора қиларди. Қайнота ва қайнонасининг Саодатга ачиниб қараши унинг бағрини баттар эзарди. Адҳамнинг Саодатни ташлаб кетганини Ҳилола бутун маҳаллага ёйиб чиқди. Қизининг аҳволини эшитган Саодатнинг ота-онаси уни олиб кетамизга тушишди. Аммо қайнота ва қайнонасининг «Кетманг, бизни набирамиздан ажратманг!» деб ёлворишлари сабаб уйда қолди. Кунлар шу зайлда ўтар, овсини ҳар кўрганида «Яхши бўлганингизда эрингиз сизни ташлаб, бегонага кетмаган бўларди», дея кесатар,....... ​​Шодияни «Тирик етим», деб масхара қиларди. Саодат Ҳилоланинг бу гапларидан ичи зил кетса-да, ўзини эътибор бермагандай тутарди. Бу эса Ҳилоланинг баттар жаҳлини чиқарарди. Адҳам Гулнозага уйланди. Ичкуёв бўлиб, хотинининг уйида яшай бошлади. Бошида чиройли кўринган ҳаёт аста-секин аслини кўрсатди. Корхонаси учун банкдан йирик кредит олди. Бозорда ўз ўрнини топа олмаган маҳсулотлар сотилмай, расталарда қолиб кетди. Банк кредитини йил охирида ҳам ёполмади. Корхона ёпилди. Куёвининг ишлари орқага кетаётганини сезган қайнона ва қайнота уни росмана турткилай бошлашди. Ўзининг турмуш кўрмаган қизини ажрашган эркакка беришганини ҳар гапда қистириб ўтишарди. Гулноза эса дугоналари билан маишатдан бери келмас, вақтини қиммат ресторанларда вақтичоғлик қилиш учун сарфларди. Адҳам ичкиликка муккасидан кетди. Маст бўлган пайтлари Саодатни кўп эслар «Унинг уволига қолдим», дея йиғларди. Бир куни хотинининг собиқ жазманлари ҳақида билиб қолгач, бўкиб ичди ва машинани бошқариб бораркан, узоқдан ота ҳовлиси кўзга ташланганида, машинанинг рулини кескин буриб юборганини ўзи билмай қолди. Шу онда машинанинг чийилаганию аёлнинг қичқириғи бутун кўчани ларзага келтирди…

Ўқинг...фақат йиғламанг!: Қасос ортидаги бахтсизлик.. Руҳий касалликлар шифохонаси. Осмонга термилиб ўтирган аёлга зимдан назар ташлайман. Қачонлардир бу аёл ҳам бахт оғушидан сармаст эди… Саодат камбағал оилада дунёга келган, мактабни битиргач, уни амакисининг ўғлига унаштиришганди. Адҳам ўқимишли йигит бўлиб, оилада тўнғич фарзанд эди. Ундан кейин укаси Аҳмад бўлиб, шаҳарда ўқирди. Тўй бўлди. Саодат ҳамма қизлар орзу қилган оқ либосда ота уйини тарк этди. Улар бир-бирига жуда муносиб эди. Адҳам Саодатни еру кўкrа ишонмас, уни асраб-авайларди. Қайнона-қайнотаси Саодатни жуда яхши кўришар, қизим-қизим деб меҳрибонлик қилишарди. Орадан ойлар, йиллар ўтди. Саодат ва Адҳам зимдан қараганда бахтли ҳаёт кечираётгандек кўринса-да, аммо бахтлари кемтик эди. Бу оилада чақалоқ овози эшитилмас, Саодат кечалари билан йиғлаб ўкинар, оғринарди. Бу орада Аҳмад ҳам ўқишни тамомлади. Уни ўзи ёқтирган қиз — Ҳилолага уйлантиришди. Саодат тўйда елиб-югуриб хизматда бўлди. Ҳилола Саодатга қараганда анча айёр ва гапга чечан эди. Орадан ойлар ўтди. Ниҳоят, чақалоқ йиғиси эшитиладиган кунлар тобора яқинлашмоқда эди… Аҳмад Ҳилолани асраб-авайлар, барча эркалигини индамасдан бажарарди. Ҳилола ҳам айёрлик қилар, кун бўйи хонасидан чиқмас, эри келишига ўзини иш қилгандай кўрсатарди. Саодат рўзғор ишларини тамомлаб энди хонасига кирган эди ҳамки, қайниси Аҳмаднинг дўриллаган овозидан чўчиб, ҳовлига отилиб чиқди. Ҳилола икки челак сувни кўтариб турган экан. Аҳмад: — Нега янгам қолиб, сен бу оғир ишларни қиляпсан?! Ана, қисир сигир қилсин бу ишларни! — деб челакларни Саодат томонга тепиб юборди. Саодатнинг танаси музлаб кетди. Ҳилола эса «Ажаб қилдим», дегандек кулимсиради. Қайнотаси шовқиндан айвонли хонадан югуриб чиқди: — Нима бўлди? Саодат: — Ҳилолахонга сув керак бўлган экан, оғир челакларни кўтариб олибди. “Менга беринг, мен кўтарай десам”, Аҳмаджон “Мен кўтараман, сизлар аёл кишисиз”, деб қўймаяптилар. Талашиб, сув челакларини тўкиб юбордик, — деди. Қайнотаси «тушунарли», дегандек бош ирғади. Саодат Аҳмад ва Ҳилолага бир оғиз гапирмай, челакларни олди-да, ошхонага кириб кетди. Аҳмад эса жойида мулзам бўлганича қолди. Ана шу пайт Ҳилоланинг дилида бир кун қасос олиш истаги пайдо бўлди. Эшикни тарсиллатиб ёпганча хонасига кириб кетди. Ниҳоят, оилага қувонч бағишлайдиган овоз — чақалоқ йиғиси эшитилди. Қариндош-уруғ, тўй-томоша. Саодат худди ўзи туққандай бахтиёр ҳолда бешикнинг ёнига келиб ёпинчиғини аста кўтарди. Жажжигина қизалоқ… Шу пайт Ҳилола келиб, Саодатнинг қўлларини бешикдан олиб ташлади-да: — Бефарзанд аёлнинг чиллали болага тегиниши хосиятсиз! Опа, илтимос, чиқиб кетинг! — деди. Саодат йиғлаганча хонасига кириб кетди. Ўзини боса олмас, йиғи бутун вужудидан чиқарди. Худога тинмай нола қилар, унга ҳам фарзанд беришини сўрарди. Адҳам келиб, Саодатнинг кўз ёшларини артди-да, бағрига босди. Кунлар ойларга, ойлар эса йилларга уланди. Адҳам ва Саодат бир-бирига суяниб яшашда давом этишар, қайнона ва қайнотаси ҳам аввалгидек «Қачон набирали бўламиз?» дея сўрашни бас қилишганди. Саодат ишларини қилиб юрганида, тўсатдан кўзи тинди. Чарчабман, шекилли, деб хонасига кирди. Бироз чўзилмоқчи бўлиб, ёстиққа бошини қўйди. Аммо ҳолсизлик, кўнгил айниши кейинги кунлар ҳам давом этди. Адҳам шифокорга учрашишини талаб қилди. Шифокор Саодатнинг юзига кулимсираб қаради-да: — Табриклайман, яқинда она бўласиз, ҳомила 3-4 ҳафталик, — деди. Саодат қулоқларига ишонмасди. Шифокор хонасидан учиб чиқдими, юриб чиқдими, билолмай қолди. Унинг хаёлида фақат шифокорнинг сўзлари айланар, хушхабарни эрига етказиш учун учиб борарди… Саккиз ойдан сўнг жажжи қизалоқ йиғиси оламни тутди. Қизалоққа Шодия деб исм қўйишди. Шодия исмига муносиб қизалоқ бўлиб, оилага яна ҳам файз олиб келди. Адҳамнинг ишлари юришгандан-юриша бошлагани, катта бир корхонанинг директорига айлангани, айниқса, овсинининг бахтли яшаётганини кўра олмаган....... Давоми 19:15 да

Бир кун келиб, сиз у билан гаплашишни камайтириб қўйганингизни сезасиз…😔 Чунки ҳар бир гап — жанжалга айланади. Ҳар бир тушу
Бир кун келиб, сиз у билан гаплашишни камайтириб қўйганингизни сезасиз…😔
Чунки ҳар бир гап — жанжалга айланади. Ҳар бир тушунтириш — тушунмасликка олиб келади. Ва энг оғири… Сиз бир уйда яшаб, лекин бир-бирингиздан узоқлашиб борасиз “Қачон биз бундай бўлиб қолдик?..”деган саволлар жавобсиз қолмаслиги керак.
📅 29–31 МАРТ | 1 АПРЕЛ Бепул онлайн марафонда сиз:
✔️ Жанжалсиз мулоқот қилишни ✔️ Бир-бирингизни чуқур тушунишни ✔️ Муносабатни қайта тиклашни ўрганасиз Бу — муносабатингизни сақлаб қолиш учун муҳим қадам.
⏳ Канал 2 соатдан кейин ёпилади Ҳозир қўшилиб, марафонда қатнашинг 👇 https://t.me/+2ZIl2uNdYm83ZGVl https://t.me/+2ZIl2uNdYm83ZGVl

Биринчи ёр...

​​Достон жўралари кетиб бўлгани учун ноилож битта Ифтихорни еталади. Иккаласи Ласеттида уникига боришди. Ярим тунга яқин хотини ни олиб шаҳарга қайтаркан, Ифтихор тинмай сўкинарди. У қанча ўйлагани сайин ўзининг шарманда бўлганлигини ҳис қилиб баттар алами ошарди. -Барининг ҳасади келди! - дерди у хотинига бўлган воқеани айтиб - Ичиқоралар! Бир умр эшак миниб ўтиб кетишади! -Барини ичи куйибдида! -деди Лайло - Баттар бўлишсин! -Э куйиб ўлишмайдими?! Уйига боргунчаям алами тарқамаган Ифтихор хотинини эркалаб бироз овунди. У - ҳали яна бориб барини куйдираман - деб қўйди. Шу гап билан кайфиятини ўнглаб ухлади. Ҳафта охирида ўғлига келин олишди. Буни қарангки Достондан бўлак биронтаям жўраси тўйга келмади. Достон ҳам ўзини аввалгилардан бошқача тутарди. Тўй тугагач кетаётган чоғида у Ифтихорнинг: -Нега жўралар келишмади? -деган саволига: -Қишлоққа бориб тўй қилиб бери шинг керак! -деб қисқа жавоб қайтарди. Бу гапни эшитган Ифтихор уч кун ўтгач қишлоққа бориб отасининг ҳовлисида элга ош берди. Тўйга келган жўраларининг столини ноз-неъматга тўлдириб ташлади. Бироқ, жўралари кўп ўтирмасдан дарров тарқалишди. Чунки эрталаб уларнинг олдидан чиққан Нормурод мазах қилиб: -Ҳа гадойлар! Ҳаромдан келган пулнинг тўйига тўйгани боряпсиларми ҳезалакникига?! -дегани уларга ўтиб кетганди. Бошқа жўралари Нормуроднинг гапига жавоб қайтара олмай туришганида Достон: -Э уни отамнинг ўғли десам, ҳароми эканда - дегани умумий кулгуга сабаб бўлганди. Шу кундан бошлаб жўралари Ифтихорни сафдан чиқаришди. Достон ҳам у билан борди-келдини бутунлай йиғиштирди. Тўйдан кейин яна жўраларини алоҳида чақириб зиёфат бермоқчи бўлган Ифтихор бу сафар биронтаям жўраси келмагач ўз-ўзидан шарманда бўлиб Ласеттисига ўтирдида шаҳарга жунади. Тамом.

Сен бўлсанг унинг .....дан келган пулига Ласетти миниб кўкрагинга уряпсанми?....... Ор-номусинг борми ўзи?! Ҳэ сен ҳаромхўр менга яна қайтиб бу гапингни такрорлай кўрма! Акс ҳолда жағингни ушатиб атала ҳам ичолмайдиган қилиб қўяман! Нормуроднинг гапини эшитган Ифтихор бирдан осмондан қулаб тушгандек бўлсада гап билан енгмоқчи бўлди. -Оғзинга қара жўра! -деди у қўрқмаётганини билдириш учун важоҳат қилиб - Менинг хотиним чет элда касал одамга қарайди! Биров билан ушлаган жойинг бўлса исботла, бўлмаса туҳмат қилма! Акс ҳолда ўзимга жавоб бермайман! -Урасанми? Кел қани?! -деди Нормурод мазах оҳангида - Хўп мен хотинингни бировнинг тагида ётганини кўрмаган бўлсам, сен унинг касалга қараётганини кўзинг билан кўрдингми? Касалга қараган аёл шунча ўн минглаб доллар жўнатар эканда а?! Ҳэ! Хотининг чиндан ҳам ўзинг айтмоқчидек бировларга ҚАРАЙДИ! Сен эса унинг ҚАРАБ ишлаган ҳаром пулига катта кетяпсан. Бу кунингдан ўлганинг яхши эмасми?! Ҳайф сенга эркак номи! Ҳезалак! Менинг эшак минишим бу кишига кулгули туюлибди! Ооов сен бу кунингдан кўра ўзингни ос! Қандай уялмай бош кўтариб юрибсан?! Ифтихорнинг ранги қорайиб кетди. Нормуроднинг гапи унинг минг жойидан тешаркан кўзига оппоқ рангли Ласетти балодек кўрина бошлади. Ичида сўкиниб қўйсада, барибир жавоб қайтаришга тиришди. -Ичинг ёниб кетдими жўра?! -деди у бўш келмай - Шу ичиқоралигинг туфайли, бир умр мана шу эшагингни миниб ўтасан! Ласетти у ёқда турсин, Запорожни калитини ушламайсан! Чунки ичинг қора! -Сенга ўхшаб хотинни навбатга қўйиб, пулига Ласетти минганимдан кўра, бир умр эшак минганим яхши! - деди Нормурод кўзларини чақчайтириб, кейин ичиб ўтирган жўраларига юзланди - Ўл баринг шу кунингдан! Шу ҳаромхўрнинг хотини ўз танасини сотиб жўнатган пулига ичиб ўтирибсанларми? Ундан кўра мана эшагимнинг сийдигини ичинглар-ей! Ҳе ўле баринг! Гадойга ўхшаб!. Бу гапларни эшитгач боягина Ифтихорнинг ароғини ичиб уни олқишлаганлар жим бўлиб қолишди.Сўнг секин қўзғалиб тарқала бошлашди. Жўралари эса нима қиларини билмай қолишганди. Кимдир бошини қашир,бошқаси носни тилини тагига ташлаб аламини босишга уринар, учинчиси эса у ёқ бу ёққа аланглаб туриб кетишга баҳона изларди. На Ифтихор, на жўралари жавоб қайтара олмагач Нормурод мазах оҳангида кулимсиради. -Бўпти! Мен кетдим! - деди у кесатиб - Жалабнинг пулига ичиб ҳезалакни олқишлаб ўтираверинглар! -Оғзинга қара жўра оғзинга! -деди унинг ортидан Ифтихор бақириб - Бу гапинг учун жавоб берасан! Эшагини ниқтаб узоқлашаётган Нормурод шартта эшакни ипини тортди. -Ишшш! - деди у эшакни бошини ортга буриб -Хўш? Муштлашасанми? Кел қани?! -Мен сен билан муштлашиб аҳмоқ эмас! - деди Ифтихор - Судга бераман сени! -Ҳии қўрқоқ! -деди Нормурод мазах қилиб - Эркак эмассанда судга берасан ҳезалак! Ифтихор ортиқ чидолмади. Тўғри Нормуродга қараб ташланди. Шуни кутган Нормурод эшакдан ҳатлаб тушдида жўрасини қарши олди. Ифтихор унинг жағига мушт қўйгач, далада ишлаб қотиб кетган қўлини мушт қилиб Нормурод ҳам қайтариб урди. Иккаласи ёқалашиб кетганини кўрган жўралар ажратишга шошилишди. Кўпчилик бўлиб ажратиб олишгач икки жўра бир -бирига пишқириб тинмай сўкина бошлашди. Ифтихор имкон борича бақириб шалоқ сўкинаркан, Нормурод ҳам бақирсада қисқа -қисқа сўкиниб орасида мазах оҳангида -Ҳезалак, югур судга! - деб қўярди. Охири жўралардан бири уни бир амаллаб олиб кетди. Ифтихор эса ортидан роса бақириб сўкинди. Кейин аламидан дўконга кириб яна икки шиша ароқ ва бир бўлак колбаса кўтариб чиқди. Жўралар билан ичаркан, у -Нормуродни судга бераман! Қаматаман! - деб такрорларди. Унинг гапига ҳа ҳа деган жўралари аста секинлик битта тури б тарқала бошлашди. Уларнинг ортидан қараган Ифтихор -Ҳэ сотқинлар! Онангни барингни - деб сўкарди. Биронта жўраси бунга қулоқ солмай тарқалиб кетишгани унга тобора алам қилаётганди. Энг охирида битта Достон қолди, У ҳам қандай баҳона билан кетишни ўйлаётганди, бир пайт унинг ўғилчаси югуриб келди. -Ота, ош тайёр бўлибди - деди у - Меҳмонларингизни олиб борар экансиз, энам айтди!....... Давоми 16:30 да

-Деяверадида! - Лайлонинг қошлари бири паст бири баланд бўлди - Ўзингиз неча ёшда уйлангандингиз? Болаларни қарипмиз! Бўлди бўла! Тортишманг!. Мен шартномага қўл қўйиб бўлганман! Ундан кўра боринг, машинани миниб қишлоғингизга ўзингизни кўрсатиб келинг! Жўраларингизни ичида битта Эрали ўзини сал ўнглаган. Қолгани бари эшак миниб юрибди! Достон жўрангизни отасини ота дейсизку? Тўртта шаҳар нони, гўшт, қанд-қурс дегандек олиб борингда бир сўранг - Ота дегандан кейин! Охирги марта қачон боргансиз қишлоққа? Тўй-пўйларни ҳисобга олмаса мутлақо бормайсиз. -Ҳа тўғри айтдинг -деди Ифтихор бошини қашлаб - Тунов куни Шариф акани тўйида Достон гина қилгандек бўлувди. -Ҳа ана! Мен биламанда! Қани яхшилаб кийинингчи, ҳозир мен ҳам тайёр бўламан. Бир қишлоқни айланиб амма.-холаларни зиёрат қилиб келайлик! Бироздан сўнг Ифтихор хотинини олиб ҳали ўриндиқларидан салафани олинмаган янги Ласеттида қишлоғига жўнади. - Э Ифтихор жўрамга гап йўқ! Унга Худо берган! Ҳали қишлоқда ҳеч ким эскисиниям минмаган Ласеттини дўкондан олиб миниб келибди! Яшасин жўрам! Бўйи ўрта бўйдан узунроқ, гавдаси ҳам шунга яраша, бироқ, Худонинг берган куни ичкиликдан бош кўтармайдиган, оқ-сариқ юзлари ва носқовоққа ўхшаган бурни доимо қизариб турадиган Низом Фурқат дўкончининг дарвозаси олдида жўралари билан Ифтихор олиб бераётган ароқдан ичар экан, уни тинмай олқишларди. -Гапим тўғриими Достон жўра? -деди у рўпарасидаги ўрта бўйли, ўртача гавдали, кўзлари кўк Достонга - Жўрамнинг машинасини ярқирашини қара! -Ҳа жўрамга гап йўқ! -деди Достон ҳам бирга ўтирган бошқа тўрт жўрасига мақтаниб, у эрталаб отасиникига бозорлик кўтариб келган жўрасидан хурсанд эди. Йўқ отаси ўша нарсаларга муҳтож эмас. Шунчаки кўнгилда - Эрталаб отамни зиёрат қилиб дуосини олди!. Улардан нарироқда яна бир неча киши ичиб ўтирар, Ифтихор уларни ҳам ичкилик билан сийлагани боис ҳамма ҳозир Ифтихорни олқишлаш билан банд эди. Табиатан хушчақчақ чеҳрали, ўта ҳазилкаш ва жуда луқма гапга уста Ифтихорнинг шу дамда оғзи қулоғида, ўзини осмонларда ҳис этаётганди. -Нормурод жўрамни келишини қара! -деди Достон дала томондан катта оқ эшагига ўтириб келаётган жўрасини кўрсатиб - Доим иш билан оворада жўрам! - Чўлдан чарчаб чанқаб келаётган бўлса керак - деди Ифтихор Нормуродни мазах қилгандек - Иш иш деб ўлиб кетганиниям билмайди у! -Ҳа энди қишлоқники шуда жўра! -деди Достон Ифтихорнинг гапи унгаям оғир ботганди - Сен шаҳарда ишингни топгансан. Биз энди шу кетмонни орқасидан нон еймизда! -Тўғрикуя жўра, одам дегани баъзи-баъзида дам ҳам олиб туриш керакда! Жўралари Ифтихорнинг гапларидан ранжий бошлашсада у бунга эътибор бермади. Нормурод эшагини миниб яқинлашганди, Ифтихор унга гап отди. -Ҳув жўра! Ота-бобонг иш иш деб ўлиб кетган! Сен ҳам ҳадемай уларнинг ортидан борасан. Қўй ўша ишларингни, бу ёққа кел даврага қўшил! Шамол у томонга эсиб тургани боис бояги гап-сўзларни ҳам эшитган Нормурод қовоғини уюб эшагини тўхтатди. Узун бўйли, бақувват қотма гавдали, ёш болаларни катта кўзлари билан бир қарашда қўрқитадиган, ўзи ўта жаҳлдор бу йигитнинг қони қайнай бошлаган бўлсада ўзини босиб гапирди. -Ишласак ишлабмизда! - деди у маъноли қилиб, эшакнинг устида оёқларини осилтириб ўтирганича - Ҳалол меҳнатнинг нонини еймиз! -Шу ишлаганингдан бир умр эшакдан тушмайсан! -деди Ифтихор унга жўрасининг гапи алам қилганди - Бунча пулни яхши кўрмасанг! Сен ҳам одамга ўхшаб биронта машина ол! Ака-укаларингнинг биронтасида дурустроқ машина йўқ! Бари шалағи чиққан эски машина минади. Бор-будингни йиғиб бўлсаям ол биронта Тико лоақал! Нормуроднинг кўзлари олайиб кетди. Агар ўн йил олдин биров унга шунақа гапирса аллақачон эшакдан сакраб тушиб ёқалашган бўларди. Бироқ, энди 46 ёшдан ўтганда бунақа енгилликни ўзига эп кўрмади. Гап билан жавоб қайтарди. -Мен эшакдаю, сен ҳали бойвачча бўлиб Ласетти минадиган бўлиб қолдингми? - деди у лаблари пирпираб, унинг қалтираётганидан муштлашувдан ўзини зўрға тутиб турганини пайқаш қийин эмасди - Э менга қара! Сен ўзингча эркакмисан а? Хотининг чет элда танасини сотиб пул ишлаяпти. Давоми 15:30 да 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шаҳарда пулсиз яшаш осонмаслигидан сочлари эрта оқарган Ифтихор хотинининг юзига қаради. Узун бўйли, бақувват гавдали, буғдойранг сарғиш қиёфаси ёшлигида кўркам бўлган, ҳозир эса ҳали энди 41 га кирганига қарамай юзлари озиб сўлғин тус олган бу йигит хотинининг нимадир демоқчилигини сезиб унга жиддий тикилди. -Лизанинг отаси Натан Шаломов эсингиздами? - деб давом этди Лайло эри гапнинг давомини кутаётганини англаб - Ўша бақувват одам фалаж бўлиб қолганмиш. Лиза отасига қарайдиган хизматчи олиб кетишга келибди. Ойига 2500 доллардан тўлайман деяпти! Хотинининг гапини эшитган Ифтихор анграйиб қолди. -Лайло? Тушунмадим? Ўша ишга борайми? -Эркак бошингиз билан сиз касал чолга қарайсизми? -Шуни тушунмаяпманда?! -Мен бораман дедим Лизага! Ифтихор хотинига тикилиб қотиб қолди. Наҳотки шу гапни ҳатто баъзида ўзидан ҳам жирканадиган Лайло айтаётган бўлса? -Эсинг жойидами? -деди у аччиғланиб - Чолга қандай қилиб қарайсан? -Болаларимиз вояга етди! -деди Лайло ҳам тез гапиришга тушиб - Иккита талабани таъминлай оласизми? Қизингиз ҳам келгуси йили институтга кирмоқчи! Қандай боқмоқчисиз? -Ҳа бир амаллайман! Ижарага нексия олиб кира ишламоқчиман! -Вой?! -Лайлонинг энсаси қотди- Сиз оила боқасизми? Ижара тўлайсизми? Қайс бирини уддалайсиз?! Ёки рашк қиляпсизми? 18 яшар қиз эмасман! Ойига икки ярим минг доллар пул а?! Бир йилда тагингизда нексия эмас ласетти бўлади шахсан ўзингизники! Дўкондан олинган!. Қисқаси мен бораман деб ваъда бериб қўйдим! Энди йўлдан қайтаришга уринманг! -Лайло?! - Ифтихорнинг кўзлари катталашди - Сен аниқ тасаввур қиляпсанми қиладиган ишингни? Ётиб қолган эркакни едириб ичиришдан ташқари кийимини алиштириш, чўмилтириш керак! Шуларни биляпсанми? -Биляпман! Қарорим қатъий! -Ундай бўлса билган куйингни чал! Лайло эрининг кўзига қараганди у жаҳл билан юзини ўгирди. Орадан бир ҳафта ўтгач Лайло яҳудий қизи Лиза билан Исроилга жўнаб кетди. -Малайзия?! Бу яна қанақа янгилик бўлди? Лайло, 3 йил Исроилда ишлаб келганинг етади десам, Туркияда ҳам яхши иш бор экан 2 йил ишлаб келай дединг. Энди бас қиларсан десам бу гап чиқдими? Ифтихор Туркиядан қайтганига бир ҳафта бўлган хотини нинг яна янги сафарга отланаётганини эшитиб жаҳл қилди. Эрининг гапини тинглаган Лайло сал қилпиллаб турди. Бир дақиқа ўтгач ўзини қўлга олиб дўқ урди. -Бўла! - деди у қошларини чимириб - Хўп ишласам нима бўлибди? Ахир сиз одамларга ўхшаб мардикорлик қилаётганингиз йўқ! Ёки совуқ Россияда азоб тортмаяпсиз! Боларга бош бўлиб иссиққина уйда ўтирибсиз! Зериккан пайтингизда дўкондаги сотувчи қизни айлантираётганингизниям биламан! Сизга яна нима керак? Ифтихор тилини тишлаб қолди. -Оббо..Ким еткиза қолди экан? - деб ўйлади ичида - Болалар буни билмасди. Биронта қўшни айтганми? Ким кўриб қолган бўлиши мумкин?! - Бўлмаган гап! - деди у ғўддайиб, аммо, хотинининг тикилиб қарашига бардош беролмай тиржайди - Шуни билсанг бормада чет элга! Бўлди етарли шунча ишлаганинг. -Бўла, қулоқ солингда. Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди деган гап бор! - Лайло эрининг қўлга тушганига кулгуси қистади. Аслида унга ҳеч ким айтмаганди сотувчи қиз тўғрисида, шунчаки тахмин қилганди нишонга тегди - 5 йил ишлаб орттирганимиз битта кичик озиқ-овқат дўкончаси, уч хонали квартира ва сизга битта Ласеттими? Қўлимиздаги пулни умуман йўқ деб ҳисоблайверинг. Ахир ҳафта охирида Жавлонга келин олсак тўйга қанча пул кетади. Нариги ҳафтага Жасминани тўйини ўтказсак, қўлимизда пул тугайди. КЕйин нима қиламиз? Мен дўкончада эртадан кечгача танга санайман, сиз эса ёғи олинмаган ласеттида кира қиласизми? Йўқ бунақаси кетмайди. Малайзиядаги оила билан 5 йиллик шартномага қўл қўйдим. Уларнинг боласи 5 ёшга тўлгунча қарайман! Гап шу! Тўйларни ўтказаман, Жасминани дарҳол Чақириб олдига сарпо-суриғини қўяман ва Малайзияга учаман! Ифтихорнинг қовоғи осилди. -Лайло! Бошида икки - уч йил ишласам бўлди дегандинг. Мана болаларимиз олийгоҳларни тугатишди. Жавлон милицияда ишлаяпти. Ўз рўзғорини ўзи эплайди. Жасмина турмушга чиқяпти. Битта Жасурнинг магистратурасини эплармиз! У ҳали ишга жойлашиб ўзимни ўнглаб олгунимча уйланмайман деяпти....... Давоми 14:30 да

Ўқинг...фақат йиғламанг!: НОМУС! -Бўла, анави собиқ қўшнимиз Лиза эсингиздами? Ўша меҳмонга келган экан. Боя мени чақириб роса қуюқ сўрашди. Жуҳудларга бу дунёнинг бойлигини берганда! Тилло тақинчоқлари аввалгидан ҳам икки марта кўп. Ўгай холасининг ўғлига теккан Лайло эри Ифтихорга бўла деб мурожаат қилади. Қирқ ёшга тўлган, ўрта бўйли, озғин гавдали, оқиш-буғдойранг тусли , чиройи ўртача бу аёл тўнғич фарзанди Жавлон 20 ёшга тўлган бўлсада ҳамон ўзини ёшликдагидек қиёс қилиши четдан қараган одамга эриш туюлиши мумкин. Аммо, унинг ўзи бунга сира парво қилмайди. Ўзи жуда олифта. Озодаликни ўта хуш кўрганидан бошқа аёллар билан одатдагидек ўпишиб кўришмайди - жирканади -Нима, мен бировнинг башарасидаги чанг ва вирусларни ялаб олайми? - дейди у нега ўпишмаганини сўрашса - Жирканаман! Қизлик пайтида фақат онаси пиширган таомларни еярди холос. Келин бўлиб келгач эса аввалига уч кун оч ўтирди. Кейин ўзи овқат пиширишни бошлагач ниҳоят нафсини овунтирди. Орадан кунлар,ҳафталар ойлар ўтавергач қатор турган беш қайнсингилнинг пиширган овқатларидан ҳам баъзида номига тотиниб қўядиган бўлди. Бу орада эри Ифтихор олдинига ўт ўчириш бошқармасига ишга кирди. Сўнг танишларнинг ёрдами билан божхона назоратига ишга ўтди. Албатта топиш-тутиши ҳам ўзгара бошлади. Тўйларидан бир йил ўтгач уларнинг тўнғич ўғиллари дунёга келди. Икки йилдан сўнг иккинчи ўғиллари Жасур, яна икки йил ўтгач қизлари Жасмина туғилди. Узоқ қишлоқдан вилоятниннг нариги чеккасига қатнаб ишлаш қийинлиги боис Ифтихор шаҳарда бир рус кампирникида ижарада турар, уйига фақат дам олиш кунлари келарди. Бу қатнаш ёзнинг жазирамасию, айниқса қишнинг аёзли кунларида малол бўлганидан Ифтихор бир неча марта хотинини шаҳарга олиб борди. Аммо,салга юраги сиқиладиган Лайло одамсиз, тўрт томони девор билан ўралган шаҳар хонадонида узоқ тура олмасди. Икки кун тургач учинчи куни: -Мнингетим оғриб кетяпти - деб қишлоққа жўнаб қоларди. Аслида унинг юрагини сиққан тўрт девор ҳам эмас, уй соҳибаси бўлган кампирнинг пешоб тутолмаслигидан доимо ҳид анқиб юриши эди. Ўзини дунёдаги энг озода аёл деб ҳисоблайдиган, жирканчик Лайло бунақа шароитда қандай яшасин ахир. .. Оила қурганларининг 7 - йилида уй соҳибаси бўлган рус кампир вафот этди. Унинг қариндош-уруғлари йўқ эди. Ва ўлимидан олдин иккита шарт билан ўз мулкини Ифтихорга мерос қилиб ёзиб қолдирди. Биринчиси кампирни насроний удумлари билан кўмиш ва иккинчиси бир йилгача азадор урф-одатларини бажариб рус қўшниларга стол тузаб туриш. Ифтихор кампирнинг шартларини у истаганидек адо этди. Бир йил ўтиб уй ва жимитдеккина шаҳар ҳовличаси унинг номига қонуний ўтгач Лайло болаларини олиб шаҳарга кўчди. Энди унинг мненгити тескари бўлиб қолди. Шаҳарда қанча турсаям оғримайди. Мабодо қайнанаси бирон ишга ёрдам беринглар деб чақирса қишлоқққа борган куниёқ боши оғриб додлай бошлайди.. .. Шаҳарда яшаш яхшида..айниқса пулинг етарли бўлса. Қишлоқдагидек азонлаб туриб мол қарамайсан, офтобда куйиб деҳқончиликда ишламайсан. Эркак топарман -тутарман бўлса бўлди. Бир йил ичида Лайло ғирт шаҳарликка айланди. Энди уни куч билан ҳам қишлоққа олиб бориб бўлмасди. Ҳаммаси яхши кетаётганди, бироқ, кутилмаганда Ифтихор пора билан қўлга тушиб ишдан ҳайдалди. Аммо, дарров таслим бўлмади. Яна бир неча йил бошлиғига ҳайдовчи бўлиб ишда юрди. Сўнг бошлиқ ҳам ишдан олингач у ишсиз қолди. Лекин, бошлиқ бўшамасидан аввал унинг ёрдамида нафақани расмиийлаштириб олгани боис ҳар ҳолда оч қолмайдиган бўлишди. Албатта беш кишилик оилага бу нафақа етмасди. Йиллар давомида эри боқиб дангасага айланган Лайло қараса аҳвол оғирлашаяпти. У олдинига кўчадаги дўконда сотувчиликка ишга кирди. Сўнг эри икаласи нонвойхона очишди. Даромад жуда зўр эмасу ҳар ҳолда чидаса бўлади. Бу орада болалари вояга етиб қолди. Ҳарбий хизматга бориб қайтган Жавлон яқинда университетга ўқишга кирди. У милиционер бўлмоқчи. Буни қарангки махсус лицейни аъло баҳоларга тугатган Жасур ҳам институтга ўз кучи билан қабул қилинди. Келгуси йили Жасмина ҳам мактабни битиради........ Давоми 13:30 да

Қизим тўйига бир неча кун қолганда йўқолиб қолди. Қидирувлар бесамар кечиб, 10 кунда ҳам ундан дарак бўлмади. Мен овсинимни ў
Қизим тўйига бир неча кун қолганда йўқолиб қолди. Қидирувлар бесамар кечиб, 10 кунда ҳам ундан дарак бўлмади. Мен овсинимни ўғлидан шубҳа қила бошладим. Чунки қизим ҳақида гап кетса, уни кўзлари ўйнаб қоларди. Бир кун уни ортидан кузатдим. У кўзлари ўйнаганча тепалик томон кетарди.Бир ғор олдига етганда, атрофга бир аланглаб кириб кетди. Кўнглим беҳаловат бўлиб уни ортидан кирдим. Ва ичкаридаги манзарадан шокка тушиб деворга суяниб қолдим. Дахшат чунку у ерда қизим 😭😭 ДАВОМИ ДАХШАТ😱😱

Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаётган қўшнисини кўрсатиб: — Дадаси, қаранг! Анави аёл кирларни чала ювар экан, — дебди. Эри индамабди. Эртасига, индинга яна шу ҳолат такрорланаверибди. Учинчи куни хотини деразадан қараб: — Хайрият-ей, анави аёл бугун кирларни тоза ювибди, — деса, эри: — Йўқ, мен эрталаб деразаларимизни артиб қўйдим... — дебди. Бировга баҳо беришдан аввал ўзимизни тўғрилайлик.

Борига шукур. Ҳаёт йўлимда ёнимдан жой олган самимий дўст — қалбимга таскин, кунларимга нур. Қувончимни бирга кўпайтирадиган, оғир дамларда сукут билан ҳам далда бўладиган инсон борлиги - энг катта бойлик. Дўст бор жойда меҳр бор, ишонч бор, барака бор. Шукрки, ҳаётимда сен бор.