📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 919 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 789,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 839 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 919 名订阅者。
根据 28 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -567,过去 24 小时变化为 -36,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.10%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.93% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 533 次浏览,首日通常累积 1 870 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 21。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 29 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
20 919
订阅者
-3624 小时
-2207 天
-56730 天
帖子存档
20 923
Сен бўлсанг унинг .....дан келган пулига Ласетти миниб кўкрагинга уряпсанми?.......
Ор-номусинг борми ўзи?! Ҳэ сен ҳаромхўр менга яна қайтиб бу гапингни такрорлай кўрма! Акс ҳолда жағингни ушатиб атала ҳам ичолмайдиган қилиб қўяман!
Нормуроднинг гапини эшитган Ифтихор бирдан осмондан қулаб тушгандек бўлсада гап билан енгмоқчи бўлди.
-Оғзинга қара жўра! -деди у қўрқмаётганини билдириш учун важоҳат қилиб - Менинг хотиним чет элда касал одамга қарайди! Биров билан ушлаган жойинг бўлса исботла, бўлмаса туҳмат қилма! Акс ҳолда ўзимга жавоб бермайман!
-Урасанми? Кел қани?! -деди Нормурод мазах оҳангида - Хўп мен хотинингни бировнинг тагида ётганини кўрмаган бўлсам, сен унинг касалга қараётганини кўзинг билан кўрдингми?
Касалга қараган аёл шунча ўн минглаб доллар жўнатар эканда а?! Ҳэ! Хотининг чиндан ҳам ўзинг айтмоқчидек бировларга ҚАРАЙДИ! Сен эса унинг ҚАРАБ ишлаган ҳаром пулига катта кетяпсан. Бу кунингдан ўлганинг яхши эмасми?!
Ҳайф сенга эркак номи! Ҳезалак! Менинг эшак минишим бу кишига кулгули туюлибди!
Ооов сен бу кунингдан кўра ўзингни ос! Қандай уялмай бош кўтариб юрибсан?!
Ифтихорнинг ранги қорайиб кетди. Нормуроднинг гапи унинг минг жойидан тешаркан кўзига оппоқ рангли Ласетти балодек кўрина бошлади. Ичида сўкиниб қўйсада, барибир жавоб қайтаришга тиришди.
-Ичинг ёниб кетдими жўра?! -деди у бўш келмай - Шу ичиқоралигинг туфайли, бир умр мана шу эшагингни миниб ўтасан! Ласетти у ёқда турсин, Запорожни калитини ушламайсан! Чунки ичинг қора!
-Сенга ўхшаб хотинни навбатга қўйиб, пулига Ласетти минганимдан кўра, бир умр эшак минганим яхши! - деди Нормурод кўзларини чақчайтириб, кейин ичиб ўтирган жўраларига юзланди - Ўл баринг шу кунингдан! Шу ҳаромхўрнинг хотини ўз танасини сотиб жўнатган пулига ичиб ўтирибсанларми? Ундан кўра мана эшагимнинг сийдигини ичинглар-ей! Ҳе ўле баринг! Гадойга ўхшаб!.
Бу гапларни эшитгач боягина Ифтихорнинг ароғини ичиб уни олқишлаганлар жим бўлиб қолишди.Сўнг секин қўзғалиб тарқала бошлашди.
Жўралари эса нима қиларини билмай қолишганди. Кимдир бошини қашир,бошқаси носни тилини тагига ташлаб аламини босишга уринар, учинчиси эса у ёқ бу ёққа аланглаб туриб кетишга баҳона изларди. На Ифтихор, на жўралари жавоб қайтара олмагач Нормурод мазах оҳангида кулимсиради.
-Бўпти! Мен кетдим! - деди у кесатиб - Жалабнинг пулига ичиб ҳезалакни олқишлаб ўтираверинглар!
-Оғзинга қара жўра оғзинга! -деди унинг ортидан Ифтихор бақириб - Бу гапинг учун жавоб берасан!
Эшагини ниқтаб узоқлашаётган Нормурод шартта эшакни ипини тортди.
-Ишшш! - деди у эшакни бошини ортга буриб -Хўш? Муштлашасанми? Кел қани?!
-Мен сен билан муштлашиб аҳмоқ эмас! - деди Ифтихор - Судга бераман сени!
-Ҳии қўрқоқ! -деди Нормурод мазах қилиб - Эркак эмассанда судга берасан ҳезалак!
Ифтихор ортиқ чидолмади. Тўғри Нормуродга қараб ташланди.
Шуни кутган Нормурод эшакдан ҳатлаб тушдида жўрасини қарши олди. Ифтихор унинг жағига мушт қўйгач, далада ишлаб қотиб кетган қўлини мушт қилиб Нормурод ҳам қайтариб урди.
Иккаласи ёқалашиб кетганини кўрган жўралар ажратишга шошилишди. Кўпчилик бўлиб ажратиб олишгач икки жўра бир -бирига пишқириб тинмай сўкина бошлашди.
Ифтихор имкон борича бақириб шалоқ сўкинаркан, Нормурод ҳам бақирсада қисқа -қисқа сўкиниб орасида мазах оҳангида
-Ҳезалак, югур судга! - деб қўярди.
Охири жўралардан бири уни бир амаллаб олиб кетди.
Ифтихор эса ортидан роса бақириб сўкинди. Кейин аламидан дўконга кириб яна икки шиша ароқ ва бир бўлак колбаса кўтариб чиқди. Жўралар билан ичаркан, у
-Нормуродни судга бераман! Қаматаман! - деб такрорларди. Унинг гапига ҳа ҳа деган жўралари аста секинлик битта тури б тарқала бошлашди. Уларнинг ортидан қараган Ифтихор
-Ҳэ сотқинлар! Онангни барингни - деб сўкарди. Биронта жўраси бунга қулоқ солмай тарқалиб кетишгани унга тобора алам қилаётганди.
Энг охирида битта Достон қолди, У ҳам қандай баҳона билан кетишни ўйлаётганди, бир пайт унинг ўғилчаси югуриб келди.
-Ота, ош тайёр бўлибди - деди у - Меҳмонларингизни олиб борар экансиз, энам айтди!.......
Давоми 16:30 да
20 923
-Деяверадида! - Лайлонинг қошлари бири паст бири баланд бўлди - Ўзингиз неча ёшда уйлангандингиз? Болаларни қарипмиз! Бўлди бўла! Тортишманг!. Мен шартномага қўл қўйиб бўлганман! Ундан кўра боринг, машинани миниб қишлоғингизга ўзингизни кўрсатиб келинг! Жўраларингизни ичида битта Эрали ўзини сал ўнглаган. Қолгани бари эшак миниб юрибди! Достон жўрангизни отасини ота дейсизку? Тўртта шаҳар нони, гўшт, қанд-қурс дегандек олиб борингда бир сўранг - Ота дегандан кейин! Охирги марта қачон боргансиз қишлоққа? Тўй-пўйларни ҳисобга олмаса мутлақо бормайсиз.
-Ҳа тўғри айтдинг -деди Ифтихор бошини қашлаб - Тунов куни Шариф акани тўйида Достон гина қилгандек бўлувди.
-Ҳа ана! Мен биламанда! Қани яхшилаб кийинингчи, ҳозир мен ҳам тайёр бўламан. Бир қишлоқни айланиб амма.-холаларни зиёрат қилиб келайлик!
Бироздан сўнг Ифтихор хотинини олиб ҳали ўриндиқларидан салафани олинмаган янги Ласеттида қишлоғига жўнади.
- Э Ифтихор жўрамга гап йўқ! Унга Худо берган! Ҳали қишлоқда ҳеч ким эскисиниям минмаган Ласеттини дўкондан олиб миниб келибди! Яшасин жўрам!
Бўйи ўрта бўйдан узунроқ, гавдаси ҳам шунга яраша, бироқ, Худонинг берган куни ичкиликдан бош кўтармайдиган, оқ-сариқ юзлари ва носқовоққа ўхшаган бурни доимо қизариб турадиган Низом Фурқат дўкончининг дарвозаси олдида жўралари билан Ифтихор олиб бераётган ароқдан ичар экан, уни тинмай олқишларди.
-Гапим тўғриими Достон жўра? -деди у рўпарасидаги ўрта бўйли, ўртача гавдали, кўзлари кўк Достонга - Жўрамнинг машинасини ярқирашини қара!
-Ҳа жўрамга гап йўқ! -деди Достон ҳам бирга ўтирган бошқа тўрт жўрасига мақтаниб, у эрталаб отасиникига бозорлик кўтариб келган жўрасидан хурсанд эди. Йўқ отаси ўша нарсаларга муҳтож эмас. Шунчаки кўнгилда - Эрталаб отамни зиёрат қилиб дуосини олди!. Улардан нарироқда яна бир неча киши ичиб ўтирар, Ифтихор уларни ҳам ичкилик билан сийлагани боис ҳамма ҳозир Ифтихорни олқишлаш билан банд эди. Табиатан хушчақчақ чеҳрали, ўта ҳазилкаш ва жуда луқма гапга уста Ифтихорнинг шу дамда оғзи қулоғида, ўзини осмонларда ҳис этаётганди.
-Нормурод жўрамни келишини қара! -деди Достон дала томондан катта оқ эшагига ўтириб келаётган жўрасини кўрсатиб - Доим иш билан оворада жўрам!
- Чўлдан чарчаб чанқаб келаётган бўлса керак - деди Ифтихор Нормуродни мазах қилгандек - Иш иш деб ўлиб кетганиниям билмайди у!
-Ҳа энди қишлоқники шуда жўра! -деди Достон Ифтихорнинг гапи унгаям оғир ботганди - Сен шаҳарда ишингни топгансан. Биз энди шу кетмонни орқасидан нон еймизда!
-Тўғрикуя жўра, одам дегани баъзи-баъзида дам ҳам олиб туриш керакда!
Жўралари Ифтихорнинг гапларидан ранжий бошлашсада у бунга эътибор бермади. Нормурод эшагини миниб яқинлашганди, Ифтихор унга гап отди.
-Ҳув жўра! Ота-бобонг иш иш деб ўлиб кетган! Сен ҳам ҳадемай уларнинг ортидан борасан. Қўй ўша ишларингни, бу ёққа кел даврага қўшил!
Шамол у томонга эсиб тургани боис бояги гап-сўзларни ҳам эшитган Нормурод қовоғини уюб эшагини тўхтатди. Узун бўйли, бақувват қотма гавдали, ёш болаларни катта кўзлари билан бир қарашда қўрқитадиган, ўзи ўта жаҳлдор бу йигитнинг қони қайнай бошлаган бўлсада ўзини босиб гапирди.
-Ишласак ишлабмизда! - деди у маъноли қилиб, эшакнинг устида оёқларини осилтириб ўтирганича - Ҳалол меҳнатнинг нонини еймиз!
-Шу ишлаганингдан бир умр эшакдан тушмайсан! -деди Ифтихор унга жўрасининг гапи алам қилганди - Бунча пулни яхши кўрмасанг! Сен ҳам одамга ўхшаб биронта машина ол! Ака-укаларингнинг биронтасида дурустроқ машина йўқ! Бари шалағи чиққан эски машина минади. Бор-будингни йиғиб бўлсаям ол биронта Тико лоақал!
Нормуроднинг кўзлари олайиб кетди. Агар ўн йил олдин биров унга шунақа гапирса аллақачон эшакдан сакраб тушиб ёқалашган бўларди. Бироқ, энди 46 ёшдан ўтганда бунақа енгилликни ўзига эп кўрмади. Гап билан жавоб қайтарди.
-Мен эшакдаю, сен ҳали бойвачча бўлиб Ласетти минадиган бўлиб қолдингми? - деди у лаблари пирпираб, унинг қалтираётганидан муштлашувдан ўзини зўрға тутиб турганини пайқаш қийин эмасди - Э менга қара! Сен ўзингча эркакмисан а? Хотининг чет элда танасини сотиб пул ишлаяпти.
Давоми 15:30 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20 923
Шаҳарда пулсиз яшаш осонмаслигидан сочлари эрта оқарган Ифтихор хотинининг юзига қаради.
Узун бўйли, бақувват гавдали, буғдойранг сарғиш қиёфаси ёшлигида кўркам бўлган, ҳозир эса ҳали энди 41 га кирганига қарамай юзлари озиб сўлғин тус олган бу йигит хотинининг нимадир демоқчилигини сезиб унга жиддий тикилди.
-Лизанинг отаси Натан Шаломов эсингиздами? - деб давом этди Лайло эри гапнинг давомини кутаётганини англаб - Ўша бақувват одам фалаж бўлиб қолганмиш. Лиза отасига қарайдиган хизматчи олиб кетишга келибди. Ойига 2500 доллардан тўлайман деяпти!
Хотинининг гапини эшитган Ифтихор анграйиб қолди.
-Лайло? Тушунмадим? Ўша ишга борайми?
-Эркак бошингиз билан сиз касал чолга қарайсизми?
-Шуни тушунмаяпманда?!
-Мен бораман дедим Лизага!
Ифтихор хотинига тикилиб қотиб қолди.
Наҳотки шу гапни ҳатто баъзида ўзидан ҳам жирканадиган Лайло айтаётган бўлса?
-Эсинг жойидами? -деди у аччиғланиб - Чолга қандай қилиб қарайсан?
-Болаларимиз вояга етди! -деди Лайло ҳам тез гапиришга тушиб - Иккита талабани таъминлай оласизми? Қизингиз ҳам келгуси йили институтга кирмоқчи! Қандай боқмоқчисиз?
-Ҳа бир амаллайман! Ижарага нексия олиб кира ишламоқчиман!
-Вой?! -Лайлонинг энсаси қотди- Сиз оила боқасизми? Ижара тўлайсизми? Қайс бирини уддалайсиз?! Ёки рашк қиляпсизми? 18 яшар қиз эмасман! Ойига икки ярим минг доллар пул а?! Бир йилда тагингизда нексия эмас ласетти бўлади шахсан ўзингизники! Дўкондан олинган!. Қисқаси мен бораман деб ваъда бериб қўйдим! Энди йўлдан қайтаришга уринманг!
-Лайло?! - Ифтихорнинг кўзлари катталашди - Сен аниқ тасаввур қиляпсанми қиладиган ишингни? Ётиб қолган эркакни едириб ичиришдан ташқари кийимини алиштириш, чўмилтириш керак! Шуларни биляпсанми?
-Биляпман! Қарорим қатъий!
-Ундай бўлса билган куйингни чал!
Лайло эрининг кўзига қараганди у жаҳл билан юзини ўгирди.
Орадан бир ҳафта ўтгач Лайло яҳудий қизи Лиза билан Исроилга жўнаб кетди.
-Малайзия?! Бу яна қанақа янгилик бўлди? Лайло, 3 йил Исроилда ишлаб келганинг етади десам, Туркияда ҳам яхши иш бор экан 2 йил ишлаб келай дединг. Энди бас қиларсан десам бу гап чиқдими?
Ифтихор Туркиядан қайтганига бир ҳафта бўлган хотини нинг яна янги сафарга отланаётганини эшитиб жаҳл қилди. Эрининг гапини тинглаган Лайло сал қилпиллаб турди. Бир дақиқа ўтгач ўзини қўлга олиб дўқ урди.
-Бўла! - деди у қошларини чимириб - Хўп ишласам нима бўлибди? Ахир сиз одамларга ўхшаб мардикорлик қилаётганингиз йўқ! Ёки совуқ Россияда азоб тортмаяпсиз! Боларга бош бўлиб иссиққина уйда ўтирибсиз! Зериккан пайтингизда дўкондаги сотувчи қизни айлантираётганингизниям биламан! Сизга яна нима керак?
Ифтихор тилини тишлаб қолди.
-Оббо..Ким еткиза қолди экан? - деб ўйлади ичида - Болалар буни билмасди. Биронта қўшни айтганми? Ким кўриб қолган бўлиши мумкин?!
- Бўлмаган гап! - деди у ғўддайиб, аммо, хотинининг тикилиб қарашига бардош беролмай тиржайди - Шуни билсанг бормада чет элга! Бўлди етарли шунча ишлаганинг.
-Бўла, қулоқ солингда. Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди деган гап бор! - Лайло эрининг қўлга тушганига кулгуси қистади. Аслида унга ҳеч ким айтмаганди сотувчи қиз тўғрисида, шунчаки тахмин қилганди нишонга тегди - 5 йил ишлаб орттирганимиз битта кичик озиқ-овқат дўкончаси, уч хонали квартира ва сизга битта Ласеттими? Қўлимиздаги пулни умуман йўқ деб ҳисоблайверинг. Ахир ҳафта охирида Жавлонга келин олсак тўйга қанча пул кетади. Нариги ҳафтага Жасминани тўйини ўтказсак, қўлимизда пул тугайди. КЕйин нима қиламиз? Мен дўкончада эртадан кечгача танга санайман, сиз эса ёғи олинмаган ласеттида кира қиласизми? Йўқ бунақаси кетмайди. Малайзиядаги оила билан 5 йиллик шартномага қўл қўйдим. Уларнинг боласи 5 ёшга тўлгунча қарайман! Гап шу! Тўйларни ўтказаман, Жасминани дарҳол Чақириб олдига сарпо-суриғини қўяман ва Малайзияга учаман!
Ифтихорнинг қовоғи осилди.
-Лайло! Бошида икки - уч йил ишласам бўлди дегандинг. Мана болаларимиз олийгоҳларни тугатишди. Жавлон милицияда ишлаяпти. Ўз рўзғорини ўзи эплайди. Жасмина турмушга чиқяпти. Битта Жасурнинг магистратурасини эплармиз! У ҳали ишга жойлашиб ўзимни ўнглаб олгунимча уйланмайман деяпти.......
Давоми 14:30 да
20 923
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
НОМУС!
-Бўла, анави собиқ қўшнимиз Лиза эсингиздами? Ўша меҳмонга келган экан. Боя мени чақириб роса қуюқ сўрашди. Жуҳудларга бу дунёнинг бойлигини берганда! Тилло тақинчоқлари аввалгидан ҳам икки марта кўп.
Ўгай холасининг ўғлига теккан Лайло эри Ифтихорга бўла деб мурожаат қилади. Қирқ ёшга тўлган, ўрта бўйли, озғин гавдали, оқиш-буғдойранг тусли , чиройи ўртача бу аёл тўнғич фарзанди Жавлон 20 ёшга тўлган бўлсада ҳамон ўзини ёшликдагидек қиёс қилиши четдан қараган одамга эриш туюлиши мумкин. Аммо, унинг ўзи бунга сира парво қилмайди. Ўзи жуда олифта. Озодаликни ўта хуш кўрганидан бошқа аёллар билан одатдагидек ўпишиб кўришмайди - жирканади
-Нима, мен бировнинг башарасидаги чанг ва вирусларни ялаб олайми? - дейди у нега ўпишмаганини сўрашса - Жирканаман! Қизлик пайтида фақат онаси пиширган таомларни еярди холос. Келин бўлиб келгач эса аввалига уч кун оч ўтирди. Кейин ўзи овқат пиширишни бошлагач ниҳоят нафсини овунтирди.
Орадан кунлар,ҳафталар ойлар ўтавергач қатор турган беш қайнсингилнинг пиширган овқатларидан ҳам баъзида номига тотиниб қўядиган бўлди.
Бу орада эри Ифтихор олдинига ўт ўчириш бошқармасига ишга кирди. Сўнг танишларнинг ёрдами билан божхона назоратига ишга ўтди. Албатта топиш-тутиши ҳам ўзгара бошлади. Тўйларидан бир йил ўтгач уларнинг тўнғич ўғиллари дунёга келди. Икки йилдан сўнг иккинчи ўғиллари Жасур, яна икки йил ўтгач қизлари Жасмина туғилди.
Узоқ қишлоқдан вилоятниннг нариги чеккасига қатнаб ишлаш қийинлиги боис Ифтихор шаҳарда бир рус кампирникида ижарада турар, уйига фақат дам олиш кунлари келарди.
Бу қатнаш ёзнинг жазирамасию, айниқса қишнинг аёзли кунларида малол бўлганидан Ифтихор бир неча марта хотинини шаҳарга олиб борди.
Аммо,салга юраги сиқиладиган Лайло одамсиз, тўрт томони девор билан ўралган шаҳар хонадонида узоқ тура олмасди. Икки кун тургач учинчи куни:
-Мнингетим оғриб кетяпти - деб қишлоққа жўнаб қоларди.
Аслида унинг юрагини сиққан тўрт девор ҳам эмас, уй соҳибаси бўлган кампирнинг пешоб тутолмаслигидан доимо ҳид анқиб юриши эди. Ўзини дунёдаги энг озода аёл деб ҳисоблайдиган, жирканчик Лайло бунақа шароитда қандай яшасин ахир. .. Оила қурганларининг 7 - йилида уй соҳибаси бўлган рус кампир вафот этди. Унинг қариндош-уруғлари йўқ эди. Ва ўлимидан олдин иккита шарт билан ўз мулкини Ифтихорга мерос қилиб ёзиб қолдирди.
Биринчиси кампирни насроний удумлари билан кўмиш ва иккинчиси бир йилгача азадор урф-одатларини бажариб рус қўшниларга стол тузаб туриш.
Ифтихор кампирнинг шартларини у истаганидек адо этди. Бир йил ўтиб уй ва жимитдеккина шаҳар ҳовличаси унинг номига қонуний ўтгач Лайло болаларини олиб шаҳарга кўчди. Энди унинг мненгити тескари бўлиб қолди. Шаҳарда қанча турсаям оғримайди. Мабодо қайнанаси бирон ишга ёрдам беринглар деб чақирса қишлоқққа борган куниёқ боши оғриб додлай бошлайди.. ..
Шаҳарда яшаш яхшида..айниқса пулинг етарли бўлса. Қишлоқдагидек азонлаб туриб мол қарамайсан, офтобда куйиб деҳқончиликда ишламайсан. Эркак топарман -тутарман бўлса бўлди. Бир йил ичида Лайло ғирт шаҳарликка айланди. Энди уни куч билан ҳам қишлоққа олиб бориб бўлмасди. Ҳаммаси яхши кетаётганди, бироқ, кутилмаганда Ифтихор пора билан қўлга тушиб ишдан ҳайдалди. Аммо, дарров таслим бўлмади. Яна бир неча йил бошлиғига ҳайдовчи бўлиб ишда юрди. Сўнг бошлиқ ҳам ишдан олингач у ишсиз қолди.
Лекин, бошлиқ бўшамасидан аввал унинг ёрдамида нафақани расмиийлаштириб олгани боис ҳар ҳолда оч қолмайдиган бўлишди. Албатта беш кишилик оилага бу нафақа етмасди.
Йиллар давомида эри боқиб дангасага айланган Лайло қараса аҳвол оғирлашаяпти. У олдинига кўчадаги дўконда сотувчиликка ишга кирди. Сўнг эри икаласи нонвойхона очишди. Даромад жуда зўр эмасу ҳар ҳолда чидаса бўлади. Бу орада болалари вояга етиб қолди. Ҳарбий хизматга бориб қайтган Жавлон яқинда университетга ўқишга кирди.
У милиционер бўлмоқчи.
Буни қарангки махсус лицейни аъло баҳоларга тугатган Жасур ҳам институтга ўз кучи билан қабул қилинди. Келгуси йили Жасмина ҳам мактабни битиради........
Давоми 13:30 да
20 923
Қизим тўйига бир неча кун қолганда йўқолиб қолди. Қидирувлар бесамар кечиб, 10 кунда ҳам ундан дарак бўлмади.
Мен овсинимни ўғлидан шубҳа қила бошладим. Чунки қизим ҳақида гап кетса, уни кўзлари ўйнаб қоларди.
Бир кун уни ортидан кузатдим. У кўзлари ўйнаганча тепалик томон кетарди.Бир ғор олдига етганда, атрофга бир аланглаб кириб кетди.
Кўнглим беҳаловат бўлиб уни ортидан кирдим.
Ва ичкаридаги манзарадан шокка тушиб деворга суяниб қолдим.
Дахшат чунку у ерда қизим 😭😭
ДАВОМИ ДАХШАТ😱😱
20 923
Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаётган қўшнисини кўрсатиб:
— Дадаси, қаранг! Анави аёл кирларни чала ювар экан, — дебди. Эри индамабди. Эртасига, индинга яна шу ҳолат такрорланаверибди. Учинчи куни хотини деразадан қараб:
— Хайрият-ей, анави аёл бугун кирларни тоза ювибди, — деса, эри:
— Йўқ, мен эрталаб деразаларимизни артиб қўйдим... — дебди.
Бировга баҳо беришдан аввал ўзимизни тўғрилайлик.
20 923
Борига шукур.
Ҳаёт йўлимда ёнимдан жой олган самимий дўст — қалбимга таскин, кунларимга нур.
Қувончимни бирга кўпайтирадиган, оғир дамларда сукут билан ҳам далда бўладиган инсон борлиги - энг катта бойлик.
Дўст бор жойда меҳр бор, ишонч бор, барака
бор.
Шукрки, ҳаётимда сен бор.
20 923
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ҚАЧОН ЯХШИ КЎРАСИЗ?!
Қизалоқ уйга кирар-кирмас, нашъасини ичига сиғдиролмай, қичқирди:
- Ойи, ойижон... Ўртоғимнинг дадаси чиройли кучукча олиб келиб берибди. Биз билан роса қувалашиб ўйнади...
- Секинроқ гапирсанг-чи, - жеркиб берди она.
– Кўрмаяпсанми, телефонда гаплашяпман!
Қизалоқ нафасини ютганича, телефонда дугонаси билан хуш-хандон суҳбатлашаётган онасининг гапи тугашинини кута бошлади. Ҳар доим аҳвол шу: у билан на отаси хотиржам гаплашади, на онаси. Икковининг ҳам ўз «севгани» бор: онаси қўл телефонини, отаси автомобилини жуда яхши кўришади.
Онаси ва ниҳоят гапини тугатди. Аммо ўриндиқда жимгина ўтирган қизчасига эътибор ҳам бермасдан, ошхонага йўналди. Қизчанинг ўйинқароқ кучукча ҳақидаги таассуротлари тилга кўчмасдан, кўнглининг бир четига кўмилди. Эҳ, қани шу тобда бувижониси ёнида бўлганида, сочларидан силаб эркалатган, гапларини қизиқиш ва завқ билан эшитган, қувончларига шерик бўлган бўларди. Лекин афсус, бувиси уларникига келмай қўйган...
Ошхонадан онасининг идишларни шарақлатиб юваётгани эшитилиб турарди. Қизча секингина ошхона эшигини очди:
- Сизга ёрдам берайми, ойижон?
- Нима қилиб ёрдам берардинг менга?! Ҳозир сен билан ўралашишга вақтим йўқ. Ишим бошимдан ошиб ётибди. Ўлгудай чарчаганман! Бор, ўйна...
«Ўлгудай чарчаганман» - шу гапни ёмон кўрарди қизча. Қачонки, отаси ё онасига эркаланмоқчи бўлса, иккисидан ҳам шу гапни эшитади. Қизалоқ ҳам чарчайди: ўйиндан, ўйинчоқларидан чарчайди. Лекин буни ҳеч кимга айтмайди-ку. Катталар нега доим «чарчаганман» деяверишаркин-а?..
Кечки овқат устида ҳам у билан ҳеч кимнинг иши бўлмади. Отаси билан онаси ҳар доимгидек фақат иш ҳақида гаплашишди. Кейин отаси компютер қаршисига, онаси телевизор қаршисига ўтириб олишгач, қизчанинг ҳафсаласи пир бўлиб, ётоғига кириб кетди. Уларнинг уйи биринчи қаватда бўлиб, қизчанинг деразасидан болалар майдончаси кўриниб турарди. Қизалоқ дераза ёнига борди-ю, кўзлари қувончдан порлаб кетди: майдонда қўшниларининг кучукчаси ёлғиз югуриб юрарди. Қизчанинг у билан яна ўйнагиси келди. Лекин ота-онаси бемаҳалда ташқарига чиқишига барибир рухсат беришмайди. Қизча дераза рахига чиқиб, кучукчанинг қилиқларини кузата бошлади. Кучукча ирғишлаб-ирғишлаб бориб, майдонча четидаги қачонлардан бери кўмилмай ётган чуқурга тушиб кетди-да, бор овози билан вангиллай бошлади. Тўғри, кавланган жой унчалик чуқур ҳам эмас, лекин бу миттивой бирор нарсага қаттиқроқ урилган кўринади.
- Миттивой, мен шу ердаман, ҳозир сенга ёрдам бераман!
Қизча ўйлаб ҳам ўтирмай, деразани ланг очди-да, пастга сакради. Ногаҳон оёғи қаттиқ зирқираб кетиб, ўзини ўнглолмай, боши билан цемент йўлакка урилди...
У кўзини очганида касалхонада ётар, бошида онаси йиғлаб ўтирарди. Қизчанинг кўзини очганини кўрган она уни қучоқлаб, баттар додлаб юборди:
- Вой болам, мени қўрқитиб юбординг-ку! Тузукмисан, жон болам?
Боши ҳалиям оғриётганига қарамай, қизча жилмайди. Онасининг меҳрибонлиги унга шунақаям ёқиб кетгандики... У жажжи қўллари билан онасининг юзларини силаркан:
- Ишларингиз тугаганда, мени яхши кўрасиз-а, ойижон? – деди...
Сиз-чи, муҳтарам ота-оналар, фарзандларингизни қачон яхши кўрасиз?
Дилфуза Комил
20 923
БИР ДОНА ШАФТОЛИ БАҲОСИ...
Туркиянинг Шом чегарасига яқин Газиантеп шаҳарчасида қизим тенги қизалоққа кўзим тушди. Паришонхотир она қучоғида ётган беш ёшли гўдакнинг бир қўли ва бир оёғи йўқ эди. Қиз ўз тилида бир нарсалар деб инжиқлик қилар, онаизорнинг эса кўзидан дув- дув ёш оқарди. Уларни қочоқлардан бири эканлигини англадим. Юраклари эзилиб йиғлаётган она ва яримжон қизчанинг кўзида дунёнинг асл сийрати, алам ва охират сўроқлари жам бўлган эди гўё...
Қизчанинг қўлига ширинлик тутдим. Туркчада миннатдорчилик билдирган аёлни юпатар эканман, ўринсиз бўлсада фарзанди нима сабабдан бу холга тушганини билиш истагида савол бердим.
Онаизор чуқур хўрсиниб айтиб берган воқеадан ларзага тушдим.
..Айтишича, қизча аввал жуда шўх бўлган. Улар яшаган қишлоқ вайронага айланган бўлсада омон қолган тенгдошлари билан кечгача шаталоқ отиб чарчамасди.
Бир куни ўйнаб, вайрон бўлган ховлиларнинг бирига кириб қолишибди. Қизалоқ омон қолган ёлғиз дарахт шохида қизариб турган бир дона шафтолига кўзи тушгач севиниб кетибди.
Уни оламан дея дарахт остига яқинлашган замон эса кучли портлаш юз берган. Яъни қизча ўша шафтолини оламан деб портламай қолган снарядни босиб олган экан.
- Ҳаётику сақлаб қолинди,- деди аёл, фарзандининг бошини силар экан, - Аммо ҳар куни йиғлаб, яратганга илтижо қилади.
« Аллох, мен бошқа шафтоли емайман. Фақат, илтимос оёқчам ва қўлимни қайтариб бер!» дейишларига юрагим дош бермаяпти.
Унинг қолган гапларини эшита олмадим.
...Кўз ўнгимда Фарғонаги боғимизда шоҳлари ерга эгилган дарахтлардан истаганча шафтолихўрлик қилаётган болаларим намоён бўлди. Бекзодамнинг оёқларига қадар оқиб тушгувчи шира гўё менинг кўзларимдан оқаётгандай ўпкам тўлиб- тўлиб йиғлардим....
Бизда бир дона шафтоли қанча туришини билмадиму, Ватанимни жудаям соғиниб кетдим.
Муаззам Иброҳимова
20 923
Ишга отланаётган дустларим...💐
Барчангизга ёкимли ва хузурли
нонушта тилайман!💐
Бошлаётган ишларингиз хайрли ва баракотли булсин АЗИЗЛАРИМ!💐
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20 923
Табассум – ҳарфсиз ёзилган ёқимли сўздир.
Табассум – электр сарфламай ёнган чироқдир.
Табассум – Аллоҳнинг қазо-қадарига розиликдир.
Табассум – таржима керак бўлмаган луғатдир.
Табассум – садақадир.
20 923
Siz Buni Bilarmidingiz ??
🇺🇿O'zbekistonni sotib olsa bo'ladimi? Davlatimiz narxi nechpul turadi?
Javobni Bilish uchun 👇👇👇
20 923
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
🌸☘ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАРИМ. ☘🌸
БУГУНГИ
КУНИНГИЗ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН.
Яратган эгамга шукрлар бўлсин!
Керакмас ҳаётдан ўксиниб, нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !
Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20 923
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙
✨Мен учун қадри баланд қадрдоним.
✨Аллоҳим умримизни зиёда, юзимизни ёруғ.
☺️Қалбимизни кенг, қадримизни баланд.
✨Ишларимизни барорини, охиратимизни эса саодатли қилсин. 🤲
🌛Оқшомингиз хайрли бўлсин ширин тушлар кўринг ☺️
20 923
Онанг ҳам кексайиб қолган, укаларингнинг уйига сиғмайсан барибир”, - деди. Ўйланиб қолдим. Эртасига қизим билан маслаҳатлашдиму, яна Тошкентга қараб кетдим. “Бир бошимга бир иш, бирор бошпана топилар”,- дедим. Талабалар яшайдиган ётоқхонада менбоп иш бор экан, ётиб-туришга хонаям беришди. Шу яқин-атрофдаги аёллар билан танишиб иноқлашдик. Улардан бири менга бўш пайтларимда “ипподром”дан ул-бул олиб келиб сотиб юрсам, анча-мунча пул ишлаб олишим мумкинлигини айтди. Бозор-ўчар ишимга ҳалақит бермасди, ҳарҳолда пулим кўпайса, бир хонали уй сотиб оламан, деб ўйладим. Шундай кунларнинг бирида... Шу ердаги бошлиқлардан бири мен ҳақимда эшитиб қолиб, ўртага одам қўйди. “Менга тегса, уй-жойини ўзим қилиб бераман”, - дебди. Маълум бўлишича, у одамнинг хотини, болалари бор, менга эса яширинча уйланиб олмоқчи экан! Қаршилик кўрсатдим. Ўшанда ўзимга душман орттириб олаётганимни сезмаган эканман. Мени турткилаб, ишимдан хато топадиганлар кўпайди, ҳаммасида ўша одамнинг қўли бор экан. Ахир пулдор, амалдор одам нимани хоҳласа шуни амалга оширар экан-да. Ноилож бошқа жойдан иш ахтаришга тўғри келди. Орттирган бир-иккита таниш-билишларим ёрдам беришиб, маоши кам бўлса-да, тинчгина иш топдим. Лекин бу ерда ҳам...
Хуллас, кейинги уч йил ичида беш маротаба иш жойимни ва бошпанамни ўзгартирдим, сабаби битта - ён-атрофимдаги баъзи бир эркаклар бева эканимни билиб қолишиб, дарров мени эгри йўлларга тортмоқчи бўлишарди. Ёлғиз аёлнинг айби нима ахир? Мен эримга қаттиқ кўнгил қуйгандим. Бундан кейин эркак зотига муҳаббат қўя олмаслигимни биламан. Қачондир эрим ёнимга қайтади, деган умидим ҳам йўқ эмас. Наҳот, тинчгина яшашимга имкон булмаса?! Энди нима қилсам экан?...
-Жуда қийналиб кетганимдан, эримни қайтишини кутиб юрибман,- яқинда танишиб олган Назира исмли аёлга дилимни очдим.- Қаерга борсам атрофимда эркаклар ўралашади, менга йўл кўрсатинг, нима қилай?
Назира опа жилмайиб деди:
-Жуда чиройлисиз, истарангиз иссиқ, сўзларингиз ҳам ёқимлигина. Бирортасининг айтганига кўнинг, мазза қилиб яшайсиз!
-Мен... Мен эримдан бошқани яхши кўролмайман. Ҳалиям эримни қайтишини кутиб юрибман,- дедим.
- Сиз ғалати экансиз-ку, синглим. Ҳозир замон бошқача. Ҳамма ўзини ўйлаб яшаяпти. Шу ҳуснингиз билан ҳозир аҳволингизни ўунглаб олмасангиз, кейин кеч бўлади. Туғишганларингиз ҳам ўз кунига. Орқангизда бирор одамингиз бўлмаса, жуда қийналиб қоласиз. Яхши кўриш деганлари бекор гап, сиз эртанги тақдирингизни ўйланг!
Бу аёлнинг гаплари менга қаттиқ таъсир қилди. Тавба, замонга нима қилибди? Эгри кўчаларга юраверинг, ҳозир замон шунақа, демоқчи бўлдими у? Наҳот... Ахир ўз ор- номусини қадрлайдиган, ўзини ҳурмат қиладиган аёллар илгариям бор эди, ҳозир ҳам бор. Атрофингда бир нечта номуссиз, ҳаёсиз аёллар бўлса бордир, уларга осонгина эргашиб кетиш керакми? Асло! Гоҳида онамнинг ёнига қайтиб борсаммикан, деб ўйлайман. Йўқ, онам яна ўша эски гапини такрорлайверади: - “Ўзингга ўзинг қилдинг, битта –яримтага текканингда, ҳозиргидай бахтсиз бўлиб юрмасдинг, аввалдан синамаган кишингга дарров рози бўлиб кетавермаганингда ўзим билиб- суриштириб, сўнг узатардим”... Хуллас бу гаплар аллақачон жонимга теккан. У ёқда укаларим менга гинали қарашади. Келинларимизга ҳар битта гапим малол келгандек бўлаверади. Қизим, куёвим... Иккиси тинч яшашса бўлди, бахтсизлигимни уларга сездирмасам дейман, шаҳарда эса...Қаерга борсам,- “Ёлғиз аёл экан”, -деб дарров қармоқ ташлашади. Бунинг устига гоҳ оч , гоҳ тўқ бўлиб яшашдан кўнглим қолди. Тобора ҳаётдан кўнглим совиятгандек!
Хуллас, икки йўл орасида қолдим, гўё...
Йўлини йўқотган девонага ўхшайман. Кўнглим эса ҳамон ўша эримда. У ўтган йиллар ичида бирор мартаям мен ҳақимда ўйламагандир, мен эса ҳар куни бир марта унинг исмини такрорлайман, бир пайтлар менга ёзган хатини қайта-қайта ўқийман, олислардан туриб унга яхшилик соғинаман. Англаган ҳақиқатим шу бўлдики, бировга қаттиқ меҳр қўйсанг, бировни қаттиқ яхши кўрсанг, бора-бора ўзингга қийин бўларкан. Муҳаббатнинг қадрини ҳаммаям англаб етавермаскан. Мен севдим, аммо севилмадим.......
20 923
Севган кишимнинг кўнгил қулфини очолмадим, оқибатда севганим бошқа аёлга кўнгил берди... Энди нима қилай?
Кўнглим, -“ Уни кут, у қачондир ёнингга қайтади”,- дейди.
Ақлим эса,- “Ҳавойи ҳаёлларни йиғиштир, турмушингни изга сол”, - дейди. Ҳаёт давом этмоқда. Мен эса икки йўл оралиғида яшаяпман, ғамгин, маъюс, жимгина... Менга бир жўяли маслаҳат беринг...
Гулчеҳра, йиллар давомида соф муҳаббат билан яшаб келган сиздек очиқ кўнгил аёлга бирор маслаҳат бермоқликдан аввал жиддийроқ ўйлаб олиш зарурга ўхшайди. Ўша одамни унутинг, десам гўё муҳаббатли қалбингиз янада озор чекадигандай... Ҳаётингизни янгидан қуринг, дейиш осон. Бироқ сиз ўзингиз севган ўша инсондан бошқаси билан тақдир йўлларингиз боғланишини асло истамайсиз. Баъзан киши қисмати билан юзма-юз келади-ю, ўзини шу қисматнинг ихтиёрига топширади! Сизда ҳам шундай бўлади: - Қисматингизнинг ўзи сизга энг тўғри йўлни кўрсатади, -деган умиддамиз. Зеро, бахтли бўлишга хаққингиз бор Гулчеҳра! Сиз учун ёруғ кунларда учрашгунимизча омон бўлинг.
Дилбар САИДОВА.
20 923
🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi endi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
20 923
#Oʻtkinchi_dunyo
#No_12
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Шу қиз бир неча кун олдин, Тошкентга кетган. Камера ёзувлари шу ерда тўхтаган. Айнан сизни машинангизга ўтирган.
Жама, Мунирани расмини Азизга кўрсатди. Азизни мийясида чақмоқ ургандек бўлди.
—Ака, мен кунда неча хил одамларни манзилига олиб бораман. Қай бирини эслаб қолишим мумкин?
Ўзи тинчликми?
—Тинчлик.
Хуллас, Тошкентга олиб борган мижозларни, қаерга туширасиз.?
—Авто вагзалга тушираман. Қолган жойига ўзлари етиб олишади.
—Лекин, сиз ўша куни кечаси етиб боргансиз.
—Менга фарқи йўқ, кечасими кундузими.
—Нега бу қизни қидиряпсиз?
—Тўйидан қочган эртага хўжайинимга турмушга чиқиши керак эди, лекин уйдан қочган.
Жама асабий гапирди
—Бизни ўша жойга олиб бор. Одамларингни туширадиган жойга...
Жама йигитлар билан, ўзларини машиналарини ташлаб, Азизни машинасига ўтирди.
Азиз хам хўп деб, Тошкентга олиб кетди.
—Опамга хабар бериб қўйишим керак. Қизни кўчага чиқармай туриш керак, қўшнини уйида ишлаяпти деганди.
Азиз ўзи билан ўзи гаплашиб кетарди
20 923
#Oʻtkinchi_dunyo
#No_11
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Икки кундан кейин тўй, уч кундан буён қидирамиз, хеч қаерда йўқ. Энди нима қиламиз?
Муслим бошини чангаллади.
—Адойи томом қилди бу қиз. Ўлиги хам тириги хам йўқ.
Қаерга кетган бўлиши мумкин?
Латофат қизариб кетган кўзлари билан, минғиллаб яна йиғлашни бошлади.
—Бориб айтсам, ўзи қидириб топармикан Ботирбойни қўли хамма жойга етади. Лекин қочганини билса, мени соғ қўймайди.
Уёқдан буёққа асабий юрди.
—Билмасам, бошим қотган. Муниса хам дадангни онасиникига кетиб қолибди, у ердан мажбурлаб олиб кела олмаймиз. Бувинг сезиб қолса, жанжал қилади.
—Ойи, Мунира хам ўша ерда эмасмикан?
—Йўқ экан. Амакингни хотини қўнғироқ қилди, гап олдим Муниса ойим билан тортишиб қолдим, дадам келмагунча кетмайман дебди. Мунира эса у ерда эмас.
💫💫💫💫
—Келинг, қайноғажон...
Ботир икки қўлини ёйиб, Муслимни кутиб олди.
—Ассалому алайкум ака...
Муслим тазим қилиб ичкарига кирди.
—Қандай шамоллар учирди. Эртага тўй бўлса уйингизда.
Ботир, креслога ўтириб ёйилиб кулди
—Шу масалада гаплашгани келгандим..
Муслим, Ботирни атрофидаги одамларни ишора қилди.
Ботирни бир имосига хаммаси чиқиб кетди.
—Хўш...
Муслимга зимдан қаради
—Хуллас, синглим қочиб кетибди. Уч кундан буён қидиряпман...
—Нима???
Ботир, столга мушт тушириб бақирди
—Қизишманг... Шунга сиздан ёрдам сўраб келгандим...
—Бурнингни тагидаги одам қочиб кетсаю, сен билмай ўтирсанг...
Қаердан топасан?
Бир кун вақтинг қолди, ёки синглинг, ёки жонинг...
—Ака, ёрдам беринг. Топишимиз керак...
Муслимни ранги оқариб кетди
—Ўзи билгандим, сени бу ландавурлигингдан бир ишни бошлайди деб.
Ботир асабийлашди.
—Топамиз, одамларингиздан беринг. Эртагача топиб келамиз..
—Топмай хам кўрчи.
Ботир, Муслимни ёққасидан олди. Муслим индамай ерга қаради.
—Эртагача синглингни топсанг топиб келдинг, йўқса сени тобутинг чиқади.
—Албатта топамиз...
Муслим зўрға гапирди.
—Жама...
Ботирни овози уйни тутди
—Лаббай хўжайин.
Жама югуриб кирди.
—Йигитларни ол. Буни синглиси қочиб кетибди, тез топиб кел.
Бугун топилиб уйда бўлиши керак.
Ботир, столга мушт урди
—Хўп бўлади хўжайин.
Жама тез ташқарига чиқиб, йигитларни тўплади
Муслимни телефонидан, Мунирани расмларини кўчириб олиб, қидирувга тушишди.
20 923
#Oʻtkinchi_dunyo
#No_10
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ойи, Мунира йўқ..
Муслим эшикни очиб бақириб юборди
—Нима? Нега йўқ бўлади?
Латофат халпишлаб югуриб келди
Латофат ичкарига кирди.
—Мунисааа....
Бақириб ўтириб қолди.
—Ха ойи тинчликми? Опамга нимадур бўлдими?
Муниса хонага кириб, уёқ буёққа қаради.
—Опанг йўқ.
—Нега йўқ бўлади? Эшикни калити ўзингизда бўлса, неча кундан буён эшикни очдирмайсиз, на овқат берасиз. Бирор жойда хушидан кетиб қолмадимикан.
Муниса диванларди атрофларини қаради.
—Бас қил майнавозчикни...
Муслим бақирди.
—Энди мени ўлдиради
Муслим бошини чангаллаб, ерга ўтириб қолди.
—Нима? Ким ўлдиради сизни?
Муниса, Муслимга яқин келиб гапирди.
—Ким бўларди? Ўша хақдорларда...
Муслим бақирди
—Нима? Сиз хали қарзингиз эвазига, ўз синглингиздан фойдаланмоқчи бўлдингизми?
Нахотки жигарингизни билиб туриб ўтга отдингиз...
Муниса йиғлаб юборди.
—Хайф сиздек акага.
Муниса Муслимни қулоғи остида бақирди.
—Сен қочиргансан. Сен ёрдам бермасанг, қоча олмасди...
Латофат ўрнидан туриб, Мунисага ташланди.
—Ўзингизни еғиштиринг. Онам деб қаршилик қилмаяпман, калтагингизга. Хаддингизни билинг...
Латофатни қўлидан махкам сиқди
—Ақли калта, акангни ўлдириб юборишса нима қиламиз?
Латофат йиғлаб бақирди.
—Мени бундай акам йўқ. Ўлиб кетгани яхши, бу юришидан кўра... Мен хам ортиқ сизлар билан яшамайман. Дадам келгунча кўчада тунасам тунайманки, сизларни олдингизга келмайман.
Муниса кўчага чиқиб кетди.
Латофат, Мунисани гапларига парво хам қилмай, яна ерга ўтириб йиғлай бошлади.
—Ойи, узоққа кета олмайди. Туринг қидирайлик, топмасак бўлмайди.
Муслим ўрнидан турди.
—Шошма, Жамшидни уйига борамиз. Ўшани олдига кетгани анниқ.
Латофат гангираб гапирди.
—Уйини биласизми? Қани тезлашинг.
Муслим, Латофатга қараб бақирди.
Улар тезда машинага ўтириб, кетишди.
💫💫💫💫
—Опажон, шу яқин ўртада бирорта иш бўлса, ишласам дегандим.
Мунира, Хилолага гапирди
—Синглим, ўзи бу ерларга нега келдингиз?
Хилола юмшоқ охангда гапирди.
—Эх опажон. Бу ерларга келишимни тарихи узун.
Мунира ерга қаради.
—Менга ишонишингиз мумкин, бемалол айтишингиз мумкин.
Хилола, Мунирани қўлидан тутди
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
