en
Feedback
Xidirov formati

Xidirov formati

Open in Telegram

Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
335
Subscribers
+224 hours
+57 days
+1330 days
Posts Archive
Бутун дунёдаги олий таълим муассасаларида сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳолати профессор-ўқитувчиларни жиддий ташвишга солмоқда! Бугунги кунда таълим жараёнида сунъий интеллект воситалари, жумладан ChatGPT каби дастурлар, кенг қўлланила бошлади. Албатта, бу технологиялар тўғри ва маъқул йўналишда ишлатилса, ўқувчиларнинг изланиш қобилиятини ошириш, ахборотга тезроқ эришиш ва билимни самарали ўзлаштириш имконини беради. Аммо афсуски, кўплаб талабалар бу воситалардан ўқиш жараёнини енгил йўл билан ҳал қилиш воситаси сифатида фойдаланмоқда. Ўқитувчиларнинг кўп йиллик меҳнати ва билим беришдаги саъй-ҳаракатларига қарамасдан, айрим ўқувчиларнинг сунъий интеллектга ортиқча таянаётгани уларда мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш ва ижодий ёндашув қобилиятининг сусайишига сабаб бўлмоқда. Бу эса таълимнинг асосий мақсади — инсонни фикрлай оладиган, таҳлил қиладиган ва муаммоларга мустақил ечим топа оладиган шахс сифатида шакллантириш вазифасига жиддий таҳдид солади. Шундай экан, AI воситалари таълимда ёрдамчи восита сифатида хизмат қилиши керак, ўрнини босаётган восита сифатида эмас. Ўқитувчи — тафаккурни уйғотувчи, тарбия берувчи ва инсоннинг маънавий ривожланишига йўлбошчи; сунъий интеллект эса фақат маълумотни қайта ишлашда ёрдамчи бўлиши лозим. Агар бу мувозанат сақланмаса, келажакда биз билимдон авлод эмас, технологияга тўлиқ боғлиқ, фикрлаш қобилияти чекланган жамиятни кўришимиз мумкин. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

#birdamjamiyat Агар чумолилар ўз жамоасига хавф етганини билишса дарҳол ишга киришадилар. Улар бирдамлик намойиш қилиб шу хавфни бартараф қилишга интилишади. Баъзида, бу йўлда анча-мунча "қурбонлик" келтиришга тўғри келсада улар хатарни йўқотмагунича тинчимайдилар. Айни шу жиҳати бизга ўрнак бўлиши керак. Биз хам хавф-хатарни сезишимиз билан бефарқ қолмаслигимиз керак. Ҳар биримиз жамоамиз, юртимиз ёки жамиятимиз учун масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳаракат қилишимиз лозим. Агар ҳар бир инсон ўз ўрнида фаоллик кўрсатса, бирлашиб, муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилса, биз ҳам чумолилар каби ҳар қандай қийинчиликни енгишимиз мумкин. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик — кучнинг энг катта манбаи. Шундай экан, хавфни ҳис этган заҳоти ҳар биримиз "мендан нима фойда бўлиши мумкин?" деган савол билан эмас, балки "мен нима қила оламан?" деган руҳ билан ишга киришишимиз керак. Тафаккур килайлик! Социолог, Сухроб Хидиров @Tafakkur3

Виртуал оламнинг ижтимоий-психологик хавф ва хатарлари Кибербулинг UNICEF маълумотларига кўра, дунё бўйича ёшларнинг тахминан 30 фоизи кибербулинг қурбони бўлган. Бу ҳолат депрессия, изоляция, ишончсизлик ва ҳатто суицид ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ота-оналар ҳамда ўқитувчилар болалар билан очиқ мулоқот қилишлари, киберхавфсизлик бўйича билим беришни йўлга қўйишлари зарур. Виртуал дунёга берилиб кетиш Америкалик невролог Кимберли Янг интернетга боғлиқликни руҳий касаллик сифатида таърифлаган. Интернетга ҳаддан ташқари берилиш ёшларнинг реал ҳаётдан узилишига, ижтимоий фаолликнинг пасайишига ва таълим самарадорлигининг тушишига олиб келади. Ахборот манипуляцияси ва фейк янгиликлар Pew Research Center маълумотларига кўра, ёшларнинг 64 фоизи ижтимоий тармоқлардаги ахборотни текширмасдан ишонади. Бу эса фейк янгиликлар орқали жамоат фикрини манипуляция қилиш, сиёсий ёки идеологик таъсир ўтказиш хавфини кучайтиради. Шунинг учун ёшлар ўртасида медиасаводхонликни ошириш, яъни ахборот манбалари ҳаққонийлигини баҳолаш кўникмасини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Номаъқул контент таъсири Интернетда фильтрланмаган материаллар — зўравонлик, порнография ёки ёлғон ахборот — ёш онг ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, ахлоқий қадриятларни бузиши мумкин. Бу ҳолатлар шахснинг маънавий-психологик барқарорлигини издан чиқаради. Шу каби муаммолар ҳақида Социолог, Сухроб Хидировнинг фикрларини эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3

Технологиялар ҳаётни ўзгартиради АҚШлик бир киши туғилган куни муносабати билан оила аъзоларидан жуда ўзига хос совға олди. У долтонизм (ранг ажратиш қобилияти бузилиши) касаллиги билан туғилган эди. Бу ҳолат туфайли у дунёни фақат қора, оқ ва кулранг тусларда кўра оларди, яъни ранларни фарқлай олмасди. Оила аъзолари унга замонавий технология асосида яратилган махсус кўзойнак — долтониклар учун мўлжалланган хроматик коррекцияли линзаларни совға қилишди. Бу турдаги кўзойнаклар спектрал тўлқин узунликларини филтрлаб, рангларни тўғри идрок этишга ёрдам беради. 66 йил давомида дунёни рангсиз кўриб яшаган инсон бу кўзойнакни таққанида биринчи марта табиат ва одамларнинг ҳақиқий рангларини кўрди. Унинг ҳиссиётлари — ҳайрат, қувонч ва миннатдорлигини — сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Бу воқеа бизга технология фақат қулайлик эмас, балки инсон ҳаёти сифатини яхшилашда қандай улкан аҳамиятга эга эканини яна бир бор кўрсатади. Шунингдек, ҳар сафар атрофимизга назар ташлаганимизда, кўриш, эшитиш, ҳис этиш каби Аллоҳ берган неъматларга шукр қилиб, уларнинг қадрини билишни унутмайлик. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

Имом ал-Бухорий — Динимиз ва Миллатимиз Фахри Тез орада юртимизда улкан тарихий ва маънавий аҳамиятга эга байрам — буюк муҳаддис, ислом оламининг етук олими Имом ал-Бухорий бобомизнинг янгидан барпо этилган зиёратгоҳи — мега комплексининг очилиши бўлиб ўтади. Имом ал-Бухорий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини жамлаган ва ислом оламида Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба — “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарини яратган буюк зотдир. Унинг илмий мероси бутун дунё мусулмонлари учун йўл-йўриқ ва маънавий нур манбаидир. Янгидан қурилган зиёратгоҳ — нафақат юртимиз фахри, балки дунё миқёсидаги ислом зиёрат туризмининг муҳим марказларидан бирига айланиши кутилмоқда. Бу муқаддас қадамжога ҳар йили миллионлаб зиёратчилар ташриф буюради. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бизни шундай буюк аждодлар ва муқаддас қадамжоларга эга юртда яратибди. Энди эса бизга — бу зотларнинг илмий меросига муносиб, маънавиятли ва адолатли авлод бўлиб етишиш вазифаси юкланган. Шу сабабли, азиз юртдошлар, биз бобокалонларимиз қолдирган илму маърифат йўлини давом этайлик ва уларга муносиб авлод бўлайлик. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

“БИРИНЧИ ПИНГВИНГ” НАЗАРИЯСИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ? Назарияга асос шундай шакилланган: Антарктидада яшовчи пингвинлар муз ёқаси
“БИРИНЧИ ПИНГВИНГ” НАЗАРИЯСИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ? Назарияга асос шундай шакилланган: Антарктидада яшовчи пингвинлар муз ёқасида туриб, сувга сакрашга тайёрланишади. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бир вақтнинг ўзида сакрамайди — чунки сув остида (моржлар, тюлен, китлар... хуллас уларни еб қўйишга тайёр турган йиртқичлар) кутиб турган бўлиши мумкин. Шу сабабли, ҳаммаси бир-бирига қараб кутиб туради. Кутилмаганда, бир пингвинг масъулиятни ўз бўйнига олиб,  таваккал қилади ва сувга сакрайди ана ўша - “биринчи пингвин” бўлади. Агар у соғ-омон чиқса, бошқалар ҳам унинг ортидан эргашади. Агар у йиртқичга дуч келса — қолганлари эҳтиёт бўлишни ўрганишади. Мазкур назария кенг маънода, инновацияларни қўллашдан чўчимаслик, таваккалчилик, янгиликларни жорий қилишда унинг қийинчиликларига қарамай биринчи бўлиб синовдан ўтказиш ва жамият муаммоларга креатив ёндашиш орқали уларни ҳал қилишнинг замонавий усулларини ўйлаб топиш каби ёндашувларни ўз ичига олади. Биринчи пингвинг қандай бўлади? - Ҳар қандай хатарли вазиятларда биринчи бўлиб масъулиятни ўз зиммасига олади; -  Янгиликни жорий қилишда ўрнак бўлади; -  Мувафаққиятсизлик ва хатолардан қўрқмайди; -  Саноқсиз хатолар, синовлар, ютуқлардан олинган тажрибалар охир оқибат ютуққа олиб келади. -  Эришилган ютуқ бутун тизимнинг ривожланишига олиб келади. Шундай одам биринчи пингвинг бўлади. Жанубий Кореяда давлат хизматчилари томонидан  инновацияларни самарали қўллашни қўллаб-қувватлаш учун “Биринчи пингвинг” мукофоти жорий этилган. Ҳар йили янгиликлари, инновациялари билан мамлакат ривожига катта хисса қўшаётган жасур ходимларга берилади. Мана нима учун Жанубий Корея дунёнинг ривожланган ўнта давлатидан бири. Биз эса ушбу назараяни ўз мамлакатимиз тарққиёти йўлида фойдалана олишимиз керак. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @tafakkur3

Руҳий касалликларнинг жаҳон иқтисодиётига келтираётган зарари бир триллиондан ортади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)
Руҳий касалликларнинг жаҳон иқтисодиётига келтираётган зарари бир триллиондан ортади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича 1 миллиард 95 миллиондан ортиқ одам, яъни ҳар еттинчи киши, руҳий бузилишлар билан яшайди. Энг кенг тарқалган касалликлардан бири бу — ташвиш, хавотир (тревога) ва депрессиядир. Ушбу касалликлар ногиронликнинг иккинчи асосий сабаби бўлиб, жаҳон иқтисодиётига йилига тахминан 1 триллион доллар ортиқ зарар етказади. Шу билан бирга, депрессия билан оғриганларнинг фақат 9 фоизи етарли даражада даволанади, психоз билан оғриганларнинг эса 71 фоизи зарур ёрдамни ололмайди. РБК маълумотларига кўра, Россияда, сўнгги тўрт йил ичида мамлакатда психологик хизматлар бозори 2,3 баробарга ўсиб, деярли 50 миллиард рублга етган. «Яндекс Услуглари» маълумотича, психолог маслаҳати учун ўртача нарх тахминан 4000 рублни (ўзбек сўмига 600 000 минг сўм)ташкил этади ва талаб ҳар йили 30% га ўсмоқда. Шу билан бирга, малакаси юқори мутахассислар, айниқса инқироз психологлари ҳали ҳам етишмайди. Дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам психологик хизматларга бўлган талаб кескин ортган. Афсуски, мамлакатимизда бу соҳадаги аниқ рақамлар ҳақида гапира олмаймиз. Шунинг учун ҳам Республикада психологик ёрдам фаолиятининг танқидий таҳлилини ўтказиш ва мавжуд ҳолатни ўрганиш, мавжуд психологик ёрдам кўрсатиш марказларининг фаолиятини оптималлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш, аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш миллий стандартини такомиллаштириш бўйича   таклифлар ишлаб чиқиш ва “Ўзбекистонда психологик ёрдам кўрсатиш миллий маркази”ни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича зарурат бор. Мутасаддиларимизни тафаккурга чорлаймиз! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

Гўдаклик даври — инсон ҳаётидаги энг муҳим ва тез ўзгарувчан ривожланиш босқичидир. Бу даврда бола ташқи муҳитдан келадиган ҳар бир ахборотни — кўриш, эшитиш, тегиниш, таъм ва ҳид орқали қабул қилади. Илмий жиҳатдан исботланганки, айнан шу сенсор ахборотлар бола миясидаги нейрон боғланишларнинг шаклланишига асос бўлади. Фарзандингизни ким бўлиб шаклланиши унга қандай ахборотни, тарбияни берганингизга боғлиқ! Тадқиқотлар шундан дарак берадики, илк болалик даврида қабул қилинган сенсор ва ижтимоий ахборотлар бола миясидаги нейрон тизимларни шакллантиради, уларнинг фаоллиги орқали когнитив, ҳиссий ва ижтимоий қобилиятлар вужудга келади. Шунинг учун боланинг илк муҳити — она овози, кўз билан мулоқот, ҳаракат, ранглар, мусиқа ва меҳр — унинг келажакдаги шахсий ва ақлий ривожланишининг пойдевори ҳисобланади. Вайнерларимиз бу илмий жараённи чиройли ҳазил шаклида, халқбоп қилиб етказишибди. Кўринг ва тафаккур қилинг! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3