en
Feedback
Xidirov formati

Xidirov formati

Open in Telegram

Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
332
Subscribers
No data24 hours
+27 days
+1130 days
Posts Archive
​​#ибрат “БИРИНЧИ ПИНГВИНГ” НАЗАРИЯСИ Мазкур назария кенг маънода, инновацияларни қўллашдан чўчимаслик, янгиликларни жорий қилишда унинг қийинчиликларига қарамай биринчи бўлиб синовдан ўтказиш ва жамият муаммоларга креатив ёндошиш орқали уларни ҳал қилишнинг замонавий усулларини ўйлаб топиш каби ёндошувларни ўз ичига олади. Биринчи пингвинг қандай бўлади? — Ҳар қандай хатарли вазиятларда 1-бўлиб масъулиятни ўз зиммасига олади; — Янгиликни жорий қилишда ўрнак бўлади; — Мувофақиятсизлик ва ҳатолардан қўрқмайди; — Саноқсиз хатолар, синовлар, ютуқлардан олинган тажрибалар охир оқибат ютуққа олиб келади. — Эришилган ютуқ бутун тизимнинг ривожланишига олиб келади. Жанубий Кореяда давлат хизматчилари томонидан инновацияларни самарали қўллашни қўллаб-қувватлаш учун “Биринчи пингвинг” мукофоти жорий этилган. Хар йили янгиликлари, инновациялари билан мамлакат ривожига катта хисса қўшаётган жассур ходимларга берилади. ©️ Сухроб Хидиров P.S.: Хуллас, биринчи бўлишдан чўчиманг. Сиздан аввал бошқалар бу ишни қилмаган бўлса, бу унинг хатолигини ёки имконсизлигини ифодаламайди. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi

Career break – касбда танаффус тизими у нима? Career break – (касбда танаффус) - бу ходимнинг иш жойига қайтишини ҳисобга олг
Career break – касбда танаффус тизими у нима? Career break – (касбда танаффус) - бу ходимнинг иш жойига қайтишини ҳисобга олган ҳолда шахсий ривожланиш, тадқиқот, саёҳат ёки кўнгиллилик учун мунтазам ҳақ тўланадиган таътилдан ташқари ишдан ташқари ихтиёрий равишда узайтирилган вақт даври. Бу ходимларга стрессдан халос бўлиш, янги кўникмаларга эга бўлиш ва ёшариб қайтишга ёрдам берадиган имтиёз бўлиб, иш берувчиларга ходимларнинг руҳий ҳолати ва сақланиб қолишига кўмаклашади. Дам олиш кунлари ҳақ тўланадиган ёки тўланмайдиган бўлиши мумкин ва уларнинг шартлари иш берувчи томонидан белгиланади, бунинг учун кўпинча компаниядаги кўп йиллик иш стажига боғлиқ. Касбий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш: АҚШ, Канада, Австралия, Германия, Япония, Жанубий Корея ва Сингапур каби ривожланган мамлакатларда. ОТМ ва мактаб ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини тиклаш, илмий изланиш қилиш, малака ошириш ва руҳий барқарорлигини таъминлаш учун Career break – (касбда танаффус) тизимини Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш таклифига нима дейсиз. Бу тизимда 6–7 йил кетма-кет ишлаган ўқитувчига 1 семестр ёки 1 йил тўлиқ дам олиш ҳуқуқи берилади. Маош (100%), моддий ёрдам, мукофот пули сақланиб қолади. АҚШ ва Канада университетларида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатганки, касбда танаффусдан қайтган профессорларда илмий мақолалар сони ва инновацион ғоялар сони сезиларли даражада ошган. Европа (Германия, Британия) тажрибасида ҳам “Career break” даврида ўқитувчилар кўпроқ илмий грантлар олади ва янги методик дастурлар ишлаб чиқади. Шунингдек, Career break даврида ўқитувчилар кўпинча хорижий стажировкаларга чиқади, бу эса янги технологиялар ва методикаларни миллий таълим тизимига олиб киришга хизмат қилади. Соҳа мутасаддиларидан бу тизим ҳақида жиддий мулоҳаза юритишларини сўраб қоламиз. Миллатни уйғотиш, уйғонганларнинг вазифасидир, тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @xidirovformat

Мактабгача таълим тизимининг "таълим сифати" ҳақда қисқача. Энди тасаввур қилинг, бу болалар мактабда ҳам шундай савиядаги ўқитувчидан таълим олса нима бўлади? Келажагимиз ёшлар қўлида, аммо ёшлар кимнинг қўлида? Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Tafakkur3

Ибратли янгилик! Мана бўлар экан-ку! Сирдарё вилоятидан бўлган бир йигит ўз никоҳ тўйини атиги 5 000 000 сўм маблағ эвазига ўтказгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат тасодифий эмас, балки жамият тафаккурида маромийлик, тежамкорлик ва маънавий онг устувор бўлаётганидан далолат беради. Маълумки, ортиқча дабдаба ва исрофгарчилик тўйлар кўп ҳолларда: оилаларни молиявий қийинчиликка солади, ёшларни қарздорликка олиб киради, никоҳнинг асл маънавий моҳиятини иккинчи ўринга суриб қўяди. Сирдарёлик йигитнинг ушбу қадами эса тўйнинг қиймати сарфланган маблағда эмас, балки ният, масъулият ва ақлли қарорда эканини амалда исботламоқда. Бу ҳолат миллий қадриятларни замонавий ҳаёт талаблари билан уйғунлаштириш мумкинлигини кўрсатувчи ёрқин намунадир. Энг муҳими, бундай мисоллар жамиятда янги тафаккур тарзини шакллантиради. Хусусан, молиявий имкониятлар чеклангани сабабли никоҳни орқага сураётган ёшлар учун бу воқеа жиддий ўйланишга сабаб бўлиши керак. Оила қуриш — бу биринчи навбатда иқтисодий мусобақа эмас, балки ижтимоий масъулият ва маънавий қарордир. Қисқача айтганда, бундай амалий мисоллар миллатнинг исрофдан воз кечиб, онгли, барқарор ва маънавий етук жамият сари ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Бу эса узоқ муддатли ижтимоий тараққиёт учун энг тўғри йўлдир. Молиявий муаммолар туфайли тўй қилишни пайсалга солаётган ука-сингилларимиз тафаккур қилишсин! Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @xidirovformat

Диққат, хушхабар! Маънавий бойлигимиз регулятори Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан тайёрланган “Миллий
Диққат, хушхабар! Маънавий бойлигимиз регулятори Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан тайёрланган “Миллий қадриятлар атласи” номли фундаментал илмий асар “Маънавият” нашриёти томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилди. Ушбу асарнинг расмий тақдимоти Республика Тасвирий санъат галереяси биносида бўлиб ўтди. “Миллий қадриятлар атласи” — бу миллий қадриятларни илмий асосда тизимлаштирган, уларни ҳужжатлаштирган ва умумлаштирган ягона ахборот базаси ҳисобланади. Айни пайтда у Ўзбекистоннинг маданий дипломатиясида стратегик аҳамиятга эга интеллектуал маҳсулот сифатида намоён бўлмоқда. Асарнинг асосий қиммати шундаки, у миллий қадриятларни фақат тавсифлаш билан чекланмай, балки уларни илмий таҳлил, тарихий манбалар ва этнографик материаллар асосида мустаҳкамлайди. Бу эса: Ўзбекистонда яшовчи аҳоли, хорижда истиқомат қилаётган миллионлаб ўзбек диаспораси, шунингдек, 15 миллиондан ортиқ қўшни мамлакатларда яшовчи ўзбек миллатдошларимиз учун ўз миллий ўзлигини сақлаб қолиш, ассимиляция жараёнларига қарши маънавий иммунитетни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Асарда минглаб ўзбек урф-одатлари, анъаналари ва маросимлари қамраб олинган. Хусусан, инсон ҳаётининг барча босқичлари — туғилиш, бешик маросимлари, болалик, ёшлик, никоҳ, тўй-маросимлар, ижтимоий муносабатлар, мотам маросимлари ва ҳаётнинг охирги босқичигача бўлган қадриятлар тизимли равишда ёритилган. “Миллий қадриятлар атласи” 1,5 йил давомида: ўнлаб етакчи олимлар, қарийб 30 та илмий ва маданий ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилган йирик фундаментал илмий тадқиқот натижасидир. Мазкур асар нафақат гуманитар фанлар учун, балки: сунъий интеллект тизимларини миллий контент билан бойитиш, рақамли маданий мерос яратиш, билимлар базаси (knowledge base), таълим, тарбия ва ахборот хавфсизлиги соҳалари учун ҳам ишончли илмий манба вазифасини бажара олади. Қисқача айтганда, “Миллий қадриятлар атласи” — бу ўтмиш, бугун ва келажакни боғловчи, миллий ўзликни асраш ва глобал майдонда илмий асосда тақдим этишга хизмат қилувчи улкан маънавий ва интеллектуал меросдир. Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @xidirovformat

Туркийларга тош отмоқчи бўлганларга раддия! Одам Ато яралиши ва туркий халқлар насаби ҳақида нимани биласиз? Одам Атонинг яра
+1
Туркийларга тош отмоқчи бўлганларга раддия! Одам Ато яралиши ва туркий халқлар насаби ҳақида нимани биласиз? Одам Атонинг яралиши хусусида Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажараий тарокима” асаридан шундай маълумот келтирилади. Одам атамаси араб тилидан олинган бўлиб, тери, яъни сирт, ташқи қисм маъноларини билдиради. Аллоҳ таолонинг буйруғини фаришталар Жаброил, Микоил, Исрофил алайҳиссалом ернинг норозилигидан ўтиб бажара олмадилар. Азроил алайҳиссалом эса ернинг устки қисмидан (ичидан эмас), яъни сиртидан, ташқи қисми, яна ҳам аниқроғи одимдан, ернинг “териси”дан олиб фаришталар одам суратини ясадилар. Аллоҳ таоло унга жон ато қилиб, эски араб тилида ОДАМ деб ном қўйган. Одамнинг лақаби Сайфуллоҳ бўлган (Сайфуллоҳ маъноси — “Аллоҳнинг қиличи” дегани). У киши ўз фарзандларининг 43 000 нафарини кўриб, 1000 ёшда оламдан ўтганлар. Мусо алайҳиссалом даврига келиб Одам фарзандлари ер юзини шунчалик босиб кетдики, айтишларича агар осмондан бирор тош отилса, албатта бирор - бир одамнинг бошига тушган. Аммо, улар Аллоҳнинг айтган йўлидан юрмай қўйдилар. Аллоҳнинг иродаси билан буюк тўфон бўлиб ўтган. Ривоятларга кўра ер нопок инсонлардан тамоман тозаланганидан сўнг Мусо алайҳиссалом ўзининг Хом, Сом ва Ёфас исмли уч ўғилларига ўз авлодлари билан яшаш учун ер юзасидан турли манзилларни тақсимлар экан, бобокалонимиз туркларнинг аждоди Ёфасга ватан қилиб Жайхун (Аму) ҳозирги Амударёнинг нариги юзидаги мамлакатлар, яъни Туркистонни берган. Оқ хунлар, Ғарбий кўк-турклар, уйғурлар ва қарлуқларнинг Сирдарё ва Иссиқкўл ҳавзаларида яшашлари ривоятларнинг тарихий манба эканлигидан далолатдир. Ўтмиш ҳақидаги бундай қиссаларни ўқир эканмиз, улар бизга фақат насабни эмас, балки аждодларимизнинг фикрлаш тарзи, қадриятлари ва оламни қандай тушунганини ҳам кўрсатади. Шу жиҳатдан, ҳар бир манбага онгли ёндашиб, хулоса қилар эканмиз, айрим ер талашмоқчи бўлган халқларнинг ўтмишни ўзича талқин қилмасдан тарихни чуқур ва холис ўрганиб ҳақиқатни кенгроқ англашларини маслаҳат бериб қорлар эдик. Тафаккур қилишсин! (Суратда Шри Ланка давлатидаги "Одам чўққиси" бўлиб Одам алайҳиссалом ер юзига туширилганда айнан шу чўққига тушгани айтилади. Чўққида Одамнинг оёқ излари бор) @Xidirovformat

Мана дард, мана ижро! Хонандаларимиз «ўлдим ёр, куйдим ёр» дея фақат аёл васфи, "вачача-вачача" деб ғалити қилиқлар қилиб, йиғлоқи эркак ноласидан нари-бери келмай турган бир вақтда, ҳақиқий ижтимоий муаммоларни олиб чиққан қўшиқ яратилибди. Санъат, айниқса қўшиқ ва шеърият, жамият ҳолатини акс эттирадиган ижтимоий феномен сифатида илмий тадқиқотларда кўп ўрганилган. Маданият социологиядаги изланишлар ижтимоий мазмундаги қўшиқлар жамоавий онгни шакллантириш, муаммоларни очиқ ифода этиш ва одамларда бефарқликни камайтиришда муҳим роль ўйнашини кўрсатади. Психологик тадқиқотлар эса бундай асарлар эмпатияни кучайтириб, ижтимоий бирдамлик ҳиссини оширишини таъкидлайди. Аммо, минг афсуски санъатнинг бу йўналишидаги ижодкорларимизнинг аксарияти оммавий маданият ва бозор қонуниятлари яъни асосан тўй ва базмлар учун енгил, романтик мавзулардан четга чиқишолмай қолишди. Секин-аста тафаккур йўлига ўтиб қолишар!? Социолог. Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Ер юзидаги доимий ибодат! Азон садоси бутун дунёни тинимсиз қамраб олади:, сиз буни билармидингиз? Инсонларни ибодатга чорлаш, Аллоҳнинг буюклигини эслатиб туриш ер юзасининг бутун юзасида доимий жаранглайди. Азон садоси бир жойда азон сўниб улгурмасидан, у бошқа жойда аллақачон янграй бошлайди. Шу тарзда, мамлакатлар ва қитъалар ўртасида бир-бирига уланиб, азон Ер юзида бир зум ҳам тўхтамай садо бериб туради. Келинг, жараённи математик ва илмий таҳлил қиламиз. Ер ўз ўқи атрофида 24 соатда (1440 дақиқада) бир марта тўлиқ айланади. Бу айланиш давомида Ер юзи 360° ни босиб ўтади. Демак, ҳар 1° географик узунликка ўртача 4 дақиқа вақт тўғри келади (1440 ÷ 360 = 4). Азоннинг айтилиши эса ўртача 4 дақиқа давом этади (уни тўғри айтишганда!). Бу шуни англатадики, бир жойда азон янграб турган 4 дақиқа ичида Ер Қуёшга нисбатан тахминан 1° га бурилади. Айнан шу 1° кейинги географик нуқтада намоз вақти бошланишга яқинлашади. Натижада, Ер айланиши билан вақтлар узлуксиз силжиб боргани каби, азон ҳам макон бўйлаб кетма-кет янграйди. Яъни, бир нуқтада 4 дақиқалик азон тугамасидан, унга яқин бўлган бошқа нуқтада азон вақти бошланиш арафасига келади. Шунинг учун ҳам бу дунёда яшаб ўтган барча жонзот, қушми, қурт-қумисқа, ҳайвонот ва нободот, мусулмон ёки кофир одамзод Робисининг олдига келганида, унинг ибодати ва фармони ҳақида ҳисобот беради, банда “Мен Сен ҳақингда эшитмаган эдим” деб баҳона ҳам қила олмайди. Тафаккур қилайлик азизлар, тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

#Муносабат (Социо-таҳлил) Афғонистоннинг радикал ахлатхонаси Марказий Осиё учун сабоқ! Қобул атрофидаги маросимда толибон тарафдори томонидан афғонларни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудида “жиҳод”га чақириш ҳолати тасодифий чиқиш сифатида эмас, балки кенг ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ифодаси сифатида баҳоланиши лозим. Афғонистон сўнгги 40 йилдан ортиқ давом этган узлуксиз урушлар сабаб жамият сифатида чуқур травматик ҳолатни бошдан кечирган. Социологик нуқтаи назардан, бундай узоқ муддатли зўравонлик муҳити радикаллашувни энг юқори нуқтага олиб чиқади: тинч ҳаётга мослаша олмаган, зўравонликни “норма” деб қабул қилган айрим мутассиб ва жоҳил қатлам шаклланади. Шу билан бирга, шуни аниқ тушуниб олиш керакки, ҳокимиятни эгаллаб олган, жафокаш афғон халқи устида сиёсат юритаётган толибон ҳаракати амалда бутун Афғонистон устидан тўлиқ ва марказлашган назоратни ҳалигача ўрната олгани йўқ. Улар умумафғон сиёсий иродани шакллантириш ва жамият номидан бир овозда гапириш қобилиятига ҳам тўлиқ эга эмас. Толибон ичида ҳам оғзига келганини сайрайдиган гуруҳлар ва шахслар ҳали бисёр, бу эса турли радикал чиқишлар пайдо бўлишига замин яратади. Шу нуқтаи назардан, бундай чақириқлар фақат диний фанатизм билан изоҳланмайди. Айрим радикал шахслар империалистик кайфиятдаги, минтақавий беқарорликдан манфаатдор давлатлар махсус хизматларининг билвосита ёки бевосита буюртмаларини бажараётган бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Илмий адабиётларда бундай ҳолат “прокси-радикализм” сифатида тавсифланади — яъни ғоя ва дин ниқоби остида геосиёсий босим ўтказиш. Нутқда Марказий Осиё давлатларини “куфр тизим” сифатида кўрсатиш орқали мавжуд давлатчиликни инкор этишга уриниш кузатилади. Бу “биз–улар” қарама-қаршилигини сунъий равишда кучайтириш орқали зўравонликни оқлашга хизмат қилади. Франклин Рузвельт таъбири билан айтганда, “сиёсатда тасодифлар бўлмайди”. Халқаро майдондаги кескин геосиёсий жараёнлар фонида бундай чақириқларнинг янграши Марказий Осиё давлатлари учун маънавий-мафкуравий хавфсизликни кучайтириш, ахборот ва онг соҳасида ҳушёрликни ошириш зарурлигини яна бир бор кўрсатади. Хулоса қилиб айтганда, бу таҳдидларга жавоб фақат куч ишлатиш ёки хавфсизлик чоралари билан чекланмаслиги керак. Минтақавий бирлик, умумий цивилизацион идентиклик, маънавий тарбия ва “Ренессанс руҳидаги” онгли жамиятни шакллантириш — радикал ғояларга қарши энг самарали ижтимоий иммунитет ҳисобланади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat

#Антимаромийлик ИСРОФГА АЙЛАНГАН ҚАДРИЯТ Ижтимоий тармоқларда «Тошкент шаҳри чиқиндихоналаридан бир кунда 3,5 тонна нон ва но
#Антимаромийлик ИСРОФГА АЙЛАНГАН ҚАДРИЯТ Ижтимоий тармоқларда «Тошкент шаҳри чиқиндихоналаридан бир кунда 3,5 тонна нон ва нон маҳсулотлари йиғиб олинди», деган хабарни ўқиб, инсон беихтиёр ғамгин ўйланиб қолади. Бу рақам оддий статистика эмас. Бу — жамиятимизнинг маънавий қиёфасига тутилган ойна. Унда фақат исрофгарчилик эмас, балки бефарқлик, ношукурлик ва қадрсизланиш акс этган. 3,5 тонна ноннинг чиқитга ташланиши — тўқликка шўхликнинг, неъмат қадрига етмасликнинг, маънавий ҳушёрликнинг сусайиб бораётганининг яққол далилидир. Нон — азалдан халқимиз учун муқаддас бўлган неъмат. Унга ҳурмат — ризққа ҳурмат, ризққа ҳурмат эса ҳаётга ҳурматдир. Бу кўрсаткич фақат аҳоли хонадонларидан чиқарилаётган нон ҳақида. Хўш, тўйхоналар, ресторанлар, ошхоналарда увол бўлаётган нон-чи? У ерларда исроф қилинаётган неъматларнинг ҳажми-чи? Агар буни республика миқёсида тасаввур қилсак, рақамлар қандай манзарани намоён этар экан? Биргина мисол. Миллий қадриятларимиз билан чамбарчас боғлиқ бўлган наҳор оши ёки тўй маросимларини олайлик. Бу — минг йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, халқимизнинг маънавий қиёфасини ифодаловчи анъанадир. Аммо айнан шу гўзал анъаналар бағрида, кўзга у қадар ташланмайдиган, лекин оқибати маънан жуда оғир бўлган бир одат шаклланиб қолган. Дастурхон атрофига йиғилишимиз билан даврадаги ёши улуғ кимса “Бисмиллоҳ” деб, дастурхондаги нонни ушатади. Савол туғилади: ушатилган ноннинг қанчаси ейилади? Агар ошга келди-кети кўп бўлса, кейин келган меҳмонлар аввалгилар ушатиб кетган нон бўлакларини аксар ҳолларда истеъмол қилмайди. Хизматда юрганлар эса дарҳол янги нон тортиқ қилади. Натижада, аввалги ҳолат яна такрорланади: яна “Бисмиллоҳ”, яна ушатилган нон, яна увол… Уламолар исроф ҳақида сўралганда: «Агар сен истеъмол қилаётган нонингнинг ушоғи дастурхонга тўкилса-ю, уни емай ташлаб юборсанг, бу исрофдир ва у гуноҳи азимдир», деб таъкидлаган. Энди бир лаҳза ўйлаб кўрайлик: тўй ва ҳашамлардаги бу каби одатларимиз қай даражадаги исрофга сабаб бўляпти? Бу бефарқлик қандай маънавий оқибатларга олиб келяпти? Афсуски, оддий кўринган одатлар ортида қандай катта маънавий йўқотишлар ётганини англаб етмаймиз. Ҳолбуки, нонга бўлган муносабат — жамиятнинг маънавий даражасини кўрсатадиган энг аниқ мезонлардан биридир. Социолог, Сухробхўжа Хидиров. Тафаккур қилмаяпмиз! @Xidirovformat

#социо_таҳлил Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда — социологик қараш Статистика қўмитаси маълумотларига кўра
#социо_таҳлил Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда — социологик қараш Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январь–декабрь ойларида Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони 267,1 мингни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 мингга камайган. Шу билан бирга, никоҳдан ажралишлар сони 46,9 мингга етиб, 1,8 мингтага ошган. Мутахассислар ушбу тенденцияни жамиятда оила институтининг трансформацияси билан боғламоқда. Социологик нуқтаи назардан, никоҳлар сонининг камайиши, аввало, никоҳ ёшининг кечикиши, иқтисодий барқарорликка интилиш ва шахсий ривожланишни устувор қўйиш билан изоҳланади. Ёшлар орасида оила қуришдан олдин таълим, касб ва молиявий мустақилликка эришиш муҳим деб қаралмоқда. Ажралишлар сонининг ошиши эса оилавий муносабатлардаги сифат ўзгаришларидан далолат беради. Айниқса, ажралишларнинг 60 фоиздан ортиғи шаҳар жойларига тўғри келаётгани шаҳар муҳитида индивидуал эркинлик, ҳуқуқий онг ва иқтисодий мустақиллик юқорилигини кўрсатади. Бу эса муаммоли никоҳларни сақлаб қолишга бўлган ижтимоий босим камайганини англатади. Қишлоқ жойларда никоҳлар улуши юқори сақланиб қолган бўлса-да, ажралишлар нисбатан кам. Бу ҳудудларда анъанавий қадриятлар ва жамоат назорати ҳануз муҳим омил бўлиб қолмоқда. Мутахассислар фикрича, мазкур жараёнларни оила институтининг инқирози деб эмас, балки унинг замон талабларига мос равишда ўзгариши сифатида баҳолаш тўғрироқ. Шу боис, ёшларни никоҳга тайёрлаш, оилавий психологияни кучайтириш ва ёш оилаларни иқтисодий қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар долзарб аҳамият касб этмоқда. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Ижтимоий прогноз Замонавий қуллик назарияси! Бугунги кунда дунёда кўринмас қуллик шакли жамиятнинг барча қатламларида тобора кучайиб бормоқда. Замонавий қуллик очиқ зўравонлик орқали эмас, балки яширин иқтисодий ва ижтимоий механизмлар орқали амалга оширилмоқда. Иқтисодий мажбурлаш. Замонавий инсон доимий равишда даромад излашга мажбур. Унинг ойлик даромади кўпинча уй-жой, озиқ-овқат ва йўл харажатларини қоплашга етади, бошқа мақсадларга эса етадигани йўқ. Бу эса уни жисмоний ва руҳий ҳолати заифлашса ҳам, тўхтовсиз меҳнат қилишга мажбур қилади. Сунъий талаб яратиш. Реклама, PR, маркетинг ва чегирмалар орқали одамларда кераксиз товарларга эҳтиёж пайдо қилинади. Замонавий қул “янгиликлар пойгаси”га тортилади, бошқалардан ортда қолмаслик учун янада кўпроқ ишлашга ўзини мажбур қилади. Кредит тизими. Кредитлар инсонни бир қарзни ёпиш учун яна янги кредит олишга мажбур қилади. Бу қарз занжирини, иқтисодий қулликнинг барқарор шаклини яратади ва одамни доимий меҳнатга маҳкум этади. Охир оқибатида молиявий занжирда мажбуран қолиб кетишга олиб келади. Инфляция ва яширин пасайиш. Иш ҳақи ўсмас экан, нархларнинг ошиши аҳолининг реал даромадини камайтиради. Бу яширин қашшоқлашувга олиб келади ва одамни уй-жой, зарур жиҳозлар ва оддий турмуш эҳтиёжлари учун эртароқ ишлашга ёки бир нечта ишда ишлашга мажбур қилади. Қулликнинг тарихий таққосланиши. Илгариги қулдорлик тизимида қул боқилиши ва яшаш шароитлари таъминланган бўлса, замонавий қул ўз ҳақ-ҳуқуқи ва адолатни талаб қилмасдан кам ҳақ эвазига меҳнат қилишга мажбур қилинмоқда. Бу ҳолат инсоний меҳнатни ва ижтимоий адолатни таъминловчи механизмларнинг ҳозирги замонда йўқлигига ишора қилади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бутун дунё миқёсидаги бу тизим инсонийлик, ижтимоий адолат ва инсон манфаатлари асосида ислоҳ қилинмас экан, жамиятда давлатнинг ижтимоий адолатни таъминлаш механизмига нисбатан ишончсизликни кескин ошириб боради ва у керакли нуқтага етганида инқилобий тўлқинлар билан тўқнашиши табиий. Айниқса буни Z авлод чуқур ҳис қилмоқда. Ушбу авлод эски ғоялар таъсиридан нисбатан холи бўлган ижтимоий тармоқ муҳитида шаклланган ва адолат, тенглик ҳамда очиқ имкониятларни қатъий талаб қилмоқда. Шунинг учун ҳам 2025 йилнинг ўзида дунё бўйлаб 10 дан ортиқ давлатда ҳукумат тўнтаришлари рўй берди. Шуни тўғри англаш муҳимки, бу инсоният тафаккури ривожланишининг табиий жараёнидир. Жараённи тўғри таҳлил қилган Норвегия, Швеция каби Скандинавия давлатлари, айрим араб давлатлари давлат бойликларини аҳоли орасида тенг тақсимлашни йўлга қўйган. Ҳатто, қўшни Қозоғистон ҳам ер ости бойликларини аҳолига тақсимлаш масалаларини кун тартибига олиб чиқмоқда. Бу эса давлатлар учун ресурс ва неъматларни қайта тақсимлаш, ҳаёт тарзини адолатли ва барқарор шаклга келтириш зарурлигини кўрсатади. Акс ҳолда XIX–XX асрлардаги ижтимоий таназзул ва кескин зиддиятлар яна такрорланиши эҳтимолдан холи эмас. (Мақолага иқтибос сифатида келтирилган ушбу видео ҳам бу фикрлар асосли эканлиги ўзига хос сигналдир.) Тўғри, мамлакатимизда “Инсон қадри учун” ғояси ва ёшларга қаратилган махсус сиёсати жамиятда бирдамликни мустаҳкамлаш ва глобал иқтисодий механизмлар таъсирига қарши самарали восита сифатида хизмат қилмоқда. Бироқ, агар бу сиёсат амалий кўринишда иқтисодиётдаги ресурсларни тақсимлаш ва молия тизимларининг шаффофлигига интеграция қилинмаса, умумий ижтимоий адолат масаласи ҳануз ҳал этилмаган ҳолда қолаверади. Шунинг учун давлат учун энг муҳим вазифа — ғоявий механизмни амалий, структурий ва молиявий тизимлар билан уйғунлаштириш, адолатли ва барқарор ижтимоий муҳитни таъминлашдир. Ё тафаккур қиламиз ё кеч бўлади азизлар! Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @Xidirovformat

❗️ Маълумот тарқатишда эҳтиёткорлик — жамият олдидаги масъулиятдир Сўнгги пайтларда яхшилаб ниқобланган ахборот оғулари интер
❗️ Маълумот тарқатишда эҳтиёткорлик — жамият олдидаги масъулиятдир Сўнгги пайтларда яхшилаб ниқобланган ахборот оғулари интернетнинг ўзбек сегментида кенг тарқалмоқда. Айрим мақолалар шаклан холис ва оқилона кўринса-да, уларнинг ичига моҳирона сингдирилган манфур ғоялар ва хавфли маънолар мавжуд. Бу услуб тасодифий эмас. Охирги 2–3 йил давомида интернетнинг ўзбек сегментида бир хил қолипда ёзилган, махсус ишлаб чиқилган мақолалар пайдо бўлди. Теран мушоҳада қиладиган инсон бундай услубни тез англайди. Мақолларнинг умумий қамраб олган мавзулари: - ўзбекларнинг 2024 йилгача давлати бўлмаган, ўзбеклар тожикларни ерини олиб қўйган, - айнан СССР даврида ўзбек халқи ўз давлатчилигига эга бўлган, биз Ўз СССР даврида ҳозиргидан яхшироқ яшаганмиз ва х.к. Бу сохта ва ёлғон маълумотлар минтақадаги ўзаро интеграцияга қарши чиқиш, жамиятни ич-ичидан емиришга қаратилган ўрис пропагандасининг амалий маҳсулидир. Бу тасодиф эмас. Биз, жамият зиёлилари, ҳар қандай маълумотни тарқатишдан олдин унинг чуқур мазмуни, яширин сигналлари ва ғоявий йўналишини таҳлил қилишга мажбурмиз. Зеро, буюк бобокалонимиз Имом ал-Бухорий ҳадисларни жамлашда (бугунги тил билан айтганда — маълумот, факт ва далилларни) манба билан ишлашнинг қатъий методологиясини жорий этган. У илмий занжирнинг муҳим бўғини сифатида маълумотни етказувчи шахснинг ахлоқи, дунёқараши ва фикрлаш тарзини ҳам инобатга олган. Айнан шу мезонлар асосида мен Facebook’даги шундай “мақолларни” тарқатаётган айрим нусхаларнинг профилларини таҳлил қилдим. Уларнинг кўплаб постларида ташқи кўринишида беғараздек туюладиган, аммо диққат билан қаралса, уларда маргиналлик ва жамиятни ичи-ичидан парчаловчи руҳият сезилиб турадиган маълумотлар ғиж-ғиж. Буни англаш қийин эмас. Шу боис, бугун жамиятимизни бўлишга, халқимизни турли йўллар билан бир-бирига қарши қўйишга қаратилган ахборотларни — хоҳ у қанчалик “чиройли” ва “ақлли” қилиб ёзилган бўлмасин — тарқатмасликни сўраб қоламан. Эслатиб ўтаман: мен ҳам кўпчилик каби тараққий этган, бой, озод, ҳур фикрли ва буюк Ўзбекистон қурилиши тарафдориман. Мен ҳам ислоҳотлар шиддат билан кетаётган бир пайтда айрим инсонларнинг порахўрлиги, ҳаракатсизлиги, сустлиги ва қўрқоқлигидан нафратланаман. Тўғри мажбурият юзасидан киритилаётган айрим чекловларга онгим қабул қилса-да оддий ўзбек фуқароси сифатида ҳиссиётларга берилсам қаршиман. Аммо, ҳозирги геосиёсий ўзгаришлар ўта хатарли тус олган даврда тарқатилаётган — ҳар бир сўз, ҳар бир пост ва ҳар бир “холис” деб кўринган мақолага жиддий маънавий ва интеллектуал масъулият билан ёндашишимиз шарт. Зиёлиларимиз бугун ҳар қачонгидан кўпроқ меҳнат қилишлари керак. Зеро, - Ахборот қуролга айланган замонда, бефарқлик — энг хавфли ҳолат. - Ҳар ўқилган фикр — ҳақиқат эмас, ҳар чиройли матн — беғараз эмас. - Миллат келажаги эса фақат онгли танлов қила оладиган жамият қўлидадир. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat

#иллатларимиз Маъмурий-назоратга асосланган дискриминацион тизимлар! Жамиятимизни ич-ичидан бўлиб, ижтимоий ишонч ва ҳамжиҳат
#иллатларимиз Маъмурий-назоратга асосланган дискриминацион тизимлар! Жамиятимизни ич-ичидан бўлиб, ижтимоий ишонч ва ҳамжиҳатликни заифлаштириб келаётган омиллардан яна бири — собиқ иттифоқ давридан мерос бўлиб қолган маъмурий-назоратга асосланган дискриминацион тизимлардир. Хусусан, рўйхатга олиш (прописка) институти ва ҳудудий автомобил рақамлаш тизими (10, 20, 50, 70, 75, 90 ва ҳ.к.) шулар жумласидандир. 1. Прописка тизими: назорат ва ижтимоий табақалашув воситаси Илмий адабиётларда прописка тизими тоталитар давлатнинг аҳолини жисмоний ва ижтимоий ҳаракатини чеклаш механизми сифатида таърифланади (Fitzpatrick, Everyday Stalinism, 1999). Ушбу тизим 1932 йилда СССРда жорий этилган бўлиб, унинг асосий мақсади: - ички миграцияни қатъий назорат қилиш, - “ишончсиз” аҳолини катта шаҳарлардан четлатиш, - меҳнат ресурсларини марказлашган режа асосида тақсимлаш бўлган. (Хозирги кунда Хитой бу тизимни "Ижтимоий рейтинг" тизими сифатида замонавий форматда ишлатмоқда). Натижада прописка конституциявий ҳаракат эркинлигини чекловчи ва аҳолини “шаҳарлик–қишлоқлик”, “марказ–периферия” каби сунъий тоифаларга ажратувчи институтга айланди. Социологияда бу ҳолат институционал дискриминация сифатида баҳоланади. 2. Ҳудудий автомобил рақамлари: стереотип ва ижтимоий стигматизация манбаидир. Яъни, автомобил рақамларида ҳудудий кодларнинг мавжудлиги ташқи жиҳатдан маъмурий қулайликдек кўринса-да, амалда у ижтимоий идентификация ва стереотиплаш воситасига айланиб қолган. Ижтимоий психологияда бу жараён labeling effect (ярлиқлаш таъсири) деб аталади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики: инсонлар ташқи белгилар орқали (келиб чиқиш ҳудуди, шева, рақам белгиси) тезкор хулоса чиқаради. Бу эса ишончсизлик, камситиш ва норасмий дискриминацияга олиб келади. Натижада маълум ҳудуд рақамларига нисбатан салбий ижтимоий образ шаклланади, бу эса фуқароларнинг тенглигини амалда емириб боради. 3. Бу тизимларнинг умумий мафкуравий манбаидир. Прописка ҳам, ҳудудий рақамлаш ҳам тоталитар бошқарув моделига хос умумий хусусиятларга эга, унда: - шахсни эмас, унинг “келиб чиқиши”ни асосий мезон қилиш; - фуқарони ҳуқуқ субъекти эмас, балки назорат объекти сифатида кўриш; - ижтимоий фарқларни бартараф этиш ўрнига, институционаллаштириш кучаяди. Сиёсатшуносликда бу ҳолат тарихий қарорларнинг инерция билан давом этиши деб изоҳланади. Яъни, мафкура йўқолган, лекин унинг институтлари сақланиб қолган. 4. Қиёсий тажриба. Масалан, демократик давлатларнинг аксариятида ички прописка тизими йўқ ёки фақат статистик характерга эга. Шунингдек, автомобил рақамлари шахс ёки ҳудуд ҳақида ижтимоий сигнал бермайди (масалан, АҚШнинг кўп штатларида, Англия ёки Европа Иттифоқида). Бу эса ижтимоий ҳаракатчанликни оширади ва “ҳудудий камситиш” эҳтимолини пасайтиради. Хулоса киладиган бўлсак, прописка ва ҳудудий рақамлаш каби тизимлар техник ёки маъмурий масала эмас, балки жамиятни бўлувчи, унинг бирдамлигига раҳна солувчи, ишончни емирадиган ва тоталитар тафаккурни қайта ишлаб чиқарувчи институтлардир. Улар сақланиб қолган сари, жамиятда тенглик декларатив бўлиб қолади. Шу боис, бу масалани ҳуқуқий, ижтимоий ва мафкуравий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш — жамиятни ички парчаланишдан сақлаш йўлида муҳим илмий ва амалий вазифадир. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Tafakkur3

Социал таҳлил! 🇺🇸 АҚШнинг Миннесота штати Миннеаполис шаҳрида федерал агент томонидан бир эркак итдек отиб ташланганидан сўнг намойишлар бошланиб кетди. Ўтган асрнинг 80-йилларида АҚШ нинг 40-президенти Роналъд Рейган ўзининг чиқишларидан бирида собиқ совет иттифоқини "Ёвузлик салтанати" деб атаган эди. У капиталистик дунёнинг етакчиси бўлмиш ўз ватанини расман "эзгулик салтанати" деб аташга ботинолмаган бўлсада, дунёнинг қаеридадир шундай макон бўлиши назарда тутилар эди, мантиқан олиб қаралганда. Қизиғи, буни бошқа юртлар одамлари ҳам хоҳлашар ва ҳатто у ўлкаларнинг шоирлари Американи "сеҳрли диёр", деб мадҳ этишар эди. Зеро, бу ўлка тупроғига қадам босишни қанча-қанча одамлар юксак орзунинг рўёби деб билишар эди. Мана собиқ тоталитар "ёвузлик империяси" қулаганига ҳам бир неча ўн йиллар бўлди, Америка ёлғиз ўзи дунёга ҳукмрон бўлди. Бугунга келиб унинг етакчиси Трамп ўзига хос оламгирга, дунё олампаноҳига айланди. Аммо сиёсатга унча ҳам аралашавермайдиган, оддий одамнинг хаёлига ногаҳон келадиган бир фикр айланади хаёлдан: "Хўш, ўз рақибини узоқ ва мураккаб рақобатда йиқитган бу азим диёр асл "эзгулик салтанати" га айлана олдими ёки бу ҳалигача ўзининг қутбларини тополмаётган дунёнинг навбатдаги сароб орзуларидан бирими? Ёки бўлмаса, оламнинг гардиши бир айланиб, бу салтанат пойдеворидан ҳам зил кета бошладими? 🤔🤔🥹 Социолог, Профессор Абдуғани Холбеков @xidirovformat

#Иллатларимиз «Қаерликсиз?» Собиқ Иттифоқ даврида марказий ҳокимият, хусусан махфий хизматлар томонидан “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” тамойили асосида тизимли сиёсат юритилгани тарихий манбаларда очиқ қайд этилган. Бу сиёсатнинг моҳияти иттифоқ таркибидаги халқлар ва миллатларни ўзаро ишончдан маҳрум қилиш, улар ўртасида сунъий қарама-қаршиликлар яратишдан иборат эди. Шу мақсадда миллатчилик ғоялари бузиб талқин қилинди, бир миллат иккинчисига ёв қилиб кўрсатилди. Давлат ичидаги маъмурий-ҳудудий бўлинишлар ҳам айнан шу мантиқда шакллантирилиб, бир ҳудуд аҳолисида бошқа ҳудуд аҳолисидан “устунман” деган хомхаёл стереотиплар атайлаб сингдирилди. Бу жараён шунчалик чуқур илдиз отдики, оқибатда ҳатто бир қишлоқ иккинчиси билан чиқишолмайдиган даражага етди. Ачинарлиси, бу иллатлар ҳали-ҳануз жамиятимизда сақланиб қолган. Кўп ҳолларда инсонни унинг насл-насаби, касб-кори ёки билим-савиясига қараб эмас, балки “қаерлик” эканига қараб баҳолаш одати мавжуд. Айрим ҳудудларда “СурҚаш”, “ФАН”, “СамБух” каби сунъий ҳудудий бирликлар, шунингдек “жипслик” сингари мутлақо илмий асосга эга бўлмаган, жамиятни парчаловчи, жирканч тушунчалар ҳамон учраб туради. Бу стереотипларнинг асл мақсади нима эди? Тарихий таҳлил шуни кўрсатадики, марказ (асосан рус шовинист доиралари) учун асосий мақсад битта бўлган: қўл остидаги миллатлар бирлашмасин, халқлар ўзаро ишончга эга бўлмасин ва доимий равишда назорат остида ушлаб турилсин ва улар давлатларнинг ресурсларидан истаганича текинга фойдалансин. Бирлашган халқ — мустақил фикрлайдиган халқдир, мустақил фикр эса империалистик тизим учун энг катта хавф ҳисобланган. Бугун эса янги империалистик ва шовинистик кайфиятда ҳаракат қилаётган Россиядаги режим тарафдорлари, шунингдек СССР парчаланганидан ҳали-ҳануз аламзада бўлиб юрган, жирканч коммунистик ғояларни соғиниб қолаётган доиралар томонидан юртимизга нисбатан очиқ ва яширин тажовузлар кучайган бир даврда яшаяпмиз. Бу тажовузлар фақат ҳарбий ёки сиёсий эмас, балки мафкуравий ва ахборот уруши шаклида ҳам олиб борилмоқда. Шундай мураккаб тарихий паллада жамиятимиздан энг аввало бирдамлик талаб этилади. Худудчилик, “қаерлик” иллати, сунъий устунлик комплексларини енгиб, ўзимизни ягона тақдир ва умумий манфаатларга эга ҳақиқий миллат сифатида англаш — бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир. Чунки тарих қайта-қайта исботлаган: бўлинган жамият осон бошқарилади, бирлашган миллат эса ҳеч қачон қул бўлмайди. Социолог. Сухробхўжа Хидиров @Tafakkur3

Repost from MARKAZ XABARLARI
#marom_me'yor #jamoatchilik_fikri ⚡️ Xabaringiz bor, mas’ul tashkilotlar hamkorligida to‘y va oilaviy marosimlarda ortiqcha isrofgarchilik, dabdabaga yo‘l qo‘ymaslikka qaratilgan “Maromiylik” loyihasi amalga oshirilmoqda. 📣 Ayni masalada yurtdoshlarimiz, keng jamoatchilikning fikri, qarash va munosabatini o'rganish, takliflarini olish va umumlashtirish maqsadida maxsus @rmmmvq_bot ishga tushirildi.
🏪 Hozirda 24/7 rejimida ishlayotgan mazkur bot orqali ishchi guruhning jamoatchilik bilan to‘g‘ridan-to‘g‘ri muloqoti yo‘lga qo‘yilib, fuqarolarning fikr-mulohazalari o‘rganilib, takliflar, tavsiyalar hamda e’tirozlar tizimli ravishda yig‘ib borilmoqda.
✍️ Agar sizda ham shu masalada fikr va mulohaza, murojaat, takliflar bo‘lsa ushbu botga yuborishingiz mumkin!
📥
Har bir fikr biz uchun muhim
Rasmiy sahifalarimiz👇 🚨telegram | 📎Facebook 📺YouTube | 👚Instagram

#Устоз_сабоқлари Билимларга эгалик даражаларининг ҳаётга бўлган муносабатга таъсири. Социологик таҳлил . Замонавий бошқарув с
#Устоз_сабоқлари Билимларга эгалик даражаларининг ҳаётга бўлган муносабатга таъсири. Социологик таҳлил . Замонавий бошқарув социологияси Бошқарувда асосий психик ҳолатлар: 1. Онги соғломлик 2. Психик мувозанат 3. Гуруҳ манфаатларига содиқлик 4. Командада ишлашга мослашув Фаолиятни баҳолаш: 1) 2 (қониқарсиз) 2) 3 (қониқарли) 3) 4 (яхши) 4) 5 (аъло) Топшириқларга муносабат: 1. Топшириқлардан қочмаслик 2. Топшириқларни ўз вақтида бажариш 3. Топшириқларнинг ўзига хослигини англаш 4. Топшириқларда масъулият Ҳаёт йўналишлари: 1. Режасизлик 2. Вақтга қараш 3. Яқин мақсадларга йўналиш 4. Узоқ мақсадларга йўналиш (стратегия) Инсоннинг позицияси: 1. Ўзларидан хавфсиз 2. Ҳамиша ўрта позицияда бўлиш 3. Ҳеч кимга зарар келтирмасликка интилиш 4. Яхшиликни маслак деб билиш Темперамент хусусиятлари (бахсий): 1. Холерик 2. Меланхолик 3. Флегматик 4. Сангвиник Маданий–эстетик позиция: 1. Маданият ва санъатга бефарқ эмас 2. Бирор санъат турига қизиқиш 3. Санъат асарларини баҳолай олиш 4. Санъат ва маданиятни бирор турда ижод этиш Раҳбарга муносабат: 1. Раҳбар этиборга тушмасликка ҳаракат 2. Хушомадгўй, кўрқоқ, ўзини ҳеч нарсага арзимас деб билиш 3. Ғояларни қўлловчи 4. Фикрлар берувчи, ташаббускор, интизомли. Тафаккур қилувчи инсонлар учун социологик билимлар. Профессор, Мансур Бекмуродов. @xidirovformat

#Устоз_сабоқлари Билимларга эгалик даражаларининг ҳаётга бўлган муносабатга таъсири. Социологик таҳлил. Билимларни ўзлаштириш
#Устоз_сабоқлари Билимларга эгалик даражаларининг ҳаётга бўлган муносабатга таъсири. Социологик таҳлил. Билимларни ўзлаштириш даражалари: 1. Маълумот, ахборот олиш даражасидаги билимлар 2. Тасаввурга эга бўлиш даражасидаги билимлар 3. Тушуниш даражасидаги билимлар 4. Англаш даражасидаги билимлар Эмоционал ҳис қилиш хусусиятлари: 1. Эстетиклик 2. Ижтимоийлик 3. Қизиқиш 4. Муҳаббат билан ёндашиш Билимлар даражасига хос саволлар: 1. Нима? 2. Қачон? 3. Қаерда? 4. Нима учун? Мафкуравий амалиёти: 1. Мафкуравий ғоялар 2. Мустақил фикрлаш 3. Амалиётга татбиқ этиш 4. Тадқиқот Ҳаётий ижтимоий позицияси: 1. Лоқайдлик 2. Конформизм 3. Фаоллик 4. Фидокорлик Тафаккур қилувчи инсонлар учун социологик билимлар. (давоми бор) Профессор, Мансур Бекмуродов. @xidirovformat

Олимларнинг тадқиқотларида маълум бўлишича, қалин ўрмонларда ўсадиган дарахтлар шох-шаббаларини бир-бирига тегизиб юбормаслик
Олимларнинг тадқиқотларида маълум бўлишича, қалин ўрмонларда ўсадиган дарахтлар шох-шаббаларини бир-бирига тегизиб юбормаслик учун ўзаро муайян масофани сақлаб ўсар экан. Бу ҳодиса фан тилида crown shyness деб аталади ва айрим манбаларда у “уят масофаси” сифатида таржима қилинади. Табиатнинг бу нозик қонуни шунчаки тасодиф эмас. Дарахтлар шу йўл билан: — бир-бирининг ўсиш йўлига тўсқинлик қилмайди, — ёруғлик ва ҳаводан баробар фойдаланади, — ва энг муҳими, ўзаро ҳаддни билади. Ажабланарлиси шуки, дарахтларда мавжуд бўлган бу “уят”, баъзи инсонларда йўқдек туюлади. Бошқаларнинг шахсий ҳудуди, қадри, вақти ёки ҳис-туйғуларини ҳисобга олмасдан, бемалол босиб ўтиш оддий ҳолга айланиб бормоқда. Табиат бизга жимгина дарс беряпти: яшаш — фақат яқин бўлиш эмас, яшаш — масофани билиш, ҳурматни сақлаш, меъёрни англаш ҳамдир. Тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @Xidirovformat