Xidirov formati
Open in Telegram
Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
332
Subscribers
No data24 hours
+27 days
+1130 days
Posts Archive
#maromiylik
Турмушга чиқаётган, жоним синглим, зинҳор шайтоний Marri Me маросимига розилик билдирманг!
Биласизми, нима учун?
Marri Me – бу маросим ғарб мамлакатларида шаклланган ва ғарбда христианлик динининг инқирозидан сўнг пайдо бўлган бир одатдир. Унда одамлар беникоҳ, зино асосида бир-бири билан яшаш ҳолати авжига чиқиб кетганидан сўнг, давлатлар томонидан зино ва қонунсиз муносабатларни қонунийлаштириш мақсадида шу маросимлар ташкил қилинган.
Яхшилаб тушуниб етинг-ки, бу маросим беникоҳ яшаб юрган, зинокорлар олиб бориши мумкин бўлган маросимдир. Тушундингиз-а?
Бу маросим ҳеч қандай ҳолда мусулмон дини талабларига ва миллатимизнинг маънавий қадриятларига мос келмайди. Бизда бу маросимнинг ўрнини босувчи – Фотиҳа маросими бор. Бу умматимиз учун суннат бўлиб, маънавий жиҳатдан барча учун асослидир.
Шунингдек, бу масаланинг иқтисодий томони ҳам жиддий аҳамиятга эга. Ғарбда шаклланган “Marri Me” маросимлари кўпинча кичик тадбир сифатида ўтказилади, аммо бизда эса бу оилавий иқтисодий барқарорликка зарар келтирувчи, исроф ва дабдаба кўринишидаги тадбирга айланиб кетди.
Яна бир томони – хонадонида қизларини тарбиялаётган мусулмон ота-оналар учун!
Агар сиз ёшларнинг бу ҳавойи “орзу ва ҳавасини” амалга оширишга рози бўлсангиз, шаън, оила обрўси, ҳаё, ор ва номус масаласи ўйлаб кўрмайсизми? Ахир, тўйхонага келганлар олдида фарзандингизни номуссизлигини, шармандаларча элга билдириш дегани эмасми бу лавҳалар?
Ёшларимизни ёт шайтоний хатти-ҳаракатлардан қайтарайлик, тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров.
@Xidirovformat
Янги миллий руҳият!
Агар сиз, хорижда меҳнат қилишга мажбур бўлган ватандошларимизни фақат қора ишчи, ошпаз, фаррош ёки оддий малакасиз бир ходим сифатида тасаввур қилишдек тор ва асоссиз стереотипларга эга бўлсангиз бу янглиш фикрдан воз кечинг. Бундай қарашлар на ҳақиқатга, на адолатга тўғри келади.
Бугун ўзбек дунё миқёсида рақобатбардош, юқори малакали мутахассис сифатида тан олинмоқда. У — кучли муҳандис, иқтидорли дастурчи, моҳир шифокор, етук олим ва кашфиётчи. Ўзбек кадрлари жаҳоннинг энг илғор компаниялари ва илмий марказларида муносиб ўрин эгаллаб, юқори талабга эга мутахассислар қаторига кирди.
Қадим цивилизация ва буюк мерос вориси бўлган бу миллатнинг генида илғорлик, буюклик муҳрланган. Бугун у Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш жараёнини фаол бошлаб юборди. Илм-фан, инновация ва маърифатга таянган тараққиёт йўли — бизнинг асосий таянчимиздир.
Европадаги ватандошларимизнинг фикрларини эшитинг, уларнинг тажрибаси ва ютуқлари ҳақида мулоҳаза қилинг. Чунки миллат қудрати — унинг инсон капитали, билим ва салоҳияти билан ўлчанади.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Ўзбекнинг буюк ўғлони Шерали Жўраевнинг “Она Туркистон” номли қўшиғи 1978 йилда куйланган.
Мазкур қўшиқ шўроларни, айниқса ўрис амалдорларини шунчалик қўрқитиб юборганки, уни дарҳол тақиққа туширишган. Миллий руҳ, тарихий хотира, Марказий Осиё халқлари бирдамлиги ва озодлик ғоялари мужассам бўлган бу асарни оммага етказмаслик учун турли тўсиқлар қўйилган. Ҳатто мустақилликка эришганимиздан кейин ҳам ОАВда бу қўшиқнинг янграмаслигига, унинг на муаллиф, на бошқа хонандалар томонидан ижро этилмаслигига доир турли уринишлар бўлгани ҳақида фикрлар айтилган. Натижада, бу қўшиқни деярли ҳеч ким эшитмаган.
Нима учун?
Нега?
Қўшиқни батафсил тингласангиз, унинг мазмун-моҳияти, ундаги миллий уйғониш руҳи ва тарихий ҳақиқатга ишоралар сабаб айрим доираларни хавотирга солганини англаш мумкин.
Мени яна бир савол ўйлантирар эди: нега бу миллат узоқ йиллар давомида асосан майда-чуйда маиший мавзулар — “ўлдим, ёр”, “кудим, ёр” каби саёз, ҳиссий шеърлар ва шундай мазмундаги қўшиқлар билан чекланиб қолди? Нега кенг тарихий, ижтимоий ва миллий мавзулар чуқур ёритилмади? Маданият социологияси нуқтаи назаридан бу ҳолат тасодиф эмас, балки муайян мафкуравий муҳит таъсирида шаклланган жараён эканини англаш қийин эмас. Аён бўладики, миллатнинг маънавий майдонини тор доирада ушлаб туриш, уни юксак ғоялардан чалғитиш муайян сиёсий тизим манфаатларига хизмат қилган.
Эшитинг, ўйланинг ва хулоса чиқаринг.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Кучайтирилган ва бирлаштирилган матн:
Ўзбекнинг буюк ўғлони Шерали Жўраевнинг “Она Туркистон” номли қўшиғи 1978 йилда куйланган.
Мазкур қўшиқ шўроларни, айниқса ўрис амалдорларини шунчалик қўрқитиб юборганки, уни дарҳол тақиққа туширишган. Миллий руҳ, тарихий хотира, Марказий Осиё халқлари бирдамлиги ва озодлик ғоялари мужассам бўлган бу асарни оммага етказмаслик учун турли тўсиқлар қўйилган. Ҳатто мустақилликка эришганимиздан кейин ҳам ОАВда бу қўшиқнинг янграмаслигига, унинг на муаллиф, на бошқа хонандалар томонидан ижро этилмаслигига доир турли уринишлар бўлгани ҳақида фикрлар айтилган. Натижада, бу қўшиқни деярли ҳеч ким эшитмаган.
Нима учун?
Нега?
Қўшиқни батафсил тингласангиз, унинг мазмун-моҳияти, ундаги миллий уйғониш руҳи ва тарихий ҳақиқатга ишоралар сабаб айрим доираларни хавотирга солганини англаш мумкин.
Мени яна бир савол ўйлантирар эди: нега бу миллат узоқ йиллар давомида асосан майда-чуйда маиший мавзулар — “ўлдим, ёр”, “кудим, ёр” каби саёз, ҳиссий шеърлар ва шундай мазмундаги қўшиқлар билан чекланиб қолди? Нега кенг тарихий, ижтимоий ва миллий мавзулар чуқур ёритилмади? Маданият социологияси нуқтаи назаридан бу ҳолат тасодиф эмас, балки муайян мафкуравий муҳит таъсирида шаклланган жараён эканини англаш қийин эмас. Аён бўладики, миллатнинг маънавий майдонини тор доирада ушлаб туриш, уни юксак ғоялардан чалғитиш муайян сиёсий тизим манфаатларига хизмат қилган.
Эшитинг, ўйланинг ва хулоса чиқаринг.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Кучайтирилган ва бирлаштирилган матн:
Ўзбекнинг буюк ўғлони Шерали Жўраевнинг “Она Туркистон” номли қўшиғи 1978 йилда куйланган.
Мазкур қўшиқ шўроларни, айниқса ўрис амалдорларини шунчалик қўрқитиб юборганки, уни дарҳол тақиққа туширишган. Миллий руҳ, тарихий хотира, Марказий Осиё халқлари бирдамлиги ва озодлик ғоялари мужассам бўлган бу асарни оммага етказмаслик учун турли тўсиқлар қўйилган. Ҳатто мустақилликка эришганимиздан кейин ҳам ОАВда бу қўшиқнинг янграмаслигига, унинг на муаллиф, на бошқа хонандалар томонидан ижро этилмаслигига доир турли уринишлар бўлгани ҳақида фикрлар айтилган. Натижада, бу қўшиқни деярли ҳеч ким эшитмаган.
Нима учун?
Нега?
Қўшиқни батафсил тингласангиз, унинг мазмун-моҳияти, ундаги миллий уйғониш руҳи ва тарихий ҳақиқатга ишоралар сабаб айрим доираларни хавотирга солганини англаш мумкин.
Мени яна бир савол ўйлантирар эди: нега бу миллат узоқ йиллар давомида асосан майда-чуйда маиший мавзулар — “ўлдим, ёр”, “кудим, ёр” каби саёз, ҳиссий шеърлар ва шундай мазмундаги қўшиқлар билан чекланиб қолди? Нега кенг тарихий, ижтимоий ва миллий мавзулар чуқур ёритилмади? Маданият социологияси нуқтаи назаридан бу ҳолат тасодиф эмас, балки муайян мафкуравий муҳит таъсирида шаклланган жараён эканини англаш қийин эмас. Аён бўладики, миллатнинг маънавий майдонини тор доирада ушлаб туриш, уни юксак ғоялардан чалғитиш муайян сиёсий тизим манфаатларига хизмат қилган.
Эшитинг, ўйланинг ва хулоса чиқаринг.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Эркаклар ва аёллар дунёни турлича кўрадилар.
Эркакларда кўпроқ “туннельное зрение” ривожланган — улар асосан олдида тўғри жойлашган нарсага диққат қиладилар. Аёлларда эса периферик зрение яхшироқ ривожланган: улар ён-атрофдаги майда тафсилотларни тезроқ пайқайди.
Тунги вақт йўлда ўтказилган тажрибада эркаклар дарҳол олдинда ёритилган йўлга қараган бўлса, аёллар атрофни кузатиб, эҳтимолий хавф-хатарларни баҳолаган.
Ҳудди шундай фарқни ишга бўлган муносабатда ҳам кузатиш мумкин. Масалан, стратегик вазифа берилганда эркаклар кўпроқ аниқ мақсадни белгилаб, тўғридан-тўғри натижага йўналган ҳолда ҳаракат қиладилар. Улар “асосий йўл”ни танлаб, ортиқча омилларни камроқ ҳисобга олишга мойил бўладилар. Бу услуб қисқа муддатли натижа, техник масалалар ёки тез қарор талаб қиладиган шароитларда самарали бўлиши мумкин.
Аёллар эса кўпроқ контекстни ҳисобга олишади: жамоадаги муносабатлар, эҳтимолий хавфлар, иккинчи даражали омиллар, қарорнинг узоқ муддатли таъсири. Тадқиқотларда аёллар мулоқотга йўналтирилган етакчилик услубини кўпроқ қўллаши, жамоавий келишув ва рискларни баҳолашга катта аҳамият бериши қайд этилган. Бу эса мураккаб, кўп омилли лойиҳаларда барқарорликни ошириши мумкин.
Когнитив психология нуқтаи назаридан қаралганда:
Эркаклар ўртача ҳолда вазифага йўналган диққатни устувор қиладилар.
Аёллар эса атроф муҳит ва ижтимоий сигналларни интеграция қилишга мойил бўлишлари мумкин.
Нейробиологик тадқиқотлар мия тармоқлари ўртасидаги функционал уланишларда айрим фарқларни кўрсатади: аёлларда икки ярим шар ўртасидаги алоқалар нисбатан зичроқ экани, эркакларда эса айрим локал тармоқлар ичидаги уланиш кучлироқ экани ҳақида маълумотлар бор. Бу фарқлар маълум даражада ахборотни қайта ишлаш услубига таъсир қилиши мумкин.
Бироқ муҳим жиҳат — бу фарқлар статистик ўртача даражада кузатилади. Индивидлар ўртасидаги фарқ жинслар ўртасидаги фарқдан кўпроқ бўлиши мумкин. Таълим, тажриба, корпоратив маданият ва шахсий хусусиятлар биологик омиллардан кам таъсир қилмайди.
Шунинг учун иш муҳитида “бир услуб тўғри, иккинчиси нотўғри” деган ёндашув эмас, балки турли когнитив стратегияларнинг уйғунлиги энг самарали натижани беради. Масалан, стратегик йўналишни белгилашда тор фокус фойдали бўлса, хавфларни бошқаришда кенг контекстни кўра билиш устунлик беради.
Шу боис жамоа шакллантиришда аёл ва эркаклар нисбатининг мувозанатли бўлиши шунчаки формал тенглик эмас, балки стратегик устунлик манбаи бўлиши мумкин. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қарор қабул қилиш сифати ва хавфларни баҳолаш самарадорлиги кўп ҳолларда когнитив хилма-хилликка боғлиқ. Гендер баланси эса турли фикрлаш услублари, ёндашувлар ва тажрибалар уйғунлигини таъминлаш эҳтимолини оширади.
Ташкилот раҳбарлари тафаккур қилишсин!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
#Мотивация
📢 Одамлар нимадан кўпроқ мотивация олади? Жавоб кутилмаган!
🇷🇺 Россиянинг машҳур тадқиқот компанияси Detech Group мутахассислари инсон мотивацияси бўйича узоқ йиллик таҳлиллар натижасини эълон қилди.
🔥 TOP-4 мотивация манбалари:
1️⃣ Натижа кўриш (67 балл) – Меҳнатингиз самарасини кўриш энг кучли илҳом манбаи! ✅
2️⃣ Вазифани англаш (64.1 балл) – "Мен нима учун ишлаяпман?" деган саволга аниқ жавоб борми? 🎯
3️⃣ Ҳамжиҳатлик (63.9 балл) – Жамоада ўз ҳиссангизни ҳис қилиш мотивацияни оширади! 🤝
4️⃣ Касбий ривожланиш (63.8 балл) – Янги кўникмалар ва малака ошириш имкониятлари муҳим! 📚
💰 Пул – асосий мотиватор эмас! Катта маош фақат вақтинчалик таъсир қилади. Чунки инсон мотивацияси – пулдан кўра чуқурроқ жараён!
🔑 Мотивация – бу инсоннинг ички дунёсига йўл топишдир!
🧠 Тафаккур қилинг!
✍️ Социолог: Сухробўжа Хидиров
🔄 Улашинг ва фикрингизни билдиринг!
@Xidirovformat
Дунёнинг сўнги куни
1984 йилда “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан Рэй Брэдберининг “There Will Come Soft Rains” (“Майин ёмғир ёғади”) асари асосида фильм яратилган. Асар ва фильм ғоявий жиҳатдан ядровий фалокатдан кейинги инсоният тақдирини тасвирлайди.
Фильм воқеалари 2026 йил 31 декабрь куни содир бўлади. Дунёда ядровий ҳалокат юз берган, одамлар йўқ бўлиб кетган. Бироқ сунъий интеллект томонидан бошқариладиган “ақлли уй” ўз дастурига мувофиқ ишлашда давом этади: робот нонушта тайёрлайди, кун тартибини эслатади, болалар овозида шеър ўқийди. Ташқаридан қараганда ҳаёт бордек — аммо уйда ҳеч ким йўқ.
Асарда уй инсон ўрнини босувчи эмас, балки инсондан кейин ҳам “маъносиз тарзда” фаолият юритувчи механизм сифатида кўрсатилади. Технология вазифани бажаради, лекин у маъно, мақсад ва қадрият ярата олмайди. Ниҳоят, СИ туфайли уй ҳам вайрон бўлади. Бу ерда драматик нуқта шуки, инсон яратган тизим инсонсиз мавжуд бўлишга қодир эмас.
Фильмнинг асосий ғояси — технология тараққиёти инсониятнинг ахлоқий масъулиятидан устун бўлмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантиришдир. Илмий жиҳатдан қаралганда, сунъий интеллект — бу фақат алгоритмлар ва маълумотларга асосланган ҳисоблаш тизими. У онг, ҳиссиёт ва ахлоқий баҳолаш қобилиятига эга эмас. Шунинг учун технология ривожи инсон назорати ва маънавий тамойиллар билан мувозанатда бўлиши зарур.
Ҳозирги даврда таҳлил қилайлик:
- сунъий интеллект давлат бошқаруви, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларига кириб келмоқда;
- автоном қурол тизимлари ва киберхавфсизлик масалалари глобал муҳокама қилинмоқда;
- рақамли технологиялар инсон қарорларига катта таъсир ўтказмоқда.
Шу нуқтаи назардан, фильм фантастика эмас, балки стратегик огоҳлантириш сифатида қабул қилиниши мумкин. Агар технология инсон қадрияти ва жавобгарлик тамойилларидан ажралиб қолса, у тараққиёт эмас, хавф манбаига айланиши мумкин.
Фалсафий жиҳатдан эса асар шундай савол қўяди: агар инсон йўқ бўлса, цивилизация нима учун керак?
Шу боис, бу фильм бизни техника яратиш эмас, балки уни қандай мақсадда ва қандай масъулият билан қўллаётганимиз ҳақида чуқур ўйлашга чорлайди.
Тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
“Мирзиёев — менинг дўстим. Мамлакатингизда ишлар зўр кетяпти, сиз зўр кетяпсиз!”
Дональд Трамп Тинчлик кенгашининг биринчи саммитида Шавкат Мирзиёевни таништирмоқда.
Дўстинг бўлса мана шундай бўласа-да.
Молодец ҳурматли Президент!
@Xidirovformat
“Вертер эффекти” ва ижтимоий тақлид
1774 йилда Гёте “Ёш Вертернинг изтироблари” романини нашр этгандан сўнг Европада кутилмаган ҳодиса кузатилди: асар қаҳрамонига тақлид қилиш ҳолатлари кескин кўпайди. Ҳатто айрим давлатларда китобни тақиқлашгача борилди.
1974 йилда социолог Дэвид Филлипс бу ҳодисани илмий таҳлил қилиб, оммавий ахборот воситаларида муайян хатти-ҳаракатлар сенсацион тарзда ёритилса, жамиятда ўхшаш ҳолатлар статистик жиҳатдан ошишини исботлади. Бу феномен “Вертер эффекти” деб аталди.
Бугунги рақамли даврда Вертер эффекти ўзининг классик шаклидан ўтиб, янги – “Рақамли Вертер эффекти” кўринишини олди. Агар илгари ёшларга бадиий асарлар таъсир ўтказган бўлса, ҳозирги кунда интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлардаги (ТикТок, YouTube, Instagram) пранклар, хавфли челленжлар ва трендлар худди шундай тақлидий занжир реакциясини келтириб чиқармоқда.
Статистикага эътибор беринг: агар ижтимоий тармоқда битта “оригинал” бузғунчи видео (масалан, ўқитувчини мазах қилиш) трендга чиқса, кейинги 24 соат ичида унинг 10 мингдан ортиқ нусхалари (клонлари) пайдо бўлади. Нега? Ёшлар онгидаги оддий арифметика: демак, видео 1 миллион марта кўрилган бўлса, улар ўша заҳотиёқ ўзларини ҳам худди шундай тутиб, видеога олиб тарқата бошлайдилар. Худди вируснинг тарқалишидек. Биргина “бемор” (блогер) бир кунда неча юз минг, эҳтимол миллионлаб онгни “касаллантириши” мумкин. Натижада, кечагина уят саналган ҳаракат, бугун минглаб одамлар такрорлайдиган оддий ҳолатга – нормага айланади.
Шу нуқтаи назардан, кино ва сериаллардаги оилавий можаролар, айниқса “қайнона–келин” зиддиятлари ёки ажрашиш сюжетларининг доимий ва драмалаштирилган тарзда намоён этилиши жамоат онгида муайян когнитив схемаларни шакллантириши мумкин. Агар можаро доимий, ҳал этилмас ва ажрашиш энг “табиий ечим” сифатида кўрсатилса, бу:
- оилавий зиддиятларни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш,
- муаммони музокара орқали ҳал қилиш - — кўникмаларининг етарли моделлаштирилмаслиги,
- ажрашишни ижтимоий жиҳатдан “одатий” қарор сифатида қабул қилиш
- каби психологик тенденцияларни кучайтириши эҳтимолдан холи эмас.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда ахборот шунчаки хабар эмас — у ижтимоий хулқни моделлаштирувчи кучга айланиб улгурган. Қайси ҳаракатни оммалаштирсак, жамиятда шу ҳаракат такрорланади. Шунинг учун рақамли муҳитда масъулиятли контент яратиш ва танлаш — шахсий эмас, балки ижтимоий масъулиятдир. Норма тасодифан шаклланмайди; уни биз — кўриш, лайк босиш ва улашиш орқали яратамиз.
@Xidirovformat
Ризқ
Хаммаси оддий, хамма қатори ҳар бир инсонга таълим олиш ва шу орқали жамиятда меҳнат қилиб, ризқ топиш имкони бирдек берилади.
Аммо, ризқни қайси касб машақати билан топиш қандай илм олишингизга боғлиқ бўлади!
Видео лавҳани фарзандларингизга кўрсатинг ва уларни ҳам тафаккурли қилинг!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Сиз видеода булбулнинг сайрашини эшитяпсиз. Олимлар бу жараённи шартли равишда “Булбул қўшиғининг геометрияси” деб атаб, уни махсус визуализация орқали тасвирлашган. Бу ерда овоз оддий аудио ёзув сифатида эмас, балки математик таҳлил ёрдамида фазовий шаклларга айлантирилган.
Чунки қуш сайраши — вақт давомида ўзгариб турадиган мураккаб акустик сигнал. Уни ўрганишда олимлар бир нечта илмий усуллардан фойдаланадилар. Спектрограмма овоз частотаси (Гц) ва вақт ўртасидаги боғланишни кўрсатади ва булбул сайрашида юқори частотали, тез ўзгарувчи элементлар мавжудлигини аниқлайди. Хромаграмма эса овозни мусиқий баландлик синфларига ажратиб, такрорланувчи тонал намуна бор-йўқлигини кўрсатади. Шунингдек, овоз динамикаси 3D ёки граф кўринишида ифодаланиб, сигналнинг ички тузилиши таҳлил қилинади.
Тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқланганки, булбул сайраши тасодифий шовқин эмас. У қатъий структурага эга, такрорланувчи ва вариатив паттернлардан ташкил топган ҳамда мураккаб иерархик тузилишни намоён қилади. Демак, бу — муайян қонунлар асосида ишлайдиган юқори даражада ташкил этилган акустик сигнал тизимидир.
Булбул сайрашининг инсон руҳиятига таъсири ҳақида ҳам илмий кузатишлар мавжуд. Табиий товушлар, айниқса қушлар сайраши, инсон асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатиши аниқланган. Психофизиологик тадқиқотлар табиат овозлари:
– стресс гормонлари миқдорини камайтиришга,
– юрак уриш тезлигини меъёрлаштиришга,
– диққат ва кайфиятни яхшилашга,
– руҳий чарчоқни пасайтиришга ёрдам беришини кўрсатади.
Шу боис булбул сайраши нафақат эстетик завқ бағишлайди, балки инсон руҳиятида хотиржамлик, ички мувозанат ва ижобий эмоционал ҳолатни шакллантиришга хизмат қилади. Бу эса табиат ва инсон психикаси ўртасидаги чуқур уйғунликни намоён этади.
Шунингдек, бу жажжи қушчада намоён бўлган қобилият орқали Яратганнинг буюк ҳикмати акс этишини, унинг биз учун тафаккур ва ибрат воситаси эканини унутмаслигимиз керак.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Ўзбекчилик
Яхши ташаббус, унутилган қадриятларни қайта тиклашга қаратилган ибратли тарғибот материали бўлибди.
“Ўзбекчилик” сўзи, минг афсуски, кейинги йилларда халқимиз орасида айрим салбий иллатларга синоним сифатида талқин қилиниб, стереотип даражасигача тушириб қўйилган эди. Ваҳоланки, тарихий ва илмий нуқтаи назардан қараганда, ўзбекчилик — бу халқимизнинг минг йиллик тафаккур тарзи, маънавий мероси, анъана ва урф-одатларга содиқлик, юксак инсоний фазилатлар билан уйғун ҳаёт кечириш маданиятидир.
Этносоциологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, миллий ўзликни англаш ва қадриятларга таяниш жамият барқарорлиги, ижтимоий ишонч ва авлодлар ўртасидаги маънавий мерос узвийлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ўзбекчилик — меҳр-оқибат, каттага ҳурмат, кичикка иззат, оила муқаддаслиги, қўшничилик маданияти, меҳмондўстлик, ҳалоллик ва ватанпарварлик каби фазилатларни мужассам этган тушунчадир.
Мазкур контент айнан шу асл маъноларни очиб беришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли. У “ўзбекчилик” тушунчасини салбий қарашлардан тозалаб, унинг асл маънавий-ахлоқий моҳиятини жамоатчиликка қайта етказишга ҳисса қўшади. Бу эса, ўз навбатида, миллий ўзликни мустаҳкамлаш, ёшлар онгида соғлом қадриятлар тизимини шакллантириш ва жамиятда ижобий маънавий муҳит яратишга хизмат қилади.
Бундай маърифий ташаббуслар изчил давом этса, “ўзбекчилик” сўзи яна ўзининг асл мазмуни — инсонийлик, виждон, ор-номус ва маънавий поклик рамзи сифатида қабул қилина бошлайди.
Лавҳани кўринг ва тафаккур қилинг!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Стратегик қарор қабул қилиш маҳорати.
Баъзида асаларилар чақиши пайтида ўлиш ҳақидаги фикрини ўзгартириб, айлана ҳаракатлар ва эҳтиёткорлик билан чақмай, учиб кетишади.
Бу хатти-ҳаракат ҳайратланарли, чунки бу асалариларнинг вазиятларни қайта кўриб чиқиш ва мослашиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатади, ҳамда бундай кичик мавжудотларнинг бунақа стратегик қарор қабул қилиш даражасини намойиш этади. Бу ҳодиса, табиатда ҳам кутилмаган оқибатларга олиб келадиган иккиланиш ва қайта кўриб чиқиш лаҳзалари борлигини эслатиб туради.
Шу миттигина асаларидаги муҳим қарорларни қабул қилишдаги фаросат маҳлуқотлар ичида энг олийси ҳисобланмиш инсон зотида баъзида етишмай қолади.
Бу мулоҳазаларимизни ўйламай қарор қабул қилиб юборадиган баъзи раҳбарларимиз ўқиб тафаккур қилишсин!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров.
@Tafakkur3
Марказий Осиё халқлари: бирлик тарихи ва таълимдаги талқинлар
Агар, Буюк Осиё яъни Марказий Осиё тарихига оид мактаб ва олий таълим дарсликларини таҳлил қилганда, бугунги кунда ушбу ҳудудда яшаб келаётган ўзбек, қозоқ, қирғиз ва қорақалпоқ халқларининг муайян ташқи босқинларга қарши бирлашган ҳолда курашгани ҳақидаги маълумотлар чекланган ёки парчаланган тарзда берилганини кузатиш мумкин. Худди шу ҳолат қўшни давлатлар таълим тизимида ҳам учрайди.
Нима учун бундай? Ёки Марказий Осиё халқлари тарихан бирлашмаганми? Ёки тарихда бундай воқеа умуман кузатилганми?
Ундай эмас, албатта. Бу ўрис ташвиқоти ва айёрона, атайин қилинган сиёсат бўлиб, ҳудуд аҳолисининг тафаккур тарзидан “Марказий Осиё халқлари тарихан бирлашмаган” деган янглиш фикрлаш тарзини шакллантиришга қаратилган жирканч услуб эди. Яъни бўлиб ташлаш ва ҳукмронлик қилиш концепцияси.
Марказий Осиё ҳудудига қаратилган йирик босқинлар даврида (масалан, жунғар юришлари, Россия империясининг XIX асрдаги экспансияси, 1916 йилги қўзғолонлар даври) турли этник гуруҳлар ва қабилалар бир вақтнинг ўзида қаршилик ҳаракатларида иштирок этгани манбаларда қайд этилган.
Масалан:
- 1916 йил Туркистон қўзғолонида қозоқ, қирғиз, ўзбек ва бошқа халқ вакиллари иштирок этган;
- Россия империясига қарши XIX асрдаги қаршилик ҳаракатларида Қўқон хонлиги таркибида турли туркий халқлар қатнашган;
- Босмачилик ҳаракатида ҳам турли этник гуруҳлар иштирок этгани архив ҳужжатларида акс этган.
Бу ҳолатлар муайян даражада умумий манфаатлар асосида ҳаракатлар бўлганини кўрсатади.
Минг афсуски, тарихни ўрислар ёзган нарративлар асосида ёзиш тенденция ҳали ҳам давом этмоқда. Видеода тарихчи олим Ихтиёр Эсанов тарихимиз ҳақида ёзилган дарсликларда урғу берилмаган яна бир бирлашиб душманни яксон қилиш билан боғлиқ воқеаларга тўхталиб бу соҳадаги стереотипларни синдирмоқда.
Унутмайлик, бир бўлсак Марказий Осиёмиз, бирлашсак Туркистон!
Тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Инсонларни бошқариш ва манипуляция алгоритми
Жамиятни бошқариш жараёнида турли муаммоларни ҳал қилиш кўпинча аниқ бир алгоритм асосида амалга оширилади. Ҳар бир вазиятда маълум маълумотлар ва ёлғонлар тизими мавжуд бўлиб, уни фақат «бағишланганлар» — махсус тайёрланган ёки ишончли шахсларгина тўлиқ англай олади.
Шу тарзда, жамиятнинг катта қисми ҳақиқатдан хабардор бўлмаслиги учун, катта ёлғонлар ўйлаб топилиб у доимо икки қатламга бўлинади:
Биринчи — ёлғон: халққа билдирилган асосий маълумотлар, уларнинг фикри ва хулосаларини шакллантириш учун қўлланилади.
Иккинчи — ёлғон: биринчи ёлғонни қўллаб-қувватлайдиган ёки уни кўрсатмайдиган, фақат «бағишланганлар» учун очиқ маълумотлардан иборат бўлади.
Жамият эса мана шу икки ёлғон орасидаги интерфейсда, яъни маълумотлар чалғитилган муҳитда жойлаштирилади.
Бундан 3000 йил олдин жамиятни бошқариш тизимини эгаллаб олган махсус «бағишланган элита» фақатгина ҳақиқатни билади ва унинг тарқатилиши, ҳамда умумий оммавий тушунчаларни назорат қилади.
Айни вақтда бу тизимни “дунёвий фитналар”, “дунёвий ҳукуматлар” ёки “яширин элиталар” назарияси билан адаштириш нотўғри. Бу тушунчалар кўпинча, ҳақиқатга етишган одамларни хато йўналишга қаратиш, уларни янги ёлғонлар тизимига олиб кириш учун яратилган.
Шунинг учун инсонларни бошқариш асосан тузилмасиз (бесструктурное) бошқарув асосида амалга оширилади. Бу — давлат ёки расмий институтлар орқали эмас, балки концептуал, назарий ва амалий механизмлар орқали рўй беради.
Тузилмасиз бошқарувнинг асосий хусусиятлари шундан иборат:
1. Маълумот ва воситаларни назорат қилиш — оммавий ахборотни филтрлаш ва уларни англаб етиш даражасига қараб тақсимлаш.
2. Фикр ва таассуротларни шакллантириш — оммавий ong, қадриятлар ва умумий тушунчаларга таъсир қилиш.
3. Қарор қабул қилишни марказлаштиришсиз тартибда амалга ошириш — расмий структурадан ташқари таъсир механизмлари.
4. Ҳақиқатни ва ёлғонни ажратишни назорат қилиш — маълумотнинг ким учун очиқлигини белгилаш.
5. Таҳдид ва стресс омиллари орқали таъсир қилиш — психологик таъсир воситалари ва сценарийларни қўллаш.
6. Ҳақиқатни тушуниш имкониятларини чеклаш — омма учун маълумотнинг тўлиқ ва контекстли тарқатилмаслиги.
Шу тарзда, инсонларни бошқариш ва манипуляция алгоритми технологик эмас, балки маданий, психологик ва концептуал асосда қурилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур видео Россиянинг махсус хизматлари (ФСБ) учун ёзиб олинган.
Шуни англаш муҳимки машғулотда айтилган фактлар назарий жиҳатдан ҳар қандай замонавий жамият ва бошқарув тизимидаги манипуляция усулларини тушуниш учун қўлланилиши мумкин.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров.
@Xidirovformat
#Ижтимоий_таҳлил
Хамма кўриши шарт!
Нима учун инсонлар қиморнинг ёмонлигини билиб туриб унинг қурбонига айланиб қолади?
Интернетдаги онлайн қимор индустриясида қандай психо- манипулациялар қўлланилади?
Социолог, Сухроб Хидиров томонидан ўтказилган жонли социо-психологик эксперимент бу саволларга жавоб беради.
Кўринг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Repost from MARKAZ XABARLARI
#oavda_biz
Ахborot 24 | Qurolli kuchlarimizda kitobxonlik madaniyatini yuksaltirish
#10feb
Suxrob Xidirov - Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi bo'lim boshlig'i
Rasmiy sahifalarimiz👇
🚨telegram | 📎Facebook
📺YouTube | 👚Instagram
#ижтимоий_таҳлил
Хамма кўриши шарт!
Ота ва оналар виртуал олам таҳдидлари ҳақда нималарни билиши керак?
Эшитинг ва тафаккур қилинг!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров.
@Xidirovformat
Ана халос...
Япон аёлларининг оммавий равишда япон эркакларидан воз кечиб, Марказий Осиё эркакларига турмушга чиқиш тенденцияси пайдо бўлибди.
Япония ва Кореяда туғилишлар сони кескин тушиб кетгани айтилмоқда. Статистикага кўра, Японияда 2000 йилларда 1 миллионга яқин, 2010 йилларда ўртача 520 000 дан ортиқ аҳоли туғилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич атига 330 000 дан зиёдни ташкил қилган. Ўлимлар сони эса бугунги кунда 811 000 дан ортиқни ташкил қилмоқда.
Энг қизиғи, бу икки давлатда ҳам қизларни турмушга чиқариш, аёлларнинг фарзанд кўриши учун турли дастурлар ва молиявий қўллаб-қувватлаш тизимлари ишга туширилган бўлса-да, бу чоралар кутилган натижани бермаётган экан. Аммо яна бир ҳолат бор: япон қизлари Марказий Осиёлик азаматларимизни кўрса, “мана ҳақиқий эркак” дея ёппасига турмушга чиқиб кетаётган эмиш. 2025 йилда 10 000 дан ортиқ япон қизи бизнинг азаматларимизга турмушга чиққан.
Статистикага кўра, 2025 йилда япон аёлларининг Марказий Осиё эркакларига турмушга чиқиши умумий никоҳларнинг 3–4 фоизини ташкил қилган бўлиб, бу кўрсаткич келажакда кескин ошиши кутилмоқда. Сабаби, япон аёллари Европа, АҚШ ва бошқа давлатлар эркакларидан кўра айнан бизнинг йигитларни афзал кўришмоқда экан.
Бир вақтлар менсимай корейсга турмушга чиқиш мода бўлган эди, қуриб кетгур корейс ва унинг қўшниси японлар эса йигитларимизнинг ҳам оилабоп эканлигини энди пайқаб қолишибди.
Ана шундай аёллар — олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ дейишади, тафаккур қилинг!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
