en
Feedback
Xidirov formati

Xidirov formati

Open in Telegram

Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
330
Subscribers
No data24 hours
+27 days
+1130 days
Posts Archive
Футболда маънавият нимага керак? Инсоннинг дунёқараши, қадриятлари ва хулқ-атвори фақат оила ёки таълим тизимида эмас, балки у ҳар куни кузатаётган ахборот, маданият ва оммавий муҳит таъсирида ҳам шаклланади. Мухлислар ҳам халқнинг бир қисми. Улар ўзлари қизиққан спорт, санъат, медиа ва машҳур шахслар орқали муайян ғоялар, муносабатлар ва қадриятларни онгли ёки беихтиёр қабул қилади. Шунинг учун маънавий-маърифий ишларнинг вазифаси одамларнинг қизиқишларини чеклаш эмас, балки айнан шу муҳит орқали миллий қадриятлар, ватанпарварлик, одоб-ахлоқ ва ижтимоий масъулият ғояларини сингдиришдан иборат. Агар бу соҳада тизимли ва профессионал ишлар олиб борилмаса, ахборот маконида бегона ғоялар устунлик қилиб, айрим инсонларнинг миллий ўзликка бефарқ бўлиши, маданий илдизлардан узоқлашиши ва бошқа муҳитларга хос хатти-ҳаракатларни кўр-кўрона такрорлашига замин яратиши мумкин. Сиз видеода кўриб турган ҳолат ҳам шу ҳақда ўйлашга ундайди. Айрим футбол мухлислари оломон психологияси таъсирида ўз миллий мухлислик маданиятидан кўра, бошқа давлатлар ёки маданий муҳитларга хос хулқ-атворни тақлид қилаётганини кўриш мумкин. Бу эса футбол мухлислари ўртасида маънавий-маърифий ишларни янада тизимли ташкил этиш зарурлигини кўрсатади. Футбол нафақат спорт, балки катта тарбиявий ва ижтимоий майдон ҳамдир. Шу боис бу соҳада миллий ғурур, маданият, ўзаро ҳурмат, масъулият ва ватанпарварликни тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий ишларга алоҳида эътибор қаратиш вақти келди. Маънавият — миллатнинг маънавий иммунитетидир. Миллий ўзлигини англаган, қадриятларига содиқ жамиятгина глобал ахборот оқимида ўз қиёфаси ва шаънини сақлаб қола олади. Биз мухлислик маданиятини кимдан ва нимадан ўрганяпмиз? У миллий қадриятларимизга хизмат қиляптими ёки бизни ўзлигимиздан узоқлаштиряптими? Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Узоқ яшаяпмиз, аммо соғлом яшай олмаяпмиз! 1990–2023 йиллар оралиғида дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 64,6 ёшдан 73,8 ёшг
+1
Узоқ яшаяпмиз, аммо соғлом яшай олмаяпмиз! 1990–2023 йиллар оралиғида дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 64,6 ёшдан 73,8 ёшгача ошди. Бироқ бу ўсиш билан бирга инсонлар сурункали касалликлар ва саломатлик билан боғлиқ муаммоларда ўтказадиган вақт ҳам кўпайди. Соғлом ҳаёт давомийлиги 55,9 ёшдан 63,1 ёшгача ошган бўлса, касаллик билан кечадиган ҳаёт даври 8,8 йилдан 10,7 йилгача узайган. Бугун инсон ўртача умрининг 14,5 фоизини турли хасталиклар билан курашиб ўтказмоқда. Мутахассислар бу ҳолатнинг асосий сабаблари сифатида қонда қанд миқдорининг ошиши, ортиқча вазн ва она-бола овқатланишидаги етишмовчиликларни кўрсатмоқда. Социолог сифатида бу муаммога қуйидаги ечимларни таклиф қиламиз: «Маромийлик» умуммиллий ҳаракати доирасида соғлом овқатланиш, меъёрий истеъмол, мунтазам жисмоний фаоллик ва профилактик тиббий кўрик маданиятини кенг тарғиб қилиш. Мактаб, олийгоҳ, маҳалла ва меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган узлуксиз маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш. Соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар (қандли ичимликлар, фастфуд, трансёғларга бой маҳсулотлар ва бошқалар) рекламасини, айниқса болалар ва ёшларга қаратилган рекламаларни чеклаш ҳамда соғлом маҳсулотлар тарғиботини рағбатлантириш. Қандли ичимликлар, юқори калорияли маҳсулотлар ва зарарли одатлар истеъмолини камайтиришга қаратилган ижтимоий ахборот кампанияларини кучайтириш. Аҳолининг соғлом турмуш тарзига муносабати ва хулқ-атворини мунтазам социологик мониторинг қилиш ҳамда натижалар асосида мақсадли профилактика чораларини ишлаб чиқиш. Давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида соғлом ҳаёт тарзини жамиятнинг ижтимоий қадриятига айлантириш. Соғлом турмуш тарзи бу шахсий танловгина эмас, балки келажак авлод олдидаги масъулият ҳамдир. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Узоқ яшаяпмиз, аммо соғлом яшай олмаяпмиз! 1990–2023 йиллар оралиғида дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 64,6 ёшдан 73,8 ёшг
Узоқ яшаяпмиз, аммо соғлом яшай олмаяпмиз! 1990–2023 йиллар оралиғида дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 64,6 ёшдан 73,8 ёшгача ошди. Бироқ бу ўсиш билан бирга инсонлар сурункали касалликлар ва саломатлик билан боғлиқ муаммоларда ўтказадиган вақт ҳам кўпайди. Соғлом ҳаёт давомийлиги 55,9 ёшдан 63,1 ёшгача ошган бўлса, касаллик билан кечадиган ҳаёт даври 8,8 йилдан 10,7 йилгача узайган. Бугун инсон ўртача умрининг 14,5 фоизини турли хасталиклар билан курашиб ўтказмоқда. Мутахассислар бу ҳолатнинг асосий сабаблари сифатида қонда қанд миқдорининг ошиши, ортиқча вазн ва она-бола овқатланишидаги етишмовчиликларни кўрсатмоқда. Социолог сифатида бу муаммога қуйидаги ечимларни таклиф қиламиз: «Маромийлик» умуммиллий ҳаракати доирасида соғлом овқатланиш, меъёрий истеъмол, мунтазам жисмоний фаоллик ва профилактик тиббий кўрик маданиятини кенг тарғиб қилиш. Мактаб, олийгоҳ, маҳалла ва меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган узлуксиз маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш. Соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар (қандли ичимликлар, фастфуд, трансёғларга бой маҳсулотлар ва бошқалар) рекламасини, айниқса болалар ва ёшларга қаратилган рекламаларни чеклаш ҳамда соғлом маҳсулотлар тарғиботини рағбатлантириш. Қандли ичимликлар, юқори калорияли маҳсулотлар ва зарарли одатлар истеъмолини камайтиришга қаратилган ижтимоий ахборот кампанияларини кучайтириш. Аҳолининг соғлом турмуш тарзига муносабати ва хулқ-атворини мунтазам социологик мониторинг қилиш ҳамда натижалар асосида мақсадли профилактика чораларини ишлаб чиқиш. Давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида соғлом ҳаёт тарзини жамиятнинг ижтимоий қадриятига айлантириш. Соғлом турмуш тарзи бу шахсий танловгина эмас, балки келажак авлод олдидаги масъулият ҳамдир. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Бугун аёлларимиз оилада эрканинг асосий вазифасини фақат таъминотчи сифатида кўра бошлашди. Бу масала ижтимоий психология, оила социологияси ва иқтисодиёт кесишмасида ўрганилади. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар эркакнинг оиладаги роли фақат моддий таъминотчи сифатида қабул қилинса, бу оилавий муносабатларга бир қатор салбий таъсирлар кўрсатиши мумкин. Асосий оқибатлар қуйидагилар: Эмоционал яқинликнинг сусайиши. Оила психологиясига оид тадқиқотлар (масалан, Жон Готтман ишлари) жуфтлик барқарорлигида меҳр, суҳбат, ўзаро қўллаб-қувватлаш моддий таъминотдан кам аҳамиятга эга эмаслигини кўрсатади. Агар эркакнинг қадри фақат топган даромади билан ўлчанса, эмоционал алоқа заифлашиши мумкин. Муносабатларнинг "тижоратлашиши". Никоҳ ўзаро муҳаббат, ҳурмат ва масъулиятга эмас, балки "сен пул топасан — мен бошқа вазифаларни бажараман" деган шартли муносабатга айланиши хавфи пайдо бўлади. Бу эса ишонч ва шериклик ҳиссини пасайтиради. Молиявий босимнинг ортиши. Эркак ўзини доимий равишда даромади орқали баҳоланади деб ҳис қилса, стресс, хавотир ва руҳий чарчоқ кучайиши мумкин. Бу эса муносабатларда жанжаллар эҳтимолини оширади. Отанинг тарбиявий ролининг камайиши. Илмий адабиётларда отанинг фарзанд тарбиясидаги фаол иштироки болаларнинг когнитив, ижтимоий ва эмоционал ривожланишига ижобий таъсир қилиши қайд этилган. Агар ота фақат "пул топувчи" сифатида кўрилса, унинг тарбиядаги ўрни кам баҳоланиши мумкин. Ўзаро ҳурматнинг даромадга боғланиб қолиши. Ишини йўқотиш, касаллик ёки иқтисодий қийинчиликлар юз берганда муносабатлар жиддий синовдан ўтиши мумкин. Чунки муносабат шахснинг ўзига эмас, унинг иқтисодий имкониятига таяниб қолган бўлади. Шу билан бирга, бу ҳолатни фақат аёллар қарашининг ўзгариши билан тушунтириш ҳам тўлиқ тўғри эмас. Замонавий жамиятда иқтисодий шароит, ижтимоий тармоқлардаги идеаллаштирилган тасаввурлар, гендер ролларининг ўзгариши, юқори турмуш харажатлари ва оилавий мулоқот етишмаслиги ҳам муҳим омиллар ҳисобланади. Худди шундай, баъзи эркаклар ҳам аёлнинг ролини фақат уй ишлари ёки фарзанд тарбияси билан чеклаб қўйиши муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Илмий нуқтаи назардан энг барқарор оилаларда эр ва хотин бир-бирини фақат муайян вазифа бажарувчи эмас, балки тенг қадрли шерик сифатида қабул қилади. Бундай оилаларда моддий таъминот муҳим вазифа бўлса-да, у меҳр-муҳаббат, ҳурмат, ишонч, мулоқот ва фарзанд тарбиясидаги ҳамкорлик билан мувозанатлашган бўлади. Шунинг учун эркакнинг оиладаги қиймати фақат унинг қанча маблағ топиши билан эмас, балки масъулиятли турмуш ўртоғи, меҳрибон ота ва ишончли ҳамкор сифатидаги ҳиссаси билан ҳам баҳоланиши оила барқарорлиги учун муҳим омил ҳисобланади. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Профессор Мансур Бекмуродовнинг таъкидлашича, бир вақтлар мадрасаларда фаросат илми алоҳида ўқитилган. Ҳатто бу фан бўйича имтиҳондан муносиб ўта олмаганлар юқори лавозимларга тайинланмаган. Бу тарихий тажриба бир саволни ўртага ташлайди: бугунги кунда фаросатга бўлган эҳтиёж ўша даврдагидан ҳам катта эмасми? Ҳозир таълим тизимига энг замонавий технологиялар, рақамли кўникмалар ва сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш бўйича янги йўналишлар жорий этилмоқда. Бу, албатта, замон талаби. Аммо технология қанчалик ривожланмасин, уни тўғри қўллаш учун инсонда фаросат, вазиятни теран англаш, танқидий фикрлаш ва оқилона қарор қабул қилиш қобилияти бўлиши шарт. Шу нуқтаи назардан, фаросат илмини олий таълим муассасалари ўқув дастурларига ҳамда вазирлик ва идоралар ходимларининг малака ошириш курсларига киритиш ҳақида ўйлаб кўриш айни муддао бўлар эди. Чунки XXI асрда муаммо маълумот етишмаслигида эмас, балки мавжуд маълумотдан оқилона хулоса чиқара олишдадир. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

“Одамларнинг бошини рақамлар билан тўлдириб ташланг. То безиб кетгунларича уларни осон ҳазм қилинадиган, бегуноҳ фактлар билан тўлдиринг. Бу фактлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмасин, аммо уларга ўзларини жуда билимли ҳис қилиш имконини беринг. Улар ҳатто фикрлаётгандек ва олдинга интилаётгандек туюлади, гарчи аслида жойида тўхтаб турган бўлса ҳам. Одамлар бахтиёр бўлади, чунки уларнинг онги фактлар билан тўлган, бу фактлар эса ўзгармас нарсадек кўринади. Лекин уларга фалсафа ёки социология каби «хавфли» мавзуларни берманг. Худо сақласин, агар улар хулоса чиқаришни ёки умумлаштиришни бошлаб юборишса! Имкон қадар уларга кўпроқ спорт, ўйинлар ва кўнгилочар машғулотларни беринг. Ҳар қандай одам доимо бирор машғулот билан банд бўлсин, шунда унга фикрлашга ҳожат қолмайди. Яна ва яна янги спорт турларини ўйлаб топинг, спортни ҳаддан ташқари оммалаштиринг! Расмли китоблар кўпайсин. Фильмлар кўпайсин. Аммо ақл учун озуқа тобора камайиб борсин. Натижада қониқмаслик, ички беқарорлик пайдо бўлади. Йўллар одамларга тўлиб кетади, ҳамма қаергадир шошади, лекин қаерга кетаётганининг аҳамияти қолмайди. Улар ёқилғи излаб сарсон бўлишади. Шаҳарлар туристлар лагерларига айланади, одамлар эса тоғ шамоли ёки денгиз тўлқинлари каби бир у ёққа, бир бу ёққа бетартиб ҳаракатланувчи кўчманчиларга айланади. Бугун у шу хонада тунар, кеча сиз, ундан аввал эса мен тунар эдим. Одамлар аста-секин сокин, юввош ҳайвонларга айланади. Кейин эса улар ўзгаларнинг хоҳишини сўзсиз бажаради...” — Рэй Брэдбери, «Фаренгейт бўйича 451°» (1953). Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун! @Xidirovformat

Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда ўзини психолог ёки мотиватор сифатида кўрсатаётган, аммо илмий асосга эга бўлмаган шахслар томонидан берилаётган маслаҳатлар тобора кенг тарқалмоқда. Афсуски, айримлар, хусусан аёллар ҳам, бу каби контентни танқидий таҳлил қилмасдан қабул қилмоқда. Натижада мураккаб оилавий муносабатлар ҳам ҳиссиётга асосланган, соддалаштирилган тавсиялар билан ҳал қилиниши мумкин, деган нотўғри тасаввур шаклланмоқда. Статистикага кўра, Ўзбекистонда ажралишлар сони ҳам юқори даражада қолмоқда. Масалан, 2021 йилда 305,2 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 39,3 мингта оила ажрашган. 2025 йилга келиб мамлакатда 267,1 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, салкам 50 мингдан ортиқ никоҳ бекор қилинган. Албатта, ажралишларга иқтисодий қийинчиликлар, оилавий низолар, зўравонлик, мулоқот муаммолари ва бошқа кўплаб омиллар таъсир қилади. Шу билан бирга, мутахассислар рақамли муҳит ва ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган психологик контент одамларнинг оилавий қарорларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлайди. Шунинг учун ҳар қандай маслаҳатни ким бераётганига, унинг илмий асоси ва муаллифининг малакасига эътибор қаратиш, энг муҳими эса танқидий фикрлашни йўқотмаслик зарур. Тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Бутун дунё мислсиз иссиқдан қайнаётган, кўплаб мамлакатларда эса кучли жазирамага қарши махсус чоралар жорий этилган бир пайт
Бутун дунё мислсиз иссиқдан қайнаётган, кўплаб мамлакатларда эса кучли жазирамага қарши махсус чоралар жорий этилган бир пайтда, Марказий Осиё ажойиб салқин об-ҳавоси билан алоҳида ажралиб турибди. Жаҳон харитасида минтақамиз худди салқинликнинг кўк рангли воҳасидек кўзга ташланмоқда. Бундай салқин июл ойини сўнгги марта қачон кўрган эдингиз? Аллоҳим асрайман деса, ҳеч гап эмас экан. Ҳар неъмат учун Ўзига беҳад шукр. @Xidirovformat

Япон жамияти тажрибасини чуқур ва холис ўрганиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади. Дунёда юқори интизом, меҳнатсеварлик ва жамоавий масъулият намунаси сифатида эътироф этилган жамият қандай қилиб жиддий демографик ва ижтимоий муаммоларга дуч келди? Туғилиш даражасининг пасайиши, аҳолининг қариши, ёлғизликнинг кенгайиши ва оила институтининг заифлашуви, уйсиз фуқаролар сонининг кескин ортиши каби жараёнлар қандай омиллар таъсирида шаклланди? Бу саволларга жавоб излаш нафақат Япония, балки унга ўхшаш ижтимоий ва маданий хусусиятларга эга жамиятлар учун ҳам муҳимдир. Айниқса, бизнинг жамиятимизда ҳам айрим ўхшаш жараёнларнинг дастлабки белгилари намоён бўла бошлагани эътибордан четда қолмаслиги керак. Глобаллашув, урбанизация ва ҳаёт тарзининг ўзгариши натижасида оилавий муносабатлар, никоҳ ва фарзандли бўлишга муносабат, авлодлар ўртасидаги алоқалар каби масалалар янги шаклга кириб бормоқда. Бу эса жамиятшунослар, демографлар, тадқиқотчилар ва сиёсат шакллантирувчилар учун муҳим сигнал ҳисобланади. Тарих шуни кўрсатадики, жамиятлар инқирозларнинг оқибатлари билан курашишдан кўра, уларнинг илк белгилари пайдо бўлган пайтда тўғри хулоса чиқарган ҳолда муваффақиятли ечимларга эриша олади. Шу нуқтаи назардан, Япония тажрибаси биз учун хавотир ёки қўрқув манбаи эмас, балки таҳлил, хулоса ва сабоқ чиқариш учун муҳим мисол бўлиши керак. Глобаллашув жамиятларга янги имкониятлар билан бир қаторда янги ижтимоий чақириқларни ҳам олиб келмоқда. Шунинг учун миллий қадриятларни асраш, оила институтини мустаҳкамлаш, авлодлар ўртасидаги боғлиқлик ва ижтимоий бирдамликни сақлаб қолиш ҳар қандай жамиятнинг узоқ муддатли барқарор ривожланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бошқа жамиятлар тажрибасини ўрганиш ва уларнинг йўл қўйган хатоларидан сабоқ чиқариш эса келажакда юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларнинг олдини олишда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Repost from MARKAZ XABARLARI
Mahkumlarning ma’naviy-axloqiy qadriyatlarini yuksaltirishga qaratilgan muhim tashabbus Markazda Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 12-iyundagi 307-son qarori ijrosini ta'minlash masalalariga bag‘ishlangan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi. Unda Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti, Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy kutubxonasi, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi vakillari ishtirok etdi.
Yig‘ilishda jazoni ijro etish muassasalaridagi mahkumlar uchun ma'naviy-axloqiy qadriyatlarni shakllantirishga xizmat qiluvchi adabiyotlar ro‘yxatini ishlab chiqish, ular asosida test topshiriqlarini tayyorlash va maxsus dasturiy ta'minotga joylashtirish masalalari muhokama qilindi.
Yakunda hamkor tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhlar tasdiqlanib, vazifalar va ijro muddatlari belgilab olindi. Rasmiy sahifalarimiz👇 🚨telegram | 📎Facebook 📺YouTube | 👚Instagram

Orzular yosh oʻtgach almashar ekan. Sizdachi? @Xidrovfomat
Orzular yosh oʻtgach almashar ekan. Sizdachi? @Xidrovfomat

Repost from Jaloliddin Yusubov
#OAV Bugun I Madaniyat va ma’rifat
MAROMIYLIK MASALASI MUHOKAMA QILINDI
👉 @Jaloliddin_Y_K

Қизларнинг фикрлаш эволюцияси ёхуд қандай қилиб моддиятчилик бугунги куннинг қадриятига айланиб қолди? Масалага фақат "қизлар ўзгариб кетди" деган оддий хулоса билан эмас, балки социология нуқтаи назаридан ёндашсак, бу ҳолат алоҳида бир жинснинг эмас, балки бутун жамиятдаги қадриятлар трансформациясининг натижаси эканини кўрамиз. Француз социологи Пьер Бурдьё таъкидлаганидек, инсоннинг диди, хоҳишлари ва танловлари унинг шахсий хусусиятларидан кўра кўпроқ ижтимоий муҳит, маданий капитал ва мавқе учун кураш билан шаклланади. Замонавий жамиятда истеъмол нафақат эҳтиёжни қондириш, балки ижтимоий мақомни намойиш қилиш воситасига айланди. Немис социологи Макс Вебер жамиятда рационаллашув жараёни кучайиши натижасида муносабатлар ҳам тобора ҳисоб-китоб ва манфаат тамойиллари асосида қурила бошлашини таъкидлаган. Бу ҳолат оилавий муносабатлар ва жуфт танлаш жараёнига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Америкалик социолог Торстейн Веблен эса "намойишкорона истеъмол" тушунчасини илгари суриб, инсонлар кўпинча бойликни фаровонлик учун эмас, балки бошқалар олдида мавқе ва нуфузни намоён қилиш учун истеъмол қилишини кўрсатган. Ижтимоий тармоқлар ривожланган бугунги даврда ушбу ҳодиса янада кучайди. Роналд Инглхартнинг қадриятлар ўзгариши назариясига кўра, иқтисодий ва маданий ўзгаришлар жамиятдаги устувор қадриятларни ҳам ўзгартиради. Бугунги кунда муваффақият, фаровонлик ва ташқи атрибутлар кўп ҳолларда бахт ва ижтимоий муваффақият мезони сифатида талқин қилинмоқда. Шунинг учун моддиятчиликни фақат қизларга хос хусусият сифатида баҳолаш илмий жиҳатдан тўлиқ эмас. Бу — глобаллашув, бозор иқтисодиёти, оммавий маданият ва рақамли технологиялар таъсирида шаклланган кенг ижтимоий жараёндир. У эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катталар — барча қатламларга турлича даражада таъсир кўрсатмоқда. Демак саволни "нега қизлар моддиятчи бўлиб қолди?" деб эмаси, нега замонавий жамият инсон қадрини тобора кўпроқ моддий мезонлар орқали ўлчай бошлади? деб қўйсак имантиқий бўлар эди. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Қирғиз киноижодкорлари томонидан суратга олинган "Худо сақласин" фильми актёрлари фильмнинг иккинчи қисми устида ишлар олиб борилаётганини маълум қилиб, футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида терма жамоамизга чин дилдан мухлислик қилаётганликларини билдиришди ҳамда йигитларимизга катта муваффақият тилашди. Ҳа, азизлар, бугун футбол чин маънода нафақат ўзбек халқини, балки бутун Марказий Осиё халқларини яқинлаштириб, ўзаро меҳр-оқибат, қардошлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамламоқда. Спорт чегара билмайди, у халқларни бирлаштиради, дўстлик ва ўзаро ҳурмат каби эзгу қадриятларни тарғиб қилади. Қардош халқлар вакилларининг бир-бирини қўллаб-қувватлаши, ютуқлардан биргаликда қувониши минтақамиздаги аҳиллик ва ўзаро ишончнинг ёрқин намунасидир. Бу бирдамлик руҳи келажакда ҳам халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Бирдамлик муборак! Қардошлик ришталари мустаҳкам, юртларимиз тинч, халқларимиз доимо аҳил бўлсин! ⚽️🤝🌏 Тафаккур қилаётганлигимиз рост бўлсин! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

🇲🇽🇺🇿 Мексикага ва 🏟афсонавий “Azteca” стадионига Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувимиз мезбонлиги учун раҳмат айтамиз. Те
+1
🇲🇽🇺🇿 Мексикага ва 🏟афсонавий “Azteca” стадионига Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувимиз мезбонлиги учун раҳмат айтамиз. Терма жамоамиз йигитлари Мексикадаги стадионда ўзларига ажратилган хонада ана шундай самимий ташаккур сўзларини қолдиришибди. Биз ҳам бугунги ажойиб ўйин учун, ўз ўйини ва иродаси билан миллатимизни, Ўзбекистонни, Марказий Осиёни, Туркий дунёни ҳамда дўст мамлакатларни бирлаштиргани учун жамоамизга миннатдорчилик билдирамиз. Бугун майдонда нафақат футбол ўйналди, балки дўстлик, ҳурмат ва бирдамлик руҳи ҳам намоён бўлди. Фахримиз бўлган йигитларимизга раҳмат! Ўзбекистон олға! 🇺🇿⚽️🔥 #Uzbekistan #WorldCup #Azteca #MilliyJamoa #UzbekistanOlga Социолог Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Теётр дегани мана шундай замонавий ва креатив бўлса-да! Театр — бу фақат томоша эмас, балки руҳ учун ҳордиқ, тафаккур ва илҳом манбаи. Замонавий инсон ҳафтасига камида бир марта ишдаги стресс ва чарчоқдан халос бўлиш учун оиласи билан театрга борса, бу нафақат маданий дам олиш, балки яқинлар билан сифатли вақт ўтказиш имконияти ҳамдир. Сиз кўриб турган ушбу спектакль Япония театрларидан бирида саҳналаштирилмоқда. Саҳна безаклари, технологиялар, ёруғлик, актёрлик маҳорати ва томошабин учун яратилган муҳитга назар ташланг. Энди ўзимиздаги театрлар билан қиёс қилиб кўринг. Қайси муҳит сизни кўпроқ ўзига тортади? Афсуски, баъзан бизда театрлар томошабинни жалб қилиш ўрнига, ҳали ҳам «ёпиқ топшириқ»лар, мажбурий ташрифлар ва эскича ёндашувлар билан чекланиб қолмоқда. Ваҳоланки, санъатни мажбурлаб севдириб бўлмайди. Томошабинни замонавий саҳна, сифатли асар ва юқори даражадаги сервис билан ўзига жалб қилиш мумкин. Қизиқ, театрларимиз раҳбарлари ҳам замон билан ҳамнафас бўлиб, янги ғоялар ва технологияларга юзланармиди? Ёки ҳали ҳам мажбурий келтирилган томошабинларга таяниб, эски услубда фаолият юритишда давом этармиди? Ахир, XXI аср томошабинини буйруқ билан эмас, сифат ва ижод билан театрга олиб келиш мумкин. Тафаккур қилишларига умидвормиз! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidrovformat

Нега баъзи инсонлар ўзини таниб бўлмас даражада ўзгартиради? Ҳар бир инсон ҳаёти давомида дард, йўқотиш ва салбий ички кечинмаларни бошдан кечиради. Бу — ҳаётнинг табиий бир қисми. Аммо инсоннинг тақдирини унинг дарди эмас, балки ўша дардга нисбатан қандай муносабатда бўлиниши белгилайди. Яқинларининг меҳри ва қўллаб-қувватлаши, шунингдек, ўз вақтида олинган профессионал психологик ёрдам инсонга ҳаётдан яна баҳра олиш ва жамиятга мослашиш имконини беради. Афсуски, сиз видеода кўрган айрим инсонлар ана шундай ёрдамдан маҳрум қолган бўлиши мумкин. Натижада улар ички оғриқни енгиш ўрнига, уни ташқи кўриниш орқали ифода этишга уринишган. Бу ечимми? Албатта, йўқ. Социолог Чарльз Кулининг «Ойнадек мен» назариясига кўра, инсон ўзини атрофдагиларнинг муносабати орқали қабул қилади. Психолог Жон Боулби эса меҳр ва хавфсиз эмоционал муҳит инсон руҳий саломатлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ҳам ижтимоий қўллаб-қувватлаш руҳий саломатликнинг муҳим омили эканини қайд этади. Шунинг учун бундай инсонларга қоралаш билан эмас, ҳамдардлик билан қараш керак. Чунки баъзан инсонга ҳукм эмас, балки уни тушунадиган инсон, яқинларининг меҳри ва малакали мутахассис ёрдами керак бўлади. Жамиятнинг етуклиги эса айнан шундай инсонларга қанчалик меҳр ва қўллов кўрсата олиши билан ўлчанади. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Tafakkur3

“Нега биз ҳар-хилмиз” номли ўзбек тилида янги таълим ўйини Бир вақтлар Бошқаув академиясида ишлаб юрган кезларим Жанубий Кореянинг NHI университетида қўлланиладиган геймификация технологиялари асосида ўзбек тилида илк бор «Нега биз ҳар хилмиз?» номли инновацион таълимий ўйин яратган эдим. Ушбу ўйин инсон капитали ривожланишини таъминлаш, шахснинг индивидуал компетенцияларини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, жамоавий ишлаш, самарали мулоқот, лидерлик, позитив фикрлаш, тизимли ва танқидий тафаккур ҳамда инновацияга йўналганлик каби замонавий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган. Мазкур таълимий маҳсулот ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг компетенциявий салоҳиятини баҳолаш ҳамда уларни ривожлантириш жараёнларида самарали восита сифатида хизмат қилади. Видео қўлланмани кўринг ва тафаккур қилинг! Алоқага чиқиш учун. @Xidirovformat

Камина куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни б
+4
Камина куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази мутахассислари учун ўйин технологиялари орқали раҳбар кадрларнинг компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга бағишланган амалий тренинг машғулотини ўтказиш шарафига муяссар бўлдим. Тренинг жараёни жуда қизиқарли, самимий муҳитда ва ўзаро тажриба алмашишга бой тарзда кечди. Иштирокчиларнинг юқори даражадаги фаоллиги, янгиликка интилиши ва касбий мулоҳазалари машғулотларни янада мазмунли ва самарали қилди. Айниқса, мен учун қадрли бўлган инсонлар билан фикр ва билим алмашиш, уларнинг тажрибасидан баҳраманд бўлиш ҳиссини сўз билан тўлиқ ифодалаш мушкул. Албатта, таъкидлаш жоизки, мазкур Марказда ўз соҳасини пухта эгаллаган, юксак интеллектуал салоҳиятга эга, тажрибали ва етук мутахассислар жамоаси шаклланган. Бу эса раҳбар кадрларни баҳолаш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Ишонаманки, Марказ жамоаси ўзининг юксак салоҳияти ва фидойилиги билан мамлакатимизда самарали давлат бошқарувини ривожлантириш, профессионал раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва баҳолаш соҳасида янада салмоқли натижаларга эришади. Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази жамоасига келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, янги ютуқлар ва эзгу ташаббуслар тилайман. Ха айтганча, агар сизга қайси ўйин технологияси бўйича машғулот ўтказилганлиги қизиқ бўлса ушбу иловадан видео-дарсни кўришингиз мумкин. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Таъомда — палов, либосда — дўппи! Бу икки маданий тимсол Ўзбекистоннинг дунёдаги ижобий қиёфасини шакллантирувчи муҳим юмшоқ куч (soft power) воситаларидан саналади. Ўзбек миллий дўпписи ҳатто дунёга машҳур актёр Жеки Чаннинг ҳам эътиборини тортди. Миллий бош кийимимиз нафақат нафис безаклари, балки чуқур тарихи ва рамзий маънолари билан ҳам қадрланади. Жеки Чан кийган дўппи — Ўзбекистоннинг энг машҳур миллий бош кийимларидан бири бўлган Чуст дўпписидир. У Фарғона водийсининг Чуст шаҳрида тайёрланади ва қора мато устига оқ иплар билан туширилган ўзига хос нақшлари билан ажралиб туради. Бугунги кунда Чуст дўпписи нафақат миллий либоснинг бир қисми, балки Ўзбекистоннинг маданий рамзларидан бирига айланган. Дўппидаги нақшлар ҳам бежиз эмас. Уларда халқимизнинг эзгу тилаклари, фаровонлик, ҳимоя ва ҳаётга бўлган қарашлари ўз аксини топган. Ўзбек миллий ҳунармандчилиги ва анъанавий каштачилик санъати халқаро миқёсда эътироф этилган бўлиб, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросини асрашга қаратилган ташаббуслари доирасида ҳам юқори баҳоланади. Миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган дўппи Ўзбекистоннинг бой тарихи, санъати ва маданиятини дунёга танитишда муҳим ўрин тутади. Жаҳон миқёсидаги машҳур шахслар томонидан унга қизиқиш билдирилаётгани эса миллий меросимизнинг нуфузи ва жозибадорлиги ортиб бораётганининг яна бир тасдиғидир. Тафаккур қилдиради ўзбек! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat