en
Feedback
Salim Doniyorov

Salim Doniyorov

Open in Telegram

“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” ДМ Бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент ДОНИЁРОВ САЛИМ МУСУРМОНОВИЧнинг канали

Show more
Uzbekistan28 855The category is not specified
1 485
Subscribers
+62724 hours
+9187 days
+1 24030 days
Posts Archive
Сурияга қарши ўйинни йирик ҳисобдаги (4:1) ғалаба билан якунладик Бугун рақиб ҳимоясини ёриб кириш, йўқотилган тўпдан кейин п
Сурияга қарши ўйинни йирик ҳисобдаги (4:1) ғалаба билан якунладик Бугун рақиб ҳимоясини ёриб кириш, йўқотилган тўпдан кейин позицияни тиклаш каби муҳим жиҳатларда яхши эпизодлар кўринди. Сурия каби нисбатан зич ҳимояланадиган рақибларга қарши ўйинларда айнан шундай деталлар синовдан ўтказилади. Ўртоқлик учрашувларининг қиймати ҳам шунда: мураббий қайси ечимлар ишлаётганини майдоннинг ўзида текшириб олади. Ғалаба яхши. Энди, асосийси, бу ўйинда ишлаган жиҳатларни кучлироқ рақибларга қарши ҳам сақлаб қолиш. Каннаваро ҳозир таркибни ҳам шакллантиряпти. Январда Осиё кубоги бошланади. Сурияга қарши ўйинда ҳам ёшларга катта вақт берилгани бежиз эмас. Норчаев, Эсанов, Маҳамаджонов каби футболчиларни асосий таркибда тушириш мураббий Осиё кубоги олдидан фақат тайёр асосга суяниб қолмоқчи эмаслигини кўрсатади.

Криштиану Роналду кеча Португалия термаси йиғинини тарк этди. 41 ёшли футболчи сабабларини кейинроқ айтишини билдириб, жамоаг
Криштиану Роналду кеча Португалия термаси йиғинини тарк этди. 41 ёшли футболчи сабабларини кейинроқ айтишини билдириб, жамоага омад тилади. Демак, 20 йилдан ортиқ давом этган улкан карьеранинг охири ҳақидаги гаплар энди анча жиддий. Роналду ва Месси рақобати авалло футболни, сўнг бир неча авлоднинг ўша футболга муносабатини, қарашини ўзгартирди: 60+ голлик мавсумлар, йиллар давомидаги барқарорлик ва рекордларнинг мунтазам янгиланишини ўз вақтида одатий қабул қилиб қолган эдик. Энди қарасак, у эпоха ҳам якун топмоқда. Бизда эса бугун футбол. Соат 19:00 да “Пахтакор”да Ўзбекистон — Сурия ўртоқлик учрашуви. Жаҳон чемпионатидан кейинги, умидли йигитлар билан янгиланган термамизни кузатиш учун яна бир имконият. Ҳозирда ФИФА рейтингига кўра, Ўзбекистон 60-ўрин, Сурия эса 83-ўринда бўлиб турибди. Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа 6-октябрь куни Жанубий Корея билан ҳам ўйнайди.

Эслатма; Бугундан Тошкент шаҳрида автобус ва метрога йўл ҳақи ошди.
Эслатма; Бугундан Тошкент шаҳрида автобус ва метрога йўл ҳақи ошди.

Азиз ва қадрли Устозлар сизни бугунги "Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан чин юракдан қутлаймиз! Сизнинг машаққатли
Азиз ва қадрли Устозлар сизни бугунги "Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан чин юракдан қутлаймиз! Сизнинг машаққатли ва улкан савобли фаолиятингизга равнақ, ўз соҳангизда юксак марраларни йўқотишларсиз забт этишингизни тилаб қоламиз! 💐Азиз Устозлар байрамингиз билан💐 Ҳурмат билан, Салим Дониёров

Ўзбекистон футбол жамоаси Осиё ўйинлари финалига чиқа олмади Яримфиналда мезбон Японияга қарши кечган ўйиннинг асосий вақтида Ўзбекистон ўйин охиригача ҳисобда олдинда борганди, аммо 88-дақиқада гол ўтказиб юборилди. Қўшимча бўлимларда дуранг ҳисоб сақланиб қолди, пеналтилар сериясида эса кунчиқар юрт вакилларининг қўли баланд келди.
Энди Равшан Ҳайдаров жамоаси учинчи ўрин учун Хитой вакилларига қарши баҳс олиб боради.
Ўйин охирига келиб жисмоний тайёргарликдаги камчиликлар сезилди. Тўғри, йигитлар борни майдонда ташлашди, айниқса, сўнгги дақиқалардаги босимга бардош беришнинг ўзи осон бўлмади. Бироқ, савол кўпроқ мураббийлар штабига: Япониядек юқори темпда ўйнайдиган рақибга қарши кучни тўғри тақсимлаш, жамоани бундай босимга тайёрлаш масалалари олдиндан ҳисобга олиниши керак эди. Футболчилардан фидойиликни кўрдик, гап бўлиши мумкин эмас, энди бу фидойилик тактик ва жисмоний тайёргарлик билан ҳам мустаҳкамланиши зарур. Япониянинг голигача бўлган сўнгги 20 дақиқада атиги бир марта (86-дақиқа) жамоамиз кетма кет 3 та аниқ пас бера олди. Яъни, фақат ҳимояландик, контрўйин йўқ эди, агар алоҳида ҳисобланса, ўйин вақти 95%-5% бўлган. Хурсанд қиладиган томони, мана шу даврда ҳимоямиз индивидуал жиҳатдан зўр ўйнади, деярли хато қилмади. Тўғри, қанотларда бироз имкон берилди, лекин жисмонан кучли, тез, дриблингга уста рақибга қарши мана шу йигирма дақиқалик ҳимоямиз учун зўр перформанс. Умуман, миллий терма жамоамиз ҳимоя чизиғини қарасак ҳам, уч нафари (Ўрозов, Ҳусанов, Каримов) ҳали 22 га тўлмаган, ёш жамоамизда ҳам, ўсмирларимиздаям, менимча энг кучли чизиқ шу. Балки келажакда Жаҳон чемпионатларини ютган Италияга айланармиз. Бирор топ дарвозабон етишиб чиқса, яхши бўларди. Умуман олганда, йигитларга раҳмат! Шу ергача етиб келишнинг ўзи катта меҳнат ва характер талаб қилади. Бугун ҳам охиригача курашишди. Аламли мағлубият, албатта. Лекин бу болаларнинг ҳали айтадиган гапи кўп.

Россияга ишлаш учун кетишдан олдинги асосий жараёнларни Ўзбекистоннинг ўзида бажариш таклиф қилинмоқда Муҳокама қилинаётган я
Россияга ишлаш учун кетишдан олдинги асосий жараёнларни Ўзбекистоннинг ўзида бажариш таклиф қилинмоқда Муҳокама қилинаётган янги механизмга кўра, “барча жараёнлар бир жойда” тамойили асосида комплекс марказ ташкил этиш режалаштирилган. Унда фуқаролар сафар олдидан тест топшириши, тиббий кўрик, биометрия ва дактилоскопиядан ўтиши, ҳужжатларини текширтириши кўзда тутилмоқда. Рус тили имтиҳони учун Тошкентга қатнаб юриш заруратини камайтириш мақсадида ушбу жараённи ҳудудларда ҳам ташкил этиш масаласи кўтарилган. Бунинг учун 4 та ҳудудда зарур инфратузилма тайёрланган. Мақсад аниқ: одамлар Россияга боргач иш қидириб сарсон бўлмасин. Қаерда, қайси корхонада ва қандай шароитда ишлашини олдиндан билсин. Зарур ҳужжатлар сафаргача расмийлаштирилиб, фуқаролар аниқ иш берувчининг буюртмаси асосида қонуний тартибда ишга йўналтирилсин.

⚡️Каналимиз аъзолари 300 фоизга кўпайди Ассалому алайкум, азиз каналимиз кузатувчилари! Бугун эрта тонгдан каналимиз обуначилари 1,5 мингдан ошгани мени хурсанд қилди. Тўғри, 1,5 минг жуда катта рақам эмас. Аммо бу рақам ортида бизни кузатиб, фаолиятимизга бефарқ бўлмаётган инсонлар турибди. Бу эса, аввало, масъулиятни янада чуқурроқ ҳис қилишга ундайди. Каналимиз фаолиятини бундан кейин ҳам такомиллаштириб, сиз учун муҳим ва долзарб мавзуларни ёритишга ҳаракат қиламиз. Биз билан бирга бўлаётганингиз учун раҳмат! Айтганча, бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг ярим финалида мезбон Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади. Йигитларимизга омад тилаймиз!

​​Премьер-лига бош директори Р. Мастерс: “Манчестер Сити қарийб ўн йил давомида мунтазам равишда Премер-лига қоидаларини бузган” Англия Премьер-лигаси мустақил комиссияси “Манчестер Сити”ни 2009–2018 йиллар давомида молиявий қоидаларни жиддий бузиш билан боғлиқ барча ишлар бўйича айбдор деб топди. Клуб лига текширувига тўлиқ ҳамкорлик қилмагани ҳақидаги тўртта айбловнинг учтаси ҳам ўз тасдиғини топди. Текширув хулосасига кўра, клуб сохта шартномалар орқали даромадларини сунъий оширган ва харажатларини камайтириб кўрсатган. Ушбу молиявий операциялар қиймати 900 миллион фунт стерлингдан ошган. “Манчестер Сити” АПЛнинг бу қароридан “ҳафсаласи пир” бўлганини маълум қилди. Клуб бунга қарши аппеляцияга мурожаат қилишини ва мутлақо айбсиз эканини таъкидлади. Клубга 2 октябргача апелляция бериш ҳуқуқи берилган. Ҳозирча жазо белгиланмаган. Клубга йирик жарима солиниши, мусобақа очколари олиб ташланиши ёки ҳатто Премьер-лигадан четлатилиши мумкин. Якуний чора кейинги ҳуқуқий жараёнларда аниқланади. Жазо Абдуқодир Ҳусанов ва унинг жамоадошлари келажагига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, Премьер-лигадан четлатилиш эҳтимоли футболчиларнинг клубдаги фаолияти билан боғлиқ саволларни юзага келтиряпти.

Ўзбекистондан Италияга мавсумий ишга юбориш бўйича янги пилот лойиҳа бошланмоқда Дастлабки гуруҳда 40 нафар юртдошимиз бор. У
Ўзбекистондан Италияга мавсумий ишга юбориш бўйича янги пилот лойиҳа бошланмоқда Дастлабки гуруҳда 40 нафар юртдошимиз бор. Улар икки ой давомида итальян тилини ўрганиб, махсус тайёргарликдан ўтди. 1 октябрдан эса Италиянинг SALVI ташкилотида мева-сабзавотларни қайта ишлаш соҳасида иш бошлайди. Бу тажрибанинг аҳамиятли жиҳати, мавсумий меҳнат миграцияси фуқарога белгиланган муддатда қонуний даромад топиш, хориж тажрибасини ўрганиш ва оиласи бағрига қайтиб, орттирган кўникмаларидан ўз юртида фойдаланиш имконини беради. Ҳозирча бу пилот лойиҳа. Унинг натижалари асосида Италияга ташкилий тартибда ишга юбориладиганлар сонини ошириш ва янги меҳнат йўналишларини очиш режалаштирилган. Муҳими, бундай ҳамкорликлар кенгайгани сари юртдошларимиз учун хавфсиз ва қонуний меҳнат миграцияси имкониятлари ҳам кўпаяди.

Октябрь — ҳавоси бир вақтда ҳам кузни, ҳам ёзни эслатиши мумкин бўлган ой. Ўзбекистонда бу даврда ўртача ҳарорат сентябрга ни
Октябрь — ҳавоси бир вақтда ҳам кузни, ҳам ёзни эслатиши мумкин бўлган ой. Ўзбекистонда бу даврда ўртача ҳарорат сентябрга нисбатан 6–7, шимолий ҳудудларда эса 8–9 даражага пасаяди. Одатда, кундузи 23–28 даражагача илиқ бўлган ҳаво ой давомида 10–15 даражагача салқинлашади. Тунда эса ҳарорат 2–7 даражагача тушиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида дастлабки кузги совуқлар ҳам кузатилади. Қизиғи, Тошкентда октябрь ойининг энг паст ҳарорат рекорди бундан 117 йил аввал — 1909 йилда қайд этилган: — 11,2 даража. Мамлакатнинг қатор ҳудудларида октябрнинг энг юқори ҳарорат рекордлари эса айнан XXI асрда ўрнатилган. Ёғингарчиликка келсак, октябрда одатда 4–6 кун, тоғолди ҳудудларида 7–9 кун, чекка жанубда эса атиги 1–3 кун ёмғир ёғади. Бу рақамлар октябрь учун кўп йиллик иқлимий кузатувларга асосланган. Демак, уларни келаётган ойнинг юз фоизлик аниқ об-ҳаво прогнози сифатида қабул қилмаслик керак.

Беларусда ўзбекистонлик ишчиларга талаб ортмоқда Бу сафар мамлакатнинг Витебск вилоятидаги иш берувчилар қарийб 800 нафар юрт
Беларусда ўзбекистонлик ишчиларга талаб ортмоқда Бу сафар мамлакатнинг Витебск вилоятидаги иш берувчилар қарийб 800 нафар юртдошимизни ишга қабул қилишга тайёрлигини билдирган. Чорвачилик, тракторчилик, ҳайдовчилик ва ёрдамчи ишлар бўйича бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда. Аслида, бу ҳамкорлик шу йилнинг июль ойида бошланган. Ўшанда Андижон вилоятидан 250 нафардан ортиқ юртдошимиз қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида ишлаш учун Беларусга жўнаб кетганди. Икки мамлакат ўртасидаги келишувга кўра, Витебск вилоятига жами 5 минг нафар андижонликни ишга жойлаштириш режалаштирилган.
Ўзбекистонликларнинг меҳнат фаолияти Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг ҳам эътиборини тортган. У июль ойидаги чиқишларидан бирида “Лясковичи” хўжалигида ишлаётган юртдошларимизни мисол қилиб келтирган. Унинг сўзларига кўра, ўзбекистонликларнинг ишлаш суръатини кўрган маҳаллий ишчилар дастлаб ҳайрон қолган. Кейинчалик улар ҳам шундай ишлашга интила бошлаган. Лукашенко бу мисол орқали меҳнат муҳитида рақобат пайдо бўлаётганига эътибор қаратган.
Энди янги иш ўринлари учун танлов бошланган. Ҳозиргача Андижон вилоятидан 204 нафар номзоднинг рўйхати шакллантирилган. Қувонарлиси, бу имконият фақат андижонликларга тегишли бўлмайди. Танловга республикамизнинг барча ҳудудларидан талабгорлар жалб этилади. Номзодларнинг ҳужжатлари ва касбий кўникмалари дастлабки босқичда текширилади. Якуний танлов Беларусь иш берувчилари билан онлайн суҳбат орқали ўтказилади. Йўл харажатларини иш берувчилар томонидан олдиндан қоплаш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Хорижда ишлаш ниятида юрган, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида тажрибаси бор танишларингиз бўлса, бу постни уларга ҳам улашинг. Ишга жойлашиш шартлари, ойлик маош, яшаш жойи ва меҳнат шартномаси билан боғлиқ масалаларни Миграция агентлиги орқали аниқлаштириб, расмий тартибда ҳужжат топшириш мақсадга мувофиқ.

Инфляция 5 фоизга тушса, бозордаги нархлар арзонлашадими? Марказий банкнинг янги прогнозини ўқиб, кўпчиликда шу савол туғилиши табиий. 2024 йилда Ўзбекистонда инфляция 9,8 фоизни ташкил этган. Марказий банк прогнозларига кўра, бу кўрсаткич 2026 йил якунида 6,5 фоиз бўлиши, 2027 йил охирига бориб эса 5 фоизлик мақсадга эришилиши кутилмоқда. Хўш, бу чўнтагимизга қандай таъсир қилади? Оддий мисол. Бугун бозордан 100 минг сўмга харид қилаётган маҳсулотларингиз бир йилда 10 фоизга қимматлашса, улар учун 110 минг сўм тўлайсиз. Кейинги йил инфляция 5 фоизга тушса, худди шу маҳсулотлар 115 500 сўмга етади. Демак, инфляциянинг пасайиши нархлар арзонлашишини англатмайди. Шунчаки, улар секинроқ қимматлашади. Албатта, бу шартли ҳисоб: амалда ҳар бир маҳсулот нархи турлича ўзгаради. Инфляция пасайгани билан ҳамманинг турмуши бирдек яхшиланиб қолмайди. Масалан, маошингиз 5 миллион сўм бўлса ва бир йил давомида ўзгармаса, 5 фоизлик инфляция шароитида ҳам унинг харид қобилияти камаяди. Маошингиз 10 фоизга ошса, нархлар эса 5 фоизга қимматлашса, реал даромадингиз тахминан 4,8 фоизга ўсади. Шунинг учун менимча, инфляция ҳақида гап кетганда, унинг неча фоизга тушиши билан бирга, аҳолининг реал даромадлари қанчалик ўсаётганига ҳам эътибор қаратиш керак. Зеро, оддий одам учун иқтисодий ўсишнинг энг тушунарли ўлчови — кечаги маошига нисбатан бугун қанча кўпроқ маҳсулот ва хизмат харид қила олиши.

Танишингиз билан гаплашаётиб, ҳеч унинг гапини x2 қилиб тезлатгингиз, узунроқ ҳикоясининг қизиқарли жойига ўтиб кетгингиз кел
Танишингиз билан гаплашаётиб, ҳеч унинг гапини x2 қилиб тезлатгингиз, узунроқ ҳикоясининг қизиқарли жойига ўтиб кетгингиз келганми? Ёки биров ниманидир батафсил тушунтираётганда қўлингиз беихтиёр телефонга чўзилганми? Табриклайман, сиз рилсоголиклардан бири экансиз. Рилсоголик — Instagram Reels, TikTok ва YouTube Shorts каби қисқа видеоларни меъёридан ортиқ кўришга одатланиб қолиш, бу машғулотни назорат қилиш қийинлашиши ва унинг кундалик ҳаётга салбий таъсир кўрсатишини ифодаловчи норасмий атама. The Guardian нашри муҳаррири Ҳанна Юэнс яқинда ўз тажрибаси ҳақида қизиқ мақола ёзибди. Уйдан ишлашга ўтгач, Instagram Reels Ҳаннанинг кундалик одатига айланган. Бир пайт келиб, бу одат экрандан ташқарига ҳам чиққанини сезган: одамларни узоқ тинглаш қийинлашган, оддий суҳбатлар зерикарли туюла бошлаган, суҳбатдош гапираётганда фикрнинг “энг муҳим жойи”га тезроқ ўтишини хоҳлаган. Қисқаси, рилсдагидек “свайп” қилишни истаган. “Мия тез дофаминга ўрганиб қолади”, деган гапни кўп эшитдик. Дофаминни бу қадар соддалаштириб тушунтириш илмий жиҳатдан тўғри эмас. Рилснинг кучли томони шундаки, у сизни зерикишга қўймайди. Бир видео қизиқ эмасми, марҳамат, кейингиси. Кейингиси ҳам ёқмадими — яна битта. Алгоритм эса қайси мавзу, юз ифодаси, мусиқа ва бармоғингизни қанча вақт тўхтатиб туришингизни тобора яхшироқ билиб бораверади. Инсоният тарихининг катта қисмида ахборотни одам излаган. Энди ахборот инсонни қидиряпти. Илгари китобнинг кейинги саҳифасига етиб бориш, фильмда воқеалар ривожланишини кутиш, суҳбатдошнинг фикрини охиригача эшитиш учун озгина сабр талаб қилинарди. Энди-чи, мия олдида чексиз танлов бор: ёқмаса — свайп. Муаммо шундаки, реал ҳаёт рилсдагидек ишламайди. Фарзандингиз фикрининг энг қизиқ жойини илк уч сонияда айтмайди. Китоб ҳар ўн беш сонияда янги эмоция бермайди. Касб ўрганишда жуда зерикарли босқичлар бор. Муҳим суҳбатларда керакли паузалар бўлади. Ҳатто соғлом муносабат ҳам доим қизиқарли контентдан иборат эмас. Бундан англашиладики, бизга бугун зерикиш ҳисси етишмаяпти. Мия ҳар бир бўш секундда янги стимул олмаса ҳам фикр давом этаверади, хотира ишлайверади, одам ўзи билан ўзи қолади. Биз эса автобус кутаётганда, лифтда, овқат пайтида, ҳатто ухлашдан олдинги сўнгги дақиқаларда ҳам бу бўшлиқларни рилслар билан тўлдиришга уринамиз. Охири марта қачон телефонни тескари қўйиб, бир одамнинг гапини бўлмасдан, бошқа нарсага чалғимасдан 30 дақиқа эшита олдингиз? Эслолмадингизми?..

Интернетда бирор канал ёки саҳифага обуна бўлиш, улашиш осон. Манбанинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий мақоми қандай эканини эса кўпч
Интернетда бирор канал ёки саҳифага обуна бўлиш, улашиш осон. Манбанинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий мақоми қандай эканини эса кўпчилик текширмайди. Энди бунинг учун алоҳида имконият пайдо бўлди. Олий суднинг my.sud.uz интерактив хизматлар порталида “Тақиқланган каналлар” номли янги бўлим ишга туширилди. Ундан фойдаланиш учун порталнинг “Интерактив хизматлар” бўлимидаги “Тақиқланган каналлар” саҳифасига ўтиш лозим. Хизмат орқали Олий суд томонидан интернет тармоғида диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбалар ва контентлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Хусусан, фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади: — тақиқланган манба ва каналларни қидириш; — турли платформалар бўйича маълумотларни саралаб кўриш; — тегишли манба ва контентлар билан танишиш; — тақиқланган каналлар рўйхатини қулай шаклда кўриб чиқиш. Шу пайтгача Ўзбекистон Олий суди мамлакатда тақиқланган диний экстремистик ва террористик контентлар рўйхатини янгилаган ҳолда эълон қилиб келарди. Июль ҳолатига кўра, бундай манбалар сони 1915 тани ташкил этган. Рўйхатдан энг кўп жой олган платформалар — Telegram (886), Instagram (405) ва Facebook (276) бўлди.

Улар - Бутунжаҳон олимпиадаси ғолиблар!!!
Улар - Бутунжаҳон олимпиадаси ғолиблар!!!

Азизлар, хушхабар!!! Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси - Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг икки карра чемпиони бў
Азизлар, хушхабар!!! Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси - Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг икки карра чемпиони бўлди!!!!!

Намангандаги мудҳиш воқеа жамоатчиликни ларзага солди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи қамоққа олинган, т
Намангандаги мудҳиш воқеа жамоатчиликни ларзага солди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи қамоққа олинган, тергов Бош прокурор назоратига ўтган. Саида Мирзиёева ҳам воқеага муносабат билдириб, бундай жиноятлар учун жавобгарликни максимал даражада кучайтириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклифи тайёрланаётганини маълум қилди. Бу масалада жазонинг оғир бўлиши кераклиги борасида жамиятда кескин талаб бор. Қонунчилик ҳам сўнгги йилларда шу йўналишда ўзгарди. 2023 йилда вояга етмаганларга қарши айрим жинсий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди, бундай жиноятларни содир этганларга муддатидан илгари шартли озодлик каби енгилликларни қўллаш чекланди. 2024 йилда эса болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга бағишланган алоҳида қонун қабул қилинди. Шунга қарамай, Намангандаги воқеа биринчи сигнал эмас. 2023 йилда Тошкентнинг Янгихаёт туманида 12 ёшли қиз билан юз берган мудҳиш воқеадан кейин ҳам болаларнинг жинсий дахлсизлиги масаласи катта муҳокамага чиққан эди. Ўша пайтда Болалар омбудсмани ўзига 4–9 ва 10–14 ёшли болаларга яқинлари томонидан жинсий зўравонлик қилинаётгани ҳақида мурожаатлар келишини очиқ айтганди. Шу йилнинг март ойида эса Наманганнинг Янгиқўрғон туманида 53 ёшли ўқитувчи 2013 йилда туғилган 6-синф ўқувчисига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Фарзандни оиланинг энг катта қадриятларидан бири деб биладиган жамиятда боланинг шундай жиноят қурбонига айланиши, айниқса, оғриқли. Мени бир нечта саволлар бетўхтов қийнамоқда: бола билан ёлғиз қолаётган одам ким? Муассасада назорат қай даражада ташкил этилганки, у болалар билан ишлашга қўйилди? Бола бирор хавфни сезса ёки бошидан кечирганини айтса, уни, биринчи навбатда, ким эшитади? Гап бола хавфсиз бўлиши шарт бўлган мактабгача таълим ташкилоти ҳақида кетмоқда. Яна бир савол бор: интернет, ижтимоий тармоқлар, порнографик ва зўравон контент бундай ҳолатларга қай даражада таъсир қилмоқда? Тўғри, илмий тадқиқотлар 18+ контентни кўриш одамни педофилга айлантиради ёки болага қарши жиноят содир этишга олиб келади, деган тўғридан-тўғри хулосани тасдиқламайди. Муаммо бундан мураккаброқ. Шу билан бирга, интернет жинсий зўравонлик учун янги ва хавфли имкониятларни очгани ҳам бор гап.
UNICEFнинг 2026 йил сентябрида эълон қилинган, 21 мамлакатни қамраб олган тадқиқотига кўра, бир йилнинг ўзида интернетдан фойдаланувчи 12–17 ёшли болаларнинг қарийб ҳар бешинчиси рақамли технологиялар орқали жинсий эксплуатация ёки зўравонликнинг бирор шаклига дуч келган. Энг ташвишлиси, бундай ҳолатларнинг катта қисми ҳеч кимга айтилмай қолган.
Шу нуқтада масала фақат сайтларни блоклаш билан ҳал бўлмайди. Бола ўз танаси дахлсиз эканини билиши, хавфли вазиятни таний олиши, қўрқмасдан ота-онасига ёки ишончли одамга айта олиши керак. Ота-она эса “бундай нарсалар бизнинг оиламизда бўлмайди” деган хотиржамлик билан яшамаслиги зарур. Боғча ва мактабларда болалар билан ишлайдиган одамларни танлаш, уларнинг фаолиятини қаттиқ назорат қилиш ва боланинг шикоятини жиддий қабул қиладиган механизм ишлаши керак. Бундай жиноят учун энг оғир жазони белгилаш — зарур чора. Жазонинг муқаррарлиги жамиятда болага тажовуз қилиш ҳеч қандай шароитда кечирилмаслигини англатади. Энди шу қатъият болани жиноят содир бўлганидан кейин ҳимоя қилиш билан чекланиб қолмаслиги керак. Ота-онадан тортиб боғча ва мактабгача, маҳалладан тортиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ижтимоий ҳимоя тизимигача бола хавфсизлиги учун масъул ҳар бир бўғин ўз вазифасини ҳалол бажариши зарур. Шундагина бугунги ғазаб туйғуси навбатдаги воқеагача давом этадиган жамоатчилик реакцияси бўлиб қолмайди. У боланинг хавфсизлигига муносабатимизни ўзгартирадиган хулосага айланади. Чунки болани ҳимоя қилишнинг энг самарали йўли — шундай жиноятнинг содир бўлишига йўл қўймайдиган муҳитни ярата олиш.

​​Ўзбекистон аҳолиси тез ўсмоқда ва унинг катта қисмини ёшлар ташкил этади. Одатда бу ҳолат мамлакатнинг катта имконияти сифатида баҳоланади. Аслида эса ёшлар кўплигининг ўзи иқтисодий устунлик бермайди. Бу авлод яхши таълим олиб, касб эгаллаб, меҳнат бозорида ўз ўрнини топсагина аҳоли таркибидаги бу устунлик иқтисодий ўсиш манбаига айланади. Демографияда бу жараён “демографик дивиденд” деб аталади. Саида Мирзиёева БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси — UNFPA билан ўтказилган тадбирдан сўнг Ўзбекистонда демографик прогнозлаш тизими йўлга қўйилаётгани ва “Демографик дивиденд — 2050” стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу масала Ўзбекистон учун айниқса долзарб. UNFPA маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг 55 фоизи 30 ёшга тўлмаган. 2050 йилга бориб аҳоли сони 52 миллионга етиши, меҳнат ёшидаги аҳоли эса 33 миллиондан ошиши прогноз қилинмоқда. Бу рақамлар олдимиздаги вазифа кўламини аниқроқ кўрсатади. Келгуси йилларда юз минглаб ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Улар учун иш ўрнининг ўзи камлик қилади: иқтисодиётга керакли касб, малака ва юқори унумли меҳнат қилиш имконияти ҳам зарур. Ёшлар яхши таълим олмаса, касб ўрганмаса, иқтисодиёт шунча одам учун муносиб иш ярата олмаса, аҳолининг ёш таркиби кутилган иқтисодий самарани бермайди. Демографиянинг яна бир қонуниятини ҳам ҳисобга олиш керак: бугунги ёш авлод вақт ўтиши билан кексаяди. Ўзбекистонда 65 ёшдан ошганлар сони 2050 йилга бориб 6,1 миллионга етиши прогноз қилинган. Ҳозир таълим ва меҳнат бозори олдида турган вазифалар кейинчалик соғлиқни сақлаш, пенсия ва ижтимоий ҳимоя тизими учун ҳам жиддий масалага айланади. Шунинг учун демографик прогноз фақатгина аҳоли сони қанча бўлишини ҳисоблаш учун керак эмас. Қайси ҳудудда нечта мактаб қуриш, қанча янги иш ўрни яратиш, қандай мутахассисларга талаб ошиши, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимига келажакда қанча юк тушишини олдиндан билиш учун ҳам ўта зарур. “Демографик дивиденд — 2050”нинг энг катта аҳамияти ҳам келажакдаги аҳоли сонини ҳисоблашда эмас, балки бугунги қарорларни ўша келажакка мослаштиришда деб ўйлайман.

16 очко билан пешқадамликни давом эттиряпмиз! Ўзбекистон эркаклар асосий жамоаси ўтган турда Германиядан учралган мағлубиятда
16 очко билан пешқадамликни давом эттиряпмиз! Ўзбекистон эркаклар асосий жамоаси ўтган турда Германиядан учралган мағлубиятдан кейин ўзига келди ва турнир фаворитларидан бири бўлган АҚШ устидан ғалабага эришди.
Дастлаб 4-доскада дона сурган Муҳиддин Мадаминов кучли рақиб Левон Аронян билан дуранг ўйнади. Шундан кейин Нодирбек Абдусатторов жаҳон рейтингида учинчи ўринда турувчи Фабиано Кaруанани таслим бўлишга мажбур этди. Аммо Жавоҳир Синдаров яна бир номдор шахматчи Уэсли Со билан ўйинда қийин вазиятга тушиб қолди, якунда бу вазиятдан чиқиб кета олмади ва умумий ҳисоб тенглашди: 1,5-1,5. Шундан сўнг ўзбекистонлик шахмат ишқибозлари бор эътиборини Нодирбек Ёқуббоевнинг ўйинига қаратишди. Ўтган турда ютқазиб қўйган ушбу шахматчи эса бу сафар ишончни оқлади ва Ҳанс Ниманнга қарши кечган ўта қийин баҳсда ғалабани ўз томонига оғдира олди ва якуний ҳисоб: 2,5-1,5.
Энди Ўзбекистон асосий жамоаси 9 турдан кейин 16 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Йигитларга омад тилаймиз!

‼️Бир йигитнинг жавоби математикани ўзгартириб юборганини биласизми? 1939 йилларда америкалик математик Жорж Данциг университетда ўқиётган пайтида дарсга кечикиб келади. Доскада иккита мураккаб масала ёзилган бўлади. У масалаларни уй вазифаси деб ўйлаб, уларни дафтарига кўчириб олади ва бир неча кун ишлаб, ечимини топади. Аммо кейин маълум бўладики, у ечган масалалар оддий уй вазифаси эмас математикада ўша пайтгача ечими топилмаган машҳур муаммолар экан. Данцигнинг ўзи эса буни билмаган. Бу воқеа математиканинг яна бир қизиқ ҳақиқатини кўрсатади: баъзан инсоннинг имкониятини унинг ўзига қўйилган чегаралар ҳам белгилаб қўяди. Ҳа, азиз обуначилар баъзида мураккаб кўринган нарсаларнинг жавоби оддий бўлади, баъзида оддий туюлган нарсалар мураккаб масалага бориб тақалади. 🎤 Математика институти директори, академик Ўткир Розиқов билан суҳбатимизда математика фани, унинг сирли ва кутилмаган жиҳатлари, математик тафаккур ва бу фаннинг келажакдаги ўрни ҳақида суҳбатлашдик.