en
Feedback
Bandlik vaziri matbuot kotibi

Bandlik vaziri matbuot kotibi

Open in Telegram

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котибининг расмий канали Боғланиш учун: @BV_press_bot

Show more
3 022
Subscribers
+1324 hours
+117 days
-3130 days
Posts Archive
Қуйидагилардан қайси бири тўлиқсиз иш вақти турига киради?
Anonymous voting

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ОАВда: 📍 Наманган вилояти ▪️Янги иш ўр
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ОАВда: 📍 Наманган вилояти ▪️Янги иш ўринлари кўпаймоқда ▪️Узумчилик-сердаромад ва истиқболли йўналиш ▪️Оддий томорқанинг ўзи ҳам катта даромад ▪️Қўзиқорин-даромад манбаи ▪️45 та маҳалла гулчиликка ихтисослашган ▪️Бир мавсумда 3 маротаба ҳосил 📍 Бухоро вилояти ▪️ Янги объектлар фойдаланишга топширилди ▪️ Фаровонлик сари | Бухоро шаҳри ▪️ Когон шаҳрида кичик бизнес лойиҳалари ▪️ Бунёдкорлик одимлари — фаровон ҳаёт пойдевори 📍 Самарқанд вилояти ▪️ Мустақиллик — энг улуғ ва энг азиз неъмат! ▪️ «Махсус репортаж» кўрсатуви 📍 Навоий вилояти ▪️ Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда ▪️ Меҳнат ва тадбиркорлик — фаровонлик гарови 📍 Фарғона вилояти ▪️ Қувада ҳунармандчилик авжида 📍Жиззах вилояти ▪️Арнасой, Зафаробод туманларида оилавий тадбиркорликларда яратилаётган янги иш ўринлари ▪️Зарбдорда янги корхона ишга тушди ▪️ Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш вазифалари ▪️ Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади ▪️Фойдаланишга топширилган тадбиркорлик субъектларида янги иш ўринлари яратилди ▪️Сессияда "Камбағалликдан чиқариш" масалалари ҳам кўриб чиқилди ▪️Камбағалликни қисқартириш бўйича Жиззахда масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди 📍 Сирдарё вилояти ▪️Мустақиллик байрами арафасида авф этилган бир гуруҳ фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди ▪️Сирдарёда тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун “Бизнес саёҳат” ташкил этилди ▪️Намунали оила фаолияти ▪️Имкониятлардан унумли фойдаланаётган маҳалла аҳли ▪️"Менинг маҳаллам" кўрсатуви ижодкорлари Сайхунобод тумани "Гулистон" маҳалласида бандлик масаласи, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромадини ошириш борасида олиб борилаётган ишларга эътибор қаратишди ▪️Истиқболли лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида ҳудудлар иқтисодий салоҳияти оширилтб, янги иш ўринлари яратилмоқда ▪️Томорқа – барака манбаи 📍 Тошкент шаҳри ▪️ Ертўладаги имконият 📍 Навоий вилояти ▪️ Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда ▪️ Меҳнат ва тадбиркорлик — фаровонлик гарови Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

Repost from bakiroo
Камбағалликдан чиқаришнинг кунлик режаси қандай бажарилмоқда? Тепада — Иқтисодиёт ва молия вазирлигида, Меҳнат вазирлигида ё Марказий банкда бу ҳақда хабардорлар борми ёки йўқ, лекин кимўзарга мусобақалашишаётган ҳокимлар назоратидаги штабларда камбағалликдан чиқаришнинг кунлик (!) режалари тузилган ва тун ё дам олиш куни демай, тўхтамай давом этаётган мажлисларда ижро ҳам кунлик (!) талаб қилинмоқда. Ўзбек ҳокимларига қолган камбағалчиликни қисқартириш маъмурчилиги худди пахта ва ғалла планини ясашдан ўзгаси эмас (улар бошқача ишлашни биладими ўзи?). Яъни ҳокимларга фақат рақам керак: кеча қанча одам реестрдан чиқарилди, бугун қанча чиқарилади - эртага қанча? Бунинг учун маҳалла еттилиги — ҳоким ёрдамчисидан маҳалла банкиригача, ишнинг энг қора, ифлос ва ноқонуний қисмини бўйнига олиши керак (қарғиш ҳам, сўкиш ҳам, лаънат ҳам шуларга). Камбағалларнинг бўйнига кредит расмийлаштириладими, сохта бандлик ясаладими, асбоб-ускуна ё чорва берилди қилинадими — фарқи йўқ. Айрим вилоятлар ҳокимлари йил охиригача камбағалликни синф ўлароқ мутлақо тугатишни ваъда қилишганида, ҳамма кулганди. Энди эса кулгули эмас. Улар сохтакорликни уддалашмоқда. Маҳаллалар уюшмасининг янг раҳбари — биратўла бош вазир ўринбосари балки вазиятга аралашса, эҳтимол, нимадир ўзгариб қолар.

Ҳафта мавзуси: Қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақти 🔺 Қисқартирилган иш вақти — айрим тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш
Ҳафта мавзуси: Қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақти 🔺 Қисқартирилган иш вақти — айрим тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш вақти давомийлигининг камайтирилиши. Бунда иш ҳақи тўлиқ сақланади. 🔺 Тўлиқсиз иш вақти — ходим ва иш берувчи келишувига кўра белгиланадиган иш вақти. Бунда иш ҳақи ишланган вақт ёки бажарилган иш ҳажмига мутаносиб равишда тўланади. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

#Расмий_муносабат МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҲАМ, БОСИМГА ҲАМ ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ! ⌨️ Ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда ходимларни иш в
#Расмий_муносабат МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҲАМ, БОСИМГА ҲАМ ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ! ⌨️ Ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда ходимларни иш вақтидан ташқари, шунингдек, дам олиш кунларида турли топшириқларни бажаришга мажбуран жалб этиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. ❗️Давлат меҳнат инспекцияси огоҳлантиради: мажбурий меҳнат қонунчилик билан тақиқланган. Ходимни жазо ёки босим таҳдиди остида, унинг розилигисиз меҳнатга мажбурлашга йўл қўйилмайди. ✔️ Шунингдек, "Ижтимоий реестр"даги фуқароларни асоссиз ёки мажбуран реестрдан чиқариш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Бу эса фуқароларнинг давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя ва кўмаклардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин. 👉 Унутманг! Ҳеч қандай топшириқ ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ёки фуқаронинг ижтимоий ҳимоя ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўла олмайди. ✔️ Мурожаатлар ўрганилиб, ҳолатлар тасдиқланган тақдирда, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. ✔️ Ҳудудлардаги раҳбарларга ҳам бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли огоҳлантириш юборилади. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube|X

#Фойдали Айрим ходимлар учун иш вақти 36 соатдан ошмайди ✅ Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, алоҳида хусусиятга эга тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақти ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади. ➡️ Бундай ходимларнинг рўйхати ҳамда улар учун иш вақтининг аниқ давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 📄 Асос: Меҳнат кодексининг 184-моддаси. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X

Агар ходим учун белгиланган ҳар кунги иш (смена) давомийлигининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги қандай қисқартирилади?
Anonymous voting

🇺🇿 Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича йиғилишдан асосий тезислар
Камбағаллик кўрсаткичи • Йил бошида камбағаллик даражаси 5,8 фоиз, эҳтиёжманд аҳоли сони 2 миллион 200 минг нафар эди. Ҳозир эҳтиёжманд аҳоли сони 1,5 миллион нафарни ташкил этмоқда. • Ишни тўғри ташкил қилган 49 та туман ва 3 429 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айланаётгани қайд этилди. 📌 Хоразмдаги ўрганиш натижалари • Икки ҳафта давомида Хоразмдаги 81 минг камбағал аҳоли — 19 минг оила ҳолати ўрганилди. • Ушбу оилаларда 12 минг ишсиз ва 10 минг даромади паст аҳоли борлиги аниқланди. • Хоразм тадбиркорлари қурилиш соҳасига 4 минг, хизматлар соҳасига 3 минг, саноатга 2,5 минг ишчи изламоқда. • Мавжуд бўш иш ўринлари ва касбга тайёрлаш имкониятларидан фойдаланиб, камбағал оилалардаги 10–15 минг нафар аҳоли даромадини ошириш мумкинлиги қайд этилди. 📌 Кредитлаш тизимида янги ёндашув • Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман штабларига ўтказилади. • Туман штаблари кимга қанча кредит бериш, уни нақд ёки нақдсиз ажратиш, қайтариш муддатини узайтириш ва тўлов графигини бизнес турига мослаштиришни мустақил ҳал қилади. • Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 триллион 370 миллиард сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун 450 миллиард сўм ресурс мавжуд. • Кредит тарихида кечикиш бўлган эҳтиёжманд аҳолининг лойиҳалари ҳам индивидуал баҳолаш асосида имтиёзли молиялаштирилиши мумкин бўлади. 📌 Гаровсиз кредит имконияти • Лидер тадбиркор 10 та оила билан кооперация қилса — 500 миллион сўмгача, 100 та оила билан ҳамкорликни йўлга қўйса — 5 миллиард сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади. 📌 Туман штабларига қўшимча ресурслар • Камбағаллик жамғармасидаги 240 миллиард сўм, Бандлик жамғармасидаги 100 миллиард сўм ва учта «дафтар»даги 760 миллиард сўм маблағ туман штаблари ихтиёрига берилади. • Тадбиркорлик компаниясининг компенсациялар учун йил якунига қадар назарда тутилган 300 миллиард сўмлик қолдиғи ҳам штаблар орқали ажратилади. • Шу тариқа туманлар ихтиёрига жами 3 триллион 200 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. 📌 Ҳоким ёрдамчилари фаолияти ўзгаради • Туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини «лойиҳабай» ишлаш тизимига ўтказади. • 8 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади. Фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланади, ишига нолойиқлар янгиланади. • Ҳоким ёрдамчиларини «лойиҳабай» ишлашга ўқитиш учун икки ой ичида ўқув маркази ташкил этилади ва хориждан мутахассислар жалб қилинади. • Энг намунали ҳоким ёрдамчиларига алоҳида малака даражаси берилиб, 50 фоизгача устама тўланади. 📌 Тадбиркорлик инфратузилмаси • Туманлар тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларининг буюртмачисига айлантирилади ва маблағлар бевосита жойларга йўналтирилади. • Туман штабига лойиҳалаш, қурилиш ва сифат назоратини хусусий секторга беришга рухсат этилади. 📌 Йил якунига қадар асосий вазифалар • Сентябрь–декабрь ойларида 350 минг одамни доимий ишга жойлаштириш. • Яна 1 миллион аҳолининг даромадини кўпайтириш. • Йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш. • Ҳар бир йўналиш бўйича аниқ механизм ва ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамда маҳалла даражасида масъулларни белгилаш вазифаси қўйилди.
Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

#мослашувчан_иш_режими 💼 Ҳар куни бир хил соатда ишлаш шарт эмас! 🧭 Ким айтди, иш фақат эрталаб бошланади, деб? 👉 Меҳнат кодексининг 193-моддасига кўра, ишнинг бошланиш ва тугаш вақтини ўзингиз белгилашингиз мумкин. ✅ Муҳими — иш соати нормаси бажарилиши ва натижалар ўз вақтида топширилиши! Бу иш услуби айниқса, қуйидагилар учун жуда қулай: ✅ SMM мутахассислари; ✅ дизайнерлар; ✅ маркетинг соҳаси вакиллари. Кечроқ бошланг, эрта тугатинг ёки аксинча — қандай қулай бўлса, шундай ишланг. 👉 Бундай пайтда меҳнат шартномаси асосида раҳбар билан келишилган мослашувчан график қонуний ва самарали ечим ҳисобланади.
💡 Қулай ритмда ишлаш юқори самарадорлик ва завқ бағишлайди!
Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

#Фойдали Иш вақти тугади, лекин иш давом этса-чи? Меҳнат кодексининг 190-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги:
➡️ ходим учун сурункасига икки кун давомида 4 соатдан ошмаслиги керак; ➡️ меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда эса — бир кунда 2 соатдан ошмаслиги лозим.
🔔 Шунингдек, иш берувчи ходимнинг иш вақтидан ташқари ишлаган вақти аниқ ҳисобга олинишини таъминлаши шарт. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда иш вақтидан ташқари иш бир кунда неча соатдан ошмаслиги керак?
Anonymous voting

Ўзбекистон Биринчи хоними Бишкекда ШҲТ саммити доирасидаги маданий тадбирларда иштирок этди. 2026 йил 1 сентябрь. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

Қайси ҳолатда ходимни иш вақтидан ташқари ишга ёзма розилигисиз жалб этишга йўл қўйилади?
Anonymous voting

🇺🇿 Мустақилликнинг 35 йиллиги муборак! 🇺🇿 Барча қадрли юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35
🇺🇿 Мустақилликнинг 35 йиллиги муборак! 🇺🇿 Барча қадрли юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз! Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, файзу барака ва фаровон ҳаёт тилаймиз! 🔺 Серқуёш Ватанимиз — Ўзбекистонимиз тинч ва обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлсин! Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

БАЙРАМ АРАФАСИДА ИШ ВАҚТИ ҚИСҚАРАДИ! ⚖️ Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида барча х
БАЙРАМ АРАФАСИДА ИШ ВАҚТИ ҚИСҚАРАДИ! ⚖️ Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида барча ходимлар учун иш (смена) давомийлиги камида 1 соатга қисқартирилади. 🗣 Агар иш вақтини қисқартириш имкони бўлмаса, ортиқча ишланган вақт ходимга: ➡️ қўшимча дам олиш вақти бериш; ёки ➡️ ходимнинг розилиги билан белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик иш (смена) давомийлиги қанчага қисқартирилади?
Anonymous voting

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз? 📆 Президентнинг ПФ-257-сон Фармонига асосан, 31 август — қўшимча дам олиш куни. ➡
Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз? 📆 Президентнинг ПФ-257-сон Фармонига асосан, 31 август — қўшимча дам олиш куни. ➡️ 5 кунлик иш ҳафтасида: 29 августдан 1 сентябргача — 4 кун дам олиш. ➡️ 6 кунлик иш ҳафтасида: 30 августдан 1 сентябргача — 3 кун дам олиш. 🔺 1 сентябрь Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами. Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сон Фармон. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

Тунги иш вақти Соат 22:00 дан 06:00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади. 🗣 Агар ходимнинг сменасининг камида ярми тунги
Тунги иш вақти Соат 22:00 дан 06:00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади. 🗣 Агар ходимнинг сменасининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, унинг иш вақти бир соатга қисқартирилади (кейинчалик ишлаб берилмайди). Бироқ:
⚫️ Иш вақти аллақачон қисқартирилган ходимлар учун; ⚫️ Тунги вақтда ишлашга махсус қабул қилинган ходимлар учун тунги смена давомийлиги қисқартирилмайди.
🗣 Айрим ҳолларда (масалан, сменали ёки олти кунлик иш ҳафтасида) тунги ва кундузги иш давомийлиги тенглаштирилиши мумкин. Бундай ишлар рўйхати жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда белгиланади. ❗️ Тунги ишга жалб этишда қонунда белгиланган чекловларга риоя қилинади. 🪙 Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ алоҳида тартибда тўланади. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

#кун_мотивацияси Ҳар кунингиз — натижа учун имконият! 💰 «Time is money.» — Бенжамин Франклин
⏺Иш вақти — имконият вақти. ⏺Ҳар соатни самарали ўтказинг.
Бугунги меҳнат — эртанги натижа. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

1 сентябрдан иш ҳақи ва стипендиялар оширилади Президент фармонига асосан, 2026 йил 1 сентябрдан: ⚫️ бюджет ташкилотлари ходи
1 сентябрдан иш ҳақи ва стипендиялар оширилади Президент фармонига асосан, 2026 йил 1 сентябрдан: ⚫️ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади; ⚫️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланади; ⚫️ базавий ҳисоблаш миқдори — 440 минг сўмни ташкил этади. 📌 Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 июндаги ПФ–115-сон фармони. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X