en
Feedback
Амирқул Пўлкан

Амирқул Пўлкан

Open in Telegram

Севги – қуёш, деди шоирлар, Севги – қўз ёш, деди шоирлар. Севги – ҳавас, деди шоирлар, Севги – қафас, деди шоирлар. Севги – ёлғон, деди шоирлар, Севги – бўлган деди, шоирлар. Амирқул Пўлкан

Show more
689
Subscribers
-124 hours
-67 days
-3630 days
Posts Archive
Шеър сеҳри ЧОЛЛАР Ғўза унди илк бор қўриқда, Чаппор урар чексиз далалар... Лойқа сувга тўлган ариқда Чўмилмоқда бир тўп болалар. Чумчуқлар ҳам тол кавагида Сукунатга бермишлар навбат. Икки бобой дарахт тагида Кўк чой ичиб қилмоқда суҳбат... Бир дейди: – Бунча кун иссиқ? Бири кулиб қўяр мулойим. – Бўлмасин-да, тилимиз қисиқ, Режамиз ҳам тўлсин, илойим! Бири манглай терини елпиб, Белбоғини қўяркан ёнга. Қалб ташвиши юзига тепиб, Қараб қолар дала томонга: – Кўрдингми, Хол... фақат ғўза деб, Қарамабмиз бу йил полизга. Офтоб урган қовунларни еб, Биров раҳмат дермикин бизга?! Кулиб қўяр ошнаси, лекин Бир дамгина қолар ўйланиб. Чойдан босиб хўпларкан, секин Ўз-ўзича қўяр сўйланиб: – Қовунсиз ҳам яшамоқ мумкин, Пахтанинг-чи, йўриғи бошқа! Агар ғўза экмасам, бугун Кирмас эдим балки юз ёшга!.. Бири манглай терини елпиб, Бири асо оларкан қўлга, Қувончлари юзга тепиб, Қишлоқ томон тушарлар йўлга. Гоҳ ўтган-кетгандан сўйлаб, Гоҳ сайр этиб орзу кўшкида, Бири борар ғўзани ўйлаб, Бири ёнар полиз ишқида... Юлдузларга тўлади само, Чайқалади шамолдан толлар. ...Умр тилаб дунёга, аммо Туни билан ухлолмас чоллар... 1975 Амирқул Пўлкан

Шеър сеҳри ЖАНГЧИ Отам Умарқул Пўлкан ўғлига бағишлайман Ўн олти ёшида жангчи эди у, Ватандан ёвларни қувди изма-из. Неча бор
Шеър сеҳри ЖАНГЧИ Отам Умарқул Пўлкан ўғлига бағишлайман Ўн олти ёшида жангчи эди у, Ватандан ёвларни қувди изма-из. Неча бор қузғундек чанг солди қайғу, Неча бор ўлимга келди юзма-юз. Лекин у қочмади жанггоҳни ташлаб, Қўрқувдан қалтираб чекмади фарёд. Ҳолбуки, ўша пайт ёвузлик яшнаб, Милтиқнинг учида турарди ҳаёт. У баттол қисматга бош эгмади, йўқ, Ва нажот ахтариб чопмади гирён. У бир қалқон эди – ўтмас эди ўқ, У бир қоя эди – бўлмасди вайрон! Сувга чўкмади у, ўтда куймади, Томчидек тупроққа кетмади сингиб. Уни тарк этмади бахти, омади, Музаффар қайтди у ёвларни енгиб. Энг бахтли кунларга етди ниҳоят, Оналар гул сочди жангчи пойига. У бугун умридан хурсанддир ғоят Ва лекин, кўнгли ҳеч тушмас жойига. Синиққан чеҳрада ажинлар қат-қат, Қалбига сиғмайди қувлик, ёмонлик. Тинчлик бўлса, дейди дунёда фақат, Энг севган сўзи ҳам фақат омонлик. Осойиш тилайди башарга ҳар кун, Жангчининг қалбида эзгу бир ғоя... У ҳамон фидодир она юрт учун, У ҳамон юртини қилар ҳимоя! 1977 Амирқул Пўлкан

Шеър сеҳри ИНТИЗОР ЧЕЧАКЛАР Қиш куни булбулни соғиндим жуда, Кўзимни тўрт қилди сайроқи қумри. Аслида баҳорни қўмсаш беҳуда, Зероки, уч ойдир қишнинг ҳам умри. Биламан, шу фасл ўтмасдан қолмас, Шу ёлғиз бир умид кўнглимга қанот. Лекин у қалбимга таскин беролмас, Бахш эта олмайди менга ҳаловат!.. Дунёда баҳордан сулувроқ не бор! У менга сўзлагай эзгу чўпчаклар... Дўстларим, ҳадемай келади баҳор, Доим қор остида ётмас чечаклар! 1977 Амирқул Пўлкан

photo content
+2

Амирқул Пўлканнинг "Сен ойдай узоқсан, Малагим" китоби ҳақида "Бекажон" газетасида тақриз эълон қилинди.

Шеър сеҳри МАЖЛИС БЎЛАДИ Секин-секин чекинади тун, Секин-секин тонг ҳам кулади. Бошланади яна янги кун, Яна бизда мажлис бўлади. Шошиламан ишга ҳар дафъа, Хизмат ҳушим чулғаб олади. Биров хурсанд, биров кўп хафа, Яна бизда мажлис бўлади. Биров минар танқид отига, Биров узр айтиб қолади. Кимдир ейди ичу этини, Яна бизда мажлис бўлади. Терлаб кетар ваъзхонлар баъзан, Аччиқ ҳидга хона тўлади. Сафсатадан бурқсийди тўзон, Яна бизга мажлис бўлади. Чўзилади гоҳо шом қадар, Гоҳо бошлиқ зуғум қилади. Уйда хотин жаврар: “Дарбадар!..” Яна бизда мажлис бўлади. Пир бўлади баъзан ҳафсалам, Қочиб қолсам дарров билади. Кўрилади менинг масалам, Яна бизда мажлис бўлади. Шу боиски, бир сўз айтмайман, Ичда дардим кўксим тилади. Гоҳ тунда ҳам ишдан кетмайман, Яна бизда мажлис бўлади. Йиллар ўтар, бир кун эҳтимол, Ажал жонга чангал солади. – Тўхта, – дейман шунда, – эй ажал, Яна бизда мажлис бўлади. 1974 Амирқул Пўлкан

АМАКИМ Катта корхонага бошлиқ амаким, Жамоага доим “ақл” беради. Амакимнинг феъли бизларга маълум, Гапини қайтарсак ёмон кўради. Қилмасдан қўймайди ўз айтганини, Бермайди-ю фақат олар ҳаётдан. Ҳатто бизларни ҳам қарздор қилиб қўяр, Чўғ бўлиб кетамиз гоҳо уятдан. Шоирнамо гаплар амакимга – қалқон, Идеал деб билар ўзини фақат. Асло очмайди у асл ниқобини, Сезганларга доим бўлар бешафқат. Гоҳо сиёсатдан чўпчаклар айтар, Найза билан тутар асраб, сабрга. Файласуфлиги тутиб кетса агар, Тўн кийгизиб қўяр ҳурмат, қадрга... Лом-мим демаймиз биз, қўрқамиз, Ғинг десак тилимиз олар “суғириб”. Нима айтса, фақат шуни бажарамиз, Хизматин қиламиз елиб-югуриб. Эгилиб, Букилиб, Турланиб турамиз, Самимий ҳурматга асло кўнмайди. Кундан-кун амаким шардек шишиб борар, Ёд олган “ҳикматин” айтиб тинмайди. Чизган чизиғидан сира чиқолмаймиз, Мослашиб қолганмиз биз шунга жуда. Амаким-ку бир кун аниқ “ёрилади”, Бизни бу балодан асрасин худо”. 1973 Амирқул Пўлкан

Шеър сеҳри *** Юр, кетайлик, юргил, малагим, Қалбим зада бўлди фироқдан. Юр, кетайлик, юргил, малагим, Умид билан келдим йироқдан. Юр, кетайлик, юргил, малагим, Етар, шунча ғам солдинг бошга! Юр, кетайлик, юргил, малагим, Гар йўқ, десанг келмасман бошқа! Юр, кетайлик, юргил, малагим, Айрилиқнинг шароби тахир. Юр, кетайлик, юргил, малагим, Фақат бир-бор яшаймиз, ахир! Қўй, бошингни қотирма ўйлаб, Ўзингни ҳам, мени ҳам қийнаб!.. СЕВГИ Севги – қуёш деди бир одам, Севги – кўз ёш деди бир одам. Севги – туйғу деди бир одам, Севги – қайғу деди бир одам. Севги – ҳавас деди бир одам, Севги – қафас деди бир одам, Севги – ҳаёт деди бир одам. Севги – уят деди бир одам, Севги – ёлғон деди бир одам, Севги – бўлган деди бир одам. 1971 Амирқул Пўлкан

Шеър сеҳри СЕВГИ Севги – қуёш деди бир одам, Севги – кўз ёш деди бир одам. Севги – туйғу деди бир одам, Севги – қайғу деди бир одам. Севги – ҳавас деди бир одам, Севги – қафас деди бир одам, Севги – ҳаёт деди бир одам. Севги – уят деди бир одам, Севги – ёлғон деди бир одам, Севги – бўлган деди бир одам. 1971 Амирқул Пўлкан

Шеър сеҳри ЎЗ-ЎЗИНИ ТАНҚИД Мен ўзимни аямайман, “Раҳм этмайман” жонимга. Ўз-ўзини танқид қилмоқ, Сингиб кетмиш қонимга. Ҳар йиғинда сўз оламан, Маърузани боплайман. Ёмонларнинг додин бериб, Яхшиларни ёқлайман. Мажлис борки, ҳар гал менга Насиб этар сўзламоқ. Бу шунчаки ҳазил эмас, Бировларни тузламоқ! Ахир бизнинг жамоада Биронта иш бўлмас хом. Темирдан ҳам мустаҳкамдир Меҳнат деган интизом. Ходимлар ҳам ичмас, чекмас, Ҳар юмушда саришта. Заррача айб тополмайсиз, Бамисоли фаришта. Қолаверса, бошлиғимиз Ҳеч қайсига “отмас” тош. Бирисига жўра бўлса, Бирисига қариндош. Шундай бўлгач, қандоқ қилай, Сиқай кимнинг қўлини? Мен ҳам секин қидираман Гап тегмаслик йўлини. Таассубга ўрин қолмас, Ҳеч ким бўлмас сўзимни. “Жамоани мақтайману “Савалайман” ўзимни... 1973 Амирқул Пўлкан

"Биз кутган китоб" лойҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.
+9
"Биз кутган китоб" лойҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.

"Биз кутган китоб" лойҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.
+9
"Биз кутган китоб" лойҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.

"Биз кутган китоб" лойҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.
+9
"Биз кутган китоб" лойҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.

"Биз кутган китоб" Тадбирдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.
+9
"Биз кутган китоб" Тадбирдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.

БИЗ КУТГАН КИТОБ Ҳабарингиз бор таниқли шоир, публицист ва таржимон Амирқул Пўлканнинг "Ijod Nashr" нашриёти томонидан чоп этилган "Сен ойдай узоқсан, Малагим" китоби тақдимоти ҳамда “Амирқул Пўлкан ижодидан” номли видеороликлар танлови биринчи босқичи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, иккинчи босқичи 15 март куни Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг “Юзма-юз” лойҳаси доирасида бўлиб ўтганди. Пўлканхонлик танловининг учунчи босқичи Қарши Иқтисодиёт ва педагогика университетида “Биз кутган китоб” адабий лойиҳаси доирасида шоир, таржимон ва публицист Амирқул Пўлкан ижодига бағишланган "Сен ойдай узоқсан, Малагим" китоби асосида видеороликлар танлови бўлиб ўтди. Тадбир Қарши Иқтисодиёт ва педагогика университети, "Ijod Nashr" нашриёти ва Халқаро Пўлкан шоир адабий жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Анжуманда таниқли ижодкорлар Амир Худойберди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Турон Фанлар Академияси вице президенти ва академиги, Дўрмон ижодкорлар клуби раҳбари, Турон Ёш ижодкорлар уюшмаси раиси, Турон Халқ шоири, Ислом Арслон, Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Дўрмон ижодкорлар клубининг Қашқадарё бўлими раҳбари, Турон Халқ шоири, Эркин Қиличев, Халқаро Турон журналистлар уюшмаси Қашқадарё бўлими раҳбари, "Нуронийлар овози" вебсайтининг раҳбари, Юсуф Муҳаммад, Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Туронда хизмат кўрсатган адиб, Алиқул Мўминов, Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Туронда хизмат кўрсатган адиб, Ниёз Али Умар, Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист ёзувчи, ички ишлар полковниги, Қумри Ҳошимова, Робия Жабборова, Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмаси, Гулсанам Ибодова, Турон Ёш ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ҳалима Худойбердиева номли кўкрак нишони соҳибаси, ёш шоира, Феруза Аҳмедова, Хорижий тиллар факультети “Рус тили ва адабиёти” кафедраси ассистент уқитувчиси, Рохилла Шерова, Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қашқадарё ва Самарқанд минтақавий «Чўлпон» жамоат фондири рахбари, Улуғбек Халилов, "Ijod Nashr" нашриёти бош муҳаррири. Сўзга чиққанлар Амирқул Пўлканнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида сўз юритди. Ғолибларни Келдиёр Хўжаёров “Favvora Film” киностулияси раҳбари, Аҳмад Тўра "Ijod Nashr" нашриёти таъсисчиси, биргаликда топширди, шоир сиймоси акс эттирилган эсдалик нишони, диплом ҳамда қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирладилар: 1-ўрин – 3 000 000 сўм, 2-ўрин – 2 000 000 сўм, 3-ўрин – 1 000 000 сўм. Шунингдек, энг яхши ижодий ишлар ва энг кўп лайк ҳамда изоҳ тўплаган видеороликлар муаллифлари 23 нафар иштирокчи Сертификат, қимматбаҳо совғалар ва китоблар тўплами билан рағбатлантирилди. Тадбир доирасида Амирқул Пўлканинг "Сен ойдай узоқсан, Малагим" китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Иштирокчилар унинг ижодий қарашлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Шеър сеҳри СУҲБАТ Мен дедим: “Ярқиллаган Икки кўзингга бандаман”. У деди: “Сен ердасан-ку, Мен ахир осмондаман”. Мен дедим: “Бошга кўтаргум, Ошиғингман ишқи пок”. У деди: “Бошинг керакмас, Менга елканг яхшироқ!” Мен дедим: “Кўнгил учун, Сал-пал ширинроқ сўзлагин!” У деди: “Гар ёқмасам мен Ўзга бир ёр излагин!” Мен дедим: “Айт, не қилай? Бўйдоқ ўтайми бир умр?” У деди: “Бундоқ эса, Машинага навбатда тур”. Мен дедим: Йўқ-ку пулим, Ҳатто участка қургани”. У деди: Пулсиз бўлгунча, Создир худонинг ургани!” Мен дедим: “Шартми ахир, Ишқини ўлчаш пул билан?” У деди: “Мумкин топишлик, Пулни ҳар хил йўл билан”. Мен дедим: “Нақш олмани Қурт емоғи рост экан?” У деди: “Бас қил, йигитча, Асли зотинг паст экан!” Мен дедим: “Бундан кўра, Қалбимни ол, жонимни ол!” У деди: “Жон сенга сийлов, Алвидо, эй яхши қол!..” Шу тариқа иккимиз ҳам Тарқалишдик икки ён. Мен секин кулбамга келдим, У эса пулга томон... 1975 Амирқул Пўлкан

Шеър сеҳри ШЕЪР МОНОЛОГИ Эркин Воҳидовга назира Аё дўстлар, ўз ҳолимга йиғлайман-эй, Йиғлаб, шоир юрагини тиғлайман-эй. Бу дунёда ҳеч шеър мендек хор бўлмасин, Хор бўлмасин, ўқувчига зор бўлмасин! Булбул каби гўзал эдим туғилганда, Гўзал тортдим туйғуларга йўғрилганда. Шоир мени умид билан ёзган эди, Мижжа қоқмай тунлар озиб-тўзган эди. Бамисоли фарзандидек суярди у, Гоҳи маврид ёддан ўқиб қўярди у, Ногоҳ мени бир ходимга дучор этди, Гапга эриб, қуллуқ қилиб ташлаб кетди. Ғаладонда анча ётдим фурсат кутиб, Охир менга навбат келди кунлар ўтиб. Ходим дарҳол қайчисини ишга солди, Сал узун деб тилгинамни қирқиб олди. Соқов бўлиб, кўнглимдагин сўзлолмадим, Дардим айтиб, ҳўнграб-ҳўнграб бўзлолмадим. Қош чимириб боқди бўлим мудири ҳам, Қаламидан ғалвир бўлди бутун танам. Котибга кирганимда ҳушсиз эдим, Кўзим ғилай, жағим синган, тишсиз эдим. У ҳам ечди қолган безак, банотимни, Зўрлик билан синдирарлар қанотимни. Бош муҳаррир имзо чекди боқмай қиё, Чиққаним сўнг қаро бўлди ёруғ дунё. Таний олмай шоирнинг ҳам боши қотди, Аламдан уч ойдан кўп касал ётди. Тутолмади “шаҳид” шеърнинг азасини, Суролмади илҳомининг мазасини. Эй ёронлар, шоиримга толе ёрми? Эй ёронлар, ғўр ходимга жазо борми? Ўз ҳолимга ўзим юм-юм йиғлайман-эй, Йиғлаб, шоир юрагини тиғлайман-эй. 1973 Амирқул Пўлкан

🏛️ Qarshi Iqtisodiyot va pedagogika universitetida adabiy tadbir bo‘lib o‘tdi Taniqli shoir, tarjimon va publitsist Amirqul
+3
🏛️ Qarshi Iqtisodiyot va pedagogika universitetida adabiy tadbir bo‘lib o‘tdi Taniqli shoir, tarjimon va publitsist Amirqul Po‘lkan ijodiga bag‘ishlangan "Sen oyday uzoqsan, Malagim" videoroliklar tanlovi yakuniga yetdi. Tadbir Qarshi Iqtisodiyot va pedagogika universiteti, "Ijod Nashr" nashriyoti va Xalqaro Po‘lkan shoir adabiy jamg‘armasi hamkorligida tashkil etildi. G‘oliblar shoir siymosi aks ettirilgan esdalik nishoni, diplom hamda quyidagi pul mukofotlari bilan taqdirlandilar: 1-o‘rin — 3 000 000 so‘m 2-o‘rin — 2 000 000 so‘m 3-o‘rin — 1 000 000 so‘m Shuningdek, eng yaxshi ijodiy ishlar va eng ko‘p layk hamda izoh to‘plagan videoroliklar mualliflari ham qimmatbaho sovg‘alar bilan rag‘batlantirildi. Tadbir doirasida Amirqul Po‘lkaning "Sen oyday uzoqsan, Malagim" kitobi taqdimoti ham bo‘lib o‘tdi. Ishtirokchilar uning ijodiy qarashlari bilan yaqindan tanishish imkoniyatiga ega bo‘ldilar. 📞 Aloqa markazi: +998752306060 - (Qashqadaryo) +998557056060 - (Samarqand) 🔥 Ipuedu.uz 📍 Manzil: Qarshi shahri, “Ravoq” MFY Islom Karimov ko’chasi, 13-uy 📍 Manzil: Samarqand viloyati, Samarqand tumani, Jo’yi soy MFY, Yasmin ko’chasi, 11-uy TelegramInstagram | Web sahifa

СЕНГА ВА МЕНГА Тўйимиз ҳам ўтди, жоним, Қулоқ осгин энди менга: Буюрмоқлик биздан бўлсин, Тингламоқлик бўлсин сенга. Қайтармагил гапимни ҳеч, Мослашиб ол энди шунга. Сўз айтмоқлик биздан бўлсин, Жим ўтирмоқ бўлсин сенга. Ишингни ҳам йиғиштир, қўй, Сиринг айтма унга-бунга. Кўча кезмоқ биздан бўлсин, Ишламоқлик бўлсин сенга. Ҳар кун тонгда бозорга туш, Иштаҳам зўр иссиқ нонга. Таом емоқ биздан бўлсин, Келтирмоқлик бўлсин сенга. Гоҳ кайф қилсам ғиринглама, Шукур дегин ўтган кунга. Кийинмоқлик биздан бўлсин, Кир ювмоқлик бўлсин сенга. Тош сингари бардошли бўл, Тўзим берсин иссиқ жонга. Роҳат қилмоқ биздан бўлсин, Фидойилик бўлсин сенга. Қушдек тағин учиб кетма, Мендан безиб ўзга инга. Каминани сийлайвергин, Фарзандингдан қайтар сенга. 1975 Амирқул Пўлкан

#Meyliyeva Oltinoy Muhammad qizi Amirqul Po‘lkan (1948-1982) BOTIRLAR Necha bor zaminni kuydirdi otash, Necha bor moziyning aylandi charxi. Va lekin, yo‘lidan toymadi quyosh, Va lekin, tushmadi botirning narxi. G‘animlar yurtimga qildilar yurish, Muqaddas tuproqda tutdilar chodir. Intiqom olmoqqa chorladi urush, Yovlarga o‘q bo‘lib sanchildi botir. Botirlar jon berdi mardona turib, Tulporlar qon kechib chopdilar sarson. O‘q yegan burgutdek, nogoh, charx urib, Ularning ko‘ksiga yiqildi osmon… Ular ham hayotni sevardi jondan, Ular ham yashardi tole axtarib. Botirlar ko‘ksidan sachragan qondan Ko‘kdagi yulduzlar qoldi qizarib. Eh, ular sharob ham ichmadi qonib, Umr ham bermadi janggi beomon. Shoirlar qudratni kuyladi yonib, Ularning sha’niga bitdilar doston. Zotan, men ulardan olgayman saboq, Shul uzoq o‘tmishga solgayman nazar. Bugun ham qaydadir pisgancha qo‘rqoq, Botirning ortidan urmoqda xanjar. Men qanday chidayin bunday jafoga, Ne qilay go‘daklar qolsinlar sag‘ir? Umrimni bergayman balki da’voga, Men ham botirlarga zuryodman, axir. Va, lekin, bu bilan o‘zgarmas tarix, To‘kilib bitmagay kiprikdagi gard. Baribir, ularni bo‘lmas qaytarib, Jazoga mustahiq bo‘lmagay nomard. Mayda gap qilsam gar kechiring, biroq, Do‘stlarim, botirlik emasdir oson. Ko‘z yumgan botirlar bugun ham uyg‘oq, Ularning kiftida turibdi osmon.