en
Feedback
Амирқул Пўлкан

Амирқул Пўлкан

Open in Telegram

Севги – қуёш, деди шоирлар, Севги – қўз ёш, деди шоирлар. Севги – ҳавас, деди шоирлар, Севги – қафас, деди шоирлар. Севги – ёлғон, деди шоирлар, Севги – бўлган деди, шоирлар. Амирқул Пўлкан

Show more
689
Subscribers
-124 hours
-67 days
-3630 days
Posts Archive
ТАРЖИМАИ ҲОЛ Суҳбат билан гўзалдир очун, Деганидек қадим бир бахши: Дунёга бир келганимдан сўнг Кимлигимни айтганим яхши. Мен ўзбекман. Отам ҳам ўзбек, Паноҳимиз – Ҳурлик замони. Ўзбек эди, гапнинг рости шу, Бобомнинг ҳам бобокалони. Кўрмаганман уларни гарчи, Лекин, аниқ қилгум тасаввур. Шажараи риштанинг учи Чунки, менга келиб уланур. Ўз орзуси, ўз сўзи янглиғ Маҳкам бўлган улар саботи. Йўли узоқ бўлса қанчалик, Шунча қисқа бўлган ҳаёти. Сал тўпори, озгина қувроқ, Биздек бўлган бўй ила басти. Тоғни толқон қилса-да, бироқ Кўкрагига урмаган асти. Ҳа, улар ҳам кулба – уй қуриб, Авлодини кўтарган бошга. Оналар-чун жонини бериб, Бу заминни элтган қуёшга. Меҳмон чорлаб узоқ-яқиндан, Қирқ қулоқли қозонлар осган. Улар феълин кенглигига ҳам Торлик қилиб қолган бу осмон. Тазйиқлардан юраги куйиб, Зулм ҳудудидан ошса мабодо – Саройларга лов-лов ўт қўйиб, Ўзлари ҳам бўлишган фидо. Қўш қўшганлар, экканлар экин, Қон кечганлар ҳаттоки тиздан. Умидини узмаган лекин, Улар бизнинг замонамиздан... Ўшаларнинг авлоди менман, Жоним улар руҳига туташ. Ўзбекистон деган бир Ватан Юрагимга тўлдирар оташ. Шу боисдан ўлсам, ажалнинг Қутқусидан қилмасман ўпка. Таржимаи ҳолимга менинг Қўйилмагай энг сўнгги нуқта. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

ТАБИБ Бир табиб яшарди маҳалламизда, Туркона дорилар қиларди. Жуда машҳур эди. Унга – яқиндан, Жуда узоқлардан келарди. Ёлғиз турар эди, камтар камсуқум, Ҳатто пул олмасди ийманиб. Ҳар хил гиёҳларни ахтариб, тоғда Умри ўтар эди куйманиб. “Терлама” дейсизми, “бўғма” дейсизми, Дардларнинг номи ҳам кўп эди. Хуллас, маҳалламизда Уни танимаган киши йўқ эди. Тоғдан қайтдими бас, зумда болалар Табиб теграсини ўраб оларди. Унинг кулбасида чучмомадан тортиб, Оқ қуврайгача бўларди. Жонини берарди, бола, деса, Ёниб сўзлар эди бизга боққанча: – Ит қопганга даво – мана буниси, Буниси кор қилар илон чаққанга! У шундоқ зот эди, собит, фидойи, Ундан ранжимаган бирорта одам. Унга зоҳир эди барча-барчаси, Даволай оларди қутурганни ҳам... У бизга дўст эди, халққа хизматкор, Бошқа учратмадим ундай ҳабибни. Баъзан бир қутирган зотларни кўриб, Мен ҳамон эслайман ўша табибни. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

КАЛЛАКЛАНГАН ТУТ Ҳовлидаги кекса бир тутга Кўзим тушар ҳар тонг уйғониб. Ҳусайнидек сарғайган тутлар Олтин каби турар товланиб. У мўл ҳосил беради жуда, Гарчи хийла қолгандир қариб. Икки йигит бугун ҳовлига Кириб келди болта кўтариб. Тошдек қотдим уларни кўриб, Бир зирқираб қўйди юрагим. Каллага ҳам бироз дам бериб, Тутга тўймоқ эди тилагим. Қўйинг, бу йил тегманглар, десам, Деди бири боқаркан тикка: – Сиз қориннинг ғамини еманг, Пилла керак давлатга, ака! Сигир соғиб қайтган онам ҳам Йигитларга боқди-ю бирров, Бир сесканиб тушди-да, билмам, Ошхонага чекинди дарров... Йигитлар-чи, болта соларди, Терлаб-пишиб, қийшайиб лаби... Тутлар дув-дув тўкилар эди, Онамнинг кўз ёшлари каби. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

БОЙЧЕЧАКНИНГ ДЕГАНИ Эй осмон, ўшшайиб ҳолимга кулма! Турқингдан бир ёмон ҳисни уқаман... Сен мени нимжон деб кўнглингни бўлма, Мен охир бир жойни ёриб чиқаман! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

БОЙЧЕЧАК Кўтар-кўтар қилдилар, Уйга олиб келдилар. Бойчечак-да, бойланди, Сўнг хазонга айланди. Амирқул Пўлкан
БОЙЧЕЧАК Кўтар-кўтар қилдилар, Уйга олиб келдилар. Бойчечак-да, бойланди, Сўнг хазонга айланди. Амирқул Пўлкан

ОДДИЙ ҲАҚИҚАТ Сичқон юрган сўқмоқдан Фил ҳам ўтаётир... Подшоҳ юрган сўқмоқдан Қул ҳам ўтаётир... Амирқул Пўлкан Telegram | F
ОДДИЙ ҲАҚИҚАТ Сичқон юрган сўқмоқдан Фил ҳам ўтаётир... Подшоҳ юрган сўқмоқдан Қул ҳам ўтаётир... Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

СОҒИНЧ Хаёлан кўраман сенинг юзингни, Хилват гўшаларда кезинаман жим. Қалбимга ишқ солган қора кўзингни, Дарё бўйларини жуда соғиндим. Бу ерда кун қисқа, тун узун экан, Вақт ўтмай, кўнгилни қилади хира. Ўзимнинг тоғиму, шарқираб оққан Жилғалар ёдимдан чиқмайди сира. Битта мактубингни юз марта ўқиб, Юз бора кўксимга босганман, бу рост. Гоҳ узоқ юлдузга нигоҳим тикиб, Соғинчдан энтикиб қўяман, холос. Сени кўролмайман қанча зориқмай, Зероки, захмимга топилмас малҳам. Деҳқоннинг қўлида синган ўроқдай Фалакда осилиб турибди ой ҳам... Ҳолбуки, бунда куз. Хазонлар тўзиб, Битта бўлиб ётар қора ер билан! Сенинг ёдинг билан умр ўтказиб, Фақат овунишим мумкин шеър билан. Хаёлим гоҳида кун санаб толар, Ишқ деган шу туйғу қалбга тўлганда. Бизни учраштирар келажак кунлар, Ёнингда бўламан баҳор келганда. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

ИШҚ ДАРДИ Дунё ўзи – телба дунё-да, Ёмон экан, ишқ дарди қурсин! Узоқ ётиб касалхонада, Сезиб қолди ногоҳ Эмирсин. На уйқуда ҳаловати бор, На кундузи топади ором. Ишқ дардига бўлди-ю дучор, Бор ақлини олди дилором. Қиз тушкур ҳам унга парвона, Зимдан нуқул боққани-боққан. Эмирсиннинг қалбига, ана – Ўша қизнинг ўзи ўт ёққан. Қани энди ўчса бу олов, Эмирсин ҳам тинчиса қани?! Юрагига ўт ёқиб лов-лов, Гоҳо тутқич бермас севгани. Оғир экан ишқ дарди шунча, Тўйдиради гоҳо жонидан. Лекин қизга уйланмагунча Чиқмайман, дер касалхонадан. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

ШАБНАМ Япроқларда жилваланди у, У касб этди ҳаёт отини. Япроқларда жилваланди у, У сезмади гуллар тотини. Тунлар мудом кўкни
ШАБНАМ Япроқларда жилваланди у, У касб этди ҳаёт отини. Япроқларда жилваланди у, У сезмади гуллар тотини. Тунлар мудом кўкни ўйлади, Йўқ, ёқмади ердаги ҳаёт. Қуёш чиқиб буғга айланди, Орзусига етди ниҳоят. ...Булутларга кетди қўшилиб, Хўп яйради шамол эсгунча. Кўкни кезди дайдиб, эшилиб, Энди само ёқмасди унга. Қисматидан йиғлаб ўкинди, Ер соғинчи ўртар, на чора... Ёмғир бўлиб ерга талпинди, Қаерга ҳам борсин бечора?! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

ҚУЛОҚҚА ЧАЛИНГАН ГАП... Ҳайронман: Ялиниб кўрдим – бўлмайди. Ҳайронман: Жиддийроқ сўрдим – бўлмайди... Ногаҳон қулоғимга аллақаердан Аллакимнинг сўзи чалинди: “Катта охурлардан ем еган байтал, Кичигини писанд қилмайди!..” Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

ДАРЁ Одамзод меҳри ҳеч билмагай ҳудуд, Зулматни ҳар қачон парчалар зиё. Тез учар – қояда туғилган бургут, Тез оқар – тоғлардан бошланган дарё. Бургут-ку яшайди ўлжа ғамида, Дарёнинг қисмати ўзгадир, бироқ. Шуъла акс этгандек қилич дамида, Умримиз акс этар дарёда ҳар чоқ. Чунки, у заминнинг жонбахш томири, Кўнгилни ғул каби ўстирган нафас. У борки, ободдир боболар ери, У борки, боғлар ҳеч хазонрез бўлмас! Бахтим шул: яшайман мен ҳам шу боғда, Мастона тинглайман булбуллар сасин. “Бир ҳўплам сув” дерлар чанқаган чоғда, Бир ҳўплам сув билан инсон яшасин! Шу ҳаёт, шу тупроқ унга насиба, Сарбаланд тоғларнинг кўрсин меҳрини. Орзуси кирмасин сароб тусига Ва туйсин дунёнинг турфа сеҳрини. Мард одам номарддан кутмаган имдод, Мард қилиб туғмагай ҳар кимни дунё... Бор бўлсин дарёдек гувлаган ҳаёт, То ҳаёт бор экан, тинмасин дарё! Амирқул Пўлкан T | F

ТАСАЛЛИ Мен хаёл сураман боғда ўтириб, Жажжи қизчаларим чопиб ўйнайди. Йиллар қанотини кўксимга уриб, Ширин хотиралар ғиж-ғиж қайнайди. Эслайман, қишлоқдан ўқишга келиб, У ердан бош эгиб чиққан маҳали. Мени “бир гўдак”дек ўртага олиб, Таниш-билишларим берган тасалли. Бариси ўтаркан, қаддимни тутдим, Ишонч куртакларин кўнгил ундирди. Бир эзгу оромни топганда қалбим, Севги фариштаси яна ёндирди. У олис хилқатдек туюлди менга, Гарчи мен сарҳадин кўрмасдим ҳали. Мен унинг кўйида оҳлар урганда, Ошиқ жўраларим берди тасалли. Тубсиз уммон экан ҳаёт дегани, Гар чўксанг оёқдан тортар баттарроқ. Гоҳида ундан ҳеч топмайсан маъни, Гоҳида ғамидан шодлиги кўпроқ. Неча бор онадан туғилдим қайтиб, Ҳеч вақт аямади дунёи далли. Қолган шу умримга шукрона айтиб, Бемор ҳамхоналар берди тасалли. Чорасиз эрсанг ё қолсанг-да ҳориб, Бир эзгу ниятинг бўлса ақалли – Ҳар қандай ширин сўз, меҳрдан ортиқ Туюлиб кетаркан тасалли. Амирқул Пўлкан T | F

ТИРКАШ ТОҒА Танимайсиз Тиркаш тоғани, Жизмон деган жойда туради. Ўзи оддий деҳқондир, аммо Сиёсатни яхши кўради. Гўёки у билар барини, Ишонамиз биз унга жуда. БМТнинг мажлисларини Таҳлил этиб юрмас беҳуда. Гарчи ишлаб орден олмаган, Лек ингратар меҳнат куйини. У кўрмаган китоб қолмаган, Кутубхона дейсиз уйини. У ҳамманинг ғамини ейди, Кеча-кундуз чекар риёзат: “Ҳар бир одам сиёсат, дейди, Пахтани ҳам дейди, – сиёсат!” Яхшилардан чиқар яхши от: Гул унади юрган йўлидан. Жони-тани унинг – матбуот, Газета ҳеч тушмас қўлидан. Тинчимайди ўқиб чиқмаса, Ўқимаса бўлмайди гўё, Гўё унинг ушбу хабарни Ўқишига боғлиқдай дунё. Тушликда-ку, Тоға инчунин, Қайнатади суҳбат булоғин. Ахборотни тингламоқ учун Радионинг бурар қулоғин. Феъли қизиқ одам-да ўзи, Гоҳо койиб, ғашни келтирар. Бир кўрсангиз, латифа айтиб, Ичагингиз узиб “ўлдирар”. Ранжитса ҳам бизларни баъзан, Койимоқни кўрса ҳамки эп, Фахр этамиз Тоғамиз билан, Қишлоқнинг Бош фуқароси деб! Танимайсиз Тиркаш тоғани, Танимайсиз... Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

ОТАМНИНГ АЙТГАНЛАРИ 1 Кўп насиҳат қилади отам, Тўғри бўлгин, дейди, қароғим. Бошингга ғам тушганида ҳам, Қўлга олгин ўзни, чироғим! Маломатга тўла бу дунё, Кўтара бил қисматнинг юкин. Қалбга ғулу солганда риё, Уни четлаб ўтмоғинг мумкин. Бардош керак одамга асли, Тошдек маҳкам бўлсин саботинг. Кутмаганда бир хазон фасли Барбод қилгай бутун ҳаётинг. Ҳеч вақт ёлғон сўзлама, болам, Ҳақиқатдир шоирнинг жони. Ростин айтган ўлар чоғда ҳам Бобонгнинг ҳам бобокалони. Мол-дунёга ҳирс қўйма асло, Учқур бўлсин минган тулпоринг, Бошингга ғам тушса мабодо, Қаватингда бўлсин дўст-ёринг. Эзгуликда ҳикмат кўп, тушун, Сен шайтоннинг йўлига кирма! Арзимаган қуруқ сўз учун Шоирман, деб кўксингга урма! Бу дунёда шоир кўп, ўғлим, Ҳаммаси ҳам севар элини. Энг аввало одам бўл, токим Англай олгин халқнинг дилини. Халқсиз сенинг ёзганинг бир пул, Ўқимаса на ҳожат шеърдан? Тошни ёриб кўкарган ҳар гул Қувват олиб ўсади ердан. Фақат менга қолма боғланиб, Бу дунёда мен ҳам бир меҳмон. Ёзар бўлсанг, ёзавер ёниб, Тутаб юриб ўчма ҳеч қачон! Қўрқоқ бўлсанг, сендай ўғлим йўқ, Мен ҳам сенга қилмасман шафқат. Бу дунёда майда одам кўп, Сен уларга қўшилма фақат! Олдинга бос қолсанг-да ҳориб, Қаттиқ дерлар одам жонини. Фарқсиз бўлма ноҳақлик кўриб, Ерга урма шоир номини. Тилагим шу, ёзгину баёт, Сен дунёда одамдек яша! Нималигин билмасанг ҳаёт, Қаламингни синдириб ташла! Мен шуларни ўйлайман нуқул, Истагим ҳам кўп нарса эмас: Истагим ҳам кўп нарса эмас: Яхши шеърлар ёзган Амирқул Умарқулнинг ўғли, деса бас!.. 2 Кўп насиҳат тингладинг ўғлим, Ҳар нарсага юрма қон ютиб. Битта бошга доим бир ўлим, Мунғайма ҳеч ёқангни тутиб! Фарзандинг кўп, Сен ҳам отасан, Улар билан сўзлаш мулойим. Ҳамиша тинч бўлсин бу жаҳон, Умринг узоқ бўлсин илойим! Ногоҳ хато қилишинг мумкин, Мард бўлади ҳақиқий ота. Кўп қимматга тушади бир кун Сен йўл қўйган лаҳзалик хато. Ўғлим, доим шунақа бўлган, Бир кун сўнар кўзингдан зиё. Токи одам зоти бор экан, Хатолардан қутулмас дунё! Фақат камроқ янглишгин, ўғлим, Хато қилма бўлса имконинг. Кувонади менинг ҳам кўнглим, Қаватингга кирса ўғлонинг. Ҳеч вақт дилни қилмагин хира, Майли юз йил чексанг ҳамки дард. Токи бизнинг наслдан сира Туғилмасин бирорта номард! 3 Ўғлим, руҳинг бўлмасин эзгин, Сўнг адашиб юрма, мабодо — Шоир бўлсанг тузуклаб ёзгин, Мерган бўлсанг — ургин бехато! Амирқул Пўлкан

ПУШАЙМОН Ҳаловат топмайман тун бўйи юриб, Вақтнинг ўтганини сира сезмайман. Юлдузлар кўзига термулиб туриб, Сенинг сўзларингни ёниб эслайман. Эсимда, мен сенга бир сўз демадим. Жим турмоқ соз, дедим писанд қилмасдан. Ичимда тақдирни лаънатлар эдим, Лаънатлар эдим мен сени, билмасдан. “Кетма!” деб қўймадинг, Ёлвординг ҳам кўп. “Эҳ қандай аянч!” деб устингдан кулдим, Мен кетиб бахтимни тополмадим, йўқ, Мен ёлғон бир ишқнинг қурбони бўлдим. Не қилсам, барини мен ўзим қилдим Ва энди жабрини тортганча юрай. Ўрнимда сен бўлсанг кечирармидинг, Ахир мен ўзимни қандоқ кечирай?! Жазога лойиқман! Кечирма, бўлди! Гуноҳкор одам ҳеч изламас тадбир... Бизларни тасодиф дуч қилган эди Ва яна тўсатдан айирди тақдир. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

ТУШ ВА ТАШВИШ Олам гўзаллиги – Қуёшдан... Одам ҳаётини қуёшдан бошлар... Мен қуёш эканман, бир бошдан Кўпайиб боради қуёшлар.
ТУШ ВА ТАШВИШ Олам гўзаллиги – Қуёшдан... Одам ҳаётини қуёшдан бошлар... Мен қуёш эканман, бир бошдан Кўпайиб боради қуёшлар. Ой ҳам кўпаяди, Қуёш ҳам, Ўзгаради Юлдуз олами. Иссиқдан ловуллаб ёнади хонам, Олов куйдиради танамни... Зотан, шу пайт жуда соғинаман, Булутлар кўз ёши – ёмғирни. Ёмғир – дейман, унга сиғинаман, Асра, – дейман оташдан Ерни... Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

ЙЎЛЧИ Саҳролар сесканди унинг сасидан, Йўловчи йўлларда чарчади, толди. Офтоб урар эди пешонасидан, Манзилга етмаёқ юролмай қ
ЙЎЛЧИ Саҳролар сесканди унинг сасидан, Йўловчи йўлларда чарчади, толди. Офтоб урар эди пешонасидан, Манзилга етмаёқ юролмай қолди. Баҳорни кўрди у, ёзни ҳам кўрди, Қишда ҳам қорларни қилмади писанд. Кузда-ку, у фақат бетин йўл юрди Ва лекин умридан бўлмади хурсанд. Қараса – йўл узоқ; боғ кўп, саҳро кўп, Қараса – манзилдан ҳануз йўқ нишон. У бир дам ўйлади: “Тўхтама, йўқ, йўқ, Манзилга етолмас мақсадсиз инсон!” У яна саҳронинг қўйнига кирди, Мақсадга етмоққа қасд қилди чоғи. Ногаҳон... Ногаҳон чашмани кўрди, Йўлчининг ғам қадар ортди чанқоғи. У энди: чашмага етсам бас, – деди... Чашмага етмоқдан не эди маъни?.. Бир қултум сув унинг – матлаби эди, Бир қултум сув эди унинг армони! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

РАИС Катта бир қишлоқнинг отахони у, Жонкуяр отадек топгандир қадр. Одамлар сўзлашар: “Раис эмас бу, Лайлатулқадр у, лайлатулқадр!.. Асло кам бўлмайсан баридан тутсанг, Агар тупроқ олса, олтин бўлади...”. Дўстларим, мен сизга ростини айтсам, Раисга ҳамма ҳам ҳавас қилади. Ахир раисмисан, раисда ўзи! Ҳали бунақасин колхоз кўрмаган. Ҳеч вақт икки бўлмас бир оғиз сўзи, Фақат бир айби шу – бўйдан бермаган. Борин бозор қилар, Йўқни йўндирар, Деҳқоннинг кўнглида қолдирмас гидир. Уч одам тўпланса гапни дўндирар: “Ҳазрати Хизр бу, ҳазрати Хизр!” У ҳисоб беради ўтган ҳар кунга, Гоҳо тополмайсиз идорасидан. Аллаким ноҳақдан қичқирса унга, “Тушинг, – дер, – сўфининг минорасидан!” Пахта, деб элини унутмас зинҳор, Пахта-ку аслида жону жаҳони. Бағрини эзади узилган бемор, Гоҳо ўйлаб қолар кори дунёни. Раис-да, барига ўзи бош бўлар, Унингсиз ўтмагай тўю маърака. Баҳор ҳам, кузак ҳам доим хуш келар, У борки, қишлоқ ҳам топар барака. Қишлоқ-ку қишлоққа ўхшамайди ҳеч, Шаҳарга етмоққа қолмиш бир қадам... Одамлар раисни алқар эрта-кеч: “Хўп тилла одам-да, хўп тилла одам!” Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

МИРТЕМИРНИНГ СЎНГГИ НАФАСИ Асал, деб оғуни ҳўплайман энди, Рақиблар юзига туфлайман энди. Дунёда нимайки ғам бўлса, чекдим, К
МИРТЕМИРНИНГ СЎНГГИ НАФАСИ Асал, деб оғуни ҳўплайман энди, Рақиблар юзига туфлайман энди. Дунёда нимайки ғам бўлса, чекдим, Кўз юмиб мангуга ухлайман энди. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook

МАХТУМҚУЛИ МОНОЛОГИ Дунё ўзи доим бири кам бўлган, Бу дунё деб қанча қирғин жанг бўлган. Номард қолиб, марднинг ҳоли танг бўлган, Эр бўлгану бахтин топган кам бўлган, Мен топмасман ё топарман, билмадим. Гоҳ қийғирдек парвоз қилдим қиёда, Гоҳ чорасиз сарсон бўлдим пиёда, Ташналигим қонмади ҳеч зиёга, Гоҳ ғам босиб, сиғмайман бу дунёга, Оёқ-қўлдан кетди дармон, билмадим. Бахт йироқдан ойга ўхшаб кўрингай, Дилдаги оҳ-войга ўхшаб кўрингай. Гоҳо сувсиз сойга ўхшаб кўрингай, Гоҳ бир сиқим лойга ўхшаб кўрингай, Наҳотки, мен шунга зорман, билмадим. Аммо севдим, доим унга сиғиндим, Ёмон кунда яхши кунга сиғиндим, Қувонч шул деб, гоҳи тунга сиғиндим, Айтинг, дўстлар, ўзи кимга сиғиндим? У севгими ёки армон, билмадим. Бахт деганлар дучор бўлса жафога, Имонсизлар чўмса кайфу сафога, Толесизлар қайга борсин давога? Мен ҳайронман, қалб тўлиб бир нидога, Эй, бу ўзи қандай замон, билмадим. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook