Амирқул Пўлкан
Open in Telegram
Севги – қуёш, деди шоирлар, Севги – қўз ёш, деди шоирлар. Севги – ҳавас, деди шоирлар, Севги – қафас, деди шоирлар. Севги – ёлғон, деди шоирлар, Севги – бўлган деди, шоирлар. Амирқул Пўлкан
Show more689
Subscribers
-124 hours
-67 days
-3630 days
Posts Archive
ИРМОҚ
Бу ирмоқнинг боши қайдадир?
Илон каби судралади сув.
Хаёлларим қумдек майдадир,
Хаёлимни чулғамоқда у.
У тинмасдан мени имлайди,
Оқиб ётар ирмоқ – лойқаранг.
Хаёлимни бергим келмайди,
Нигоҳимни узаман аранг.
Мен билмайман, бу сув тозами?
Мен билмайман, қўяйми ихлос?
Ахир, қандоқ кўнгил ёзайин,
У лойқадан бўлмаса халос!..
Бу кун яна сувга кўз тикдим,
Ҳовучимга олдим бир нафас.
Мен шу сувни ичмоқчи эдим,
Аммо у ҳеч бўлмайди абас...
Бу ирмоқнинг боши қайдадир?
Қаердадир кўз очган тоғи?
...Балки боши узоқ жойдадир,
Мен сўнгида турибман чоғи?!
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
ИРМОҚ
Бу ирмоқнинг боши қайдадир?
Илон каби судралади сув.
Хаёлларим қумдек майдадир,
Хаёлимни чулғамоқда у.
У тинмасдан мени имлайди,
Оқиб ётар ирмоқ – лойқаранг.
Хаёлимни бергим келмайди,
Нигоҳимни узаман аранг.
Мен билмайман, бу сув тозами?
Мен билмайман, қўяйми ихлос?
Ахир, қандоқ кўнгил ёзайин,
У лойқадан бўлмаса халос!..
Бу кун яна сувга кўз тикдим,
Ҳовучимга олдим бир нафас.
Мен шу сувни ичмоқчи эдим,
Аммо у ҳеч бўлмайди абас...
Бу ирмоқнинг боши қайдадир?
Қаердадир кўз очган тоғи?
...Балки боши узоқ жойдадир,
Мен сўнгида турибман чоғи?!
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
КЎНГИЛ
Хаёлотнинг учқур оти олиб қочганда,
Анчайинга фурсатларим бўлганда увол,
Дўстларим ҳам қўл силкишиб мендан кечганда,
Мумдан юмшоқ кўнглимга ҳеч келмади малол.
Иродамни ёр билдиму унга ишондим,
Чекингай деб бошга тушган ҳар қандай ғамлар,
Минг ўртаниб, яна минг бор азобда ёндим,
Ўйларимга қоп-қорайиб чўкканда шомлар.
Юрагимни кимларгадир бахш этдим ахир,
Мен ҳеч қачон дод демадим қийналган онлар.
Бир ошиқдек пайти келса ўртардим бағир,
Чунки, иқбол ваъда этиб отарди тонглар.
Иқтидорим, мақсадимдан ўкинмадим ҳеч,
Ачинмадим қоғоз узра юрмаса қалам.
Гоҳ висолга суюклигим келса ҳамки кеч,
Тордек таранг асабимни чертмади алам.
Барчасига ишонч билан боқар эдим мен,
Бир боладек алдар эди баъзида биров.
Чўнг дарёда умид билан оқар эдим мен,
Кўнгил отлиқ чаманимга тушмади қиров.
Аммо баъзан ҳасратларим чолдек эгилиб,
Ҳасса излаб талпинади суянмоқ учун.
Қонталашган ярамга ҳам кимдир тегиниб,
Синамоқни истар бугун иродам кучин...
Йўқотмасман, йўқ, бари бир ҳушни бутунлай,
Менинг учун разолатдир кўзларни бўяш.
Тарқаб борар руҳимдаги туман – тутундай,
Эритмоқда йўлимдаги музларни қуёш.
Бу кун қалбдан ҳиссиётлар оқаркан жўшиб,
Кўнгил тортган чўққиларга қўйгайман қадам.
Хаёлимни чулғай бошлар сулув бир қўшиқ,
Аста-секин унутгайман ғуссаларни ҳам.
Кўз олдимда янграб садо берган каби ўқ,
Янграй бошлар қалбимдаги садои шафқат.
Дўстлар, ҳануз мен сизлардан воз кечганим йўқ,
Яраланган кўнглимни мен тарк этдим фақат.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
КЕКСА ЖАНГЧИНИНГ ХАЁЛИ
О, сиз йиллар! Бунча сеҳрлисиз?
Англаб етолмадим асло сирингиз.
О, сиз йиллар! Қўлингиздан келса,
Ёшлигимни қайтиб берингиз!
Менинг ёшлигимни кунлар олиб кетди,
Дарёларда оқиб кетди ёшлигим.
Бир чигит пахтадек чаноқларда қолиб кетди,
Гоҳ сўқмоқ, гоҳ йўлда ўтди ёшлигим.
Шу тунги юлдузлар барисин кўрган,
Барига гувоҳдир шу тунги ҳилол.
Ёшлигим қуш эди – учиб юрган,
Ёшлигим ишқ эди – бокира, ҳалол!
Кўкламги майсадек кўкка бўй чўзди,
Дарахтдек чарх уриб ўсди ёшлигим.
Далага сел келса, тўғон бўлиб тўсди,
Нохуш шамолларни тўсди ёшлигим.
Пайт келди, душманга ўқдай отилдим,
Қон тўкдим, юртимга бўлай деб қалқон.
Ёш эдим... уйимга тирик қайтиб келдим,
Гоҳ ундоқ, гоҳ мундоқ юрибман ҳамон.
Мени сен улғайтирдинг оталар ери,
Бошимдан нур тўкди қуёшли осмон.
Ёшликни қўмсайман кексайган сари,
Унга қайтмасликнинг ўзи бир армон!
О, сиз йиллар! Бунча сеҳрлисиз?
Англаб етолмадим асло сирингиз.
О, сиз йиллар! Қўлингиздан келса,
Ёшлигимни қайтиб берингиз!
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
БИРОВЛАР
Мен чўққини кўзлаган чоғда,
Қулаб тушма, – деди бировлар.
Соф севгимни куйласам боғда,
Ҳаддан ошма, – деди бировлар.
Йўлларимда адашсам, куйсам,
Турқи ёмон, – деди бировлар.
Гар бошимни ёстиққа қўйсам,
Энди тамом, – деди бировлар.
Мен ўзимни ўнгласам сағал,
Кўп адашди, – деди бировлар.
Дастим бироз узайган маҳал,
Хўп қарашдик, – деди бировлар.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
ПАХТАКОР
Дўстим Холиқулга
Гапирсанг жон ато қилгайсан сўзга,
Зотан, ҳунаринг ҳам эрур пахтакор.
Қувончдан порлаган тим қаро кўзда,
Калбингда пахтанинг ишқи барқарор.
Шу ишқ деб яшайсан бошгинанг кўкда,
Гоҳо у тунлари кўрмайди болиш.
Саратон селида куйсанг ҳам ўтда
Ишимиз оғир, деб қилмайсан нолиш.
Тонг билан далага чопасан ҳар кун,
Пахтасиз кўнглинг ҳам тортгайдир хира.
Ҳар яшил япроқнинг яшнаши учун
Жонкуяр отадай тинмайсан сира.
Ошикдай кутасан кузни орзиқиб,
Яратмоқ истайсан тенгсиз бир маъво.
У охир келади шошиб, энтикиб,
Қалбингда туғилар ажиб бир наво.
Далалар қор каби товлангай оппоқ,
Боғларнинг лабидан силқий бошлар бол.
Чаманлар чарх уриб очади қучоқ,
Чаноқда ўз аксин топар истиқбол.
Кўзларинг қувониб, кўнглинг ҳам ўсиб,
Эгатлар қаршингда саф чекар қатор.
Миллионлаб зинани бир зумда босиб,
Юксакка чиқмоқни истайсан шунқор.
...Гарчи у – умиддир ҳар қайси дилда,
Гарчи у – боболар кўксида армон.
Дўстим, сен от солган сўнги йўқ йўлда
Юксалиб бормокда буюк бир хирмон.
Биласан, ҳунаринг эмасдир осон,
Биласан, минг заҳмат чекаркан жонинг.
Оппоқ бир туйғуга тўлгайдир осмон,
Офтобдай порлагай Ўзбекистонинг.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
БАХТ
Тонгда онам қилди ибодат,
Мен ҳам унсиз очдим кафтимни:
“Умринг бўлсин бахтдан иборат,
Энди ўзинг топгин бахтингни!”
Сафар қилдим илк бор шу куни,
Қуёш томон йўл олдим секин.
Толе деган юксак туйғуни
Тилимдан ҳеч қўймадим лекин.
У минг хилда кўринди менга,
Ташналикда босди чанқоғим.
Юлдуз бўлиб товланди тунда,
Туманларда бўлди маёғим.
Қўл етгудек туюлди само,
Порлаб турди қуёш ҳам кулиб.
Сафаримда дўст бўлди, аммо
Тушдаримга кирди ишқ бўлиб.
Кўп ўзгарди теграмдаги ранг,
Кўп сўрадим: “Толеим қани?”
Чарчоқ ҳолим қилганида танг,
Қувватим, деб ўйладим уни.
Музликлардан топмадим сурур,
Совуқларда жунжикдим гоҳо.
Чунки, умрим мазмуни эрур,
Бахт аталмиш юксак шу даҳо...
Бормоқдаман Қуёшга томон,
Бузганим йўқ эзгу аҳдимни.
Аввалгидек йўлдаман ҳамон,
Излаяпман ҳамон бахтимни.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
ДУТОР ЧАЛАСАН...
Туғён уриб дутор чаласан,
Бахш этасан қалбимга сафо.
Пок ишқингни куйга соласан,
Ишқинг билан шодсан, дилрабо.
Куй етаклар боғлар қўйнига,
Сен куйлайсан ошиқ кўнглимни.
Гоҳо қувонч чорлар қўйнига,
Гоҳо алам ўртар дилимни...
Садоқатдан сўзласин дутор
Топтамасин қайғу ҳеч кимни.
Алам билан куйлама зинҳор,
Қўй, қўзғатма менинг дардимни.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
УСТА ҚОБИЛ
Уста Қобил қоровул эди,
Яхши эди чолнинг ҳурмати.
Арз қилди-ю бўшайман, деди,
Қайтиб уни ҳеч ким кўрмади.
Қизиқ бўлди, дўстлар, шу кеча:
Кўчиб кетди маҳалладан ул.
Олиб кетди кучугигача,
Олиб кетди косовга тугул!
Минг афсус, деб қолди қўшнилар...
Ҳовли эди – бозорга яқин...
Тонг маҳали “савдога” жўнар,
Қош қорайгач, қайтади секин.
Ўтиради – бир ёнда қурут,
Бир ёнида – қовурилган писта.
Бир ёнида – сигарет, гугурт,
Ўз ишидан завқланар уста.
Гоҳ қичқириб, харидор тўплар,
Гоҳ молини мақтайди роса.
Хафа бўлар – боқмаса кўплар,
Қувонади – пистадан олса.
Бозор томон тушди-ю йўлим,
Учраб қолдим чолга ногаҳон.
Сўйлар эди сиққанча қўлим,
Кетмоққа ҳеч бермасди имкон.
Кўзларимга тор келди олам,
Жаврар чолнинг суяксиз тили:
“Волга” олдим яқинда, болам,
Эндигиси фақат нос пули...”.
Шу-шу, энди бозорга тушсам,
Ўз асабим ғамини ейман.
Нима бўлса, бўлсин-у лекин
Фақат чолни кўрмасам дейман!
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
ҚИЗАЛОҚ
Меҳрибонлик уйига келтирилган бир гўдакни кўриб...
Гоҳ чирқираб йиғлайди гўдак,
Юракларни тиғлайди гўдак,
Ёлғиз қолиб энди дунёда,
Шу дунёга сиғмайди гўдак.
Онажоним, дея йиғлайди,
Отажоним, дея йиғлайди.
Сўрғични ҳам олмайди сира,
Гапга қулоқ солмайди сира,
Ҳамширалар алдар, юпатар,
Билганидан қолмайди сира.
Онажоним, дея йиғлайди,
Отажоним, дея йиғлайди.
...Онангни-ку кўр қилар оҳинг,
Отангни ҳам соғ қўймас, бироқ
Нима эди сенинг гуноҳинг,
Нима эди исминг, қизалоқ?..
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
ҚАЙРАҒОЧ
Кузак чоғи боққа файз бериб,
Хўп етилди олма меваси.
Фавқулодда ҳосилни кўриб,
Соҳибининг ортди ҳаваси.
Меҳнатининг завқини суриб,
Чол боғ аро юра бошлади.
Кечга яқин шамол қутуриб,
Кўп ҳосилни тўкиб ташлади.
Шох-шаббалар синди қайрилиб,
Жароҳатдан – дарахт ҳоли танг.
Насибадан тирик айрилиб,
Боғбон чол ҳам ўйлайди дилтанг.
Хароб этди чолни асаби,
Кўзларини ёндирди жаҳли.
Боғда ҳануз кечаги каби
Тетик эди қайрағоч ҳали.
Болта билан кесди бус-бутун,
Терлар томди ерга ҳам “чак-чак”.
Мажруҳ шохни кўтармоқ учун
Қайрағочдан келтирди тиргак.
Илдизлари тупроқ остида,
Азоб чекиб қолди пайдар-пай.
Боғбон ўтин қилмоқ қасдида
Ташиб кетди бир чўп қолдирмай.
Йиллар ўтди, олмалар қуриб,
Умид узди ҳаётдан, мана,
Аввалгидек кўкка бўй чўзиб,
Ўсиб чиқди қайрағоч яна.
Мақтовларга йўғрилди олма,
Юракларга муҳаббат солди.
Боғбон чолнинг қўлида аммо,
Қайрағочдан бир асо қолди.
Бу кун унга суяниб боғбон,
Орзуларин сўйлаб турибди.
Нобуд бўлган қайрағоч ҳамон
Чолни боғда олиб юрибди.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
ҲАММУАЛЛИФМАН
Қурғур ёшлик ўтди дарров,
Соч-соқолга тушди қиров,
Яхши асар ёзса биров,
Ҳаммуаллифман, ҳаммуаллифман.
Бош муҳаррир тоғам менинг,
Ёрдамчиси оғам менинг,
Хурсанд бола-чақам менинг,
Ҳаммуаллифман, ҳаммуаллифман.
Қунт билан ҳеч ўтирмадим,
Китоб ёзиб қотирмадим,
“Ўжар”ларни ёқтирмадим,
Ҳаммуаллифман, ҳаммуаллифман.
Чунки, мансаб қўлимдадир,
Бир оёғим бўлимдадир.
Шерик бўлмоқ кўнглимдадир,
Ҳаммуаллифман, ҳаммуаллифман.
Муаллиф сирим етмас англаб,
Кўнаверар қилсам талаб,
Қаламим ҳам қолди занглаб,
Ҳаммуаллифман, ҳаммуаллифман.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
ҚАҲҚАҲА
Табассум-ла очилади гул,
Қаҳқаҳ уриб яйрайди одам.
Кулги билан сайрайди булбул,
Кулги билан яшарур олам...
Ғам чекмайман бахтимдан ўксиб,
Мудом инмас кўзларимга нам.
Еру кўкнинг шовқинин босиб,
Мағрур янграр менинг қаҳқаҳам.
Эҳтирос-ла тинглаб, кўпларнинг
Кулгисини қиламан ҳавас,
Ҳай-ҳай, бир зум машғул тўпларнинг
“Қаҳқаҳасин эшитгим келмас”.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
СИЗНИ КЎРГАНДА
Оқ дўпписин кийган бошига,
Эгнида ҳам ола-була тўн.
Мудом имлаб, чорлаб қошига,
Тоғлар мени этгандир мафтун.
Тоғлар, тоғлар сизлар эҳтимол,
Кўк гумбазин тутиб турасиз.
Йўқ, эмассиз жонсиз, бемажол,
Одамлардек хаёл сурасиз.
Тоғлар, тоғлар, сизни кўрганда,
Сиздек бўлиб юксалар кўнгил.
Чўққингизда хаёл сурганда,
Ойга бошлар тинчимаган дил.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
БОЛАЛИККА ҚАЙТИШ
Қисматнинг кўп илму амали,
Биров билмас унинг ишини.
Аммо ҳеч ким кўрмаган ҳали
Болаликка қайтган кишини.
Ва лекин, мен қайтганман кўп бор,
Мўъжизалар унинг бор-йўғи.
Ёғар унда на ёмғир, на қор,
Куйдирмайди офтобнинг чўғи.
Унда бари тоза, мусаффо,
Ҳеч ким ёнмас ғамда тўлғаниб.
Унда инсон армони – вафо
Қуёш каби турар товланиб.
Унда бетин порлайди нурлар
Ўсма бўлиб қизлар қошида.
Унда сени буюк ботирлар
Кутиб олар йўлнинг бошида.
Унда булбул куйлар тонггача,
Тингламаслар ҳеч вақт тўтини.
Ахир ўзим кўрганман неча
Гўрўғлининг Ғиркўк отини...
Тергамаслар сени беҳуда,
Ўзинг унда соҳиби замон.
Сен пойингни қўйган заминда
Тикан бўлиб кўкармас ёлғон.
На ўлимни ўйлайсан, ва на
Ғанимларинг ёқар бағрингни.
Сен ҳеч кимдан қилмайсан гина,
Қўзғатмайди ҳеч ким қаҳрингни.
Эзгуликнинг уруғин бесўз
Ҳаёт ўзи солар дилингга.
Осмондаги ҳар қандай юлдуз
Бодроқ бўлиб тушар қўлингга.
У шунақа бетимсол очун,
Ҳар мушкулинг бир зумда кўчар.
Ва бировдан парча нон учун
Орқасидан урмайди ханжар...
Бош эгаман, шундайин бот-бот,
Тушни раво кўрган тунимга.
Яшагандай бўламан фақат
Болаликка қайтган кунимда.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
ТАРЖИМАИ ҲОЛ
Суҳбат билан гўзалдир очун,
Деганидек қадим бир бахши:
Дунёга бир келганимдан сўнг
Кимлигимни айтганим яхши.
Мен ўзбекман. Отам ҳам ўзбек,
Паноҳимиз – Ҳурлик замони.
Ўзбек эди, гапнинг рости шу,
Бобомнинг ҳам бобокалони.
Кўрмаганман уларни гарчи,
Лекин, аниқ қилгум тасаввур.
Шажараи риштанинг учи
Чунки, менга келиб уланур.
Ўз орзуси, ўз сўзи янглиғ
Маҳкам бўлган улар саботи.
Йўли узоқ бўлса қанчалик,
Шунча қисқа бўлган ҳаёти.
Сал тўпори, озгина қувроқ,
Биздек бўлган бўй ила басти.
Тоғни толқон қилса-да, бироқ
Кўкрагига урмаган асти.
Ҳа, улар ҳам кулба – уй қуриб,
Авлодини кўтарган бошга.
Оналар-чун жонини бериб,
Бу заминни элтган қуёшга.
Меҳмон чорлаб узоқ-яқиндан,
Қирқ қулоқли қозонлар осган.
Улар феълин кенглигига ҳам
Торлик қилиб қолган бу осмон.
Тазйиқлардан юраги куйиб,
Зулм ҳудудидан ошса мабодо –
Саройларга лов-лов ўт қўйиб,
Ўзлари ҳам бўлишган фидо.
Қўш қўшганлар, экканлар экин,
Қон кечганлар ҳаттоки тиздан.
Умидини узмаган лекин,
Улар бизнинг замонамиздан...
Ўшаларнинг авлоди менман,
Жоним улар руҳига туташ.
Ўзбекистон деган бир Ватан
Юрагимга тўлдирар оташ.
Шу боисдан ўлсам, ажалнинг
Қутқусидан қилмасман ўпка.
Таржимаи ҳолимга менинг
Қўйилмагай энг сўнгги нуқта.
Амирқул Пўлкан
Telegram | Facebook
