en
Feedback
Rahimjon Hakimov

Rahimjon Hakimov

Open in Telegram

Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Rahimjon Hakimov

Channel Rahimjon Hakimov (@rahimjon_hakimov) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 12 986 subscribers, ranking 4 050 in the Politics category and 6 015 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 12 986 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -1 565 over the last 30 days and by -126 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 3.04%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 2.28% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 400 views. Within the first day, a publication typically gains 300 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 5.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.

12 986
Subscribers
-12624 hours
-7377 days
-1 56530 days
Posts Archive
❗️КИЧИК ВА МИКРО ГИДРОЭНЕРГЕТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТАҚДИМОТ ҚИЛИНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев кичик ва микро
+3
❗️КИЧИК ВА МИКРО ГИДРОЭНЕРГЕТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТАҚДИМОТ ҚИЛИНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди.
✅Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, мавжуд сув ресурсларининг энергетик салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кичик ва микро ГЭСлар олис ҳудудларни электр энергияси билан таъминлаш, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш ва хусусий инвестицияларни жалб этишда муҳим ўрин тутади.
🤓Бугунги кунда 64 та лойиҳа ишга туширилиб, уларнинг жами қуввати 41,6 мегаваттга етган. Аммо бу белгиланган қувватнинг атиги тўртдан бир қисмини ташкил этади. Режадаги қарийб 3 мингта лойиҳадан 932 таси бўйича ташаббускор аниқланган. Жаҳон банки иштирокида ажратилган 150 миллион долларлик имтиёзли ресурслардан фойдаланиш ҳам суст кетаётгани қайд этилди.
✅Тадбиркор ва инвесторларда станцияларни қуриш ҳамда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш шартлари бўйича саволлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.
🤓Қўшимча сув босимини ҳосил қилиш учун канал, дарё ва ўзанлар конструкциясига ўзгартириш киритишга рухсат берилади. Сув хўжалиги объектларида ўз эҳтиёжлари учун кичик ва микро ГЭСларни аукционсиз қуриш имконияти ҳам яратилади.
✅Лойиҳалар учун муносиб жойларни аниқлашдан тортиб, уларни ишга тушириш ва эксплуатация қилишгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи рақамли платформа жорий этилади. Шу билан бирга, лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш бўйича ягона услубий қўлланма ҳамда хусусий сектор иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш тартиби ишлаб чиқилади.
🤓Мамлакатимизда дарё ва каналлар тармоғининг умумий узунлиги 173 минг километрдан зиёд. Тақдимотда бетонлаштирилган каналларда кичик ва микро ГЭСлар қуриш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Мутасаддиларга бундай объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, қўшимча лойиҳалар захирасини аниқлаш вазифаси қўйилди.
✅Умуман, 2030 йилга қадар бундай станциялар қувватини 204,8 мегаваттга етказиб, йилига 620 миллион киловатт-соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган.
🤓Бу 350 мингта хонадонни “яшил” энергия билан таъминлаш, йилига 187 миллион куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 311 минг тонна карбонат ангидрид чиқарилишининг олдини олиш имконини беради.
✅Шунингдек, янги ўқув йилидан кичик қувватли “яшил” энергетика йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун дуал таълим тизими жорий этилади. Энергетика корхоналари, жумладан, кичик гидроэнергетика объектлари талабалар учун амалиёт базаси сифатида белгиланади.
📌 Давлатимиз раҳбари белгиланган лойиҳаларни жадаллаштириш, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, ускуналарни маҳаллийлаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: биринчи қадамдан бошлаб катта бизнесга айлангунга қадар қўллаб-қувватлашга қаратилган улкан имкониятлар яратилмоқда. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади   “Аҳолига муддатли тўлов хизматлари кўрсатилишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–294-сон, 14.08.2026 й.) қабул қилинди.   📝 Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади.   ✅ Муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахс (банклар ва микромолия ташкилотлари бундан мустасно) муддатли тўлов хизмати оператори деб эътироф этилади.   ✅ Юридик шахсларнинг муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи Марказий банк томонидан шакллантириладиган Муддатли тўлов хизмати оператори фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилгандан сўнг вужудга келади.   ✅ Юридик шахслар қуйидаги тартибда Реестрга киритилади:  
🤓 банклар, микромолия ташкилотлари Марказий банкни хабардор қилиш орқали;   🤓 бошқа юридик шахслар Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтиш орқали.
  📝 Кўчмас мулк, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мулк муддатли тўлов хизмати объекти бўлиши мумкин эмас.   ✅ Муддатли тўлов хизмати операторига:
🔸 молиявий истеъмол кредитларини ажратиш ҳамда жисмоний шахслардан пул маблағларини жалб қилиш тақиқланади;   🔸 муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш шартномалари бўйича талаб қилиш ҳуқуқидан фақат бошқа муддатли тўлов хизмати оператори, микромолия ташкилоти ва банклар фойдасига воз кечиш ҳуқуқи берилади.
🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотидаги нутқидан асосий фирклар: ✅ Беш йилда бизнес учун ажра
❗️Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотидаги нутқидан асосий фирклар:   ✅ Беш йилда бизнес учун ажратилган кредит портфели қарийб 3 карра ошиб, 450 триллион сўмга етди. Тадбиркорлар 650 триллион сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди; 💚Янги тадбиркорлар учун “Biznes start”, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун “Biznes lift”, янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун “Biznes yuksalish” дастурлари жорий этилади;   ✅ Давлат активини сотиб олишда аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади, олти ойда тўлиқ тўлов қилганларга 25 фоиз чегирма берилади;   💚ASKUE ва ASKUG тизимига уланган, тўлов интизомини бузмаган корхоналар учун аванс 15 фоиз бўлади;   ✅ Ташқи бозорга чиқишнинг барча босқичларида комплекс хизмат кўрсатадиган “экспорт навигатор” тизими йўлга қўйилади;   💚Иқтисодиётни “соя”дан чиқариш текшириш билан эмас, тадбиркорга йўл кўрсатиб, тўғри ишлашга ўргатиш орқали бўлиши керак;   ✅ Кичик бизнесда инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қилинади;   💚Барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробар камайтирилади;   ✅ Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда “Тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси” жорий этилади;   💚Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади; ✅ Тез орада 30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатнома бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддати 2-3 карра қисқаради. 10 та рухсат хабардор қилиш тартибига ўтказилади; 💚Одамларимиз ҳаётини янада яхшилаш учун юқори иқтисодий ўсишни сақлаб қолишимиз зарур. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Давлатимиз раҳбари энг фаол ва илғор тадбиркорларни тақдирлади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев
+9
❗️ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
✅Анжуманда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, шу жумладан, туман студияларидан 25 мингга яқин тадбиркор иштирок этди.
💚Давлатимиз раҳбари юртимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган 1 миллион 200 минглик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклади. 💚Беш йил олдин тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш анъанаси йўлга қўйилганидан буён бизнес ривожига тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим топилди. Бу борада 84 та қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинди.
– Нима учун? Тадбиркорларимизга шароит яратиб, янги иш ўринларини кўпайтириш, одамларимизни узоққа бормасдан, маҳалласининг ўзида даромадли қилиш учун!
– деди Президент. 💚Мулоқотда тадбиркорлар кўтарган масалалар асосида бешта устувор йўналиш бўйича янги ташаббуслар эълон қилинди. 💚Биринчи йўналиш – тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш.
✅Кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришнинг янги тизими яратилади. “Кредит хизматлари ягона рақамли портали” орқали тадбиркор битта ариза билан банкларнинг таклифларини олиши, бизнесни энди бошлаётганлар эса 5 миллиард сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириши мумкин бўлади.
💚Иккинчи йўналиш – ҳудудларда бизнес имкониятларини кенгайтириш. ✅Давлат активини сотиб олишда аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади. Қийматнинг ярмини тўлаган тадбиркор қолган қисмини 7 йилда фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.
✅Аукционга чиқариладиган ер участкалари қурилиш учун зарур ҳужжатлар билан “тайёр пакет” шаклида савдога қўйилади.
💚Учинчи йўналиш – “сунъий интеллект – бошқарув самарадорлиги – янги инвестициялар” экотизимини яратиш.
– Бугун қайси тадбиркор қўшилган қийматни кўпайтирса, сунъий интеллект ёрдамида унумдорликни оширса, таннарх бўйича изланса, эртанги бозор уники,
– деди Президентимиз. ✅“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади. Корхоналарнинг сунъий интеллект жорий қилиш харажатининг 50 фоизи компенсация қилинади. Янги маҳсулот учун модел яратишда суперкомпьютердан бепул фойдаланиш имкони берилади. 💚Тўртинчи йўналиш – экспорт салоҳиятини ошириш ва миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш.
✅Ташқи бозорга чиқишнинг барча босқичларида комплекс хизмат кўрсатадиган “Экспорт навигатор” тизими йўлга қўйилади. Хорижда талаб юқори бўлган 100 та маҳсулот рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири бўйича бозор, тариф ва логистика ечимлари ишлаб чиқилади. ✅Икки мингта корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ташқи бозор талабларига мослаштирилади. Тадбиркорларга хорижий брендмейкер жалб қилиш, миллий брендни ташқи бозорда тарғиб қилиш, маркетплейс ва халқаро тендерларда иштирок этиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
💚Бешинчи йўналиш – бизнесга маъмурий босимни кескин камайтириш.
– Иқтисодиётни “соя”дан чиқариш текшириш билан эмас, тадбиркорга йўл кўрсатиб, тўғри ишлашга ўргатиш орқали бўлиши керак,
– деди Президентимиз. 💚Кичик бизнесда инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қилинади. 💚Мулоқот якунида иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосий марралар белгилаб берилди.
– Биз 40 миллионли халқмиз. Одамларимиз ҳаётини янада яхшилаш учун юқори иқтисодий ўсишни сақлаб қолишимиз зарур,
– деди давлатимиз раҳбари. 💚Жорий йил ялпи ички маҳсулотни 180 миллиард доллардан, экспортни 40 миллиард доллардан ошириш вазифаси қўйилди. Очиқ мулоқот давомида Президентимиз тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади.
📌– Ҳеч қачон олдинга интилишдан, ўсишдан, ривожланишдан, янгилик қилишдан тўхтаманг! Сизларнинг ортингизда доимо қўллаб-қувватлайдиган кучли давлат, ҳуқуқ ва манфаатингизни ҳимоя қиладиган қонун, ташаббус ва мақсадларингизни рўёбга чиқаришда елкадош бўлган Президент бор!
– деди давлатимиз раҳбари учрашув якунида. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИГА ЖАВОБ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Муродовнинг “Давлат мулкини хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги парламент сўровига жавоби кўриб чиқилди.
📝 Тақдим этилган жавобга кўра, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат активларини хусусийлаштириш кўлами йилдан-йилга ортиб, бу борада замонавий ва халқаро амалиётга мос механизмлар жорий этиилиши натижасида давлат иштирокидаги корхоналарни босқичма-босқич қисқартириш жараёнлари жадаллаштирилмоқда.
✅Парламент сўровида давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштиришга оид Президент фармон ва қарорларининг ижроси, хусусийлаштириш дастурларининг бажарилиши ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан кўтарилган саволларга тегишли жавоблар берилган.
💚Унда келтирилишича, давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ҳамда тушумни таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларнинг аксарияти бажарилган, бажарилмай қолган қисми юзасидан эса батафсил изоҳлар парламент сўровига жавобда келтирилган.
✅ Шунингдек, 2025 йилга белгиланган 7 та мақсадли индикатордан 6 таси бажарилгани, бироқ давлат активларини реализация қилишдан тушган маблағларни республика бюджетига ўтказиш кўрсаткичи тўлиқ амалга ошмагани ҳамда унинг тўлиқ бажарилмаслик сабаблари батафсил баён этилган.
💚Жавобда давлат активлари агентлиги томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ҳамда давлат кўчмас мулкларини ижарага беришда берилган имтиёзлар ҳам алоҳида келтирилган. Хусусан, давлат кўчмас-мулк объектлари ва улуш (акция)ларни сотиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини реализация қилиш, давлат кўчмас-мулк объектларини ижарага бериш орқали имтиёзлар берилган.
✅ Бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлар учун ер участкалари ва кўчмас мулк объектларини реализация қилиш механизмларини янада соддалаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
📌 Мажлисда парламент сўровига жавобда кўтарилган масалалар бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилгани таъкидланиб, парламент сўровига жавоб маълумот учун қабул қилинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️МОЛИЯВИЙ ЖАРИМАЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА АДОЛАТ ВА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида молиявий жарималарни қўллаш тартибини белгилаш, улар устидан шикоят қилиш ҳамда ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
📝Ушбу ҳужжат молиявий жарималарни қўллашнинг ягона, аниқ ва шаффоф тартибини белгилаш, молиявий санкцияларни ихтиёрий ва енгиллаштирилган тартибда ижро этиш механизмларини жорий қилишга қаратилган.
✅Қонун лойиҳасида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорлар устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш, қонунга хилоф равишда ундирилган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш орқали тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш назарда тутилмоқда.
📝 Лойиҳада суд назоратининг самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий жавобгарликни қўллаш тартибини янада енгиллаштириш ҳам белгиланяпти. Бу эса, тадбиркорларни асоссиз ёки ортиқча молиявий жазолардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.
✅Ҳужжат билан молиявий жаримадан озод этиш ёки уни олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам яратилмоқда. Қолаверса, суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган жарима суммасини қисқа муддатларда қайтариш, кечиктирилган тақдирди эса фоиз тўлаш тартибини жорий этиш назарда тутиляпти.
📝 Мунозаралар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамияти ва зарурати юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ушбу тартиблар тадбиркорларга енгиллик яратиш, уларни асоссиз жарималардан ҳимоя қилиш ва ҳуқуқлари бузилганда етказилган молиявий зарарни тезроқ қоплашга хизмат қилишини қайд этдилар. 📌 Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этиш, қўлланилган молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўланилишини рағбатлантириш, давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида бу борадаги муносабатларни соддалаштиришга хизмат қилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️РАДИОАКТИВ ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН МУОМАЛАДА БЎЛИШ ҚОНУН БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИНАДИ
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
📝 Таъкидланганидек, мамлакатимизда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш, саноат, тиббиёт, фан ва бошқа тармоқлар фаолияти натижасида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндиларни ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиш жараёнлари ягона ҳуқуқий ҳужжат асосида тартибга солишни тақозо этмоқда.
✅ Қонун лойиҳаси билан радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг барча босқичларида хавфсизликни таъминлаш, аҳоли ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни уларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг аниқ механизмлари белгиланмоқда.
📝 Яна бир муҳим янгилик — мамлакат ҳудудидаги барча радиоактив чиқиндилар мажбурий давлат ҳисобидан ва назоратидан ўтказилади. Радиоактив чиқиндилар давлат реестри юритилиб, уларнинг миқдори, жойлашган жойи ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар тизимлаштирилади. Бу радиоактив чиқиндиларнинг йўқолиши, рухсатсиз ишлатилиши ёки талон-торож қилиниши каби хавфларнинг олдини олишга хизмат қилади.
✅Шунингдек, радиоактив чиқиндилар сақланадиган ва кўмиладиган объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш ҳамда фойдаланишдан чиқаришга нисбатан қатъий хавфсизлик талаблари белгиланмоқда.Лойиҳада радиоактив чиқиндиларни ҳосил қилган ёки уларнинг эгаси бўлган субъект томонидан улар билан хавфсиз муомалада бўлиш билан боғлиқ харажатлар қопланиши мустаҳкамланмоқда.
📝 Шу билан бирга, радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, зарарсизлантириш ва кўмиш ишларини амалга оширувчи миллий оператор фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгиланмоқда. 📌 Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш, хавфсизликнинг замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда аҳоли ва атроф-муҳит муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ГУЛИСТОН ВА ШИРИН ШАҲАРЛАРИ ҲУДУДИ КЕНГАЙМОҚДА
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари, Гулистон, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги палата қарори лойиҳаси кўриб чиқилди.
📝 Таклиф этилаётган чегара ўзгартиришларига мувофиқ, Гулистон туманидан 527,23 гектар ва Боёвут туманидан 582,0 гектар ер майдонини Гулистон шаҳри таркибига ҳамда Боёвут туманидан 638,77 гектар ер майдонини Ширин шаҳри таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.
✅Гулистон ва Ширин шаҳарлари вилоятдаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд ҳисобланиб, чегараларнинг кенгайиши шаҳарда аҳоли зичлигини камайтиришга, транспорт қатновини яхшилашга, ҳудудда йирик лойиҳалар учун замин яратиб, хорижий ва маҳаллий инвестициялар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.
💚Шунингдек, ҳудудда янги саноат зоналари, технопарклар ва юқори технологияли корхоналар ташкил этишга, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларида ўн минглаб янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилашга шароит яратади. 📌 Мажлисда чегараларга ўзгаришлар киритиш масаласи тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари ҳамда вилоят Кенгашида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқуллангани қайд этилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШДА УЙ-ЖОЙ МАЙДОНИ БЎЙИЧА ЧЕКЛОВЛАР БЕКОР ҚИЛИНМОҚДА
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — фуқароларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
📝Ушбу ҳужжат аҳолини яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада соддалаштириш орқали фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини янада кенгроқ таъминлашга қаратилган.
✅ Қонун лойиҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ таъминлашга қаратилган учта муҳим янгилик назарда тутилмоқда. Хусусан, оила аъзолари ва яқин қариндошлари турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормасини қўллаш билан боғлиқ чекловлар бекор қилинмоқда.
💚Яъни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, бува-буви ва неваралар, шунингдек ака-ука ва опа-сингиллар бир-бирининг уй-жойига рўйхатдан ўтаётганда хонадон майдони белгиланган меъёрдан кам бўлса ҳам, бу ҳолат рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмаслиги назарда тутиляпти. Бу эса оила аъзолари ва яқин қариндошларни бир манзилда рўйхатдан ўтказишни енгиллаштиришга хизмат қилади.
✅Лойиҳада талабалар турар жойларида истиқомат қилаётган талабаларга нисбатан алоҳида ҳуқуқий механизм жорий этилиб, уларни рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қўлланилмаслиги ҳам белгиланмоқда. Бу эса олий таълим муассасаларида талабаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ мавжуд амалий муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
💚Бугунги кунда ипотека кредити ёки субсидия асосида уй сотиб олган кўплаб фуқаролар ўз уйида рўйхатдан ўтишда қийинчиликка дуч келмоқда. Бу эса уларга фарзандларини мактаб ёки боғчага жойлаштириш, поликлиникага бириктириш, пенсия ва бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишда муаммо туғдиряпти.
✅ Қонун лойиҳасига кўра, эндиликда тақиқ ёки хатлаб қўйилган турар жойда яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун гаровга олувчининг, тақиқ ва хатлаб қўйишга ёки уни олиб ташлашга ваколатли органнинг розилигини олиш талаб этилмайди. Бу норма, аввало, уй-жой мулкдори ва унинг оила аъзоларининг ўз уйида қонуний рўйхатдан ўтишига имконият яратади.
📌 Айни вақтда гаровга олувчи ва давлат органларининг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида рўйхатдан ўтказилаётган шахснинг олдиндан ёзма розилиги институти жорий этилмоқда. Ушбу механизмга кўра, гаровга олувчи ёки тақиқ (хатлов) қўйган ваколатли органнинг мурожаатига асосан унинг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилиниши мумкин бўлади. Мазкур ҳуқуқий ечим бир томондан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини, иккинчи томондан кредиторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳам етарли даражада ҳимоя қилинишини таъминлайди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК МУОМИЛАСИДАГИ АҲАМИЯТИ ОШИРИЛАДИ
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида интеллектуал мулк объектларининг фуқаролик муомаласидаги айланмасини ошириш ва патент вакилларининг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
💚Ушбу ҳужжат интеллектуал мулк объектларининг фуқоролик муомиласидаги аҳамиятини янада ошириш, улардан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда патент вакилларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган.
📝Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг 7та қонуни ҳамда 4 та кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, ҳужжат билан интеллектуал мулк обектларига бўлган мулкий ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ муносабатлар аниқ тартибга солиниб, бундай ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда.
💚Шунингдек, патент вакилларининг интеллектуал мулк обектларига оид шартномаларни расмийлаштириш ва вакиллик қилиш бўйича ваколатлари кенгайтирилмоқда. Ушбу нормаларнинг қонунчиликда мустаҳкамланиши интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини янада қулай ва тезкор қилиш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни қисқартиришга хизмат қилади.
✅Интеллектуал мулкка бўлган мулкий ҳуқуқлардан гаров сифатида фойдаланиш имкониятининг кенгайиши эса ихтиро, товар белгиси ва бошқа интеллектуал актив эгаларига уларнинг иқтисодий қийматидан амалда фойдаланиш, молиявий ресурсларни жалб этиш ва ўз фаолиятини ривожлантириш учун қўшимча имконият яратади.
💚Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан унинг ҳар бир моддаси атрофлича кўриб чиқилиб, ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини аниқ ифодалаш, нормаларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ҳамда қонунчилик техникаси талабларига мослаштириш мақсадида таҳририй ва техник тўлдиришлар амалга оширилгани қайд этилди. 📌 Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш билан бирга, уларни иқтисодий актив сифатида фуқаролик муомаласига кенг жалб этиш, бозор қийматини шакллантириш ҳамда самарали тижоратлаштириш механизмларини ривожлантиришга хизмат қилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

#ялпи_мажлис #кун_тартиби 🏢 Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши мўлжалланмоқда. Хусусан:
🗞«Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясинининг хулосаси ҳақида; 🗞«Интеллектуал мулк объектларининг фуқаролик муомаласидаги айланмаси оширилиши ва патент вакилларининг ҳуқуқлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида; 🗞«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида; 🗞Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари, Гулистон, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида; 🗞«Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида; 🗞«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молиявий жарималарни қўллаш тартибини белгилашга, улар устидан шикоят қилишга ҳамда ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида; 🗞«Давлат мулкини хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С. Муродовнинг жавоби ҳақида.
🎥 Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бугун соат 11:00 да бошланади. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. 🌐Telegram || 👥Facebook

❗️Хоразмда Янги Ўзбекистон қиёфаси: улкан ўзгаришлар, янги қувватлар ва халқ фаровонлигига хизмат қилувчи лойиҳалар. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА 176 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК 12 ТА ЛОЙИҲА ИШГА ТУШИРИЛДИ 📝 Сўнгги йилларда Хоразм вилоятини комплекс ривожлантир
+6
❗️ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА 176 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК 12 ТА ЛОЙИҲА ИШГА ТУШИРИЛДИ 📝 Сўнгги йилларда Хоразм вилоятини комплекс ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилиш, тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
✅Сўнгги тўққиз йилда юқори даромадли иш ўринлари яратиш учун вилоятга 7,5 миллиард доллар инвестиция киритилди, 9,7 мингта янги қувват ишга туширилди. Кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари учун 33 триллион сўмдан зиёд кредитлар ажратилди.
💚Натижада аҳолининг реал даромадлари 2 карра ошди. Саноат ва қурилишда банд бўлганлар улуши 18 фоизга, хизматлар соҳасида 55 фоизга етди. Камбағаллик даражаси 4,4 фоизга тушди, ишсизлик 2 карра қисқариб, 4,5 фоизни ташкил этмоқда. 72 та маҳалла “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли” ҳудудга айланди. 💚Хива шаҳридаги “Farovon Khiva Hotel” меҳмонхонасида Президентимиз иштирокида Хоразм вилоятидаги янги лойиҳаларни ишга тушириш ва истиқболли ташаббуслар қурилишига старт бериш маросими бўлиб ўтди. ✅
– Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларимизнинг илк кунларидан янги иш ўринларини яратиш ва замонавий қувватларни ишга туширишни асосий йўналиш сифатида белгилаб олганмиз. Шу мақсадда Хоразм вилояти бўйича ҳам алоҳида дастур ва қарорларни тасдиқлаб, маблағини ҳам, масъулларини ҳам аниқ белгилаб, ишларни ташкил қиляпмиз,
– деди давлатимиз раҳбари. 💚Словакиялик ҳамкорлар билан 5 минг гектар қумли ерни ўзлаштириш ва 170 миллион долларлик биоэтанол ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирнинг ўзида 1,5 минг гектар майдонда амалий ишлар бошланган. 💚Урганч шаҳрида япониялик ҳамкорлар билан 30 миллион долларлик 250 ўринли меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуаси барпо этилмоқда. Уни 2027 йилда тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.
✅Саудиялик ҳамкор билан вилоят марказида замонавий қозонхона қурилиб, 183 та кўп қаватли уй ва 37 та ижтимоий объектни иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш қувватлари яратилади. Туркиялик ҳамкорлар билан давлат-хусусий шериклик асосида офтальмология клиникаси ташкил этилади.
💚Ал-Хоразмий шаҳарчасида 5 минг талабага мўлжалланган замонавий университет, меҳмонхона, дам олиш ва савдо мажмуалари, Урганч шаҳрида эса “Инвесторлар уйи” биноси қурилади. 💚Умуман, ушбу лойиҳалар натижасида 6,6 мингта янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
✅Давлатимиз раҳбари мазкур лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган хорижий ҳамкорлар ва жамоатчилик вакилларига миннатдорлик билдирди.
📌 Президент рамзий тугмани босиб, янги лойиҳаларни ишга туширди ва қурилиш ишларига старт берди. Инвесторлар ва фаоллар билан самимий мулоқот бўлиб ўтди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Давлатимиз раҳбари янги темир йўл линияси орқали Урганчдан Хивага келди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президент Шавкат Мирзиёев Урганчдаги Касблар шаҳарчасида ёшлар билан мулоқот қилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ ✅ Президент Шавкат Мирзиёев Урганч туман
+6
❗️ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ ✅ Президент Шавкат Мирзиёев Урганч туманидаги “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуасида сутни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
✅Мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатида қўшилган қиймат занжирини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада замонавий технологияларни жорий этиш, маҳаллий хомашёни қайта ишлаш ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг имкониятлар яратилган.
💚Хоразм вилояти сут етиштириш салоҳияти юқори ҳудудлардан бири. Мазкур имкониятдан самарали фойдаланиб, чорвачиликни ихтисослаштириш ва сутни саноат усулида қайта ишлашни кенгайтириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. 💚“Тилло домор” корхонасининг умумий қиймати 11 миллион доллар бўлиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона Болгариядан келтирилган замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган.
✅Бу ерда пишлоқ, қаймоқ, сметана, творог, қатиқ, кефир каби 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Хомашё ҳар куни 100 дан зиёд фермер хўжалиги ва аҳолидан харид қилинади. Бу, ўз навбатида, чорвачилик билан шуғулланаётган аҳоли учун барқарор сотув бозорини яратишга хизмат қилмоқда.
💚Корхонада 120 та иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқариш мажмуасида 100 киловатт қувватга эга қуёш панеллари ҳам ўрнатилган. Келгусида яна 100 та янги иш ўрни ташкил этиш, маҳсулот турларини кўпайтириш режалаштирилган. 💚Бугунги кунда вилоятда 1 минг 200 га яқин қайта ишлаш корхонаси фаолият юритмоқда. 📌 Президентимиз маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бундай корхоналарни хомашё билан барқарор таъминлаш, маҳсулот турлари ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш муҳимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга бу борадаги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президентимиз Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки эшитув институти жорий этилади   📝 Қонун (ЎРҚ–1165-сон, 14.08.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.   💚 Қонун билан иқтисодий судларнинг маъмурий бошқарув тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.   💚 Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, маъмурий судлар маъмурий ишларнинг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180 ва 181-моддаларидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиши белгиланди.   💚 Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси принципи киритилди.   💚 Шу билан бирга, маъмурий судларда дастлабки эшитув институти жорий этилди.   ✅ Унга кўра, маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида дастлабки эшитув ўтказилади.   ✅ Судья дастлабки эшитувни ариза судга келиб тушган кундан эътиборан 20 кундан кечиктирмай ўтказади.   📄 Дастлабки эшитувни ўтказиш чоғида судья:  
🔹 аризачининг талаблари ва жавобгарнинг эътирозларини аниқлаштиради; 🔹 аризадаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради; 🔹 аризачига зарур далилларни ҳамда жавобгарга фикрини ёзма равишда тақдим этиш бўйича тушунтиришлар беради; 🔹 аризадаги талаблар ва ишдаги далилларга дастлабки ҳуқуқий баҳо беради.
  📌 Дастлабки эшитув натижасига кўра аризани кўрмасдан қолдириш ёки келишув битимини тасдиқлаш ёхуд иш бўйича суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook