Rahimjon Hakimov
Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Rahimjon Hakimov
Channel Rahimjon Hakimov (@rahimjon_hakimov) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 12 986 subscribers, ranking 4 050 in the Politics category and 6 015 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 12 986 subscribers.
According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -1 565 over the last 30 days and by -126 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 3.04%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 2.28% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 400 views. Within the first day, a publication typically gains 300 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 5.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi.
Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.
✅Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини мамлакат тарихида илк маротаба бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.🤓Янги Қурултой Қозоғистонда изчил ислоҳотларни янада илгари суришда муҳим омил бўлиши, кенг кўламли ўзгаришларни қонунчилик жиҳатидан самарали таъминлаши ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига янги суръат бағишлашига ишонч билдирилди.
✅Суҳбат давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.🤓Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш учун янги имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 📌 Етакчилар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 🌐Telegram || 👥Facebook
– Саммит якунида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши бунинг тасдиғи бўлади. Энг муҳими, стратегик шериклик ва иттифоқчилигимизнинг ҳар бир банди аниқ натижалар ва амалий ҳаракатларда ўз ифодасини топади,– деди Шавкат Мирзиёев. Етакчилар икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини қайд этдилар. ➡️ Парламентлар, ҳукуматлар ва тармоқлар ўртасида мунтазам мулоқот йўлга қўйилган. Ташрифга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари ва Ҳудудлар форуми муваффақиятли ўтказилди. ✅Сўнгги беш йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 3 баробарга ортди. Энергетика, кимё, кончилик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. ➡️Товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди. Аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган дастур қабул қилинаётгани мазкур муҳим маррага эришиш учун мустаҳкам замин яратади. Йиғилиш доирасида янги кооперация лойиҳаларини бажаришга старт берилади. Бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция компанияси маблағларини фаол жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш, Ўрта йўлакни биргаликда ривожлантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. ➡️Етакчилар маданият, таълим, ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларидаги фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олдилар. Бугун Низомий Ганжавий номидаги Миллий педагогика университетининг янги биноси очилади ҳамда Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғини барпо этиш ишлари бошланади. ✅Икки халқни янада яқинлаштириш мақсадида “Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ўртасидаги адабий кўприк” мавзусида қўшма кинофильм яратиш таклиф этилди. ➡️Жорий йилнинг кузида Озарбайжонда етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг иккинчи форуми бўлиб ўтади. 2027 йилда мамлакатларимизда муҳим спорт воқеаси – футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу борада қўшма спорт, маданият ва ёшларга оид тадбирларни ўтказишни назарда тутувчи кенг кўламли “Икки мамлакат – бир чемпионат” дастури ишлаб чиқилади. ➡️Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Йиғилишда Ҳукуматлараро комиссия ҳамраисларининг ахборотлари тингланди. Эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга қаратилган “йўл харитаси”ни қабул қилишга қарор қилинди. ❗️Якунда банк-молия, қурилиш материаллари, таълим, нефть-газ, туризм, уй-жой қурилиши, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга старт берилди. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅ Шафтолининг қизғиш ва пушти ранглари флавоноидлар, сариқ-тўқ ранглари эса каротиноидлар билан боғлиқ. Ушбу ўсимлик бирикмалари антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, ҳужайраларга зарар етказувчи эркин радикалларнинг таъсирини камайтиришга кўмаклашади. Флавоноидларга бой овқатланиш юрак-қон томир касалликлари хавфининг пасайиши билан боғланади. Айрим тадқиқотларда улар хотира, реакция тезлиги ва ахборотни қайта ишлаш қобилиятини қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳам қайд этилган.▶️Кўз ва ҳужайралар саломатлиги
✅ Организм каротиноидларни А витаминига айлантира олади. Бир кичик шафтолида тахминан 35 микрограмм А витамини эквиваленти мавжуд бўлиб, бу кунлик эҳтиёжнинг қарийб 4 фоизидир. А витамини кўз тўр пардасининг ишлаши, кўриш жараёни, иммун ва тери ҳужайраларининг янгиланиши учун муҳим. Озуқавий моддаларнинг катта қисми пўстлоқда жойлашгани учун шафтолини арчимасдан ейиш мақсадга мувофиқ. Пўстлоқ полифеноллар, А витамини прекурсорлари ва ичак фаолияти учун фойдали толаларни сақлайди. Мевани совуқ сувда яхшилаб ювиб, қуритиш кифоя. Янги шафтоли энг яхши танлов, аммо шакар қўшилмаган музлатилган ёки консерваланган маҳсулотлар ҳам фойдали. Узоқ вақт юқори ҳароратда пишириш айрим витаминларни камайтириши мумкин.▶️Истеъмол меъёри
✅ Шу билан бирга, меванинг фойдаси умумий овқатланиш сифатига боғлиқ. Шафтоли оқсил, ёғ ва айрим минералларнинг тўлиқ манбаи эмас. Шунинг учун уни ёнғоқ, қатиқ ёки бошқа маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилиш рационни мувозанатлайди. Қандли диабети бор шахслар порция миқдорини назорат қилиши, аллергия кузатилса эса истеъмолни тўхтатиб, шифокорга мурожаат қилиши лозим. Кунига бир дона истеъмол қилиш кўпчилик учун қулай амалий меъёрдир.🌐Telegram || 👥Facebook
✅ мактабгача таълим соҳасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш; ✅ ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг мактабгача таълим дастурлари ва усуллари билан боғлиқ қўшма тадқиқотлар ўтказиш; ✅ болаларни эрта ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этиш; ✅ 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларацияси ижроси юзасидан мониторингни амалга ошириш ва даврий ҳисоботлар тайёрлаш; ✅ мактабгача таълим соҳасида педагог кадрларни қайта тайёрлашда янги ёндашувларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро тренинг, семинар ва конференцияларни ташкил этиш.🌐Telegram || 👥Facebook
✅Мезбон шаҳарларда меҳмонхоналар хона нархларини ўртача 20 фоизга оширган бўлса-да, мусобақанинг дастлабки 17 кунида бандлик даражаси пасайди. Бу нархга сезгир мухлислар нисбатан арзон ва гуруҳ бўлиб яшаш имконини берувчи уй-жойларни танлаганини кўрсатади. Демак, йирик спорт тадбири автоматик равишда меҳмонхона бандлигини оширмайди; нарх сиёсати талаб ҳажмига бевосита таъсир қилади.▶️Airbnbнинг рағбатлантириш стратегияси
✅Платформа стадионларга яқин объектларни биринчи марта жойлаштирган уй эгаларига 750 доллар бонус таклиф қилди. Бу рағбат янги хостларни бозорга жалб этиб, таклифни тезкор кўпайтирди. Айрим ижара берувчилар динамик нарх белгилаш воситалари орқали 2025 йилга нисбатан 78 фоиз кўпроқ даромад олди. Мазкур механизм талаб, жойлашув ва санага қараб нархни автоматик ўзгартириб, мулк эгаларининг тушумини максималлаштирди.▶️Ҳудудий натижалар
✅Канзас-Ситида қисқа муддатли ижара таклифи қарийб икки баравар ошганига қарамай, ўртача нархлар 63 фоизга кўтарилди. Шу вақтда меҳмонхоналар бандлиги 8,5 фоиз пунктга камайди. Нью-Йорк меҳмонхоналарининг кутилаётган қўшимча даромади 300 миллион доллардан 160 миллион долларга туширилди.📌 Паст ва ўрта бюджетли меҳмонхоналар қисқа муддатли ижара билан кучли рақобатга дуч келди. Люкс меҳмонхоналар эса делегациялар ва юқори даромадли меҳмонлар ҳисобига нарх ўсишидан кўпроқ фойда олди. Шундай қилиб, чемпионат таъсири бозорнинг барча сегментларида бир хил намоён бўлмади. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅ Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида ҳудудни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича қатор топшириқлар берилган эди.💚Тақдимотда ушбу топшириқлар ижросини ҳар бир маҳалла кесимида таъминлаш, мавжуд имкониятларни аниқ лойиҳалар ва барқарор иш ўринларига айлантириш бўйича ишлаб чиқилган режалар кўриб чиқилди. 💚Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 162 минг нафар аҳолининг даромади оширилди, 29 минг киши доимий ишга жойлаштирилиб, 37 минг нафар фуқаронинг норасмий бандлиги қонунийлаштирилди.
✅ Бандлик соҳасидаги асосий масалалардан бири мавжуд вакансиялар билан иш изловчиларнинг касбий тайёргарлиги ўртасидаги тафовут экани қайд этилди. Айни пайтда 50 мингдан зиёд вакансия мавжуд бўлса-да, зарур малакага эга кадрлар етишмаслиги сабабли уларнинг бир қисми бўш қолмоқда.💚Давлатимиз раҳбари касб-ҳунарга ўқитиш тизимини қайта кўриб чиқиш ва уни меҳнат бозори эҳтиёжлари билан узвий боғлаш зарурлигини таъкидлади. 💚Ўтказилган сўровларда олий таълим муассасалари талабаларининг 63 фоизи ўқиш жараёнида етарли амалий кўникмаларни эгалламаётганини қайд этган. Шу боис, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида амалий тайёргарликни кучайтириш, олий таълим ташкилотларининг мавжуд имкониятларидан касбга ўргатишда кенг фойдаланиш вазифаси қўйилди. Университетларда куннинг иккинчи ярмида талабаларнинг касбий ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган машғулотларни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
✅ Президентимиз банкларнинг ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришдаги амалий ҳиссаси маҳаллалардаги натижаларда кўриниши кераклигини таъкидлади. Банклар ҳудудлардаги имконият ва ташаббусларни аниқ бизнес лойиҳаларига айлантирадиган “лойиҳалар фабрикаси” бўлиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.💚Шунингдек, “маҳалла еттилиги” ва маҳалла банкирлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ишини аниқ натижадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш масалаларига эътибор қаратилди. Камбағалликни қисқартиришда уларнинг вазифалари, иш усуллари ва масъулият доирасини белгилаш бўйича янги механизмларни ишлаб чиқиш топширилди. 💚Шунингдек, 12 та таянч ва 38 та ёндош маҳаллада 70 та “локомотив” лойиҳа амалга оширилиб, 1,1 мингта иш ўрни яратилади. Тадбиркорлик лойиҳалари учун 650 миллиард сўм ажратилиб, 2,5 мингта микролойиҳа рўёбга чиқарилади.
✅ Янгиариқ туманидаги Шихбоғи маҳалласини таянч маҳалла сифатида ривожлантириш режаси ҳам муҳокама марказида бўлди. У билан бирга Қармиш, Шеробод ва Каттабоғ маҳаллалари қамраб олинади. Ушбу маҳаллаларда жами 18,2 минг нафар аҳоли истиқомат қилади, 319 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.💚Хорижий консалтинг ташкилотлари иштирокида мазкур ҳудудни ривожлантиришнинг мастер режаси ишлаб чиқилиб, маҳаллий лойиҳачиларнинг малакаси оширилади. Мазкур чоралар орқали 1,5 мингта барқарор иш ўрни яратиш, аҳоли даромадини 20-30 фоизга ошириш ҳамда ҳудудни камбағаллик ва ишсизликдан холи қилиш режалаштирилган. 📌 Давлатимиз раҳбари эҳтиёжманд аҳоли қатламлари билан ишлашнинг амалдаги механизмлари ва методологиясини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Мамлакатимизда камбағалликка қарши курашиш сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни алоҳида видеоселектор йиғилишида муҳокама қилиш белгиланди. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅ Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Бугун тадбиркорларимиз «бизнесни бошлаш» босқичидан «капитални кўпайтириш» босқичига ўтяпти». Бу – нафақат иқтисодий ўсиш, балки тадбиркорларимиз салоҳияти ва ишончининг юксалаётганидан далолатдир.🤓Айниқса, Президентимизнинг «Бугун қайси тадбиркор қўшилган қийматни кўпайтирса, сунъий интеллект ёрдамида унумдорликни оширса, таннарх бўйича изланса, эртанги бозор шуники», деган сўзлари бугунги замон тадбиркори олдида турган асосий вазифани аниқ ифодалайди. 🤓Бугунги тадбиркор фақат ўз бизнесини эмас, балки янги иш ўринларини, янги технологияларни, янги маҳсулот ва янги бозорларни яратувчисига айланмоқда. 🤓Шунинг учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бу фақат бизнесни қўллаб-қувватлаш эмас. Бу – халқ фаровонлигини ошириш, ёшларга муносиб иш ўринлари яратиш, ҳудудларни ривожлантириш ва мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш демакдир.
✅ Президентимиз куни-кеча тадбиркорлар билан ўтказган мулоқот якунида тадбиркорларга қарата: «Ҳеч қачон олдинга интилишдан, ўсишдан, ривожланишдан, янгилик қилишдан тўхтаманг! Сизларнинг ортингизда доимо қўллаб-қувватлайдиган кучли давлат, ҳуқуқ ва манфаатингизни ҳимоя қиладиган қонун, ташаббус ва мақсадларингизни рўёбга чиқаришда елкадош бўлган Президент бор», деб таъкидладилар.🤓Бу сўзлар, менимча, ҳар бир тадбиркор учун ўзига хос ҳаёт ва фаолият шиори бўлиши керак. ❗️Азиз тадбиркорлар! 💚 Сизларнинг ҳар бир янги лойиҳангиз, ҳар бир янги иш ўрнингиз ва ҳар бир муваффақиятингиз – юртимиз тараққиётига қўшилаётган муносиб ҳиссадир. 💚 Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, бизнесингизга барака ва юксак марралар тилайман. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅ Ушбу ўсишнинг асосий институционал омилларидан бири 7 миллиард Австралия доллари миқдоридаги субсидия дастуридир. Бозордаги юқори талаб туфайли ҳукумат 2026 йил май ойидан имтиёзлар ҳажмини қисман қайта кўриб чиқди. Бу ҳолат давлатнинг молиявий рағбатлантириш сиёсати янги энергетик технологияларни аҳоли ўртасида жорий этиш суръатига бевосита таъсир кўрсатаётганини кўрсатади.➡️Энергияни сақлашнинг технологик аҳамияти
✅ Батареялар кундузи қуёш панеллари ишлаб чиқарган ортиқча электр энергиясини сақлаб, уни кечки юқори талаб даврида истеъмол қилиш имконини беради. Австралияда 4 миллионга яқин уй, яъни алоҳида ҳовлиларнинг 40 фоизи қуёш панелларига эга. Виктория штатида батареяли хонадонлар ёзги энг юқори талаб пайтида фақат қуёш панелларига эга уйларга нисбатан тармоқдан 80 фоиз кам электр энергияси олган.➡️Иқтисодий самарадорлик
✅ 2026 йил биринчи чорагида Австралияда электр энергиясини ишлаб чиқариш харажатлари 12 фоизга пасайди. Талабнинг пик соатларда қисқариши бутун энергетика тизимида нарх босимини камайтиради. Натижада батареяга эга бўлмаган истеъмолчилар ҳам пастроқ улгуржи нархлар ва барқарорроқ электр таъминоти орқали билвосита манфаат кўради.➡️Хитой батареяларининг роли
✅ Хитойда ишлаб чиқарилган нисбатан арзон батареялар Австралиядаги энергетик трансформацияни тезлаштирди. Мамлакат Германия ва АҚШдан кейин батареяларнинг учинчи йирик импортчисига айланди. Австралия ҳар бир миллион аҳолига 2 ГВт-соатдан ортиқ энергия сақлаш қуввати кўрсаткичига эришган. Шунингдек, 137 та йирик батарея лойиҳаси ишламоқда, қурилмоқда ёки молиялаштириш босқичида турибди.➡️Энергетика тизимидаги таркибий ўзгаришлар
✅ Қайта тикланувчи манбалар энергия сақлаш тизимлари билан биргаликда мамлакат электр таъминотининг қарийб ярмини таъминламоқда. Батареялар Австралиянинг шарқий электр бозорида айрим вақтларда улгуржи нархларни шакллантирувчи муҳим омилга айланган. Бу жараён кўмир ва газ станцияларига қарамликни босқичма-босқич камайтириб, 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 82 фоизга етказиш мақсадини амалга ошириш имкониятини оширади.🌐Telegram || 👥Facebook
🤓 ўзининг аризасига асосан; 🤓 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга – назорат қилувчи органлар томонидан; 🤓 10 иш кунидан ортиқ, лекин 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга – суд томонидан.📝 Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив-техник ҳужжатлар билан белгиланган барча мажбурий талаблар давлат томонидан Мажбурий талаблар реестрига киритилади. ✅ Мажбурий талаблар реестрига маълумотлар тегишли соҳадаги ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилади. ✅ Адлия вазирлиги Мажбурий талаблар реестрининг оператори ҳисобланади. 🚫 Тадбиркорлик субъектлари Мажбурий талаблар реестрига киритилмаган талабларни бажармаганлик учун жавобгарликка тортилмайди. 📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, мавжуд сув ресурсларининг энергетик салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кичик ва микро ГЭСлар олис ҳудудларни электр энергияси билан таъминлаш, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш ва хусусий инвестицияларни жалб этишда муҳим ўрин тутади.🤓Бугунги кунда 64 та лойиҳа ишга туширилиб, уларнинг жами қуввати 41,6 мегаваттга етган. Аммо бу белгиланган қувватнинг атиги тўртдан бир қисмини ташкил этади. Режадаги қарийб 3 мингта лойиҳадан 932 таси бўйича ташаббускор аниқланган. Жаҳон банки иштирокида ажратилган 150 миллион долларлик имтиёзли ресурслардан фойдаланиш ҳам суст кетаётгани қайд этилди.
✅Тадбиркор ва инвесторларда станцияларни қуриш ҳамда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш шартлари бўйича саволлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.🤓Қўшимча сув босимини ҳосил қилиш учун канал, дарё ва ўзанлар конструкциясига ўзгартириш киритишга рухсат берилади. Сув хўжалиги объектларида ўз эҳтиёжлари учун кичик ва микро ГЭСларни аукционсиз қуриш имконияти ҳам яратилади.
✅Лойиҳалар учун муносиб жойларни аниқлашдан тортиб, уларни ишга тушириш ва эксплуатация қилишгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи рақамли платформа жорий этилади. Шу билан бирга, лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш бўйича ягона услубий қўлланма ҳамда хусусий сектор иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш тартиби ишлаб чиқилади.🤓Мамлакатимизда дарё ва каналлар тармоғининг умумий узунлиги 173 минг километрдан зиёд. Тақдимотда бетонлаштирилган каналларда кичик ва микро ГЭСлар қуриш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Мутасаддиларга бундай объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, қўшимча лойиҳалар захирасини аниқлаш вазифаси қўйилди.
✅Умуман, 2030 йилга қадар бундай станциялар қувватини 204,8 мегаваттга етказиб, йилига 620 миллион киловатт-соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган.🤓Бу 350 мингта хонадонни “яшил” энергия билан таъминлаш, йилига 187 миллион куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 311 минг тонна карбонат ангидрид чиқарилишининг олдини олиш имконини беради.
✅Шунингдек, янги ўқув йилидан кичик қувватли “яшил” энергетика йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун дуал таълим тизими жорий этилади. Энергетика корхоналари, жумладан, кичик гидроэнергетика объектлари талабалар учун амалиёт базаси сифатида белгиланади.📌 Давлатимиз раҳбари белгиланган лойиҳаларни жадаллаштириш, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, ускуналарни маҳаллийлаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. 🌐Telegram || 👥Facebook
