Rahimjon Hakimov
Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Rahimjon Hakimov
Channel Rahimjon Hakimov (@rahimjon_hakimov) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 13 142 subscribers, ranking 4 050 in the Politics category and 6 015 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 13 142 subscribers.
According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -1 565 over the last 30 days and by -126 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 3.04%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 2.28% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 400 views. Within the first day, a publication typically gains 300 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 5.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi.
Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.
✅ Фармонга мувофиқ фуқароликка қабул қилинган 264 нафар шахснинг 90 нафари Сурхондарё вилоятида истиқомат қилади.🤓Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини ҳал этиш, уларнинг тўлақонли фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратилди.
✅ Хусусан, 2016 йилдан буён қарийб 26 минг нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Шунингдек, фуқароликни тан олиш институти жорий этилиши натижасида 60 мингдан ортиқ шахс Ўзбекистон фуқароси мақомига эга бўлди.🤓Маълумот учун, 1991–2007 йилларда 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилган бўлса, 2007–2016 йиллар давомида фуқароликка қабул қилиш ҳолатлари қайд этилмаган.
✅ 2016 йил декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фуқароликка қабул қилиш бўйича илк фармони 179 нафар шахсни қамраб олган. Кейинги йилларда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиб, минглаб инсонларнинг кўп йиллик ҳуқуқий масалалари ҳал қилинди.📌 Бу каби қарорлар мамлакатимизда инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган инсонпарвар сиёсатнинг амалий ифодаси бўлиб хизмат қилмоқда. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади; ✅115 нафари муддатидан илгари шартли озод этилади; ✅52 нафарининг жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади; ✅81 нафар маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилади.▶️Афв этилганлар орасида 7 нафар чет эл фуқароси, шунингдек, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 63 нафар шахс бор. ▶️Уларнинг 375 нафари ёшлар, 49 нафари хотин-қизлар, 37 нафари эса 60 ёшдан ошган эркаклардир. ▶️Мазкур қарор инсонпарварлик, кечиримлилик ва тузалиш йўлига ўтган шахсларни қўллаб-қувватлаш тамойилларининг амалий ифодаси бўлди. 📌 Маълумот учун, ўтган йили Мустақиллик байрами муносабати билан 523 нафар, Конституция байрами арафасида эса 615 нафар маҳкум афв этилган. Жорий йил Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар шахс афв этилган эди. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅Маскнинг қарашларига кўра, сунъий интеллект 5 йил ичида инсоннинг интеллектуал имкониятларидан устунлашиши, 10 йил давомида эса уни кескин ортда қолдириши мумкин. Агар сунъий интеллект таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишни, роботлаштирилган тизимлар эса жисмоний меҳнатни ўз зиммасига олса, инсоннинг иқтисодий жараёнлардаги роли жиддий қисқариши эҳтимолдан холи эмас. Асосий хавф технологиянинг ўзида эмас, балки унинг ривожланиш суръати билан ижтимоий институтларнинг мослашиш тезлиги ўртасидаги тафовутдадир. Қонунчилик, таълим тизими, меҳнат бозори ва хавфсизлик механизмлари технологик ўзгаришларга нисбатан анча секин янгиланмоқда.▶️Чексиз фаровонлик концепцияси
✅750 миллиард долларлик бойликка эга Маск келажакда товар ва хизматлар кўплиги пулнинг иқтисодий аҳамиятини йўқотишини тахмин қилади. Бироқ иқтисодий назария нуқтаи назаридан барча ресурсларнинг чексиз бўлиши мумкин эмас. Ер, энергия, хомашё, нуфузли кўчмас мулк ва ноёб санъат асарлари чекланган активлар ҳисобланади. Дунёдаги 8,3 миллиард инсоннинг эҳтиёжини қондириш эса улкан ишлаб чиқариш қувватлари, энергия манбалари ва адолатли тақсимот механизмларини талаб этади. Шунингдек, технологик фаровонлик автоматик равишда ижтимоий адолатни таъминламайди. Аксинча, ўтиш даврида оммавий ишсизлик, даромадлар тенгсизлиги, касбий қадрсизланиш ва сиёсий беқарорлик кучайиши мумкин.▶️Бошқарув ва назорат муаммоси
✅Сунъий интеллект хавфсизлигини бир нечта технологик компания ёки миллиардерларнинг ўзаро назоратига топшириш институционал жиҳатдан етарли эмас. Инсоният келажагига таъсир кўрсатувчи технологиялар парламент назорати, мустақил илмий экспертиза, халқаро стандартлар, шаффофлик ва жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлик асосида бошқарилиши зарур.🌐Telegram || 👥Facebook
✅ Қарорга кўра, 2027 йил 1 февралгача салоҳиятли кичик ва микро ГЭС лойиҳаларини аниқлаш, амалга ошириш ва эксплуатация қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш мақсадида рақамли платформа ишлаб чиқилади.🤓 Кичик ва микро ГЭСларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда атроф-муҳитга оид ва ижтимоий талаблар мажбурий тартибда инобатга олиниши белгиланди. 🤓 Қуввати 5 МВтгача бўлган кичик ва микро ГЭСларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш мақсадида Энергетика вазирлиги буюртмаси асосида “E-auksion” электрон савдо майдончасида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифини пасайтириб бориш юзасидан ўтказиладиган электрон аукционда бошланғич нарх билан биргаликда энг қуйи нархни ҳам белгилаш тартиби жорий этилади. ✅ Бунда нархлар II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан қуйидагича ўрнатилади:
🔹 қуввати 500 кВтгача бўлган микро ГЭСларга – бошланғич нархи 150 фоиз, энг қуйи нархи 50 фоиз миқдорида; 🔹 қуввати 500 кВтдан 2 МВтгача бўлган кичик ГЭСларга – бошланғич нархи 120 фоиз, энг қуйи нархи 40 фоиз миқдорида; 🔹 қуввати 2 МВтдан 5 МВтгача бўлган кичик ГЭСларга – бошланғич нархи 100 фоиз, энг қуйи нархи 30 фоиз миқдорида.📌 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб кичик қувватли яшил энергия йўналишлари, жумладан, кичик гидроэнергетика учун юқори малакали кадрларни тайёрлашни олий таълим ташкилотларида дуал таълим тизими асосида жорий этилади. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅ Юртимиз ҳаётидаги қутлуғ сана – Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида турибмиз. Бу йил ушбу тарихий кун янги Ўзбекистоннинг бугунги улкан салоҳияти ва жаҳон майдонидаги нуфузига мувофиқ «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда.🤓Тарих – улуғ мураббий. У давлатлар ва халқлар асрлар давомида босиб ўтган мураккаб йўлни холис баҳолайди. Шундай тарихий бурилишлар бўладики, улар вақт билан эмас, балки инсон тақдири ва миллат келажагини белгилаб берган азму шижоат, қатъий сиёсий ирода, оқилона қарорлар ҳамда халқ манфаати йўлида амалга оширилган ислоҳотлар билан ўлчанади.
✅ Кейинги ўн йилда Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар нафақат давлат бошқарувини, балки халқимиз тафаккурини, ҳаётимиз фалсафасини, қонун устуворлигига бўлган қарашларни ҳамда энг асосийси инсон қадрига муносабатни тубдан ўзгартирди.🤓Давлатимиз раҳбарининг халқни севиш ва Ватанга сидқидилдан хизмат қилишдек олий саодатга йўғрилган шахсий намунаси янги Ўзбекистон руҳига айланди.
✅ Давлатчилик тарихимиз шундан далолат берадики, тамаддуннинг энг ёрқин даврлари юксак сиёсий ирода ва тарихий масъулият эгалари бўлган Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек сингари буюк аждодларимиз шахсияти билан чамбарчас боғлиқ. Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаган стратегик сиёсати, қатъий сиёсий иродаси ва тинимсиз амалий саъй-ҳаракатлари туфайли эришилган халқ бирлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик ҳамда Ватан тақдири учун муштарак масъулият Янги Ўзбекистон тараққиётининг сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичидаги дадил қадамларини таъминлаб бермоқда.📌 Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиб бормоқда. Охирги 10 йилликка назар соладиган бўлсак, мамлакатимизда валюта бозори либераллаштирилиб, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар учун кенг имкониятлар яратилди. Иқтисодиётимиз ҳажми 50 миллиард доллардан қарийб 3 баробарга ошди, мамлакатимиз ўрта даромадли давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Электрон давлат хизматлари кенгайиб, ижтимоий ҳимоя тизими янги босқичга кўтарилди. Бу ўзгаришлар натижалари халқимизнинг кундалик ҳаёти ва турмуш тарзида яққол намоён бўлмоқда. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅ Скандинавия модели юқори солиқлар эвазига соғлиқни сақлаш, болалар парвариши ва ижтимоий ҳимояни молиялаштиради. Танқидчилар бундай тизим иқтисодий ўсишни секинлаштиради, деб ҳисоблайди. Бироқ Норвегия аҳоли жон бошига даромад бўйича АҚШдан юқори, норвегиялик ходимларнинг бир соатдаги ишлаб чиқариш ҳажми ҳам каттароқ. Бешта Шимолий Европа давлати жаҳондаги энг бахтли олти мамлакат қаторига киради.▶️Аёллар бандлигининг аҳамияти
✅ 2025 йилда меҳнатга лаёқатли аёлларнинг ишчи кучидаги улуши АҚШда 56 фоиз, Норвегия ва Швецияда 62 фоиз, Исландияда эса 70 фоизни ташкил этган. Норвегияда бир ёшдан бошлаб болалар боғчаси хизмати ойига тахминан 120 доллар туради, кам даромадли оилалар учун эса деярли бепул. Бу аёлларнинг меҳнат бозорида фаол иштирокини таъминлайди.▶️Иш ҳақини мувозанатлаш механизми
✅ Моделнинг муҳим хусусияти — паст иш ҳақларини ошириш ва юқори маошлар ўртасидаги фарқни қисқартиришдир. Бундай ёндашув самарасиз иш ўринларини қисқартиради, юқори унумли тармоқларни рағбатлантиради ва инновацияларни кучайтиради. Кучли ижтимоий ҳимоя ходимларни технология ёки ташқи савдо сабаб ишини йўқотишдан камроқ қўрқишига имкон беради.▶️Тизим олдидаги муаммолар
✅ Аҳолининг қариши, тиббий ва парвариш харажатларининг ўсиши, миграция ва тенгсизликнинг кенгайиши моделга босим ўтказмоқда. Шунга қарамай, Швеция Глобал инновациялар индексида иккинчи ўринни эгаллаб, АҚШдан олдинда турибди.🌐Telegram || 👥Facebook
✅– Сўнгги ўн йил мамлакатимиз тарихида янги Уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш босқичи сифатида абадий муҳрланди,– деди Президентимиз. ✅Бу даврда иқтисодиётимиз ҳажми 2,5 баробардан зиёд ошди. Иқтисодиёт тармоқларига 160 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, умумий қиймати 76 миллиард долларлик 2 минг 163 та йирик саноат лойиҳаси ишга туширилди, қарийб 6 миллион нафар аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланди.
🤓Бугунги маросимда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумий қиймати қарийб 50 триллион сўм бўлган 72 та йирик саноат ва сервис лойиҳаси ҳамда 91 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди. Уларнинг очилиши Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди.✅Инвестиция лойиҳалари энергетика, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, металлургия, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш материаллари, тоғ-кон, тўқимачилик ва енгил саноат каби муҳим йўналишларни қамраб олган.
🤓Жумладан, Сирдарё вилоятида 1 минг 573 мегаваттли электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати, Қорақалпоғистон Республикасида 200 мегаваттли шамол электр станцияси ва 100 мегаваттли энергия сақлаш тизими ишга туширилди. Навоий вилоятидаги янги энергетика лойиҳалари йилига 657 миллион киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.✅Янги Тошкент ҳудудида жаҳон стандартлари асосида 10 гектар майдонда барпо этилган Янги Ўзбекистон университетининг замонавий мажмуаси шулар жумласидандир. Бу ерда 7 минг нафар талаба таҳсил олиши учун шароит яратилган.
🤓Олий таълим муассасасида Гарвард университети билан ҳамкорликда Ректорлар мактаби фаолияти йўлга қўйилди. Оксфорд университети билан биргаликда давлат хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича “Таълим хаби” ташкил этилади. 1 октябрдан Сунъий интеллект институти иш бошлайди.✅Фарғона вилоятидаги янги замонавий тиббиёт муассасасида эса йилига 60 минг нафар беморни даволаш ва 30 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш имконияти яратилди. 🤓Давлатимиз раҳбари янги объектларни барпо этишда иштирок этган инвестор ва тадбиркорлар меҳнатини юксак баҳолади.
✅– Сиз киритаётган ҳар бир инвестиция Ўзбекистон келажагининг пойдеворини мустаҳкамлайди. Сиз яратаётган ҳар бир иш ўрни оилалар фаровонлигига хизмат қилади. Сиз ишлаб чиқараётган ҳар бир маҳсулот мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янги босқичга олиб чиқади. Сиз экспорт қилаётган ҳар бир товар Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширади,– деди Президентимиз. 🤓Ушбу лойиҳаларни барпо этишда фидойилик кўрсатган қурувчилар, муҳандис ва лойиҳачилар, тадбиркор ва инвесторларга миннатдорлик билдирилди. 📌 Шундан сўнг давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босди ва 72 та йирик инвестиция лойиҳаси ҳамда 91 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди. 🌐Telegram || 👥Facebook
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.📝 Таъкидланганидек, бугунги кунда жойларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш ва хавфсиз муҳитни шакллантиришда профилактика инспекторларининг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис уларнинг ҳуқуқий мақоми, вазифа ва ваколатлари, касбий фаолиятининг кафолатларини ягона қонун билан аниқ белгилаш зарурати юзага келмоқда.
✅Ушбу қонун лойиҳаси билан профилактика инспекторининг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги ҳамда хизматни ўташ тартиби белгиланмоқда. Хусусан, инспекторнинг касбий фаолиятига асоссиз аралашиш, уни хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш ва унга қўшимча вазифалар юклашга йўл қўймаслик назарда тутиляпти.🤓Ҳужжат билан профилактика инспекторининг 9 та асосий ва 6 та кўмаклашувчи вазифалари аниқ ва қатъий белгилаб берилмоқда. Жумладан, профилактика инспектори ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиб, уларга тезкор муносабат билдириши, шахсларни профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратга олиши, умумий, махсус ва виктимологик профилактикани амалга ошириши белгиланяпти. Ҳуқуқбузарликларни аниқлаб ва уларга чек қўйиши, маъмурий ишларни юритиши, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериши, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика ишларини олиб бориши ҳамда жамоат хавфсизлиги ва рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаши назарда тутилмоқда.
✅Шунингдек, профилактика инспекторининг қидирув тадбирларида иштирок этиши, тегишли органларга профилактика ишларида кўмаклашиши, пробация назоратидаги шахсларни текширишии, қурол ва ўқ-дориларни сақлаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиши, тақиқланган ва экстремистик гуруҳларга алоқадор шахсларни аниқлашда иштирок этиши ҳамда оилалардаги ижтимоий-маиший муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этишда ваколатли органларга кўмаклашиши белгилаб қўйилмоқда.🤓Шу билан бирга, профилактика инспекторининг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. У ҳар чоракда хизмат ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан аҳоли ва жамоатчилик олдида ҳисобот бериши белгиланмоқда. Аҳолининг профилактика инспектори фаолиятига нисбатан “ишончсизлик ташаббуси”ни билдириш механизми ҳам жорий этилмоқда.
✅Ҳужжатда профилактика инспекторларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини давлат томонидан ҳимоя қилиш, меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, хизмат ва уй-жой шароитларини яхшилаш, самарали фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантиришга оид кафолатлар ҳам ўз аксини топган.📌 Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳитни таъминлашга, профилактика инспекторларининг масъулияти ва аҳоли билан ишлаш самарадорлигини оширишга, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади. 🌐Telegram || 👥Facebook
✅Учрашув аввалида америкалик қонун чиқарувчилар Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий қутладилар.🤓Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
✅Икки томонлама муносабатларда ижобий суръат кузатилаётгани, сиёсий мулоқот юқори даражада экани, алоқалар ва ўзаро ташрифлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Икки мамлакат етакчилари яқинда бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.🤓Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ошди. Энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва саноат соҳаларида йирик лойиҳаларни бошлаш ва амалга оширишни назарда тутувчи уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури изчил амалга оширилмоқда.
✅Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқотни илгари суришда АҚШ Конгрессининг муҳим ўрни қайд этилди.🤓Ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. АҚШ делегацияси аъзолари вакиллик қилаётган Миссури, Шимолий Каролина, Техас ва Гавайи штатлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди. 🤓Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 📌 Учрашув якунида ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди. 🌐Telegram || 👥Facebook
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазири А.Тошқуловнинг “Аҳолига нотариат соҳасидаги хизматларнинг сифатли ва шаффоф тарзда кўрсатилишини ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида”ги парламент сўровига жавоби кўриб чиқилди.📝Тақдим этилган жавобга кўра, сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтини такомиллаштириш, аҳолига қулай хизматлар кўрсатиш ва соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг тегишли Фармони билан 2020 йил 1 январдан нодавлат нотариал идоралар фаолият кўрсатадиган бўлди.
✅Бугунги кунда республикамизда 1 156 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳамда олис ва чекка ҳудудларда 4 нафар давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан аҳолига 70 турдан ортиқ нотариал хизматлар кўрсатиб келинмоқда.🤓Соҳани рақамлаштириш доирасида фуқаролар учун ўзларига яқин нотариусни аниқлаш, навбатга электрон ёзилиш, ишончномани текшириш, электрон мурожаат қилиш, мулкка бўлган тақиқни текшириш имкониятларини берувчи “E-notarius.uz” портали ҳамда мерос ишларини расмийлаштиришда меросхўрлар доирасини аниқлаб берувчи электрон “ШАЖАРА” дастури ишга туширилди. Рақамлаштириш натижасида нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда экстерриториаллик принципи жорий этилди.
✅Ҳозирга қадар “Нотариус” ААТ 22 та вазирлик ва идораларнинг 40 та ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши натижасида фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳажми 95 фоизгача қисқартирилиб, ушбу ҳужжатларни нотариуслар мустақил равишда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилган.🤓Парламент сўровига жавобда келтирилишича, ҳозирга қадар 20 турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн амалга ошириш йўлга қўйилган. Илгари онлайн нотариал хизматлардан фойдаланиш учун фуқаролардан қўшимча БҲМнинг 30 фоизи миқдорида ҳақ ундирилган бўлса, 2026 йил июль ойидан онлайн ва офлайн нотариал хизматлардан фуқароларнинг эркин танлов асосида фойдаланишини таъминлаш мақсадида мазкур қўшимча ҳақ бекор қилинган ва хизмат учун тўловлар бирхиллаштирилган. Натижада, ўтган бир ойнинг ўзида аҳолининг 9,4 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари тежалишига эришилган.
✅Парламент сўровига жавобда янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Нотариат тўғрисида”ги қонун лойиҳасида эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулкини тасарруф этиш билан боғлиқ низоларнинг олдини олишга қаратилган янги механизмлар, шу жумладан “Эр-хотиннинг биргаликдаги васиятномаси”, “Мерос шартномаси” каби янги нотариал ҳаракатлар жорий этилиши таклиф этилаётгани ҳам баён қилинган.📌 Мажлисда парламент сўровига жавобда кўтарилган масалалар бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилгани таъкидланиб, берилган жавоб маълумот учун қабул қилинди. 🌐Telegram || 👥Facebook
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқдилар.📝 Ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров тақдим этди.
✅Давлат дастури ижроси ялпи мажлисга қадар сиёсий партиялар фракциялари ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда атрофлича муҳокама қилинди. Унда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати, амалга оширилган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда масъул вазирлик ва идоралар фаолияти депутатлар томонидан таҳлил қилинди.🤓Қайд этилганидек, жаҳон иқтисодиётида мураккаб ва юқори ноаниқликлар сақланиб қолаётган шароитда мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланмоқда. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати 8,5 фоизни ташкил этиб, ЯИМ ҳажми 1 072,7 триллион сўмга етди. Саноатда 8 фоиз, хизматлар соҳасида 9,2 фоиз, қурилишда 13,7 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,7 фоиз ўсиш қайд этилди. Давлат бюджети харажатлари 205,6 триллион сўмни ташкил этиб, шундан 105,8 триллион сўм ижтимоий соҳаларга йўналтирилди.
✅Инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятда ҳам юқори натижалар қайд этилди. Биринчи ярим йилликда 28,1 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, ўтган йилга нисбатан 134 фоизга ўсди. Шундан 26 миллиард доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳиссасига тўғри келди. Экспорт ҳажми эса илк бор 15,9 миллиард долларга етди.🤓Депутатлар томонидан ушбу натижалар Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида иқтисодий ўсишни, энг аввало, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандликни таъминлаш, даромад манбаларини кўпайтириш ва камбағалликни қисқартиришга йўналтириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий самараси экани алоҳида эътироф этилди.
✅Бу, айниқса, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш борасидаги натижаларда яққол намоён бўлмоқда. Ҳисобот даврида 506 минг нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилди, 2 миллион 616 минг нафар аҳолининг даромади оширилди, 546 минг нафар норасмий банд фуқаронинг фаолияти легаллаштирилди. Маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштиришга қаратилган 104 мингта микролойиҳа ишга туширилиб, улар орқали 246 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди.🤓Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини бизнесга кенг жалб этиш бўйича кўрилган чоралар натижасида 37,8 мингга яқин янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Савдо-саноат палатасининг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларига 70 мингга яқин бизнес хизматлари кўрсатилди.
✅Халқ вакиллари Давлат дастури ижросининг натижадорлигини янада ошириш юзасидан қатор таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ҳудудларда яратилаётган иш ўринларининг барқарорлиги ва даромадлилигини мунтазам баҳолаб бориш, камбағалликни қисқартириш чораларини ҳар бир маҳалланинг аниқ эҳтиёж ва имкониятларидан келиб чиқиб манзилли ташкил этиш, кичик бизнес ва микролойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш таклиф этилди.🤓Депутатлар Давлат дастури ижросини фақат миқдорий кўрсаткичлар билан эмас, балки амалга оширилган чора-тадбирларнинг аҳоли ҳаётига таъсири, яратилган иш ўринларининг барқарорлиги, маҳаллаларда даромад манбаларининг кўпайиши ва одамларнинг кундалик турмушидаги реал ўзгаришлар нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш муҳимлигига эътибор қаратдилар. 📌 Савол-жавоблардан сўнг депутатлар Давлат дастурининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи бўйича тегишли қарор қабул қилдилар. 🌐Telegram || 👥Facebook
🗞«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг 2026 йил I ярим йиллигида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида; 🗞«Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида; 🗞«Аҳолига нотариат соҳасидаги хизматларнинг сифатли ва шаффоф тарзда кўрсатилишини ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкуловнинг жавоби ҳақида.🎥 Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бугун соат 11:00 да бошланади. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. 🌐Telegram || 👥Facebook
🔹 “Тартибга солиш қумдони” доирасида инновацияларни, хизматларни ва маҳсулотларни яратиш, синовдан ўтказиш ҳамда жорий этиш; 🔹 рақамли технологиялар соҳасига инвестицияларни жалб этишга ва мазкур соҳада экспорт фаолияти билан шуғулланишни рағбатлантиришга қаратилган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш; 🔹 фуқаролик, корпоратив ва тижорат ҳуқуқига оид муносабатлар; 🔹 фуқаролик ва иқтисодий процессуал муносабатлар; 🔹 божхона иши ва солиқ солиш; 🔹 меҳнатга оид муносабатлар; 🔹 молия ва банк фаолияти, валюта операцияларини амалга ошириш; 🔹 маълумотларни ҳимоя қилиш, шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш; 🔹 давлат хизматларини кўрсатиш; 🔹 интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш.✅ Ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган махсус ҳуқуқий режим 2100 йилгача амал қилади. ✅ Махсус ҳуқуқий режим Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланган чегаралар доирасидаги Марказ ҳудудида амал қилади. ✅ Марказнинг қарорлари унинг органлари томонидан қабул қилинадиган ва Марказ ҳудудида барча учун мажбурий бўлган ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган ҳужжатлардан иборатдир. 🌐Telegram || 👥Facebook
