en
Feedback
Rahimjon Hakimov

Rahimjon Hakimov

Open in Telegram

Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Rahimjon Hakimov

Channel Rahimjon Hakimov (@rahimjon_hakimov) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 13 432 subscribers, ranking 3 969 in the Politics category and 5 886 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 13 432 subscribers.

According to the latest data from 06 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -2 202 over the last 30 days and by -101 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 3.04%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 2.16% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 410 views. Within the first day, a publication typically gains 292 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 5.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 07 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.

13 432
Subscribers
-10124 hours
-5247 days
-2 20230 days
Posts Archive
Ўтган чорак аср давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг зарурлиги ва самарадорлигини намоён этди, тенг ҳуқуқли мулоқотни таъминлади, минтақавий барқарорлик ва мамлакатларимизнинг изчил ривожланишига кўмаклашди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Билимлар куни муносбати билан мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва усто
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Билимлар куни муносбати билан мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табрик йўллади 📝 Давлатимиз раҳбари Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик қутлуғ байрамига уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ўтаётган Билимлар куни билан мактаб ўқувчилари ва устоз-мураббийларини самимий муборакбод этди. ▶️Кейинги йилларда таълим-тарбия соҳасида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларимиз туфайли Янги Ўзбекистон мактаблари бутунлай янгича қиёфа касб этиб, таълим сифати такомиллашиб бораётганини барчамиз кўриб турибмиз. ▶️Ана шундай муҳитда улғайиб, камолга етаётган, ўқиш, касбий таълим, “Ай-ти”, ижодий изланишлар, спорт, жамоат ишларида дастлабки ютуқлари билан ота-оналар ва устозларни хурсанд қилаётган ўғил-қизларимиз – бизнинг нурли келажагимиз, олтин фондимиздир. ▶️Бундай билимли, зукко, тиришқоқ ва интилувчан, сафлари йил сайин кенгайиб бораётган фарзандларимиз тимсолида биз Учинчи Ренессанс ниҳолларини кўрамиз. Уларнинг ҳар бирини гуркираб ўсадиган азим дарахт, ёруғ истиқболимиз устунлари этиб тарбиялаш – муқаддас вазифамиздир. ▶️Ҳеч шубҳасиз, бундай улуғ мақсадларга етишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладиган таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришга биз бундан буён ҳам устувор аҳамият қаратамиз. Мактаб бағридан катта ҳаётга йўлланма оладиган фарзандларимиз пухта билим билан бирга, албатта камида битта замонавий касб-ҳунарни эгаллаб чиқиши учун барча шароитларни яратамиз. Бунинг учун ҳудудларда “Касблар шаҳарчалари”ни яратиб, замонавий тажриба ҳамда илғор мутахассисларни жалб этамиз.
Азиз фарзандларим, сизларга бахтли ва саодатли ҳаёт эшикларини очадиган калит ҳам, умр йўлларингизда пайдо бўладиган мураккаб саволларнинг ечими, синов ва машаққатларни енгиб ўтишнинг кафолати ҳам фақат билим, билим ва билимдир. Гўзал ёшликнинг ҳар бир дақиқасини қадрлаб, янги илм, ғоя ва инновацияларни, касб ва ҳунарларни, она тилимиз, бой тарихимиз ва маданиятимиз асосларини пухта эгалланг. Жаҳон тарихи ва хорижий тилларни ҳам астойдил ўрганинг. Изланиш ва ҳаракатдан ҳеч қачон тўхтаманг. Аждодларимиздан мерос бўлган табаррук заминимизни бутун қалбингиз, юрагингиз билан севинг, халқимиз ва Ватанимизга чексиз садоқат туйғулари билан яшанг! Шу йўлда меҳрибон устозларингиз, ота-оналарингизни энг яқин дўст ва маслаҳатчи деб билинг! Сизларга янги ўқув йилини аъло баҳолар билан бошлаб, ҳар бир ўқув чорагини муваффақиятли якунлашни, сиҳат-саломатлик, омад ва зафар ёр бўлишини тилайман. Билимлар байрами барчангизга муборак бўлсин, азиз фарзандларим!
деди Президентимиз. 🌐Telegram || 👥Facebook

❗️Давлатимиз раҳбари "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25 йиллик тараққиёт йўлини сарҳисоб қилди 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси
+6
❗️Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25 йиллик тараққиёт йўлини сарҳисоб қилди 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг юбилей йиғилишида иштирок этди. 🌎 Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида ўтган тадбирда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев ва ташкилотнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Уларбек Шаршеев ҳам қатнашдилар этдилар. 📝 Кун тартибига мувофиқ, ташкилотнинг 25 йиллик фаолияти давомида эришилган ютуқлар, барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ва биргаликдаги тараққиётни давом эттириш борасидаги истиқболли вазифалар муҳокама қилинди. Энг долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам очиқ фикр алмашилди. ➡️Ўзбекистон етакчиси учрашув иштирокчиларини қутлар экан, қардош Қирғиз Республикаси Президенти ва халқига давлат суверенитетининг 35 йиллиги муносабати билан энг эзгу тилакларини билдирди. Мамлакат жадал суръатларда ривожланиб, унинг халқаро майдондаги нуфузи изчил юксалиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Қирғизистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида эришилган самарали натижаларни юқори баҳолаб, мажлис кун тартиби ва қарорлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлади. ➡️Мамлакатимиз етакчиси ташкилот олдида турган энг долзарб вазифаларни белгилаб берди. ➡️“ШҲТ – 2040: умумий тараққиёт макони” концептуал қарашини ишлаб чиқишга киришиш таклиф этилди.
– Унинг асосий мақсади инвестициялар, технологиялар ва билимлар эркин алмашиниладиган, йирик инфратузилма ва саноат лойиҳалари амалга ошириладиган, минтақалар, бизнес ва одамлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар кенгайиб борадиган ўзаро боғлиқ ва барқарор маконни шакллантиришдан иборат бўлиши лозим,
– деди давлатимиз раҳбари. ➡️Ўзбекистон етакчиси ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича бутунжаҳон ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини олқишлаб, ШҲТнинг ушбу янги технологик альянс билан шериклик ўрнатишини таклиф қилди. Ташкилотнинг очиқ кўп тилли маълумотлар корпусини шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, ШҲТнинг сунъий интеллект ва янги рақамли ечимлар бўйича форумини ўтказишга тайёрлигини билдирди. ➡️2035 йилга қадар сув ва энергетика самарадорлиги соҳасида ШҲТнинг технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш бу йўналишдаги қадамлардан бири сифатида кўрсатиб ўтилди. ➡️Қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2028-2030 йилларга мўлжалланган анъанавий санъат ва номоддий маданий меросни асраб-авайлаш ҳамда оммалаштириш бўйича ҳамкорлик дастурини тайёрлаш таклиф этилди. 📌Йиғилишдан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, Бишкек декларацияси, 2002 йил 7 июндаги ШҲТ Хартиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома, ядровий ва жисмоний ядровий хавфсизликни таъминлаш йўлида кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз! Бизга мустақиллик неъматини берган Парвардигоримизга чексиз шукроналар бўлсин! Истиқлолимиз ижодкори ва ҳақиқий бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар бўлсин! Бутун халқимизни бугунги улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги билан табриклайман. Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод ва фаровон бўлсин! Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!
❗️Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти 🌐Telegram  ||  👥Facebook

photo content

❗️Давлатимиз раҳбари АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон Президенти ва Хитой Раиси кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар 🇺🇿🇨🇳Биш
+2
❗️Ўзбекистон Президенти ва Хитой Раиси кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар 🇺🇿🇨🇳Бишкек шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралари бўлиб ўтди. ✅Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Хитой етакчисига Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан йўллаган самимий табриги ҳамда Ўзбекистон – Хитой кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. ➡️Келгуси йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 35 йил тўлади. Ушбу қутлуғ санани кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастурини тайёрлаш таклиф этилди. ➡️Томонлар ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги тизимли стратегик мулоқотни давом эттириш ва парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидладилар. Ўзбекистон “ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши қатъий курашни доимий қўллаб-қувватлаши қайд этилди. ➡️Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 18 миллиард долларга яқинлашди. Келгусида унинг янада ўсишига ишонч билдирилди. ✅Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича янги маррани белгилаш таклиф этилди. Шу мақсадда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ҳамда Ўзбекистон корхоналарининг Хитойда ўтказиладиган савдо кўргазмаларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом эттирилади. ➡️Амалдаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 60 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ўзбекистонда 6 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. ➡️Энергетика, кимё саноати, металлургия, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспорт ва инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ҳамда юқори технологиялар соҳаларида саноат кооперациясининг истиқболли йўналишлари белгиланди. Рақамли иқтисодиёт, тоғ-кон саноати, минерал ресурсларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш соҳаларидаги “ўсиш нуқталари” кенгайтирилади. ✅Технологик шерикликнинг ёрқин намунаси сифатида “BYD” компанияси билан электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қайд этилди. Ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш режалари қўллаб-қувватланди. ➡️Хитой компанияларига Ўзбекистон ҳудудларидаги қўшма саноат зоналарида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилишда янада фаол иштирок этиш таклиф қилинди. ➡️Хитойнинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уларнинг мамлакатимиздаги лойиҳалардаги иштирокини кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди. ➡️Транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўлини қуриш ишлари самарали давом эттирилмоқда. Мазкур йўналиш Евроосиё транспорт экотизимининг муҳим бўғинига айланиши ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ўзаро боғлиқликни янада кучайтиришига ишонч билдирилди. ✅Музокаралар давомида туризм ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Визасиз тартиб амал қилмоқда, икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар географиясини кенгайтириш ва парвозлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди. ➡️Илм-фан, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик мунтазамлик касб этган. “Лу Бань устахоналари” ва Конфуций институтлари фаолияти ҳамда ҳудудларда қўшма таълим лойиҳаларини ривожлантириш ишлари давом эттирилади. ➡️Космосни ўзлаштириш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида қайд этилди. 📌 Ўзбекистон Президенти Хитой Раисини мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди. Учрашув ҳар доимгидек ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон Президенти ва Хитой Раиси кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар 🇺🇿🇨🇳Биш
+3
❗️Ўзбекистон Президенти ва Хитой Раиси кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар 🇺🇿🇨🇳Бишкек шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралари бўлиб ўтди. ✅Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Хитой етакчисига Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан йўллаган самимий табриги ҳамда Ўзбекистон – Хитой кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. ➡️Келгуси йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 35 йил тўлади. Ушбу қутлуғ санани кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастурини тайёрлаш таклиф этилди. ➡️Томонлар ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги тизимли стратегик мулоқотни давом эттириш ва парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидладилар. Ўзбекистон “ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши қатъий курашни доимий қўллаб-қувватлаши қайд этилди. ➡️Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 18 миллиард долларга яқинлашди. Келгусида унинг янада ўсишига ишонч билдирилди. ✅Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича янги маррани белгилаш таклиф этилди. Шу мақсадда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ҳамда Ўзбекистон корхоналарининг Хитойда ўтказиладиган савдо кўргазмаларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом эттирилади. ➡️Амалдаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 60 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ўзбекистонда 6 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. ➡️Энергетика, кимё саноати, металлургия, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспорт ва инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ҳамда юқори технологиялар соҳаларида саноат кооперациясининг истиқболли йўналишлари белгиланди. Рақамли иқтисодиёт, тоғ-кон саноати, минерал ресурсларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш соҳаларидаги “ўсиш нуқталари” кенгайтирилади. ✅Технологик шерикликнинг ёрқин намунаси сифатида “BYD” компанияси билан электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қайд этилди. Ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш режалари қўллаб-қувватланди. ➡️Хитой компанияларига Ўзбекистон ҳудудларидаги қўшма саноат зоналарида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилишда янада фаол иштирок этиш таклиф қилинди. ➡️Хитойнинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уларнинг мамлакатимиздаги лойиҳалардаги иштирокини кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди. ➡️Транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўлини қуриш ишлари самарали давом эттирилмоқда. Мазкур йўналиш Евроосиё транспорт экотизимининг муҳим бўғинига айланиши ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ўзаро боғлиқликни янада кучайтиришига ишонч билдирилди. ✅Музокаралар давомида туризм ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Визасиз тартиб амал қилмоқда, икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар географиясини кенгайтириш ва парвозлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди. ➡️Илм-фан, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик мунтазамлик касб этган. “Лу Бань устахоналари” ва Конфуций институтлари фаолияти ҳамда ҳудудларда қўшма таълим лойиҳаларини ривожлантириш ишлари давом эттирилади. ➡️Космосни ўзлаштириш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида қайд этилди. 📌 Ўзбекистон Президенти Хитой Раисини мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди. Учрашув ҳар доимгидек ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Бишкекка келди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ХАЛҚ ИРОДАСИ – ҚОНУН – НАТИЖАДОРЛИК: 35 ЙИЛЛИК ПАРЛАМЕНТАРИЗМ САБОҚЛАРИ (учинчи қисм) Мурожаатнома – очиқ сиёсий мулоқот ва депутатлик масъулиятининг янги мезони 🤓Сўнгги йилларда миллий парламентаризм тараққиётида Президентнинг ҳар йили Олий Мажлисга йўлланадиган Мурожаатномаси алоҳида ўрин тутмоқда. Мурожаатнома парламент учун стратегик вазифаларни белгилаш, қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини янги мақсадларга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Илгари мамлакат тараққиётига оид энг муҳим вазифалар асосан давлат идоралари кабинетларида муҳокама қилинган бўлса, Янги Ўзбекистонда бу жараён халқ вакиллари иштирокида, бутун халқимиз кўз ўнгида кечмоқда. Президент Мурожаатномаси очиқ сиёсий мулоқотнинг мутлақо янги маданиятини шакллантирди. ❗️Парламент дипломатияси: миллий манфаатларнинг глобал мулоқоти 🌎 Янги Ўзбекистон парламентаризмининг энг катта сифат ўзгаришларидан бири – Олий Мажлиснинг халқаро парламент дипломатиясидаги ролининг кескин ошганидир. ✅ Бугун Ўзбекистон парламенти Парламентлараро Иттифоқ, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Осиё парламентлари Ассамблеяси ва Марказий Осиё парламентлари форуми каби нуфузли платформаларда фаол иштирок этмоқда. Парламентлараро ҳамкорлик доирасида Қонунчилик палатасида 70 та давлат парламенти билан дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари ташкил этилган. ✅ 2025 йил 5-9 апрель кунлари Тошкентда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясининг ўтказилиши эса бу жараённинг рамзий ва амалий чўққиси бўлди. ✅ Энг муҳими, 2026 йилда Парламентлараро Иттифоқнинг йиллик ҳисоботида Тошкентдаги 150-Ассамблея илғор тажриба сифатида қайд этилди. Ушбу тадбир мамлакатимизни глобал парламент мулоқоти марказларидан бири сифатида намоён этган муҳим воқеа сифатида баҳоланди. 📱 Рақамли парламентдан – интеллектуал парламентга Парламент ислоҳотлари энди рақамли трансформациядан ташқарида кечиши мумкин эмас. Project.gov.uz ва e-qonun.uz платформалари қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва парламентда кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштиришга хизмат қилмоқда. Қонунчилик палатасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш сайловчилар билан мулоқотни кучайтириш, ҳуқуқий коллизияларни аниқлаш, қиёсий таҳлил ўтказиш, қонун лойиҳаларини такомиллаштириш ва қонуннинг амалдаги ижросини мониторинг қилиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Президентимизнинг Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида IT, сунъий интеллект ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш келгуси тараққиётнинг муҳим омиллари сифатида белгиланди. Ўзбекистон технология соҳаларида жаҳонга илғор ташаббусларни таклиф қиладиган марказга айланиши, ўзбек тили эса рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозимлиги таъкидланди. ❗️35 йиллик сабоқ ва келгуси ўн йиллик 🙂 Мустақилликнинг 35 йили Ўзбекистон парламентаризмининг шаклланиш, институционаллашиш ва сифат жиҳатидан янгиланиш тарихидир. Бир палатали парламентдан икки палатали тизимга, вакиллик функциясидан таъсирчан парламент назоратига, сифатли қонунлардан уларнинг натижадорлигига, миллий даражадаги фаолиятдан глобал парламент дипломатиясигача бўлган йўл босиб ўтилди.
✅Кеча парламентнинг асосий вазифаси мустақил давлатнинг ҳуқуқий пойдеворини яратиш эди. Кейинги босқичда вакиллик институтини такомиллаштириш ва икки палатали парламент тизимини шакллантириш устувор вазифага айланди. Янги Ўзбекистонда эса яратилган ҳуқуқий пойдеворни инсон қадри, фаровонлиги, иқтисодий тараққиёт, ижтимоий адолат ва давлат бошқаруви самарадорлигига йўналтириш даври келди.
💚Айниқса, сўнгги ўн йилликда Президентимиз Шавкат Мирзиеев бошчилигидаги изчил ислоҳотлар бу жараёнга мутлақо янгича мазмун-моҳият, янгича суръат ва шиддат бахш этди. 📌 Янги Ўзбекистон ислоҳотлари натижасида Олий Мажлис тобора халқ билан ҳамнафас, қонун ижодкорлигида профессионал, назоратда таъсирчан, қарор қабул қилишда илм ва далилларга таянган, халқаро майдонда фаол ва энг муҳими, ҳар бир қарори ортида инсон манфаатини кўра оладиган парламент сифатида ривожланмоқда. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ХАЛҚ ИРОДАСИ – ҚОНУН – НАТИЖАДОРЛИК: 35 ЙИЛЛИК ПАРЛАМЕНТАРИЗМ САБОҚЛАРИ (иккинчи қисм) 📝 Янги Ўзбекистон: халқчил қонунлар ва таъсирчан парламент
✅ Сўнгги ўн йиллик Ўзбекистон миллий парламентаризми тарихида алоҳида давр сифатида намоён бўлмоқда.
🤓Президентимиз Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида бу жараённинг моҳиятини аниқ ифодалаб, «Инсон қадри учун!» ғояси давлат сиёсатининг марказига олиб чиқилганини таъкидлади. 🤓Бу ёндашув парламентаризм мазмунига ҳам янги талаб қўйда. Эндиликда қонуннинг қиймати унинг сони ёки қанча моддадан иборатлиги билан эмас, балки инсон ҳаётини қанчалик ўзгартираётгани билан ўлчанади. 🤓Агар 2009–2016 йилларда Қонунчилик палатаси 305 та қонун лойиҳасини кўриб чиққан бўлса, 2017–2025 йилларда бу кўрсаткич 1456 тага етди. Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаоллиги қарийб 5 баравар ошди, депутатларнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиши эса 65 тадан 163 тага ошди. 🤓Парламентнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Қонун ижодкорлиги дастурида 40 та муҳим қонун лойиҳаси қабул қилинишининг назарда тутилгани эса парламент қонун ижодкорлигида тизимли режалаштиришга ўтганини кўрсатади. 🤓Бироқ бу рақамларнинг ўзи мақсад эмас. Улар парламент фаолияти мазмуни ўзгараётганини кўрсатади: халқнинг муаммоси ва эҳтиёжи тобора кўпроқ парламент кун тартибига кириб, ҳуқуқий ечимга айланмоқда. 🤓Янги Ўзбекистон парламентида халқ билан, сайловчилар билан мулоқот қилиш депутатлар фаолиятининг бош мезонига айланди. Депутатларнинг мунтазам равишда сайлов округларига чиқиши, аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиши, қонунларнинг амалдаги натижадорлигини ўрганиши шу янги ёндашувнинг амалий ифодасидир. 🤓Айниқса, маҳалла билан парламент ўртасидаги боғлиқликнинг кучайиши муҳим. Чунки одамларнинг кайфияти, оилалар фаровонлиги, тадбиркорларнинг ташаббуси, энг аввало, маҳаллада намоён бўлади. Куни-кеча Президентимиз илгари сурган янги ёндашувга кўра эндиликда маҳалла жамият тараққиётининг «асосий буюртмачиси»га айланади. Бу эса халқ иродасининг давлат қарорларига айланиш занжирини янада кучайтиради: фуқаро – маҳалла – депутат – парламент – қонун – ижро – натижа. 🤓Янги таҳрирдаги Конституция халқчил ва таъсирчан парламент фаолиятига муҳим конституциявий асос берди. Унга кўра парламент ваколатлари сезиларли даражада кенгайди. Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 тадан 12 тага, Сенатнинг мутлақ ваколатлари 14 тадан 18 тага оширилди. 🤓Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатаси ҳисоботини кўриб чиқиш, Ҳукумат ва унинг аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш, вазирлар номзодларини маъқуллаш каби муҳим ваколатларнинг Қонунчилик палатасига берилиши парламентнинг ижро ҳокимияти устидан назоратини янги сифат босқичига олиб чиқди. ❗️Парламент назорати: эшитишдан ечимга ✅ Парламент назорати ҳам мазмунан ўзгарди. Бугун унинг вазифаси фақат вазир ёки идора раҳбарининг ахборотини эшитиш билан чекланмайди. Асосий мақсад – қонунлар ижросидаги муаммоларни аниқлаш, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш ва фуқаролар кўтарган масалаларга амалий ечим топиш. 🤓Айни пайтда парламент назоратининг 18 та шакли амалиётга жорий этилган. 2018 йилда Президентимиз ташаббуси асосида «Ҳукумат соати» институтининг жорий этилиши ижро ҳокимияти ва парламент ўртасида очиқ мулоқотнинг замонавий ва таъсирчан механизмини шакллантирди. Шу кунга қадар қарийб 70 маротаба «Ҳукумат соати» ўтказилиб, унда 77 нафар Ҳукумат аъзоси депутатларнинг саволларига жавоб берган. ✅ Бу рақамлар ортида муҳим бир ғоя мужассам – Янги Ўзбекистонда ҳукуматнинг халқ вакиллари, демакки халқ олдидаги ҳисобдорлиги амалда таъминланмоқда. Тўғрисини айтиш керак, авваллари парламентга вазирлар у ёқда турсин, уларнинг ўринбосарларини келтириш ҳам осон иш бўлмаган. Айнан Президентимизнинг халқчил сиёсати туфайли бугун ҳукумат раҳбарияти, вазирлар ва бошқа идоралар етакчилари тизимли равишда парламентда бўлиб, ўз фаолияти ҳақида халқимизга очиқ ҳисобот ва ахборот бериб бормоқда. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ХАЛҚ ИРОДАСИ – ҚОНУН – НАТИЖАДОРЛИК: 35 ЙИЛЛИК ПАРЛАМЕНТАРИЗМ САБОҚЛАРИ (биринчи қисм) 🙂 «Халқ сўзи» (2026 йил 30 август,
+1
❗️ХАЛҚ ИРОДАСИ – ҚОНУН – НАТИЖАДОРЛИК: 35 ЙИЛЛИК ПАРЛАМЕНТАРИЗМ САБОҚЛАРИ (биринчи қисм) 🙂 «Халқ сўзи» (2026 йил 30 август, 179 сонида) ҳамда Янги Ўзбекистон газеталарида (2026 йил 30 август, 178 сонида) Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган "Халқ иродаси – қонун – натижадорлик: 35 йиллик парламентаризм сабоқлари" номли мақола чоп этилди.
✅ Тоғнинг салобати узоқдан билинади. Худди шу каби, буюк ғояларнинг миллат тақдиридаги ҳаётбахш қудрати йиллар ўтиши билан янада яққол намоён бўлади. Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлининг улуғворлиги, бунёдкорлик руҳи ва халқимиз эришаётган ютуқлардаги беқиёс аҳамиятини йиллар ўтган сари янада теранроқ англамоқдамиз.
🤓Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон фалсафаси нафақат кенг кўламли ислоҳотларнинг асоси, балки миллий тараққиётнинг янги тафаккурини шакллантирган, бугунги эришилган марраларга етаклаган халқчил стратегия эканини вақтнинг ўзи исботлаб бермоқда. 🤓Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган эзгу ғоя асосида нишонланаётгани ҳам бежиз эмас. Бу ғоя Янги Ўзбекистон тараққиёт фалсафасининг мазмун-моҳиятини, халқ ва давлатнинг ягона мақсад сари интилишини ўзида мужассам этган.
✅ Президентимиз Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида таъкидлаганидек, ўттиз беш йиллик мустақил тараққиёт йўли бизга бир ҳақиқатни ўргатди: халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ.
🤓Кимки замондан илгарилаб фикрлай олса, келажакни яратади, кимки кечаги андозалар билан яшаса, тарих изидан эргашишга маҳкум бўлади. Президентимиз Янги Ўзбекистон ғояси орқали тараққиётнинг энг муҳим қонуниятини амалда намоён этди: буюк ўзгаришлар, аввало, тафаккурдан бошланади. 🤓Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ана шу янгича тафаккурнинг амалий ифодасидир. Давлат ва жамият бошқарувида очиқлик, ҳисобдорлик, қонун устуворлиги, инсон қадри ва ҳеч кимни муаммолари билан ёлғиз қолдирмаслик тамойиллари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
✅ Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нафақат босиб ўтилган йўлни сарҳисоб қилиш, балки давлатчилик, жамият ва парламент қандай ўзгарганини англаш учун ҳам муҳим имкониятдир.
🤓Бугун бу саволга жавоб излар эканмиз, миллий парламентаризм тарихига фақат қонунлар сони ёки парламентнинг ташкилий тузилиши нуқтаи назаридан қараб бўлмайди. Унинг ҳақиқий мазмуни – халқ иродасининг давлат қарорларига айланиш механизми қандай ўзгарганида намоён бўлади. 🤓Мустақилликнинг дастлабки йилларида парламент олдида оддий қонун ижодкорлигидан анча катта вазифа турган эди. Янги давлатнинг ҳуқуқий архитектурасини яратиш, ҳокимиятлар бўлиниши принципини қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, бозор иқтисодиётига ўтишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш зарур эди.
✅ 1992 йилда қабул қилинган Конституция халқни давлат ҳокимиятининг ягона манбаи сифатида эътироф этиб, Олий Мажлисни қонун чиқарувчи олий давлат вакиллик органи сифатида белгилади. Биринчи ва иккинчи чақириқ Олий Мажлис фаолияти даврида 230 дан зиёд қонунлар қабул қилинди. Улар миллий давлатчиликнинг институционал ва ҳуқуқий пойдеворини яратди.
🤓1994 йилда кўппартиявийлик асосида ўтказилган парламент сайловлари эса вакиллик демократиясининг муҳим сиёсий асосини шакллантирди. ❗️Икки палатали парламент: вакилликнинг янги архитектураси ✅ 2002 йилги умумхалқ референдуми миллий парламентаризм тараққиётида янги босқични бошлаб берди. Референдумда иштирок этганларнинг 93,65 фоизи Олий Мажлисни икки палатали парламент сифатида ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлади. 🏢 Қонунчилик палатаси профессионал қонун ижодкорлиги институтига, Сенат эса ҳудудлар манфаатларини миллий даражада ифода этувчи вакиллик палатасига айланди. ✅Бу ўзгариш фақат парламент тузилмасини икки қисмга ажратиш эмас эди. У қонун ижодкорлигининг профессионаллашуви, ҳудудий манфаатларни ҳисобга олиш ва қабул қилинаётган қарорлар сифатини оширишга қаратилган институционал ислоҳот бўлди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги сермаҳсул музокаралар натижасида икки томонлама муносабатлар янги сифат даражаси – кенг қамровли стратегик шериклик босқичига кўтарилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президентимиз Бош вазир Нарендра Модини "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирлади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Кўксаройда тантанали кутиб олинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️СМАРТФОННИНГ ХИЗМАТ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ УСУЛЛАРИ 📱Кўпчилик смартфонини ҳар икки–уч йилда алмаштиради. Бироқ қурилма тўғри
❗️СМАРТФОННИНГ ХИЗМАТ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ УСУЛЛАРИ 📱Кўпчилик смартфонини ҳар икки–уч йилда алмаштиради. Бироқ қурилма тўғри фойдаланилса, уни анча узоқ ишлатиш мумкин. Бу нафақат шахсий харажатларни камайтиради, балки электрон чиқиндилар ҳажмини ҳам қисқартиради. ▶️Батарея ҳароратини назорат қилиш
✅Батарея смартфоннинг энг тез эскирадиган қисмларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар қурилмани 17–22°C атрофида сақлашни мақбул деб ҳисоблайди. 0°C дан паст ёки 35°C дан юқори ҳарорат батареяга зарар етказиши мумкин. Айниқса, юқори ҳарорат унинг сиғимини доимий равишда камайтиради.
▶️Тўғри қувватлаш одатлари
✅Телефонни мунтазам равишда 100 фоизгача қувватлаш батареянинг тезроқ емирилишига олиб келиши мумкин. Мутахассислар қувват даражасини асосан 20–80 фоиз оралиғида ушлаб туришни тавсия қилади. Янги iPhone ва Samsung моделларида қувватлашни 80 фоизда чеклаш функцияси мавжуд. Pixel қурилмаларида эса мослашувчан қувватлаш тизими фойдаланувчининг одатларини ўрганади.
▶️Энергия сарфини камайтириш
✅Қоронғи режим, автоматик ёруғлик ва экраннинг 60 сониядан кам вақтда ўчиши қувват сарфини пасайтиради. GPSга боғлиқ иловалар, доимий юқори ёруғлик ва фон жараёнлари батареяни тез сарфлайди. Қувватни тежаш режими кун давомида ишлаш муддатини узайтиради.
▶️Ҳимоя ва тозалик
✅Ҳимоя ғилофи ва экран ойнаси ёрилиш, тирналиш ва зарбалардан сақлайди. Қувватлаш порти ҳамда динамик тешикларидаги чанг вақт ўтиши билан техник муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Уларни микрофибра мато ва ёғоч тиш тозалагич билан эҳтиёткорона тозалаш тавсия этилади.
▶️Дастурий таъминот ва хотира
✅Тизим янгиланишлари хавфсизликни кучайтиради ва қурилманинг ишлашини яхшилайди. Хотиранинг тўлиб кетиши процессор ва тезкор хотирага ортиқча юк туширади. Шунинг учун ортиқча сурат, видео, ўйин ва файлларни мунтазам ўчириш ёки булутли сақлаш тизимига кўчириш керак.
🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини кутиб олди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўттиз беш йиллик мустақил тараққиёт йўлимиз бизга бир ҳақиқатни ўргатди: халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан сўзлаган табригидан асосий фикрлар (иккинчи қисм): 🤓 Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991-йилдаги 66,4 ёшдан 2025-йилда 75,4 ёшга етгани, гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичи 4 баробар камайгани соҳадаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижасидир; ✅ Мамлакатимиз тараққиётнинг мутлақо янги даврига қадам қўймоқда. Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади; 🤓 Келгуси йилларда юртимизда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастурни амалга оширамиз; ✅ Биринчи миллий дастур билим ва малакани келгуси тараққиётимизнинг асосий капиталига айлантиришдан иборат бўлади; 🤓 Тиббиётда профилактикани кучайтириш орқали саломатликни асраш моделига ўтамиз. Давлат тиббий суғуртаси мамлакатнинг барча хонадонларига кириб боради; ✅ 2030-йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади; 🤓 Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади; ✅Фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний кафолатларини кучайтириш бўйича ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз; 🤓Маҳалла жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантирилади; ✅ Ўзбекистонни халқаро дипломатиянинг муҳим марказига айлантириш учун кўпқиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттирамиз; 🤓 Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса, эртага бундан ҳам кучли бўламиз; ✅ Халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ. Бундай буюк қудратга эга халқ ва давлатни енга оладиган кучнинг ўзи йўқ; 🤓 Матонатли, мард ва олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган улуғ мақсадларга албатта етади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook