2 440
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-330 days
Posts Archive
2 440
Мана шу машҳур сўзни дойим эслаб юр:
"Қийинчиликлар кўпайиб, енгиб бўлмайдигандек туюлса — демак, ғалаба яқин."
2 440
Мен шу кунларда жуда ҳам ўзимни тушунишга ҳаракат қиляпман. Ҳисларим баъзан ўзгариб туради, лекин бу менга янгилик эмас — шунчаки ўзимни кузатиб, нима нимага таъсир қилаётганини англашга уриняпман. Одамларнинг меҳри менга ёқади, лекин кимдир жуда яқинлашса, мехр берса бир оз эҳтиёткор бўлиб қоламан — бу яхшими ёмонми билмадимку-я, лекин мен шунчаки шундайман. Қадр ва эътиборни қадрлайман, лекин баъзан уларни қабул қилишга ҳам вақт керак бўлади. Сабаби кўп холатларда менга нисбатан айтилган ширин сўзларни хушламайман. Орадан вақт ўтган бўлса ҳам, баъзи одамлар ҳақидаги саволлар ёдимга тушиб туради, лекин бу менинг ўтмишга илиниб қолганимдан эмас — фақат нима учун шундай бўлганини тушуниш истагидан. Мен шу кунларда кимлигимни яхшироқ англашга ҳаракат қиляпман: қайси ҳис мендан, қай бири қай вазиятдан келаётганини ажратиб кўришга уриняпман. Ҳар бир кечинма менга ўзим ҳақимда бирор нарса ўргатаяпти. Жуда "overthinking" бўлиб қолган тақдиримда хам қуруқ қўл билан қайтганим йўқ, яни бир нимани ўрганяпманда.
Албатта, мен ҳозир ҳаммасига аниқ жавоб топмаганман, лекин шошмасдан, тинч руҳда ўзимни тушунишни давом этсам, менингча хам хаммаси яхши бўлиб кетади.👑
2 440
Гўё кимнидур кутаётгандексан, юрагингда исми йўқ лекин руҳи таниш бўлган бирини. Келиб сени бу жимжит ҳаётдан, бу ташвишлар, ёлғизлик, йиғи аралаш кунлардан қутқариб кетадиган бирини. Гўё Аллоҳ сенинг дуоларингни бир инсон қиёфасида юборадигандек туюляпти. Сенга дунё бўлмайдиган бу оламда, У сенга мўжазгина бир дунё бўлса – елкаси паноҳ, кўзлари тинчлик, сукунати даво. На бойлик, на чирой, на шон-шуҳрат – фақат қалби орқали севса, қалбингни билиб севса. Сен чарчаганда сукутда суянадиган, сен сукут қилганингда сўзсиз тушунадиган, сен йиқилганингда қадам босмасдан ёнингда чўкадиган инсонни кутаётгандексан. Балки, кечикаётган эмас, тайёрланаётган инсондир У. Балки, сенинг қалбингга мос бўлиш учун синовдан ўтаётгандур. Сенинг дардингни тушунадиган даражада синалаётгандур. Балки, У ҳам сени кутаётгандур – худди сендек ёлғиз, худди сендек сабрли, худди сендек қалбида саволлар билан..
2 440
Аллоҳнинг ҳикматига ишонинг. Агар бирор нарсани қаттиқ сўраб дуо қилаётган бўлсангиз, бу истакни Аллоҳ ўзи юрагингизга солган. Аллоҳ сизга зарарли бўлган нарсани бермайди. Ё сиз сўраган нарсани оласиз, ёки ундан ҳам яхшироқ нарсани. Баъзан биз ёқтирмаган нарса биз учун хайрли бўлади, баъзан ёқтирган нарса ёмон бўлади. Аллоҳ билади, биз билмаймиз.
2 440
бир лаҳзага мен йўқотганман деб ўйладим. лекин кейин эсимга тушди: мен чиндан ҳам яхши кўра оламан, меҳрибон бўла оламан, қадрлай оламан, сюрпризлар қила оламан, бир инсоннинг кулгиси учун ҳаммасини бериб юбора оламан. шуларни ўйлаб, тушундим — аслида ютқазган мен эмасман. менинг меҳримнинг ҳақиқий қийматини билмаган у киши ютқазган.
2 440
-xозирда қалбинг бўшми?
-менимча ҳеч кимнинг юраги бутунлай бўш бўлмайди. севги бўлмаса соғинч бор, соғинч бўлмаса, ғазаб бор. ёки инсоннинг ичи қанақадур туйғу билан тўла бўлади. ва ҳар дойим ҳам чиройли туйғулар бўлавермайди..
2 440
Если Аллах пожелает объединить два сердца, Он объединить их, даже если между ними пролегает расстояние от небес до земли. О Аллах, сделай так, чтобы я принадлежала ему, а он мне.
2 440
люблю людей, которые заставляют меня смеяться тогда, когда я даже не хочу улыбаться..
2 440
Кундузнинг қуёши ботадию, қалбнинг қуёши ботмайди, қалб гўзаллиги одоб биландир.
🌟Шайх Ҳусайнхон Бухорий.
2 440
🌷Ихтиёр этишда – танлашда ҳеч натижа йўқ, чунки танлаш бандага хос эмас, Мавлога хосдир. Кимки бирор нарсани танласа, қийинчилиги ўзига бўлади. Яъқуб алайҳиссалом болаларидаn Юсуф алайҳиссаломни танладилар (устун кўрдилар), ҳамма мусибатлар ўзларига бўлди. Сен танлаш ихтиёрингни Аллоҳга топшир, чунки танлаш сенга эмас, Аллоҳга хосдир. Зотан, сен қайси нарсада ўзингга фойда, қайси нарсада ўзингга зарар борлигини билмайсан.
