en
Feedback
write your way.

write your way.

Open in Telegram
2 440
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-330 days
Posts Archive
Қалб сирини англаганлар нима қилишини билaсанми? Ғазабланмайди! Аразламайди! Ранжитмайди! Ранжимайди! Ҳамма нарсанинг яхши томонини кўради! Ҳеч нарсани одамзоддан билмайди! Роббидан билади! Ҳамма нарсада Ундан умид қилиб, кутади ва сукутни афзал кўради! Суқутда сўзлайди..

Oталар ўлмайди.

Онанинг юзидаги ҳар бир чизиқ — фарзанди учун кечалари ухламаган соатлар изи. Отанинг қўлидаги ҳар бир қирра — фарзанди учун
Онанинг юзидаги ҳар бир чизиқ — фарзанди учун кечалари ухламаган соатлар изи. Отанинг қўлидаги ҳар бир қирра — фарзанди учун қурилган келажакнинг нақши.

У – мени ростакам таъминлайдиган, қўллаб-қувватлайдиган бўлиши, яъни қўллаб-қувватлайдиган деганда инстаграмимга "follow" қилган, ҳар битта историямга "layk" босадиган одам эмас, масалан айтайлик мен ўқимоқчиман, яъни ўқиганда инсон ё пул топишни ё ўқишни  танлаши керакда, менга шу таъминот жиҳатидан ёрдам берадиган, қўллаб-қувватлайдиган одам. табиийки, мен ўзимни қўллаб-қувватлай оламан, лекин унинг ҳам мақсадлари, ниятлари менданда катта бўлиши керак. лекин "mirroring" деган нарса бор, бир ниятимни, мақсадимни айтсам менга ҳушомад тарзида худди мендака қилиб кўчириб бериши керак дегани эмас. ва мақсади бор деганда шунчаки афоризмлар, статуслар қўйиб мен энг каттасига эришаман деган одам эмас. гап билан эмас, амал билан эришадиган бўлиши. мен бу гапим билан ҳамма стандартларни айтмадим, яъни хушмуомала бўлиши керак, яхши бўлиши керак, бой бўлиши керак демадим, албатта ҳамма идеал эмас. 🌷бу стандартлар ҳаммага мос келмаслиги аниқ. сабаби мен субеъктив фикримдан келиб чиқиб айтдим.
🎧подкастдан

🌸баъзан ҳаётда баъзи воқеалардан кейин вақт ўтиб, англаймизки — барчаси яхшиликка бўлган экан. Аллоҳ бизга озор бермайди, ак
🌸баъзан ҳаётда баъзи воқеалардан кейин вақт ўтиб, англаймизки — барчаси яхшиликка бўлган экан. Аллоҳ бизга озор бермайди, аксинча асрайди. биз эса “йўқотдим” деб ўйлаймиз, “нега бўлмади?” деб хафалигимизни билдирган бўламиз. аммо, кейин билиб оламиз — у ҳолатлар ҳам бизнинг фойдамиз учун бўлган экан. баъзан эшиклар ёпилади — жазо учун эмас, балки бизга зарар келтирадиган нарсадан асраш учун. биз баъзи нарсаларни хоҳлаб, афсусланамиз, лекин Аллоҳ нимага йўл қўймаганини билмаймиз. У Зот ҳар доим бизни тўғри йўлга бошлайди, ҳатто биз уни дарҳол тушунмасак ҳам.
хамма нарса ўз вақтида келади — тўғри одамлар, имкониятлар ва жавоблар ҳам.

Оташмaн, денгизман, самоман, нурман. Жисм-у жаҳонингни ўрайвераман. Айт, қандай топасан қочмоққа имкон – Мен сени Худодан сўрайвераман.

:Эй, Хамад, что делать тому, кто потерял того, кто ему дорог? как жить, если ушёл самый близкий? стоит только вспомнить и мысли уносят меня далеко.. всякий раз, как приходит память, душа болит. почему я должен отдавать то, что уже принадлежит мне, чтобы снова это заполучить? ведь если это дорого – я готов всё отдать, лишь бы вернуть.. мне становится тяжело, когда вижу, что ему тяжело. если он страдает – сердце сжимается. а если он доволен – мне становится легче.

инсон ўйлайдики, у унутади деб. лекин, унутиш мавжуд эмас. ҳар бир хотира, ҳар бир туйғу, ҳар бир тажриба йўқолмайди. кетмайди ҳам. балки яшириниб қолиши мумкин. ишлар тўзонини остига.. лекин бирданига пайдо бўлади. тил адашганида, ғазаб пайтида, бир кечадаги ўткинчи тушда. шундай..

севги бу – ҳамма сендан кетганда ҳам, ёлғиз унинг сенга келиши. кетяпман деганингда "хайр" эмас, "қаерга?" деган инсоннинг сўзидур севги. сенга ишонмаслик учун юзлаб сабаблар турганда, ишонса бўладиган битта сабаб билан ҳали ҳам ёнингда турган инсоннинг ишончидур севги. қайтмаслигингни билса ҳам, ойнадан термулганча келишингни кутаётган инсоннинг садоқатидур севги. ўзининг оғриқларини унутиб, сенга "яхшимисан?" деган инсоннинг мехридур севги. одамлар билан гавжум бўлган шаҳарда ҳам сенсиз ўзини ёлғиз ҳис қилган инсоннинг соғинчидур севги. барчасини ўз кўзи билан кўрган бўлса ҳам, сенинг нимадур дейишингни кутган инсоннинг умидидур севги. "тақдир эмас экан" деб таслим бўлган эмас, тақдир бўлиши учун ҳар куни Аллоҳдан сўраган инсоннинг дуоларидур севги. аслида булар ҳам эмас, шунчаки унинг ўзидур севги.

Kokun_Hala_Tenimde_Toygar_Işıklı_Kara_Sevda_Dizi_Müzikleri.mp32.44 MB

⌛️вақти келади.. қачонлардир кимларгадир қилган хатойингизни бадалини тўлашнинг ҳам албатта вақти келиб қолади. кимнингдур қалбини суғуриб парча-парча қилганингизни ҳам жавобини беришнинг албатта вақти келиб қолади. кимдир сизга ишонганда, унга нисбатан "нокаслик" қилиб қўйганингизни нархини "тўлаб қўйишнинг" ҳам албатта вақти келиб қолади. кимнингдур бахтига бир чимдимгина бахт қўшиб, юзига табассум ҳадя қила олган бўлсангиз ҳам мукофотини олишнинг албатта вақти келади. бир кун вақти келади.. албатта қайтади..

махбус туйғулар.

))

🗝️қалблар сирдир. инсон кўкси қулфланган бир сандиқ мисолидир. баъзи инсонлар ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди. Яъқуб алайҳиссаломнинг 11 ўғиллари бор эди. аммо, У киши Юсуф алайҳиссаломни излаб қолар эдилар. Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари кўп эди. аммо, Ҳадича розияллоҳу анҳунинг ўринлари бўш қолаверарди. баъзилар бизнинг ҳаётимизга кириб келади, аммо ҳеч қачон чиқиб кетмайди. шундай инсонингизни эҳтиётланг)

Ketamiz... mp3 (1).mp34.50 MB

-Аллоҳ сени севади.. нима бўлса бўлсин, нима яшасанг яша, Аллоҳ ҳар доим сен билан. Аллоҳ ҳамиша сени севади. шу сабабли, асло ўзингни ёлғиз, кимсасиз ҳис қилма.

8 миллиард одам биргина ойга қарайди, лекин хар ким унга қараб ўзининг инсони ҳақида ўйлайди🌷
+1
8 миллиард одам биргина ойга қарайди, лекин хар ким унга қараб ўзининг инсони ҳақида ўйлайди🌷

бугун ой тўлибди

баъзан биз кимнидир жуда яхши кўрамиз, улар учун жон куйдирамиз, ёрдам қиламиз, уларни аввало қўйиб, ўзимиз ҳақимизда ўйламаймиз. лекин вақт ўтиб билиб оламиз — улар сен учун ҳеч нарса қилмаган. шу пайтда одам ўрганади: ҳаммага жонини бериш керак эмас. кимдир сени қадрласа, сен ҳам шунда унга меҳр бер.