2 440
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-330 days
Posts Archive
2 440
Мен шунақа қизман. Яқинларимми ёки умуман танимаган кўчадаги бегона инсонларми ўзига ярашган кийим кийиб олса "Кўз тегмасин жуда ярашипти, айниқса рўмолизга гап йўқ, шунақа мос тушган" деб қўяман. Билмадим, қанақадур инсонларга нисбатан ғалати қарашлар қолмаган деярли менда. Уларни биргина шу гапимга қанақа хурсанд бўлишларини тасаввур ҳам қилолмайсиз, кўзлари кулади, улар кулса мени хам кайфиятим кўтарилади😅 Барибир ширин сўзга нима етсин тўғрими. Мехрли бўлайлик, биздан нима хам қоларди..
2 440
Она старалась быть солнцем на которое не под силу смотреть
Но в итоге оказалась, луной к которой обращение взоры каждого..
2 440
Энг яхши кўрган тасбехчангни йўқотиб қўйганингни эслаб эрталабдан кайфиятинг йўқлиги..
2 440
🏠Бахт — бу тасодиф эмас. У ҳаётга тўсатдан кириб келмайди. Бахт — инсоннинг ички ҳолати, унинг дунёга қандай назар билан қараши.
1️⃣. Бахт аввал инсоннинг ўзига боғлиқ.
Оз-оздан бўлса ҳам ўзингни тўғри ҳис қилиш, ўзингни қабул қилиш — бахтнинг биринчи қадами.
2️⃣. Бахт тинчликдан бошланади.
Шовқин, стресс, бошқаларнинг гаплари орасида эмас. Эрталаб хотиржам уйғониш, кечқурун тинч ётиш — мана шу ҳақиқий бахт.
3️⃣.Бахт катта нарсаларда эмас.
Инсон уни қиммат буюмлардан ёки мукаммал ҳаётдан излаб адашади. Бахт кўпинча оддийликда яширинади: соғ-омон бўлиш, яхши одамлар билан бирга бўлиш, ўз меҳнатининг натижаcини кўриш.
4️⃣.Бахт инсонни қувватлайди.
У сенга “ҳал қиламан”, “яна уринамaн” деган куч беради. Агар инсонда куч бўлса — у бахтли.
5️⃣.Бахт — бу қониқиш.
Сенда бор нарсани қадрлаш, бор имконият билан яшаш, ўзингда йўқ нарса учун ўзингни қийнамаслик — шу инсонни енгил ва бахтли қилади.
6️⃣. Бахт – осойишталик.
Ичингда уруш йўқ бўлса, ташқи ҳаёт қанчалик қийин бўлмасин — барибир енгиласан.
Демак:
Бахт — бу ҳодиса эмас, ҳолат. Бахт — бу қиммат нарсалар эмас, хотиржамлик. Бахт — бу мукаммал ҳаёт эмас, тўғри муносабат. Бахт — бу топиладиган нарса эмас, қуриладиган нарса.
2 440
Суҳбатни охирида мен жим бўлиб қолишни истамайман. Ҳар сафар нима бўлганда ҳам суҳбатни мен тугатишни истайман, яни, масалан, охирида табассум қилиб қўйишим мумкин, чойга ўтинг бир дейишим мумкин, ёки "саломат бўлинг" деб қўйишим ҳам мумкин. Билмам, жуда кўнгли тоза қизман шеклли.
2 440
Биз ўзгардик.
Авваллари ҳаётимизни усиз тасаввур қила олмайдиган инсонимиз ҳақида ўйлайверишни тўхтатдик. Кимга бўлишидан қатъий назар, биринчи ёзишни тўхтатдик. Биз энди айбимиз бўлмаса ҳам кечирим сўрашни тўхтатдик.
Ўзимизни эслатишни тўхтатдик. Биз энди бир неча йил аввалги инсонлар эмасмиз, ўзгардик, ўзгаряпмиз.
2 440
"Мен сени севаман" ва "Мен сени ҳоҳлайман" деган сўзлар билан ҳазиллашма. Ҳиссиётлар ҳазиллашиш ёки ўйнаш учун нарса эмас. Ёки чин дилдан сев, ёки Аллоҳдан қўрқ. Ҳеч бўлмаганда юракни ноаниқликда қолдириб кетма.
2 440
+7
Гулни ўзи ҳоп яхши, лекин бирга олдида шунақа мактубчаси бўлса бормии, аслида қизларга кўп нарса керакмаас, шунчаки тушунишмайди буни))
2 440
"Фи аманиллаҳ"(Аллоҳнинг паноҳида бўл) шу қадар чиройли сўзки, айтилаётганда ўзидан нафисликни таратади. Лекин баъзи чалкаш вазиятларда суҳбат охирида айтилса, бардош бериш бироз мушкул. Сабаби биз реал ҳаётимизда оғир бурилишларга, бизга келган синовларга, хайрлашувларга, маҳзунликларга унча ўргана олмаймиз, худдики кимдур биздан кетса ёки бир ташвиш(маҳзунлик) бошимизга тушса бутун бошли ҳаётимиз тўхтаб қолгандек, кучсиз ва умидсиз ҳолда ўзимизни заиф тутишни бошлаймиз. Аммо, шуни жажжи юрагимизнинг тубидаги ҳеч ким туша олмайдиган жарликка сақлаб қўймоғимиз лозим. Бизга келган ҳар бир синов, ҳар бир дард, ҳар бир маҳзунлик бизнинг эмас Аллоҳнинг иноятидур. Ҳар гал дардларга кулиб боқмоқ эса ҳақиқий инсонийликнинг соф нишонасидур. Эришолмаган ютуқларимиз эса ризққа боғлиқ. Чунки, Аллоҳ бераман деса ҳатто бир сония ҳам кўпдур. Ҳаёт дойим бир теккисда кетмаслигини, баъзида биз тўғри йўналишни топишимиз учун Яратган Зот бизга эгри чизиқларни юбориб туришини англасаккина, ташвишимиз фақат еб-ичиш ва ўйин-кулгудан иборат эмаслигига яққол амин бўламиз. Ҳар нарсадан яхшиликни, ҳайрни топсаккина тинч ва хотиржам яшай оламиз. Олаётган нафасимиздан ғаразлик, хасад каби иллатларни чиқариб ташласаккина Яратганнинг олдида юзимиз ёруғ бўла бошлайди.
Аллоҳ барчамизни Ўз ҳимоясида асрасин ва асосийси келаётган йил хайрли ва барокатли келсин. ❤️
2 440
Бошқалар билан рақобатлашиш ўрнига, ўзингни эринчоқлигинг билан рақобаташ, ўзингга бўлган ишончинг билан, баҳоналаринг билан рақобатлаш, хато қилишдан қўрқишинг билан рақобатлаш, ёмон одатларинг билан кураш.
2 440
Қишнинг илк кунларида, иссиқ уйда, оила даврасида овқатланишга ҳеч нима етмайди. Дастурхонга қарата уни узатиб юборинг, буни узатиб юборинг каби гаплар билан, яқинларингни қиқир-қиқир кулгулари бир-бирига қовушиб кетади, бу бошқачадаа. Аммо, лекин, бироқ озгина бефарқ бўлсанг овқатсиз қоласан шу сабабдан "олилар олилар" каби гапларни йиғиштириб, тўхтамасдан босиш керак🫂
2 440
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Уч нарсадан ғоят таажжубланаман: инсон тақдиридан қочади, ҳолбуки, қадардаги иш бўлмай қолмайди. Киши бошқаларнинг кўзидаги зирапчани кўради-ю, аммо ўз кўзидаги чўпни кўрмайди. Инсон уловидаги қайсарликларни кўриб, уни тузатишга уринади, лекин ўз нафсидаги қайсарлик ва итоатсизликка бепарво бўлади."
Бағдод тарихи.
2 440
Ақлингга қулоқ тут.
Ҳой!
Кўзларингни қачон очасан?
Бу чуқур уйқудан қачон уйғонасан?
Бу торлик жонингга тегмадими?
Қобиғингдан қачон чиқасан?
Ҳой, сенга гапиряпман!
Вақт, ўзингга келиш вақти.
Ўзингни ўйлашинг керак бўлган пайт келди.
Сени йиғлатганларни етарлича кулдирдинг.
Сени ранжитганларни етарлича бахтли қилдинг.
Сени менсимаганларни етарлича қадрладинг.
Ўзингни кўп куттирма.
Энди навбат сенга.
Қалбингга қулоқ тутдинг, нима бўлди?
Бироз ақлингга ҳам қулоқ тут.
