cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Naqshbandiy.uz

Naqshbandiy Jomiy Masjidi imomi xatibi Amirillayev Isroil Narzullayevichning kanali

Show more
Advertising posts
242
Subscribers
+124 hours
-47 days
-2030 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Давоми. التصرّف على الرعية منوط بالمصلحة 57)    "Раиятни тасарруф қилиш маслаҳатга боғлиқ". Халқни, оммани тасарруф қилиш маслаҳатга, яхшиликка, одамларга қилинадиган фойдаларга боғлиқ ҳолда олиб борилиши шарт. Мисоллар: 1)Подшоҳ ҳеч кими йўқ кимсани ўлдирганни кечирса, авф тўғри ҳисобланмайди, жазо ҳам соқит бўлмайди. 2)Вақф қилувчининг шартларидан ташқари вазифаларни вақф учун таъйин қилиш мумкин эмас. الولاية الخاصّة أقوى من الولاية العامّة 58)    "Махсус эгалик умумий эгаликдан кўра кучлироқдир". Мисоллар: 1)Мутаваллийси бор бўлган вақфларга қози эгалик қилиб, уни тасарруф қила олмайди. 2)Сағирларнинг васийси бўла туриб, қози унинг мол-мулкини тасарруф қила олмайди. إعمال الكلام أولى من إهماله 59)    "Гапни амалга ошириш уни эътиборсиз қолдиришдан яхшироқ". Мисоллар: 1)Биров хотинини "Сен талоқсан, талоқсан, талоқсан!" деса, уч талоқ қилинган деб ҳисобланади. 2)Биров гарданида муайян қарз борлигини эътироф қилса, сўнг қарзга яна қўшимчаси борлигини иқрор қилса, айтилган қарзни қўшимчалари билан бор деб ҳукм қилинади. 3)Болаларига васият қилинса, ўзининг пушти камаридан бўлган болалари назарда тутилган, деб ҳисобланади. Агар бундай қилинмаса, боласи деб чақирилганларнинг ҳаммаси васиятга киритилиши керак бўлиб қолади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
2660Loading...
02
Давоми. يغتفر فى البقاء ما لا يغتفر فى الإبتداء 54)    "Бошланишда кечирилмаган нарса қолганида кечирилади". Бирор ишнинг бошланишида айб кечирилмаса-да, ишнинг ўртасида ёки охирида кечирилиши мумкин. Мисоллар: 1)Шерикликдаги нарсани ижарага қўйиб бўлмайди. Унинг барча қисмини ижрага бериш мумкин. Агар шерикликдаги нарсанинг ҳаммасини ижарага қўйилса, сўнг ҳиссадорларнинг баъзиси шартномани бузадиган бўлсалар, ҳиссанинг қолган қисмида ижара саҳиҳ бўлиб, боқий қолаверади. 2)Турмушга чиқаётган аёл никоҳ қилинаётганда маҳрдан кечиши мумкин эмас. Бироқ, маҳр белгиланиб, никоҳ қилингандан сўнг аёл маҳрдан тамоман ёки бир қисмини кечиши мумкин. 3)Икки одам муайян нарх белгиламасдан савдони келишсалар, жоиз эмас. Муайян нарх белгиланиб, савдо бўлганидан сўнг сотувчи харидордан пулни кечса жоиз. البقاء أسهل من الإبتداء 55)    "Бошланишдан кўра қолган осонроқ". Бирор нарсанинг бошланишида ҳукм қилгандан, ишнинг қолган қисмида, унинг давомида ҳукм чиқариш осон кечади. لا يتمّ التبرّع الا بالقبض 56)    "Инъом этиш фақат қўлга олиш билангина тугал бўлади". Совғалар, садақалар берилган одам уни қўлига тўлиқ олиши билан комил бўлади. Мисоллар: 1)Бўлакларга бўлинадиган нарсаларнинг бир қисмини ҳадия қилишда, тўлиқ қўлга олиш маъноси бўлмагани учун бундай ҳадиялар жоиз эмас. Масалан, сутдаги ёғни, зиғирдаги мойни, буғдойдаги унни ҳадия қилиб бўлмайди. 2)Ҳадияни қабул қилувчи олишга лойиқ бўлиши керак, жинни, ёш гўдакка ҳадия қилинса, ҳадия комил бўлмайди. уларнинг васийлари қабул қилиб олишлари мумкин. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
3110Loading...
03
Давоми. الساقط لا يعود كما أنّ المعدوم لا يعود 50)    "Бекор қилинган нарса қайтмайди, худди йўқолган қайтмаганидек". Мисоллар: 1)Гаровга нарса олган кимса, гаровни ушлаб туришдан ўзини соқит қилса, гаровга нарса олишдан бутунлай маърум бўлади. 2)Қарздан кечилганини қарздор қабул қилган бўлса, кейин қарз берувчи қарзни даъво қила олмайди. 3)Васият қилинган кимса ҳамда шуфъа ва қасос ҳаққи бор кимсалар ўз ҳақларини кечсалар, ҳақ соқит бўлиб, ундан бутунлай айриладилар. اذا بطل الشئ بطل ما فى ضمنه 51)    "Бир нарса ботил бўлса, унинг зимнидаги нарса ҳам ботил бўлади". Мисоллар: 1)Бирор инсон бировга иқрор қилса ёки ўз ҳаққидан кечса, бу иқрор ва ҳақдан кечиш савдо ёки сулҳ борасида бўлса-ю, ўша савдо ва сулҳ бузилган деб топилса, иқрор ва кечиш ҳам бўлмаган деб ҳисобланади. 2)Сотишга мажбурланган сотувчидан бирор нарса сотиб олинса, мажбурлаш йўқотилса, савдо бузилган, деб ҳисобланиши мумкин. اذا بطل الأصل يُصار الى البدل 52)    "Қачон асл бекор бўлса, бадалга айлантирилади". Бирорта нарса йўқолса, унинг ўрнини босувчи нарса ўрнига берилади. Мисоллар: 1)Қарзга берилган нарсанинг айнан ўзи қайтариб берилиши мумкин бўлмагани учун унга ўхшаган нарса ёки унинг қиймати бериб адо қилинади. 2)Босқинчилик йўли билан тортиб олинган нарса ҳалок бўлса, унинг ўхшаши ёки қиймати берилади. يغتفر فى التابع ما لا يغتفر فى المتبوع 53)    "Эргаштирувчида кечирилмаган нарса эргашувчида кечирилади". Мисоллар: 1)Ерни экиш асбоблари ила вақф қилинади, унга асбоблар тобеъ ўлароқ киритилади. Чунки, асбоблар эргаштирувчи (ер)нинг эҳтиёжларидан ҳисобланади. 2)Харидор сотувчини сотилган нарсани ўзининг номидан олишга вакил қилса, тўғри бўлмайди. Чунки, битта одам ҳам топширувчи, ҳам олувчи бўла олмайди. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
2940Loading...
04
Қачонки исрофгарчиликка йўл қўйиб, таомингизни ахлат қутисига улоқтираётган пайтингиз дунёда шундай одамлар борлигини бир эслаб қўйинг! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
9774Loading...
05
Давоми. التابع لا يفرد بالحكم ما لم يَصِر مقصودا 47)    "Модомики мақсадга айланмаган бўлса, тобеъ ҳукмда алоҳида қилиб олинмайди". Бирор нарсанинг таркибий қисми ҳисобланган, унга қарам бўлган нарсага алоҳида ҳукм қилинмайди. Бироқ, ўша таркибий қисм ҳам мақсад қилинган бўлса, унга алоҳида ҳукм қилиниши мумкин. Мисоллар: 1)Сигирнинг қорнидаги боласини ёки елинида турган сутни алоҳида сотилмайди. 2)Босқинчилик йўли билан бўғоз сигирни тортиб олинган бўлса-ю, ғасб қилувчининг қўлига тушганидан сўнг у туғса, сўнг ғасб қилувчининг суиистеъмоли туфайли бузоқ ўлдирилса, уни алоҳида тўлаб берилади. من ملك شيئا ملك ما هو من ضروراته 48)    "Кимки бирор нарсага молик бўлса, унинг зарурати бўлган нарсаларга ҳам эгалик қилади". Мисоллар: 1)Ер сотиб олса, ўша ерни суғорадиган ариқларга ҳам эгалик қилади. 2)Ҳовли сотиб олса, унга кириб-чиқиладиган йўлакчаларга ҳам эгалик қилган бўлади. اذا سقط الأصل سقط الفرع 49)    "Қачон асос йиқилса, шох ҳам йиқилади". Агар асос кетса, унинг шохлари, қўшимчалари ҳам кетади. Аксида эса ундай бўлмайди. Мисоллар: 1)Қарз берувчи қарздордан қарзини кечса, унга кафил бўлган кимсанинг ҳам кафолати бекор қилинади. 2)"Мана бу идишдаги сувни шу бугун ичаман" деб қасам ичилса-ю, идишдаги сув кун охирга етмасдан тўкиб ташланган бўлса, қасами ботил бўлади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
3400Loading...
06
Давоми. التعيين بالعرف كالتعيين بالنصّ 44)    "Урф билан танилган нарса далил билан танилган кабидир". Мисоллар: 1)Ҳовлини ёки дўконни ким яшашини ёки қандай иш қилишини келишмаган ҳолда ижарага берилса, хоҳлаган одам яшайверади, дўконни бузилишига сабаб бўладиган темирчилик каби ишлардан бошқа иш қилиниши мумкин. 2)Баззозлик растасидан дўконни ижарага олинса, қўшниларига озор берадиган темирчилик каби иш қилинмайди. اذا تعارض المانع و المقتضى يقدّم المانع 45)    "Манъ қилувчи ва тақозо этувчи бир-бирига қарама-қарши келиб қолса, манъ қилувчи муқаддам қилинади". Манъ қилувчи ва тақозо этувчи ишга рўпара келинганда, манъ қилувчини қилинади, тақозо қилувчи адо қилинмайди. Мисоллар: 1)Баланд ва пастки қаватларда турувчилар ўзларига қанчалик зарур иш бўлса-да, бир-бирларига зарар етказадиган ишни қила олмайдилар. 2)Агар ҳалол савдога шариатда ҳаром қилинган чўчқа ёки ароқни қўшиб сотиладиган бўлса, савдо ботил бўлади. 3)Совға савдо билан дуруст бўлмайди. التابع تابع 46)    "Тобеъ эргашувчидир". Мисоллар: 1)Ер сотилганда унда кўкариб турган дов-дарахтлар ҳам савдога қўшилган, деб ҳисобланади. 2)Сигир сотилганда елинида тўлиб турган сути ҳам савдога ўз-ўзидан қўшилган бўлади. 3)Ҳовли сотилганда эса унинг томи ҳам савдога киритилади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
4260Loading...
07
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади. Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади. Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир. Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган. Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Каналимизга аъзо бўлинг! MEHROB.UZ👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
3423Loading...
08
Ниятларингизни гўзал қилинг! Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръону каримда шундай деган: "Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга яхшироқ нарсани берур". Анфол сураси, 70-оят. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
3370Loading...
09
🟢"Мўмин киши ҳеч кимга зарар етказмайди" 🎙 Хайруллоҳ домла •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
3851Loading...
10
Фотима онамиз розияллоҳу анҳо тунда дафн этилдилар. Бу ўзларининг васиятларига кўра бўлганди... бу билан ортиқ тасаттурни хоҳлагандилар.. "Фатҳул Борий"дан --- * тасаттур - танани бегонадан яшириш, ҳижобланиш. @MubashshirAhmad
3694Loading...
11
#Видео 🎙ҲАР БИР ИШИМИЗДАН СЎРАЛАМИЗ Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси манба: Fatvo.uz MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
3713Loading...
12
«Ўликлар қабрларида маҳбус ҳолларида тириклигида қилган (ножўя) ишларидан минг пушаймондирлар. Тириклар эса дунёда туриб қабр аҳллари минг пушаймон қилаётган ишларда қирпичоқ бўлмоқдалар. Ўликлар қайтмайдилар, тириклар эса ибрат олмайдилар. Ё Аллоҳим! Бизни ғафлатдан уйғот». Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ @mehrob_uz
3763Loading...
13
ЯХШИЛИККА ЧАҚИРУВЧИ БЎЛ Шайх Муҳаммад Ғаззолийдан бир йигит сўради: – Шайхим, намоз ўқимаган кишининг ҳукми нима? Шайх жавоб берди: – Ҳукми уни ўзинг билан бирга масжидга олиб боришингдир. Яхшиликка чақирувчи бўл, амалларга ҳакам эмас. @mehrob_uz
3511Loading...
14
Давоми العبرة للغالب الشائع لا للنادر 41)    "Эътибор ғолиб, кенг тарқалганига бўлади, нодирга эмас". Бирор нарса кенг тарқалган ва аксар ҳолларда бўладиган бўлса, уни шаръан эътиборга олиш мақбул ҳисобланади. Унинг айрим ҳолларда бўлмай қолиши эътиборга олинмайди. Мисоллар: 1)Бугунги кунда қозиларга ишончсизлик кучли бўлгани боис қози ишни ўзи билганига қараб ҳукм чиқармайди, балки аниқ маълумотлар ва гувоҳларга кўра иш юритади. 2)Ҳайздан кесилиш эллик беш ёш деб белгиланади, чунки аксар аёллар бу ёшга келиб ҳайз кўришдан тўхтайдилар. 3)Бугунги кунда имоматчилик, диний таълим ишларини маош олмасдан холис адо қилиш жуда камайиб кетгани боис буларга ҳақ олишни жоиз деб фатво берилади. المعروف عرفا كالمشروط شرطا 42)    "Урф ҳолида танилган шарт ҳолида шартлашилган кабидир". Мисоллар: 1)Агар савдога эгар ёки арқон ҳам киргани борасида сотувчи билан харидор тортишиб қолса, урфга қаралади. 2)Ҳунармандга бир муддат шогирд тушганидан сўнг ота-она билан уста таълим ҳаққи борасида келишмай қолсалар, урфга қаралади. 3)Ҳаммол юкни уловга юклаб бериши ёки уйга киритиб қўйиши борасида ҳам юк эгаси билан ҳаммол тортишиб қолсалар, урфга мурожаат қилинади. المعروف بين التجّار كالمشروط بينهم 43)    "Савдогарлар орасида танилган нарса ораларида шартлашилган кабидир". Савдогарлар орасида шариатга зид бўлмаган бирорта иш кенг тарқалган бўлса, уни шаръан ҳам қабул қилинаверади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
3200Loading...
15
ҚУРЪОННИ БЕШТА ҲАҚЛАРИ 1.Қуръонни тиловат қилиш. 2.Қуръон ўқилганда қулоқ солиш. 3.Қуръон оятларини тадаббур ва тафаккур қилиб, имкон қадар тушинишга ҳаракат қилиш. 4.Намоз учун лозим бўлган сураларни ёдлаш. 5. Ундаги хукумларга амал қилиш, қайтарганлардан четланиш. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
2972Loading...
16
"Ибодатнинг ҳаловатини топмоқчимисиз?" Хайруллоҳ домла Cаттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
3523Loading...
17
«Ватан ернинг бир парчаси ҳам, одамлар жамоаси ҳам эмас. ВАТАН – бу инсоннинг иззат-ҳурмати жойига қўйиладиган макондир». Лев ТОЛСТОЙ @mehrob_uz
3581Loading...
18
Давоми لا ينكر تغيّر الأحكام بتغيّر الأزمان 38)    "Замон ўзгариши билан ҳукмлар ҳам ўзгариши инкор қилинмайди". Мисоллар: 1)Адолат нодир бўлиб қолган замонда гувоҳликка одамларнинг ичида энг оз гуноҳ қилувчиси танланади. 2)Сиёсат учун ҳар хил жарима турлари ишлаб чиқилиши, қамоқхоналар барпо этилиши мумкин. الحقيقة تترك بدلالة العادة 39)    "Урф-одат далолати сабабли ҳақиқат тарк қилинади". Мисоллар: 1)"Бош емайман!" деб қасам ичган одам чумчуқ бошини еса, қасами бузилмайди. Чунки, одатда чумчуқ боши ейилмайди ва гўшт бозорларида сотилмайди. 2)"Фалон жойга қадам босмайман!" деса, ўша ерга оёқлари қадамини босмасдан кириб борса ҳам қасами бузилади. Чунки, одатда бу сўз айнан қадам босиш маъносида эмас, балки келиш ва кириш маъносида ишлатилади. انما تعتبر العادة اذا اطردت او غلبت 40)    "Одат қачон доимий бўлса ёки ғалаба қилса, албатта эътиборга олинади". Урф-одатлар доимий ва изчил бўлса ёки бошқа ишлардан кўра у ғолиб ва кучли бўлса, шаръан ҳам эътиборга олиниши мумкин, агар бир неча одатлар тенг бўлса ёки кучсиз одатлар эътиборга олинмайди. Мисоллар: 1)Савдода нарх-наво шу юртда ҳукмрон бўлган ва доимий истеъмолда бўлган, ривож топган пул билан белгиланади. Агар бир неча пулнинг ишлатилиши тенг бўлса, савдода уларнинг қайси эътиборга олинаётгани аниқ белгиланиши керак, акс ҳолда савдо бузилади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
3630Loading...
19
ДУНЁ ҒУБОРЛАРИДАН ТОЗАЛАЙДИ «Таёқ билан гиламни қоқаётган кишининг мақсади гиламни савалаб, озорлаш эмас, балки унинг чанг-гардини қоқишдир. Аллоҳ ҳам бандасига ташвиш, синов бериб, уни дунёнинг ғуборларидан тозалайди». Жамлолиддин Румий. @mehrob_uz
2871Loading...
20
Мен бировлар ҳақида гап ташийдиган одамга ишонмайдиган бўлдим. Чунки у бировларга ҳам мен ҳақимда гап ташиши аниқ. @mehrob_uz
3510Loading...
21
Давоми ما حرم فعله حرم طلبه 34)    "Қилиш ҳаром бўлган нарсани талаб қилиш ҳам ҳаром бўлади". Ҳатто ҳаром ёки макруҳга сукут қилиш ҳаром ва макруҳ бўлгани каби қилиш ҳаром ёки макруҳ бўлган нарсани талаб қилиш ҳам ҳаром ёки макруҳ бўлади. Мисоллар: 1)Пора бериш ҳаром бўлгани боис "Пора бер!" деб талаб қилиш ҳам ҳаромдир. 2)Ўғирлик ҳаром бўлгани учун бировдан ўғирликни талаб қилиш ҳам ҳаром бўлади. العادة مُحَكّمة 35)    "Одат ҳакам қилингандир". Умумий ёки хос одатлар бирорта шаръий ҳукмни исботлаш мақсадида, қачонки хилофига далил бўлмаса, ҳакам қилиниши мумкин. Мисоллар: 1)Бузилиб кетиш хавфи бўлгани боис боғбон дарахт остига тушган меваларни боғ эгаси рухсатисиз сотиб юбориши мумкин. 2)Бозорда тарозида ўлчаб сотиладиган нарсалар шаръий муомалаларда ҳам оғирлик ўлчови деб эътиборга олинаверади. 3) Қасам ичувчи одатдаги нарсаларга қараб қасам ичса, ноодатий ишни қилгани учун қасами бузилмайди. استعمال الناس حجّة يجب العمل بها 36)    "Одамларнинг истеъмоли амал қилиш вожиб бўладиган ҳужжатдир". Одамларнинг бирор нарсани кўп ишлатишлари, уларнинг таомули амал қилиш лозим бўладиган ҳужжат ва далил ҳисобланади. Амалиётда жорий бўлиб келган урф-одат шаръий ҳукм сифатида инобатга олиниши даркор. المُمْتنِع عادة كالمُمْتنِع حقيقة 37)    "Одатда имконсиз бўлган нарса ҳақиқатда ҳам имконсиз каби ҳисобланади". Мисоллар: 1)Камбағаллиги билан танилган кимса бировда жудда катта маблағи борлигини даъво қилса, даъвосига қулоқ тутилмайди. 2)Мутавалли ёки васий вақфга ёки етимга ўзининг катта маблағдаги молини сарфлаганини айтса, даъвоси инобатга олинмайди. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
3890Loading...
22
Савол: Таҳоратли ёки таҳоратсиз ёхуд жунуб киши қудуққа ёки ваннага салқинлаш нияти билан тушиб тўлиқ ботиниб чиқса ёки даволаниш мақсадида иссиқ сувли ваннага тушса, бу сув мустаъмал бўладими? Жавоб: Салқинлаш ёки даволаниш нияти билан ваннага тушиш билан ғусл олиш учун тушиш бошқа. Таҳоратда ва ғуслда ишлатилган сувга мустаъмал сув дейилади. Мустаъмал сув имоми Муҳаммаднинг қавлига кўра, тозадир. Лекин бу сув билан такрор таҳорат олинмайди, ғусл қилинмайди ва ичилмайди. Тоза сувга аралашган мустаъмал сув миқдори тоза сувдан оз бўлса, бу сув билан таҳорат ва ғусл жоиздир. Масалан, 5 литр сувга 4 литр мустаъмал сув аралашса, бу билан таҳорат ва ғусл қилиш саҳиҳ. “Жунуб киши ёки кофир нажосат тегмаган ҳовучини бир идишга тиқиб сув ёхуд чўмични олса, бу идишдаги сув тўрт мазҳаб бўйича ҳам ифлос бўлмайди. Нажосат устидан оқаётган сувнинг ярмидан кўпи нажосатга тегиб турган бўлса, бу сув ифлос бўлади. Ярмидан ози тегиб оқаётган бўлса ва нажосатнинг уч сифати сувда кўринмаса, бу сув ифлос бўлмайди. Мустаъмал сув Моликийда ҳам тоза, ҳам тозаловчидир. Яъни Моликий мазҳабида мустаъмал сув билан таҳорат ва ғусл қилинади.” (Маноҳиж-ул ибод) Қуйидаги ёзувлар “Ҳалаби-йи сағир” китобидан олинган: “Жунуб киши қўлини ёки оёғини, челакни олиш учун қудуқнинг ичига тиқса, зарурат бўлгани учун бу сув мустаъмал бўлмайди. Лекин қудуққа салқинлаш учун қўлини ёки оёғини солса, бу ҳолатда зарурат бўлмагани учун сув мустаъмал бўлади. Жунуб киши оғзини ювишга ният қилмасдан оғзига сув олса, имоми Муҳаммаднинг қавлига кўра, бу сув мустаъмал бўлмайди. Имоми Абу Юсуфнинг қавлига кўра, бу сув мустаъмал бўлади. Жунуб ёки таҳоратсиз бўлган киши ювиш мақсадида қўлини сув идишига тиқса, бу сув мустаъмал бўлади. Тоза бўлган киши қудуққа тушиб ғусл олса, қудуқнинг суви мустаъмал бўлади. Тоза бўлган киши челакни излаб қудуққа тушса ва қудуқнинг ичида баданини ишқаламаса, сув мустаъмал бўлмайди. Ҳатто кирини кетказиш учун қудуқнинг ичида баданини ишқаласа ҳам сув мустаъмал бўлмайди. Ғусл олишга ният қилса, сув мустаъмал бўлади. Таҳоратсиз киши таҳорат аъзоларидан бошқа жойини ишқаласа, бу сув мустаъмал бўлмайди. Чунки таҳорат олиш мақсадида ювмаяпти. Салқинлаш ёки терини тозалаш учун ювган бўлади. Тоза кийим ёки тоза идиш ювилган сув ҳам мустаъмал бўлмайди. Таҳоратсиз ва тоза киши қўлини суққан сув билан таҳорат олиш жоиз. Жунуб киши ғусл қилаётганида ишлатган суви челакдаги сувга сачраса, бу сув челакдаги сувни мустаъмал қилмайди. Имоми Муҳаммаднинг қавлига кўра, мустаъмал сув тоза сувдан кўп бўлмагунича аралашган сув мустаъмал ҳолга келмайди. Жунуб киши челакни олиш учун қудуққа тушса, Абу Юсуфнинг қавлига кўра, бу киши жунуб, сув тоза бўлади. имоми Аъзамнинг қавлига кўра эса, бу кишининг жунублиги давом этади, сув ҳам ифлосланади. Имоми Муҳаммаднинг қавлига кўра эса иккиси ҳам тоза бўлади. Сиз сзраган киши жунубликдан тозаланади, сув ҳам ифлосланмаган бўлади. Фатво ҳам мана шу қавл бўйича берилган. Агар бир киши намоз ўқиш мақсадида ғусл олиш учун бир қудуққа тушса, сув мустаъмал бўлади. Жунуб киши ювинган қудуқ ҳам ифлосланади.” (Ҳалаби-йи сағир) Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
4070Loading...
23
Ulovni uvol qilmang! Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz
3992Loading...
24
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Бозордан чўчишнинг ҳожати йўқ (биринчи мақола) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Охирги пайтда «Бозор, бозор иқтисодиёти» сингари сўз ва жумлалар оғиздан тушмай қолди. Ҳамма ўз фикру тасаввурини айтмоқда, ўртоқлашмоқда, ўртага ташламоқда. Гапу сўзлар ичида: «Бизнинг ота-боболаримиз савдогар ўтганлар, бу ишлар қонимизда, тарихимизда бор», деган фикрлар ҳам айтиляпти. Лекин ҳеч ким ўша ота-боболаримиз билган бозор нимаю ва не асосда собит бўлганлиги ҳақида бирор оғиз сўз айтгани йўқ. Эҳтимол бу шарқшуносларнинг вазифасидир, чунки маданий меросимиз таҳлилу тақдири уларга топширилган, ахир. Аммо бу соҳада ҳали қайта қуриш бўлгани, турғунлик йиллари қолипи шарқшуносларни ўзидан озод қилгани йўқ. Улар ҳозирги муҳим муаммоларни ҳал қилишга улкан маданий меросимиз тажрибаси асосида ўз ҳиссаларини қўшмоқлари зарур. «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин» нақлига хилоф бўлса ҳам, ушбу мавзуда баъзи мулоҳазаларни ўртоқлашишни ирода қилдим. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22143 🕋 @islomuz
3720Loading...
25
#Видео #чақалоқ 🎙Янги туғилган чақалоққа қандай амаллар қилинади? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
3551Loading...
26
Жоҳил кишининг олти белгиси • Ҳеч бир сабабсиз ҳам жаҳл қилиб, ғазабланади; • Ҳеч бир фойдасиз сўзларни гапиради; • Сирни ошкор қилиб юборади; • Ҳаммага ҳам ишониб кетаверади; • Душман бўлган инсонни ҳам дўст тутиб олаверади. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
3645Loading...
27
Давоми الحاجة تنزّل منزلة الضرورة عامّة كانت او خاصّة 31)    "Эҳтиёж хоҳ умумий бўлсин, хоҳ махсус бўлсин зарурат ўрнига туширилади". Мисоллар: 1)Ижарага одамларнинг ҳожатлари ва эҳтиёжлари бўлгани боис жоиз ҳисобланади. 2)Ҳунармандлар ҳали ишламаган нарсалари учун ҳақ олишларига рухсат берилади. Чунки, одамларнинг ҳунармандларнинг ишларига кучли эҳтиёжлари бор. 3)Ҳали ўлиш-ўлмаслиги номаълум бўлса ҳам васият қилиши ва бу васиятнинг инобатга олиниши мумкин. الإضطرار لا يُبطل حق الغير 32)    "Мажбурият бошқанинг ҳаққини йўққа чиқара олмайди". Хоҳ табиий, хоҳ нотабиий мажбурият бировнинг ҳаққини йўқ қила олмайди. Мисоллар: 1)Очликни даф қилиш учун бировнинг молидан олиб ейиш мумкин, бироқ, кейинчалик ўшанинг ҳаққи тўлиқ қопланиб берилади. 2)Ижарага экин экилса-ю, ижара муддати тугаганида экин пишиб етилмаган бўлса, то ҳосил йиғиб-териб олингунча экинга тегилмайди. Лекин муддат узайгани боис шу муддат учун ер эгасига ижара ҳаққи тўланади. 3)Бола эмизувчи доянинг шартнома муддати тугаса-ю, бола ҳали таом емайдиган ва доясидан бошқа бировни эммайдиган бўлса, ўша доя яна эмизиб туришга мажбур қилинади. Лекин унинг иш ҳаққи берилади. ما حرم أخذه حرم إعطاؤه 33)    "Олиш ҳаром бўлган нарсани бериш ҳам ҳаром бўлади". Мисоллар: 1)Пора олиш ҳаром бўлгани каби уни бериш ҳам ҳаром бўлади. 2)Фолбинга, қўшиқчига, қўшмачига пул бериш гуноҳ бўлгани каби уларнинг олганлари ҳам ҳаром бўлади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
3600Loading...
28
Давоми يُختار أهون الشرّين 28)    "Икки ёмон нарсадан енгил-осонроғи танланади". Икки ёмон ишдан бирини танлашга мажбур бўлиб қолинса, улардан енгилроғи ва осонроғи қабул қилинади. درء المفاسد أولى من جلب المصالح 29)    "Бузуқликни қайтариш яхшиликни чақиришдан авлодир". Мисоллар: 1)Қаватларда турувчиларга бир-бирига зарар келтиришларига йўл қўйилмайди, гарчи ўша иш ўзларига фойдали бўлса ҳам. 2)Тегирмон ёки тутун қўшниларга зарар етказадиган бўлса, ҳамсояга ўз ерида тегирмон қуриб олиши ёки катта ошхона ёки тандир қуриб олишга рухсат берилмайди. 3)Иккита бир-бирови билан урушган мусулмонларни яраштириш учун ёлғон сўз ишлатишга рухсат берилади. الضرر يُدفع بقدر الإمكان 30)    "Зарар имкони борича дафъ қилинади". Зарарнинг ҳаммасини кетказишнинг иложи бўлса, ҳаммаси кетказилади. Агар бунинг имкони бўлмаса, иложи борича кетказишга ҳаракат қилинади. Мисоллар: 1)Агар ўлдирилган кимсанинг яқин қариндошларидан бирлари қасос олмасдан қотилни авф қилса, қолган яқин қариндошларга қотил хунпули тўлаб ўлимдан сақлаб қолинади. Давоми бор.. Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
3410Loading...
29
#Каъба 🕋 Ноёб кадрлар: Ҳаж мавсуми, 1960-2023 йиллар 🔗 t.me/oliymahad – диний-маьрифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
4092Loading...
30
«Кўмирни минг марта ювсанг ҳам асло оқармайди. Айримларнинг қалблари ҳам шунга ўхшайди: нима қилсанг ҳам асло оқармайди». @mehrob_uz
4132Loading...
31
​​Имоми Аъзам Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳунинг таъвили Имомимиз, пешвомиз, фақиҳлар имоми ва имомлар фақиҳи жанобимиз Абу Ҳанифа Нўъмон — Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлсин! Даражаларини олий мартабаларга кўтарсин! Мурсалинлар саййиди соллаллоҳу алайҳи васалламнинг байроқлари остида биргаликда жамласин! — «Фиқҳул акбар» асарларида айтадилар: «Аллоҳ таолога бўлган яқинлик ва узоқлик масофанинг узун ва қисқа бўлиши кўринишида эмас. Бироқ, икром қилиши ва ҳор қилиши маъносидадир». Бу Имоми Аъзам томонларидан қилинган тафсилий таъвил бўлиб, яқинлик деганда зотий яқинлик эмас, балки даража яқинлиги тушунилади. Чунки, зотий яқинлик жисмга эга зотлар томонидан содир бўлиб, унга нисбатан яқин ёки узоқ бўлиш масофа муқобилида бўлади. Бу кўриниш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақида муҳолдир! 📖 «Рофъул ғошия ъанил мажози ват таъвил» китобидан 88-Б, Шайх Низол Иброҳим Ола-Роший ҳафизаҳуллоҳ 🔊 Яқинларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш учун 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
4140Loading...
32
Нега намоз ўқиш учун тахорат оламиз? Янада кўпроқ👇🏼 http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw
4443Loading...
33
Naqliyot vositasi ham Allohning neʼmatidir Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz
4390Loading...
34
Давоми. لا ضَرَر و لا ضِرار 18)    "Зарар бериш ҳам, зарарга зарар билан жавоб қилиш ҳам йўқ". Мисоллар: 1)Одамларнинг молларини асраш мақсадида ўғрилар тутиб қамалади. 2)Ёмон қўшнининг зараридан сақланиш мақсадида шуфъа ҳаққи жорий қилинади. 3)Бирор нарсани босқинчилик қилиб тортиб олинса, унга жавобан ўзбошимчалик билан босқинчининг нарсаси зўрлик билан тортиб олинмайди. الضرر يزال 19)    "Зарар кетказилади". Мисоллар: 1)Бирор таомни бир шаҳарда қарз олинса-ю, бошқа шаҳарда қарз қайтарилганда, у ерда таом қиммат бўлса, қарз берилган шаҳардаги қийматга кўра қарз тўланади. 2)Биров алданиб қолиб, зарар кўрса, уни алдовчидан ундириб олинади. الضرورات تبيح المحظورات 20)    "Заруратлар таъқиқланганларни мубоҳ қилади". Мисоллар: 1)Ейишга бошқа нарса топилмай қолса, чўчқа гўштини ейиш мумкин. 2)Маййит кафансиз кўмилган бўлса, қабрдан кавлаб олинмайди. 3)Мажбур қилинганда, бировнинг молини ҳалокатга учратиш мумкин. الضرورات تقدر بقدرها 21)    "Заруратлар ўз миқдорига қараб ўлчанади". Мисолар: 1)Ейишга бошқа нарса топилмай қолганида, ҳалолни топишга имкон бўлгунча миқдорда ҳаромни истеъмол қилиш мумкин. 2)Табиб касалнинг уят жойларига зарурат миқдорида, фақат керакли ўринларига қараши мумкин. 3)Фақат аёллар кўриши мумкин бўлган ўринларда уларнинг биттаси ёки иккитасининг гувоҳлиги инобатга ўтаверади. Давоми бор.. Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
4430Loading...
35
Yillik daromadi 12 million dollar bo‘lgan Sadio Mane telefonining singan ekranini masxara qilgan muxlislarga tarixda qoluvchi javobi: "Menga 20 ta mashina, 10 ta telefon, 2 tareaktiv samolyot kerakmi? Bu matohlar budunyoda shunchalik zarurmi? Yoshligimda ochlik bilan kurashardim, dalada ishladim,yalangoyoq futbol o‘ynardim, maktabgaham bora olmadim. Ammo hozir menda bularning barchasi bor va men odamlarga yordam bera olaman.Men maktablar quraman, kambag‘allarga oziq-ovqat va kiyim-kechak bilan yordam beraman. Yurtimda futbol kurslari ochaman, yoshlarni sport bilan shug‘ullanishga chorlayman. Menga hashamatli avtomobillar va uylarni ko‘rsatishning hojati yo‘q. Undan ko‘ra,Alloh taoloning menga bergan ne’matlaridan xalqim oz bo‘lsada foyda olishini afzal ko‘raman.” Bir gap bilan aytganda bu inson dunyoga kelish mohiyatini anglab yetibdi! Kanalimizga obuna bo‘ling 👉https://t.me/hikmatli_dun
1 1004Loading...
36
Устозлар хотираси ёд этилди. •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! ⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг! 💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
4753Loading...
37
​​АҲЛИ ҚИБЛА Шаҳодатимизга¹ гувоҳлик келтирадиган, қибламизга юзланадиган, намозимизни ўқийдиган ва сўйган жонлиқларимиздан ейдиган аҳли қиблани мусулмон ва мўминлар, деб номлаймиз. Гарчи улар гуноҳи кабира қилиш билан фосиқ дея ном олган бўлсалар ҳам. Модомики, улар Набий алайҳис-солату вассалам олиб келган шариатни эътироф қилсалар, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар дея тасдиқласалар, ёлғонга чиқармасалар бўлгани. Саҳиҳи Бухорийда² Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса, сўйган жонлиқларимиздан еса, ана ўша киши Аллоҳнинг ва расулининг зиммасида бўлган мусулмондир. Бас, Аллоҳга зиммасида хиёнат қилманглар». Ушбу китобда³ яна шундай келади: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Инсонларга қарши «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деб айтгунларига қадар курашишга амр этилдим. Агар улар уни («Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни) айтсалар, намозимизни ўқисалар, қибламизга юзлансалар ва сўйган жонлиқларимиздан есалар, уларнинг Исломнинг ҳаққидан бошқа қонлари ва моллари бизга ҳаром бўлади. Уларнинг ҳисоби эса, Аллоҳ таолога бўлади». ¹ Шаҳодат - «Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ» калимасидир. ² «Жомеъус саҳиҳ», 1/95/386 ³ «Саҳиҳи Бухорий», 1/95/387 📖 «Шарҳу ақийдатут Таҳовия», Аллома Абдулғоний ал-Ғониймий ал-Майдоний роҳимаҳуллоҳ, 94-Б. 🔊 Яқинларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш учун 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
3630Loading...
38
Давоми. لا ضَرَر و لا ضِرار 18)    "Зарар бериш ҳам, зарарга зарар билан жавоб қилиш ҳам йўқ". Мисоллар: 1)Одамларнинг молларини асраш мақсадида ўғрилар тутиб қамалади. 2)Ёмон қўшнининг зараридан сақланиш мақсадида шуфъа ҳаққи жорий қилинади. 3)Бирор нарсани босқинчилик қилиб тортиб олинса, унга жавобан ўзбошимчалик билан босқинчининг нарсаси зўрлик билан тортиб олинмайди. الضرر يزال 19)    "Зарар кетказилади". Мисоллар: 1)Бирор таомни бир шаҳарда қарз олинса-ю, бошқа шаҳарда қарз қайтарилганда, у ерда таом қиммат бўлса, қарз берилган шаҳардаги қийматга кўра қарз тўланади. 2)Биров алданиб қолиб, зарар кўрса, уни алдовчидан ундириб олинади. الضرورات تبيح المحظورات 20)    "Заруратлар таъқиқланганларни мубоҳ қилади". Мисоллар: 1)Ейишга бошқа нарса топилмай қолса, чўчқа гўштини ейиш мумкин. 2)Маййит кафансиз кўмилган бўлса, қабрдан кавлаб олинмайди. 3)Мажбур қилинганда, бировнинг молини ҳалокатга учратиш мумкин. الضرورات تقدر بقدرها 21)    "Заруратлар ўз миқдорига қараб ўлчанади". Мисолар: 1)Ейишга бошқа нарса топилмай қолганида, ҳалолни топишга имкон бўлгунча миқдорда ҳаромни истеъмол қилиш мумкин. 2)Табиб касалнинг уят жойларига зарурат миқдорида, фақат керакли ўринларига қараши мумкин. 3)Фақат аёллар кўриши мумкин бўлган ўринларда уларнинг биттаси ёки иккитасининг гувоҳлиги инобатга ўтаверади. Давоми бор.. Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
3630Loading...
39
Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ. Аллоҳ айтади:"У кунда мол ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Илло, ким Аллоҳга қалби салим билан келган бўлса (фойда бўлур)". •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
3822Loading...
40
Аъробий тили сўконғич ва сўзи уятсиз бир одамни кўриб, деди: "Аллоҳ одамларнинг авратини оёқлари орасида қилган бўлса, сеникини жағларинг орасида қилибди. Энди уни сукут билан яшир!". @MubashshirAhmad
3612Loading...
Давоми. التصرّف على الرعية منوط بالمصلحة 57)    "Раиятни тасарруф қилиш маслаҳатга боғлиқ". Халқни, оммани тасарруф қилиш маслаҳатга, яхшиликка, одамларга қилинадиган фойдаларга боғлиқ ҳолда олиб борилиши шарт. Мисоллар: 1)Подшоҳ ҳеч кими йўқ кимсани ўлдирганни кечирса, авф тўғри ҳисобланмайди, жазо ҳам соқит бўлмайди. 2)Вақф қилувчининг шартларидан ташқари вазифаларни вақф учун таъйин қилиш мумкин эмас. الولاية الخاصّة أقوى من الولاية العامّة 58)    "Махсус эгалик умумий эгаликдан кўра кучлироқдир". Мисоллар: 1)Мутаваллийси бор бўлган вақфларга қози эгалик қилиб, уни тасарруф қила олмайди. 2)Сағирларнинг васийси бўла туриб, қози унинг мол-мулкини тасарруф қила олмайди. إعمال الكلام أولى من إهماله 59)    "Гапни амалга ошириш уни эътиборсиз қолдиришдан яхшироқ". Мисоллар: 1)Биров хотинини "Сен талоқсан, талоқсан, талоқсан!" деса, уч талоқ қилинган деб ҳисобланади. 2)Биров гарданида муайян қарз борлигини эътироф қилса, сўнг қарзга яна қўшимчаси борлигини иқрор қилса, айтилган қарзни қўшимчалари билан бор деб ҳукм қилинади. 3)Болаларига васият қилинса, ўзининг пушти камаридан бўлган болалари назарда тутилган, деб ҳисобланади. Агар бундай қилинмаса, боласи деб чақирилганларнинг ҳаммаси васиятга киритилиши керак бўлиб қолади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Show all...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

👍 1
Давоми. يغتفر فى البقاء ما لا يغتفر فى الإبتداء 54)    "Бошланишда кечирилмаган нарса қолганида кечирилади". Бирор ишнинг бошланишида айб кечирилмаса-да, ишнинг ўртасида ёки охирида кечирилиши мумкин. Мисоллар: 1)Шерикликдаги нарсани ижарага қўйиб бўлмайди. Унинг барча қисмини ижрага бериш мумкин. Агар шерикликдаги нарсанинг ҳаммасини ижарага қўйилса, сўнг ҳиссадорларнинг баъзиси шартномани бузадиган бўлсалар, ҳиссанинг қолган қисмида ижара саҳиҳ бўлиб, боқий қолаверади. 2)Турмушга чиқаётган аёл никоҳ қилинаётганда маҳрдан кечиши мумкин эмас. Бироқ, маҳр белгиланиб, никоҳ қилингандан сўнг аёл маҳрдан тамоман ёки бир қисмини кечиши мумкин. 3)Икки одам муайян нарх белгиламасдан савдони келишсалар, жоиз эмас. Муайян нарх белгиланиб, савдо бўлганидан сўнг сотувчи харидордан пулни кечса жоиз. البقاء أسهل من الإبتداء 55)    "Бошланишдан кўра қолган осонроқ". Бирор нарсанинг бошланишида ҳукм қилгандан, ишнинг қолган қисмида, унинг давомида ҳукм чиқариш осон кечади. لا يتمّ التبرّع الا بالقبض 56)    "Инъом этиш фақат қўлга олиш билангина тугал бўлади". Совғалар, садақалар берилган одам уни қўлига тўлиқ олиши билан комил бўлади. Мисоллар: 1)Бўлакларга бўлинадиган нарсаларнинг бир қисмини ҳадия қилишда, тўлиқ қўлга олиш маъноси бўлмагани учун бундай ҳадиялар жоиз эмас. Масалан, сутдаги ёғни, зиғирдаги мойни, буғдойдаги унни ҳадия қилиб бўлмайди. 2)Ҳадияни қабул қилувчи олишга лойиқ бўлиши керак, жинни, ёш гўдакка ҳадия қилинса, ҳадия комил бўлмайди. уларнинг васийлари қабул қилиб олишлари мумкин. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Show all...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

Давоми. الساقط لا يعود كما أنّ المعدوم لا يعود 50)    "Бекор қилинган нарса қайтмайди, худди йўқолган қайтмаганидек". Мисоллар: 1)Гаровга нарса олган кимса, гаровни ушлаб туришдан ўзини соқит қилса, гаровга нарса олишдан бутунлай маърум бўлади. 2)Қарздан кечилганини қарздор қабул қилган бўлса, кейин қарз берувчи қарзни даъво қила олмайди. 3)Васият қилинган кимса ҳамда шуфъа ва қасос ҳаққи бор кимсалар ўз ҳақларини кечсалар, ҳақ соқит бўлиб, ундан бутунлай айриладилар. اذا بطل الشئ بطل ما فى ضمنه 51)    "Бир нарса ботил бўлса, унинг зимнидаги нарса ҳам ботил бўлади". Мисоллар: 1)Бирор инсон бировга иқрор қилса ёки ўз ҳаққидан кечса, бу иқрор ва ҳақдан кечиш савдо ёки сулҳ борасида бўлса-ю, ўша савдо ва сулҳ бузилган деб топилса, иқрор ва кечиш ҳам бўлмаган деб ҳисобланади. 2)Сотишга мажбурланган сотувчидан бирор нарса сотиб олинса, мажбурлаш йўқотилса, савдо бузилган, деб ҳисобланиши мумкин. اذا بطل الأصل يُصار الى البدل 52)    "Қачон асл бекор бўлса, бадалга айлантирилади". Бирорта нарса йўқолса, унинг ўрнини босувчи нарса ўрнига берилади. Мисоллар: 1)Қарзга берилган нарсанинг айнан ўзи қайтариб берилиши мумкин бўлмагани учун унга ўхшаган нарса ёки унинг қиймати бериб адо қилинади. 2)Босқинчилик йўли билан тортиб олинган нарса ҳалок бўлса, унинг ўхшаши ёки қиймати берилади. يغتفر فى التابع ما لا يغتفر فى المتبوع 53)    "Эргаштирувчида кечирилмаган нарса эргашувчида кечирилади". Мисоллар: 1)Ерни экиш асбоблари ила вақф қилинади, унга асбоблар тобеъ ўлароқ киритилади. Чунки, асбоблар эргаштирувчи (ер)нинг эҳтиёжларидан ҳисобланади. 2)Харидор сотувчини сотилган нарсани ўзининг номидан олишга вакил қилса, тўғри бўлмайди. Чунки, битта одам ҳам топширувчи, ҳам олувчи бўла олмайди. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Show all...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

Photo unavailableShow in Telegram
Қачонки исрофгарчиликка йўл қўйиб, таомингизни ахлат қутисига улоқтираётган пайтингиз дунёда шундай одамлар борлигини бир эслаб қўйинг! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Show all...
Давоми. التابع لا يفرد بالحكم ما لم يَصِر مقصودا 47)    "Модомики мақсадга айланмаган бўлса, тобеъ ҳукмда алоҳида қилиб олинмайди". Бирор нарсанинг таркибий қисми ҳисобланган, унга қарам бўлган нарсага алоҳида ҳукм қилинмайди. Бироқ, ўша таркибий қисм ҳам мақсад қилинган бўлса, унга алоҳида ҳукм қилиниши мумкин. Мисоллар: 1)Сигирнинг қорнидаги боласини ёки елинида турган сутни алоҳида сотилмайди. 2)Босқинчилик йўли билан бўғоз сигирни тортиб олинган бўлса-ю, ғасб қилувчининг қўлига тушганидан сўнг у туғса, сўнг ғасб қилувчининг суиистеъмоли туфайли бузоқ ўлдирилса, уни алоҳида тўлаб берилади. من ملك شيئا ملك ما هو من ضروراته 48)    "Кимки бирор нарсага молик бўлса, унинг зарурати бўлган нарсаларга ҳам эгалик қилади". Мисоллар: 1)Ер сотиб олса, ўша ерни суғорадиган ариқларга ҳам эгалик қилади. 2)Ҳовли сотиб олса, унга кириб-чиқиладиган йўлакчаларга ҳам эгалик қилган бўлади. اذا سقط الأصل سقط الفرع 49)    "Қачон асос йиқилса, шох ҳам йиқилади". Агар асос кетса, унинг шохлари, қўшимчалари ҳам кетади. Аксида эса ундай бўлмайди. Мисоллар: 1)Қарз берувчи қарздордан қарзини кечса, унга кафил бўлган кимсанинг ҳам кафолати бекор қилинади. 2)"Мана бу идишдаги сувни шу бугун ичаман" деб қасам ичилса-ю, идишдаги сув кун охирга етмасдан тўкиб ташланган бўлса, қасами ботил бўлади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Show all...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

Давоми. التعيين بالعرف كالتعيين بالنصّ 44)    "Урф билан танилган нарса далил билан танилган кабидир". Мисоллар: 1)Ҳовлини ёки дўконни ким яшашини ёки қандай иш қилишини келишмаган ҳолда ижарага берилса, хоҳлаган одам яшайверади, дўконни бузилишига сабаб бўладиган темирчилик каби ишлардан бошқа иш қилиниши мумкин. 2)Баззозлик растасидан дўконни ижарага олинса, қўшниларига озор берадиган темирчилик каби иш қилинмайди. اذا تعارض المانع و المقتضى يقدّم المانع 45)    "Манъ қилувчи ва тақозо этувчи бир-бирига қарама-қарши келиб қолса, манъ қилувчи муқаддам қилинади". Манъ қилувчи ва тақозо этувчи ишга рўпара келинганда, манъ қилувчини қилинади, тақозо қилувчи адо қилинмайди. Мисоллар: 1)Баланд ва пастки қаватларда турувчилар ўзларига қанчалик зарур иш бўлса-да, бир-бирларига зарар етказадиган ишни қила олмайдилар. 2)Агар ҳалол савдога шариатда ҳаром қилинган чўчқа ёки ароқни қўшиб сотиладиган бўлса, савдо ботил бўлади. 3)Совға савдо билан дуруст бўлмайди. التابع تابع 46)    "Тобеъ эргашувчидир". Мисоллар: 1)Ер сотилганда унда кўкариб турган дов-дарахтлар ҳам савдога қўшилган, деб ҳисобланади. 2)Сигир сотилганда елинида тўлиб турган сути ҳам савдога ўз-ўзидан қўшилган бўлади. 3)Ҳовли сотилганда эса унинг томи ҳам савдога киритилади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Show all...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

👍 3
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади. Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади. Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир. Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган. Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Каналимизга аъзо бўлинг! MEHROB.UZ👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ниятларингизни гўзал қилинг! Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръону каримда шундай деган: "Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга яхшироқ нарсани берур". Анфол сураси, 70-оят. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Show all...
03:47
Video unavailableShow in Telegram
🟢"Мўмин киши ҳеч кимга зарар етказмайди" 🎙 Хайруллоҳ домла •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Show all...
👍 2

👍 6