cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Naqshbandiy.uz

Naqshbandiy Jomiy Masjidi imomi xatibi Amirillayev Isroil Narzullayevichning kanali

Show more
Advertising posts
255
Subscribers
No data24 hours
-77 days
-2530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий "Мени ҳайратлантирган шахслар" китобларининг муқаддимаси-ҳамду санода "Менинг ҳаётимни Ўзингга маҳбуб амаллар ила хотимала!" дея дуо қилган эканлар. Дарҳақиқат у зот раҳимаҳуллоҳнинг дуолари ижобат бўлиб, илм мажлисида, шогирдлар қуршовида ва Аллоҳнинг Каломини тафсир қила туриб вафот этдилар. Дуода гап кўп экан.. ☪https://t.me/MubashshirAhmad
Show all...
Ёшлигимда жуда ҳам кўп бадиий китоб ўқиганман. Илмийларига ҳам қизиқардим. Қуръони карим тафсирини ўқиганимдан кейин бошқа китобларга қизиқишим тўхтади. Арабчани тафсир ўқийдиган даражада ўрганиб кўринг-а.. ундаги ҳақиқат, ҳикмат, илм, бадиият, маъно кабилар ҳеч қачон тугамайди, инсонни бошқа китоблардан беҳожат қилиб қўяди. Ёки бошқа китоблар Каломи Илоҳийга тасдиқ ва тафсир бўлади. "Бошқа сўзларга нисбатан Аллоҳ Каломининг фазли, Аллоҳнинг халқига нисбатан фазли кабидир" (Термизий, Дорамий ривоятлари). @MubashshirAhmad
Show all...
👍 1
#tafakkur #mutolaa_uchun 📖 БИР ОЯТ ҲАҚИДА ТАФАККУР Ҳар сафар гуноҳ иш қилиб қўйсанг, ўзингга шундай дегин: "Ҳа, бу беллашувда ютқаздим лекин асосий жангни асло бой бермайман!". Умидсизликка тушма, таҳорат ва икки ракат тавба намози билан ўзингни ўнглаб ол. Гуноҳ содир қилган ўша бармоқларинг билан истиғфор айт. Ҳаромга қараган ўша кўзларинг билан Қуръон ўқи. Билгинки, Аллоҳнинг наздида тавба қилувчиларнинг зорланиб ёлворишлари худди солиҳ, итоатли бандаларининг муножоти кабидир. Аллоҳ таоло осийлик қилганингда, пушаймон бўлиб, яна Унга қайтишинг учунгина Ўзини ҒОФУР деб номлаган. Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ. "Тиллар" кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
Кўнгил аҳлининг юзи ҳар доим ерда, қалби эса самоларда бўлади... •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Show all...
👍 1
Шафоат ва Ихлос Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Show all...
👍 1
Суданлик бир аҳли хайр ўғлининг тўйида дастурхон ёзибди. Сўнг меҳмонлардан дастурхонга қўйилган таомларни емасдан, ўзлари билан олиб кетишга, уйда фарзандлари ва қариялар билан бирга баҳам кўришга чақирибди. Яхши ташаббус. Буни ўқиб, болалик давримдаги тўйлар хаёлимдан ўтди. Чақирилган меҳмонлар сонича болалар ҳам ошга ташриф буюрар, улар ўчоқбошида насибаларини егач, қўлларидаги идишга ош солдириб, уйларига олиб кетишарди. Табиийки, бу эҳсондан кўпчилик баҳраманд бўларди. Буям яхши одат эди. Суданлик аҳли хайрни дунёга машҳур қилган ташаббуси, саховатли халқимизнинг азалий урф-одати эди. Аммо афсус, бу яхши одат бутунлай барҳам топаёзди. @MubashshirAhmad
Show all...
👍 1
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИ СЕВИШ ИЙМОНДАНДИР Анас розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Жоним измида бўлган Зотга қасам, сизлардан бирор киши, мен унга отаси, боласи ва барча одамлардан севимли бўлмагунимча, у мўмин бўла олмайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). “Бу ҳадисда қандай муҳаббат назарда тутилган, табиий ёки ихтиёрий?” деган савол туғилса, жавоби бундай: «Табиий муҳаббат кишининг ихтиёрида бўлмайди. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ойша онамизни бошқалардан кўпроқ яхши кўрганлар. Оналаримиз хусусида: “Ё Аллоҳ, бу менинг қодир бўлганим нарсадаги тақсимотим. Сен Ўзинг эгалик қилган ва мен эгалик қилолмайдиган нарсада мени маломат қилма”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Ҳадисда ихтиёрий муҳаббат ирода қилинган. Ихтиёрий муҳаббатни инсон касб қила олади. Яъни, инсон тафаккур ва тадаббур қилиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг барчадан кўра муҳаббат ва таъзимга лойиқ эканларини билади».
Абдуллоҳ ибн Ҳишом розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳунинг қўлидан тутиб турганларида, у киши: “Ё Расулуллоҳ, сизни барча нарсадан яхши кўраман. Фақат ўзимдан кўра яхши кўролмаяпман”, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Йўқ, жоним измида бўлган Зот ҳаққи, ўзингдан ҳам яхшироқ кўрмагунингча мўмин бўлолмайсан”, дедилар. Умар розийаллоҳу анҳу: “Аллоҳга қасам, энди сизни ўзимдан ҳам яхшироқ кўрдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ана энди бўлди, эй Умар”, деб марҳамат қилдилар» (Имом Бухорий ривояти)...
🖥 БАТАФСИЛ #rasululloh #iymon #Alloh MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 1
🟢Одамларнинг яхшиси .... 🎙 Хайруллоҳ домла •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Show all...
Туғишган ёки ота бир ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳукми Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: يَسْتَفْتُونَكَ قُلِ اللَّهُ يُفْتِيكُمْ فِي الْكَلَالَةِ إِنِ امْرُؤٌ هَلَكَ لَيْسَ لَهُ وَلَدٌ وَلَهُ أُخْتٌ فَلَهَا نِصْفُ مَا تَرَكَ وَهُوَ يَرِثُهَا إِن لَّمْ يَكُن لَّهَا وَلَدٌ فَإِن كَانَتَا اثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا الثُّلُثَانِ مِمَّا تَرَكَ وَإِن كَانُوا إِخْوَةً رِّجَالًا وَنِسَاءً فَلِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنثَيَيْنِ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ أَن تَضِلُّوا وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ «Сендан фатво сўрайдилар. Айт: «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво беради: бир одам ўлса-ю, унинг фарзанди бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолган нарсанинг ярми. Агар сингилнинг фарзанди бўлмаса, у ҳам унга (тўлиқ) меросхўр бўлади. Агар сингиллар иккита бўлса, уларга марҳумдан қолган нарсанинг учдан иккиси. Борди-ю (меросхўрлар) эркагу аёл бўлсалар, бир эркакка икки аёл улушича. Аллоҳ (буни) адашмаслигингиз учун баён қилмоқда. Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчидир» (Нисо сураси, 176-оят). Ояти карима ишора қилган ҳолатлар • бир киши вафот этиб, ортидан туғишган ёки ота бир сингил қолса ва марҳумнинг асли – ота-бобоси ҳам, фаръи – фарзанд-набираси ҳам бўлмаса, ушбу туғишган ёки ота бир сингилга мероснинг ярми тегади; • агар бир киши вафот этиб, ортидан туғишган ёки ота бир икки ёки ундан кўп опа-сингиллари қолса ва марҳумнинг асли ҳам, фаръи ҳам бўлмаса, туғишган ёки ота бир икки опа-сингиллар мероснинг учдан иккисига ҳақли бўладилар; • агар бир киши вафот этиб, ортидан туғишган ёки ота бир ака-ука ва опа-сингиллар аралаш қолишса, улар «бир эркакка икки аёл улушича» қоидаси асосида меросни ўзаро тақсимлаб олишади; • агар бир аёл вафот этса, ортидан асли ҳам, фаръи ҳам қолмаса, туғишган акаси бўлса, у молнинг ҳаммасини олади. Агар ака-укалари биттадан кўп бўлишса, молни сонларига қараб ҳаммалари тенг тақсимлаб олишади. Ота бир ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳукми, туғишган ака-ука ёки опа-сингиллар бўлмаган ҳолатда худди шундай бўлади. «Ислом шариатида мерос илми» китобидан 🔗 https://islom.uz/maqola/22092 🕋 @islomuz
Show all...
👍 1
#Видео #кўришиш #одоб 🎙Кўришиш одоблари Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Show all...