6 496
Subscribers
-1524 hours
-707 days
-330 days
Posts Archive
6 496
+1
Бисмиллаҳ деб ишларни бошлавордик. Тағин тайёр бўлса кўрсатаман.
Пс: Қайси дуоларимда сўровдима бунақа эржонни😂
6 496
+1
Хайирли кеч, каналда унчалик фаол эмасман, сабаби доимгидек бошим ишдан чиқмаяпти. Ойимлар сафардан келишига бир икки хоналарни ремонтини бир қатор янгиламоқчи бўлдик. Ула бўса бегона эркак уйиларга киргандан ўзимиз қиламиз дедилар. Эх бозорга туш, уни ол, буни ол. Хаёлан осонга ўхшаркану аммо осон иш эмасакан)
6 496
Жума куни улуғ кун.
Бу кунда Одам алайҳиссалом яратилганлар.
Бу кунда жаннатга кирганлар.
Бу кунда ерга юборилганлар.
Бу кунда Қиёмат қоим бўлади.
Ер юзидаги инсон ва жиндан бошқа барча махлуқот бу куни қиёмат бўлмасмикан деб қўрқиб туради. Фақатгина инсон ва жинлар ғафлатда яшайдилар.
🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺
🟢Салавотни кўпроқ айтинг.
🟢Икки азон орасида ва аср-шом орасида кўпроқ дуо қилинг.
🟢Ғусл қилинг.
🟢Яқинларингизни зиёрат қилинг.
🟢Совғалар улашинг.
6 496
Илмнинг меваси — ҳалимлик
Бир киши Яҳё ибн Маъин роҳимаҳуллоҳни ҳақорат қилди. У зот унга жавоб қайтармадилар.
«Нега индамадингиз?» — деб сўрашганда, у зот:
«Унда мен илмни нега ўргандим?» — деб жавоб бердилар.
Одамзот илмга таомдан ҳам кўра муҳтожроқдир.
Чунки таомга бир кунда бир ёки икки марта эҳтиёж сезилади, илмга эса инсон ҳар бир нафасида муҳтождир.
©️ Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
Илмнинг ҳақиқий самараси — унинг кўплигидан эмас, инсоннинг хулқи ва муомаласида намоён бўлишидан билинади. Илм инсонни сабрли, вазмин ва кечиримли қилмаса, илмнинг меваси ҳали пишмаган бўлади.
6 496
❇️Инсоннинг қалби ўзгарувчандир❇️
Аввало Қуръони кариймга боқсак. Қуръони кариймдаги “Нас” сурасида:
مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ 🟢
الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ🟢
مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ 🟢
🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺
🟢Яшириниб, васваса қилувчи (шайтон) ёмонлигидан.
🟢У инсонларнинг дилларига васваса солади.
🟢У жинлардан ҳам, инсонлардаг ҳам бўлур.
Шайтон инсонларни қалбига васваса солувчидир. Бу ерда яшириниб яни кўринмай деганда, шайтон бизни кўзимизга кўринмай қалбларимизга васваса солиши ҳақида айтиляпти. Эътибор беринга, шайтон сизу бизга бир ишни мажбурлаб қилдирмайди ёки қилдириб қўймайди. У фақат васваса қилиш хусусиятига эга холос. Айрим инсонлар: “Шайтон мени йўлдан урди, у қилдирди” - дейди ва улар ёлғон сўзлаган бўлади. Чунки шайтон фақатгина васваса қилади ва ўша нафсига енгилган инсонлар ўша гуноҳ ишни ўзлари қилади…
Шунинг учун қалб ҳам доимо тарбияланиб туришликга мухтождир. Биламизки ҳар бир инсонни қалбида шайтоннинг насибаси бордир. Бу хақида машҳур ҳадис ҳам бор. Яни “Шаққус садр” воқеаси.
🫧Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ 💚 болалар билан ўйнаб турганларида Жаброил алайҳиссалом келдилар. У зотни ушлаб, ётқиздилар ва кўксиларини очдилар. Қалбларини чиқариб, ундан бир лахта (қон қуйқаси)ни олдилар ва:
هَذَا حَظُّ الشَّيْطَانِ مِنْكَ
“Бу сендаги шайтоннинг улуши эди”, дедилар.
Сўнг қалбларини олтин идишда Замзам суви билан ювдилар. Кейин уни бирлаштириб, ўз жойига қайтардилар.
Шунда болалар югуриб, Расулуллоҳ 💚 нинг эмизган оналари — Ҳалима Саъдиянинг олдига бориб: “Муҳаммад ўлдирилди”, деб хабар беришди. Улар Расулуллоҳ 💚 нинг олдиларига келганларида, у зотнинг ранги ўзгарган эди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Мен у зотнинг кўксиларидаги ўша изни кўрар эдим”, деганлар». 🫧
Демак биз инсонларни ҳам қалбимизда шайтоннинг насибаси бордир. Яни агар юракни текшиоувчи апаратларда кўрсангиз ҳам битта қора нуқтача бўлади. Кўринади. Агар доим ибодатда бўлиб, Қуръон тиловатларини қилиб, зикрда бўлсак у камаяди ва хаттл йўқолиши ҳам мумкин. Аммо лекин, қанча ибодатдан, зикрдан, Қуръондан узоқ бўлсангиз, ўша насиба кенгайиб бораверадида охири қалбингизни бутунлай эгаллаб олади. Бир қалбга икки нарса сиғмайди дейиладия? Қалбингизда Аллоҳ таъоло бўлса, яни Аллоҳ таоълонинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтсангиз, шайтонга ўрин қолармиди?
Бу малумотларни шунчаки ёзмадим. Ўқиганиздан сўнг хаётингизга албатта тадбиқ қилишга харакат қилинг!
Басрия 🪶
6 496
Ассаламу алайкум, хайрли кеч. Бугун сизларга шайтон ва шайтоннинг насибаси хақида ёзиб тушунтирмоқчиман. ИншааАллоҳ манфаатли бўлади🦴
