ch
Feedback
Basriya

Basriya

前往频道在 Telegram

Реклама олинмайди!

显示更多
6 491
订阅者
-124 小时
-587 天
-530 天
帖子存档
Basriya
6 486
🌟 Маҳрамлар ва номаҳрамлар 📎Ҳанафий мазҳаби бўйича 📌Аёллар учун маҳрамлар ва номаҳрамлар 🟢Насаб орқали маҳрамлар: Ота, бобо, ўғил, набира, туғишган ва ўгай ака-укалар, амаки, тоға, жиянлар (ака-ука ва опа-сингилларнинг ўғиллари). 🟢Ҳукми: Маҳрам • Никоҳланиш абадий ҳаром. • Олдида очилиб юриш жоиз. • Сафарга бирга чиқиш жоиз. 🟢Сут эмиш орқали маҳрамлар: Сут ота, сут ака-ука, сут ўғил, сут амаки, сут тоға. 🟢Ҳукми: Маҳрам • Насабий маҳрамлар билан бир хил ҳукмда. 🟢Қуда-андачилик орқали маҳрамлар: Қайнота, эрининг отаси, эрининг ўғли (бошқа никоҳидан), қизининг эри (куёв). 🟢Ҳукми: Маҳрам • Абадий маҳрамлик ҳуқуқи берилади. ⚠️ Номаҳрам эркаклар: Амакивачча, тоғавачча, холавачча, аммавачча, қўшнилар, бегона эркаклар, қайни ака ва қайни ука (эрининг акаси ва укаси). 🟢Ҳукми: Номаҳрам • Никоҳланиш мумкин. • Парда бўлиш ва авратни ёпиш шарт. • Қайни ака-укаларга енгил қарашдан сақланиш лозим. 🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺 📌Эркаклар учун маҳрамлар ва номаҳрамлар 🟢Насаб орқали маҳрамлар: Она, буви, қиз, набира, туғишган ва ўгай опа-сингиллар, амма, хола, жиянлар (ака-ука ва опа-сингилларнинг қизлари). 🟢Ҳукми: Маҳрам • Никоҳланиш абадий ҳаром. 🟢Сут эмиш орқали маҳрамлар: Сут она, сут опа-сингил, сут қиз, сут амма, сут хола. 🟢Ҳукми: Маҳрам • Насабий маҳрамлар каби абадий ҳаром. 🟢Қуда-андачилик орқали маҳрамлар: Қайнона (хотиннинг онаси), хотиннинг бувиси, ўгай қизлар (агар онаси билан никоҳ ўтилган бўлса). 🟢Ҳукми: Маҳрам • Қайнона билан никоҳ ўқилиши билан абадий маҳрамлик ҳосил бўлади. 🟢Номаҳрам аёллар: Амакивачча, тоғавачча, холавачча, аммавачча қизлар, бегона аёллар, хотиннинг синглиси (балдиз — хотин тирик пайтида), хотиннинг опаси. 🟢Ҳукми: Номаҳрам • Улар билан никоҳланиш вақтинчалик тақиқланган. • Бегона аёл ҳукмида. ✉️Хулоса: Ҳанафий мазҳабида маҳрам ва номаҳрам чегаралари аниқ белгиланган. Айниқса, қайни ака-укалар аёлга номаҳрам, шунингдек, балдиз (ҳотин тирик бўлган вақтда ҳотинининг опаси) ҳам эркакка номаҳрам ҳисобланади. Басрия

Basriya
6 486
Аёлларнинг табиатида бор, янги нарса сотиб олиш янада баҳт олиб келиши. Ҳоҳ китоб бўлсин, ҳоҳ кийим бўлсин, ҳоҳ янги дарслик
+1
Аёлларнинг табиатида бор, янги нарса сотиб олиш янада баҳт олиб келиши. Ҳоҳ китоб бўлсин, ҳоҳ кийим бўлсин, ҳоҳ янги дарслик бўлсин… Тўғрими?

Basriya
6 486
+1
Анақа кейин орамизда асабийлар бўлса, буни синаб кўрсин. Бугун слайм қилиб кўрдик, ўзиям бир дунё чиқди😁 Рецепт слайм: Суюқ клей Борноя кислота Глицерин Пена ( соқол оладиган😁) 500 мл сув Ўзи қилмаганим шу қолуди, лекин қизиқ эдида)

Basriya
6 486
Вақт шунчалар тез ўтяптики, кечагина олма сўзини бўғинлаб ўзимам ўқиб ўтирардим. Энди эса ўша дарсларни ўзим қилдиришим зимма
+1
Вақт шунчалар тез ўтяптики, кечагина олма сўзини бўғинлаб ўзимам ўқиб ўтирардим. Энди эса ўша дарсларни ўзим қилдиришим зиммамга тушди.

Basriya
6 486
Эрталабдан Аллоҳни рахмати ёғди. Шунинг учун ҳам кузни яхши кўраман) Ҳаво ҳам совуб қолди. Тез иссиқ кийимлар олгани бордик.
+1
Эрталабдан Аллоҳни рахмати ёғди. Шунинг учун ҳам кузни яхши кўраман) Ҳаво ҳам совуб қолди. Тез иссиқ кийимлар олгани бордик. Чунки болалар кун сайин ўсяпти деб ўтган йилгиларини олиб қўймай берворгандим. Менимча бугун ҳамма иссиқ кийимларини олиб қўйган жойидан олдия🫀 😁 — ҳа биз ҳам шундай қилдик ❤️ — биз энди оламиз

Basriya
6 486
Хайирли кеч, бугунги кун тугамасидан канални тўлдириб қўяй) Ва яна манфаатли пост ҳам жойлайман иншааАллоҳ…
+1
Хайирли кеч, бугунги кун тугамасидан канални тўлдириб қўяй) Ва яна манфаатли пост ҳам жойлайман иншааАллоҳ…

Basriya
6 486
Саволларга жавоб ёзмоқчи бўлсам кўринмай қоляпти, майлими изоҳни ўзида қолдирсангизлар))
Саволларга жавоб ёзмоқчи бўлсам кўринмай қоляпти, майлими изоҳни ўзида қолдирсангизлар))

Basriya
6 486
Анақа ҳамма сўраб ёзибти, ai да қилдим🫀

Basriya
6 486
Анчадан бери йўқ бўлганимга корзинка экранларида ҳам каналимни борлигини эслатишди 🌟 Хўп қани бир аччиққина қора чой устида
Анчадан бери йўқ бўлганимга корзинка экранларида ҳам каналимни борлигини эслатишди 🌟 Хўп қани бир аччиққина қора чой устида суҳбат? t.me/voprosy?start=4oypb

Basriya
6 486
Repost from N/a
Жудаям кўпчилик интиқиб кутган фиқҳ дарслиги учун қабул очилди! Ушбу дарсликда: Кифоя 1 - китоби ва бошқа манбалардан ҳам қўш
Жудаям кўпчилик интиқиб кутган фиқҳ дарслиги учун қабул очилди! Ушбу дарсликда: Кифоя 1 - китоби ва бошқа манбалардан ҳам қўшиб кенгайтирганмиз. 🟢Фиқҳ ўзи нимани ўргатади? 🟢Поклик китоби; 🟢Тахорат фарзлари, суннат ва макруҳлари 🟢Таҳорат бузувчилар 🟢Истенжо боби 🟢Сувлар боби 🟢Ғусл боби ( фарз, суннат, макруҳлари) 🟢Таяммум боби 🟢Хайз боби ( нималар жоиз, нималар жоиз эмаслиги, ози ва кўпи ҳақида) 🟢Нифос боби 🟢Истеҳоза боби 🟢Намоз боби 🟢Намоз вақтларини аниқлаш 🟢Азон ва Иқома 🟢Намознинг шарт ва рукнлари 🟢Ислом шариатида аврат масаласи 🟢Намознинг вожиблари 🟢Намознинг суннат ва макруҳлари 🟢Нафл намозлар 🟢Сафар намози, жаноза намози ҳақида батафсил. Юқоридаги барча мавзулар чуқур ўргатилади. Аслида бу илмни ўршаниш ҳар бир ақлини таниган мусулмонга фарздир!!! Ҳафтада икки марта бўлади. Давомийлиги икки ой. Вақтлари кечги вақтда бўлади. Дарс сўнгида, фаол ва имтихондан ўтган ўқувчиларни тақдирлаймиз. Нарҳи: ойига 300.000 Мурожаат учун: @academy_menedjir Basriya_academy

Basriya
6 486
Айтганчи кеча шу масалаларни ўргатувчи дарсликга ҳам қабул очилганди)

Basriya
6 486
Аслида бу мавзу жуда катта ва кенг. Энг лўнда жойларини ёздим. Биласизлао ниқоҳда хазиллашиб ҳам ахд қилиб бўмеди. Ва яна жуда кўп кўрамиз, талоқини яни жавобини олган қизлар иддаям ўтирме бошқа эрга никоҳланяпти. Бу хорам хисобланади. Яни иддадаги аёлни никоҳга олиш! Хамма хаммаси илмсизликдан. Шунинг учун ҳам ўқинглар!

Basriya
6 486
Нега реакциялар кам? 🌟

Basriya
6 486
Хукмлари⤵️ Фарз: Уйланмаса ёки турмушга чиқмаса, зино қилиб қўйишидан аниқ қўрққан ва маҳр ҳамда нафақа беришга моддий кучи етадиган кишига никоҳланиш фарз (баъзи мазҳабларда вожиб) бўлади. Нафсни гуноҳдан сақлаш ҳар бир мусулмон учун мажбурий бўлгани боис, шунга олиб борувчи йўл ҳам шу ҳукмни олади. Ҳаром: Уйланган тақдирда аёлга зулм қилишига кўзи етган, унга нафақа бера олмайдиган ва аёлнинг ҳуқуқларини поймол қилишини аниқ билган кишининг никоҳланиши ҳаромдир. Шунингдек, бу ҳолатда аёлга жисмоний ёки руҳий зарар етиши аниқ бўлгани учун шариат бундай никоҳни ман қилади. Суннат, мустаҳаб, мубоҳларини кейинроқ ёзиб ташлайман. Бу манбаларни устозим ўргатган бизларга ҳам. Агар манфаат олсезлар савоби устозимга борсин. Амийн🤲

Basriya
6 486
🌟 Никоҳнинг саҳиҳ бўлиш шартлари 🟢 Ақд қилувчиларнинг аниқлиги Ким кимга никоҳланаётгани аниқ бўлиши керак. 🟢Розилик Никоҳ жиддий ва эркин розилик билан тузилиши лозим. 🟢 Ижоб ва қабулнинг тўғри бўлиши Никоҳни ҳозирнинг ўзида вужудга келтирадиган аниқ лафзлар ишлатилади. 🟢 Бир мажлисда бўлиши Ижоб ва қабул ўртасида ақдни бузадиган узилиш бўлмаслиги керак. 🟢Гувоҳларнинг бўлиши Ҳанафий мазҳабида икки мусулмон эркак ёки бир мусулмон эркак ва икки мусулмон аёл гувоҳ бўлади. 🟢 Гувоҳларнинг эшитиб-тушуниши Гувоҳлар ижоб ва қабулни эшитиб, унинг никоҳ ақди эканини тушунишлари керак. 🟢Никоҳга шаръий тўсиқ бўлмаслиги Масалан, маҳрамлик, бошқа никоҳда бўлиш каби никоҳга монеълик қилувчи ҳолатлар бўлмаслиги керак.

Basriya
6 486
✉️Никоҳ нима? Никоҳ — эркак ва аёл ўртасида шаръан тан олинган оилавий боғланишни вужудга келтирадиган ақддир. У орқали эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзага келади. Ҳанафий мазҳабида никоҳ ақди бошқа ақдларга ўхшаб аниқ лафз ва розилик билан тузилади. НИКОҲНИНГ РУКНИ — ИЖОБ ВА ҚАБУЛ Рукн: никоҳни вужудга келтирадиган энг асосий қисмдир. Ижоб — бир томондан никоҳ таклифининг аниқ баён қилиниши. Қабул — иккинчи томондан шу никоҳнинг қабул қилиниши. Мисол: «Сизни фалончига никоҳлаб бердим» — ижоб; «Қабул қилдим» — қабул. Шарт: ижоб ва қабул бир мажлисда, бир-бирига боғланган ҳолда содир бўлиши ва ақдни тузaётганлар ҳамда гувоҳлар уни эшитиб-тушуниши керак.

Basriya
6 486
Никоҳ ва никоҳнинг саҳиҳ бўлиш шартлари ҳақида пост ёздим. Ўйлайманки манфаатли бўлади.
Никоҳ ва никоҳнинг саҳиҳ бўлиш шартлари ҳақида пост ёздим. Ўйлайманки манфаатли бўлади.

Basriya
6 486
Хайирли кун, мени йўқотиб қўймадиларми? ИншааАллоҳ кўп манфаатли постлар билан келдим)

Basriya
6 486
Ўзи бир неча кундан бери катта ишлар қилиб ва бугун узоқ йўл билан жуда чарчагандик. Яна эринмай айланиб чиқдигам. ИншааАллоҳ эртага аерапортга бориб ойим ва бувимларни кутиб олишимиз керак. Манфаатли постларни миямда ўйлаб юрибман. Андижонга бориб олай, ташлайман. Жудаям шахсий ва манфаатли постларим кўпайиб кетти… Унгача чиройли суратлар кўриб турасизлар))

Basriya
6 486
Кўп хотираларни расмга мухрлашимни айтмайман, аммо белгилари бўлади🌟
Кўп хотираларни расмга мухрлашимни айтмайман, аммо белгилари бўлади🌟