cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Yunusobod hokimligining rasmiy kanali

Yunusobod tuman hokimligining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм-канал администрации Юнусабадского района

Show more
Advertising posts
12 597
Subscribers
-1024 hours
-5627 days
-1 31630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етди. Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Шу муносабат билан электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда: - йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади; - Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради; - аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади. Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг бу йил электр ва газни тежаш режаси қониқарсиз эканини, улар янада катта марра олиши шартлигини таъкидлади. Ҳар бир ҳокимга 1 тадан туманни танлаб, электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топширилди. Ушбу туманларда бу йил 750 миллион киловатт электр ва 550 миллион куб метр газ иқтисод қилинишига эришиш муҳимлиги таъкидланди.
Тежаш – йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт”,
- деди давлатимиз раҳбари. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилган. Янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совутишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди. Мутасаддиларга 1 мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди. Жумладан, 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда. Ўтган йили электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди. Хонадонлар ва ижтимоий объектларда ўрнатилган биргина қуёш коллекторлари ҳисобига 20 миллион киловатт тежалмоқда. Саноат корхоналари ҳам “яшил энергия” манбаларини жорий қилмоқда. Масалан, “Ўзбеккўмир” тизимида қуёш коллекторлари ва иссиқлик насослари ўрнатилгани ҳисобига йилига 150 минг киловатт электр иқтисод қилинмоқда. Лекин айрим ҳудудларда ишлар суст бўлгани учун электр иқтисод қилиш режаси тўлиқ бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
00:12
Video unavailableShow in Telegram
❗️"Ёшлар дафтари"га киритилган бемор ёшларга даволаниш учун субсидия берилади
Манба: ВМҚ-312-сон, 07.06.2022 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
subsuduya kiril.mov7.49 KB
Чексиз имкониятлар марафони ✅Юнусобод туманидаги Ботаника боғида туман ҳокимлиги,Тошкент шаҳар ижтимоий ёрдам маркази, Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни оммавий равишда спортга жалб этиш, уларнинг соғлигини яхшилаш мақсадида “Чексиз имкониятлар марафони”ни ўтказди. 📌Марафонда маҳаллаларда истиқомат қилаётган 50 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этиб, ўзларининг имкониятини намоён қилди. Мусобақада ғолиб бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга эсдалик совғалари тақдим қилинди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Show all...
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА САНИТАР ТАДБИР 🏠Кўп қаватли уйлар атрофида, ер тўлаларда дизенфекция ишларининг олиб борилиши, турли хил касалликларнинг олдини олади. Айнан шунинг олдини олиш мақсадида Юнусобод тумандаги кўп қаватли уйлар ертўлаларининг санитар ҳолатини янада яхшилаш чоралари кўрилаяпти. 📌Тумандаги Матонат МФЙ ҳудудидаги барча кўп қаватли уйлар атрофи, ертўлаларида дезенфекция ишлари олиб борилди. Бундан ташқари кўп қаватли уйларга туташ ер майдонлари, болалар ўйингоҳлари атрофлари ҳам махсус воситалар ёрдамида дизенфекция қилинди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Show all...
"Обод хонадон-Обод кўча-Обод маҳалла" дастури амалда ✅Юнусобод туманидаги “Акбаробод” маҳалласида "Обод хонадон-Обод кўча-Обод маҳалла" дастури асосида қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллада тумандаги "Ўзсувтaъминот" ташкилоти ходимлари томонидан ҳам белгиланган режа асосида бир қатор юмушлар олиб борилаяпти. 🔱Йиллар мобайнида маҳалладаги сув қувурлари фойдаланишга яроқсиз, таъмир талаб аҳволга келиб қолган эди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган эди. Ҳозирда ташкилот ходимлари томонидан ерлари кавланиб, янги сув қувурларига янгилаш чоралари кўрилмоқда. 🔰Айни кунларда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан носоз ҳолатга келиб қолган электр кабеллари таъмирланиб, кабеллар янгиланяпти. Маҳалладаги 5 трансформатор пунктлари капитал таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. ✔️Ҳозиргача уларнинг учтаси таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Show all...
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА САНИТАР ТАДБИР 🏠Кўп қаватли уйлар атрофида, ер тўлаларда дизенфекция ишларининг олиб борилиши, турли хил касалликларнинг олдини олади. Айнан шунинг олдини олиш мақсадида Юнусобод тумандаги кўп қаватли уйлар ертўлаларининг санитар ҳолатини янада яхшилаш чоралари кўрилаяпти. 📌Тумандаги Матонат МФЙ ҳудудидаги барча кўп қаватли уйлар атрофи, ертўлаларида дезенфекция ишлари олиб борилди. Бундан ташқари кўп қаватли уйларга туташ ер майдонлари, болалар ўйингоҳлари атрофлари ҳам махсус воситалар ёрдамида дизенфекция қилинди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Show all...