294
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
294
#savolimbor
❓Ассалому алайкум. Бизнинг бир ходимимиз 20.12.2023 йилда ишга келмасдан прогул қилганди, билдирги қилинган ва 30.12.2023 йил куни ходимдан тушунтириш хати олинган. 04.01.2024 йилда касаба уюшмасига тақдимнома киритилиб, улар томонидан 10.01.2024 йил розилик берилган. Мен ушбу розиликни асос қилиб 06.02.2024 йилда ЮХКМга жўнатгандим, муддат ўтган деб рад қилишди. МК 164-моддани 7-хатбошиси “иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир” дейилганку? Мен касаба ушмаси розилигини 10.01.2024 йил олганманку, қандай қилиб муддат ўтиб кетади?
©️Саволга жавоб Фарғона шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шерзод Толибов томонидан берилди.
👉Яхши савол, аввало савол учун миннатдорчилик билдираман.
Жавобни Меҳнат кодекси нормалари бўйича кўриб чиқсак.
👉МК 312-моддасини кўрадиган бўлсак, меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
➖1) ҳайфсан;
➖2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан МКнинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;
➖3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари) эканини кўришимиз мумкин.
Демак, МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари ҳам интизомий чора экан.
👉МК 314-моддасида интизомий қилмиш учун жазо қўллаш муддатлари қуйидагичадир:
✔️Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди;
✔️Хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома комиссия томонидан имзоланган кун хизмат текшируви натижалари бўйича аниқланган интизомий қилмиш аниқланган кун деб ҳисобланади;
✔️Интизомий жазо интизомий қилмиш содир этилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, тафтиш ёки молия-хўжалик фаолиятини текшириш ёхуд аудиторлик текшируви натижаларига кўра эса, у содир этилган кундан эътиборан икки йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Ушбу муддатларга жиноят ишини юритиш вақти киритилмайди.
⚠️Демак хулоса қиладиган бўлсак марказ ходимларини позицияси тўғри, сиз 20.12.2023 йил куни интизомий қилмишдан хабардор бўлгансиз ва бир ой муддат ичида жазо қўллашингиз керак эди. Барча меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий жараёнлар бир ой ичида амалга оширилиши шарт эди.
❗️Ушбу ўринда, МКнинг 164-моддаси 4-қисмидаги "... розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай МШ беркор қилишга ҳамқли" деган жумлага чалғиб қолмаслик керак, 314-модда тартибига риоя этилиши муҳим ва ушбу розилик ҳам ушбу 1 ой муддат ичида олиниши мақсадга мувофиқ.
https://t.me/HRyurist
294
#savolimbor
❓Ассалому алайкум! Мен ташкилотдан 18.11.2023 йилда фарзандим 2 ёшга тўлгунига қадар бола парвариш таътили олганман. Иш берувчига мурожаат қилиб ишга қайтишимни сўрасам, ўринимга бошқа ходимни ишга олганлигини айтиб, фарзандинг 2 ёшга тўлгандан сўнг ишга чиқасан деб айтмоқда, шу тўғрими?
©️Ва алайкум ассалом! Саволга ҳуқуқшунос Шавкат Хамрақулов томонидан жавоб берилди.
👉Бу ерда иш берувчининг ҳаракатлари нотўғри деб ҳисоблайман.
⚖️Меҳнат кодексининг 405-моддаси:
✔️1-қисмида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
🔺Изоҳ: Ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида тўлов қилинади. Лекин ушбу Низом бюджет ташкилотларида ишловчи оналарга татбиқ этилмайди.
✔️2-қисми. Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.
✔️3-қисми. Ушбу модданинг 1-2-қисмларида кўрсатилган БПТдан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.
⚠️4-қисми. Аёл ёки ушбу модданинг 3-қисмида кўрсатилган шахслар хоҳишига кўра, БПТ вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда ушбу модданинг 1-қисмига мувофиқ уларнинг нафақа олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
❗️Энди сизнинг ўрнингизга ишга қабул қилинган ходим масаласида. МКнинг 158-моддасига асосан, муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади. Яъни, ушбу модданинг 3-қисмига кўра, иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
⚠️Хулоса қилганда. Иш берувчилар “аёлнинг хоҳишига кўра” жумласига эътибор бериши керак, яъни унда ҳуқуқ бор, уни таъминлаш иш берувчига мажбурият ва ходим боласи 2 ёшга тўлгунча БПТ олса, исталган вақтда ишга қайтиш хоҳишини ҳам англатади. Бунда, иш берувчига МКнинг 405-моддасининг 4-қисмига кўра ариза билан мурожаат қилиб тўлиқсиз иш вақти билан ишлаши мумкин ва кейинчалик яна БПТга чиқишни хоҳласа, марҳамат боласи 2 ёшга тўлгунича ижтимоий таътилга чиқиши мумкин. Сизнинг ҳолатингизда, ўрнингизга ишга қабул қилинган ходимнинг меҳнат шартномаси сизнинг ишга чиқишингиз муносабати билан бекор қилинади ёки иш берувчи хоҳласа унга малака талабларига мос бўлган бошқа бўш (вакант) ўрин таклиф қилиб ўтказиши мумкин.
https://t.me/HRyurist
294
#bilasizmi
❗️ Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби
👉Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами – 3425, 13.03.2023 й.) кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.
🚫 Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.
✅ Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
🔹миллий қонунчилигимизда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
🔹совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
🔹совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
🔹давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
🔹манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.
🗒 Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.
💰Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.
🔘 Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.
📁 Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.
📌 Мазкур низом талаблари барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади.
https://t.me/HRyurist
294
#savolimbor
❓Assalomu aleykum yaxshimisiz uzur bezovta qildim. Sizga YMMT boʻyicha savolim bor edi iltimos yordam kerak edi. Maktabda kadr boʻlib ishlayman. Oʻtgan yili prokuratura tekshirganda bitta xodimimizni maʼlumotlariga kirib koʻrib turmush oʻrtogʻini kirgizmabsiz kiritishingiz shart dedi lekin man ularga turmush oʻrtogʻi bilan ajrashgan umuman muloqat qilmaydi dedim. Ammo bir yil oʻtib bugun maktabga shtraf kelibdi bilmaysizmi shu boʻyicha menga shtraf qilishga huquqi bormi iltimos maslahatingizni ayamang.
👉Mehnat kodeksining 25-moddasida ish beruvchining majburiyatlari belgilangan bo‘lib, mehnat shartnomalarini, shuningdek ularga doir o‘zgartish va qo‘shimchalarni «Yagona milliy mehnat tizimi» idoralararo dasturiy-apparat majmuida (YMMT) o‘z vaqtida ro‘yxatga olishi shartligi belgilangan.
Vazirlar Mahkamasining 2019 yil 5 dekabrdagi 971-son qarori bilan tasdiqlangan «Yagona milliy mehnat tizimi» idoralararo dasturiy-apparat kompleksida mehnat shartnomalarini ro‘yxatdan o‘tkazish, elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritish tartibi to‘g‘risida nizomning 3-bandiga ko‘ra, mehnat munosabatlarini ro‘yxatdan o‘tkazishda «YMMT»dan foydalanish tashkiliy-huquqiy shakli va idoraviy bo‘ysunishidan qat’i nazar, barcha ish beruvchilar uchun majburiydir, O‘zbekiston Respublikasining davlat xavfsizligini ta’minlash sohasidagi, shuningdek, shtat jadvali maxfiy bo‘lgan ish beruvchilar bundan mustasno.
❗️Tashkiliy-huquqiy shakli va idoraviy bo‘ysunishidan qat’i nazar, faoliyat yuritayotgan barcha ish beruvchilar o‘zlarida ishlayotgan xodimlarining avvalgi ish joyi to‘g‘risida mehnat daftarchasidagi barcha yozuvlarni «YMMT»ga kiritishga va 2005 yil 1 yanvargacha mehnat staji to‘g‘risida kiritilgan ushbu ma’lumotlarni mehnat daftarchasidagi yozuvlar asosida ERI bilan tasdiqlab berishga, 2005 yildan keyingi davr uchun mazkur ma’lumotlarning to‘g‘riligini tasdiqlash uchun xodim avval ishlagan ish beruvchilarning «Tashkilot kabineti»ga elektron shaklda so‘rov yuborilishiga mas’uldir.
👉Ish beruvchilar «YMMT»dan kelib tushgan elektron so‘rovga ko‘ra ularda ilgari ishlagan sobiq xodimlarning barcha davrlar bo‘yicha mehnat staji davri haqidagi ma’lumotlarni so‘rov kelib tushgandan so‘ng 10 kun muddatda ERI bilan tasdiqlaydilar hamda sobiq xodimlarining ish haqi to‘g‘risidagi ma’lumotlarni ushbu muddat davomida belgilangan tartibda arxivlarga taqdim etilmagan hamda o‘zlarining idoraviy arxividagi mavjud hujjatlari asosida «YMMT»ga kiritadilar va ERI bilan tasdiqlaydilar.
⚠️Tasdiqlangan ma’lumotlarning haqqoniyligiga ish beruvchilar mas’ul hisoblanadi.
👉Shuningdek, xodimning elektron mehnat daftarchasi – jismoniy shaxsning mehnat faoliyati to‘g‘risidagi ma’lumotlar mavjud bo‘lgan elektron hujjat, u mehnat shartnomasi ish beruvchi tomonidan ro‘yxatdan o‘tkazilganligi, yakka tartibdagi tadbirkor sifatida ro‘yxatdan o‘tganlik, o‘zini o‘zi band qilganligi, ishsiz va band bo‘lmagan shaxslarning jamoat ishlariga jalb qilinganligi, vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun chet elga ketayotgan fuqarolar tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi byudjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasiga to‘langan sug‘urta badallari to‘g‘risidagi ma’lumotlar asosida «YMMT»da shakllantiriladi, shuningdek, unda xodim to‘g‘risidagi ma’lumotlar (familiyasi, ismi, otasining ismi, tug‘ilgan sanasi, ma’lumoti, kasbi, mutaxassisligi), ishga joylashish davrlari (ishga qabul qilish, boshqa ishga o‘tkazish), hisoblangan ish haqi, shuningdek, jismoniy shaxsning mehnatiga haq to‘lash tarzidagi daromadlardan to‘langan soliqlar to‘g‘risidagi ma’lumotlar mavjud bo‘ladi.
⚠️Yuqoridagilardan kelib chiqib, xodimning faqat yaqin qarindoshlari haqidagi ma’lumotlarning kiritilmaganligi uchun jarima tayinlash uchun yetarli asos hisobalanmasligi mumkin. Sizga tayinlangan jarimaga qo‘yilgan asoslar bilan yaxshilab tanishib chiqishingiz yoki zarur bo‘lsa jarima qo‘llagan organga murojaat qilib qo‘shimcha tushuntirish olishingizni tavsiya qilamiz.
https://t.me/HRyurist
294
#bilasizmi
👉Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи буйруғи (фармойиши)га биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир.
👉Хизмат сафарига юборилган тақдирда иш берувчи ходимга қуйидагиларни қоплаши шарт:
🚅йўлкира харажатлари;
🏬турар жой ижараси харажатлари;
⏳доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик);
💶ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.
👉Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан белгиланади. Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас (Меҳнат кодекси 287-моддаси)
❗️Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом асосида тўловлар қилиб борилади.
⚠️Доимий иши кўчиб юриш ёки сайёр хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарларига чиқиши хизмат сафарлари ҳисобланмайди.
https://t.me/HRyurist
294
Repost from Huquqiy axborot
Штат қисқарганда, малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда, айрим ходимларга афзаллик берилади.Манба: Меҳнат кодекси, 167-модда Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
294
#savolimbor
❓Сиртқи таътлимда ўқийдиган ходимга ўқиш учун ва сессияда иштирок этиши учун электрон хабарнома юборилган. Шунга мувофиқ буйруқ қилсак бўладими?
❗️Жавоб. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 19-бандида сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаси ҳар бир семестр давомида бир марта олий таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади. Бунинг учун унга ўқув сессияси бошланишига қадар (камида 10 кун олдин) белгиланган шаклда хабарнома юборилади.
👆Ушбу низомда хабарнома қай тартибда (электрон ёки ёзма-қоғоз шаклда) берилиши бўйича айтилмаган.
⚠️“Электрон рақамли имзо тўғрисида” Қонуннинг 4-моддасига кўра электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш шартлари белгиланган. Унга кўра, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда, электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўлда шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эга бўлади, агар:
➖электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;
➖электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш пайтида ёхуд имзолаш пайтини белгиловчи далиллар мавжуд бўлганда электрон ҳужжатни имзолаш пайтида амалда бўлса;
➖электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.
‼️Юқорида кўрсатилган шартларга бир вақтнинг ўзида риоя этилган тақдирда, юридик шахснинг ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади.
❗️Хулоса қилиб айтганда, ҳозир ҳар бир смартфон телефонда ЭРИни текшириш функцияси бор, имзоланган вақти билан кўрсатиб беради. Юқоридаги шартлар асосида электрон тақдим этилган хабарнома ҳам буйруқ қабул қилишга асос сифатида кўрсатилиши мумкин.
https://t.me/HRyurist
294
#bilasizmi
Хусусий ташкилот ходимларига хам ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади
👉Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 515-сон қарори билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
👉 Низомга кўра, бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланган.
👉Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатлари (568 000 сўм)нинг 4 баравари (2 млн 272 минг сўм) миқдорда берилади.
👉 Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.
👉 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар “Ягона реестр” тизимига юборилади.
👉“Ягона реестр” тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади. Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.
https://t.me/hradliya
294
Repost from HR ADLIYA (rasmiy kanal)🇺🇿
❓Ким вафот этган шахснинг иш ҳақини олишга кўпроқ ҳақли
👉Меҳнат кодексида кимлар иш ҳақи олишнинг устувор ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида изоҳ йўқ (мисол учун, хотин ёки марҳумнинг ота-онасидан бири). Шунинг учун ходимга тегишли бўлган иш ҳақини иш берувчига биринчи бўлиб мурожаат қилган ва керакли ҳужжатларни тақдим қилган оила аъзоси ёки қарамоғидаги шахсга бериш мумкин деб ҳисоблаймиз.
👍Агар кўриб чиқилаётган вазиятда хотини биринчи бўлиб пул учун мурожаат қилган ва керакли ҳужжатларни тақдим этган бўлса, хавотирга ўрин йўқ. Сиз унга вафот этган эрининг иш ҳақини бериб, қонунни бузмадингиз.
📃Тўловларни олишга ҳақли эканлигини талаб қиладиган қолган қариндошларга эса вафот этган ходимнинг иш ҳақи унинг хотинига берилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишингиз мумкин.
📓Марҳумнинг иш ҳақини олиш учун қариндоши иш берувчига қуйидагиларни тақдим қилади:
➖эркин шаклда ёзилган ёзма ариза: «Масалан: Мен, Фармонова Нигора Азизовна, марҳум Фармонов Даврон Камиловичнинг хотини, вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақини ва унга тўланадиган бошқа тўловларни беришингизни сўрайман»;
➖вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (иш берувчига кўрсатилганидан кейин қариндошида қолади) ва вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси (иш берувчида қолади) МК 255-м.;
➖паспорт ёки олувчининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
➖марҳум билан қариндошлик ёки унинг қарамоғида бўлганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар).
⚠️Эътибор беринг❗️Иш берувчи вафот этган ходимнинг иш ҳақини қариндошига тегишли ариза берилган кундан эътиборан етти календарь кундан кечиктирмай бериши керак.
‼️Вафот этган ходимнинг иш ҳақи унинг оила аъзосига нақд пулда ёки пластик картага ўтказиш йўли билан берилиши мумкин. Иш ҳақи берилганлиги тўғрисидаги аризада қариндош бу борада аниқлик киритиши ва пул маблағларини айнан қайси картага юбориш кераклигини, ўтказиш учун зарур бўлган барча тафислотларни кўрсатиши керак. Ариза берувчининг пулни олганлиги далилини қайд этган маъқул. Бу пулни олувчининг аризаси ёки тилхати бўлиши мумкин.
👉❗️Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади МК 234-м. 1-қ. Ходимнинг вафоти эса – бу МКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асослардан бири саналади. Демак, ходимнинг вафоти муносабати билан меҳнат муносабатларини тўхтатаётган иш берувчи ходим томонидан фойдаланилмаган таътиллар учун ҳам компенсация ҳисоблаши шарт.
манба
https://t.me/hradliya
Оила аъзолари ёки марҳумнинг қарамоғида бўлган шахслар бўлмаган тақдирда, тегишли сумма мерос таркибига киритилади ва умумий асосларда мерос қилиб олинади.
294
Repost from HR ADLIYA (rasmiy kanal)🇺🇿
❗️«Ташкилот ходимларидан бири вафот этди. Вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи миқдори фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация билан бирга катта суммани ташкил қилди. Бухгалтерия бўлими уни ходимнинг бевасига берди. Аммо эртаси куни марҳумнинг отаси пулни олгани келиб, судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилиб кетди».
❗️Дарҳақиқат, ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақини айнан кимга тўлаб бериш кераклигини тўғри белгилаш муҳимдир. Акс ҳолда судлашишгача борадиган низо юзага келиши мумкин.
👉Меҳнат кодексининг 255-моддасига мувофиқ ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи унинг оила аъзоларига ёки ходим вафот этган кунда марҳумнинг қарамоғида бўлган шахсга берилади.
👨👩👧👦Оила кодексининг 5-моддасига мувофиқ оила аъзоларига қуйидагилар киради: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар). Бунда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатдан ўтган шахслар эр ёки хотин деб ҳисобланади.
❌ Тегишинча, диний русумларга биноан тузилган никоҳда бўлган аёл марҳумнинг маошини талаб қила олмайди
❌Шунингдек, никоҳ расман бекор қилинган собиқ хотини, агар у вафот этган кунга қадар ходим билан бирга яшаган тақдирда ҳам, «вафотидан кейинги» иш ҳақини олишга ҳақли эмас.
👉Қарамоғида бўлганлар – бу ходимнинг тўлиқ таъминотида бўлган ёки ундан олиб турилган моддий ёрдам унинг ҳаёт кечириши учун асосий ва доимий манба бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар. Қарамоғида бўлганлик факти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, иш (хизмат) жойи маъмурияти, ижтимоий таъминот бўлими томонидан берилган ҳужжатлар, шунингдек гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқланиши мумкин.
👇давоми бор...
294
Repost from HR ADLIYA (rasmiy kanal)🇺🇿
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати
‼️2024 йил 10 январь ҳолатигаhttps://t.me/hradliya
294
БЎЛИМ БОШЛИҒИМДАН РУҲСАТ ОЛИБ ИШГА КЕЧ КЕЛГАНДИМ, БИРОҚ БАРИБИР МЕНГА ЖАЗО ҚЎЛЛАШДИ.
САВОЛ.
Ассалому-алайкум, мен бир корхонада ишлайман, бўлим бошлиғимдан рухсат олиб, 1 куни 7 дақиқага, 2-чи марта 16 дақиқага кечикиб келганман, лекин бўлим бошлиғим раҳбарларни зуғуми остида, руҳсат бермаганини, ўзбошимчалик бн кечикиб келган деб, тушунтириш хати ёзиб берган, менга 1-чи кун учун "ХАЙФСАН ", 2-чисига иш хақимдан 30 % жарима қилишди, бўлим бошлиғимни мендан кечирим сўраган ва мажбур бўлган, буни тасдиғи бор. Нима қилсам, бу интизомий жазоларни бекор қилиш мумкин?
ЖАВОБ.
Кўп бора айтиб келамиз, Меҳнат кодексининг 313-моддаси 3-қисмига кўра:
“Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.”.
Яъни, иш берувчи интизомий жазо қўллашдан аввал сиздаги асл ҳолатга, ишга кечикиб келишнинг аниқ сабабларига, уларнинг узрли ёки узрсиз эканлигига эътибор бериши лозим. Мен Сиз билан аслида қандай бўлган, иш жараёнида қандай ходимсиз, интизомлимисиз, ёки интизомсиз, буни аниқ билмайман.
Лекин, мисол сифатида юқоридаги қоида тушиши мумкин бўлган бир вазият ҳақида айтиб бераман. Масалан, бир аёл ходим ҳарорати кўтарилган ёш боласининг иссиғини тушираман деб ва бундан ҳавотирланиб, ишга 10 дақиқа (балким 20-30 дақиқадир) кечикиб келди. Ходим ўз тушунтириш хатида бу ҳолат тўғрисида, кечикишнинг ана шу сабаби ҳақида иш берувчига маълум қилди. Шунингдек, бу ходимнинг иш фаолиятида муаммо йўқ, интизомли ва меҳнаткаш ходим, хулқ-атвори яхши, яъни у тартибли ходимлардан. Кўряпсизми, мана шу каби вазиятларда иш берувчи бундай ходимнинг ҳолатини, уни ишга кечикиши сабабини тўғри қабул қилиш керак.
Бунақанги ҳолатларда агар ходим юқоридаги узрли вазиятни тасдиқловчи далилларни тақдим этса, ишонч билан айтиш мумкин, ходимга интизомий жазо қўллаш адолатли ҳам, қонуний ҳам бўлмайди.
Бу каби ҳолатларда ходим интизомий жазони бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритиб, иш берувчи билан судлашиши мумкин. Фуқаролик судлари амалиётида бундай низолар бўлиб туради. Судлар ҳам, интизомий жазони тўғри қўлланганлигини ўрганишда ва қарор қабул қилишда МКнинг 313-моддасига албатта эътибор қаратади. Ўзингиздаги ҳолатни юқоридаги мисол билан таққослаб ҳулоса қилинг.
Тавсия сифатида бир фикр: Сиз билан меҳнат шартномасини иш берувчи тузган бўлиб, корхонада меҳнат интизоми назорати одатда, масъул рахбар ўринбосарига ёки кадрлар хизмати ходимига юклатилади.
Шунинг учун, агар жиддий сабабларга кўра кечикиш бўладиган бўлса, бу тўғрисида биринчи навбатда, иш берувчини, бунга имкон бўлмаса, назорат қилувчи ўринбосарни ёки кадрлар хизматини ҳабардор қилиб қўйинг.
манба
https://t.me/HRyurist
294
#savolimbor
❓Мен умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаман. Директорим сиз малака оширишга боришингиз керак деб қўймаяпти, бормасам менга нисбатан бирор бир чора қўллаши мумкинми?
©️Саволга жавоб ҳуқуқшунослар Шерзод Толибов ва Шавкат Хамрақулов томонидан берилди.
👉Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2022 йилдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низомга бўйича педагог ходимларнинг малака ошириши ва қайта тайёргарликдан ўтиши тартибга солинган. Унга кўра:
➖малака ошириш ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган табақалаштирилган ишчи ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади;
➖ходимларнинг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади;
➖ходимлар малакасини оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимлари учун камида 30 соат, педагог ходимлар учун камида 36 соат этиб белгиланади.
⚠️Демак, иш берувчи буюртма асосида барча ходимларнинг рўйхатини киритган ҳолда янги йил бошлангунга қадар тасдиқланган реестр асосида малака оширишини таъминлаши шарт ва бунинг ижроси учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
‼️Ходим унинг меҳнат таътили ёки вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги даврида малака оширишга жалб қилинмайди.
⚠️ЭЪТИБОР БЕРИНГ! Низомнинг 19-бандига кўра, ходим асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Мазкур ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.
⚠️Хулоса қиладиган бўлсак, Сиз ҳар йили 36 соатлик малака ошириш курсидан ўтишингиз шарт бўлиб, малака оширишдан белгиланган муддатда узрли сабабларсиз ўтмасангиз сиз билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилиниши мумкин.
👆Батафсил низом билан танишиб чиқишингиз мумкин.
https://t.me/HRyurist
294
#savolimbor
❓Иш берувчи ходимлар билан келишмасдан туриб таътиллар жадвалини тасдиқлади. Энди улардан бири жадвалдан ташқари таътил олиш учун ариза берди. Аммо бу вақтга бошқа ходимнинг таътили режалаштирилган.
Ходимга таътил беришни рад этиш мумкинми? Умуман вазиятни қандай тузатиш мумкин?
✅ Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади (МК 228-м. 2-қ.).
👉Меҳнат кодекси бўйича иш берувчини жадвални тасдиқлашдан аввал ҳар бир ходим билан таътил вақтини келишиш мажбурияти мавжуд эмас.
👉Ходимларни жадвал билан имзо остида таништириш кифоя. МКнинг 228-моддаси 4-қисмида санаб ўтилган ходимларнинг тоифаси бундан мустасно бўлиб, иш берувчи таътилни уларга қулай бўлган вақтда бериши керак:
➖аёлларга – ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
➖болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга ушбу
таътилдан олдин ёки кейин;
➖14 ёшга тўлмаган бир ёки ундан ортиқ нафар болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
➖I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
➖18 ёшдан кичик бўлган шахсларга;
➖ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
➖«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга;
жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд бошқа ички ҳужжатларда белгиланган ҳолларда бошқа ходимларга.
‼️Бошқа ходимлар билан таътилдан фойдаланиш муддатини келишиш шарт эмас. Албатта низоларнинг олдини олиш учун таътил вақтини келишиш шарти жамоа шартномасида акс эттирилиши мумкин – бу тақиқланмаган. Ходимларнинг аксарияти ёзда дам олишни истайди. Агар ҳар бир ходимнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинса, ёзги даврда компанияда ишлар шунчаки туриб қолади.
⚠️Таътил беришни таъминлаш иш беруувчи учун мажбурият бўлишини англатади, ходимда меҳнат таътилидан "фойдаланиш ҳуқуқи, асло хоҳлаган вақида олишим керак" деган тушунчани англатмайди.
✍️Таътиллар жадвалида белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ўзгартирилиши мумкин. Шунинг учун, агар ходим таътиллар жадвалига мувофиқ таътил даврига рози бўлмаса, у сабабларини кўрсатган ҳолда ўзи кўрсатган санада таътил тақдим қилиш илтимоси билан ариза бериши мумкин. Иш берувчи ушбу аризани кўриб чиқиб, ходимнинг илтимосини қаноатлантиришга ёки уни рад этишга ҳамда таътилни қатъий белгиланган тартибда тақдим этишга ҳақли.
https://t.me/HRyurist
294
#savolimbor
❓Ассалому алайкум. Ёрдамчи тарбиячимизни тарбиячи лавозимига ўтказгандик бугун. Энди уни 20 январдан меҳнат таътилига чиқаришим керак. Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2023 йилдаги 263-сонли қарорига кўра ёрдамчи тарбиячи таътили 27 кун, тарбиячига эса 42 кун белгиланган. Унга 42 кун таътил бераманми?
©️Саволга Фарғона шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шерзод Толибов жавоб беради:
👉Маълумки, Меҳнат кодексининг 223-моддаси
1-қисмида “Агар иш йили давомида ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги ўзгарган (вояга етмаган ходим ўн саккиз ёшга тўлганлиги муносабати билан у асосий узайтирилган меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини йўқотган; ходимга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва шу сабабли унда узайтирилган таътил олиш ҳуқуқи юзага келган; ходим иш йилининг бир қисмини оддий меҳнат шароитларида, бошқа қисмини эса унга қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ноқулай меҳнат шароитларида ишлаган бўлса; ходим иш йили давомида бошқа ишга ўтказилган ва бу ишда меҳнат таътилининг ходим унга ўтказилгунига қадар бажарган ишидагига нисбатан бошқача давомийлиги назарда тутилган бўлса ва бошқалар) бўлса, ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш амалга оширилади” дейилган.
👉Юқоридаги нормадан келиб чиқсак сиз ходимни ҳар икки лавозимда ишлаган даврини алоҳида алоҳида ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарасиз.
❗️Демак, МКнинг 224-моддасидаги “Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда унинг давомийлиги ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилининг тўлиқ миқдорини ўн иккига бўлиш ҳамда тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган ортиқча кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса ҳисобга олинмайди. Ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда меҳнат таътили кунлари умумий давомийлигини ҳисоблашда олинган 0,5 га тенг ва ундан кўп ўнликлар бир кун деб яхлитланади, 0,5 дан ками эса ҳисобдан чиқариб ташланади” дейилган талабга риоя қиласиз.
⚠️Мисол:
➖1-лавозимида меҳнат таътили давомийлиги 27 календар куни ушбу лавозимида жами 4 ой тўлиқ ишлаган бўлса, 27 ни 12 бўламиз, 27/12=2,25 Натижани 4 га кўпайтирамиз 4*2,25=9 календар кун.
➖2-лавозимида меҳнат таътили давомийлиги дейлик 33 календар куни ушбу лавозимида жами 8 ой тўлиқ ишлаган бўлса, 33 ни 12 бўламиз, 33/12=2,75 Натижани 8 га кўпайтирамиз 8*2,75=22 календар кун.
⚠️Демак, ходимингизга 9+22=31календар кунидан иборат йиллик таътил берилар экан. Юқоридаги наъмунавий ҳисоб китобни ўзингиз учун қўллашингиз мумкин.
https://t.me/HRyurist
294
📊Hurmatli respondent, hozirda “Mehnat munosabatlarida gender tenglikni taʼminlashning huquqiy muammolari” mavzusida TDYUda ilmiy tadqiqot olib borilmoqda. Mehnat munosabatlarida gender tenglik masalasida jamoatchilik fikrini o‘rganish va yangi g'oyalarga ega bo'lish, ma'lumotlarni to'plash va qayta ishlash maqsadida SO'ROVNOMA o‘tkazilmoqda.
‼️ Ushbu so‘rovnoma anonim tarzda, ilmiy tadqiqot ishi doirasida foydalanish maqsadida o‘tkazilmoqda.
manba
https://t.me/HRyurist
294
#savolimbor
❓Ассалому алайкум! Мен битта савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Ишхонамизда шу йил февраль ойида ОТМга 2-мутахассисликка ўқишга кирганлигим сабабли апрель ойи бошида ўқув таътили берилган эди. Ҳозир меҳнат таътилига чиқаман десам кадрлар бўлими бошлиғи сиз бу йилги таътилдан ўқиш пайтида фойдаландингиз деб таътил бермаяпти шу тўғрими (савол муаллифи Дилдора Алимова-Осмонова)?
🔰Жавоб. Бу нотўғи амалиёт.
Яъни, ўқув таътили бериб, қонунчилик ўзгаргандан сўнг, ходимга ўқув таътили меҳнат таътили ўрнига ўтади дейилиши мутлақо қонунга зид. Қуйида фақат сиртқи таълим бўйича кўриб чиқамиз.
👉Аввалги (30.04.2023 йил ўз кучини йўқотган) Меҳнат кодексининг 149-моддасида ижтимоий таътиллар рўйхати келтирилган эди ва ушбу таътиллар йиллик асосий меҳнат таътилидан (2-§ қаранг) алоҳида, мустақил таътил ҳисобланади.
👉Шунингдек, ўқиш билан боғлиқ таътиллар эски МКнинг (3-§ қаранг) 256-моддасида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олиш муносабати билан бериладиган таътиллар белгиланиб, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида ўттиз календарь кун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилган.
👉Энди янги МКда ҳам ижодий таътиллар (5-§ қаранг) ва ҳар йиллик меҳнат таътиллари (4-§ қаранг) алоҳида бўлиб, бу борада тартиб-қоидалар ўзгармаган, яъни улар ҳалиям бири-биридан алоҳида, мустақил таътил турлари ҳисобланади, фақат ижодий таътилларни берилишида айрим қоидаларга ўзгартириш киритилган.
‼️Эътибор беринг! Янги МКнинг 383-моддасида меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида таҳсил олиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга кафолатлар берилиши назарда тутилган.
👉Янги МКнинг 385-моддасига кўра, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:
➖ОТТда сиртқи шаклида ўқиётган 1-2-курс талабаларига – камида 30 кун;
➖ОТТ сиртқи таълим шаклида 3 ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга – 40 календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
⚠️ЭНГ МУҲИМ ҚОИДА! Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар БЕРИЛАДИ (МК 385-м. 3-қ.).
⚠️Бироқ, ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади.
Мазкур кафолатлар ва компенсациялар, шунингдек тегишли даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкин (МК 386-м. 2-қ.).
‼️Хулоса қилиб айтганда, 2-мутахассислик бўйича ОТТда таълим олаётган ходимга ушбу кафолат қўлланилмайди (мисол билан ушбу пост орқали танишиб олиш мумкин) ва ходимга аввал янги МК қабул қилингунга қадар берилган ўқув таътили навбатдаги йиллик меҳнат таътили ўрнига ўтмайди. Яъни, унга кафолатланган йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланиши шарт.
https://t.me/HRyurist
294
❗️Меҳнат таътилларига оид бўлган қоидага барчанинг амал қилиш шарт!
👉Меҳнат кодексининг 216-моддага асосан, ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир.
❓Меҳнат таътилини йил давомида хоҳлаган вақтимга ололмайманми?
👉Олсангиз бўлади, лекин иш йили доирасида иш берувчи билан ўзаро келишувга асосан. Сабаби иш берувчи ташкилот иш хусусиятидан келиб чиқиб келишмаслиги мумкин. Истисно ҳолатлар бўйича исталган вақтда кимлар таътил олиши мумкинлиги эса МКнинг 227-228-моддаларида белгиланган.
🗓Иш йили - ходимнинг муайян иш берувчида 12 ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади.
⚠️ МК 228-модданинг 1-қисмига кўра, иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади. Бунда, ҳар йилги меҳнат таътили ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши шарт деган қоидадан келиб чиқиб шакллантирилади (МК 230-моддаси).
‼️Масалан: 15.03.2022 йил ишга қабул қилинган ходим 15.03.2023 йилгача таътил кунларини белгилай оладилар, мен августда, сентябрда ва ҳ.к.ларда ўзимга қулай вақтда чиқаман деган нарса бўлмайди.
👉Ходим иш берувчи билан келишган ҳолда:
➖таътилни узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш - 229-м.;
➖таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш - 230-м.;
➖таътилни қисмларга бўлиш - 231-м.
⚠️Бу моддалар ходимга ҳуқуқ беради, лекин иш берувчига мажбурият дегани тушунчага бормаслигимиз керак, ҳудди шундек, МК 234-модда бўйича компенсацияга алмаштириш масаласи ҳам иш берувчига мажбурият юкламайди.
https://t.me/HRyurist
294
Repost from HR ADLIYA (rasmiy kanal)🇺🇿
#HR_yangilik
💻Адлия вазирлиги тизимида меҳнат таътилларини расмийлаштириш тўлиқ рақамлаштирилди.
https://t.me/hradliya
