302
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-430 days
Posts Archive
302
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг раҳматини олов ичра топди. Қавми уни оловга улоқтирганида Аллоҳ таоло оловга: “Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл”, деб буюрди. Ҳар нарсани ёндирувчи олов ҳазрати Иброҳимга Аллоҳнинг раҳмати ила зиён етказмади.
Юсуф алайҳиссалом Аллоҳнинг раҳматини қамоқда, маҳбусликда
топди. Қамоқда бир неча йил қолиб, ҳаётнинг моҳиятини, неъматлар қадрини билиб, етишганидан сўнг Миср ҳокими уни ўз ҳузурига чақириб олди.
Мавқеи тобора ошиб, охири Мисрга ҳоким бўлди.
Юнус алайҳиссалом Аллоҳнинг раҳматини наҳангнинг ичида
топди. Балиқ ютиб юбориши аслида ҳаёт тугашини билдиради. Лекин Юнус алайҳиссалом учун янгича, мулоҳазали ҳаёт балиқнинг қорнидан бошланди.
Мусо алайҳиссалом учун денгиз Аллоҳнинг раҳмати бўлди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам учун Ҳиро ғорида Аллоҳнинг раҳмати ёғилди...
Бу санаб ўтилган ҳодисалар бир қараганда одамга зарар берадигандек кўринади. Лекин шу сингари ҳолатларда барча эшикларни қўйиб, Аллоҳнинг эшигини қоққанлар ҳам Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлишади.
Nunnashr
302
– Ойи! Бугун мени ўқувчилар олдида мукофотлашди!
Фотима эса ажабланиб сўради:
– Сени? Мукофотлашдими?
– Сурат чизиш мусобақасида бутун Кувайт бўйича биринчи ўринни олдим!
Онаси кулиб юборди. Аммо бу қувонч кулгиси эмасди. У масхараомуз, кибрли оҳангда деди:
– Вой, қандай бахтлиман! Мактабга зўрға борадиган ўғлим сурат чизиш бўйича биринчи ўринни
олибди-я!
Бу ҳам етмагандай, акаси билан синглиси ҳам кулиб юборишди. Гўёки онасининг истеҳзоли
сўзлари оздек, улар ҳам Юсуфни масхара қилишди.
“Fotimaning bolasi”
@Nunnashr
302
– Мен ҳам сизга қўшиламан. Энди навбатма-навбат уни ёнимизга чақирамиз, суҳбатлашамиз. У ёлғиз эмаслигини ҳис қилиши зарур. Руҳий ҳолатини тиклаш энг муҳим мақсадимиз бўлсин. У ҳаётда севимли машғулотлари билан шуғулланиши лозим –
айнан шулар уни руҳий изтиробдан сақлайди.
“Fotimaning bolasi” kitobidan.
@Nunnashr
302
Асли мусулмон, аммо ўртада куфр келтириб, кейин бошқатдан Исломга кирган кишининг ҳолати Исломни қабул қилган кофир одамдан ёмонроқ бўлади, чунки асли кофир бўлган одам Ислом динини қабул қилса, аввал қилган барча-барча гуноҳларидан халос бўлади. Аммо ўртада муртад бўлган кимсанинг ҳолати бундай эмас, чунки куфр келтирганида унинг фақат яхши амалларигина бекор бўлади, гуноҳ-маъсиятлари эса шу ҳолича қолаверади, шунинг учун ҳам тавба қилиб, қайта Исломга киргач, аввалги мусулмонлик пайтида ўтказиб юборган фарз ва вожиб амалларнинг қазосини ўташи керак бўлади. Шунингдек, аввал қилган ҳажи ҳам бекор бўлиб, қодир бўлса, бошқатдан ҳаж қилиши керак бўлади.
Nunnashr
302
Абу Тоййиб Табарий юз ёшдан ошган бўлишига қарамай, эс-ҳуши жойида, соғлом эди. Бир куни у кемадан ерга сакради. Шу иши учун уни танқид қилишганида у бундай деди: “Биз бу аъзоларимизни ёшлигимизда маъсиятлардан сақлаган эдик, Аллоҳ таоло уларни кексалигимизда бизга соғлом сақлаб берди”.
Nunnashr
302
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Абдуллоҳ айтади: “Кўпинча отамнинг шундай деётганларини эшитардим: “Ё Аллоҳ, Абул Ҳайсамнинг гуноҳини мағфират қил, Абул Ҳайсамга раҳм айла”. Бир куни отамдан: “Отажон, Абул Ҳайсам ким?” деб сўрадим. Отам ҳикоя қилиб берди:
“У саҳро аҳлидан бир киши. Унинг юзини ҳам кўролмаганман. Менга
дарра урилиши учун қоп-қоронғи зиндонга ташлашганларида кимдир туртиб:
– Сен Аҳмад ибн Ҳанбалмисан? – деди.
– Ҳа,
– дедим.
– Мени танияпсанми?
– Йўқ. Бу ер зимистон бўлса...
– Мен машҳур ўғри, ароқхўр, қароқчи Абул Ҳайсамман. Амирнинг ҳукми билан ўн саккиз минг дарра бўлиб-бўлиб урилиши учун зиндонбанд қилинганман. Мен шайтон йўлида юриб, бу азобларга чидадим. Сен Аллоҳ йўлида сабр қил, эй Аҳмад! – деди у.
Сўнг мени дарра ургани олиб чиқишди. Ҳар қамчи тушиб, жоним оғриганида Абул Ҳайсамнинг гапини эслаб, ичимда: “Аллоҳ йўлида сабр қил,
эй Аҳмад. Ибн Ҳанбал бўлолмасанг, Абул Ҳайсам бўл!” дердим...”
Nunnashr
302
Бир хонадоннинг эшиги тақиллабди, болакай югуриб чиқиб эшикни очибди, кейин отасига: “Ахлатчи амаки келди”, дебди. Шунда отаси: “Йўқ, болажоним, ахлатчи бизмиз! У эса тозаловчи, чиқиндиларни олиб кетувчи.
Бизнинг чиқиндиларни олиб кетадиган одам ҳурматга, тақдирлашга лойиқ!”
дея ўғлига сабоқ берибди.
Экин экаётганда сара ниҳол танлаганингиз каби гапираётганингизда ҳам энг яхши сўзларни саралаб олинг! Эшитувчиларга таъсири бўладиган, соҳибининг шаънини кўтарадиган гапларни гапиринг. Зеро, яхши гапнинг самараси бўлади. Кўчат экканда ҳосилини дарҳол кутмаганингиздек,
гапингиз таъсирини ҳам дарҳол кутманг. Вақти келиб кўрасиз. Яхши “ниҳол”ларни экишдан тўхтаманг. Бирин-кетин ҳосилини кўриб бораверасиз.
Nunnashr
