302
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-430 days
Posts Archive
302
«Замзам нима
ниятда ичилса, шунга фойда бўлади», дейишган эди, «Ба нияти шифо» деб, роса замзам ичдим, дуо қилдим. Лекин дуоим ижобат бўлмади-ку?»
Мен унга айтаман: «Йўқ, сенинг бу дуоинг ижобат бўлмайди».
Нима учун? Муаммо нимада?
Биз ўзимизча «синаб кўрамиз», деяпмиз. Бу эса Аллоҳ таолога нисбатан беодоблик! Аллоҳ сенинг чала ишончинг синаб кўриладиган Зот эмас!!!
Nunnashr
302
Усмон розияллоҳу анҳунинг вафотидан кейин Муовия ибн Абу Суфён унга совчи юборди. Ноила уни рад этди. Сабаби ҳақида сўралганида ўша машҳур жавобини берди: “Мен маҳзунликни эскирадиган кийимга ўхшатаман. Аммо менинг Усмон розияллоҳу анҳуга бўлган маҳзунлигим ҳеч эскирмайди. Усмон розияллоҳу анҳу менда кўрган нарсани бошқа ҳеч ким кўра олмайди!”
Nunnashr
302
Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ намозни хато ўқиётган бирини кўриб:“Бунинг оиласига раҳмим келди!” деди. Ундан: “Намозни хато ўқиётган киши қолиб, нега унинг оиласига раҳмингиз келди?” деб сўрашди. Молик ибн Динор: “Ахир бу оила бошлиғи-да, оиласидагилар бундан ўрнак олишади-ку!” деди.
302
Молик ибн Динор айтади: “Эрта қиёмат кунида сен билан бирга бўлишини истаган нарсаларингни бугундан бошлаб юбориб қўйгин. Охират диёрида олдингда туришини хоҳламаган нарсаларингни бугун тарк эт!”
302
Эй тунги намоздан маҳрум этилган кимса!
Эй намоздаги хушуъдан маҳрум этилган кимса!
Эй Аллоҳ таолодан қўрқиб, кўз ёш тўкишдан маҳрум этилган кимса!
Эй тонгги ва тунги зикрлардан маҳрум этилган кимса!
Эй нафс осойишталиги ва қалб хотиржамлигидан маҳрум этилган кимса!
СЕНИ ГУНОҲЛАРИНГ КИШАНЛАБ ҚЎЙИБДИ!
Nunnashr
302
Ҳасан Басрий “Киши гуноҳ қилиб қўяди, натижада таҳажжудга туришдан маҳрум бўлади”, деганлар. Намоз– Аллоҳ билан мулоқот дегани! Кимки бу мулоқотга нолойиқ бўлса, Аллоҳ ундан маҳрум қилади, бу неъматни унга раво кўрмайди.
Ўйлаб қаранг, нафл намоз ўқишдан маҳрум бўлишнинг ёхуд бирор кулфатга дучор бўлишнинг сабаби осийлик экан, кўпчиликни фарзу вожиб ибодатлардан маҳрум қилаётган гуноҳлар қандай экан-а?!
Nunnashr
302
Бир куни бахтдан сўрашибди:
– Эй бахт, сен қаерда яшайсан?
У дебди:
– Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлганларнинг қалбида!
– Нимадан озиқланасан?
– Улардаги иймон қувватидан.
– Нима сабабли уларда мудом турасан?
– Уларнинг Аллоҳга чиройли гумон қилишлари туфайли.
– Сенинг шиоринг қандай?
– Ҳеч бир жонга Аллоҳ тақдир қилиб битган нарсадан бошқаси тегмайди. Фақат Аллоҳ тақдир қилган нарсагина содир бўлади.
Nunnashr
302
Амаллар гаплардан таъсирлироқ кучга эга. Бир олим айтади: “(Тўғри йўлга бошлашда) амал билан йўл кўрсатиш гап билан йўл кўрсатишдан самаралироқ бўлади”.
Олимлардан яна бири бундай дейди: “Ёмон олимлар гап-сўзлари билан жаннатга чорлайди. Лекин ўзлари қилаётган ишлар жаннат аҳлининг амали эмас. Сўзларига эргашсангиз, жаннат томон юрасиз. Амалларига эргашсангиз, дўзах томон юрасиз. Улар кўринишидан йўлбошчига ўхшайди. Аммо аслида улар йўл тўсувчи қароқчилар кабидир!”
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан ҳам бу борада жуда гўзал гап нақл
қилинган: “Кимки биродарига амали билан насиҳат қилса, ана ўшанда унга тўғри йўлни кўрсатган бўлади”.
Nunnashr
302
Суфён ибн Уяйна айтади: “Куним тентакнинг кунидек ўтса, туним
билимсиз одамнинг тунидек ўтса, ёзган илмимни нима қиламан, унинг менга нима фойдаси бўлади?!”
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бундай дер экан: “Олимларнинг илмини, ҳакимларнинг ғаройиб ҳикматларини йиғиб, амалга келганда тентакларнинг
йўлидан юрадиган одам бўлма!”
Nunnashr
302
Имом Мансур ибн Муътамир қирқ кун рўза тутди, қирқ тун қоим бўлди. Туни билан йиғлар, сўнг онасини хотиржам қилиш учун тонгда кўзига сурма суриб, чеҳрасини очиб, бошини ёғлаб чиқарди. Онаси унинг кўп йиғлагани, Аллоҳ таолога узоқ ибодат қилганини кўриб: “Болам, одам ўлдирдингми (бунча тавба-тазарру қиласан)?” деди. Шунда у: “Онажон, нафс ва шайтон отлиғ икки душман қаршимда экан, қандай хотиржам бўлайин?!”
деб яна йиғлаб юборди.
Nunnashr
302
Ислом дини ҳар бир мусулмонни бошқаларнинг гуноҳини ёпишга
ундайди. Зотан, инсон хатодан холимас. Гоҳида ожизлик қилиб, гуноҳга қўл уриб қўямиз. Лекин, одамлар орасида гуноҳ ишнинг ёйилишига, тарқалишига сабабчи бўлиб қолмаслигимиз керак. Бунинг йўли– бошқаларнинг ожизлик билан содир этган хатоларини кўрганда уни бошқаларга айтиб, ёймасликдир.
Шунда Аллоҳ таоло дунё ва охиратда бизнинг ҳам гуноҳларимизни ёпади.
Nunnashr
302
Ҳаётда бизни ва бизга севикли
кишиларни яхши кўрадиган, бу учун биздан ҳеч қандай эваз сўрамайдиган кишиларни учратамиз. Ўзингиз яхши кўрган одамлардан кўра кўпроқ сизни
яхши кўрадиган, сиз ҳақингизда қайғурадиган одамларга эътиборингизни қаратинг. Чунки ундай одамларнинг сизга бўлган меҳр-муруввати самимий бўлади! Зотан, улар ҳеч қандай бадалсиз сизга эътибор кўрсатишади.
Nunnashr
302
Ҳакимлардан бири айтади: “Саккиз тоифа одам билан юрганларга Аллоҳ таоло саккиз нарса беради:
1. Кимки бойлар билан юрса, Аллоҳ таоло унинг дунёга муҳаббатини, қизиқишини зиёда қилади.
2. Кимки камбағаллар билан бирга юрса, Аллоҳ ўзининг тақсимотига,
берган ризқига розилигини зиёда қилади.
3. Кимки аёлларга аралашиб юрса, Аллоҳ унинг нодонлиги ва шаҳватини зиёда қилади.
4. Ким ёш болалар билан юрса, Аллоҳ унинг бекорчилигини, ҳазил-ҳузулини кўпайтиради.
5. Ким фосиқлар билан юрса, Аллоҳ унинг гуноҳ-маъсиятларга
журъатини ҳамда тавбани кечиктиришини зиёда қилади.
6. Ким солиҳлар даврасида ўтирса, Аллоҳ унинг ибодатга рағбатини оширади.
7. Ким уламолар билан бирга юрса, Аллоҳ унинг илми ва тақвосини зиёда қилади.
8. Ким бир биродарининг ҳаққига дуои хайр қилса, Аллоҳ уни Ўзига
яқинлаштиради.
Nunnashr
