cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Globus24 | Расмий канал

Ўзбекистонда ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарлар, шунингдек тезкор расмий хабарлар манбаси. MUROJAAT uchun @globus_callback_bot Для ОБРАЩЕНИЙ @globus_callback_bot

Show more
Advertising posts
2 939
Subscribers
-924 hours
-897 days
+35730 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Самарқандда котлован қазилаётган вақтда қўшни уй қулаб тушди Ҳолат Жума шаҳрида содир бўлгани айтилмоқда. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
2 5240Loading...
02
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
3 3560Loading...
03
Бугун – 15 майдан уй-жой олиш учун субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди Аризани шу йилнинг 1 ноябригача my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди: ➖ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида ҳар йили 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ➖ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ➖ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 6770Loading...
04
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди Учтепа тумани 30-мавзеда Cobalt автомобилида ёнғин келиб чиқди. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган, тан жароҳати олганлар йўқ. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 8610Loading...
05
Путин Россиянинг янги ҳукумати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади Фармонга кўра, Андрей Белоусов Россия Мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Колоколцев ва Куренков Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлари лавозимларини сақлаб қолди. Сергей Лавров ҳам Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилишда давом этади. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 7051Loading...
06
2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шахобчалари фаолияти тўхтатилади. Шу муносабат билан, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида амалга оширилади.
3 3600Loading...
07
Cobalt'нинг янгиланган версияси сотувга чиқарилади Янгиланган Cobalt 2025 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутиляпти. Унинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши ҳамда нархи ҳозирча номаълум. Тез орада Ўзбекистонда ҳам Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган версиясини ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. UzAuto Motors 2025 йилдан бошлаб ушбу модел учун шартнома беришни бошлайди. Янгиланган Cobalt’нинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши, кейинги йилда ҳам ҳозирги Cobalt учун шартнома бериш давом этиши ёки этмаслигига ҳамда нархига аниқлик киритилмади. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 4640Loading...
08
Президент Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди. Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади: ➖бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш; ➖меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш; ➖календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш. Мазкур ташаббус Президентнинг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 9700Loading...
09
Бишкекда амалдорларнинг сешанба ва пайшанба кунлари ишга автомобилда келиши тақиқланди Шаҳар мери мазкур кунларда ҳаракатланиш учун фақат жамоат транспортидан фойдаланишни буюрди. Хизмат автомобилларидан фақат иш учун фойдаланиш белгиланган, жойлардан ташқарида ўтказиладиган йиғилишлар учун транспорт ташкил этилади. Амалдорлар жамоат транспортида ҳаракатланишда ҳайдовчи санитария меъёрларига, хизмат кўрсатиш сифати ва тўлов усулларига қай даражада риоя қилаётганини мониторинг қилиши лозим. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 8970Loading...
10
Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 гача фақатгина 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилади. 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: ➖ турли ресторан, кафелар ва хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли пул маблағларини йиғиш; ➖ битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш. ➖ ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 4870Loading...
11
Қозоғистоннинг собиқ экология вазири Куандик Бишимбаев хотини Салтанат Нукеновани ўлдиргани учун 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
2 7670Loading...
12
Онлайн қиморга рухсат берилган,казино ўйин ташкил этиш назарда тутилмаган – Адлия вазирлиги Ўзбекистонда қимор ўйинларини ташкил этишни асосан интернет орқали амалга ошириш йўлга қўйилади. Казино ва бошқа офлайн ўйинлар ташкил этиш назарда тутилмаган» — Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нодир Жўраев. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
2 7600Loading...
13
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди 1 доллар 12 699,85 сўм (-18,23) 1 евро 13 694,25 сўм (-15,84) 1 рубль 139,02 сўм (+1,20) Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
3 1880Loading...
14
Чилонзор туманида “BYD” автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-(“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 3090Loading...
15
Наманганда зилзила содир бўлди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 13.05.2024 йил, Тошкент вақти билан 11:44 да (13.05.2024 йил, Гринвич бўйича 06:44 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 208 км шимолий-шарқда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: — Янгиқўрғон туманида 2 балл, 37 км. — Косонсой туманида 2 балл, 48 км. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
5 4740Loading...
16
Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди ЙТҲ 12 май куни соат 9:50 лар атрофида Шеробод тумани Узунсой маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1965 йилда туғилган Ш.Д. Tracker машинасини “Тошкент-Шеробод” йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида машина йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада ЙТҲга йўлдаги нотекислик сабаб бўлгани айтилмоқда. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи Ш.Д. ва унинг турмуш ўртоғи М.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада йўловчи сифатида келаётган 70, 44 ҳамда 50 ёшли 3 нафар аёл оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
5 5840Loading...
17
Сергей Шойгу Россия мудофаа вазири лавозимини тарк этади. Путин унинг ўрнига Андрей Белоусовни тайинламоқчи. Шунингдек, Николай Патрушев Россия Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Сергей Шойгу эгаллаши кутилмоқда. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
5 2430Loading...
18
#Диққат #Тарқатинг ❗️Телеграмда вирус тарқалмоқда! Фирибгарлар Сизга телеграм орқали «Telegram Premium» номли сохта ҳаволани юборишади. Уларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш ва эгаллаб олишдир. Агар ҳаволага кириб, Сизга келган кодни киритсангиз, контактларингизга «MIB», «IIB» каби зарарли ҳаволалар тарқатилади ва аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади, ўзингизни эса аккаунтингиздан чиқариб юборади. Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади: - икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг; - смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг; - мессенжернинг «Қурилмалар» бўлимидаги «Фаол сеансларни» текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.
5 1640Loading...
19
6 баллик геомагнит бўрон таъсиридамиз. Менинг икки йил давомида магнит бўрони кузатилаётган моментда унинг таъсирини аҳоли ҳис қилиш билан боғлиқ каналда ўтказган сўровномаларимга кўра, айнан 5—6 баллик магнит бўронини кўпчилик аҳоли ўзида "ноқулай" ҳис қилишини таъкидлашади. Аксинча, 7 баллдан юқори, масалан кеча сутка давомида 8—9 баллик экстремал магнит бўрон таъсирини ҳис қилиш бўйича ўтказилган сўровномада жами 2 мингга яқин кузатувчи қатнашиб, уларнинг 21 % и бу кучли таъсирни ўзида яхшигина ҳис қилаётганини келтирган. 45 % иштирокчилар экстремал магнит бўрон қўзғалишини деярли ҳис қилмаганини таъкидлашган.
5 4380Loading...
20
Ҳаёт: 1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг. 2.Вазият хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради. 3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг. 4.Яхшиси ҳали олдинда. 5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.
1 6709Loading...
21
Ерда сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони юз бериши мумкин Сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони 10 майдан 11 майга ўтар кечаси Ерда юз бериши мумкин. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев РИА Новости нашрига маълум қилди. «Сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ерда энг юқори бешинчи даражадаги магнит бўрони содир бўлиши мумкин. Уч кун ичида Қуёш сайёрамиз томон тўртта жуда катта плазма булутини улоқтирди. Улардан баъзилари бундан ҳам каттароқ объектга бирлашади ва бугун тунда Ернинг магнит майдонига зарба беради», деди мутахассис. Олимлар бўрон кучини камида G4.33 бўлишини тахмин қилмоқда, аммо 15 фоиз эҳтимоллик билан G5 даражага етиши мумкин, деб тушунтирди Богачев. Мутахассисга кўра, сўнгги икки кун ичида Қуёшда энг юқори Х даражали олтита чақнаш содир бўлган, чақнаш фаоллиги даражаси ўн балли шкала бўйича 9,8 га яқин. Кейинги 2-3 кун ичида портловчи энергиянинг сўниши кутилмоқда.
3 0410Loading...
22
❗️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади. 🗓 2024 йил 1 июндан: 🔹тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади; 🔹хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади; 🔹тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: ➖хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; ➖профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади; ➖тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади; ➖расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.
3 7570Loading...
23
Афғонистонда кучли сел тошқинлари содир бўлди Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Бағлон вилоятида кучли ёмғирлар туфайли юзага келган сел натижасида қатор аҳоли пунктлари сув остида қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 50 киши ҳалок бўлган, 100га яқин киши турли даражада жабрланган. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 7180Loading...
24
Фарғона водий вилоятларида бугун кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Кундуз куни республика маркази, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ҳам қисқа муддатли жала ёғинлар бўлиши кутилмоқда. Тоғларда ҳам ёғингарчилик кутилмалари бор. Сел келиш хавфи сақланади. Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати сезиларли паст, салқин бўлади.
5 7500Loading...
25
Юқори намгарчилик даври бошланмоқда. Бу хозирги мавсум учун интенсив ёғинларни бериб, сел—сув тошқин хавфини оширади. Масъул тузилмалар бор диққат эътиборини аҳолини сел-сув тошқинларида ҳаракатланиш саводхонлигини ошириш, сел ўзанлари орқали кесиб ўтган йўлларда навбатчилик ташкил этиш, автотранспорт воситаларини селни кесиб ўтиши билан боғлиқ вазиятларни назоратга олиши тавсия этилади. Ота-оналар ёш болалари устидан назоратни кучайтириши, хавфларни кескин камайтиради.
1 2480Loading...
26
Санкт-Петербургда 20 га яқин йўловчиси бўлган автобус кўприкдан Мойка кўлига қулаб тушди Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани, яна 5 нафар инсон шифохонага ётқизилгани хабар қилинмоқда. Аммо қурбонлар сони ортиши мумкин. Ҳалокат содир бўлган жойда ғаввослар гуруҳлари ишламоқда, улар йўловчиларнинг жасадларини қидирмоқда. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
1 8680Loading...
27
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 13 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. 1 доллар 12 718,08 сўм (+ 23,08) 1 рубль 137,82 сўм (– 0,30) 1 евро 13 710,09 сўм (+ 61,70) Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
2 0430Loading...
28
Тошкент вилоятида Кадастр агентлиги ходими калтакланди Куни кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Кадастр агентлиги ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтда калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Миллар телеканалига маълумот берди. Аниқланишича, юқорида кўрсатилган манзилда яшовчи фуқаронинг қўшниси томонидан йўл беркитилиб, девор қурилганлиги юзасидан йўлланган мурожаатни Кадастр ходими жойига чиқиб ўрганиш давомида видеотасвирдаги ҳолат юз берган. "Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ҳолат Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида рўй бергани маълум бўлди. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Ҳолатга албатта ҳуқуқий баҳо берилади", - дейилади Кадастр агентлиги Матбуот хизмати берган маълумотда. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
3 8240Loading...
29
Шоҳжаҳон Жўраевга жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди 2023 йилнинг 7 феврал куни Шоҳжаҳон Жўраев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш моддаси билан 1,5 миллион сўм жаримага тортилган. Бироқ Шоҳжаҳон бундан ўзига хулоса қилмай, 2023 йилнинг 12 декабр санасида собиқ турмуш ўртоғи Н.нинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонига борган ва турмуш ўртоғини куракда турмайдиган, қадр-қимматини таҳқирловчи турли сўзлар билан ҳақорат қилгани айтилади. Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят кодексининг ҳақорат қилиш моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Аммо Жўраев қандай жазо олгани маълум эмас. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
4 3440Loading...
30
Дам олиш кунлари аҳоли кучли магнит бўрони таъсиридан азият чекади. Ер магнитосфераси мониторингини юритувчи рус хизмати 11 майга ўтар кечасидан бошлаб, 12 май тушга қадар Ернинг магнитосфераси юқори плазмани қабул қилиши ҳамда бунинг фонида сайёрада 11 май тушга яқин 8 баллик геомагнит бўрони кузатилишини прогноз қилмоқда. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
5 2341Loading...
31
⚡️🇺🇿 Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра уруш қатнашчисига уй совға қилди. 101 ёшли Ўскан Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Ҳоким госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
5 2481Loading...
32
Эндиликда енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилишга субсидия олиш учун томорқа ер эгаси бўлиш талаб этилмайди. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. Шунингдек, қарор билан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун бериладиган субсидияларнинг аниқ миқдори бекор қилинди. Эндиликда субсидия миқдори агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида тузилган уч томонлама шартнома шартларига боғлиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
5 1821Loading...
33
МДҲ давлатларида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бу йил қанча мукофот олди? *Қозоғистонда 148 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бир марталик 1,7 миллион тенге (салкам 49 миллион сўм); *Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 миллион сўм;. *Қирғизистонда бугунги кунда 41 нафар уруш қатнашчисининг ҳар бирига президент жамғармасидан 100 минг сомдан (14 миллион сўмдан зиёд); *Тожикистонда, хусусан, Душанбеда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг сомонийдан (тахминан 11,6 миллион сўмдан); *Туркманистонда эса президент Сердар Бердимуҳамедов фармонига кўра, фахрийларга 200 манат миқдорида (салкам 1,5 миллион сўм) пул ва совғалар берилди. *Беларусда бу йил Ғалаба куни учун пул мукофоти 4 минг Беларусь рублини (15 миллион сўмдан ортиқ) ташкил қилади. *Озарбайжонда фахрийлар тахминан 1 минг 200 доллар (15 миллион сўм) олди. *Россиядаги фахрийларга 10 минг рубл (тахминан 1,3 миллион сўм) миқдорида ягона федерал тўлов берилади. Москвадаги уруш қатнашчилари қўшимча 25 минг рубл (салкам 3,5 миллион сўм) олди.
2 1210Loading...
34
Қуёш сиртида бугун иккита кучли Х синфига мансуб чақнаш рўй берди. Биттаси Қуёшнинг 3663 доғида, иккинчиси 3664-доғида. 3664-доғидаги чақнашдан ажралган плазма Ерга тўғридан-тўғри "оқиб келмоқда". Ва келаётган дам олиш кунлари Ерда кучли геомагнит қўзғалишлар кузатилиши мумкин.
1 3960Loading...
35
"Сирдарё ҳокимига телефон қилинг. Ало, Боёвутдан келган отахонга битта уй берасан" — президент уруш фаҳрийсига уй беришни буюрди Бугун, 8 май куни Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди. Суҳбат чоғида Сирдарё вилояти ҳокимига телефон қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фаҳрийсига Гулистондан уй беришини буюрди. "Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин", - дейди давлат раҳбари. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
2 4150Loading...
36
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгарди Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл); Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
3 0421Loading...
37
Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
3 1840Loading...
00:33
Video unavailableShow in Telegram
Самарқандда котлован қазилаётган вақтда қўшни уй қулаб тушди Ҳолат Жума шаҳрида содир бўлгани айтилмоқда. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram