cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Globus24 | Расмий канал

Ўзбекистонда ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарлар, шунингдек тезкор расмий хабарлар манбаси. MUROJAAT uchun @globus_callback_bot Для ОБРАЩЕНИЙ @globus_callback_bot

Show more
Advertising posts
3 260Subscribers
-3924 hours
+7577 days
+8230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

‼️ Ўзбекистонликлар асосан қандай касалликлардан вафот этмоқда? Статистика агентлигига кўра, 2024 йил I чорагида Ўзбекистонда 40 197 киши вафот этди. Шундан эркаклар сони 21,9 минг, аёллар сони 18,3 минг нафарни ташкил этди. Ўлим сабаблари: 🔸қон айланиш тизими касалликларидан – 57,9%, 🔸ўсимталардан – 9,1%, 🔸нафас олиш аъзолари касалликларидан – 7,5%, 🔸бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан – 4,5%, 🔸овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан – 4,1%, 🔸юқумли ва паразитар касалликлардан – 1,2%, 🔸бошқа касалликлардан вафот этганлар – 15,7%.
Show all...
Бир фоизлик кэшбек қайтариш бекор қилинади Ҳукумат 2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирмоқда.
Show all...
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунда 42 сўмга арзонлашди Марказий банк 30 апрелдан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган кунга нисбатан долларнинг расмий курси 42 сўмга тушиб, 12 620 сўмни ташкил қилди. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
3 май куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади. Маълумки, ушбу кенгаш жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда, Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар беради. Бу галги мажлисда ҳам мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга доир долзарб масалалар кўриб чиқилади. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
Сурхондарёда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди: у ўлдирилган ва молхонага кўмилган Сурхондарё вилоятининг Денов туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланган эркакнинг жасади топилди. Бунгача вилоят ИИБ Даҳан маҳалласида яшовчи 38 ёшли фуқаронинг ғойиб бўлгани ҳақида хабар берган эди. Фуқаро 16 апрель куни уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Унинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун 10 миллион сўм мукофот пули ҳам ваъда беришган. Йўқолган эркакнинг жасади 26 апрель, жума куни Нурли Манзил маҳалласидаги уйлардан бирининг молхонасидан топилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини қўлга олди. Маълум бўлишича, у жабрланувчидан 40 миллион сўм олиб, қочиб юрган. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда. 2024 йил 1 майдан бошлаб: ➖қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда; ➖уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади. 2024 йил 1 июлга қадар: ➖шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади. ➖“POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади. ➖“POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади. Шунингдек: ➖улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади; ➖юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади. ➖молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади.
Show all...
"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар - Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган. - Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган. - Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан. - Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган. - Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган. - Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган. - Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган.
Show all...
❗️Ажал чақирган селфи - статистика 2014-2023 йилларда жами 399 киши суратга олиш чоғида ҳалок бўлган, деб ёзади Bild. Улардан 190 нафари Ҳиндистонда, 29 нафари АҚШда ва 18 нафари Россияда. Нашрнинг аниқлик киритишича, энг даҳшатли ўлим биринчи ўринни эгаллаган Ҳиндистонда содир бўлган. 2022 йилда Жайпур яқинида селфи тушаётган бир гуруҳ одамларни чақмоқ урди. Натижада 11 киши ҳалок бўлди.. Селфининг энг хавфли турларидан бири шаршаралар туширилган суратлардир, дея қайд этади нашр. Шу тариқа, Бавариядаги Кёнигсбах шаршарасида суратга олиш вақтида икки киши ҳалок бўлди, яна бир қиз Гонконг яқинидаги шаршарада қоядан қулаб тушди.
Show all...
Энди интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди. 🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ➖жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. 🏢 Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Show all...
Москва аэропортларида қолиб кетган Тожикистон фуқаролари билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда 27 апрел кун якунига кўра, Россия пойтахтидаги Внуково халқаро аэропортининг фуқароларни вақтинча сақлаш зонасида 954 нафар Тожикистон фуқароси тегишли санитария шароитлари таъминланмаган. Қолган фуқаролар орасида Россия ҳукумати таълим квоталари ҳисобидан у ерда таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар ҳам бор. Внуково аэропортида қолиб кетган Тожикистон фуқароларининг умумий сонидан 322 нафари кўп соатлик кутишдан сўнг Россия ҳудудига киритилди. Шу билан бирга, мавжуд маълумотларга кўра, Россия ҳукумати 306 кишини "қувиб чиқариш рўйхати"га қўшиш ниятида. Бундай чекловлар фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланади. Россия пойтахтининг Жуковский, Домодедово ва Шереметьево аэропортларида ҳам вазият мураккаб. Уларда ўнлаб тожикистонликлар тегишли шароитларга эга бўлмаган ҳибсхоналарда сақланмоқда.
Show all...
👍 1