cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

DALVARZIN.UZ

Andijon viloyati Oltinko'l tumani, Dalvarzin jome' masjidining maxsus telegram kanaliga xush kelibsiz! KANALIMIZGA A'ZO BO'LING! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/Dalvarzinrasmiy.

Show more
Advertising posts
515
Subscribers
-124 hours
+37 days
+730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from FATVO.UZ
​​ТЎШАККА МИХЛАНИБ ҚОЛГАН БЕМОРНИНГ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШИ #намоз #бемор ❓1316-CАВОЛ: Мен тўшакка михланиб қолганман. Ётган бемор қиблага оёғини узатиб намоз ўқиши кераклигини ўқидим. Аммо менда бошим қиблада бўлиб қолган. Каравотим шундай жойлашган. Баъзан уйдагилар кароватимни айлантириб беришади. Баъзан ҳеч ким бўлмай қолади. Шундай ҳолатда қиблага юзланмасдан намоз ўқисам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйда ҳеч ким бўлмай, сизни қиблага қаратиб қўядиган одам топилмай қолса, шу ҳолатингизда, яъни қиблага юзланмаган ҳолатда ҳам намоз ўқийверасиз. Сиз бундай ҳолатда узрли ҳисобланасиз. Чунки шариатда бир қанча узрлар туфайли намозхон қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқишга рухсат берилган. Шулардан бири сиздаги каби ҳолат. Бундан ташқари уйдагилар бўлса-ю, сизни қиблага қаратиш учун каравотингизни айлантириб қўйиш сабабли сизга зарар етадиган бўлса, бу ҳолат ҳам узр ҳисобланиб, ўша ҳолатингизда намоз ўқисангиз бўлади. Бу борада “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган: مَرِيضٌ صَاحِبُ فِرَاشٍ لَا يُمْكِنُهُ أَنْ يُحَوِّلَ وَجْهَهُ وَلَيْسَ بِحَضْرَتِهِ أَحَدٌ يُوَجِّهُهُ يُجْزِيهِ صَلَاتُهُ إلَى حَيْثُمَا شَاءَ .كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَكَذَا إذَا كَانَ يَجِدُ مَنْ يُحَوِّلُهُ وَلَكِنْ يَضُرُّهُ التَّحْوِيلُ .هَكَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ . “Тўшакка михланиб қолган бемор қиблага юзлана олмаса ҳамда ёнида уни қиблага қаратиб қўядиган одам ҳам бўлмаса, қай томонга юзланиб ўқиса ҳам намози дуруст бўлаверади. “Хулоса”да шундай келган. Шунингдек, ёнида қиблага қаратиб қўядиган одам бор-у, лекин айлантириб қўйиш беморга зарар берса, бунда ҳам истаган томонига қараб намоз ўқийверади. “Заҳирия”да шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

👍 1
Repost from DALVARZIN.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
📅 KUN VAZIFASI: 📿 ISTIG'FOR, 1000 MARTA: ASTAG'FIRULLOH VA ATUBU ILAYHI. 📿 SALOVOTI SHARIFA, 1000 MARTA.OLLOHUMMA SOLLI ALA SAYYIDINA MUHAMMAD. ✅ Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/Dalvarzinrasmiy
Show all...
👍 1
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ? ☝️ Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин: ✅  Биринчиси – Доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.   Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”📜 (Раъд сураси, 28-оят);   “Бас, Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурмен” 📜 (Бақара сураси, 152-оят). 📖  Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: “Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”. ☝️ Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр – энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир. Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади. ✅ Иккинчиси – таҳорат. ☝️ Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлилирни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. “у жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди”📜 (Каҳф сураси, 50-оят). ✅ Учинчиси – солиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дустлар. ☝️ Улар масжид аҳли, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, “бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди”. Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади. ✅ Тўртинчиси – гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш. ☝️ “Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳолангки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир” 📜 (Оли Имрон сураси, 135-оят).📌 📚“Қалблар тизгини” китобидан. https://t.me/Dalvarzinrasmiy
Show all...
DALVARZIN.UZ

Andijon viloyati Oltinko'l tumani, Dalvarzin jome' masjidining maxsus telegram kanaliga xush kelibsiz! KANALIMIZGA A'ZO BO'LING! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/Dalvarzinrasmiy.

Photo unavailableShow in Telegram
БОЛАНГИЗНИ ҚАРҒАМАНГ! Умар розияллоҳу анҳу қўли шол бўлиб қолган кекса кишини кўриб, ундан: “Қўлингизга нима бўлди?” деб сўради. У: «Отам жоҳилият даврида “Қўлинг шол бўлсин!” деб дуоибад қилганди. Шу боис шол бўлиб қолган», деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Умар розияллоҳу анҳу: “Оталарнинг жоҳилият давридаги дуоси шундай бўлса, Исломга кириб, мусулмон ҳолда қилган дуоси қандай экан-а?!” деди. Биродарлар! Фарзандларимизнинг бирор аъзосига нуқсон етишига сабаб бўлмайлик, тилимизни тузатайлик! Болаларимизни дуоибад қилмайлик, тағин қилган дуоимиз ижобат бўлиб қолмасин! ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/Dalvarzinrasmiy
Show all...
Repost from FATVO.UZ
​​ЖАМОАТ НАМОЗИДА АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ БИР САФДА ТУРИШИ #Ҳаж_умра #намоз ❓1315-CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда бир ҳолатга кўзим тушди. Баъзи жойларда аёллар учун алоҳида жой қилинган экан. Аммо бошқа жойларда, масалан, масжидул ҳаром ташқарисида бир жойда эркаклар сафда турган бўлса, уларнинг ёнида аёллар ҳам саф тортган бўлади. Аёл киши эркак билан бир сафда турса, эркак кишининг намози бузилади”, деб ўқиган эдим. Юқорида айтилган ҳолатдаги намозлар шунга тушиб қолмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзингиз айтгандек икки ҳарамда, айниқса, масжидул ҳаромда аёллар учун пластмасса тўсиқлар билан алоҳида жой қилинади. Бунда мутлақо муаммо йўқ. Эркаклар намозига таъсир қилмайди. Аммо бошқа жойларда шундай қилинмаган бўлса ва аёллар, гарчи маҳрам бўлса ҳам, ҳеч қандай тўсиқсиз ёки орада бўш жойсиз эркаклар билан бир сафда уланиб турса, аёлларнинг икки ёнидаги ва орқасидаги кишиларнинг намози бузилади. Уламолар намозда аёл кишининг эркак билан баробар туриши сабабли эркакнинг намози бузилишига бир нечта шарт қўйишган. Шу шартлардан бири топилса, эркакнинг намози бузилади. Улардан бири эркак ва аёл кишининг орасида тўсиқ ёки бўшлиқ бўлмаслигидир. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган: ومنها أن يكونا بلا حائل ... وأدنى الحائل قدر مؤخر الرحل وغلظه غلظ الأصبع والفرجة تقوم مقام الحائل وأدناه قدر ما يقوم فيه الرجل، كذا في التبيين. “(Битта фарз намозда аёл киши эркак билан бир сафда туриб қолганда эркакнинг намозининг бузилиш) шартларидан бири эркак ва аёл ўртасида тўсиқ бўлмаслигидир. Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг суячиғичалик, қалинлиги бармоқнинг қалинлигида бўлиши керак. Орадаги бўшлиқ ҳам тўсиқ ўрнига ўтади. Унинг энг ози бир киши турадиган жой бўлиши керак. “Табйин”да шундай келган”. Демак, орада бир киши сиғадиган бўш жой ёки тўсиқ бўлса, эркакнинг намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

✅ ҚЎЯВЕРИНГ, ҲАЛИ У ФАЛУЗАЖ ЕЙДИ(илмнинг шарафи) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Қози Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Отам вафот этганида мен ёш бола эдим. Онам мени газлама оқловчига олиб бориб топширди. Мен Абу Ҳанифанинг дарс ҳалқалари олдидан ўтиб кетаётиб, у ерда тўхтаб дарс эшитиб ўтирардим. Ортимдан онам келиб, қўлимдан тутиб, дарс ҳалқасидан олиб, газлама оқловчининг олдига элтиб қўяр эди. Мен эса онамнинг хоҳишига хилоф ўлароқ Абу Ҳанифанинг дарсига борар эдим. Иш шундай давом этавергач, онам Абу Ҳанифага: “Бу бола етим бўлиб, фақатгина менинг урчуғим (ип йигирадиган чарх) орқасидан едирадиган нарсамдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Сиз эса бу болани айнитдингиз”, деди. Шунда Абу Ҳанифа: “Қулоқ солинг, ўйламасдан гапирманг, ҳали бу бола шундай илм оладики, ферузадан бўлган ликопчада хандон писта ёғидан қилинган фалузаж*ни ейди”, деди. Онам: “Сиз ақлдан озган қария экансиз”, деди. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Мен қози бўлиб ишлаётганимда бир куни халифа Ҳорун ар-Рошиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт ферузадан бўлган ликопчада фалузаж олиб келинди. Шунда у менга: “Бундан енг, бу нарса биз учун ҳамма вақт ҳам тайёрланавермайди”, деди. Мен: “Бу нима экан, эй мўминларнинг амири?”, деб сўрадим. У: “Бу фалузаж”, деди. Мен жилмайиб қўйдим. У: “Нима учун куляпсиз?”, деди. Мен: “Шунчаки кулдим, Аллоҳ мўминларнинг амирининг умрини узоқ қилсин!”, дедим. У киши эса: “Кулишингиз сабабини айтинг”, деди. Мен мазкур воқеани айтиб бердим. Шунда у: “Илм дунё ва охиратда манфаат беради ва юқори мартабага кўтаради. Аллоҳ Абу Ҳанифани раҳматига олсин! Дарҳақиқат у кўз билан кўра олмайдиган нарсаларни ақл кўзи билан кўрар эди.”, деди”. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “У шогирдларимнинг ичида энг билимдони”, деб айтар эдилар. (Ал-Бидоя ван-ниҳоя) *Фалузаж – ун, сув, асал ва бошқа унсурларни қўшиб тайёрланадиган юмшоқ ширинлик. Қудратуллоҳ Сидиқметов "Ҳикматлар чашмаси"дан https://t.me/Dalvarzinrasmiy
Show all...
DALVARZIN.UZ

Andijon viloyati Oltinko'l tumani, Dalvarzin jome' masjidining maxsus telegram kanaliga xush kelibsiz! KANALIMIZGA A'ZO BO'LING! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/Dalvarzinrasmiy.

👍 1 1
Кавсар сурасининг нозил бўлиш сабаби Барчамизга маълумки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг учта ўғил фарзандлари бўлган. Улар: Абдуллоҳ, Қосим ва Иброҳим. Лекин уларнинг ҳаммалари гўдаклик вақтида, бир ёшга етар-етмас вафот этганлар. Кофирлар Расулуллоҳга озор беришга ҳар қандай фурсатдан фойдаланишар эди. Бир куни Расулуллоҳ Макканинг кўчаларидан бирида кетаётганларида кофирлардан бири рўпараларидан чиқдида: эй, абтар, деди. Абтар дегани кесилган, деган маънони англатади. Яъни, бу кофир Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғил фарзанлари йўқ эканлигини, улар гўдаклик чоғида вафот этиб кетганларига киноя қилиб: сенинг наслингни давом эттирадиган ўғилларинг йўқ, вафотингдан кейин сени ҳеч ким эсламайди, наслинг ўзинг билан тугайди, демоқчи бўлди. Бу гап Расулуллоҳга жуда оғир ботти, қаттиқ хафа бўлдилар. Шунда Аллоҳ таоло Кавсар сурасини нозил қилди. إنا أعطيناك الكوثر яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик”. Эй, Муҳаммад! Биз сизга жаннатда Кавсар деб аталадиган дарёни ато этдик. У дарёдан сиздан бошқа ҳеч ким сув ичмайди. Маҳзун бўлманг. فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ яъни: “Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!”. Яъни, сизга берган неъмати учун шукр қилиб, Раббингизга намоз ўқинг, қурбонлик сўйиб фақирларга улашинг. إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ яъни: “Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир”. Яъни, сизни абтар деб, ҳақорат қилган кофирнинг ўзи абтар, насли йўқ. Уни ўз фарзандлари тан олмайдилар, яқин келажакда (қиёмат кунида) барча фарзандлари уни тарк этадилар. Ушбу суранинг нозил бўлишидан Расулуллоҳ жуда қувондилар. Чунки, Аллоҳ таоло Расулуллоҳни гарчи фарзандларидан маҳрум қилган бўлсада, унинг ўрнига кўплаб яхшиликлар берди, ранги сутдан оппоқ, мазаси асалдан ширин бўлган жаннатдаги Кавсар дарёсини ато этди. У зотнинг номлари то қиёматгача келадиган умматларининг тилидан тушмайди, ҳар куни миллиардлаб мусулмонлар у зотга салавот айтадилар. Аллоҳумма солли васаллим вабарик ала саййидина Муҳаммад. https://t.me/Dalvarzinrasmiy
Show all...
DALVARZIN.UZ

Andijon viloyati Oltinko'l tumani, Dalvarzin jome' masjidining maxsus telegram kanaliga xush kelibsiz! KANALIMIZGA A'ZO BO'LING! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/Dalvarzinrasmiy.

👏 1
01:43
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 КИШИ СЕВГАНИ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/muslimunuzz
Show all...
BIRGA BOLADI.mp413.25 MB
#Фактлар #Йил_ҳисоби #Янги_йил 🌓 Агар коинотда Ой бўлмаса, Ерда 1 сутка, яъни бир кеча кундуз 8 соат ва 1 йил 1000 кундан иборат бўлар эди. 📖 Шунинг учун Қуръони Каримда: 🌙 "Қуёш ҳам, Ой ҳам аниқ ҳисоб билан сайр қилур" - Раҳмон, 5; ⚡️"У тонг оттирувчидир. Тунни оромгоҳ, Қуёш ва Ойни эса ҳисоб белгилари қилиб қўйди. Бу қудратли ва Доно зотнинг ўлчовидир" - Анъом, 96; 🌘 "У Қуёшни зиё таратувчи ва Ойни нур сочувчи этган ҳамда йилларнинг ададини ва вақт ва замонга доир ҳисобини билишларингиз учун уни Ойни манзилларга бўлиб ўлчаб қўйган зотдир..." - Юнус, 5; 🌏"Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ - ўн икки ойдир..." - Тавба, 36; 🗓 "Сиздан, Эй Муҳаммад! ҳилоллар янги ойлар ҳақида сўрайдилар. "Улар одамларга йил ҳисоби ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир", - деб айтинг" - Бақара, 189. 🕋 Ҳижрий йил ҳисоби — мусулмонлар йил ҳисоби. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кўчиб ўтиши билан ҳижрий йил ҳисоби бошланган. У қамарий-ой ва шамсий-қуёш йил ҳисобига бўлинади. 🌖 Қамарий бўйича йил ҳисоби 622 йилнинг 16 июли жума кунидан бошланиб, Ойнинг кетма-кет келган икки бир хил фазаси орасида ўтган вақт — синодик ой, 29,530588 кун, даврига асосланган. 🗒12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,3671 кундан иборат. Қамарий йилда 1, 3, 5, 7, 9 ва 11-ойлар 30 кундан, қолганлари 29 кундан бутун қилиб олинган. 🔸Ойлар тартиби билан муҳаррам, сафар, рабиул аввал, рабиул охир, жумодул аввал, жумодул охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввал, зулқаъда ва зулҳижжа деб аталади. Қамарий йил тропик йилдан 10-12 кун қисқа. 🔸Қамарий ҳисоби Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп давлатлари ва бошқа баъзи давлатларда қўлланади. 🟡 Шамсий ҳисоб 622 йилнинг баҳоридан, кун ва тун тенг келган куни — 21 мартдан бошлаб ҳисобланади. ✔️Кейинги йил бошлари эса 20, 21 ёки 22 мартга тўғри келади. Давомийлиги Григорий календари каби 365 ёки 366 кундан иборат. 🔘Шамсий ҳисоб бўйича ойларнинг номлари ҳут, ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадий ва далв бўлиб, бу ойлар доимо йилнинг маълум бир вақтларида келади. 🔗 Каналга уланиш учун босинг https://t.me/Dalvarzinrasmiy
Show all...
DALVARZIN.UZ

Andijon viloyati Oltinko'l tumani, Dalvarzin jome' masjidining maxsus telegram kanaliga xush kelibsiz! KANALIMIZGA A'ZO BO'LING! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/Dalvarzinrasmiy.

👍 1
00:04
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,  Бугун ҳафтанинг Душанба куни  8-Июль  2024йил,   2- Муҳаррам  1446 ҳ.й ═════=======═════ ✅ Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! ✅ Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин! Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/Dalvarzinrasmiy
Show all...
4.42 KB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.