en
Feedback
Эркин ХОЛБОБО, журналист

Эркин ХОЛБОБО, журналист

Open in Telegram

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Show more
1 183
Subscribers
No data24 hours
-217 days
-12630 days
Posts Archive
ПИЁДА Кетсам... далаларни оралаб кетсам, Қирлар, адирлардан пиёда ўтсам, Уфуқни кўнглимга гўшанга тутсам, Шафақ гулзорида мен
ПИЁДА Кетсам... далаларни оралаб кетсам, Қирлар, адирлардан пиёда ўтсам, Уфуқни кўнглимга гўшанга тутсам, Шафақ гулзорида мен сени кутсам... Шамол дўстим бўлса, булут ҳамроҳим, Ёлғизоёқ йўлда йўлдошим – оҳим. Жунжикса ҳисларим, совқотса руҳим, Шафақдан бир қадаҳ чўғ олиб ичсам... Кетсам... кетаверсам... тугамаса йўл, Кун қуёш, тун ойга бериб юрсам қўл, Далалар кўзимдай шудрингларга мўл, Кўнглим дафтарини шамолга тутсам... Бу шеър тугамаса... йўл ҳам беадоқ... Бир ёни майсазор, бир ён қизғалдоқ, Юракка айланиб кетгунча оёқ Кетсам... далаларни оралаб кетсам... 08.03.18 Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi

✅СИНГИЛЖОНЛАРИМ! Бирингиз ойсизда, бирингиз нурсиз, Бирингиз фаришта, бирингиз хурсиз, Денгиз остидаги, садафсиз, дурсиз, Жонимдан ортиқсиз, меҳрибонларим, Ўзимнинг фаришта сингилжонларим! Ака деб келсангиз бахтга тўламан, Балою, офатга қўрғон бўламан, Жонимни сўранг сиз, жоним бераман, Боғимда очилган гул, райҳонларим, Ўзимнинг энг гўзал сингилжонларим! Қалбимда жўш урар акалик шахти, Сўнмаган вулқондир йигитлик ахди, Мен учун улуғдир сингиллар бахти, Кўзлари қоп-қора Оҳужонларим, Ўзимнинг меҳрибон сингилжонларим! Ғам-кулфат сизларга асло боқмасин, Бевақт кўзингиздан ёшлар оқмасин, Муштдек жонингизни Худо сақласин, Ака деб ёнимда тинмас жонларим, Ўзимнинг меҳрибон сингилжонларим! 🖌Камронбек ИСМОИЛОВ. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉👉 https://t.me/tmaktabtalimi

Бугун пулинг бўлмаса, сен ҳеч ким эмассан деганлар… эртага сенда пул бўлганда ҳам сенинг қадрингни тушунмайди. Чунки қадр — инсоннинг юрагида, одобида, сўзида, виждонида бўлади. Пул билан: — ҳурматни сотиб ололмайсан — ишончни сотиб ололмайсан Кўпчилик пулга қараб баҳолайди… лекин ҳаёт охирида одамлар ким бўлганингни эмас, қандай инсон бўлганингни эслайди. 👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

Будьте простыми… И никогда не ставьте себя выше других… Должности и статусы временны… Человечность — навсегда… Оддий бўлинг…
Будьте простыми… И никогда не ставьте себя выше других… Должности и статусы временны… Человечность — навсегда… Оддий бўлинг… Ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун қўйманг… Лавозим ва мақомлар вақтинчалик… Инсонийлик эса абадийдир… 🍃 Инсонни улуғ қиладиган нарса — унинг лавозими ёки бойлиги эмас, балки хулқи, тавозеси ва инсонийлигидир. Дунёда мақомлар алмашади, мансаблар тугайди, аммо яхши муомала ва пок қалб одамлар хотирасида қолади. Буюклик — баланд ўринда эмас, баланд ахлоқдадир. Инсон ўзини эмас, инсонийлигини юксалтириши керак. Чунки одамни халққа севдирадиган нарса — мақом эмас, муомаладир. 🍃 Пайғамбаримиз Mуҳаммад ﷺ дедилар: “Кимки Аллоҳ учун тавозе қилса, Аллоҳ уни юксалтиради.”

🗓 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни   Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади. Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга  3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин. 👉 @Xabarlar24official Батафсил https://t.me/+vIV3J7QmtzY5NWJi

Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Тошкент вилояти Кибрай тумани мактабгача ва мактаб таълими булими маънавиятчиси Абдурахимова З
Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Тошкент вилояти Кибрай тумани мактабгача ва мактаб таълими булими маънавиятчиси Абдурахимова Зиёда Хамидуллаевна ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Зиёда Хамидуллаевнани якин дугонаси касбдоши Рано Мухамедовна ва якинлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Худди тана аъзо касал бўлганидeк ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир... 🌷 Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳа
Худди тана аъзо касал бўлганидeк ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир... 🌷 Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...📿 Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир... Худди тана аъзоси оч бўлганидeк ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккал, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир. ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🕊

✅Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Чилонзор туманидаги 179-сонли умумтаълим мактаби директори Убайдуллаева Гулнора Абдунабиевна
✅Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Чилонзор туманидаги 179-сонли умумтаълим мактаби директори Убайдуллаева Гулнора Абдунабиевна ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Гулнора Абдунабиевнани таваллуд айёмлари билан мактаб жамоаси, барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi

“Агар йўлинг ҳақиқатга олиб борса, кeчикишдан ёки қийинчиликдан қўрқма.” ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🍃

Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 225-сонли умумтаълим мактаби директори Шоисломова Гўзал Шоназаровна ў
Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 225-сонли умумтаълим мактаби директори Шоисломова Гўзал Шоназаровна ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Гўзал Шоназаровнани таваллуд айёмлари билан барча ҳамкасблари, дўстлари ва шогирдлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi

Китоб ўқишнинг 7 фойдали томони 🔹Китоб ўқиш – атроф муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади. 🔹Китоб ўқиш – ёдда с
Китоб ўқишнинг 7 фойдали томони 🔹Китоб ўқиш – атроф муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади. 🔹Китоб ўқиш – ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради. Яъни, кўп китоб ўқиган одамнинг ёдда тутиш даражаси яхши, тез ўйлаб, тез хулоса чиқарадиган бўлади. 🔹Китоб ўқиш – талқин қилиш, анализ ясашга ва шахсий фикрнинг шаклланишига йўналтиради. 🔹Китоб ўқиш – кўпгина ютуқ ва муваффақиятларга асос бўлади. 🔹Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради. 🔹Китоб ўқиш – сўз бойлигини ва саводхонлик даражасини оширади. 🔹Китоб ўқиш – одамдаги яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради.

Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Юнусобод туманидаги 265-сонли умумтаълим мактаби директори Гулчеҳра Жалдибоевна Халменова ўз т
Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Юнусобод туманидаги 265-сонли умумтаълим мактаби директори Гулчеҳра Жалдибоевна Халменова ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Гулчеҳра Жалдбоевнани барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉👉 https://t.me/tmaktabtalimi

Эркак қачон бахтли бўлади? @erkin_nur

ТАСКИН Эй, йиғлашдан аввал битта ўйлаб кўр: Дунё арзирмикан кўзёшларингга?! Ғаму ташвишлардан келавергин зўр, Тоғни бостириб
ТАСКИН Эй, йиғлашдан аввал битта ўйлаб кўр: Дунё арзирмикан кўзёшларингга?! Ғаму ташвишлардан келавергин зўр, Тоғни бостириб қўй бардошларингга. Гулга артиб ол ва дунёга кўрсат Кўз ёш юқи қолган кулгичларингни. Тортиниб ўтирмай Худога узат Юлдузнинг ҳиди бор ҳовучларингни. Гуллар нафасингга уради нафас, Ҳурлар юрагингга қилиб ўтар суқ. Билсанг, кимдир сенга қилади ҳавас, Билсанг, сенинг умринг бошқаларда йўқ. Қизғалдоқдай нозик, нурдай тозасан, Ҳумолар кўзидан кўзмунчоқ тилан. Уларнинг дастидан шеърлар ёзасан – Фахрланиб яша дардларинг билан! Гулга артиб ол ва дунёга кўрсат Кўз ёш юқи қолган кулгичларингни... ✍Ирода Умарова https://t.me/Qalbgavhar @Qalbgavhar

Айримлар атрофидан гўзаллик излаб овора… Қаердадир бахт, қаердадир ҳузур бор деб ўйлайди. Айримлар эса, ўтирган жойини гўзаллаштириш билан машғул... Қалбини тозалайди, сўзини ширин қилади, муомаласини чиройли қилади. Чунки ҳақиқий гўзаллик — ташқаридан топилмайди, у инсоннинг ичида бошланади.. Қалб гўзал бўлса, атроф ҳам гўзал кўринади. Ният пок бўлса, ҳаёт ҳам, ризқ ҳам баракали бўлади. Бахтни излаб узоққа кетиш шарт эмас… Баъзан у ўзимиздан бошланади.. 🍃 Кунингиз хайрли ва қалбингиз нурли бўлсин қадрлигим!

Дўстим, асло ортингга ўгирилма. Охири нима бўлади, дeб ичингни кeмирмасдан, ўзингни тинимсиз айбдор ҳис қилмасдан, ҳeч тўхтамай олдинга юр. Сeн ўйласанг ҳам, ўйламасанг ҳам, яшаган ҳаётинг шу ерда тугайди. Ва шу нуқтадан яна янгиси бошланади. Ортда қолган умрингнинг бир сониясини ўзгартира оласанми?! Йўқ. Бироқ энди яшайдиганларингни гўзаллаштиришинг мумкин. ✍️Нил Доналд Уолш @Jaloliddinrumiyy🕊️

Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли умумтаълим мактаби директори Мавлуда Акбаралиевна Насретдин
Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли умумтаълим мактаби директори Мавлуда Акбаралиевна Насретдинова ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Мавлуда Акбаралиевнани барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉👉 https://t.me/tmaktabtalimi

Жигарлар Тўй-томоша қилсанг келган дўст, ёринг, Сал қоқилсанг ўзин йироқ тутарлар. Синовларда тинглагани юрак зоринг, Оғир ку
Жигарлар Тўй-томоша қилсанг келган дўст, ёринг, Сал қоқилсанг ўзин йироқ тутарлар. Синовларда тинглагани юрак зоринг, Оғир кунда керак бўлар жигарлар! Севдим десанг ҳиёнатни кўрасан, Армонларни сенга туҳфа этарлар. Эгиласан, қоқиласан, турасан, Оғир кунда керак бўлар жигарлар! Кўча-кўйда ошна бўлиб юрганинг, Давринг келса бирга даврон сурарлар. Бутун умр жонингга жон бўлганинг, Оғир кунда керак бўлар жигарлар! Улар учун қизиқ эмас савлатинг, Сал сиқилсанг, улар ичдан тугарлар. Қизиқтирмас йиққан мол-давлатинг, Оғир кунда керак бўлар жигарлар! Керак эмас бегонанинг дилҳуни, Бутун умр сендан нолиб ўтарлар. Тобутингни кўтаришар бир куни, Оғир кунда керак бўлар жигарлар! ✍ Мумтозбегим 🌺🌺🌿🌿🌹🌹🍃🍃🌺🌺✿•┈┈┈┈••ৡ🌸ৡ•┈┈┈┈•✿ 💞Яқинларга улашинг💞 ✨Сиз Излаган Оилавий канал           ❤️ I LOVЕ YOU ❤️ МЕХР ОҚИБАТ КАНАЛИГА УЛАНИНГ https://t.me/+sU3yb1Vax6piNjAy

Инсон баъзан бошқалар дардини енгиллатаман деб, ўзига ортиқча юк ортиб олади… Ва билмайди — бу ортиқча юк охирида унинг ўзига дард бўлиб қайтади. Ҳаётнинг энг катта қонуниятларидан бири — меъёр. Ҳар бир нарса меъёр билан гўзал: ейишда — меъёр, меҳнатда — меъёр, дам олишда — меъёр, ҳавасда — меъёр, ҳасадда — меъёр, меҳрибонликда — меъёр, қаттиққўлликда — меъёр. Меъёр йўқолган жойда натижа ҳам бир хил: азоб. Кўп меҳнат — соғлиқни олади. Кўп дам олиш — бойликни камайтиради. Кўп ҳавас — ҳаракатни ўлдиради. Кўп ҳасад — борини йўқ қилади. Ортиқча меҳр — қадрни туширади. Ортиқча қаттиққўллик — яқинларни узоқлаштиради. Ҳатто ибодатда ҳам меъёр бор. Шунинг учун ҳаётда энг катта ҳикмат — бу мувозанатни сақлашдир. 👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

«Янги саҳифалар қачонки сиз уларни тўлдиришга тайёр бўлсангизгина очилади…» 🌟 Ҳаёт – катта китоб. Ҳар бир кун – унинг янги с
«Янги саҳифалар қачонки сиз уларни тўлдиришга тайёр бўлсангизгина очилади…» 🌟 Ҳаёт – катта китоб. Ҳар бир кун – унинг янги саҳифаси. Лекин янги саҳифа фақат биз тайёр бўлганимизда очилади. Агар қалбимизда янги орзулар, режалар ва жасорат бўлса, Аллоҳ биз учун янги имконият эшикларини очади. Шунинг учун ўтмишга қараб қолмасдан, янги саҳифани яхши ниятлар билан тўлдиришга ҳаракат қилайлик.