cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Эркин ХОЛБОБО, ТШММТБ Матбуот котиби

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Show more
Uzbekistan19 289The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
2 480
Subscribers
-224 hours
-357 days
+4030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~ ✨"Бандлик қопқони" 🍃Биз кўпинча ўзимизни "бандмиз" деб алдаймиз. Бутун кун вақтимиз бўлса ҳам, алланималардир "фойдали ишлар": бироз китоб ўқиган бўламиз ё бироз фойдали канал кузатган бўламизда.... 🍃Ва шу билан...қарабсизки, кун ўтиб, тугаб бўлган бўлади. 🍃Ва ўтган кунга қарасангиз: арзирли бирор муҳим иш қилмаганингизни тушуниб етасиз 🍃 Айни мана шу деярли фойда келтирмаётган саёз ишлар билан вақтни ўтказиб, муҳим ишдан қочиш: "Бандлик қопқони" деб аталади 🍃 Яъни, сиз аслида қилишингиз керак бўлган ишдан қочаётганингизни, "бошқа фойдали ишлар қиляпман" деган алдов билан қопламоқчи бўласиз ❗️Бунинг учун нима қилиш керак? 🍃Иш кунингиз бошида ўзингизга савол беринг: - Бугунимга қайси иш энг катта фойда келтиради? - Мен қайси муҳим ишдан қочяпман? 🍃Ва мана шу саволларга жавоб бўлган вазифаларни кунингизнинг бошига режалаштиринг ва дарҳол уни қила бошланг! 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
👍 1 1
Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Мирзо Улуғбек тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси Умурова Феруза Истамовна ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Феруза Истамовнани таваллуд айёмлари билан барча ҳамкасблари, дўстлари ва шогирдлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
👍 1👏 1
✅ГЕНДЕР ТАНГЛИК Хотин акам, гендер, дейди, Ҳуқуқимиз тенгдир, дейди. Кўнгилни сал кенгроқ тутинг, Кенгга дунё кенгдир, дейди. Мен ғижиниб, гендер, дейман, Ўйлаб топган сендир, дейман. Мана, сенга қора ўчоқ, Мана, сенга тандир, дейман. Хотин кулиб, гендер, дейди, Кимдадир бет – чандир, дейди. Аравани тенг тортамиз, Сиз ёқа, мен енгдир, дейди. Мен бўғилиб, гендер, дейман, Уйда эркак мендир, дейман. Супургини ҳўллаб супир, Тошкўмирни синдир, дейман. Хотин яна, гендер, дейди, Хотин-бўй, эр эндир, дейди. Қизингиз бор, ўйланг бирров, Ёмон эркак “сен” дер, дейди. Мен бўшашиб, гендер, дейман, Қизим – жоним, чиндир, дейман. Жон жойимдан ушладинг-ку, Ҳа, энангни эмгир, дейман. © Иқбол МИРЗО 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
👍 7🔥 1👏 1
✅ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~ ✨ БАХТЛИ ВА БАХТСИЗЛАР...✨ 🍃Бахт ҳақида умуман ўйламайдиганлар бахтлидирлар. 🍃Бошқа бир инсонни кулгусидан қувонадиганлар бахтлидирлар. 🍃Яқинларига бахт улаша оладиганлар бахтлидирлар. 🍃Ўз хонадонида бахтли яшаётганлар бахтлидирлар. 🍃Аллоҳ бераётган насибасига шукр ва қаноат қила олаётганлар бахтлидирлар. 🍃Бой бўлиш учун эмас, бахтли яшаш учун интилаёганлар бахтлидирлар. 🍃Oта-онаси ҳаётлигида уларни рози қилаётганлар бахтлидирлар. 🍃Кимларгадир бахтли кўринганлар эмас, ўз хонадонига чинакам бахт улашаётганлар бахтлидирлар. ❓Кимлар бахтсиз ? 🍃Кўнгил бериб ҳам эътиборга эриша олмаётганлар бахтсиздирлар. 🍃Ўзгалар қайғусидан қувонадиганлар бахтсиздирлар. 🍃Бахт бойликда, - деб ўйлаётганлар бахтсиздирлар. 🍃Юрагидаги дардини айтиш учун яқини йўқлар бахтсиздирлар. 🍃Бахт ҳақида тинимсиз ўйлайверадиганлар бахтсиздирлар. 🍃Ота-онаси дуосини олмай ялло қилиб юрганлар бахтсиздирлар. 🍃Ўз уйида ҳам ҳаловат топа олмаётганлар бахтсиздирлар. ✨Айтингчи, сиз бахтлимисиз? 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
4👍 3
#хулоса_ўзингиздан ✅Аллоҳ фақат икки сабабга кўра бировнинг айбини фош қилади: 1. Агар киши одамларнинг айбларини очса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини очади. 2. Агар махфий гуноҳларни кўпайтирса, Аллоҳ уни ва ўзгаларни тийиш учун унинг баъзи гуноҳларини очиб қўяди. © Шайх Абдулазиз Торифий 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
🔥 2 1
#ибрат • Касаллик насибангдир, даво излаш эса сенинг қароринг! • Уйланиш насибангдир, талоқ эса сенинг қароринг! • Ҳаётингдаги шахслар насибангдир, уларни ҳаётингда асраб қолишинг эса сенинг қароринг! • Фарзанд насибангдир, унинг тарбияси эса сенинг қароринг! • Ота-она насибангдир, уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг! • Демак насибаларингдан эмас айнан қарорларингдан жавобгар бўласан! • Шуни унутма! ©️ Ғолиб Сафо @DildagiGaplar 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
🙏 2 1🤔 1
Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Шайхонтоҳур туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Эргашева Муқаддас Рахматуллаевна ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Муқаддас Рахматуллаевнани таваллуд айёмлари билан барча ҳамкасблари, дўстлари ва шогирдлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
👍 2🔥 2
Бугун Сиз туғилган кун! ✅Бугун Шайхонтоҳур туманидаги 85-сонли умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Умиджон Икромов ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Умиджонни таваллуд айёмлари билан барча ҳамкасблари, дўстлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
👍 2👏 2
✅Сизларга ходим керакми ёки қул!? Биздаги раҳбарлар наздида ёмон ходим белгилари: • ҳаққини талаб қилади; • савол беради; • ҳақоратга жим қараб турмайди; • касал бўлса, даволанади; • ярим кечгача ишламайди ва ҳоказо... Энди яхши ходим белгилари: • ҳаққини талаб қилмайди; • урса ҳам, сўкса ҳам индамайди; • ярим кечгача ишлайди; • касал бўлса ҳам, ишлайверади; • меҳнат таътилига чиқмайди ва ҳоказо... Ҳа, бугун биз мана шундай бузуқ меъзонлар билан иш юритяпмиз. Бир сўз билан раҳбарларга эркин фикрловчи ходим эмас, қул керак. Аслида ходимнинг яхши ёки ёмонлиги ҳалоллиги ва билими билан ўлчаниши керак. Лекин, бизда бу энг охирги қаторларда туради. Сиз ҳар қанча билимли, ҳалол ходим бўлинг, агар ҳаққингизни талаб қилсангиз, сиздан ёмони йўқ... @Ruhiybarkamollik 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
👍 6 2👏 2
✅Боласини тўгаракларда ўқитаётганларга гап бор Жуда ҳам кўп дуч келаман, айррим одамлар тўгарак, боғча ва спорт машғулотлари учун ўзини ўзи банд қилган устозларга тўгарак пулларини ойни охирига тақаб беришади. Бечоралар ойни 15 чи числосидан бошлаб пулларини ташлаб беринглар деб зорланиб ўтиришади. Аслида, шу одамларга пулларини ойни бошидаёқ олдиндан бериш керак. Улар сендан илтимос болангизни ўқитиб берай деб сўраб олгани йўқ. Ўқитувчини, устозни пул сўраттирмаслик керак. Бу жуда хунук холат. Ўшалар ҳам ўзини ҳалол ҳаққи бўлса-да ийманиб, истиҳола билан худди қарз сўраётгандай сўрашади. Аслида хақдор улар. Тўғри, ойлик осак берамизми деган гап бор, шу ойлик олсанг, олдиндан бир ойига тўлаб қўй. Кейинги ойлар ҳам шундай қилишга ўрган. Ўқитувчини болангизни тўловини қилинг деб сўрашидан ўқитувчи эмас, биз уялишимиз керак одамлар. Телефонга, светга олдиндан тўлагандай устозларгаям ойни бошида бериб қўйишни ўрганайлик. Униям оиласи болачақаси бор. 🧠@nurbekalimov 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Show all...
👍 3👏 2 1🔥 1