cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Эркин ХОЛБОБО, ТШММТБ Матбуот котиби

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Mostrar más
Uzbekistán21 959El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
1 994
Suscriptores
-16924 horas
-2527 días
+38730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

✅Оналар уч хил бўлар экан... Биринчиси: Боласига бир пайпоқ ёки қанд олиб берганида, “қани айтчи, болам, буни сенга ким олиб берди?” деб сўрар, шу тариқа боласини ўзига йўналтирар, ўзини кўрсатар экан; Иккинчиси: ҳар совға олганида, “болам, буни мен олиб бердим, лекин даданг соғ бўлсин, унинг пулига олдим. У ишлаб пул топмаса, ололмасдик” деб болани отасига боғлар экан; Учинчиси: “буни мен олган бўлсам ҳам, пулини даданг ишлаб топган бўлса ҳам, аслида Аллоҳ бизни, сени шу билан ризқлантирди. Ҳаммаси унинг марҳаматидир” деб, Аллоҳни эслатар экан. Миннатни, шукрни ёлғиз Аллоҳга қолдирар, иймон ва тақво учун жиддий бир пойдевор қўяр экан. Биринчиси, онадир, иккинчиси вафоли ва ақлли онадир, учинчиси эса, вафоли, ақлли ва исломий онадир. У ҳам она, ҳам тарбиячи, ҳам ўқитувчидир. Аллоҳ бизларни болаларимизга учинчи тоифадаги ота-она бўлмоқликни насиб этсин. @jonixonov 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Mostrar todo...
2
✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~ 🍃 Ҳеч ким бировга меҳр беришни хоҳламайди-ю, аммо ҳамма меҳр кутиб яшайди. 🍃 Ҳамма эрки қўлида бўлишини истайди-ю, аммо кимгадир керак бўлишлик бахтидан ҳам бебаҳра қолишни истамайди. 🍃 Ибодат қилишга эринамизу, аммо неъматларидан маҳрум бўлишни хоҳламаймиз. 🍃 Кимдир бизни бахтли қилишини орзу қиламиз, лекин кимнидир бахтли қилиш истаги бизга бегона. 🍃 Ҳар доим МЕНГА !!! деб яшаймизу, аммо МЕНЧИ деган савол хаёлимизга ҳам келмайди.... ҳудди бутун дунё бизни дейиши керакдек.... 🍃 Аслида эса, меҳр кутишдан олдин меҳр беришни, қадрли бўлишни исташдан олдин нимадир қилиш кераклигини, кимдандир бахт умид қилишдан олдин, ўша бахт учун лойиқ бўлиш кераклигини тушунишимиз даркор...! 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Mostrar todo...
🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Bugun Siz tug'ilgan kun! Bugun Shayxontohur tumanidagi 82-sonli umumta'lim maktabi direktori Urazbayeva Nodira Hamidovnaning tavallud ayyomi. Fursatdan foydalanib Nodira Hamidovnaga barcha do'stlari, hamkasblari va shogirdlari nomidan samimiy tabriklaymiz. Mustahkam sog'lik, uzoq umr, oilaviy baxt va ishlarida muvaffawiyatlar tilaymiz. Kanalimizga ulaning va do'stlaringizga ulashing:
Mostrar todo...
2🥰 1👏 1
✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~ ✨ ВАҚТнинг 12 сири — ўйлаш учун вақт келди! 🌱 Иш учун вақт топинг – бу муваффақият баҳоси 🌱 Ўйлаш учун вақт топинг – бу куч манбаи 🌱 Ўйин учун вақт топинг – бу ёшликнинг сири 🌱 Ўқиш учун вақт топинг – бу билим пойдевори 🌱 Аллоҳ учун вақт топинг – бу диёнат йўлидир 🌱 Дўстлик учун вақт топинг – бу бахт манбаи 🌱 Севги учун вақт топинг – бу ҳаётнинг муқаддас совғаси 🌱 Орзу учун вақт топинг – шунда кўнгил юлдузларга етади 🌱 Кулгу учун вақт топинг – бу ҳаёт қийинчиликларини енгишга ёрдам беради 🌱 Гўзаллик учун вақт топинг – бу нарса ҳамма жойда мавжуд 🌱 Соғлиқ учун вақт топинг – бу ҳаёт хазинаси 🌱 Режалаштириш учун вақт топинг – бу олдинги 11 та ишларни бажариш учун вақт топиш сиридир. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Mostrar todo...
1
Photo unavailableShow in Telegram
✅Бугун Сиз туғилган кун! ❇️Бугун Чилонзор туманидаги 202-сонли умумтаълим мактаби директори Муҳаммадиева Наргиза Шарофиддиновна ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Наргиза Шарофиддиновнани барча ҳамкасблари ва дўстлари номидан туғилган куни билан табриклаймиз. Уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ҳамда келгуси ишларида омадлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Mostrar todo...
🥰 5🔥 1
✅Ғор ва олтинлар... Бир подшоҳ ярим кеча ўз қўшини билан бир ғордан ўтиб борар экан, “Оёғингиз остида учраган нарсалардан олиб кетинг” дея амр қилди. Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз, энди кечаси билан оёғимиздаги нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир гуруҳ: “Подшоҳимиз айтган экан, бир оз тўплай қолайлик, буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро, подшоҳга бўйсуниш керак”, – деб озгина нарса олдилар. Учинчи гуруҳ эса: “Подшоҳимиз бежизга бундай демади, бунда қандайдир ҳикмат бўлиши керак”, – дея тўрваларини тўлгунча қўлга илинган нарсалар билан тўлдирдилар. Кун ёришганда қарасаларки, олтин конининг ёнидан ўтган эканлар. Оёқларига теккан нарсалар эса олтин бўлган экан. Буни билганларида эса, ҳеч нарса олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик-а!? Нега подшоҳимизнинг гапига кирмадик, қанийди олганимизда... Битта бўлса ҳам олганимизда эдик”, – деб пушаймон бўлдилар. Озгина олган иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна озгина олсак эди. Чўнтакларимизни, халталаримизни тўлдирсак бўлар экан...” – деб қолишди. Кўп олган учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз нарсаларимизни ташлаб юбориб, кўпроқ олганимизда эди. Ҳамма нарсаларимизни тўлдирганимизда эди. Бундан ҳам кўпроқ олиб қолганимизда эди...” – дея кўп олганларига қарамай янада кўпроқ олмаганига афсусланишибди. * * * 📌Қиссадан ҳисса: Ривоятда келтирилган Подшоҳ - Аллоҳдир! Қўшин - бандалар, ғор – бу дунё, қоронғулик – ҳаётимиз, олтинлар – солиҳ амаллар ва савобли ишлардир! Кун ёришиши – Қиёмат кунидир. Аллоҳ таоло ҳаммамизга намоз ўқинг, солиҳ амал қилинг деб буюраяпди. Бандаларни бир қисми ҳудди биринчи гуруҳга ўхшаб, намоз нима керак, савоб нима керак деб ўзбошимчалик қилиб гуноҳ қилишда давом этмоқда. Бошқа бир гуруҳ бандалар ихлоси, Охиратга, Жаннат ва Дўзаҳга ишонмасада Аллоҳни айтгани, ёки одамлар кўзи учун кам-кам бўлсада нимадир савоб ишларни қилиб қўйишаяпди. Учинчи гуруҳ бандалар эса Аллоҳн буйруғига тўлиқ амал қилиб савоб ва солиҳ амаллар устида. Бир кун ғордан чиқамиз, яъни Қиёмат қоим бўлиб бу дунёда Аллоҳ буюрган амаллар қанчалар қийматга эгалигини тушунамиз. Лекин унда афсус қилганимиз билан кеч бўлади. Аллоҳ буюрдими, демак ҳикмати ва фойдаси бор. Бажариш керак азизлар! @Jaloliddinrumiyy 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Mostrar todo...
1
Photo unavailableShow in Telegram
✅Бугун Сиз туғилган кун! ❇️Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 49-сонли умумтаълим мактаби директори Рустамова Наргиза Эркиновна ўз таваллуд кунини нишонламоқда. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Наргиза Эркиновнани барча ҳамкасблари ва дўстлари номидан туғилган куни билан табриклаймиз. Уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ҳамда келгуси ишларида омадлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Mostrar todo...
2
✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~ 🍃 Ҳали вақт бор, деб ўқимаймиз — университетга кира олмаймиз... 🍃 Ҳали вақт бор, деб яқинлар ҳолидан хабар олмаймиз — ўтганидан кейин афсусланиб юрамиз... 🍃 Ҳали вақт бор, деб соғлигимизга эътибор бермаймиз — касалдан бошимиз чиқмай қолади... 🍃 Ҳали вақт бор, деб намоз ўқимаймиз — жаннатга кира олмаймиз... 🍃 Бугун вақт бўлмайди, эртага куч бўлмайди, индинга балки ўзимиз бўлмасмиз... 🍃 Ҳеч нарсани эртага қолдирманг. 🍃 Ҳозирдан баҳтли яшашга ҳаракат қилинг! 🍃 Орзу қилинг, мақсад қўйинг ва унга эришиш учун қатъият билан меҳнат қилинг. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Mostrar todo...
✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~ ⚡️Дўстлар икки хил бўлади. 🍃 Дўстлар икки хил бўладилар: биринчилари – ўз ихтиёрлари билан самимий дўст бўлганлар. 🍃 Иккинчилари – мажбурият ва зарурият юзасидан аҳду паймон боғлаганлар. 🍃 Буларнинг мақсади фойда кўрмоқ ва зарардан қочмоқдир. 🍃 Лекин самимият ва садоқатга асосланган дўстлик ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар шароитда ишончли бўлади. 🍃 Зарурият ва мажбурият натижасида пайдо бўлган дўстлик эса ундай бўлмайди. 🍃 У дарё каби гоҳ тошиб, атрофни босади, гоҳ қуриб, суви озайиб қолади. 🍃 Зарурият юзасидан пайдо бўлган дўстликка ишониш дуруст эмас. Зарурият ўртадан кўтарилиши билан дўстлик адоватга айланиши эҳтимол. © Тоҳир Малик 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Mostrar todo...
👍 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
❇️Бугун Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси етакчи мутахассиси Ваҳобова Озода Маҳкамовнанинг таваллуд айёми. 💐Фурсатдан фойдаланиб, Озода Маҳкамовнани туғилган куни билан барча ҳамкасблари, шогирдлари ҳамда дўстлари номидан самимий муборакбод этамиз. Уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ҳамда келгуси ишларида омадлар тилаймиз. 👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Mostrar todo...
👏 8