cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

𝗤𝗢𝗥𝗔𝗦𝗨𝗩 𝗨𝗠𝗥𝗔 𝗔𝗥𝗔𝗕𝗜𝗔 𝗔𝗚𝗔𝗡𝗖𝗬

Salohiddin domla Hamrohligida, sunnatga muvofiq Umra safari! Solohiddin Domla: +998916154401 Alisher. +998935005352 Telegram: @salohiddin_darvishev admin @alitech5352 Telegram guruhimizga qo'shiling:https://t.me/umra_ziyorati_salohiddin_domla

Show more
Advertising posts
216
Subscribers
No data24 hours
-47 days
-1130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ассалому алайкум хайрли кун азиз диндошим. Аллоҳ таоло жума кунининг файзу барокатидан ҳаммамизни манфаатлантирсин. Ҳаж ва умра ибодатларини адо этиб арофат водийсида туриб дуолар қилишимизни ва дуоларимиз ижобат бўлмоқлигини насиб этсин.
Show all...
👍 7
СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН «Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр. Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир. Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол. Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим. Эй Одам фарзанди! Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан. Эй Одам фарзанди! Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради. Эй Одам фарзанди! Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман. Эй Одам фарзанди! Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш. Эй Одам фарзанди! Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку! Эй Одам фарзанди! Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан. Эй Одам фарзанди! Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар. Эй Одам фарзанди! Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан. Эй Одам фарзанди! Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан. Эй Одам фарзанди! Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин». Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Show all...
👍 3
#ШЕЪРИЯТ ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ • Муҳаммад Юсуфнинг хотирасига ©️ Ўқиган ота-бола Мухтор Алий ва Аброр Мухтор Алий 📝 Telegram 💻 Instagram 🎞 Youtube   🎶 Tik Tok  📝 Facebook 🌐 Umma life 📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг! 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇 https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Show all...
👍 3
Repost from FATVO.UZ
​​ОНА ЎҒЛИНИ ХОТИНИГА ПУЛ БЕРИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ? #она #ўғил #келин ❓1229-CАВОЛ: Она ўғлига пул тўғрисида келиб чиққан жанжал сабаб хотинингга мендан сўрамасдан пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Шу гапдан кейин ўғил хотинига унинг харажатлари учун онадан сўрамасдан пул берди. Чунки ўғил ҳар бир майда чуйда харажатлар учун онасидан сўраб пул беришни ўзига эп кўрмади. Лекин энди онасидан сўрамасдан пул бергани учун ўғилнинг кўнгли ғаш. Бунинг ҳукми қандай бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шубҳасиз ота-оналар фарзандлари устида энг ҳақдор инсонлардир. Ота онага яхшилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг ўнлаб оятларида Аллоҳ ўзига ибодат қилишга буюриш билан бир қаторда ота-онага яхшилик қилишга буйруқлар берган. Жумладан Аҳқоф сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади: (ووصينا الإنسان بوالديه إحساناً حملته أمه كرهاً ووضعته كرهاً ) الأحقاف “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди”. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ота-онанинг ҳаққи не чоғлик юксак экани ҳақида кўп такидланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулаллоҳ! Инсонлар ичида энг яхши муомала қилишимга қайсилари ҳақли? деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онанг", деб жавоб бердилар. Сўнгра ким? деб сўради. Узот: "Онанг", дедилар. У: сўнгра ким? деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Сўнгра онанг!", дедилар. У яна сўради: сўнгра ким? У Зот алайҳиссалом: "Сўнгра отанг", деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари) Аммо Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюриш билан бир қаторда хотинларга ҳам яхши муошаратда бўлишга буюрган. Жумладан Нисо сурасида шундай марҳамат қилади: ( وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) النساء “ва улар ила яхшиликда яшанг”. Хотинлар зиммасида мажбуриятлари бўлиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканини ҳам такидлаган. Бақара сурасида шундай дейилади: ( وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) البقرة “Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир”. Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи бир йўл бўлса, хотин, бола-чақага яхшилик қилиш ҳам жаннатнинг бир йўлидир. Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, инсон ҳар кимнинг ҳаққини ўз жойига қўйиб адолат билан иш кўриши лозим. Ота-онанинг ҳам, хотиннинг ҳам ҳаққини ўз жойига қўйиш керак. Агар хотини талаб қилаётган пул-маблағ унинг зарурий одатий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлса, бу унинг ҳаққи бўлиб, ундан ота ёки она тўсишга ҳаққи бўлмайди. Агар тўсган чоғда ноҳақдан тўсқинлик қилаётган бўлади. Шундай вазиятда ота-онадан сўрамаган ҳолда хотинга эҳтиёжига мос равишда пул-маблағ бериши шаръан нотўғри бўлмайди. Саволда айтилган ота-онанинг “розимасман” деган сўзи ўринсиз, яъни ноҳақдан айтилган сўз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

👍 8
❗️ Ғазолик саховатли бола сотаётган нарсасини бир аёлга текинга бериб, одамларнинг қалбини забт этди. ✨ Бола пул топиш учун макарон сотарди. ✨Аёл макаронни текинга беришни сўраганида, пулга мухтожлигига қарамай, бола иккиланмасдан рози бўлди. ❗️ Рамазонда ёки турли байрамларда егуликларни қиммат қилиб оладиган "тадбиркор"ларга юбориб қўямиз. 🇮🇷 ЭРОН ва 🇮🇱 Исроил  воқиялари биринчи бизда. Бизда кузатиб боринг👇🏻                 ➥ @Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар!
Show all...
👍 1
☪️ УМРА САФАРИ ☪️ Кўп талаб ва таклифларга биноан янги рейс. Салохиддин хожи домламиз умра ибодати ва зиёратида хамрохлик қиладилар. ✨✨✨✨✨✨✨✨ UMRA ARABIA AGENCY 🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
📆 Кетиш санаси  ☺️😊  Апрель 1⃣4⃣  Кун Нархи:  1️⃣1️⃣0️⃣0️⃣💲            ✈️  Тошкент-Қувейт-Мадина ✈️    жудахам қулай рейс.
Савобларга тўла сафарда сизга йўлбошчи бўлиб, Умра амалларни бекаму-кўст адо этишингизда сизга ёрдам берамиз! Иншаа Аллох 🤲
💳 Умра визаси 🎫 Авиачипталар 🏢 Қулай ва Шинам меҳмонхоналар 🚌 Транспорт ва гид хизмати 🍽 Мадинада 2 маҳал тансиқ таом 🍽 Маккада 2 маҳал тансиқ таом 🙎‍♂️ Малакали элликбоши 💊 Тиббий хизмат 🕋 🤲 🕋 Макка ва Мадина зиёратлари 🔎 Кузатиш ва кутиб олиш хизматлари мавжуд. 🎁 Ва бир қанча Хадиялар
🔔 3 кишидан ортиқ оилаликларга чегирмалар бор 🤲  сафар олдидан дарслар бўлиб ўтади. 📆  барча қулайликларга эга. 🪪  хизматлар лицензияга эга.
Сиз ҳам Умра зиёратига бориш ниятингиз бўлса дарҳол бизга боғланинг! Биз билан орзуларингизни амалга оширинг! Ва ўз жойингизни банд қилинг. Жойлар сони чекланган. ✨✨✨✨✨✨✨✨
Мурожаат қилинг: ✉️ 📞 +998916154401 📞 +998935005352 🔗 Телеграм: 🤵 @alitech5352
https://t.me/umra_ziyorati_salohiddin_domla
Show all...
☪️ УМРА САФАРИ ☪️ Кўп талаб ва таклифларга биноан янги рейс. Салохиддин хожи домламиз умра ибодати ва зиёратида хамрохлик қиладилар. ✨✨✨✨✨✨✨✨ UMRA ARABIA AGENCY 🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
📆 Кетиш санаси  ☺️😊  Апрель 1⃣4⃣  Кун Нархи:  1️⃣1️⃣0️⃣0️⃣💲            ✈️  Тошкент-Қувейт-Мадина ✈️    жудахам қулай рейс.
Савобларга тўла сафарда сизга йўлбошчи бўлиб, Умра амалларни бекаму-кўст адо этишингизда сизга ёрдам берамиз! Иншаа Аллох 🤲
💳 Умра визаси 🎫 Авиачипталар 🏢 Қулай ва Шинам меҳмонхоналар 🚌 Транспорт ва гид хизмати 🍽 Мадинада 2 маҳал тансиқ таом 🍽 Маккада 2 маҳал тансиқ таом 🙎‍♂️ Малакали элликбоши 💊 Тиббий хизмат 🕋 🤲 🕋 Макка ва Мадина зиёратлари 🔎 Кузатиш ва кутиб олиш хизматлари мавжуд. 🎁 Ва бир қанча Хадиялар
🔔 3 кишидан ортиқ оилаликларга чегирмалар бор 🤲  сафар олдидан дарслар бўлиб ўтади. 📆  барча қулайликларга эга. 🪪  хизматлар лицензияга эга.
Сиз ҳам Умра зиёратига бориш ниятингиз бўлса дарҳол бизга боғланинг! Биз билан орзуларингизни амалга оширинг! Ва ўз жойингизни банд қилинг. Жойлар сони чекланган. ✨✨✨✨✨✨✨✨
Мурожаат қилинг: ✉️ 📞 +998916154401 📞 +998935005352 🔗 Телеграм: 🤵 @alitech5352
https://t.me/umra_ziyorati_salohiddin_domla
Show all...