cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Advokat Qosimov

Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади Мурожаат учун: @qosimovgamurojaat_bot

Show more
Uzbekistan14 272The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
4 273
Subscribers
-624 hours
-417 days
-12530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Савол: Ҳозирда синфдошларим ID - карта олишяпти, мен мактабга бир йил эрта кирганлигим учун ҳали 16 ёшга тўлмадим.Айтингчи мен ҳам бориб ID - карта олишим мумкинми? 📚📖 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 .09.2020 йилдаги 6065-сон фармони 1-иловасига кўра 16 ёшгача бўлган фуқароларга ( ота оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ихтиёрига кўра) ID - карта 5 йил муддатга берилади.16 ёшдан ошганларга еса 10 йил муддатга берилади. ✅ Ҳулоса қилиш мумкинки сиз ҳам бориб, ID - карта олишингиз мумкин. Сизга ID - карта 5 йил муддатга берилади. Каналга уланиш 👇 👉@advokatqosimov👈
Show all...
👍 7
Савол: Мен яқинда пенсияга чиққанман.Солиқ қонунчилигида пенсионерларга қандайдир имтиёзлар борми? 📗📖 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра пенсионерларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метри доирасида мол-мулк солиғидан озод қилинади. Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ёлғиз пенсионерлар жисмоний шаҳсладан олинадиган ер солиғидан озод қилинади. ✳️ Юқоридагиларга кўра сизнинг ўйингиз 100 метр квадрат бўлса, сиз фақатгина 40 метр квадратига солиқ тўлайсиз. Агарда ёлғиз пенсионер бўлсангиз ер солиғидан ҳам озод қилинасиз. #Солиқимтиёзи Каналга уланиш 👇 👉@advokatqosimov👈
Show all...
👍 5😁 1
Ассалому алайкум, саволим бор. Мен аёлимнинг контрактини тулаб келмоқдаман. Айтингчи унинг контракт тўловидан ҳам 12% ини қайтариб ололаманми.Ёки фақатгина фарзандлариникидан қайтариб олиш мумкинми? 📚📖 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-қисм 16-бандига кўра сизга ўзингизнинг, фарзандларингизнинг ва 26 ёшга тўлмаган хотин(эр)ингизнинг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиши учун тўловингизга солиқ солинмайди. Агар сиз ушбу мақсадларга пул ўтказаётган пайтингизда ушбу имтиёз сизга қўлланилмаган бўлса, тўланган даромад солиқлари ҳисобидан 12% ини қайтариб олишингиз мумкин. ✅ Юқоридагиларга кўра хулоса қилиш мумкинки, сиз контракт учун тўланган даромадингизнинг 12% фоизини қайтариб олишингиз учун хотинингиз йигирма олти ёшга тўлмаган бўлиши керак. Каналга уланиш 👇 👉@advokatqosimov👈
Show all...
👍 5😁 1
Repost from YURISTKADR
Бугуннинг энг зўр янгилиги! Палата ҳимоя қилолмаган адвокатни суд ҳимоя қилди. Эсингизда бўлса, 2024 йил 8 апрель куни Олий суд судьяси билан мунозарага киришган адвокат Алишер Маматов устидан ўша судья Адвокатлар палатасига шикоят киритгани учун палатанинг Тошкент шаҳар шаҳар бошқармаси Малака комиссияси адвокатнинг лицензиясини тўхтатиш ҳаракатига тушиб қолган эди. Шундан кейин, Палатанинг Тошкент шаҳар бошқармаси малака комиссияси Тошкент шаҳар адлия бошқармасига тақдимнома киритган ва натижада шаҳар адлия бошқармаси Тошкент туманлараро маъмурий судига Алишер Маматовнинг лицензиясини тўхтатиш ҳақида ариза киритган эди. Қарийб 2 ой давом этган суд жараёни ниҳоят бугун ўз ниҳоясига етди. Тошкент туманлараро маъмурий суди раиси ўринбосари Дусмурод Тошев якунда дўстимиз - адвокат Алишер Маматов фойдасига қарор чиқарди. Суд Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг адвокатнинг лицензиясини тўхтатиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилди, аксинча, адвокат Алишер Маматовнинг Палата малака комиссияси йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши аризасини қаноатлантирди. Судья Тошевга қойил! Адолат дегани мана бунақа бўлади. 👉@yuristkadr
Show all...
👏 38👍 15🔥 2
“Чала тезкор-қидирув тадбирлари”нинг даври қайтдими? Ҳозирги кунда порахўрлик жиноятлари билан боғлиқ кўплаб жиноят ишларини таҳлил қилиб, бу турдаги жиноят ишларини кўрилишида далиллар мақбуллигига оид тушунчалар мутлақо топталаётганини кўрмоқдамиз. Шахсий фикримга кўра “чала тезкор-қидирув тадбирлари” 2 хил бўлади: 1.  Запись бор вещдок йўқ. 2.  Запись йўқ вещдок бор. (“Запись” деганда шахснинг пора олишга хоҳиши борлигини исботловчи аудиоёзувларни, “вещдок” деганда эса кукунланган пора предметини (пул) назарда тутмоқдаман) 1. Мисол учун, шахс пора олиши мумкинлигини записьда айтган, лекин тадбир вақтида унинг олдидан кукунланган пуллар ва кимёвик кукун излари чиқмади. Бу дегани шахснниг айнан пора олган ҳолати исботланмади. Порахўрлик жиноятларида шахс пора предметини қўлга киритгач жиноят тугалланган хисобланади. Афсуски, пора олувчининг пора олишга хоҳиши записьда ифодалангани учун мазкур ўхшамаган чала тадбирлар ҳозирда суддан ўтмоқда. Аммо, судлар томонидан бундай чала тадбир қурбонларининг айбли деб топилиши ҲМҚО ходимларида “запис бўлса бўлди, тадбир қилиш шарт эмас, суддан ўтади” деган нотўғри тушунчани уйғотиб қўйиши мумкин. ☝️ 2.  Кейинги мисол, шахс пора олиши мумкинлигини записьда умуман айтмаган ёки унинг пора олишга хоҳишини ифодаловчи записьнинг ўзи йўқ. Лекин тадбир вақтида унинг олдидан кукунланган пуллар ва кимёвик кукун излари чиқди. Афсуски, шунга ўхшаган тадбир натижалари ҳам суддан ўтаётганини кузатмоқдамиз. Хўш, “олдидан пул чиқибди-ку, демак айбсиз эмас экан” дерсиз. Аммо масаланинг иккинчи томони бор, яъни агар бундай тадбирлар суддан ўтаверса, эртага тезкор ходимлар хоҳлаган одамини олдига кукунланган пул киритиб, тадбир қилиб олаверади. Тарих, кабинетига кукунланган пулни отиб кетиб, 5 дақиқадан кейин тадбир қилиб олинган “айбланувчи”ларни кўрган. Буларку майли, аммо энг аламли амалиётнинг яна кузатилаётгани одамни ташвишга солади, яъни жабрланувчининг “фалончи мендан фалон сўм пора олган” деган битта кўрсатмаси билан шахс судда айбли деб топилаётганини ҳозирги кеча-кундузда кўрмоқдамиз... Ўтмишдаги “чала тезкор тадбирлар” замони учун одамлар ҳозиргача лаънат айтишади, менимча энди келажак авлодимиз ҳам бу учун бизга лаънат айтишига тайёрланмоқдамиз. Эпласангиз тадбир қилинг! Бўлмаса Давлат шунча тарбиялаган мансабдор кадрни умрини куйдириб нима кераги бор? Шахс порахўрлиги тўғрисида қанчалик даражада ички ишончингиз мавжуд бўлмасин, исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг. Ғирром ишлатилмаган ҳақиқий судда заиф далилга эга ички ишонч эмас, балки “далиллар мақбуллиги” деган муқаддас қоидалар инобатга олиниши керак. Адвокат Хондамир Кулбаев 👉@advokatqosimov👈
Show all...
Advokat Xondamir Kulbayev

“Чала тезкор-қидирув тадбирлари”нинг даври қайтдими? Ҳозирги кунда порахўрлик жиноятлари билан боғлиқ кўплаб жиноят ишларини таҳлил қилиб, бу турдаги жиноят ишларини кўрилишида далиллар мақбуллигига оид тушунчалар мутлақо топталаётганини кўрмоқдамиз. Шахсий фикримга кўра “чала тезкор-қидирув тадбирлари” 2 хил бўлади: 1. Запись бор вещдок йўқ. 2. Запись йўқ вещдок бор. (“Запись” деганда шахснинг пора олишга хоҳиши борлигини исботловчи аудиоёзувларни, “вещдок” деганда эса кукунланган пора предметини (пул) назарда тутмоқдаман) 1. Мисол учун, шахс пора олиши мумкинлигини записьда айтган, лекин тадбир вақтида унинг олдидан кукунланган пуллар ва кимёвик кукун излари чиқмади. Бу дегани шахснниг айнан пора олган ҳолати исботланмади. Порахўрлик жиноятларида шахс пора предметини қўлга киритгач жиноят тугалланган хисобланади. Афсуски, пора олувчининг пора олишга хоҳиши записьда ифодалангани учун мазкур ўхшамаган чала тадбирлар ҳозирда суддан ўтмоқда. Аммо, судлар томонидан бундай чала тадбир қурбонларининг айбли…

👍 21
Repost from Bahodir Ahmedov
01:32
Video unavailableShow in Telegram
Спикер: Ҳамма идора келиб ўзига жазо чорасини қўллайверса, ўрнатилган жариманинг бир қисми уларнинг фондига кетаверса, "идоравий манфаат" кучайиб кетади. Тўғри эътироз! Бу муаммонинг асл негизи фуқаролар томонидан тўланадиган жарима суммалари бюджетга эмас, қайсидир ташкилотларнинг “чўнтаги” бўлган бюджетдан ташқари жамғармаларига тушишидир. Жарима солишга мотивацияни ошириб юборади ва тирноқ ичидан кир қидирилади. МЖТК 22-модда. Маъмурий жазонинг мақсади Маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Жиноят кодекси 42-моддасида ҳам ўхшаш маъно. Яъни жазодан мақсад моддий манфаат эмас, шахсни ахлоқан тузатишдир. 👉@bahodirahmedoff👈
Show all...
Spiker ENERGIYA.tg.mp419.57 MB
👍 28🔥 1
#Саволимбор Ассалому алайкум, мен Юнусобод туманида кўп қаватли уйда яқиндан бери  яшайман.Уйнинг пастидаги машинамни жойлаштирадиган автомашина турар жойи(гараж) бор.У менга тегишли.Ўтган кун Юнусобод тумани солиқ инспекцияси томонидан менга гараж учун мол мулк солиғи тўлашлигим ҳақида талабнома келди. Айтингчи автотураргох(гараж ) учун ҳам солиқ туланадими? 📚 Узбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 419-моддаси 4-бандига кўра кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари ҳам жисмоний шаҳсладан олинадиган мол-мулк солиғининг обекти бўлади. ✳️ Юқоридагилар ва  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 422-моддасига асосан шуни хулоса қилиш мумкинки сиз гаражингизнинг кадастир қийматининг 0.31% миқдорида йилда бир марта солиқ тўлайсиз. Каналга уланиш 👇 👉@advokatqosimov👈
Show all...
👍 19😁 14
Gazete.uz нинг ёзишича, Тошкент аҳолиси ҳукумат ва Тошкент шаҳар ҳокимининг Дўстлик боғини ижарага бериш ҳақидаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судига мурожаат қилган. Менимча, аризачилар озгина адашган. Чунки ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш фуқаролик ишлари бўйича судларнинг эмас, маъмурий судларнинг ваколатига киради. ФПК 31-1-моддасига кўра талаб фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади. Агар ишни кўриб чиқиш жараёнида даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланса, фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Бундан ташқари, ҳукумат қарорини ҳақиқий эмас деб топиш масаласи маъмурий, фуқаролик ёки иқтисодий судларга тааллуқли эмас. Конституциямизнинг 109-моддасига кўра ижро этувчи ҳокимият органлари қарорини бекор қилиш Президентга берилган. Каналга уланиш 👇 👉@advokatqosimov👈
Show all...
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент аҳолиси Дўстлик (Бобур) боғини тадбиркорга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилиб, судга ариза билан мурожаат қилди. Ариза берувчилар жамоатчиликка очиқ бўлмаган ҳужжатларда «аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи маълумотлар бўлиши мумкин»лигидан хавотирда.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/06/06/park/

Telegram | Instagram | YouTube

👍 10🔥 1
,
Show all...
😁 3
Repost from Bahodir Ahmedov
ҲОСИЛА АСАРЛАР Интеллектуал мулк мавзусида яна бир масала бор. Бу ҳосила асарлар. Агар сиз бирор асарни (расман рухсат асосида) таржима қилдингиз. Таржима қилинган асар ҳам алоҳида асар сифатида кўрилади. Чунки айнан маълум сўзлар комбинацияси билан айнан шу ҳолда сиз таржима қилдингиз. Масалан, Гарри Поттер оригинал асарига муаллифлик Жоан Роулингга тегишли. Аммо унинг ўзбекча таржимасини Элдар Асанов таржима қилди дейлик. Айнан мана шу Элдар Асанов таржимасига нисбатан алоҳида ҳосила асар сифатида қаралади. Унга Роулинг ҳам эга чиқа олмайди. Ҳосила асарларга бундан ташқари ишланма асарлар, аннотациялар, рефератлар, мухтасар хулосалар, шарҳлар, инсценировкалар, аранжировкалар, соддалаштиришлар ҳамда фан, адабиёт ва санъат асарларининг бошқа қайта ишланмалари ҳам киради (Фуқаролик кодекси 1043-моддаси). Ёзган рефератингизга ҳуқуқингиз борлигини билиб ухлолмай чиқманг яна😁 #copyright #advokat 👉 @bahodirahmedoff👈
Show all...
👍 13😁 4
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.