Begali MO‘MINOV ijodi
Show more
195
Subscribers
+224 hours
+37 days
+130 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Repost from Водий бозор
#Хайрли_тонг
🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума тонги муборак бўлсин!
Шу кунларга етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин🤲
🕌 Яқинларни бугунги кун билан табриклашни унутманг!
Канал👉 @VODIYBOZOR
👍 5🙏 1
Repost from "Qora-ko‘rpa" masjidi | Rasmiy kanali
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.
Каналга аъзо бўлиш:
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Yaqinlaringizga ham ulashing.
🌐↪️ https://t.me/qora_kurpa_masjidi
❤ 4👍 1🙏 1
🍃➖Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:
🌱➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
🌸🌱👉 ўнта раҳмат йўллайди,
🌸🌱👉 ўн даражага кўтаради,
🌸🌱👉 ўнта ҳасанот ёзади,
🌸🌱👉 ўнта хатосини ўчиради»
Насоий, Табароний, Баззор.
🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
𝒜𝓁𝒽𝒶𝓂𝒹𝓊𝓁𝒾𝓁𝓁𝒶𝒽
🍀👇👇👇🍀
@Muborak_Jumaa
👍 5🔥 2
Ассалому алайкум, қадрли дилдошлар! Эътибор ва тилаклар учун ташаккур. Ҳали Сизга айтар сўзларим бисёр. Фақат оралиқ танаффуслар учун узр. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин! Борингизга шукур!
❤ 7🔥 4
Бир ошиқи девонаман...
Бир дарёман қирғоқларга сиғмаган,
Қалдироқман кўк бағрини тиғлаган,
Соғинганда булут бўлиб йиғлаган,
Бир ошиқи девонаман, девона.
Қояларни макон тутган бургутман,
Гоҳ тирикман, гоҳ бутунлай унутман,
Ўзим учун ҳақ “дуои қунут”ман,
Бир ошиқи девонаман, девона.
Сурати шоҳ, сийрати дарвешдирман,
Увайсийман, Яссавийга хешдирман,
Одам бўлиб яшолмасам, ҳечдирман,
Бир ошиқи девонаман, девона.
Кўзим махмур, кўнглим зору хуморман,
Сийлаганнинг сийнасида туморман,
Учқун бўлиб учолмаган ғуборман,
Бир ошиқи девонаман, девона.
✍️ Бегали Мўминов https://t.me/begali_muminov 2013 йил.
🔥 9❤🔥 2👍 1
Тўртликлар
***
Ёзгин дейишади, нимани ёзай,
Буйруқ беролмайман дилимга.
Такрорлаб юрмайман тўтидай,
Келганин айтаман тилимга.
***
Асли йўқдир дунёда нодон,
Ўз-ўзича ҳамма билағон.
Кимки ўзин нодонман деса,
Доно шудир, шубҳа йўқ, ишон.
***
Инсонга бир зийнатдир дунё,
Дунёпараст бўлмагин асло.
Оқил эрсанг, қилмагин ҳавас,
Охир сени айлагай расво.
***
Сиздадир бор ихтиёр,
Ёнингизда минг ўртоқ.
Бизга сирдошдир фақат
Қоғоз, қалам, шамчироқ.
***
Тинмай излаяпман оламда
Бир доно тингловчи сўзимни.
Минг бора топдим деб қувонсам,
Кўрарман яна ўз-ўзимни.
***
Дейдилар: қуш инда кўрганин қилар,
Олманинг тагига тушади олма.
Дарднинг оғриғини бедард не билар,
Шунинг чун ўз билган йўлингдан қолма.
***
Дўстлар, айланг гузар, дийдор ғанимат,
Кўнгил олувчи куй, алёр ғанимат.
Ғаниматдур бугун даврону соқий,
Васл айёмию дилдор ғанимат.
✍️ Бегали Мўминов https://t.me/begali_muminov
🔥 5❤ 2
Бажарамиз (ирония)
Дўстим, кўтар бошингни,
Ҳали узоқ маррамиз.
Койишганда жим турмай,
“Бажарамиз” де, “бажарамиз”.
Оқлаш керак ишончни,
Ахир бизлар “сара”миз.
Унутсак ҳам қувончни,
“Бажарамиз” де, “бажарамиз”.
Беҳудага чиранма,
Тиши синган аррамиз.
Бошинг омон бўлгур-ей,
“Бажарамиз” де, “бажарамиз”.
Оввора бўлмагин ҳеч,
Тузалмайди ярамиз.
Ўзи битиб кетади,
“Бажарамиз” де, “бажарамиз”.
Бўйлама туну кунни,
Қолсин тўй, маъракамиз.
Фақат ўйла бугунни,
“Бажарамиз!” де, “бажарамиз”,
“Бажарамиз!” де, “Бажарамиз!”.
✍️ Бегали Мўминов https://t.me/begali_muminov2009 йил,
🔥 6
Қайт, энди қайтақол
Қайт, энди қайтақол, қайтгин бир бора,
Термулиб боқайин қароқларингга.
Юзимни босайин ўпиб, эркалаб,
Бир пайтлар лов ёнган ёноқларингга.
Қайт, энди қайтақол, қайтгин бир бора,
Кундуз кўрмай, тунлар куттирганларим.
Қадринг ёмон ўтди, тинмай ниш урар,
Соғинтириб ғамлар юттирганларим.
Тунларни ухлатган сочларинг оппоқ,
Тонгларни уйғотган кўларинг қора.
Жонингдан жон узиб сийладинг ҳар чоқ,
Мен ношуд билмадим қадринг бир бора.
Беҳуда, бесамар ўтди йилларим,
Битта кипригингга арзимас бўлиб.
Наҳот ортга қайтмас босган йўлларим,
Наҳот кетмоқдасан гулдайин сўлиб!?
Йўқ, йўқ! Алдамчидир ҳислар, ҳаваслар,
Бир зум боланг учун ўзингни чоғла.
Ўтиниб сўрайман, она, сўнгги бор
Болам деб эркала, ўпиб, қучоқла!
Қайт, энди қайтақол, қайтгин бир бора...
✍️ Бегали Мўминов https://t.me/begali_muminov2015 йил.
🔥 6🥰 2
Repost from "Муҳаммад Розиқбой" жомеь масжиди.
#Жума_муборак
🌙 Рамазон ойининг тўртинчи Жумаси барчамизга муборак бўлсин!
● Қалбимиз тўрида иймон порласин,
● Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин!
● Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин,
● Жума аёмингиз муборак бўлсин!
🌸🌜 ЖУМА МУБОРАК! 🌜🌸
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин 😊
👉 @M_Roziqboy
👉 @M_Roziqboy
👉 @M_Roziqboy
🔥 2👏 2
Repost from 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БУГУН РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ ЎН ТЎҚҚҚИЗИНЧИ КУНИ!🕌МУБОРАК ОЙНИНГ УЧИНЧИ ЖУМАСИ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
29.03.2024 +17°+11°🌧️
🕊Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
🍃
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
🌹
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..
🌼
Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!
@Jaloliddinrumiyy🕊
👏 2👍 1🔥 1🙏 1