en
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Open in Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Channel ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 43 255 subscribers, ranking 1 371 in the Religion & Spirituality category and 1 756 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 43 255 subscribers.

According to the latest data from 29 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 4 067 over the last 30 days and by -163 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 18.68%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 12.85% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 8 096 views. Within the first day, a publication typically gains 5 567 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 131.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 30 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

43 255
Subscribers
-16324 hours
-2 6177 days
+4 06730 days
Posts Archive
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 89-қисм Қишлоқда яна миш миш урчиди. - Мунавар йигирма йиллик қамоқни ōтаб қайтибди! - Мен кōрдим. Юзи жуда қōрқинчли! - Мунавар қамоқда девона бōлиб қолганмиш!! Бир вақтлар Султон эшоннинг бир кечалик хотини бōлган ва унинг ōлимида айбланиб йигирма йилга қамалган Мунаввар озод бōлиб қишлоққа қайтганди. У ōттиз беш ёшида худди олтмишни қоралагандек қариб қолган юзлари чандиқли файзсиз эди. Бир кōзи тушган одам ҳам сесканиб кетарди. Мунаввар қамоқдан қайтиб ота онасидан кейин қаровсиз қолиб кетган уйида яшай бошлади. Аввалига ундан қōрққанлар ва турли миш миш қилганлар бора бора тинчиб қолишди. Мунаввар ҳеч кимни танимас таниганларини ҳам яхши эслолмасди. Қамоқдан қайтганидан уч кун ōтиб ғаройиб иш бōлди. Унинг эшиги тагида кимдир егулик ва озроқ пул солинган халтача қолдириб кетибди. Бу иш ҳар кун давом этди. Бир ҳафтада эса Мунаввар бу сирли сахий одам кимлигини билиб олди. Сōнги келтирилган егулик тōлдирилган халтачада икки энлик хат ҳам бор эди. Хатнинг қисқача мазмуни бундай эди *Сиз ҳақингизда, ōтмишингиз ҳақида эшитдим. Жудаям оғир тақдир эгаси экансиз. Мен....мен Султон эшонинг ōғли Ҳазрат эшоннинг хотини Гōзалман. Бизга ёрдамингиз керак. Сиз ва менга ōхшаб умри завол бōлаётган қизлар кōпаймаслиги учун, йигитлар яхши пул илинжида ёмон оқимларга кириб кетмаслиги учун бирлашишимиз керак. Менга ёрдам берасизми?! Жавобингизни кутаман... **

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 88-қисм Гōзал Дилёрани озиб кетган жуссасига, сōлғин юзларига тикилиб ич ичидан адо бōлди. Кōзлари ичига ботиб кетган.... Гōзал хōрсиниб қōйиб Дилёрани бағрига босди - Бунчалик ōзингни қийнама. Дилёра зōрға тилга кирди - Онам...онамни аҳволи қандай экан. Хабарингиз борми?! Гōзал кōзларини олиб қочди - Яхши...аҳволи яхши - дея мужмал жавоб берди. Аслида Салтанат опани ōша куни Қутчи аёвсиз дōпослаб талоғини эзиб юборган эди. Бундан хабар топган яқинлари келиб уни шифохонага олиб кетишганди. Гōзал ёрдам беролмаганидан виждони қийналиб хизматчидан даволаниш учун озроқ пул ва эшон совға қилган тиллаларини бериб юборди. Хизматчини айтишича Салтанат опа ҳалиям ōзига келмаган. Жонлантириш бōлимида хуш бехуш ётганмиш... Аммо Гōзал шундоқ ҳам эзилиб тамом бōлаётган қизгинага айтолмади. - Ҳали ҳаммаси яхши бōлади. Мен сени албатта бу ерлардан қочириб юбораман...фақат бироз вазият юмшасин. Албатта сени қутқараман... - Керакмас! - Гōзалнинг гапини кесди Дилёра- Қочишни истамайман. - Дилёра... -Керакмас дедимку! - қизнинг кōзларида олов чақнади - Опамни қочириб юборганингиз учун ōрнига мени оп келишди. Хōш мен ҳам қочиб кетсамчи? Мени ōрнимга менданам кичик яна бир гōдакни олиб келишадими?! Дилёра оғир нафас олди - Мен пешонамга ёзилганига кōндим. Онам доим инсон Аллоҳ битган қисматига рози бōлиб яшаши керак дерди...менам розиман. Мени деб яна кимдир жабр кōрмасин...

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 87-қисм Фароғатнинг юзи буришди -Гōзал менга бақирма. Энди бу уйда хукмрон бека эмассан. Эшонимнинг сендан кōнгли қолган. Деммакки давринг ōтди! Гōзалнинг юзида изтеҳзоли табассум ōйнади - Мени яхши билмайсан чоғи. Мен Гōзалман, эшонинг бутун дунёси менман. Ôлса ҳам мендан воз кечмайди. Ундан ташқари эшон ҳозирча сени ёнингдалигидан хаволаниб кетма. Бир имо қилсам мени пойимда тиз чōкади! Гōзал Дилёрани етаклаб ōз хонаси томон юрди. Ортидан Фароғат аламли бақирди - Эшонга шу гапларингни айтиб бераман. Ундан кейин бу сув илончага кōпам ишонма. Кун келиб ōрнингни эгаллаб олса бурнингни тишлаб қоласан. - Фароғат бу дунёда ҳамма ҳам сенга ōхшаб фақат эр дардида яшамайди. Гōзал атрофда тōпланиб томошабин бōлаётган хизматчиларга бир қур кōз югуртириб буйруқ оҳангида гапирди - Бугундан бошлаб кимда ким Дилёрага ёмон муносабатда бōлса ёки унга оғир юмушларни буюрса ōзини дарвоза ортида кōради! Уқдингизми?! Хизматчилар ҳа дегандек бош силкиди. Гōзал Дилёрани етаклаб хонасига кирди. У эшон Дилёрани зōрлагандан кейин у хонада ортиқ қололмай янги хонага кōчганди.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋 #JAHOLATNING_SONGGI_QURBONI Muallif: Nurfariz Qurbonova

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА 😢😢 1-ҚИСМ: "15 ёшли қизни мажбурлаб узатишди..." — «Мен ҳали ўқимоқчиман... Илтимос, мени узатманг...» 15 ёшли
ҲАЁТИЙ ВОҚЕА 😢😢 1-ҚИСМ: "15 ёшли қизни мажбурлаб узатишди..." — «Мен ҳали ўқимоқчиман... Илтимос, мени узатманг...» 15 ёшли қиз Зуҳранинг йиғлаб айтган шу сўзларини ҳеч ким эшитишни истамади. Отаси қарзга ботган эди. Қишлоқдаги бойроқ, ўзидан анча катта ёшли эркак: — «Қарзингни кечаман, қизингни берсанг бўлди», — деди. Онаси ҳам йиғлади. Лекин ожиз эди. Тўй куни Зуҳранинг кўзларида келинлик қувончи эмас, бир умр унутилмайдиган қўрқув бор эди. У кетишдан олдин хонасидаги китобларини бағрига босди. — «Кечиринглар... Орзуларим...» Дугонисига эса бир парча қоғоз берди: «Агар бир кун келиб мени сўрасанглар... Балки энди мени тирик тополмассиз.😢..» Давоми 2-қисмда... Уни ўқиганингиздан кейин бу воқеани узоқ вақт унута олмайсиз. Каналга обуна бўлиб, давомини ўқинг😱

​​шарақлаб кулди Гули. – Биз ҳам “сиз”ландик, ҳозир йиғлаб юбораман. Ўлай агар, йиғлаб юбораман. Мактаб бўйича ҳеч ким мени сиз демаган, ҳатто шоир Фаррухий ҳам. – Мен ҳам эртага Тошкентга жўнаб кетаяпман. Университетга, математика факультетига ўқишга кираман. Аммо қайтиб келаман. Матлуба, сиз учун, сизни деб қайтиб келаман. Эшитаяпсизми? Сиз, ... Сиз мени кутинг. Эшитаяпсизми? Мени кутинг. Кутасиз-а? Матлуба бир сўз демасди. Матлуба бир сўз дея олмасди. Кўза лиммо-лим тўлган эди. Кўза тоша бошлаган эди. Матлубанинг томоғига-да бир шўр нарса тиқилган эди. – Матлуба, кутаман деб айтинг, – дерди энди кипригига шабнам қўнган Бахтиёр. – Ахир мен сизни, сизни... Сизни севаман. Кутасиз-а? Матлубанинг томоғидаги шўр нарса сўз экан, бир-бирига ёпишиб қолган садафлар орасидан базўр ташқарига йўл олди: – Кутаман! Бахтиёр қайрилиб, югуриб кетди. 7. Пиқ-пиқ йиғи товуши эшитилди. Умрида йиғламаган Гули йиғларди. – Сен нимага йиғлаяпсан, жиннивой? – деди юзларидаги селга қўлини ғов қилиб, дугонасини қучоқлаб олган Матлуба. – Билмайман, билмайман, – ҳиққиллади Гули. – Юрагим оғзимга келди. Фаррухни соғиниб кетдим. “Балки муҳаббат деганлари шудир-а?” – “Балки муҳаббат деганлари шудир?”– энтикиб пичирлади Матлуба. – Шудир... Тамом.

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: 😱😱😱 Шаҳарнинг энг бойвачча хонадонига турмушга чиқдим. Аммо бу ҳаётимни жирканчга айлантирди. Аввалига иш қиламаслигим, ҳаммасини уй хизматкорлари қилишини кўриб еттинчи осмонда юргандим. Аммо ҳар кеча тунги 2да эримнинг ётоқда йўқ бўлиб, сахар 5да қайтиб келишини сезиб қолдим. Секин билдирмай кузата бошладим. Ҳар кеча эрим қўлида арқон билан хизматкорлар хонасига кириб кетар, энг қизиғи ҳар куни хар ҳил хизматкор аёл эшигига кириб чиқарди. Оҳири пойлашга қарор қилдим ва ортидан кириб не кўз билан кўрайки...

🔴Ayni shunday e'tiborsizlikni xis qilganingizda o'zingizdan ayb qidirganmisz..Menda nima muammo ??? 🔴Ammo muammo sizda emas..Muammo bilim yoqligida ! ⬆️ 🔴SIZLAR UCHUN HAQIQIY XONIMLAR SAHIFASINI TOPDIK ! 🔴Aynan hozir ulanganlarni BOMBA SKIDKA miz qarshi oladi..🔥 🔴Bularning bari faqat bizda..🦋 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🍷

н саволларга битта қилиб жавоб берибди: – Тошингни тер! “Саккизинчи март байрамида Фотимага совға берибди”, “Наврўз” куни сайилгоҳда Норхол билан учоқ учганмиш” каби миш-мишлардан кейин бир қанча вақт жиғибийрони чиқиб юрди Матлубанинг. Ке­йин барига қўл силтади: – Менга нима? Рост-да? Ким бўлибман? 5. Май келди. Матлуба негадир кичкиналигидан май ойини севади. Эҳ-ҳе! Олдинлари май ойида роса байрамлар кўп бўларди. Ҳар икки-уч кунда байрам бўларди. Отаси май байрамига янги кийимлар олиб берарди. Майда, албатта, тоққа, лола сайлига чиқишарди. Узоқда эди тоғлар. Матлубалар яшайдиган ерда лола йўқ эди. Матлуба адирлардан қучоқ-қучоқ қизғалдоқлар, бўтакўз ва чучмомалар териб келарди. Қизғалдоқларни эски уйлар томларидан ҳам териб олса бўларди. Матлуба ҳар йили майни интиқ кутарди. Негадир бу йил май билан бирга юрагига ҳам шодлик, ҳам хавотир кириб келди. Бирпасда “Сўнгги қўнғироқ” ҳам етиб келди. Йиғлай-йиғлай уйига кетди Матлуба. Уни кузатиб қўймоқчи бўлган Гули ва Фаррухга қўл силтаб, бир ўзи югуриб кетди. Уйга келиб, хонасига қамалиб олди. Адашиб қолиб кетган кўз ёшлар ҳам опаларига етиб олиш учун шошилдилар. Ҳам сингилларининг қўлини қўймай “Қорароқ, аммо чиройли”, деб таъриф олган юз чаманини ювиб ўтдилар. Матлуба ўзини бўм-бўш улкан кўзага қиёслади. Худди шу кўзадек қалби бўм-бўш эди, гўё. Энди ҳеч нарсанинг қизиғи йўқдай. Энди кунлар мазмун-моҳиятини йўқотди, гўё. Сўнгги имтиҳон куни сўнгги умиди ҳам сўнди Матлубанинг. – Қўйсанг-чи, ўша Ал Хоразмийни, – тасалли берарди Гули. – Ҳаммамиз ўқишга борамиз. Бу ердагиларнинг кўзи кўр бўлса, инс­титутга кўзи очиқ йигитлар келар. Ҳали зўр-зўр йигитлар изингда нола қилади: “Биз томонга бир қараб қўй”, деб. Матлуба бир сўз демай, бир-бир босиб, уйига кетди. Хум эса бўм-бўш эмас экан. Бир ораз ювгулик шўр сув бугун ҳам топилди. Ундан-да шўр икки сўз айтилди: – Ҳаммаси тамом! 6. Битириш кечаси – энг сирли кеча. Битириш кечаси – энг сўнгги кеча. – Бормайман, – деди Матлуба. – Ахир бу энг сўнги байрамимиз. Қандай бормайсан, ўйлаб гапираяпсанми? – деди Гули. – Нима қиламан у ерда? – деди Матлуба. – Аттестат оламиз, жинни, – деди Гули. – Устозлар билан хайрлашамиз. – Кўнглимга ҳеч нарса сиғмаяпти. – Кўнглинг билан кимнинг неча пуллик иши бор? Битириш кечасига бормаслик – жиноят! Ҳа, айтганча, сен бормасанг, мен ким билан бораман? Фаррух Тошкентда, келолмас экан. Мен ҳам бормаслигим керак экан-да? Матлуба ноилож кийиниб чиқди. Дугоналар мактабга келганда ҳамма жам бўлганди. Битириш кечаси жуда ажойиб бўлди. Шаҳардан эстрада гуруҳи келган экан. Қўшиқлар, рақслар кўнгилдагидай бўлди. Тошкентдан Фаррух юборган, ҳар бир ўқитувчига ва синфдошларга атаб ёзилган шеърлар ўқилди. Гулига ёзилган шеър ўқилганда қарсаклар ёғилиб кетди. Табриклар, оқ йўл тилашлар, ҳатто кўз ёш тўкишлар ҳам бўлди. Матлуба математика ўқитувчисидан ҳайи­қарди доим. Қаттиққўл одам деб ўйларди. Мени ёмон кўради, деб юрарди. У бўлса, “Келаси йил мактабга келаман, дарсга кираман, сизлар бўлмайсизлар, Матлуба бўлмайди, Бахтиёр бўлмайди”, деди-ю, кап-катта одам, ҳўнграб йиғлаб юборди. Матлуба Бахтиёрга қаради. Бахтиёр кўзини ердан узмади. Ким шодон, ким ғамгин бўлиб тарқалишди. Тинмай гапириб келаётган Гулининг сўзлари ўз ўйларига кўмилиб келаётган Матлубанинг қулоғига кирмасди. – Матлуба! Иккаласи ҳам бирданига ўгирилиб қарашди. – Матлуба! – давомини тополмасди ҳансираётган Бахтиёр. Ўртадаги жимлик бир асрга етай деганда давомини топди. Ўн бир йил сенлаб гапирган Бахтиёр Матлубани сизлаб гапира бошлади. “Балки муҳаббат деганлари шудир?” – Матлуба, бироз қола олмайсизми? Сизга икки оғиз гапим бор эди. Бу жуда муҳим. – Балки эртага айтарсиз, – “сиз”га урғу бериб, шаддодлик қилди Гули. – Бугун анча кеч бўлиб қолди. Бир хил гапни кечаси айтмайди, дейдилар. Қўрқиб-нетиб юрмайлик. – Бугун айтмасам бўлмайди, – деди Бахтиёр ва бир оз туриб, ўзига ўзи гапираётгандек қўшимча қилди: – Бугун айтмасам, ўлиб қоламан. – Вазият жиддий, – кулди Гули. – Унда мен бора қолай? – Сиз кетишингиз шарт эмас, – деди Бахтиёр. – Шолининг орқасидан курмакка ҳам сув тегди, –

а уриниб кўрсин. – Гапирма шу олифтани! – Ҳа, баракалла, ҳов бояги саволингга жавобни ўзинг айтдинг. Болаларга Сожи сатангнинг олифталиги ёқади. Шим кийиши ёқади. Калта юбка кийиши ёқади. Лаб бўяши ёқади. Хушбўй атир сепиб юриши ёқади. Кечқурун ёлғондан “чиқ” дейишсаям учрашувга чиқиши ёқади, билдинг? Сенда шуларнинг бирортаси борми? Йўқ! – Ҳа, тўғри айтасан, сен сал тузуксан-у, менда чирой жонивордан ҳам йўқ-да. Қоматим ҳам сал бесўнақайроқ, шекилли? Гули қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборди. Оғзини қўли билан ёпиб, у ёқ - бу ёққа аланглаб олди. – Бекор айтибсан. Қоматинг ҳам жойида, ҳеч қанақа хунук ҳам эмассан. Тўғри, рангинг сал, ... са-ал қорароқ. Аммо бу негр дегани эмас. Баравар кулишди. Гули давом этди: – Чиройлисан, камтарлик қилма. Аммо сатангга ўхшаб, болаларга хушомад қилиб гапиришни билмайсан. Са-ал қўполроқ гапирасан. Зиёдулло шўрлик ўнинчида кўнглини очганда нима қилганинг эсингдами? Зиёдулла воқеасини эслаб иккаласи ҳам кулишди. Бечора Зиёдулла Матлубага хат ёзиб, “Жавобини эртага кутаман”, деганди. Матлуба “Жавобини ҳозир берсам майлими?” деди-ю, секин сумкасини олиб, Зиёдулланинг бошига чунонам урди-ки, шўрлик “гуп” этиб полга ағанаб тушди. Шу-шу на биров Матлубага гапиради, на Зиёдулла бировга хат ёзади. 3. Орзиқиб кутилган янги йил кириб келди. Янги йил куни биринчи қор тушди. Ўзиям кечга бориб тизза бўйи бўлди. Матлуба яқин орада бунчалар севинмаган, бунчалар яйрамаган эди. Энг қувончлиси кечқурун бўлди. Хайринисоларникида синфдошлари билан бирга янги йилни кутишди. “Ўн иккига қолмасдан ҳамма ўз уйида бўлсин!” деган синф раҳбарининг буйруғига кўра, ўн бир бўлмай тарқалишди. – Гули, сени кузатиб қўйсам майлими? Бу ўн биринчи “Б”даги Фаррух эди. Матлуба буни эшитди. Ўз қулоқлари билан эшитди. Шунақа севинди, шунақа севинди-ки, иккиланиб, бир нарса деёлмай турган Гулининг билагидан чимчиб, қулоғига шивирлади: – “Балки муҳаббат деганлари шудир?” Фаррух ва Гули уни уйларигача кузатиб қўйиб, ўзлари Гулиларнинг уйи тарафга йўл олишди. Гули эрталаб етиб келди. У бир гапириб ўн кулар, гоҳ Фаррухни мақтаса, гоҳ соддалигидан куларди. – Матлюб, у тупа-тузук шоир экан. Эрталабгача шеър ўқиб берди, ишонасанми? Ҳатто менинг исмимгаям ўн беш-йигирмата шеър ёзган экан, эшитсанг, қотиб қоласан. Бечора, икки йилдан бери менга шеър ёзар экан, билмабман-а? – Табриклайман, Гули, табриклайман. Бахтли бўл, Фаррух яхши бола. Баҳолариям яхши. – “Журналистикага кираман, шоир бўламан”, – дейди. – Бўлади. Сендай қизни севибдими, бўлади. Диди чакки эмас экан. Нега икки йил “миқ” этмабди? – Қўрқиб юрар экан, бечора. “Ўғил болага ўхшаган табиатинг бор, гапириб балога қолмай, дедим”, – дейди. Қизлар роса гаплашишди. Кулишди. Кетар чоғи Гули дугонасини қучоқлаб, деди: – Сениям севиб қолишади. Мана кўрасан! – Йўқ, севишмайди, – хомуш тортди Матлуба. – Синф бўйича севилмаган энди битта мен қолдим. – Ҳозир йиғлайман, – деди қайта ўтирган Гули. – Ёки ҳозир бориб, “Матлубага кимдир севги изҳор қилмагунча сенгаям жавоб”, дейман Фаррухга. – Тентаквой, – унинг елкасига тушиб турган сочларини тўзғитиб ташлади Матлуба. – Унда қариқиз бўлиб қоласан. Бор, шоиринг уйларинг атрофида парвона бўлиб юргандир? 4. Матлуба Бахтиёр ҳам унга бефарқ эмаслигини сезар, ҳеч бўлмаганда шуни хоҳларди. Аммо у ҳеч қачон бу мавзуда гапирмасди. Ҳеч қачон Матлуба билан очилиб гаплашмасди. Қолганлар билан ҳам апоқ-чапоқ бўлмаса-да, ҳеч бўлмаганда талашиб-тортишиб турар, аммо Матлуба билан ҳеч қачон тортишмасди ҳам. Бирор бола Матлуба билан тортишиб қолгудек бўлса, секин, аммо кескин қилиб, бир оғиз “Бас қил!” дерди. Шу билан ҳар қандай баҳс тугарди. Ҳеч ким билан иши бўлмай, жони-дили бўлган математикаси мисолларини ечиб ўтирадиган “одамови”дан синфдошлари ҳайиқишарди. Аммо муҳаббат деганлари бу эмас-да! Матлуба уни ўйлаб, тунларини тонгларга уларди. Нима қилсин? Бир сўз деб бўлмаса? Уям бир сўз демаса? Гули Фаррухни “разведкага” юборди. Керакли “разведка” маълумотларини қўлга кирита олишмади. “Сен ҳам бита-яримтани севасанми?” “Севганинг ким?” “Синфингдаги қизларнинг қайси бири зўр?” каби ўнлаб қармоққа илиб ташланга

Эри Россияга кетган келинчак мактаб боласини ёқтириб қолди😱 Эри Россияга ишлашга кетган аёлни уйига мактаб боласи кириб қолади. Аёл қўлига сув қуйиб туриб уни севиб қолади. Йигит мактабга кетади ва телефонини унутади. Аёлга телефон қилиб мактабдан қайтишида олиб кетишини айтади. Аёл хурсанд бўлиб бўяниб тайёргарлик кўради ва бола келгач даҳшатли ҳолатга тушади. Аёл қилган иш эса ҳаммани шокка солди‼️ 🎥Видеони давоми бу ерда👇

🧡🧡🧡🧡🧡 💛🧡🧡🧡🧡🧡🧡 ❗️❗️❗️❗️❗️ 👀 Siz hali ham: ❌ Ozishga harakat qilib, lekin baribir natija ololmayapsizmi ❌ “Dietala
🧡🧡🧡🧡🧡 💛🧡🧡🧡🧡🧡🧡 ❗️❗️❗️❗️❗️ 👀 Siz hali ham: ❌ Ozishga harakat qilib, lekin baribir natija ololmayapsizmi ❌ “Dietalar ishlamaydi” deb o‘ylaysizmi? ❌ Qanday ovqatlanish kerakligini bilmay qiynalayapsizmi? OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ 🔴 Barcha natijasi isbotlangan eng samarali metodlar 🔴 Oziq-ovqatni cheklamasdan ozish 🔴 Kunlik ovqatlanish va mashqlar bo‘yicha shaxsiy maslahatlar KURS NARXI HAMMA UCHUN QULAY 1️⃣4️⃣ KUNLIK 3️⃣5️⃣ MING ⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️ https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 GURUHGA KIRING 👆👆👆

❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ Hamma narsa yeb turib och qolmasdan ozish imk
❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ Hamma narsa yeb turib och qolmasdan ozish imkoniyati! ❤️Ishlaydigan ❤️O’qiydigan ❤️Emizikli onalar ❤️Homilador ayollar ❤️7yoshdan 75yoshgacha ayollar Vaziyatdan kelib chiqib ishlanadi ❤️❤️ KUNLIK ❤️❤️MING 😀😀😀😀😀😀😀😀 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 GURUHGA KIRING 👆👆👆

Сизни ҳам севарлар #Каримберди_Тўрамурод Адабиёт дарсида ўқитувчи эркин мавзуда иншо ёзишни буюрди. Матлуба муҳаббат мавзусида иншо ёзишга аҳд қилди. “...Балки муҳаббат деганлари шудир, бўлмаса нега юрагим титрайди...”, деб ёзди иншосининг бир неча жойида. – Матлюб, қара, қарагин, – дугонасини туртиб, қулоғига шивирлади Гули. – Сожи сатанг Бахтиёрга хат узатяпти! – Менга нима узатса? – Сожида томонга қарамай шивирлади Матлуба. – Сенга нима? Иншонгни ёз! Гулининг қулоғига дугонасининг танбеҳлари кирмади. Дам ўтмай, яна Матлубанинг биқинига туртди. – Матлюб, Бахтиёр олди. Сатангнинг хатини олди. – Қўясанми йўқми?! – асабий шивирлади Матлуба. Ўқитувчига эшитилди чоғи, булар томонга кела бошлади. Матлубанинг ёнгинасида тўхтади. – Тинчликми? Нима бўлди? Ёки дугонанг халақит беряптими, Матлуба? Гулини орқа партага ўтқазайми? – сўради Гулсара опа. – Керак эмас, – хижолат бўлди Матлуба. – Ўтираверсин! Ўқитувчи Матлубанинг ёзганларига разм солди. – Яхши бошлабсан. Шоирона ёзибсан: “...Балки муҳаббат деганлари шудир, ...” Гулсара опа Гулининг ҳам ёзганига қаради-ю, унга танбеҳ берди: – И-е, Гули қиз, сизга нима бўлди, “Менинг орзуим” деб сарлавҳани қўйибсиз, тамом. Ёки орзуингиз йўқми? – Бо-ор, – каловланди Гули. – Бор бўлса ёз, ҳадеб дугонангнинг қулоғига шивирламай! Гули қип-қизариб кетди. 2. Танаффусда Матлубасиз бир қадам ҳам босмайдиган Гули бир ўзи бориб, чинор остидаги ўриндиққа ўтириб, аразини намойиш қилди. Матлуба келиб, унинг ёнига ўтирган эди, нарироққа сурилиб, “ёмон аразлаганини” билдирди. – Бас қил! – деди Матлуба. – Барибир аразлашни эплай олмайсан. Туриб кетсам, орқамдан ўзинг бориб, “яраш-яраш қилайлик”, деб безор қиласан. – Бормайман, – тўнғиллади Гули. – Сожида хатига жавоб олдими йўқми, шуни сўрамоқчи эдим, гапирмасанг гапирма, – деб туриб кетишга чоғланди Матлуба. Шу ерда Гули чидай олмади, шарақлаб кулиб юборди. – “Хатингни Шуҳратга ёз”, деб ўқимасданоқ Сожидага қаратиб отиб юборибди. Абдураҳмон айтди, – деди кула-кула. Матлубанинг елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди. Бирдан дугонаси билан ғийбатлашгиси келиб қолди. Гулини юришга ундаб, мактаб боғи адоғидаги гулзорга етаклади. Бу ер икки дугонанинг хос ери. Улар ўзларига ёқмаган дарсларнинг ўқитувчиларига тинчгина уруш эълон қилишади. Танаффусда шу ерга келиб атиргуллар орасига ўтириб олишади. Қирқ беш дақиқа беш дақиқадай ўтади-кетади. Айниқса, математика деса, Матлубанинг нафаси қайтадиган бўлган. Ўқитувчи ҳам ўчакишгандай ҳар дарс журнални столга тап этказиб ташлайди-ю, “Матлуба борми? Ҳа, баракалла, доскага чиқ”, дейди. “Мен бўлмасам, шу муаллим дарс ўтолмайди-ёв”, дейди Матлуба синфдошларига. Ҳозирги дарс ҳам математика эди. – Шуҳрат билан куйдим-пишдимини Бахтиёр ҳам билар эканми? – сўради Матлуба доимги жойларига жойлашиб олганлариданоқ. – Э, ўғил болалар бизлардай эмас, Матлюб, – деди Гули. – Улар дарров бир-бирларига айтадилар сирларини. Пахтадаги гапларни болалар ҳаммаси бир-бирига етказишган. Бахтиёр ҳам эшитган-да. Пахта ҳашарига боришганида Сожидалар турган уйга кечаси Шуҳрат келган, иккаласи бемаҳалда гаплашиб турган, уй бекаси шу кечасиёқ “Менинг қизларимнинг ҳам тарбиясини бузасан”, деб Сожидани қувиб солган эди. – Тавба, нега шунақа-я? – сўради Матлуба. – Ўғил болаларга Сожиданинг нимаси ёқаркан-а? Аллақачон Раҳмат, Меҳриддин, Шуҳрат, ... – Энди эса нишонда Бахтиёр, – деди Гули айёрона кўз қисиб. – Қўйсанг-чи? – деди хомуш бўлиб Матлуба. – Ҳа, ёқмадими? – деди Гули. – Мени сезмайди, дема. Ҳаммасини сезиб юрибман. Бахтиёрни ундан қизғанаяпсан-а? – Ҳе, ўл сен, шпион! – ёлғондакам таҳдид қилди унга Матлуба. – Ким айтди сенга? Менга нима? Менга деса ҳамма ўғил болалар билан севишиб чиқсин. – Ҳаммаси билан севишса майли-ю, Бахтиёр билан севишмасин, де, – қиқирлади Гули. Матлуба унинг биқинидан яхшилаб чимчилаб олди. – Ўчир овозингни, ... мен, ... менга, ... мен уни ... яхши кўрмайман. – “Мен-мен”лаб қолдингми? Тилинг тутилиб қоляптими? “Балки муҳаббат деганлари шудир?” – Ҳозир туриб кетаман! – деди Матлуба. – Қўй, бормай тур шу синфга, Сожида яна бир-икки хатини жўнатишг

Орзулари осмонча қиз эдим, қалбим, руҳим беғам, гўё ёш ва гўзал, мақсадлари улкан биноларча, орзу-ҳавасга тўла қиз эдим. 18 ёшни қарши олган куним ҳаёт менга ўз совғасини туҳфа этди... Яни ўзимдан нақ 8 ёш катта эркакга турмушга чиқдим.Бундай бўлишини истамаган эдим, ҳаётим буткул ўзгариб кетди, мен буни истамаган эдим, аммо... тақдирнинг кутилмаган ушбу бурилиши ортида мени қандай сир-синоатлар ва синовлар кутиб турганини у пайтда хатто тасаввур ҳам қила олмасдим..Бир куни xонага қизни мажбурлаб олиб кирган куёвнинг ғазаби тобора ошиб борарди, қанчадир вақтдан сонг келинни баланд қичқириқғи бутун уйни тутиб кетди, бунинг сабаби...

#ЎГАЙ_ОНА #Назли 19 Суд исбот-далилларга ишониб, боланинг хавфсизлиги мақсади-да, отасининг уйига юборилишига рухсат беришни олиб ташлади. Энди фақатгина бир соатгина Самандар қизини уйдан узоқлашмаган ҳолатда кўришга рухсат этилди. 🍃🍃🍃 Ҳомиладорликнинг сўнгги ойлари, Дилдора жуда тажанг, инжиқ бўлиб қолган ҳеч кимни, ҳеч нимани ёқтирмасди, ҳатто ёнига София билан Саидни ҳам яқинлаштирмасди. Ойи деб ёнига келса койир кет деб кун бермасди. Жамила опа Зафарга қўй-қўйлаб тинчлантирарди. Бир ёқда ўзи ҳам ич этини ер эди... Дилдора ўзгармаса-чи, ўзимни болам бор деб София билан Саидни ажратса-чи деган ўй-фикрлар хаёлидан кетмасди... Ҳамма ишни ўзи қилар, Дилдорани ошхонага яқинлаштирмас, кўнглига қарарди... — Онаси, бўлди-да, энди ўзингни ҳам ўйламайсанми? Болаларнинг кийимларини ювма, ана келин, ўзининг кийимларига қўшиб ювиб қўяди. Жамила хўп деди-ю, уч сафардан бери ўзининг кийимларини ювганда ажратилган набираларинг кийимларини Жамила опа бугун ўзи ювишга қарор қилди... — Нимага болаларнинг кийимларини ювмадинг? Зафар онасини кўриб ётоқда ястаниб ётган Дилдорага қаради — Ювилар... ҳозирга шартми, ювиш болаларнинг кийимлари кўп бўлса. Телефондаги қизиқ видеодан юзига кулги югурди. — Дилдора, ҳомиладорман дея жуда ўзингдан кетиб қолдинг. Нигоҳларини ташқаридан узиб Дилдорага қаратди. — Нима қилдим, ўзимдан кетиб, болангизни кўтариб юрибман, қийналяпман! Ёки уй ишлари қолиб келаётганига гапиряпсизми? Уй ишлари ҳеч қачон тугамайди. Боламни қўлимга олай, ўзимга келиб олай, қолгани секин бўлаверади-да — Мен уй ишлари ҳақида гапирмаяпман! Болаларни назарда тутяпман. Саид бир ҳафтадан бери, устига овқат тегган кийимда юрибди, Софиянинг курткасининг ёнига йиртилганига анча бўлди, қарамаяпсан. Онам қариди, ишларга улгура олмаяпти — Уф-ф-ф қиламан-е шу ишларни. Сиз ишингизга бораверинг. Дилдора Зафарга чимирилиб қараганча ўрнидан туриб ёнидаги хонага кириб кетди ва Зафар кетгандан кейин Дилдоранинг жаҳл билан София дейилган овози эшитилди

​​#ЎГАЙ_ОНА #Назли 18 — Нима? Сожида ўзини йўқотиб қўяй деди — Уйдаги аёл индамадими? Нима бувингга айтмадингми? — Бувим, менга гапирмайди Севара қўғирчоғининг сочини силаб ўйнаб ўтирарди — Кейин-чи уйдаги хола яқинда кичкина чақалоқ олиб келаркан, бувим ўша аёлга қараш билан банд, Ойбекка яна ука келаркан — Бормайсан энди у уйга, сени олиб кетишдан мақсади нима? Қизим, акангнинг ёнига чиқиб ўйна, сени соғинган. Сожида Миржалолнинг ёнига кириб кетди. Бор гапни айтгач Миржалол уйдан яшин тезлигида чиқиб кетди. Кунлар бир бирини жуда тезлик билан қувиб ўтарди, кун ва тун алмашиб орадан олти ой ҳам ўтиб кетди... Қиш фаслининг охирги ойи, февраль. София ҳам биринчи синфни тугатай деб қолди. Мактабдан бошланғич синф ўқувчилари югуриб чиқиб келишар экан, Софияга ўзидан икки синф катта бола қор отди. — Дадамга айтиб бераман, сени! София оёғига урилган қорни тозаларкан болага қошларини чимириб қаради. — Нимага унақа қарайсан? София ҳам ердан қорни олдида, болага отди, юзига қор теггани сабаб бола жаҳл билан Софияни итариб юборди. — Мурод, нима қилдинг? Зулфиқор Софиянинг ёнида кулиб турган ўзи билан тенгқур бола ёнига келди. — София, нима қилди сенга? — Зулфиқор ака, у менга қор отди, кейин менам отгандим, мени итариб қорга йиқитди. — Мурод? Зулфиқор худди катталардек Муродга қаради. — Бу менинг қўшним, яна бир марта қорга итаргин — Нима қиласан? Мурод депсиниб Зулфиқорнинг ёнига келди ўртада кичкина муштлашув бўлиб ўтди-ю, устозларнинг кўриниши билан ҳамма ҳар қаёққа тарқаб кетди. — Зулфиқор, ўғлим бу нима юриш? Лабининг чети бироз шилинган уст-боши ҳўл бўлган ўғлига қараб Сожида сумкасини олди — Муштлашдингми? Даданг келсин сенга, устларингни қара, ўғлим шамоллаб қолсанг нима бўлади. Зулфиқор ойисига бир қаради-да — Ойи, қўшнимиз Софияни бир бола қорга йиқитибди, қор отибди, шундан... -деди ерга қараб — Софияни ҳимоя қилдингми? — Вой ўзимнинг қаҳрамон ўғлимдан, энди уст-бошингни алмаштир, бир сафар дадангга айтмайман, овқатингни еб олсанг, ҳовлида мен, сен, синглинг қорбобо ясаймиз Сожида ўғлининг курткасини ечиб илиб қўйди Зулфиқор хонасига уреээ деганча кириб кетди...

#ЎГАЙ_ОНА #Назли 17 Туғган она эмас, боққан—она деган гап юради халқ орасида. — Севара, қизим, ақлли қиз бўлиб юргин, хўпми? Сожида қизини чиройли кийинтириб қўйди. Миржалол Севарани олиб чиқиб кетди... Фақатгина бир кун отаси билан кўришишга рухсат берилган, у ҳам бўлса якшанба. Севара иложсизликдан зўрға кетди. Бирор сабаб топилса-ю, умуман ўша уйга бормайдиган қилинса. Сожида шифтга термилиб иложини топишни ўйларди... 🍃🍃🍃   — Ойижон, манти қилайлик София югуриб келиб Дилдорани қучиб олди. — Нари тур, қанақа манти, манти қилишга мани ҳолим бормиди? Егинг келаётган бўлса ана бувингга айт қилиб берсин. Дилдора Софияни ўзидан узоқлаштирдида, хонасига кириб кетди. София кўчага чиқишга энди чоғланганди ойисининг чақиргани сабаб ортига қайтди — Лаббай, ойи -деганини билади юзига тарсаки тушди. — Нима бу? Нима бу деяпман сенга? Боламга олиб қўйган нарсаларимни нимага ўйнайсан? Сенга ўйнама деганмидим! Ана нарёқда ўзингни қанча ўйинчоқларинг бор келиб-келиб янги нарсаларни ҳам очиб ўйнайсанми? Чурқ этган овозинг чиқса мендан кўрасан, ўчир овозингни! Дилдора фарзандининг жинсини билгач бозорда чиройли қўғирчоқ кўриб, қизим ўйнайди дея ният қилиб олганди, не кўз билан кўрсин-ки, София ўйинчоқни очиб ўйнаган экан... 🍃🍃🍃 Якшанба тугаб, душанба ҳам келди. Севара Миржалолнинг ёнига югуриб чиқди, кўзлари бироз қизарган. Самандардан нима бўлганини сўрамоқчи эди-ю, ишда экан кутиб ўтирмасдан уйига кетди.   — Қизим, нима бўлди? Нега кўзларинг қизарган? Сожида қизини интиқ бўлиб кутиб ўтирган эди, бу аҳволда кўриб юрагига ғулғула тушди. — Ойи, у амакиникига бормай, у мени дадам эмас-ку, у уйдаги аёл мени роса уришди кеча, етимча деди. Кейин у уйдаги аёлнинг бешинчи синф укаси келди-да менга бошқача ишлар қилди... — Нима? Нима бошқача иш қилди? Сожиданинг юраги товонига тушди. Бошқа хонада она-қизнинг суҳбатига гувоҳ бўлиб қолган Миржалол қандай қилиб бу хонага чиққанини билмай қолди — Нима қилди? Қизим, гапир нима қилди? — Дадаси, қизишманг, ўзим сўраб оламан ҳозир қўрқяпти. Миржалол сал ҳовуридан тушиб секин яна хонадан чиқиб кетди. — Ойи... у ака ўпмоқчи бўлди...

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Muallif: Nazli 🔠🔠🔠🔠. 🔠🔠🔠
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Muallif: Nazli 🔠🔠🔠🔠. 🔠🔠🔠