en
Feedback
Миррахмат Мўминов Шахсий қарашлари

Миррахмат Мўминов Шахсий қарашлари

Open in Telegram

Ушбу канал муаллифни шахсий кўз қарашлари

Show more
1 237
Subscribers
No data24 hours
+67 days
+6930 days

Data loading in progress...

Attracting Subscribers
September '26
September '26
+3
in 0 channels
August '26
+130
in 0 channels
Get PRO
July '26
+22
in 2 channels
Get PRO
June '26
+43
in 0 channels
Get PRO
May '26
+5
in 0 channels
Get PRO
April '26
+17
in 0 channels
Get PRO
March '26
+25
in 0 channels
Get PRO
February '26
+25
in 1 channels
Get PRO
January '26
+41
in 1 channels
Get PRO
December '25
+25
in 1 channels
Get PRO
November '25
+10
in 0 channels
Get PRO
October '25
+10
in 0 channels
Get PRO
September '25
+63
in 1 channels
Get PRO
August '25
+26
in 1 channels
Get PRO
July '25
+46
in 1 channels
Get PRO
June '25
+173
in 2 channels
Get PRO
May '25
+35
in 1 channels
Get PRO
April '25
+7
in 0 channels
Get PRO
March '25
+35
in 0 channels
Get PRO
February '25
+104
in 1 channels
Get PRO
January '25
+80
in 0 channels
Get PRO
December '24
+94
in 0 channels
Get PRO
November '24
+95
in 3 channels
Get PRO
October '24
+52
in 1 channels
Get PRO
September '24
+64
in 0 channels
Get PRO
August '24
+107
in 1 channels
Get PRO
July '24
+47
in 0 channels
Get PRO
June '24
+17
in 0 channels
Get PRO
May '24
+57
in 2 channels
Get PRO
April '24
+62
in 1 channels
Get PRO
March '24
+98
in 2 channels
Get PRO
February '24
+107
in 1 channels
Get PRO
January '24
+113
in 2 channels
Get PRO
December '23
+432
in 2 channels
Get PRO
November '23
+63
in 2 channels
Get PRO
October '23
+735
in 3 channels
Get PRO
September '23
+57
in 0 channels
Get PRO
August '23
+85
in 0 channels
Get PRO
July '23
+52
in 0 channels
Get PRO
June '23
+53
in 0 channels
Get PRO
May '23
+43
in 0 channels
Get PRO
April '23
+547
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
06 September0
05 September0
04 September0
03 September+2
02 September+1
01 September0
Channel Posts
2
Voice message
476
3
Дахшат. АҚШ Раҳбари Томи кетган Трамп ўзини Ҳавфсизлик Кенгаши маслаҳатчилари билан Эронга қарши тактик ядро қуролдан фойдаланишни кўриб чиқишни ва уни эҳтимолий оқибатлари ўрганиб чиқишни топширгани катта шов-шув ва кескин норозиликни келтириб чиқармоқда АҚШ ички сиёсий давраларда. Шунингдек НАТО га аъзо давлатларда хам ушбу хабар қаттиқ норозилик келтириб чиқариши мумкин! НАТО га аъзо давлатлар АҚШни хар қандай ядро қуролидан фойдаланиши бу Будапешт келишуви ва Вена Уруш конвенциясига қарши ўта қўпол жиноят бўлишидан огоҳлантиришмоқда! Вена конвенцияга кўра хар бир ядро қуролига эга давлат фақатгина ўз давлатини сақлаб қолишлик ва ўз давлатига қарши Ядро қуролидан бошқа бир давлат хужумигина рухсат берилиши назарда тутади, айнан Вена келишуви сабаб хозиргача Россия Украинага қарши хар қандай ядро қуролидан фойдаланишига тўсиқ бўлиб турибди. АҚШ агарда Эронга биринчи бўлиб хужум қилса бу дефакто Россия учун хам яшил чироқ вазифасини ўтайди ва оқибатда Россия Европага хужум қилиши эҳтимоли ортади. Бу эса ўз навбатида бутун дунёда яна ядро қуролига эгалик қилиш учун очиқдан очиқ имконият беради. Бутун дунёда назоратда чиқиб ўз рақибларига хужум қилиш ҳавфи каррага ортиб кетади.
626
4
Ватан ҳақида қасида ўқиганларни ўзи биринчи бўлиб бу Ватанни Ўрсларга, Хитойга ёки бошқаларга икки қўллаб тутқазишди. Ватан ҳудди Мусулмон номи билан қилинадиган бази бир шахсларни (жамиятни) акс садосига айланишга улгурди. Юқорида Туркларни Ватанпарварлигини асосий маркази Турк тилига бўлган этибор эканлигини эслатиб ўтдим. Ўзбек ўз тилига қай даражада этибор беради бугун?! Албатта савол риторикдир, бу мавзуда энг тубан кўринига эгамиз. Миллат бошларидан тортиб ўзини зиёлимиз деб атаган қатлам учун ўз тили энг охирги ўринга тушди. Мисоли уша ўзини Мусулмонман деган тоифани судхўрлиги, пиёниста эканлиги, фаҳшга муккасидан кетгани, ёлғон ўрни, порахўрлик каби юзлаб гуноҳи кабирани бамайлихотир қилишига ўхшатаман Ўзбекгимни Ватанпарлигини. Бизни Ватанпарварлигимизни Футболда ёки биронта бизни диёрда туғилиб қолган машхурроқ шахсни улуғлашда кўрамиз, аммо ҳақиқий Ватанпарвар ўз миллатини ва давлатини бугунги кунидаги кўринишидан кўпроқ мулоҳаза қилиши кераклигини тушунтира олмаймиз. Тўғриси ўзим хам базида тушунмайман! Мустақиллик барча Ватанпарварларга кутлуғ бўлсин! Ҳақиқий Мустақилликни кўришлик барчамизга насиб қилсин! Ўзбекистон давлати у ерда туғилган хар бир кишини Ватанидир! Бу Ватанга биронта бир давлат арбоби хужайин эмас! Пс: Ҳақиқий Ватанпарвар учун бу байрам қўшалоқ байрамга айланди. Бу байрамда Ўзбек ҳалқини ҳақиқий душмани (мустақилликка қарши бўлган) кишини вафотини хам байрам қилиш куни!
756
5
Ватан! Ватанни хар ким ўз қаричи билан ўлчайди. Кимдир Ватан деганда кўп нарсани ҳис қилмаслиги мумкин, Ватанни ҳимоя қилишлик, Ватан учун жонини беришлик, Ватан равнақи учун хизмат қилиш каби олийжаноб ва улуғвор атамалар ёки шиорлар билан бир вақтни ўзида Ватан Хоини, Ватанни сотган, Ватангадо (бу сўзни хозиргача аниқ маъносини тушунмиман ҳалигача), Ватанфуруш (доимий қаерга борса Ватанни ёмонлайдиганлар бўлса керак) каби атамалар айниқса биз Ўзбеклар кўп тўқнаш келамиз. Ўзи умуман тарихдаги Ватан атрофидаги ривоятлар-у, улкан ҳодисалар-у, ёҳуд Ватан атрофида жиплашиб ғалаба қозонган миллатлар кўп бўлмаган. Франсузларни буюк қўмондони Напалеон хам аввал бошида ўз мақсади учун жанг қилган, кейинчалик эса саройга қарши бош кўтарган (ўз мақсади ила албатта) сўнгра қувғин бўлгач яна қайта бош кўтариб икки марта бизни жайдари Ўзбекча тилда Давлатга қарши, консититуцион тузумга қарши революция (қатағонларга) бош қош бўлган. Айнан Фаранглар Республика тизими (базилар Республика тизимида патриотлик яъни Ватанпарварлик руҳи кўпроқ сингдирилишига этибор беришади) Ватанпарварлик ҳиссиётини бош меъморлари ҳисобланишади. Франсузларни Ватанпарварлиги билан масалан уша Наполённи жанг майдонида тор мор қилган Британлар тушунчаси умуман бошқача, улардаги Ватанпарварлик бу Тожга содиқлик тимсоли сифатида, яъни Англия ва ўз босиб олган миллатларда Саройга хизмат қилишлик асосий Ватанпарварлик бош маркази ҳисобланади (саройга хизмат қилишлик деганда базилар кўз олдига нимадирлар келган бўлса айб менда эмас 😀). Айтганимдек хар бир ҳалқни Ватан тушунчалари авваламбор тарихий биронта бир марказга бориб тақалади. Уша Британияликлар узоқ йиллар урушган Шотландия ёки Ирландия тушунчасидаги Ватанпарварлик эса, умуман бошқача ҳиссга ва тарихга эса (Машхур Ватанпарвар фильмидаги Уоллис образи) уларни Ватанпарварлигини Британияликлар давлатга қарши террорчилар сифатида кўришган. Мусулмон миллатлар орасида хам қисқа муддат Социалистик ва Коммунистик тизимдан руҳланган раҳбарлар (Миср, Ливия, Сирия, Ироқ, Моракко давлатларида) ўз ҳалқлари Мусулмон ҳалқларга мажбуран ўзга бегона ҳиссиётни сингдиришди ва айнан ушбу давлатларда Диктатор номи кенг дунёга танилди. Фаластинни Ватан ҳақидаги тушунчаси ўз уйига кириб олган босқинчини ҳайдаб чиқаришлик ва шу йўлда ҳалок бўлишлик деб тушунилади (мана шу тушунча Ватан тушунчасига энг мос ва яқини) Турклар Ватани. Туркларни Ватани эса умуман бошқа тушунча, улар учун Ватан бу жамият, сиёсат ва оиладир. Туркларни Ватанпарварлиги тарихий ўзлиги сақлаб қолишлик ва атроф муҳитдаги камроқ таъсирланган ўта мустаҳкам бир пойдевор устига қурилгани хам Ватан тушунчасида Туркларни Туркий ҳалқлар орасида энг олий тушунчага эга миллатлардан бири сифатида тан олинади. Ватанни нима эканлиги 2016 йилни ёз воқеаларида бутун дунё гувоҳ бўлди. Туркларни Ватан тушунчаси Ватан ва Миллат икки ўзгармас ўзагни икки руҳи дейилса тўғрироқ бўлади. Туркларни ўз тилларига бўлган улкан хурмати уларни Ватан тушунчалари қай даражада мустаҳкам эканлигини кўрсатади. Энди секин ўзимизни сайёрага қайтамиз. СССР аталмиш босқинчи кучларни мажбурлаб бир қанча миллатларни ўзига содиқ қул каби хизмат қилдирганида хам ўзини зиёлик деб атаганлар орасида хам, шиор-у, ёзувчидан тортиб, олий ўқитувчи ёки бошқа миллат бошлари СССР га итдек хизмат қилишликни хам ўз даврларида (хозир хам уша сассиқ тушунчада яшаб ўтган ота-оналардан тарбия топганлар хам) Ватанга хизмат қилиш деб тарғиб қилдилар. Сталинни дўқидан, Гитлерни ўқидан ҳадиксираган Миллатимиз ўз тарихида Ватан душмани деган атамани ўз танасида узоқ йиллар давомида ҳис қилди ва айнан Ватан тушунчаси инсоний таьмоилга зид равишда қалблардан ўчириб ташланди. Ўзбекларни Ватанпарварлиги. Ўзбеклар орасида Ватан тушунчаси ўта заиф ва ўта содда кўринишда қабул қилинади. Жамият Ватан деганда авваламбор узоқ йиллар давомида онг остига эрта-ю кеч сингдирилган пропаганда ва тавиқот натижасида жуда хам тубан бир кўринишда намоён бўлди. Ватанпарвар деган тушунча оддий орасида “Сотқин”, “Қулоқ”, “Козёл” кўринишида мазах қилинди.
601
6
Америкадаги сиёсий вазият!
686
7
Voice message
687
8
Янги ислоҳотлар!
997
9
Voice message
1 016
10
Америкадаги бугунги кундаги Мусулмонлар ҳолатига ҳақида!
1 055
11
Voice message
1 626
12
Ироқдан келган хабар. Ироқ миллий ҳавфсизлик кенгаши мамлакат қамоқхоналарида ва турли кўринишдаги ёпиқ ҳудудларда ҳибсда бўлган ва Ироқ ҳудудида 2010-2025 йилларда ҳибсга олинган 6000 га яқин хорижий давлат ватандошларини ўз давлатларига қайтариш амалиёти бошланганиги эълон қилди. Хозирда АҚШ, Франция, Туркия, Россия, Қирғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Германия, Шведция, Покистон ва хатто Австралия давлат ватандошлари билан бирга жами 64 давлатдан Ироққа келиб жанг қилган шахслар мавжуд. Ушбу шахсларни аксари Ишид каби радикал-террорчи гуруҳ га аъзолик айби билан ҳамда Ироқ ҳудудида қуроллик харакатларда қатнашишлик айби билан айбланган. Улар орасида ўлимга ҳукм қилинган кишилар хам бор ва уларни барчаси Ироқ ҳудудида ўлим ҳукмини кутишлари мумкин. Ўлимга ҳукм қилинганлар ни аниқ сони йўқ, аммо бази манбалар улар 300 кишидан ортиқ эканлигини айтишмоқда. Ироқ дипломатлари ташқи давлатлар билан ўз ватандошларини қабул қилиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. АҚШ хорижий жангарилар ва террористик ташкилотларга алоқадор кишиларни Ироқ ҳудудидан тозалаш учун Ироқ ҳукуматига 2020 йилларида 120 миллион доллар ажратган. Эслатиб ўтамиз асли келиб чиқиши Ўзбекистонлик бўлган минга яқин киши Сурия ва Ироқ ҳудудларидан Меҳрибонлик амалиёти деб номланган махсус лойиҳа асосида Ўзбекистонга олию келинган эди. Хозирда Ташқи Ишлари Вазирлиги ва Бош Прокуратура хориждаги Ўзбекистонликларни жинойи ишларини ўрганишлик ва оқлаш бўйича махсус 5592 чи қарор чиқарган ва узоқ йиллар Ўзбекистондан ташқарида яшаган ва Ўзбекистонда Қидирувда бўлган шахсларни ишларини кўриб чиқишни бошлаган.
938
13
Бугунги “бизнес”мэнлар!
1 097
14
Voice message
1 183
15
Қирққа кирди қария. АҚШ ташқи қарзи бугун 40 Триллион долларга етди. Сўнги бор хозирги АҚШ раҳбари Трамп даври 2016-2020 йилларида 22 триллион бўлган қарз, кейинги раҳбар Байден даврида 2020-2024 йиллари 30 Триллион доллар бўлган. Умумий сўнги 10 йилда икки баробарга кўпайган ташқи қарзни бу даражада тез суратда ошиб бораётганидан АҚШ иқтисодий аналитиклари саросимада. Қарзларни камида 3 Триллионга яқини сўнги икки йилда кучайган Сунъий Интелект билан боғлиқ эканлиги айтилсада, аммо амалда бу қарз хозирги сиёсий элитани пала партиш ва ҳисобдан ташқарида пул саршлаш ва ташқи давлатларни АҚШ бондларига бўлган ишончни сусайиб бораётгани билан боғлиқдир! Шунингдек фоиз ставкаси ва ташқи қарздорлик ҳаққдорига тўланадиган фоизлар хам бу миқдорни кескин ошишига сабабдир! Айни дамда турли иқтисодий кўрсаткичлар ва ҳисоблар билан шуғулланувчи мутаҳассисилар СИ бозори қулаши АҚШ иқтисодиёти учун катта офатларни олиб келиши ва 1930 чи ва 2008 йиллардаги инқироз ўйинчоқ каби кўриниши мумкиндан огоҳ қилишмоқда.
1 222
16
Қисқа сатрларда… Кеча Сурия ҳудудига сионист қурқоқ кучлари ҳаво хужумларини уюштиришди, натижада бир неча ҳарбий техникага зарар етгани ва камида икки киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Хужум қилинган ҳарбий ҳудудда Туркия ҳарбий кучларига тегишлик техника хам бўлгани айтилмоқда. Расмий Анқара ушбу хужумни душманона ва ноқонуний пасикаш хужум деб атаган ва АҚШ га кескин кўринишда норозилик хабарини юборган. АҚШ да эса ушбу хужумдан бохабар эканликлари ва Трамп бу хужумдан ғазабда эканлиги айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз аввалроқ АҚШ расмий телавивни бу каби хужумларлан ҳусусан Сурия ҳудудидаги барча ҳарбий харакатларни тўхтатишга ва бунда сионистларга бу хужумлар учун рухсат бермаслигини айтиб ўтган эди. Энди эса бази манбалар АҚШ томонини Туркияга ён босиш учун Ф-35 лойиҳаини давом эттиришни таклиф қилишмоқда. АҚШда кеча навбатдаги Сенат ва Конгресс га ва шунингдек Штат раҳбарлиги учун сайловлардан олдинги сайловлар яъни прайризлар бўлиб ўтди. Кутилганидек ушбу сайловолди сайловларида Демократлар ва хозирги АҚШ сиёсий бошқарувига қарши бўлган кучлар қўллари баланд келган. Умумий натижага кўра 70% Демократ номзодлар Ноябрь ойида бўладиган сайловларда ўз номзодларини мустаҳкамлаб олишган. Европада қуроллик кучлар эҳтимолий Россия томонидан уюштирилиши кутилаётган фитнага тайёргарлик бошлаб юборишди. Польша, Молдова, Латвия ва Германия да қуроллик кучларга махсус ҳарбий тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берилмоқда. Куни кеча эса бир қатор нашрлар Россияни НАТО га яқин чегара олди ҳудудларда тезлик билан Дронлар ва ракеталар хужумига мосланган ҳудудлар ташкил қилаётгани хақида хабар чиқиб ушбу ҳавфни янада кучайтирган эди. НАТО га аъзо Испания ва Италия да эса Россияни эҳтимолий хужумига қарши ўз қўшинларини урушга тайёрлашга розилик билдирмаганликлари хам катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз НАТО га аъзо давлатлар ўртасидаги зиддият Греландия ни АҚШ томонидан эҳтимолий босиб олиши таҳдиди ортидан ўзаро ишончга катта путур етказган эди, Россия хужумисиз хам НАТО ўз мақсадига ета олмаслиги аниқроқ бўлган эди. Бирлашган Араб Амирлиги эса ўз қуроллик кучларига сафарбардлик қилиш учун янги қоидага асосланиб аскарларни кўпайтириш мақсадида ҳарбий чақириқни Эмирот ватандошларига мурожат қилиб чиқди. Эслатиб ўтамиз БАА ўз тарихи фақатгина Саҳродаги Тўфон амалиёти даврида (1991-1994) бу каби чақириқни эълон қилган эди. Кеча эса Апрель ойидан бери илк бор илк бор ҳаво мудофа хужуми огоҳлантириш жўнатган. Мудофа вазирлиги Эрон томонидан иккита баллестик ракета Дубай шаҳри томон хужум қилгани аммо Курфаз яқинида уриб туширилгани ортида Эрон билан барча савдо ва дипломатик алоқаларни вақтинча тўхтатишни эълон қилган эди.
950
17
Қайтар Дунё! Сурияни собиқ (Алҳамдулиллаҳ!) қотил тузимида ҳавфсизлик кучларини юқори амалдори ҳисобланган Вассим Асад исмлик малъунни Дамашқда маҳкамада ўлимга ҳукм қилди. Бу қотилга инсониятга қарши хужум, Сурияликларни қийнаш, ўз ҳалкига қарши хатти харакатлар айби қўйилди ва суд уни Ўлимга ҳукм қилди. Вассим Ассадлар оиласини энг юқори аъзоларидан биридир ва Башар Ассадни яқин сафдоши бўлган. Пс: Ўз вақтида кўпчиликни лаънатига учраган бошқа бир диктаторни қизи хам узоқ йиллар қамоқга ҳукм қилинган эди ва хозирда хам маҳкумлик либосида ўз умрини ўтаб бормоқда, яна бошқа невараси эса энг пасткаш ва номуслик кўринишда ўз оиласи ва этиборлик оила деган ришталарни ўзини сифатсиз чиқишлари билан бузишда давом этмоқда. Бу эса иншаАллоҳ бошланиши ва бу жараён давом этади деб умид қиламиз, аввалги Мусулмонларни қамаган, сургун қилган, уларнт қамоқларда қийнаган ва ўлдирган бошқа мулозимларни бу дунёда хор бўлишини ва Охиратда эса ўз қилмишига яраша жазоланишини кутиб қоламиз!
808
18
Саволга жавоб: Сионстлар бош жаллоди ва ҳалқаро жинойи суд орқали қидирувга берилган “Ит” лақаби билан танилган Б.Н исмлик нокасга журналистни саволи ва уни жавоби. АҚШлик журналист: Сиз олиб бораётган зиддиятлик сиёсат ва бутун дунё кўз ўнгида яҳудийларга нисбатан ўзгариб бораётган нафрат сабаб бутун дунёда яҳудийларга қарши хужумлар ёки камситишлар содир бўлишда давом этишига қандай муносабат билдирасиз? Ит ни жавоби: Биласизми биз бутун дунёга ёйилиб кетган яҳудийларни улар яшаётган ёки сайёхат қилган давлатларида ҳимоя қила олмаймиз! Улар ўзларини ҳавфсиз ҳис қилишни исташса Исроилга кўчиб келишларини тавсия қиламан. Хар қандай хужумга авваламбор уларни ўзи қисман сабабчидир, сабаби улар ўз она юртида эмаслар! Уларни ватанлари бор ва дунёдаги хар бир яҳудий ўзини фақатгина ўз она юртида (босиб олинган Фаластин ерида демоқчи) хотиржам яшаши мумкин. Мен яҳудийларни хатто АҚШда хам ҳавфсиз деб ўйламайман, айниқса хозирги Америка кундан кунга антисимит давлатга айланиб бормоқда (наҳотки🫩) Пс: мана буларни кучи қаерда, улар ўзлигини шу даражада ҳимоя қилади.
904
19
Бойкот! Машхур Старбакс ширкати сўнги икки йилда йўқотган умумий фойдаси ва зарари қўшиб ҳисоблаганда 17 миллиярд долларга яқинлиги айтилмоқда. Ширкат икки йилда икки марта бошқарувчини алмаштирди ва икковига умумий 112 миллион доллар маош тўлади. Шунингдек ширкат бошқарув кенгашида турли мунозаралар ҳамон давом этмоқда ва ширкатга янги инвеститция киритиш йўллари қидирилмоқда. Сўнги икки йилда дунё бўйлаб 1377 та шаҳобча ёпилди ва ширкат умумий ўз баҳосини 24% га камайтирган. Ширкатни энг катта сармоядори Хитой га қарашлик молиявий ширкат бу йили бошидан Старбаксга молиявий ердам ва инвест лойиҳаларини тўхтатишган. Яқин Шарқдаги ширкат ҳамкорлари энг катта зарарни кўрган қисм бўлиб қолмоқда. Ширкат кейинги босқичларда ўз фаолиятини кучайтириш учун шаффоф бошқарув ва сиёсий очиқлиқ ва реклама улушини кўпайтириш ниятида эканлиги айтилмоқда. Пс: шахсан камина бойкот масаласида мўътадил қарашга эгаман ва ўзим кўп ҳолларда қаттиқ этибор бермайман! Аммо ҳалқаро бойкот ни натижасини хам инкор этиб бўлмайди.
1 117
20
Сайловлар! АҚШ да Сенат ва Конгресс учун тўрт йилда бир бўладиган катта сайлов мавсуми бошланди ва ўзига хос турли шов шувларга сабаб бўлишда давом этмоқда. Бугунга келиб Сенат учун 33 ўрин (рекорд даражадаги катта рақам) ва Конгресс учун эса 46 ўрин учун кураш айни дамда қизғин паллага кўчди. Бутун АҚШ ва дунёда Мичиган Штатидан Сенаторлик учун Демократлар томонидан ўз номзодини қўйган Абдул Эл-Сайид ни праймерсда ғолиб бўлгани айни дамда АҚШ да кўплаб мунозара ва баҳсни юзага келтирган Сионистпараст кучлар ва радикал Республикачилар томонидан қаттиқ ғазаб ва норозилик руҳидаги чиқишларга сабаб бўлмоқда. Келинг ушбу рақамларга этибор бериб кўрамиз ва қай даражада катта босим остида сайловолди ташвиқотини олиб бораётган хозирча ягона Мусулмон Сенатор бўлиши кутилаётган Эл-Сайид учун курашни тасаввур қиламиз. Демак Демократия Институти ўзини янги ҳисоботида Абдул-Эл Сайид ни кичик ғалабасидан сўнг кузатган ижтимои ва сиёсий кўз қараш ва айни дамда ноқонуний хатти харакатларни кузатиб уни сақлаб бормоқда. Кунига 12.000 га яқин пост ва турли ҳисоблар бўйича таҳминан этибор (охват) кунига 3-4 миллионлик аудиторияга мослашган троллар ва сионистпараст кучларни хатти харакатлари ичида Фокс, Сан каби катта ОАВ лари билан биргаликда хатто расмийларга тегишлик каналларда хам Исламафобик ва Ирқчиликка тенглаштирилган туҳмат ва очиқдан очиқ таҳдиларни кўриш мумкин. Энди эса энг қизиғи. Айнан Абдул Эл-Сайид ни қўллаб қувватлаб уни сайловда ғолиб бўлиши хохлаган ва бунга ўз кучини сарф қилишга тайёр аудитория эса юқоридаги қўрқоқлар тоифасидан 12-14 марта кўп эканлигини кўрсатган. Бутун бошлик сионист элементлари қўл остида бўлган катта куч хам оддий доктор ва осон ҳалқ тилида ўз ташвиқотини олиб бориб праймриз да (Сенат учун Дем партидан ягона номзод бўлиш хуқуқи) ғолиб бўлган киши учун бу даражада катта куч сарф бўлишини ўзи парадокс кўринишида айнан Абдул учун фойда ўлароқ хизмат қилмоқда. Гап шундаки у ҳақда эшитмаган ва кўрмаган Америкаликларга у ҳақда тўғрироғи уни ёмон ола бўжи қилиб кўрсатишга бўлган харакат ачлида уни гап сўзларини эшитган Америкаликларни сони тобора ошиб боришига хизмат қилмоқда. Бу эса сохта Мага чилар ва сионистларга қул каби хизмат қилувчи нафталин бобо сенаторлару нафталин момо конгрессвокменлар га қаттиқ зарба бўлиб қайтмоқда. Қизиқ томони фақат бу эмас, энди ўз номзодини Сенат ва Конгресс га ўрин олиш учун қўйган бошқа номзодлар хам айнан Мичиганлик биродарни услубини давом эттиришмоқда ва бу услубни юқорида тилга олинган ношудлар “Мамдани фактори” дея аташмоқда. Шу ўринда Нью йорк мэрига қарши яна янги таҳдидлар бошланган. Мамдани каби сиёсатчилар АҚШ даги хозирги сиёсий инқироздан унумлик фойдаланиб сайловчиларни тўғрироғи аксил-сионист кучларни ўз атрофида бирлаштиришмоқда. Энг ашаддий ўнг қанотни собиқ сўзчиларидан базилари эса мажбур ушбу янги тенденция (ўзбекчаси эсга келмади) қўллашдан бошқа чоралари қолмагани кўринмоқда. Сенатдаги хозирги кучлар 53-45 кўринишида Республикачилар томонда эканлиги ва атиги 11 ўриндан тўрт ўрин Сенатда Демократлар ғолиблигини таъминлаши мумкин бўлса, Конгресс да ушбу рақамлар айни дамда 218-212 бўлиб у ерда хам кучлар фарқи атиги 7 ўринни кўрсатмоқда. Хозирча Трамп қўллаб қувватлаган номзодларни биронтаси праймризда ғолиб бўлгани маълум эмас, аксинча Оқ Уйни хозирги раҳбарини ашаддий танқидчиларини имкониятлари кўплиги айтилади. Айни дамда Миннесоталик ягона ҳижоблик Конгрессвомэн Илҳан Умар яна ўз ўрини мустаҳкамлаб олиб ўз рақибидан устун келди. Бу икки қудратлик сиёсий бошқарув тизими эса Трамп ва уни шерикларига жиддий бош оғриқ бўлиши кутилмоқда.
912