en
Feedback
Erkin Malik

Erkin Malik

Open in Telegram

Bu kanal Erkin Malikning rasmiy sahifasi.

Show more
860
Subscribers
No data24 hours
-67 days
-3930 days
Posts Archive
ХУШДИМОҚНИНГ ХОТИРАСИ ПАНД БЕРА БОШЛАДИ        Хушдимоқ энди туғилган аричаларга асал билан гул чангини суюлтириб бериш учун тоза сув қидириб қолди. Аввалги жойларида ер тагидан милт‑милт қилиб чиқиб турадиган булоқ суви кўп эди. Бу ерда ариқдан келадиган сувдан бошқаси йўқ. Тўғри махсус тарновчада асаларичи оқизиб қўйган сув бор, лекин у чақалоқларга ёқмайди, қорнини оғритади. Ариқдаги сувни эса одамларнинг ўзиям ичмайди. Фақат экин‑тикинни суғоришга фойдаланилади. Тоза сув хонадонлардаги жўмраклардан оқади. Лекин улар доимо берк туради.      Бир жойда сув қувури ёрилган экан. Ўша ердан тоза сув милтиллаб чиқиб ётибди. Бу топилдиқни сув қидираётган ариларга етказиш керак. Хушдимоқ сувдан намуна олиб, инга қараб учди. Аммо ариларни сув топган жойига бошлаб кела олмади. Биринчи марта хотираси панд берди. Қидирди‑қидирди бари бесамар кетди... Ҳеч бўлмаса сувнинг ҳидидан топиб келиши керак эди‑ку. Ҳа, хотирага қўшилиб ҳид билиш қобилияти ҳам йўқолди. Бекорга ариларни умидвор қилиб, сарсон‑саргардон қилгани қолди. Энг ёмони арилар олдида ишончни йўқотди. Воҳ... нималар бўляпти ўзи? Ақли ҳайрону вайрон. Наҳотки унинг ҳаёт билан хайрлашиш кунлари яқин қолди? Чақалоқлик пайтида энагалар сизлар узоғи билан 45‒50 кун яшайсиз, деган эдилар‑ку. Ҳали 30 кун ҳам бўлгани йўқ?!      Сувчи арилар охири ҳафсалалари пир бўлиб, ҳовлиларда очиқ қолган жўмракларни қидириб кетишди. Хушдимоқ ўзидаги бу ҳолатни Қироличага қандай қилиб айтса экан? Менга бошқа ишонманг, ишончдан чиқдим, дейдими? Ҳа, шундай дейди! Гап ўзи ҳақида эмас, балки асалтойлар салтанатининг бугуни ва эртаси ҳақида, ана шунақа...   ЎТКИРКЎЗНИНГ ҲАМ КЎЗЛАРИ ХИРАЛАШДИ        Ўткиркўзнинг кўзлари шу қадар ўткир эдики, ҳатто кундуз кунлари осмондаги юлдузларни кўра оларди. У битта назар ташлаганидаёқ индаги кам-кўстни илғар эди. Яхши ишлаётганлар тақдирланар, камчиликка йўл қўйганлар жазоланарди. Шунинг учун салтанатда тартиб ва интизом ҳукм сурарди. У ариларни шунчаки мақтаб ёки жазоламас эди. Ҳар бир хатти-ҳаракати аниқ ҳисоб-китоб асосида олиб борилар эди. Айни дамда у Қиролича ҳазрати олияларининг ўнг қўли ва жангчи ариларнинг қўмондони ҳам ҳисобланарди.      Аммо у ҳам бирдан тушкунликка тушиб қолди. Индаги юз бераётган камчиликларга ҳам бефарқ. Худди кўриб кўрмасликка олаётгандек. Яқин кунгача жангчи ариларининг ҳар бирини номма‑ном билар ва танир эди. Энди‑чи уларни ҳатто бир‑биридан ажрата олмаяпти. Гап‑сўзлари оғзидан тушиб кетай дейди. Қўмондонга хос қатъияти йўқ. Ундаги бу салбий  ўзгариш асали кўп янги жойга кўчганларидан кейин бошланди. Ўзига нимадир нарса ёмон таъсир қилаётганини сезарди. Лекин ўша нарса нималигини билмасди.      Уч оғайни ботир бир жойда учрашиб, шу ва шунга ўхшаш муаммолари билан дардлашиб қолишди. Ўзларидаги тушуниксиз ҳолатни бир‑бирига айтишди. Энди уларни «ботир» деб бўлмасди. Хотираси паст, кўзи ўтмас, қулоғи кар нотавонларга айланиб қолишган эди. Шундай бир аҳволда Қироличага рўбарў бўлишди. Уларни эшитиб, Қиролича ҳам ўз дардини тўкиб солди. Ҳазрати олияларининг ҳам хотираси пасайганмиш. Кеча тухум қўйган уяни эслай олмай, устига иккинчи марта тухум қўйиб юборишига бир бахя қолибди. Далада асал кўп бўлгани билан уни инга ташиш кундан кунга камайиб кетяпти экан. Нималар бўлаётганига Қиролича ҳам ҳайрон, ҳаммаси янги жойнинг касофатидан эмиш. Бу жойда нима борлигини, нима уларни бу аҳволга солаётганини ҳазрати олиялари ҳам била олмай боши қотаётган экан. Устига-устак ишчи арилар камайиб кетибди. Борлари ташқарига чиқмай қўйганмиш. Бу аҳволни асаларичи ҳам пайқагани аниқ, тезда бу ердан кўчсак керак деб қолди Қиролича.      Дарҳақиқат, шу кеча арилар тоғ бағрига кўчиб ўтишди. Мўъжизани қарангки, уч оғайни ботир бир зумдаёқ аввалгидек ўткир, топқир ва зийрак бўлиб қолишди. Қиролича ҳазрати олиялари ҳам яна аввалги ҳолатини тиклаб олди. Зийракқулоқнинг қулоғига энди ҳалиги безовта қиладиган «тит‑тит» деган товуш эшитилмай қолди.        Давомини кутинг!

KUTILMAGAN G‘ALATI HOLATLAR        Yo‘qolgan arichalar topilib, saflar to‘ldi. Lekin kutilmaganda ishchi arilar orasida yo‘qotishlar boshlandi. Kecha inga asal tashib kelgan arilar bugun ko‘rinmas edi. Yerda ham yo‘q, ko‘kda ham. Na o‘ligi bor, na tirigi. Adashib qolishlari mumkin emas. Inlarini hatto ko‘zlarini yumib ham topib kelaverishadi. Qushlarning hujumiga uchrashyaptimi, deyilsa qushlar yumshoq joyiga nayza yeganidan beri bu yerlarni chetlab o‘tadigan bo‘lishgan. Bo‘rilarga esa ichki qoidani buzgani uchun boshi uzilgan arilarning tanasi ham yetib ortadi.      Ajabo unda muammo nimada? Arilarga har zamonda bir o‘lat tegib turishini aytishgan edi. Shunday hol yuz berdimikan? Yo‘q, asalarning tabiblari hushyor turishibdi. Laboratoriya tekshiruvlari unaqa belgilar yo‘qligini ko‘rsatdi. Uch og‘ayni botirning rosa boshi qotdi. Bunday paytlarda muammoga Qirolicha emas, uning qo‘l ostidagi mulozimlari yechim topishi kerak. Chunki tashqarida bo‘lib turgan holatlar ko‘proq ularga ma’lum. So‘ngi qarorni esa Qirolicha hazrati oliyalari chiqaradi. Uch og‘ayni shunday boshi berk ko‘chaga kirib qolgan paytlarda boshlaridagi «chip» o‘z‑o‘zidan ishlab ketardi. Hozir ham shunday bo‘ldi. Uchoviga bir vaqtning o‘zida bir xil xabar keldi:      ‒ Muammoni o‘zlaringdan izlanglar!..   ZIYRAKQULOQNING QULOG‘I ISHLAMAY QOLDI        Hammasi asal ko‘p bu yangi joyga ko‘chganlaridan keyin boshlandi. Ziyrakquloq shamolning yo‘nalishiga qarab, kuchli dovul, bo‘ronlar va momaqaldiroq ovozini aniq-tiniq eshitardi. Shunga qarab yomg‘irning jala yoki selga aylanishini, kunning isishi yoki sovib ketishini bexato ayta olardi. Oxirgi kunlarda negadir ikkilanadigan, taxminlarini qayta‑qayta tahlil qiladigan bo‘ldi. Bir marta xatoga ham yo‘l qo‘ydi. Tushdan keyin yog‘adi degan yomg‘iri, ishchi arilar ayni ishga kirishgan payt – erta bilan boshlanib ketdi. Jala do‘lga aylandi. Ko‘plab ari inga qayta olmay, nobud bo‘ldi. Yo‘l qo‘ygan bu xatosi uchun Ziyrakquloq Qirolichaga o‘ziga eng og‘ir jazoni so‘radi. Qirolicha «Faqat bekorchilargina xato qilmaydi. Ish bilan band bo‘lgan xato ham qiladi», deb uni kechirdi.      Ziyrakquloq havodan kelayotgan shovqin va ishoralarga diqqat qilsa, o‘qtin‑o‘qtin qaydandir notanish, begona ovoz aralashib qolayotgan ekan. U ko‘pdan e’tibor berib kelayotgan bu tovushning nimaga o‘xshashini ham bilolmadi. Tamomila begona. «Tit-tit» qilib eshitiladigan bu ovozi shu daraja kuchliki, quloqni teshib yuboray deydi. Ziyrakquloqning asablari qaqshab, dunyo ko‘ziga tor ko‘rinib ketadi. Avvalgi joyda asal kam bo‘lsa ham bunday xatolarni qilishga sabab bo‘ladigan «tit-tit» degan tovushi yo‘q edi. Yangi joyning asali ko‘p ekan‑u, mana bunaqa muammosi ham bor ekan‑da. Ajabo, bu qanaqa yovvoyi tovush bo‘ldi ekan-a? Qayerdan taralyapti? Makoni qayerda? Uni shamol olib kelmayapti, balki o‘zi o‘qdek uchib kelyapti...        Davomini kuting!

КУТИЛМАГАН ҒАЛАТИ ҲОЛАТЛАР        Йўқолган аричалар топилиб, сафлар тўлди. Лекин кутилмаганда ишчи арилар орасида йўқотишлар бошланди. Кеча инга асал ташиб келган арилар бугун кўринмас эди. Ерда ҳам йўқ, кўкда ҳам. На ўлиги бор, на тириги. Адашиб қолишлари мумкин эмас. Инларини ҳатто кўзларини юмиб ҳам топиб келаверишади. Қушларнинг ҳужумига учрашяптими, дейилса қушлар юмшоқ жойига найза еганидан бери бу ерларни четлаб ўтадиган бўлишган. Бўриларга эса ички қоидани бузгани учун боши узилган ариларнинг танаси ҳам етиб ортади.      Ажабо унда муаммо нимада? Ариларга ҳар замонда бир ўлат тегиб туришини айтишган эди. Шундай ҳол юз бердимикан? Йўқ, асаларнинг табиблари ҳушёр туришибди. Лаборатория текширувлари унақа белгилар йўқлигини кўрсатди. Уч оғайни ботирнинг роса боши қотди. Бундай пайтларда муаммога Қиролича эмас, унинг қўл остидаги мулозимлари ечим топиши керак. Чунки ташқарида бўлиб турган ҳолатлар кўпроқ уларга маълум. Сўнги қарорни эса Қиролича ҳазрати олиялари чиқаради. Уч оғайни шундай боши берк кўчага кириб қолган пайтларда бошларидаги «чип» ўз‑ўзидан ишлаб кетарди. Ҳозир ҳам шундай бўлди. Учовига бир вақтнинг ўзида бир хил хабар келди:      ‒ Муаммони ўзларингдан изланглар!..   ЗИЙРАКҚУЛОҚНИНГ ҚУЛОҒИ ИШЛАМАЙ ҚОЛДИ        Ҳаммаси асал кўп бу янги жойга кўчганларидан кейин бошланди. Зийракқулоқ шамолнинг йўналишига қараб, кучли довул, бўронлар ва момақалдироқ овозини аниқ-тиниқ эшитарди. Шунга қараб ёмғирнинг жала ёки селга айланишини, куннинг исиши ёки совиб кетишини бехато айта оларди. Охирги кунларда негадир иккиланадиган, тахминларини қайта‑қайта таҳлил қиладиган бўлди. Бир марта хатога ҳам йўл қўйди. Тушдан кейин ёғади деган ёмғири, ишчи арилар айни ишга киришган пайт – эрта билан бошланиб кетди. Жала дўлга айланди. Кўплаб ари инга қайта олмай, нобуд бўлди. Йўл қўйган бу хатоси учун Зийракқулоқ Қироличага ўзига энг оғир жазони сўради. Қиролича «Фақат бекорчиларгина хато қилмайди. Иш билан банд бўлган хато ҳам қилади», деб уни кечирди.      Зийракқулоқ ҳаводан келаётган шовқин ва ишораларга диққат қилса, ўқтин‑ўқтин қайдандир нотаниш, бегона овоз аралашиб қолаётган экан. У кўпдан эътибор бериб келаётган бу товушнинг нимага ўхшашини ҳам билолмади. Тамомила бегона. «Тит-тит» қилиб эшитиладиган бу овози шу даража кучлики, қулоқни тешиб юборай дейди. Зийракқулоқнинг асаблари қақшаб, дунё кўзига тор кўриниб кетади. Аввалги жойда асал кам бўлса ҳам бундай хатоларни қилишга сабаб бўладиган «тит-тит» деган товуши йўқ эди. Янги жойнинг асали кўп экан‑у, мана бунақа муаммоси ҳам бор экан‑да. Ажабо, бу қанақа ёввойи товуш бўлди экан-а? Қаердан тараляпти? Макони қаерда? Уни шамол олиб келмаяпти, балки ўзи ўқдек учиб келяпти...        Давомини кутинг!

Bo‘lib o‘tgan voqeani barcha tafsilotlari bilan Qirolichaga yetkazishdi. Hazrati oliyalari esa bunday buyruqni berdi:      «Katta arilar yosh arilarni o‘zlari bilan olib yurishsin. Ularga ustozlik qilishsin!»      Ertasiga arichalarning birortasi ham nobud bo‘lmay, topildi. Ular tarbiyachi aytgandek, bir‑birlari bilan topishib, tunni yaproqlar tagida o‘tkazishgan ekan. Tarbiyachi va enagalar she’r aytib, ularni chorlay boshlashdi:      ‒ Asaltoylar‑u‑u, asaltoylar,      Ovoz bering qaydasizlar?      Bo‘yingizga bo‘y qoqindik,      Sizlarni biz ko‘p sog‘indik,      Kela qoling bag‘rimizga,      Mehr to‘la qalbimizga,      Quvonch bo‘ling, yupanch bo‘ling,      Ertamizga tayanch bo‘ling...      Bu tanish, mehribon ovozni eshitgan arichalar yashiringan joylaridan uchib chiqishdi...      ‒ Bizlarni qidirib topishingizni bilardik, ‒ deb xursandliklaridan qanotlarini bir‑biriga urib, chapak chalishdi.      Ha, tashqarida bamisoli karnay‑surnaylar chalinib, to‘y bo‘lib ketdi. Tahlikali o‘tgan kun va tun orqada qoldi.   O‘LIM HUKMI        Ziyrakquloq uzoqdan tanish arining ovozini eshitib qoldi. U olisdan horib, charchab kelardi. Ziyrakquloq uni tanidi. U yaqindagina yosh Qirolicha bilan uyadan ajratilib, qaygadir olib ketilgan yangi oiladan edi.      ‒ Ha... nima bo‘ldi? ‒ so‘radi Ziyrakquloq.      ‒ Xayriyat, bu joylardan ketayotganimizda hidimiz yo‘l‑yo‘lakay o‘t‑o‘lanlarda saqlanib qolgan ekan. O‘shani hidlab‑hidlab topib keldim.      ‒ Nega kelding?      ‒ E so‘rama, og‘ayni, biz borgan joy arilarga o‘lim hukmi o‘qiladigan joy ekan. Bizni olib ketgan odam esa jallod.      ‒ Nimalar deyapsan? Tushuntiribroq gapir.      ‒ Men senga aytsam, og‘ayni, bizni bu yerdagi ishimiz faqat asal yig‘ish, to‘g‘rimi?      ‒ Ha, shunday.      ‒ Borgan joyimizda unaqa emas ekan.      ‒ Unda qanaqa?      ‒ Olib ketgan odam bizni oldin sharbat bilan boqadi‑da, keyin temir qisqichi bilan qisib olib, odamlarni chaqtiradi. Nishimiz qolib ketib, har kuni yuzlab, minglab ari o‘ladi. Yana u joyni «Asalarilar shifoxonasi» deyisharkan. Men u joyni arilar go‘ristoni degan bo‘lardim. U yerdan zo‘rg‘a qochib qutuldim. Axir bizning ishimiz odamlarni chaqish emas, asal bilan boqish‑ku. Bizni o‘ldirib shifo topguncha, asalimizni yeb shifo topishsa bo‘lmaydimi? Bu borib turgan nohaqlik‑ku, og‘ayni!      ‒ Endi nima qilmoqchisan?      ‒ Nima qilishimni haliyam tushunmadingmi? Do‘sting O‘tkirko‘zga ayt, jangchilarini olsin-da, u yerga bostirib borib, anovi temir qisqichli odamdan sheriklarimizni qutqaraylik.      Tanish arining bu gaplari Ziyrakquloqqa favqulodda jasorat va qahramonlikdek tuyulib ketdi. Rost-da, qanaqa odamlar ekan ular asalni zaharga almashtirgan? Ziyrakquloqning qoni qaynab, qanotdosh do‘stlariga achinib ketdi. Darrov jangchilar qo‘mondoni ‒ O‘tkirko‘zni chaqirdi. U do‘sti Xushdimoq bilan yetib keldi. Ular ham voqeani eshitib, hayron bo‘lishdi, jahllari chiqdi. Qanday bo‘lmasin do‘stlarini qutqarish haqida o‘ylab qolishdi. Ammo Qirolichaning ruxsatisiz o‘zlaricha hech bir ishga jazm eta olishmas edi. Shuning uchun voqeani qanday bo‘lsa shundayligicha hazrati oliyalariga yetkazib, javobni sabrsizlik bilan kuta boshlashdi. Qirolicha o‘ng va chap qo‘l vazirlariga aylanib qolgan asaltoylarini ko‘p kuttirmadi. Shunda ularning aqliga ham kelmagan farmoni oliy yangradi: «Bu ari ibrat uchun ko‘pchilik oldida qatl etilsin. Biz arilar asalimiz bilan ham, zaharimiz bilan ham odamlarga xizmat qilishga buyurilganmiz!»        Davomini kuting!

Бўлиб ўтган воқеани барча тафсилотлари билан Қироличага етказишди. Ҳазрати олиялари эса бундай буйруқни берди:      «Катта арилар ёш ариларни ўзлари билан олиб юришсин. Уларга устозлик қилишсин!»      Эртасига аричаларнинг бирортаси ҳам нобуд бўлмай, топилди. Улар тарбиячи айтгандек, бир‑бирлари билан топишиб, тунни япроқлар тагида ўтказишган экан. Тарбиячи ва энагалар шеър айтиб, уларни чорлай бошлашди:      ‒ Асалтойлар‑у‑у, асалтойлар,      Овоз беринг қайдасизлар?      Бўйингизга бўй қоқиндик,      Сизларни биз кўп соғиндик,      Кела қолинг бағримизга,      Меҳр тўла қалбимизга,      Қувонч бўлинг, юпанч бўлинг,      Эртамизга таянч бўлинг...      Бу таниш, меҳрибон овозни эшитган аричалар яширинган жойларидан учиб чиқишди...      ‒ Бизларни қидириб топишингизни билардик, ‒ деб хурсандликларидан қанотларини бир‑бирига уриб, чапак чалишди.      Ҳа, ташқарида бамисоли карнай‑сурнайлар чалиниб, тўй бўлиб кетди. Таҳликали ўтган кун ва тун орқада қолди.   ЎЛИМ ҲУКМИ        Зийракқулоқ узоқдан таниш арининг овозини эшитиб қолди. У олисдан ҳориб, чарчаб келарди. Зийракқулоқ уни таниди. У яқиндагина ёш Қиролича билан уядан ажратилиб, қайгадир олиб кетилган янги оиладан эди.      ‒ Ҳа... нима бўлди? ‒ сўради Зийракқулоқ.      ‒ Хайрият, бу жойлардан кетаётганимизда ҳидимиз йўл‑йўлакай ўт‑ўланларда сақланиб қолган экан. Ўшани ҳидлаб‑ҳидлаб топиб келдим.      ‒ Нега келдинг?      ‒ Э сўрама, оғайни, биз борган жой ариларга ўлим ҳукми ўқиладиган жой экан. Бизни олиб кетган одам эса жаллод.      ‒ Нималар деяпсан? Тушунтириброқ гапир.      ‒ Мен сенга айтсам, оғайни, бизни бу ердаги ишимиз фақат асал йиғиш, тўғрими?      ‒ Ҳа, шундай.      ‒ Борган жойимизда унақа эмас экан.      ‒ Унда қанақа?      ‒ Олиб кетган одам бизни олдин шарбат билан боқади‑да, кейин темир қисқичи билан қисиб олиб, одамларни чақтиради. Нишимиз қолиб кетиб, ҳар куни юзлаб, минглаб ари ўлади. Яна у жойни «Асаларилар шифохонаси» дейишаркан. Мен у жойни арилар гўристони деган бўлардим. У ердан зўрға қочиб қутулдим. Ахир бизнинг ишимиз одамларни чақиш эмас, асал билан боқиш‑ку. Бизни ўлдириб шифо топгунча, асалимизни еб шифо топишса бўлмайдими? Бу бориб турган ноҳақлик‑ку, оғайни!      ‒ Энди нима қилмоқчисан?      ‒ Нима қилишимни ҳалиям тушунмадингми? Дўстинг Ўткиркўзга айт, жангчиларини олсин-да, у ерга бостириб бориб, анови темир қисқичли одамдан шерикларимизни қутқарайлик.      Таниш арининг бу гаплари Зийракқулоққа фавқулодда жасорат ва қаҳрамонликдек туюлиб кетди. Рост-да, қанақа одамлар экан улар асални заҳарга алмаштирган? Зийракқулоқнинг қони қайнаб, қанотдош дўстларига ачиниб кетди. Дарров жангчилар қўмондони ‒ Ўткиркўзни чақирди. У дўсти Хушдимоқ билан етиб келди. Улар ҳам воқеани эшитиб, ҳайрон бўлишди, жаҳллари чиқди. Қандай бўлмасин дўстларини қутқариш ҳақида ўйлаб қолишди. Аммо Қироличанинг рухсатисиз ўзларича ҳеч бир ишга жазм эта олишмас эди. Шунинг учун воқеани қандай бўлса шундайлигича ҳазрати олияларига етказиб, жавобни сабрсизлик билан кута бошлашди. Қиролича ўнг ва чап қўл вазирларига айланиб қолган асалтойларини кўп куттирмади. Шунда уларнинг ақлига ҳам келмаган фармони олий янгради:      «Бу ари ибрат учун кўпчилик олдида қатл этилсин. Биз арилар асалимиз билан ҳам, заҳаримиз билан ҳам одамларга хизмат қилишга буюрилганмиз!»        Давомини кутинг!

ARICHALAR INGA QAYTISHMADI        Ishchi kuchi yetishmagani sabab asal yig‘ishga yosh arichalar ham muddatidan oldin safarbar qilingan edi. Ularga faqat gul changini yig‘ish vazifasi yuklatildi. Chunki asal yig‘ishga xartumchalari zaiflik qilardi. Arzimasdek tuyulsa ham bu vazifa katta arilarning ishini anchaga yengillatardi. Ular gul changini yig‘may, bor e’tiborni asalga qaratishar edi.      Ammo birinchi kuniyoq yosh arilarning ko‘pi inga qaytmadi. Uch og‘ayni muammoni o‘rganish maqsadida mashvarat uchun jam bo‘lishdi. Xo‘-o‘-o‘sh, arichalar nega qaytishmadi? Qushlarga yem bo‘lgan desa, qushlarning ko‘ziga ilinadigan darajada katta emas. Asalari bo‘rilari esa «qo‘zichoqlar»ni yemaydi. Ularning katta bo‘lishini kutishadi. Asalari bo‘rilariga asal orqalagan arilar kerak. Gul changiga ularning xushi yo‘q. Muammoni tezda aniqlab, Qirolichaga yetkazish kerak. Bir tomondan chaqaloq tug‘ilishi to‘xtagan, bu yoqda esa yosh arilar katta qismi yo‘q. Bugun hosil yig‘ishga berilib ketilsa, ertangi kun nima bo‘ladi?      Uch og‘ayni bir qarorga kelolmay qiynalgan paytlarida tajribasi ko‘proq enagalarga murojaat qilishardi. Ular bilan maslahatlashib, bir to‘xtamga kelishgandan keyingina Qirolichaga xabar berilardi. Bu gal ham shunday bo‘ldi. Enagalar o‘z ishlari bo‘yicha hisob bera boshlashdi:      ‒ Men bolachalar asal tashishga o‘rgangunlaricha tagliklarini bo‘shatib olishlari uchun tashqariga olib chiqishga vazifadorman.      ‒ Men arichalarning tashqariga chiqqanlaridan foydalanib, ularni inimiz atrofida aylantirib, yashash joylari bilan tanishtiraman.      ‒ Men adashib, boshqa inlarga kirib ketmasinlar deb, qo‘shnilarning inlarini ham birma‑bir ko‘rsataman.      ‒ Men arichalarga ko‘zlariga osmon keng, chegarasiz ko‘ringani bilan, baribir unda alohida uchish yo‘laklari borligini, o‘shalardan yurish kerakligini aytaman, ko‘rsataman.      ‒ Men ularni tashqari bilan bog‘liq barcha ko‘rgan, eshitgan bilimlari bo‘yicha imtihon qilaman.      ‒ Nimaga biz enagalarning ishlari bilan qiziqib qoldinglar? Bilsak bo‘ladimi, asaltoylar? – so‘rashdi enagalar.      ‒ Kecha tashqariga chiqqan yosh arilarning ko‘pchiligi inga qaytmagan. Shunga hayron bo‘lyapmiz‑da.      Tarbiyachi va enagalar bir‑birlariga xavotirli qarab qolishdi. Shunda ulardan biri:      ‒ Voh... – deb yubordi.      ‒ Ha, nima bo‘ldi? ‒ so‘radi O‘tkirko‘z.      ‒ Axir ularning orasida hali bir marta ham tagligini bo‘shatish uchun tashqariga chiqmaganlari bor edi‑ku. O‘shalar inlarini topa olmay adashib, qolib ketgan bo‘lishi mumkin. Ayb bizda, ularni tashqariga chiqarmasligimiz kerak edi. Essizgina, oh bechora bolachalar‑a...      ‒ Ha, ha... ayb bizda, ‒ deb bir ovozda qaytarishdi enagalar.      ‒ Men har qanday jazoga tayyorman.      ‒ Men ham...      ‒ To‘xtanglar, ‒ dedi tarbiyachilardan biri, ‒ jazolanishga shoshmanglar, agar jazoga tortilsak, yo‘qotish ustiga yo‘qotish bo‘ladi. Men u kichkintoylarimizni yaxshi bilaman. Bir kechada ularga hech nima bo‘lmaydi. Qorinlari ochsa, xaltachalaridagi gulchanglarini yeb jon saqlashadi. Qolaversa, bir‑birlarining hidini yaxshi bilishadi. Hid orqali bir joyga jam bo‘lib olishadi. Shuning uchun tongda qidirishni boshlaymiz. Xatoni tuzatishga harakat qilamiz. Mabodo ularni topa olmasak, unda har qanday jazo oldida bosh egamiz...      Bu taklif uch og‘ayni botirga ham birdek ma’qul bo‘ldi.      Davomini kuting!

АРИЧАЛАР ИНГА ҚАЙТИШМАДИ        Ишчи кучи етишмагани сабаб асал йиғишга ёш аричалар ҳам муддатидан олдин сафарбар қилинган эди. Уларга фақат гул чангини йиғиш вазифаси юклатилди. Чунки асал йиғишга хартумчалари заифлик қиларди. Арзимасдек туюлса ҳам бу вазифа катта ариларнинг ишини анчага енгиллатарди. Улар гул чангини йиғмай, бор эътиборни асалга қаратишар эди.      Аммо биринчи куниёқ ёш ариларнинг кўпи инга қайтмади. Уч оғайни муаммони ўрганиш мақсадида машварат учун жам бўлишди. Хў-ў-ўш, аричалар нега қайтишмади? Қушларга ем бўлган деса, қушларнинг кўзига илинадиган даражада катта эмас. Асалари бўрилари эса «қўзичоқлар»ни емайди. Уларнинг катта бўлишини кутишади. Асалари бўриларига асал орқалаган арилар керак. Гул чангига уларнинг хуши йўқ. Муаммони тезда аниқлаб, Қироличага етказиш керак. Бир томондан чақалоқ туғилиши тўхтаган, бу ёқда эса ёш арилар катта қисми йўқ. Бугун ҳосил йиғишга берилиб кетилса, эртанги кун нима бўлади?      Уч оғайни бир қарорга келолмай қийналган пайтларида тажрибаси кўпроқ энагаларга мурожаат қилишарди. Улар билан маслаҳатлашиб, бир тўхтамга келишгандан кейингина Қироличага хабар бериларди. Бу гал ҳам шундай бўлди. Энагалар ўз ишлари бўйича ҳисоб бера бошлашди:      ‒ Мен болачалар асал ташишга ўргангунларича тагликларини бўшатиб олишлари учун ташқарига олиб чиқишга вазифадорман.      ‒ Мен аричаларнинг ташқарига чиққанларидан фойдаланиб, уларни инимиз атрофида айлантириб, яшаш жойлари билан таништираман.      ‒ Мен адашиб, бошқа инларга кириб кетмасинлар деб, қўшниларнинг инларини ҳам бирма‑бир кўрсатаман.      ‒ Мен аричаларга кўзларига осмон кенг, чегарасиз кўрингани билан, барибир унда алоҳида учиш йўлаклари борлигини, ўшалардан юриш кераклигини айтаман, кўрсатаман.      ‒ Мен уларни ташқари билан боғлиқ барча кўрган, эшитган билимлари бўйича имтиҳон қиламан.      ‒ Нимага биз энагаларнинг ишлари билан қизиқиб қолдинглар? Билсак бўладими, асалтойлар? – сўрашди энагалар.      ‒ Кеча ташқарига чиққан ёш ариларнинг кўпчилиги инга қайтмаган. Шунга ҳайрон бўляпмиз‑да.      Тарбиячи ва энагалар бир‑бирларига хавотирли қараб қолишди. Шунда улардан бири:      ‒ Воҳ... – деб юборди.      ‒ Ҳа, нима бўлди? ‒ сўради Ўткиркўз.      ‒ Ахир уларнинг орасида ҳали бир марта ҳам таглигини бўшатиш учун ташқарига чиқмаганлари бор эди‑ку. Ўшалар инларини топа олмай адашиб, қолиб кетган бўлиши мумкин. Айб бизда, уларни ташқарига чиқармаслигимиз керак эди. Эссизгина, оҳ бечора болачалар‑а...      ‒ Ҳа, ҳа... айб бизда, ‒ деб бир овозда қайтаришди энагалар.      ‒ Мен ҳар қандай жазога тайёрман.      ‒ Мен ҳам...      ‒ Тўхтанглар, ‒ деди тарбиячилардан бири, ‒ жазоланишга шошманглар, агар жазога тортилсак, йўқотиш устига йўқотиш бўлади. Мен у кичкинтойларимизни яхши биламан. Бир кечада уларга ҳеч нима бўлмайди. Қоринлари очса, халтачаларидаги гулчангларини еб жон сақлашади. Қолаверса, бир‑бирларининг ҳидини яхши билишади. Ҳид орқали бир жойга жам бўлиб олишади. Шунинг учун тонгда қидиришни бошлаймиз. Хатони тузатишга ҳаракат қиламиз. Мабодо уларни топа олмасак, унда ҳар қандай жазо олдида бош эгамиз...      Бу таклиф уч оғайни ботирга ҳам бирдек маъқул бўлди.        Давомини кутинг!

YANGI JOYDA        Asalarichi asal qutilarini boshqa joyga ko‘chirdi. Yangi joy uch og‘aynining ishini ko‘paytirdi. Ayniqsa, Xushdimoq ishga ko‘milib ketdi. U tevarak atrofni aylanib, qayerda nima va qancha asal borligini aniqlashi, so‘ng Qirolichaga yetkazishi kerak edi. Hazrati oliyalari yangi joydagi shirani tatib ko‘rgach, qutilar paxta dalasi yaqiniga qo‘yilganini bildi. Xushdimoq paxta dalasini kezib, o‘zini asalga botib qolgandek sezdi. Gullari ochilgan, buning ustiga yaproqlarining orqasidagi do‘mboqchalar-da ham «qora asal» mo‘l-ko‘l edi. Arilar kecha-yu kunduz ishlasalar ham yig‘ib tugata olmaydigan darajada ko‘p.      ‒ Xo‘-o‘-o‘sh... Xushdimoq asaltoy, nima gaplar? ‒ so‘radi Qirolicha undan.      ‒ Yaxshi gaplar, judayam yaxshi gaplar. Siz hazrati oliyalarini xursand qiladigan gaplar. Asalning koniga kelib qolibmiz, desa ham bo‘ladi.      ‒ Harakat qilsak, necha kunda yig‘ib olamiz deb o‘ylaysiz?      ‒ E-e, har qancha kun ham kamlik qilsa kerak. Asal juda ko‘p...      ‒ O‘tkirko‘z asaltoy, siz nima deysiz?      ‒ Do‘stim rost aytyapti, hazrati oliyalari.      ‒ Ziyrakquloq asaltoyning fikrini ham eshitaylik-chi?      ‒ Bu yerga asal sochib chiqishganga o‘xshaydi, hazrati oliyalari, ‒ dedi Ziyrakquloq.      ‒ Yaxshi, sizlarning bu gapingizdan boshim osmonga yetdi. Ertadan ishni boshqacharoq yo‘sinda boshlaymiz unda.      Uch og‘ayni «qanaqa yo‘sinda» deb yuborishlariga bir baxya qoldi. Yaxshiyam tillarini tishlashdi. Aks holda odobsizlik qilib, qovun tushirishardi. Ba’zida maqtovlardan taltayib ketish yomon-da. Qirolicha nima qilishni o‘zi yaxshi biladi. Shuning uchun ham qirolicha deyiladi! Uchovlari ertangi kungacha «boshqacha» degani nima ekan deb intizorlik bilan kuta boshlashdi.      Ertasiga chaqaloqlarni parvarishlaydigan enagalardan tortib, bolachalarga ovqat chaynab beradigan yosh arilargacha asal yig‘gani safarbar qilindi.      ‒ Iya, chaqaloqlarga kim qaraydi? ‒ so‘radi O‘tkirko‘z enagalardan.      ‒ Sanoqligina enaga qoldi inda, ‒ deyishdi ular.      ‒ Hech bunaqasi bo‘lmagan edi-ku, ‒ deya ajablandi O‘tkirko‘z.      ‒ Qirolichamiz asalni yig‘ib olgunimizcha bizni chaqaloqlar bilan ovora qilmaydigan bo‘ldilar, tuxum qo‘ymay turar ekanlar.      ‒ Dalada asal ko‘p ekan-da, shunga.      ‒ Vaqtida yig‘ib olmasak uvol bo‘larkan.      ‒ Xudo uvolni yaxshi ko‘rmas ekan...      Enagalar biri olib, biri qo‘yib javob berar edi. Uch og‘ayni Qirolichaning «boshqacha»sini tushunib yetishdi. Demak, Qirolicha chaqaloq bersa, arilar ularni boqish bilan ovora bo‘lib qolishar ekan. Shuning uchun tuxum qo‘yishni to‘xtatibdilar. Voh, vaqtincha shunday qilsa bo‘lar ekan-da. Shuning uchun ham ular Qirolicha hazrati oliyalari-da. Ular bilganini hech kim bilmaydi.      Bu yoqda asalarichining ham qo‘li-qo‘liga tegmay qoldi. Tarozining ustiga inni qo‘yganida kunlik asal ikki, ikki yarim kiloga ko‘payayotganini ko‘rib turardi. Bu miqdorni 50 ta ari uyasiga ko‘paytirilsa, qancha bo‘ladi-yu...        Davomini kuting!

ЯНГИ ЖОЙДА        Асаларичи асал қутиларини бошқа жойга кўчирди. Янги жой уч оғайнининг ишини кўпайтирди. Айниқса, Хушдимоқ ишга кўмилиб кетди. У теварак атрофни айланиб, қаерда нима ва қанча асал борлигини аниқлаши, сўнг Қироличага етказиши керак эди. Ҳазрати олиялари янги жойдаги ширани татиб кўргач, қутилар пахта даласи яқинига қўйилганини билди. Хушдимоқ пахта даласини кезиб, ўзини асалга ботиб қолгандек сезди. Гуллари очилган, бунинг устига япроқларининг орқасидаги дўмбоқчалар-да ҳам «қора асал» мўл-кўл эди. Арилар кеча-ю кундуз ишласалар ҳам йиғиб тугата олмайдиган даражада кўп.      ‒ Хў-ў-ўш... Хушдимоқ асалтой, нима гаплар? ‒ сўради Қиролича ундан.      ‒ Яхши гаплар, жудаям яхши гаплар. Сиз ҳазрати олияларини хурсанд қиладиган гаплар. Асалнинг конига келиб қолибмиз, деса ҳам бўлади.      ‒ Ҳаракат қилсак, неча кунда йиғиб оламиз деб ўйлайсиз?      ‒ Э-э, ҳар қанча кун ҳам камлик қилса керак. Асал жуда кўп...      ‒ Ўткиркўз асалтой, сиз нима дейсиз?      ‒ Дўстим рост айтяпти, ҳазрати олиялари.      ‒ Зийракқулоқ асалтойнинг фикрини ҳам эшитайлик-чи?      ‒ Бу ерга асал сочиб чиқишганга ўхшайди, ҳазрати олиялари, ‒ деди Зийракқулоқ.      ‒ Яхши, сизларнинг бу гапингиздан бошим осмонга етди. Эртадан ишни бошқачароқ йўсинда бошлаймиз унда.      Уч оғайни «қанақа йўсинда» деб юборишларига бир бахя қолди. Яхшиям тилларини тишлашди. Акс ҳолда одобсизлик қилиб, қовун туширишарди. Баъзида мақтовлардан талтайиб кетиш ёмон-да. Қиролича нима қилишни ўзи яхши билади. Шунинг учун ҳам қиролича дейилади! Учовлари эртанги кунгача «бошқача» дегани нима экан деб интизорлик билан кута бошлашди.      Эртасига чақалоқларни парваришлайдиган энагалардан тортиб, болачаларга овқат чайнаб берадиган ёш ариларгача асал йиққани сафарбар қилинди.      ‒ Ия, чақалоқларга ким қарайди? ‒ сўради Ўткиркўз энагалардан.      ‒ Саноқлигина энага қолди инда, ‒ дейишди улар.      ‒ Ҳеч бунақаси бўлмаган эди-ку, ‒ дея ажабланди Ўткиркўз.      ‒ Қироличамиз асални йиғиб олгунимизча бизни чақалоқлар билан овора қилмайдиган бўлдилар, тухум қўймай турар эканлар.      ‒ Далада асал кўп экан-да, шунга.      ‒ Вақтида йиғиб олмасак увол бўларкан.      ‒ Худо уволни яхши кўрмас экан...      Энагалар бири олиб, бири қўйиб жавоб берар эди. Уч оғайни Қироличанинг «бошқача»сини тушуниб етишди. Демак, Қиролича чақалоқ берса, арилар уларни боқиш билан овора бўлиб қолишар экан. Шунинг учун тухум қўйишни тўхтатибдилар. Воҳ, вақтинча шундай қилса бўлар экан-да. Шунинг учун ҳам улар Қиролича ҳазрати олиялари-да. Улар билганини ҳеч ким билмайди.      Бу ёқда асаларичининг ҳам қўли-қўлига тегмай қолди. Тарозининг устига инни қўйганида кунлик асал икки, икки ярим килога кўпаяётганини кўриб турарди. Бу миқдорни 50 та ари уясига кўпайтирилса, қанча бўлади-ю...        Давомини кутинг!

Repost from KITOBDOR
Bugun buxorolik oʻquvchilarning yozuvchi Erkin Malik bilan ijodiy uchrashuvi boʻlib oʻtdi. Tadbirda yozuvchining «Shaytonvachchaning nayranglari» va «Nabiralarimga maktublar» asarlari boʻyicha ijodiy suhbat boʻldi.
📱Kitobni xarid qilish uchun @kitobdor01 yozing!
📍Manzil: Xadra maydoni, Toshkent kitob markazi, 1-doʻkon
📦 Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook

ZIYRAKQULOQ VA OB-HAVO        Ziyrakquloqning qulog‘i shunchalar sezgir-ki, shamolning esishiga qarab, kuchli bo‘ron va dovullar ularning saltanati ustiga qachon yetib kelishigacha aniq aytib bera oladi. Bunday aniqlik arilar uchun juda muhim. Aks holda shamol ularni uzoq-uzoqlarga uchirib ketadi va ular inlarini topib kela olishmaydi. Momaqaldiroqning ovozidan sel keladimi yoki jalami, uni ham aytadi. U hatto havo bilan ham tillasha oladi.      ‒ Havojon, Havojon, ertaga kun qanaqa bo‘ladi? ‒ deb so‘raydi u.      ‒ Bugungidek, ‒ degan javob bo‘ladi.      ‒ Qanday yaxshi! Maza qilib asal to‘plar ekanmiz-da, ‒ deb xabarni darrov Qirolichaga yuboradi. Hazrati oliyalarining ko‘ngli xotirjam bo‘lib, bu xabardan ishchi arilarni ham boxabar qiladi. Ziyrakquloq bir kun keyingi ob-havoni ham aniq va tiniq qilib yetkazishi kerak. Xato qilishga hecham haqqi yo‘q. Sezgilari uni uyaltirib qo‘ymagan. Mabodo xato qilsa, butun boshli ari uyasi falokatga uchrab, yo‘q bo‘lib ketishi mumkin. Qirolicha uni bekorga shuncha ari ichidan tanlab olmadi. Uning iqtidorini oldindan ko‘ra bildi.      Bir kuni ertangi harorat 40 darajadan yuqori bo‘lishini aniqladi. Bu ma’lumotni ham Ziyrakquloq Qirolichaga yetkazdi. Buni eshitgan hazrati oliyalarining xotirjamligi yo‘qoldi. U zudlik bilan O‘tkirko‘z va Xushdimoqqa topshiriq berdi:      ‒ Ertaga har qachongidan ham hushyor bo‘ling. Gul shiralarini kuzatib turing. Harorat ko‘tarilib, shira qurishi mumkin. Bu holatni aniqlagan zahotingiz tezda men bilan bog‘laning.      Darhaqiqat, xuddi Qirolicha aytganidek bo‘ldi. Do‘stlar shira quriy boshlashini ko‘rganlari zahoti Qirolichaga xabar yetkazishdi. Qirolicha barcha ariga ishni to‘xtatishni buyurdi. Chunki arilarning xartumchasi suyuq shiraga moslangan bo‘lib, qurigan shirani ololmas edi. Olgan taqdirda ham xartumini mayib qilib qo‘yishi mumkin edi. Undan tashqari eng qimmatli vaqti bekor ketardi.      Asalarichi ham haroratni sezdi shekilli, muzdek buloq suvini in yonidagi tarnovchaga mo‘l qilib oqizib qo‘ydi. Arilar ham dam olib, ham chanqog‘ini qondirib, maza qilib dam ola boshlashdi. Bunda uch og‘ayni asaltoyning xizmati katta edi.        Davomini kuting!

Repost from Muslimaat.uz
Фельетонимга аммамга рўмол сотиб олдим #Umr 🎙 Эркин Малик, ёзувчи 🔜Батафсил 🌸@Muslimaatuz

ЗИЙРАКҚУЛОҚ ВА ОБ-ҲАВО        Зийракқулоқнинг қулоғи шунчалар сезгир-ки, шамолнинг эсишига қараб, кучли бўрон ва довуллар уларнинг салтанати устига қачон етиб келишигача аниқ айтиб бера олади. Бундай аниқлик арилар учун жуда муҳим. Акс ҳолда шамол уларни узоқ-узоқларга учириб кетади ва улар инларини топиб кела олишмайди. Момақалдироқнинг овозидан сел келадими ёки жалами, уни ҳам айтади. У ҳатто ҳаво билан ҳам тиллаша олади.      ‒ Ҳавожон, Ҳавожон, эртага кун қанақа бўлади? ‒ деб сўрайди у.      ‒ Бугунгидек, ‒ деган жавоб бўлади.      ‒ Қандай яхши! Маза қилиб асал тўплар эканмиз-да, ‒ деб хабарни дарров Қироличага юборади. Ҳазрати олияларининг кўнгли хотиржам бўлиб, бу хабардан ишчи ариларни ҳам бохабар қилади. Зийракқулоқ бир кун кейинги об-ҳавони ҳам аниқ ва тиниқ қилиб етказиши керак. Хато қилишга ҳечам ҳаққи йўқ. Сезгилари уни уялтириб қўймаган. Мабодо хато қилса, бутун бошли ари уяси фалокатга учраб, йўқ бўлиб кетиши мумкин. Қиролича уни бекорга шунча ари ичидан танлаб олмади. Унинг иқтидорини олдиндан кўра билди.      Бир куни эртанги ҳарорат 40 даражадан юқори бўлишини аниқлади. Бу маълумотни ҳам Зийракқулоқ Қироличага етказди. Буни эшитган ҳазрати олияларининг хотиржамлиги йўқолди. У зудлик билан Ўткиркўз ва Хушдимоққа топшириқ берди:      ‒ Эртага ҳар қачонгидан ҳам ҳушёр бўлинг. Гул шираларини кузатиб туринг. Ҳарорат кўтарилиб, шира қуриши мумкин. Бу ҳолатни аниқлаган заҳотингиз тезда мен билан боғланинг.      Дарҳақиқат, худди Қиролича айтганидек бўлди. Дўстлар шира қурий бошлашини кўрганлари заҳоти Қироличага хабар етказишди. Қиролича барча арига ишни тўхтатишни буюрди. Чунки ариларнинг хартумчаси суюқ ширага мосланган бўлиб, қуриган ширани ололмас эди. Олган тақдирда ҳам хартумини майиб қилиб қўйиши мумкин эди. Ундан ташқари энг қимматли вақти бекор кетарди.      Асаларичи ҳам ҳароратни сезди шекилли, муздек булоқ сувини ин ёнидаги тарновчага мўл қилиб оқизиб қўйди. Арилар ҳам дам олиб, ҳам чанқоғини қондириб, маза қилиб дам ола бошлашди. Бунда уч оғайни асалтойнинг хизмати катта эди.        Давомини кутинг!

O‘tkirko‘z zudlik bilan boshidagi «chip» orqali Qirolicha hazrati oliyalariga bog‘landi.      ‒ Eshitaman, asaltoy, nima muammo?      ‒ Negadir qari arilar o‘lyapti, ‒ dedi O‘tkirko‘z.      ‒ Sababini so‘ramadingizmi?      ‒ So‘radim, bittasi «Biz ketuvchilarmiz», dedi xolos.      ‒ Bir kunda nechtasi omonatini topshiryapti? Sanab, sanog‘ini menga ayting, ‒ dedi Qirolicha.      Kun kech bo‘lib, oftob nurlari ufqqa yonboshlagan paytda O‘tkirko‘z Qirolicha hazrati oliyalariga aloqaga chiqdi.      ‒ Eshitaman, O‘tkirko‘z asaltoy.      ‒ Vafot etgan arilar soni bugun mingtaga yetdi.      ‒ Tushunarli, bu yog‘ini endi menga qo‘yib beraverasizlar. Siz haqiqiy o‘tkir ko‘zsiz, asaltoy. Siz bilan faxrlanaman!      O‘tkirko‘z o‘lim sabablarini bilgisi keldi‑yu, ammo yurak yutib so‘ray olmadi. Hazrati oliyalaridan bu haqda so‘rash odobdan emas‑da. U bilishi kerak ma’lumot bo‘lganida Qirolichaning o‘zi aytgan bo‘lardi. Bunday savollar bilan odatda oddiy enagalarga murojaat qilinadi. Chunki ular ko‘p savol beruvchilarni yaxshi ko‘rishadi. Ko‘p so‘rasangiz ‒ ko‘p bilasiz, so‘ramasangiz nimani bilasiz, deyishadi nuqul.      Oradan bir kun o‘tib, arilar o‘limi batamom to‘xtadi. Hazrati oliyalaridan xabar keldi:      ‒ O‘tkirko‘z asaltoy, tashqarida nima gap?      ‒ O‘lim to‘xtadi, hazrati oliyalari.      ‒ Barakalla, ziyraklikni yo‘qotmang.      O‘tkirko‘z hayron. Qirolicha nima qildiki, o‘lim to‘xtadi. Judayam bilgisi keldi‑yu, yana istihola qildi. Ichi qizidi. Uyaga kirib enagalarni savolga tutdi. Ular biri‑biriga gal bermay tushuntira ketishdi:      ‒ Chaqaloqlar ko‘payib ketdi‑da.      ‒ Ha, inga sig‘may qolishdi.      ‒ Shunga keksalar inni bo‘shatishni ma’qul ko‘rishdi.      ‒ Axir chaqaloqlar yashashi kerak‑ku...      ‒ Bunisini tushundim, ‒ dedi O‘tkirko‘z entikib. ‒ Lekin o‘lim qanday qilib to‘xtadi? Shunisini aytinglar menga.      ‒ Ha‑a... unisimi? Qirolichamiz tuxum qo‘yishni mingtaga kamaytirdilar, shunga.      O‘tkirko‘z o‘z‑o‘zidan xursand bo‘lib ketdi. Yaxshiyam arilar o‘limining sababini so‘ramabdi. Qirolicha ham bejiz bu haqida og‘iz ochmagan ekan. Hamisha odobli bo‘lish qanday yaxshi! Bundan chiqdi qari arilar inda bolachalar ko‘payib ketsa, ularning yashab qolishi uchun joy bo‘shatishar ekan‑da. Evoh...        Davomini kuting!

Ўткиркўз зудлик билан бошидаги «чип» орқали Қиролича ҳазрати олияларига боғланди.      ‒ Эшитаман, асалтой, нима муаммо?      ‒ Негадир қари арилар ўляпти, ‒ деди Ўткиркўз.      ‒ Сабабини сўрамадингизми?      ‒ Сўрадим, биттаси «Биз кетувчилармиз», деди холос.      ‒ Бир кунда нечтаси омонатини топширяпти? Санаб, саноғини менга айтинг, ‒ деди Қиролича.      Кун кеч бўлиб, офтоб нурлари уфққа ёнбошлаган пайтда Ўткиркўз Қиролича ҳазрати олияларига алоқага чиқди.      ‒ Эшитаман, Ўткиркўз асалтой.      ‒ Вафот этган арилар сони бугун мингтага етди.      ‒ Тушунарли, бу ёғини энди менга қўйиб бераверасизлар. Сиз ҳақиқий ўткир кўзсиз, асалтой. Сиз билан фахрланаман!      Ўткиркўз ўлим сабабларини билгиси келди‑ю, аммо юрак ютиб сўрай олмади. Ҳазрати олияларидан бу ҳақда сўраш одобдан эмас‑да. У билиши керак маълумот бўлганида Қироличанинг ўзи айтган бўларди. Бундай саволлар билан одатда оддий энагаларга мурожаат қилинади. Чунки улар кўп савол берувчиларни яхши кўришади. Кўп сўрасангиз ‒ кўп биласиз, сўрамасангиз нимани биласиз, дейишади нуқул.      Орадан бир кун ўтиб, арилар ўлими батамом тўхтади. Ҳазрати олияларидан хабар келди:      ‒ Ўткиркўз асалтой, ташқарида нима гап?      ‒ Ўлим тўхтади, ҳазрати олиялари.      ‒ Баракалла, зийракликни йўқотманг.      Ўткиркўз ҳайрон. Қиролича нима қилдики, ўлим тўхтади. Жудаям билгиси келди‑ю, яна истиҳола қилди. Ичи қизиди. Уяга кириб энагаларни саволга тутди. Улар бири‑бирига гал бермай тушунтира кетишди:      ‒ Чақалоқлар кўпайиб кетди‑да.      ‒ Ҳа, инга сиғмай қолишди.      ‒ Шунга кексалар инни бўшатишни маъқул кўришди.      ‒ Ахир чақалоқлар яшаши керак‑ку...      ‒ Бунисини тушундим, ‒ деди Ўткиркўз энтикиб. ‒ Лекин ўлим қандай қилиб тўхтади? Шунисини айтинглар менга.      ‒ Ҳа‑а... унисими? Қироличамиз тухум қўйишни мингтага камайтирдилар, шунга.      Ўткиркўз ўз‑ўзидан хурсанд бўлиб кетди. Яхшиям арилар ўлимининг сабабини сўрамабди. Қиролича ҳам бежиз бу ҳақида оғиз очмаган экан. Ҳамиша одобли бўлиш қандай яхши! Бундан чиқди қари арилар инда болачалар кўпайиб кетса, уларнинг яшаб қолиши учун жой бўшатишар экан‑да. Эвоҳ...        Давомини кутинг!

Repost from N/a
Erkin Malik ustoz Intizom ilovasini tavsiya qiladilar
Bugun ko‘pchiligimiz telefonni bir necha daqiqaga olamiz, ammo bilmay turib soatlab ijtimoiy tarmoqlarda qolib ketamiz. Natijada dars, ish yoki kitob o‘qishga vaqtimiz kamayadi.
🟢 Ilovada nimalar bor? 🟠 Diqqatingizni jamlash uchun fokus rejimi. 🟠 Dars yoki ish paytida chalg‘itadigan ilovalarni vaqtincha bloklash. 🟠 15 daqiqadan 24 soatgacha fokus vaqtini tanlash. 🟠 Yaxshi odatlarni shakllantirish va kunlik maqsadlar qo‘yish. 🟠 Har bir fokus sessiyasi uchun XP va Intizom ball yig‘ish. 🟠 15 ta daraja orqali rivojlanish. 🟠 Kunlik, haftalik va oylik natijalaringizni kuzatish. 🟠 Challenge va reytinglar orqali boshqalar bilan birga rivojlanish. ⭐️ Premium foydalanuvchilar uchun AI tahlillari va qo‘shimcha imkoniyatlar ham bor. «Intizom» bu – oddiy taymer emas. U vaqtingizni to‘g‘ri taqsimlash, diqqatingizni jamlash va foydali odatlarni shakllantirishga yordam beradigan ilova. 🟢 «Intizom»ni yuklab olish @intizom_app

Ertasiga erta tongdanoq ish jadal boshlandi. Yaproqlar o‘zidan shira chiqarib, rosa to‘lishibdi. Bargdagi qiyom shabnam tomchisidek, to‘kilaman deb turibdi. Bitta yaproqdagi shira bitta asalariga yuk bo‘ladigan darajada ko‘p. Quyosh Yer yuziga o‘zining nurlarini yoyib, yaproqlarni qizdirishga hali ulgurmagan. Lekin ana-mana deguncha ufqdan mo‘ralab qolishi mumkin. Imkoniyatdan unumli foydalanib qolishni o‘ylagan O‘tkirko‘z quyosh chiqadigan tomonga qarab xitob qildi:      ‒ Hoy, Oftob janoblari, uyg‘onishga shoshilmang‑a. Biz yaproqlardagi ne’matlarni isrof qilmay yig‘ib olaylik!      Oftob janoblari unga javoban shunday dedi:      ‒ Ixtiyor menda emas, asaltoy. Men Xudoyi taolo «chiq» degan paytda chiqaman, «bot» degan paytida botaman. O‘zimcha hech narsa qila olmayman. Sen tog‘ etagidagi bulutlardan iltimos qil. Bulutlar biroz bo‘lsa ham nurimni to‘sib, senga yordam berishadi.      Shunday keyin Xushdimoq bulutlarga yuzlandi:      ‒ Hoy rahmat yomg‘irlari bilan bizni xursand qiladigan Bulut! Kecha hamma yoqni suvga to‘yintirding, qir‑adirlarni yashnatding. Senga ko‘pdan‑ko‘p rahmat. Yana bir yordaming kerak bo‘lib qoldi. Bizga Oftob janoblarining yuzini bir oz to‘sib, yordam qilgin. Tunda barglarda to‘plangan sharbatlarni isrof qilmay yig‘ib olaylik.      ‒ Biz Xudoyi taolo «yog‘» degan joyga yog‘amiz, «yog‘ma» degan joyga yog‘maymiz. Ammo isrof bo‘lmasin, deganlarga jon deb yordam beramiz. Chunki isrof qattiq qoralanadi, ‒ deb bulutlar tog‘ etagidan asta‑sekin ufqqa ko‘tarila boshlashdi.      Asaltoylar esa qo‘shiqni boshlab yuborishdi:      Bizlar ishlab charchamaymiz g‘uv‑g‘uv.      Osmonlardan asal yog‘sin duv‑duv...   KELUVCHI VA KETUVCHI ARILAR        Hamma yoqda ko‘z‑quloq bo‘lib yuradigan O‘tkirko‘z asalari bo‘rilari ularning iniga juda serqatnov bo‘lib qolishganiga e’tibor qildi. Xuddi jang bo‘lgan paytdagidek tinimsiz kelib ketaverishyapti. U oldiniga bo‘rilar arilarga hujum qilishyaptimikin deb o‘yladi. Ularning adabini berib qo‘yish uchun jangchilarini chaqirdi. Uning jangovar holat e’lon qilganini ko‘rgan asalari bo‘rilarning boshlig‘i:      ‒ Biz hujum qilmayapmiz, chor‑atrofni ari o‘liklardan tozalab, vazifamizni bajaryapmiz, ‒ dedi. ‒ Orangizda o‘lim ko‘payib ketdi. Shu... vabo keldimi, deyman.      O‘tkirko‘z uya atrofini aylanib, chindan ham minglab jonsiz ariga ko‘zi tushdi. Ajabo nega bunday? Chindan ham o‘lat tegdimikan. O‘lat tegsa yosh‑u qari birdek o‘ladi. Ayniqsa, chaqaloqlar orasida o‘lim ko‘payadi. Lekin jon taslim qilganlarning aksariyati qari arilar edi. U holda uyada qari arilar bilan yoshlar o‘rtasida janjal chiqdimikan? Yo‘q, bunday bo‘lishi mumkin emas. Arilar o‘zidan bir kun oldin dunyoga kelganni ham yo akajon, yo opajon deb hurmatini joyiga qo‘yishadi. Qari arilarni otajonim‑onajonim deb izzatlashadi. Hatto ularga ovozlarini ham balandlatishmaydi. Nuqul xizmatingizga tayyormiz, deb turishadi. O‘tkirko‘z shularni o‘ylab turgan edi uyadan navbatdagi qari arilar chiqib kelishdi. Bari oldindan kelishgandek jon taslim qilishga tayyor.      ‒ Hay, nimalar qilyapsizlar?! Nimalar bo‘lyapti? Qanday yordam kerak? ‒ deya jon holatda so‘radi O‘tkirko‘z.      Arilar esa javob berishga ham hollari yetmay, shundoqqina oyoq‑qo‘llarini cho‘zib qo‘ya qolishdi. Faqat bittasi:      ‒ Bizlar ketuvchilarmiz, ‒ deya oldi xolos.        Davomini kuting!

асаларилр

Эртасига эрта тонгданоқ иш жадал бошланди. Япроқлар ўзидан шира чиқариб, роса тўлишибди. Баргдаги қиём шабнам томчисидек, тўкиламан деб турибди. Битта япроқдаги шира битта асаларига юк бўладиган даражада кўп. Қуёш Ер юзига ўзининг нурларини ёйиб, япроқларни қиздиришга ҳали улгурмаган. Лекин ана-мана дегунча уфқдан мўралаб қолиши мумкин. Имкониятдан унумли фойдаланиб қолишни ўйлаган Ўткиркўз қуёш чиқадиган томонга қараб хитоб қилди:      ‒ Ҳой, Офтоб жаноблари, уйғонишга шошилманг‑а. Биз япроқлардаги неъматларни исроф қилмай йиғиб олайлик!      Офтоб жаноблари унга жавобан шундай деди:      ‒ Ихтиёр менда эмас, асалтой. Мен Худойи таоло «чиқ» деган пайтда чиқаман, «бот» деган пайтида ботаман. Ўзимча ҳеч нарса қила олмайман. Сен тоғ этагидаги булутлардан илтимос қил. Булутлар бироз бўлса ҳам нуримни тўсиб, сенга ёрдам беришади.      Шундай кейин Хушдимоқ булутларга юзланди:      ‒ Ҳой раҳмат ёмғирлари билан бизни хурсанд қиладиган Булут! Кеча ҳамма ёқни сувга тўйинтирдинг, қир‑адирларни яшнатдинг. Сенга кўпдан‑кўп раҳмат. Яна бир ёрдаминг керак бўлиб қолди. Бизга Офтоб жанобларининг юзини бир оз тўсиб, ёрдам қилгин. Тунда баргларда тўпланган шарбатларни исроф қилмай йиғиб олайлик.      ‒ Биз Худойи таоло «ёғ» деган жойга ёғамиз, «ёғма» деган жойга ёғмаймиз. Аммо исроф бўлмасин, деганларга жон деб ёрдам берамиз. Чунки исроф қаттиқ қораланади, ‒ деб булутлар тоғ этагидан аста‑секин уфққа кўтарила бошлашди.      Асалтойлар эса қўшиқни бошлаб юборишди:      Бизлар ишлаб чарчамаймиз ғув‑ғув.      Осмонлардан асал ёғсин дув‑дув...   КЕЛУВЧИ ВА КЕТУВЧИ АРИЛАР        Ҳамма ёқда кўз‑қулоқ бўлиб юрадиган Ўткиркўз асалари бўрилари уларнинг инига жуда серқатнов бўлиб қолишганига эътибор қилди. Худди жанг бўлган пайтдагидек тинимсиз келиб кетаверишяпти. У олдинига бўрилар ариларга ҳужум қилишяптимикин деб ўйлади. Уларнинг адабини бериб қўйиш учун жангчиларини чақирди. Унинг жанговар ҳолат эълон қилганини кўрган асалари бўриларнинг бошлиғи:      ‒ Биз ҳужум қилмаяпмиз, чор‑атрофни ари ўликлардан тозалаб, вазифамизни бажаряпмиз, ‒ деди. ‒ Орангизда ўлим кўпайиб кетди. Шу... вабо келдими, дейман.      Ўткиркўз уя атрофини айланиб, чиндан ҳам минглаб жонсиз арига кўзи тушди. Ажабо нега бундай? Чиндан ҳам ўлат тегдимикан. Ўлат тегса ёш‑у қари бирдек ўлади. Айниқса, чақалоқлар орасида ўлим кўпаяди. Лекин жон таслим қилганларнинг аксарияти қари арилар эди. У ҳолда уяда қари арилар билан ёшлар ўртасида жанжал чиқдимикан? Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Арилар ўзидан бир кун олдин дунёга келганни ҳам ё акажон, ё опажон деб ҳурматини жойига қўйишади. Қари ариларни отажоним‑онажоним деб иззатлашади. Ҳатто уларга овозларини ҳам баландлатишмайди. Нуқул хизматингизга тайёрмиз, деб туришади. Ўткиркўз шуларни ўйлаб турган эди уядан навбатдаги қари арилар чиқиб келишди. Бари олдиндан келишгандек жон таслим қилишга тайёр.      ‒ Ҳай, нималар қиляпсизлар?! Нималар бўляпти? Қандай ёрдам керак? ‒ дея жон ҳолатда сўради Ўткиркўз.      Арилар эса жавоб беришга ҳам ҳоллари етмай, шундоққина оёқ‑қўлларини чўзиб қўя қолишди. Фақат биттаси:      ‒ Бизлар кетувчилармиз, ‒ дея олди холос.        Давомини кутинг!

ZIYRAKQULOQ        Bir kuni shamol Ziyrakquloqning dimog‘iga mutlaqo begona yoqimsiz hidni olib keldi. Bu hid mashina, temir yo‘l izi, molxonadan ko‘tariladigan hidga o‘xshamas edi. Darrovda do‘sti Xushdimoqni yordamga chaqirdi:      ‒ Bu nimaning hidi, do‘stim?      ‒ Juda ko‘p hidni bir-biridan ajrata olaman. Lekin bunisi mutlaqo yangi. Dimog‘imni achishtirishiga qaraganda zaharliga o‘xshaydi. Bu hid qayerdan kelayotganini bilolmayapman.      ‒ Balki O‘tkirko‘zni yordam so‘rab ko‘rarmiz, – dedi Ziyrakquloq.      ‒ Albatta! Bu yaxshi fikr, – deya uning fikrini quvvatladi Xushdimoq.      Darrov yetib kelgan O‘tkirko‘z uzoqlarga sinchkov qarab:      ‒ Ekinlarni chigirtka galalari bosibdi. Ularga qarshi zaharli dori sepishyapti, – dedi.      ‒ Chigirtkalar o‘lyaptimi?      ‒ Ha... – dedi O‘tkirko‘z o‘ychan.      ‒ Unda biz uchun ham xavfli ekan‑da, ‒ dedi Xushdimoq tashvishlanib.      ‒ Men shamol yo‘nalishiga qarab, zaharli hid qachon yetib kelishini aniqlab, Qirolicha hazrati oliyalariga yetkazaman, ‒ dedi Ziyrakquloq.      Shu kuni bir necha muddat asalarilar xuddi yomg‘irli kunlardagidek tashqariga chiqmay inda qolishdi. Shamol zaharli hidni ularning ini ustidan uzoq‑uzoqlarga olib o‘tib ketdi. Xushdimoq havo tozalanganini aniqlab, Qirolichaga xabar berdi. Arilar yana odatdagiday asal to‘plashga qaytishdi.   TONGGI NASIBA        Bir kun oldin shamol kuchli shamol ko‘tarilib, arilar gul changlarini ingacha yetkazib kela olishmadi. To‘plagan changlarini qopchalaridan shamol uchirib ketaverdi. Ertasiga esa yomg‘ir yog‘ib, inga qamalib qolishdi. Asal to‘plashning kundalik miqdori kamaydi. Lekin tuxumdan chiqqan yangi chaqaloqlar gulchangisiz och qoldi. Ularning katta bo‘lib, yo‘rgakdan chiqishi bir kunga kechikdi. Eh... ba’zilari nobud ham bo‘ldi. Qirolicha hazrati oliyalari tashvish ichida qoldi. Endi qanday qilib bo‘lsa ham yo‘qotilgan asalning o‘rnini to‘ldirish kerak. Ishni har kungidan ko‘ra ertaroq boshlaylik desa, befoyda. Chunki oftob ko‘tarilib, kun qizdira boshlagandan keyingina gulkosalarda shira ishlab chiqarila boshlanadi. Bu kunning uchdan biri boy berildi degani. Shu payt Qirolichaga Ziyrakquloqdan xush xabar kelib qoldi.      ‒ Hazrati oliyalari, havo orqali yomg‘irdan so‘ng tun issiq o‘tishini aniqladim. Havo dim bo‘lar ekan. Bunday paytda barglar o‘zidan juda ko‘p shira chiqaradi. Oftob tikkaga kelguncha ularni yig‘ib olish kerak. Aks holda barg yuzi qizishi bilan shira qurib qoladi. Keyin yerga to‘kilib, isrof bo‘ladi... – dedi u.      Bu xabardan Qirolichaning dili yorishdi. Qandoq yaxshi, Xudoyi taolo kecha kunduzi bermagan rizqini tunda ortig‘i bilan beryapti. Qirolicha shu zahoti asaltoylarga xabar jo‘natdi:      ‒ Asaltoylarim, hamma tong otishi bilan «qora» asal yig‘ishga!      ‒ Yashasin!... O‘tirgandik tutib aza, tongda ishlash qanday maza, ‒ deb xursand bo‘lib ketishdi asaltoylar.      Asalarilar guldan tashqari uzum, olma, o‘rik, olxo‘ri kabi mevalar, qovun, tarvuz kabi poliz ekinlari va daraxt barglaridan ham shira to‘plashar edi. Shiraning bu turi «qora asal» deyiladi. Rangi gul shirasiga nisbatan qoraroq bo‘lgani uchun ham shunday nom berilgan. Asalarilar qora asalni gul shirasiga qo‘shishmas, alohida omborchalarda saqlashar edi. Katta arilarning qorni ochsa, shuni tamaddi qilishadi. Ayniqsa, ob-havo noqulay kelib, inga qamalib qolgan «qora kunlari»da bu asal judayam asqatadi. Guldan olingan xushbo‘y asal odamlarga bo‘lsin deb, unga tegishmaydi.        Davomini kuting!