en
Feedback
Qurʼon izidan

Qurʼon izidan

Open in Telegram

Qurʼon tafsiri 👇 https://play.google.com/store/apps/details?id=org.suleymaniyevakfi.quron Ustoz bilan shaxsan gaplashmoqchilar uchun: https://t.me/bahrom_bakirov_bot Savollar uchun maxsus telegram gruppa: 👇 https://t.me/+sJ6xmYV85E0zMjJk

Show more
963
Subscribers
+324 hours
+127 days
+4830 days
Posts Archive
Тиббиёт олимларининг билдиришича, тонг/фажр юкунчи/солати, намози яқинманни/инсонни мияга қон қуйилишидан қўрғар экан. @faktvafikr2021

Таҳрирчи/Муҳаррир қидирилмоқда Лойиҳа (матнлар) устида ишлайдиган, уларнинг имло, грамматика ва услубий жиҳатдан мукаммаллигини таъминлайдиган тажрибали таҳрирчи (муҳаррир) таклиф этилади. Вазифалар: - Матнларни грамматик, имло ва услубий хатолардан ҳоли қилиш; - Мақолаларни таҳрирлаб, уларни сайтга жойлаш; - Матн мантиғини ва ўқишга қулайлигини ошириш ва қайта ишлаш. Талаблар: - Ўзбек тили қоидаларини яхши билиш (лотин ва крилл алифболарида); - Матнлар билан ишлашда тажриба ва эътиборлилик; Биз таклиф этамиз: - Масофавий ёки мослашувчан иш графиги; - Муносиб ва ўз вақтида тўланадиган иш ҳақи; - Доимий ҳамкорлик имконияти. Мурожаат учун: Телеграм: https://t.me/bahrom_bakirov_bot

Аллоҳ ва Росули номидан ёлғон гапирадиганлар кўпайиб кетди.

Отатурк ва издошлари хотирасига атаб МАВЛИД ўқитган вилоят МУФТИЙСИ ишдан олинди.
Отатурк ва издошлари хотирасига атаб МАВЛИД ўқитган вилоят МУФТИЙСИ ишдан олинди.

Хитойнинг Уйғур сиёсатини мақтаган Диёнат Академияси раҳбари лавозимидан олинди Туркия Диёнат Академияси раҳбари Анвар Усмон
Хитойнинг Уйғур сиёсатини мақтаган Диёнат Академияси раҳбари лавозимидан олинди Туркия Диёнат Академияси раҳбари Анвар Усмон Каан Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолаган фармон билан 5-сентябрь куни лавозимидан олинди. Унининг ўрнига Проф. Др. Аҳмад Бўстонжи тайинланди. Бунга Уйғурлар тақдири ва эътирозлар сабаб бўлгани айтилмоқда Шарқий Туркистон Уйғур туркларининг тарихий ватани ҳисобланади. Хитой ҳукумати томонидан уйғурларга нисбатан олиб борилаётган тазйиқлар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши халқаро ҳамжамият ва Туркияда азалдан нозик ва оғриқли мавзу бўлиб келмоқда. Анвар Усмон Каан Хитой таклифи билан Шарқий Туркистонга ташриф буюрган ва Хитой ОАВларига берган интервьюсида минтақадаги ҳаётни “замонавий, ривожланган ва хавфсиз“ деб атаган. Унинг уйғурлар бошига тушаётган мураккаб ҳолатни эътиборсиз қолдириб, Хитой расмий тарғиботини қўллаб-қувватлагани Туркия жамоатчилиги, хусусан, уйғур диаспораси ва фаоллари орасида жуда кескин эътироз ҳамда нафрат тўлқинини келтириб чиқарди. Айнан ушбу шов-шувли баёнотлар ва жамоатчилик босими ортидан унинг ишдан олиниши Туркия ҳукуматининг Уйғур масаласидаги позициясига зид келувчи бундай ҳаракатларга нисбатан қатъий жавоби сифатида баҳоланмоқда.

Эълон! Ассалому алайкум! Муҳтарам Қуръон талабалари, Аллоҳнинг мухлислари ва Унинг китобининг шайдолари, устоз Баҳром Бакировнинг ҳикмат асосида Қуръонни Қуръон билан тафсир қилган китоби деярли нашрга тайёр. Ҳозир ўша таржимани аудио ёзуви устида изланиш олиб борилмоқда. Кузатувчилар орасида овози жарангдор, нутқи равон ва тажрибали инсонлар бўлса Қуръон таржимасини аудио ёзувда ўқиб беришини таклиф қиламиз ва келишилган ҳолда тўловни амалга оширамиз. Номзодлар бўлса каналнинг изоҳлар бўлимига ёки махсус бот орқали мурожаат қилишлари мумкин. Қуръонга хизмат қилишга ният қилганлар бўлса марҳамат. https://t.me/bahrom_bakirov_bot

Ҳурматли диндошим ва азиз юртдошим! Бугун жонажон Ўзбекистонимиз мустақилликка эришиб, ўз эркини, ўзлигини ва миллий-диний қа
Ҳурматли диндошим ва азиз юртдошим! Бугун жонажон Ўзбекистонимиз мустақилликка эришиб, ўз эркини, ўзлигини ва миллий-диний қадриятларини қайта топган қутлуғ кун. Йиллар давомида халқимиз бошидан кечирган динсизлик ва комунистик тузум зулмати ортда қолиб, Аллоҳнинг инояти ила дилларда имон чироғи, тилларда такбир ва ҳамд саси қайта янгради. Диний эркинлик, эътиқод амаллари ва мўътабар қадриятларга қайтиш ҳамда ўз юртининг, бойликларининг ҳақиқий эгаси бўлиш — бу, шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг улкан илоҳий марҳамати ва беқиёс неъматидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда буюради: “Агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Мабодо, ношукрлик қилсангиз, албатта, азобим ҳам жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси, 7-оят). Ҳақиқатан ҳам, мустақиллик ва тинчлик-осойишталик — биз асраб-авайлашимиз ва ҳар сонияда шукронасини адо этишимиз лозим бўлган энг буюк неъматлардандир. Ўз неъматини қадрловчи, унга шукр қилувчи эл-юрт ҳеч қачон хор бўлмайди, аксинча, Раббимиз таъкидлаганидек, бундай юртга қут-барака ва зиёдалик ёғилади. Юртимиз мустақиллигининг навбатдаги айёми барчамизга муборак бўлсин! Яратган Парвардигор жонажон Ўзбекистонимизни ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин, эътиқодимизни мустаҳкам ва элимиз тинчлигини абадий қилсин! Мустақиллик байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Жаннат ва Жаҳаннам яратилганми? Ҳозир қаерда? Бугун Ютубеда шу ҳақида Тошкент вақти билан 22:15 да жонли эфир қиламиз.

Мурожаатчилардан келган саволларга жавоблар: Савол: Мавлуд ўкитиш қанчалик тўғри? Жавоб: Қандай мақсадда ўқитишга ва мавлид қадай шаклда ўқилишига боғлиқ. - Канака ўкиса, нимани ўкиса тўғри бўлади? - Жаноб Расулуллоҳни она тилида халққа тушунтирса, танитса, у кишининг иймони, ҳаёти ва гўзал ахлоқлари ҳақида гапириб берса, дуоларда ширк қўшмаса, Муҳаммад (а.с.)ни дуоларда Аллоҳга шерик қилиб ширкка қўл урмаса, бу ишларни фақат Аллоҳ розилиги учун амалга оширилса, буни ҳеч қандай ёмон тарафи йўқ. Агар мавлид деб араб тилидаги қандайдир шеър ва ғазалларни ўқиб қасидахонлик қилса, буни инсонларга маънан фойдаси бўлмайди. Фақатгина еб-ичиб чиқиб кетгани фойда бўлади. Қолаверса, агар мавлидда ширк амаллар содир бўлса, барчаси ўзи билмаган ҳолда ширк дастурхонигнинг меҳмонларига айланиб қолади.

Кечаги телеграмдаги суҳбат: https://www.musulmonlar.com/savol-javoblar-telegramdagi-suhbat/

Ассалому алайкум! Муҳтарам кузатувчилар, энди устоз Баҳром Бакиров билан қуйидаги бот орқали алоқага чиқишингиз мумкин: https://t.me/bahrom_bakirov_bot

Бугун Ютубеда жонли эфир Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади, иншааллоҳ.