fa
Feedback
Qurʼon izidan

Qurʼon izidan

رفتن به کانال در Telegram

Ustoz Bahrom Bakirovning telegramdagi shaxsiy profili: 👇 https://t.me/bahrom_bakirov_sunnatulloh Ushbu kanalda ustoz Bahrom Bakirov va boshqa mihtaram ahli-ilmlarning Qurʼon suhbatlari hamda farqli mavzulardagi fikrlari taqdim qilinadi.

نمایش بیشتر
918
مشترکین
-124 ساعت
+57 روز
-3530 روز
آرشیو پست ها
Уммати-Муҳаммад, Турк авлоди, буюк Усмоний давлатининг асосчиси, Ислом ва мусулмонларнинг ҳимоячиси СУЛТОН УСМОН ҒОЗИЙ 1-авгу
Уммати-Муҳаммад, Турк авлоди, буюк Усмоний давлатининг асосчиси, Ислом ва мусулмонларнинг ҳимоячиси СУЛТОН УСМОН ҒОЗИЙ 1-август 1326-йил 68 ёшида Бурсада вафот этган. Аллоҳ раҳматига мушарраф қилсин!

Inshaalloh birozdan keyin jonli efir boshlanadi. https://youtube.com/live/G4WSjLCN0BI?feature=share

Ютубе ва телеграмдаги жонли эфирлар Тошкент вақти билан қачон бўлгани афзал?
Anonymous voting

👋 Ассалому алайкум! Азизлар, +998887820012 рақамга очилган, ”Бек” номли телеграм профили 8 ой олдин Баҳром Бакировнинг админлариники эди. Ҳозирда бу рақам ва профиль умуман бошқа (нотаниш) инсонда. Бу профиль орқали Баҳром Бакиров ёки админлари номидан деб ёзса ишонманглар!

Ассалому алайкум, муҳтарам кузатувчилар, Қуръон талабалари, иншааллоҳ, яқин кунларда яна суҳбатларимизни бошлаймиз. Жонли эфирлар Ютубе, Телграм ва Инстаграм орқали бўлади. Ҳаракат биздан, натижа Аллоҳдан! Баҳром Бакиров. 25-июль 2026.

Эълон! Ватсапда Устоз Баҳром Бакиров расмини қўйиб олиб, троллар у кишининг номидан ФАТВО бериб, савол-важоблар қилмоқда экан
+1
Эълон! Ватсапда Устоз Баҳром Бакиров расмини қўйиб олиб, троллар у кишининг номидан ФАТВО бериб, савол-важоблар қилмоқда экан. Устоз Ватсап орқали ҳеч қачон саврл-давоб қилмаган ва бировга ватсап номерини бермайди. Шу кунларда телеграм, фейсбук, ватсап ёки бошқа тармоқлар орқали Устоз Баҳром Бакиров номидан ёзма ёки овозли хабар билан саволларга жавоб берса, билингки, улар ёлғончилар, улар фитначилар. Устоз ҳозирда бемор ҳамда эътикофда. Эътиборингиз учун раҳмат.

photo content

Савол: Қурбонликка сўйиладиган қўйнинг қулоғи кесик ёки оёғи чўлоқ бўлса қабул бўлмайдими? Жавоб: - Оёғи синган бўлса ҳам - қулоғи йўқ бўлса ҳам - кўзи кўр бўлса ҳам - тиши синган бўлса ҳам бўлаверади. Инсонлар уни гўшт ва ёғини ейди, қулоғи ёки туёғини эмас. Демак, эти ва гўшти бўлса, жудаа озғин бўлмаса, ёши кичик/қўзичоқ бўлмаса кифоя. Лекин, имкони бор одам энг гўзалини қурбонлик қилгани афзал. Бой бойлигига, ўртаҳол ўз ҳолига қараб... Ким 1 та, ким 10 та, ким қўчқор, ким 10 та новвос.

Қуръон билан фаровондир ҳаёт. "Аллоҳ кўриб турганини наҳот у билмаса?!" (Қуръон, Иқро сураси, 96:14)

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Муҳаммад (а.с.) шундай деди: «Қуръонни бир ойда хатм қилиб ўқи.» Мен: «Мен бундан кўпроғига ҳам қодирман», — дедим. Шунда у зот (муддатни қисқартириб бордилар), охири: «Унда уни етти кунда ўқи. Бундан оширма», — дедилар. (Бухорий)... https://www.musulmonlar.com/ummatdan-unutilgan-vazifa-va-eng-chiroyli-sunnat/

Ақиқа — фарзанд неъматини бергани учун Аллоҳга шукрона ниятида бажариладиган қурбонликдир. Зеро, фарзанд неъматининг шукрини адо этиш ҳар бир ота-онанинг бурчидир. Фарзанд неъматини қадрлаш фақатгина бир жонлиқни қурбонлик қилиш билангина эмас... https://www.musulmonlar.com/aqiqa-2/

Илоҳий таълимот ва огоҳлантирувлар: (мазмунан ва тафсиран) - Ўзларига муҳлат ва имконият берилаётган жиноятчилар, бу ишлар ўз фойдасига деб ўйламасинлар! Аслида, уларни гуноҳга ботиб, оқибатда жаҳаннам аҳлидан бўлишига имкон берилмоқда. - Золимларга ёндашман, ёнини олманг, мойил бўлманг, аск ҳолда, бугун ўша золим бир мазлумнинг уйини ёққан олов, кун келиб сизни ҳам ёқиҳи тайин. - Аллоҳ инсонларга зулм қилмайди, бироқ, одамзод ўзига-ўзи зулм қилади. - Ёмонлик қилганларнинг оқибати ёмон бўлди. Улар асосан Аллоҳнинг оятларини инкор қилган ва уларни масхара қилган эди. - Ким қандай яшаса ҳам, барчаси Буюк ва Ягона Яратувчининг ҳуузурига тўпланади, бима-бир жавоб беради, ўз қилмишларининг оқибатини кўриб, қаттиқ пушаймон бўлади. - Ўткинчи дунёда алданиб, охиратини дунёга алишган инсонларнинг оқибати хонавайрон бўлади. - Аллоҳ инсонлар ўртасига мийзон/адолат ўртанишни, адолат қарор топишини буюрди. Адолатсиз одамлар Аллоҳнинг ҳам, инсониятнинг ҳам душманидир. - Шайтонга қул бўлган одамларнинг қалби муҳрланиб бўлган бўлади, уларга ҳар бир жиноятлари чиройли кўринади, уларга ҳеч кимнинг насиҳати кор қилмайди, улар ўзларини энг тўғри йўлда деб ўйлайди, ўзларининг шайтонларига эргашиб юравериб, қиёмат қоим бўлганида бир-бирига ашаддий душман бўлади. - Ўзига жабр қилиб қўйган, турли гуноҳларга қўл урган одамлар асло Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмасинлар. Фақат золимларгина Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлади. - Гуноҳарнинг энг каттаси ширк ва куфрдир, унга етакловчи нарса дунёга муҳаббатдир. - Инсонлар қиёматда иккига бўлинади, бири шукр қилувчи, юзлари нурли инсонлар, иккинчиси нонкўр ва юзлари қаро ноиснсофлардир. - Инсонларга яхши гапириш, кечиримли бўлиш, бағрикенглик, одобли бўлиш, тавозе ва камтарлик, ҳалол-поклик, мурувват, буларнинг барчаси раҳмоний сифатлардир, Раҳмон буюрган ишлардир, бу таълимотларга қарши ҳаракат қилувчилар осий ва гуноҳкор бандалардир. - Мўмин-мусулмонликдаги энг фазилатли ва энг афзал амаллар - тавҳид асосидаги имон, адолат, ҳалоллик, бировни ҳаққини емаслик, ота-онага, яқин-узоқ қариндошлар, қўшнилар, мискин-бечоралар, етимлар ва қарзга ботган кишилар ҳамда йўлдошларига яхшилик қилишдир, омонатга риоя қилиш, ҳақни баралли гапириш, фақат Аллоҳдан қўрқиш ва Унга таваккал қилиш каби амаллардир. Энг оғир жиноятлар эса, айнана мана шу ишларнинг зиддидир.