cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Шуҳрат Абдураҳмонов

Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.

Show more
Advertising posts
12 616
Subscribers
+3024 hours
+4567 days
+1 07130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Вилоят ҳокими билан учрашув •••••••••••••••• Вилоятимизда гулчилик ва шунингдек, турли хил манзарали кўчатлар етиштириш билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар ҳамда Андижон вилояти ҳокимининг учрашуви бўлиб ўтади. Юқоридаги йўналишларда якка тартибда ва оилавий тадбиркорлик тарзида фаолият юритаётган фуқароларни мазкур учрашувга таклиф этиб қоламиз. Учрашув 11 май, шанба куни соат 10:00да “Ипак йўли” Ўзбекистон-Хитой эркин иқтисодий саноат зонасида бўлиб ўтади. Манзил: Андижон тумани, “Терактаги” маҳалласи. Мўлжал: Андижон шаҳри ва Асака тумани оралиғидаги йўлда. Саҳифаси: @sh_abdurahmonov
Show all...
👍 16 8😱 2😁 1
Айни дақиқаларда “Бобур” арена томошабинлар билан тўлиб тошган. Ўн минглаб футбол иҳлосмандлари Андижон жамоасини қўллаб-қувватлаш учун йиғилган. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Show all...
👍 29😢 6🔥 2🎉 2👏 1
#Онлайн Андижон - Суғдиёна онлайн •••••••••• Айни дақиқаларда “Бобур” аренада Андижон - Суғдиёна клублари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтмоқда. Ушбу беллашув Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда. Саҳифа: @andpress
Show all...
👍 25🎉 4👌 2
#Live Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Маданият қишлоғида ташкил этилган иш жараёнлари натижасини ўрганмоқда. Шунингдек, қишлоқдаги маданият ва истироҳат боғида амалга оширилаётган катта ўзгаришлар бўйича режалар жадаллаштирилмоқда. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Show all...
👍 50 5👎 2🙏 1👨‍💻 1
#Live “Ажратилган маблағлар шуларга сарфландими? Нега сифатли маҳсулот талаб қилмадингиз?” Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманида ўрганиш олиб борди. Шунингдек, 13-оилавий поликлиникада аҳоли учун ташкил этилган тиббий кўрик жараёни ва шифохона фаолияти ўрганилди. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Show all...
👍 40 4😱 3👎 2🔥 1🤔 1
#Live Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган ҳамкорлар билан учрашди. Учрашувда 218 гектар ер майдонида “Ипак йўли” Ўзбекистон-Хитой эркин иқтисодий саноат зонаси лойиҳаси бўйича режалар белгилаб олинмоқда. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Show all...
👍 32👏 3 2
Repost from Muslim Ibrohimov
Ҳам билим, ҳам даромад! ••••••••••••••• Вилоят ҳокими топшириқлари асосида Андижондаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Хизматлар маркази” ишга туширилди. Ушбу марказ ёшларни ва касб-ҳунар эгаси бўлишни истаган фуқароларни ҳам таҳсил олиб, ҳам даромад топишларида катта кўмакдош бўлади. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан ташкил этилган ушбу масканнинг бугун очилиш маросими бўлиб ўтди. @muslim_ibrokhimov
Show all...
👍 29 2🔥 2
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг март-апрель ойларида аҳоли билан ўтказган учрашувлари ҳақида инфографик маълумот. Мазкур учрашувлардан сўнг ушбу барча ҳудудларда кўплаб иш жараёнлари ташкил этиб борилмоқда. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Show all...
👍 33 2 2👎 1🔥 1
Вилоят ҳокими Балиқчи туманида 5 та МФЙ аҳолиси билан учрашди ••••••••••••••••• Балиқчи туманидаги “Навниҳол” маҳалласида “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш-миллий уйғониш” тамойили асосида камбағалликдан чиқариш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича 5 та МФЙ аҳолиси иштирокида семинар ўтказилди. Вилоятимиз раҳбари томонидан очиқ мулоқотлар остида ўтказилган тадбирда "Навниҳол", "Сиза", "Насриддинобод", "Маллачек", "Тулкиобод" МФЙларида фаолият олиб бораётган маҳалла еттилиги фаолиятига доир суҳбат бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликдан чиқариш, хонадонларда даромадли бандликни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилиши зарур вазифаларга тўхталиб ўтилди. Шунингдек, аҳоли даромадини ошириш бош мавзу сифатида кўтарилган учрашувда хонадонлардаги имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш бўйича самарали таклифлар ўртага ташланди. Буларни амалга оширишда аҳолимиз учун жорий этилаётган янги имкониятлар ва имтиёзли кредит ажратилиши бўйича батафсил тарзда маълумотлар бериб ўтилди. Ҳудудда долзарб бўлиб турган коммунал инфратузилма билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, барча масалалар тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирди ва якуний ҳолати назоратга олинди. Эндиликда Балиқчи туманида кенг кўламдаги ҳаракатлар бошланади. Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари топшириғига асосан вилоят ҳокими бошчилигида айнан шу каби учрашувлар сўнгги бир ярим ой ичида Олтинкўл, Андижон, Пахтаобод, Избоскан ва Қўрғонтепа туманларида ҳамда Андижон шаҳридаги кўплаб маҳаллаларда ўтказилди. Ушбу ҳудудларда бугунгача катта кўламдаги ишлар ташкил этилди ва муаммолар ечим сари юзланди. Эндиликда ушбу МФЙлар қаторига Балиқчи туманидаги яна 5 та маҳалла қамраб олинди. Ҳаракатлар давом этмоқда. Саҳифа: @andpress
Show all...
👍 25 1
Андижон ўқитувчилари биринчи ўринда ••••••••••••••• Айни кунларда ўқитувчилар учун аттестация бўлиб ўтмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларидаги педагогларнинг малака тест синовларида Андижон устозлари энг юқори натижаларни кўрсатмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қайси ҳудуд педагоглари яхшироқ натижа кўрсатаётгани маълум қилинди. Натижалар кимё, физика ҳамда ўзбек тили (давлат тили), она тили ва адабиёт фанлари бўйича кўрсатилган. Унга кўра, 30 апрелда ўтказилган кимё, физика фанларидан тест синовларида ўртача балл: -Андижон вилоятида – 65,24 балл; -Бухоро вилоятида – 64,47 балл; -Наманган вилоятида – 62,28 балл; -Фарғона вилоятида– 61,32 балл қайд этилган. Саҳифа: @andpress
Show all...
👍 40🙏 5 3🤔 1