en
Feedback
Eshmon Malla

Eshmon Malla

Open in Telegram

Шов-шувлар ўткинчидир, юракдан чиққан гапнинг умри узоқ бўлади.

Show more
396
Subscribers
+124 hours
+17 days
-230 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+2
in 0 channels
August '26
+23
in 0 channels
Get PRO
July '26
+12
in 1 channels
Get PRO
June '26
+2
in 2 channels
Get PRO
May '26
+8
in 4 channels
Get PRO
April '26
+27
in 6 channels
Get PRO
March '26
+6
in 2 channels
Get PRO
February '26
+6
in 1 channels
Get PRO
January '26
+8
in 0 channels
Get PRO
December '25
+6
in 1 channels
Get PRO
November '25
+9
in 4 channels
Get PRO
October '25
+13
in 2 channels
Get PRO
September '25
+17
in 2 channels
Get PRO
August '25
+8
in 3 channels
Get PRO
July '25
+7
in 2 channels
Get PRO
June '25
+9
in 2 channels
Get PRO
May '25
+11
in 2 channels
Get PRO
April '25
+5
in 2 channels
Get PRO
March '25
+11
in 2 channels
Get PRO
February '25
+9
in 1 channels
Get PRO
January '25
+15
in 2 channels
Get PRO
December '24
+12
in 1 channels
Get PRO
November '24
+18
in 0 channels
Get PRO
October '24
+12
in 4 channels
Get PRO
September '24
+9
in 0 channels
Get PRO
August '24
+12
in 3 channels
Get PRO
July '24
+17
in 4 channels
Get PRO
June '24
+11
in 2 channels
Get PRO
May '24
+18
in 1 channels
Get PRO
April '24
+10
in 0 channels
Get PRO
March '24
+16
in 4 channels
Get PRO
February '24
+36
in 4 channels
Get PRO
January '24
+41
in 6 channels
Get PRO
December '23
+38
in 4 channels
Get PRO
November '23
+19
in 4 channels
Get PRO
October '23
+8
in 1 channels
Get PRO
September '23
+2
in 0 channels
Get PRO
August '23
+282
in 0 channels
Get PRO
July '23
+13
in 0 channels
Get PRO
June '23
+9
in 0 channels
Get PRO
May '23
+8
in 0 channels
Get PRO
April '23
+346
in 0 channels
Get PRO
March '23
+37
in 0 channels
Get PRO
February '23
+24
in 0 channels
Get PRO
January '23
+21
in 0 channels
Get PRO
December '22
+20
in 0 channels
Get PRO
November '22
+10
in 0 channels
Get PRO
October '22
+10
in 0 channels
Get PRO
September '22
+754
in 0 channels
Get PRO
August '22
+53
in 0 channels
Get PRO
July '22
+18
in 0 channels
Get PRO
June '22
+2
in 0 channels
Get PRO
May '22
+12
in 0 channels
Get PRO
April '22
+19
in 0 channels
Get PRO
March '22
+10
in 0 channels
Get PRO
February '22
+940
in 0 channels
Get PRO
January '22
+492
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
10 September0
09 September+1
08 September0
07 September0
06 September0
05 September0
04 September0
03 September+1
02 September0
01 September0
Channel Posts
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми) – Отам тенги... – ижирғанди режиссёр. – Менинг отам аллақачон нариги дунёга равона бўлган. Мана бу жонли тош эса мени ҳам, сени ҳам тамом қилади. Хафа бўлма. Булар юз йил яшайди. Нега энди яшамасин? Нима дарди, қандай ғами бор бунинг? Унга минг бақир, минг ҳақорат қил, қичқир, ўзингни ўзинг еб адо қил – парвойи фалак, бошини эгиб, молдай бақрайиб тураверади. Эҳтимол, ичида менинг устимдан кулиши ҳам мумкин: анави аҳмоқни қара, арзимаган нарсага бўғилиб, асабини бузиб, жиннидай қичқиряпти деб. Қарагин-а унга, пинагини бузмайди. Ахир бундай ҳолда қанақа театр, қанақа сан’ат ҳақида қайғуриш мумкин?! Бу ҳақда сўз ҳам бўлиши мумкин эмас! Қирқ йилдан буён саҳнада бор-йўғи уч оғиз сўз айтади-да, маошини олиб бепарво уйига жўнайди. Яна қирқ йил умр кўрса, худди шундай яшайди. Бирон-бир ўзгариш бўлмайди. Биз аҳмоқлар эса қаёқдаги сан’ат, янгилик, тараққиёт деган бема’ни гаплар билан бошимизни оғритиб, лақиллаб юрамиз! Буларнинг ҳаммаси кимга керак ахир, Зайнал?! Йўқ, йўқ ҳаммаси бекорчи гаплар. Аслида дунё мана шуларники, Файзуллага ўхшаганларники, яшашни, давр суришни мана шуларга чиқарган! Режиссёр юрагини бўшатиб, сал енгил тортди. Сигарет тутатди, бир-икки босиб-босиб тортди-да, саҳнага қаради. Файзулла мункайганича, ҳайкалдек қотиб турарди. У режиссёрга шундай итоаткорона, кўзлари мўлтираб жавдирардики, Сиёвуш ўзини кулгидан тўхтата олмади. Аввал бир оз тиржайди, сўнг бирдан шарақлаб кулиб юборди. – Илтимос сендан Кабирлинский, сўзингни кулги учун бўлсаям яна бир қайтар. Файзулла режиссёрнинг кулгисига жавобан жилмайди, ҳатто бемалол кулди ҳам, лекин нима қилишини билмай қолди. Режиссёр жиддий гапираяптими ёки ҳазиллашаяптими? Машқни давом эттиряптими, ё кўнгилхушликми бу? Кабирлинский сўзларини қай оҳангда айтишни билмасди: аввалгидай айтсинми? Ундай деса, у режиссёрга ёқмаганди. Кейинги сафар талаб қилгандай гапирсинми? Ёки охиргидай?.. У ҳам режиссёрнинг дидига ўтирмовди... Ё бўлмаса мутлақо бошқача оҳангда айтсамикин-а?.. Балки ҳазил тарзида гапириш керакдир? “Йўқ, ҳазилни қўй. Ўзи ҳазиллашаверсин... Ҳазил қиляпман деб бошимга бало орттириб олмай тағин... Ким билади, у қандай қабул қилади, тушунадими-йўқми?” Кабирлинский бутун қувваи ҳофизасини, тажрибасини жамлаб, дадил бир оҳангда деди: – Бу кеча! Бу кўкча! Бу кўча! Режиссёрнинг қаҳ-қаҳасидан сесканиб кетди: – Браво, Кабирлинский! Офарин! Қойилман! Эркак кишининг сўзи битта бўлади. Ниҳоят, уч соатлик машқимиз бекорга кетмади. Офарин, қойилман! Сиёвуш кулгидан тўхтаб жиддийлашди. У ғоят ҳориб-чарчагани шундоқ сезилиб турарди. Ҳалиги эҳтиросли гап-сўзлар, бир қадар сун’ий ҳаракатлар – буларнинг барчаси кийим-бош одам танасини қучиб тургандай уни ҳам қаттиқ, дадил ушлаб турганди. Энди бу “кийимлар”ни бир чеккага итқитиб ташлади. Улар ожиз, буришиқ ва беҳол кўринарди. Сиёвуш ниҳоятда толиққан эди. У ҳорғинлик билан оҳиста деди: Яхши, кетаверинглар. Машқ тамом. (Давоми бор)

2
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми) Файзулла сўзларни чўзиб, бошқа оҳангда гапирди: – Бу кеча... Бу кўкча... Бу кўча... Режиссёр ҳамон ўша алпозда миқ этмай ўтирарди. Файзулла сўзларни учинчи марта такрорлади: – Бу кеча... Бу кўкча... Бу кўча. Режиссёр илон чаққандай ўрнидан ирғиб турди. – Ҳей инсон, биродар, ҳамшаҳар, мусулмон, армани, мўлтони! Одам боласимисан ўзи! Эй сени... – дея бирдан кафти билан оғзини беркитиб ўтириб қолди. Ҳамма актёрлар унинг бу қилиғини яхши билишарди. Жаҳли чиқиб асабийлашганда ҳақоратловчи сўз айтиб юбормаслик учун у шундай қиларди. Рассом унинг елкасига қўлини қўйди: – Сиёвуш, ҳой Сиёвуш... Ўзингни бос... Режиссёр жаҳл билан “Бодомли” сувини олиб, шишасидан ича бошлади. Кейин бироз ҳовуридан тушиб рассомга юзланди: – Кўряпсан-ку, кўряпсан-ку ўзинг, менинг аҳволимни?! Яна сен Брехт, Мейрҳолд дейсан! Ахир ўзинг ўйла, мана шу махлуқ билан Брехт асарини қўйиб бўладими? Этралабдан бери уч оғиз сўзни одамдай айттиролмайман. Кўряпсан-ку! Мен аҳмоқ бўлсам, мана шу Файзулла Кабирлинскийга ўхшаганлар билан буюк сан’ат яратаман, деб юрибман-а! – Асабий равишда титраётган қўллари билан сигарет олиб тутатди, режиссёр жаҳл билан босиб-босиб тортди. Сўнг Файзуллага қараб деди: – Ҳой инсон, билиб қўй, сендан яхши этикдўз, чойхоначи, ошпаз чиқади... Яна билмадим нима ҳунар қолди... Айтайлик ҳаммомчи, ғассол чиқиши мумкиндир, лекин икки дунёдаям сендан актёр чиқмайди! Актёрлик – бу сан’ат! Эй, мусулмонлар, икки қулоғингиз билан яхшилаб эшитиб олинглар! Сан’ат бу! Эшитдингларми! Сан’ат! Ижод! Яратиш! Ҳа, яратиш – бу ижод! Бу – сан’ат! Ҳиссиёт, ҳарорат керак бу ерда! Лекин ўттиз олтию, олти ҳарорат билан сан’ат яратиб бўлмайди! Аввало ўзинг қийналишинг, ёнишинг, яратишинг, ижод қилишинг керак! Тан-жонинг, вужудинг билан ёнишинг, қоврилишинг, қайнаб тошишинг лозим. Қуруқ овозга зўр берган билан сан’ат яратолмайсан, эй инсон! Қуруқ қичқириш билан образ яратиб бўлмайди. Овозинг ўткир бўлса мачитга бор, азон айт! Лекин актёрлик қилма! Тушундингми? Эшитдингми, эй биродари азиз! Муаззин бўл! Файзулла саҳнада лом-мим деёлмай қотиб қолганди. Уятдан, хижолатдан чўғдай қизариб кетганди. Унинг юзидан тер қуйиларди. Қирқ йилдан бери саҳнада у, шу йиллар давомида қанча-қанча режиссёрлардан, актёрлардан не-не та’налар, ҳақоратлар эшитмади. Аммо уларнинг ҳеч қайсиси мана бу режиссёрдай – Сиёвушдай ҳақорат қилмаганди! Улардан биронтаси муаззин, мурдашов, азон, мачит деган сўзларни тилга олмаганди. Театрда ҳамма, Сиёвуш ҳам, Аликром ҳам Файзулла диндор оиладан эканини, отаси муфтий бўлганини билишади. Буни эҳтимол анави ёш рассом эшитмагандир, чунки у театрга яқиндагина келган. Рассом пичирлади: – Эй, Сиёвуш, сал ўзингни қўлга олсанг-чи. Бечорани мунча қийнаб нима қиласан? Пичоқсиз бўғизладинг-ку шўрликни. Қўлидан келгани шу бўлса, нима қилсин. – Хўш, мен аҳмоқ нима қилай бўлмаса? – портлаб кетди Сиёвуш. – Менинг нима гуноҳим борки, умримни манави галварслар билан тортишиб хазон қилсам?! Хўш, айбим нима? Мана, бу зот икки сўзни бир-бирига қовуштириб гапиролмайди-ю, яна саҳнага чиқиб олади!.. Рассом унинг сўзини бўлди: – Айб бўлади, Сиёвуш, сал ҳурмат керак, отанг тенги одам-а... (Давоми бор)
78
3
Жаҳон адабиёти дурдоналари АНАР, Озарбайжон халқ ёзувчиси ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Қисса) Юсуф САМАД ўғлига бағишлайман. – Бу кеча... Бу кўкча... Бу кўча... – Бу кеча... Бу кўкча... Бу кўча... – Бу кеча... Бу кўкча... Бу кўча... – Йўқ, йўқ, йўқ! Томоша зали бўм-бўш ва қоронғи. Залнинг ўртасида икки киши – режиссёр ва рассом ўтирипти; рассом режиссёрнинг елкаси оша саҳнага қарайди. Режиссёрнинг олдидаги кичкинагина стол устини хира лампа ёритиб турипти. Столда лампадан ташқари сочилиб ётган қоғозлар, қалам, кулдон, дискасиз қора телефон, бир шиша “Бодомли” суви ва стакан бор эди. Машқ борарди. Режиссёр ўрнидан сапчиб турди-да, илдам қадамлар билан саҳна томон юрди. Чап томондаги чироқлар ёритиб турган саҳнада гримсиз икки актёр турарди. Уларнинг эгнида ўзларининг кундалик кийимлари. Режиссёр чаққонлик билан ҳатлаб саҳнага чиқди ва олдинда турган қорамағиз ўрта яшар актёрнинг олдига борди. – Файзулла, азизим, жон биродар, – у иложи борича хотиржам ва юмшоқлик билан гапиришга ҳаракат қиларди. Ўзингга ичинг ачимаса ҳам бизга раҳминг келсин. Эрталаб тўққиздан бери шу ердаман, ҳали туз тотганим йўқ. Жоним сенга қурбон, инсоф қил, азизим, ахир биз ҳам одаммиз-ку!.. Бутун асар давомида атиги уч оғиз сўзинг бор, шуни ҳам айтолмайсан-а. Тавба, уч оғиз сўзни аниқ айтишнинг нимаси қийин?! Бу кеча... Бу кўкча... Бу кўча... Вассалом! Файзулла кир бўлиб кетган дастрўмолини олиб тер босган юзини, бўйнини тинмай артарди. – Ҳозир, ҳозир, – дея режиссёрни тинчлантирмоқчи бўлди у. – Ҳозир айтаман... Кўнглингдагидек қилиб айтаман. Шошма... Ҳозир... кўп сиқилаверма... Режиссёр сигаретини лабига қистирди. – Қани, гапир-чи. – Ҳозир, ҳозир... Режиссёр гугурт чақиб сигаретини тутатди, орқага қарамасдан нарироқда турган актёрга деди: – Аликром, бошла! Орқада турган актёр Файзуллага мурожаат қилди: – Хўш, қани? – Бу кеча, бу кўкча, бу кўча, – деди Файзулла жон жаҳди билан. – Тфу! Э, сени... – Режиссёр ўзини босолмади, жаҳли чиқиб тутоқиб кетди. Саҳнадан пастга тушиб, ўзи ўтирган жойга борди. Сигаретини кулдонга босиб, эзғилаб ўчирди. Кўкрак чўнтагидан дори олиб, биттасини оғзига отди-да, стаканга сув қуйиб ичиб юборди. Кейин ҳорғинлик билан ўзини креслога ташлади. Файзулла ночор бир кайфиятда режиссёрга ёлворарди: – Асабийлашма, азизим, асабийлашма. Бироз сабр қилгин, ҳозир айтаман, сен истагандай қилиб айтаман. Ҳайронман, менга бугун нима бўлди-я, ҳеч ўзимга келолмаяпман. Режиссёр рассомга ўгирилиб шивирлади: – Худди бошқа кунлари қотириб ўйнайдигандек гапиради-я. – Бўлдими? – деб сўради Файзулла. Режиссёр жавоб бермади, фақат калласини қимирлатиб қўйди. – Бу кеча! Бу кўкча! Бу кўча! – деди-да, режиссёрга боқди Файзулла. Режиссёрнинг юзида ҳеч қандай бир ифода йўқ эди. У саҳна чеккасига ма’носиз термилганча нигоҳини бир нуқтадан узмасди. Гўё қотиб қолгандай ҳеч нарсани кўрмас, ҳеч нарсани эшитмасди. (Давоми бор)
84
4
Эртага премера АДАБИЁТНИНГ ЧИН ИХЛОСМАНДЛАРИ ДИҚҚАТИГА Дунёда энг ёмон туйғу – камситилиш бўлса керак. Ҳеч ким ўзгалар томонидан шахси, амали, туйғулари ерга урилишини истамайди. Ер юзидаги энг камтар одам ҳам ич-ичидан қай жиҳатдандир э'тироф этилишни хоҳлайди, таҳқирланишни ёмон кўради. Ўзини ўзи танқид қилиши, бир қадар пастга ҳам уриши, ўзининг устидан ўзи кулиши мумкин, аммо ўзгалар кулишини барибир истамайди одам. Масалан, дунёдаги энг қобилиятсиз актёр ҳам ўзини Ғани А'зам ёхуд Ҳамза Умардан кам санамаса керак. Озарбайжонлик атоқли ёзувчи Анарнинг "Дантенинг юбилейи" қиссаси – ҳаётда камситилган бир инсон, иқтидори камроқ, ўртамиёна эрса-да, ўзига баҳоси паст бўлмаган бир актёр ҳақида ҳикоя қилади. Қисса ҳажми канал форматига тўғри келмайди, кузатувчиларимизни зериктириб қўйишимиз мумкин, деган андишада асарни тўлиқ э'лон қилмай келдик. Бироқ тажрибадан ўтдики, китоб зўр бўлса, ўқувчи мутолаадан вақтини аямас экан. Каналимизда савияси паст, бадиий адабиёт деса, азонни эшитган иблисдай хунук товуш чиқариб қочадиган кимсалар йўқлигини, уларнинг барчаси юксак дидли китобхонлар эканини инобатга олган ҳолда, мазкур қиссани бериб боришга қарор қилдик. Аллоҳ насиб этса, ба'зи техник ишларни якунлай олсак, эртага кечқурун премера. Таниқли ижодкор Маматқул Ҳазратқулов таржимасида "Дантенинг юбилейи" қиссасини тақдим этамиз. Бизни кузатиб борасиз, деган умиддамиз. https://t.me/Eshmonmalla
119
5
Асил кўмчу сўзларим "КАМПИРНИНГ ДАРДИ ҒЎЗАДА" ЭМАС Эҳтимол, пахта қуллиги даврининг салбий та'сиридандир, ба'зи мақол ва нақлларимиз ҳам ўзгариб кетган. Масалан, ҳар кимнинг ўз дарди, ташвиши бор, деган ма'нодаги "Кампирнинг дарди ғозада" мақоли шундай қисматга гирифтор бўлган. Ғозанинг ғўзага уйқашлигидан унумли фойдаланилган. Мақолнинг ма'носи сўзма-сўз шарҳланса, унда: ёши ўтиб бораётган аёлнинг дарди ғозада бўлиб қолади, дейилмоқчи. Кўриб турганингиздек, бу ерда ғўзага мутлақо ўрин йўқ.
154
6
Ўлмас сатрлар Абдулла ОРИФ АРМОН ЭМАСМИ? Лолазор қирларда чопа билмасман, Ахир у мен учун армон эмасми? Болалик йилларим топа билмасман, Ахир у мен учун армон эмасми? Хаёл гулшанида терсам чечаклар, Жажжи набирамга бўлдим эрмаклар. Энди онам айтмас менга эртаклар, Ахир у мен учун армон эмасми? Қоронғу тунларда оловлар ёқиб, Илк шеʼрим ёзгандим юлдузга боқиб, Энди ахтараман кўзойнак тақиб, Ахир у мен учун  армон эмасми? Қанча зот дунёга келдию кетди, Бирин душман этса, бирин дўст этди, Бирининг бошига шон-шуҳрат етди, Ахир у мен учун армон эмасми? Мени алдаб кетди лўттибоз олчоқ, Ишонган кишим ҳам кўрсатди яроқ, Уларни Худога топширдим бироқ, Ахир у мен учун армон эмасми? Шукрона айтаман, дўстларим бордир, Бири балки қўрқоқ, бириси ботир, Яхшилик қилдимми уларга ахир, Ахир у мен учун армон эмасми? Гоҳо эш бўлсам-да сиёсатларга, Қалбимни бахш этдим малоҳатларга, Улар деб қолдим мен маломатларга, Ахир у мен учун армон эмасми? Огоҳман ишқ деган кўҳна шевадан, Муҳаббат аталмиш тансиқ мевадан, Ортга қарай-қарай қайтдим Хивадан, Ахир у мен учун армон эмасми? 1995 йил
167
7
Яхшидир аччиқ ҳақиқат ЭРНЕСТ ҲЭМИНГВЭЙ УРУШНИ БОШЛАЙДИГАНЛАР ҲАҚИДА Урушларда жанг қилаётган одамлар дунёдаги энг ажойиб одамлардир. Урушни бошлаганлар, унинг оловига яна олов ташлаб турганлар иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир. Мен урушда бойлик орттирганлар, уруш оловини ёққанлар урушнинг биринчи кунларидаёқ мамлакат гражданларининг мухтор вакиллари томонидан отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман. Бу китобнинг муаллифи агар жангга кетаётганлар унга лутфан топширсалар, бунақанги отиб ташлаш бўладиган бўлса, уни ташкил этишни ўз зиммасига жон-жон деб олган бўлур эди ва бу ишнинг ҳаммаси имкон борича одамийлик ва ахлоқ-одоб доирасидан чиқмай адо этилишига (ахир отилаётганлар орасида ҳар хил одамлар бўлиши мумкин-да) ҳамда уларнинг жасадлари, шубҳасиз, дафн этилишига риоя қилган бўлур эди. Ҳаттоки, уларни селофанда ёки шунга ўхшаш бирор замонавий синтетик нарсада ўраб кўмилишига ҳам қаршилик қилмасди. Мабодо, охири бориб бошланган урушда менинг ҳам ҳиссам борлиги аниқлангудай бўлса, қанчалик қайғули бўлмасин, майли, мени ҳам ўша ўқчилар взводи отиб ташласин. Кейин мени ҳам истасалар селофанга ўраб ёки ўрамасдан кўмсинлар, ёхуд менинг урён танимни тоғ ён бағридан улоқтириб юбора қолсинлар. Розиман. “Алвидо, қурол!” романига муаллиф сўзбошисидан. 1948 йил 30 июн https://t.me/Eshmonmalla
213
8
Тадеуш-Доленга Мостович МУТТАҲАМНИНГ ПАРВОЗИ (Романдан парчалар, давоми) – Мен энди бошқарувчи эмас, банка раисиман. Газета ўқимадингларми? – Бўлмасам-чи, ўқидик... Ғоят хурсандмиз... – Ўқидингларми? У ҳолда менга, пан раис, деб мурожаат қилиш керак. Тушундингизми? (Никодим Дизманинг лавозимга тайинланган биринчи кунларидаёқ қишлоқдаги ишчиларидан бири билан мулоқоти) Бу жулдурвоқиларнинг бошида ёнғоқ чақиб туриш керак. Бўлмасам бошингга чиқиб олишади. (Ўзининг ишчилари ҳақида). *** “– Сизларни бу ерга тўплашимдан мақсад, – дея гап бошлади у бармоқлари билан столга ёзилган мовутни чертиб, – Коборово бекаси пани Нина Куницкая эридан ажралишиб, ундан ваколатномани қайтариб олаётганини хабар қилиб қўйишдир. У барча ишларни бошқаришни менга топширди. Огоҳлантириб қўяй: мен пачакилашиб ўтирмайман. Ғалла банкаси қандай пухта ишлаётганини газеталардан ўқиган бўлсангиз керак. Гап шундаки, мен банкада қаттиқ интизом ўрнатганман. Қайтараман – мен пачакилашиб ўтиришни ёмон кўраман”. *** Жорж Понимирскийнинг халққа хитоби: “Никодим Дизма – сизларни алдаб юрган ҳақиқий муттаҳам бўлади! У аблаҳ, суллоҳ, шу билан бирга ғирт аҳмоқ одам! Экономика у ёқда турсин, орфографиядан ҳам балони билмайдиган эси паст у. Мутлақо тарбия кўрмаган разил бир одам. Унинг башараси, ўзини тубанларча тутишига бир қаранг: аҳмоқ, нул! Виждоним ҳақи, у Оксфордда ўқиш у ёқда турсин, ҳатто биронта чет тилини ҳам билмайди. Киссавурга ўхшаган қўпол, шубҳали бир шахс! Наҳот, шуни кўрмасангиз? Боя сизларни алдаб юрибди, деб нотўғри айтган эканман: йўқ, сизларнинг ўзларингиз бу махлуқни бошга чиқариб қўйгансиз! Ҳа, сизлар! Ҳаммангиз миянгизни еб қўйибсиз! Сизлардан куляпман, аҳмоқлар! Тўнкалар!”
192
9
Тадеуш-Доленга Мостович МУТТАҲАМНИНГ ПАРВОЗИ (Романдан парчалар) Дизма ўз аҳволи ҳақида ўйлай бошлади. У Нинага ёқиб қолгани аниқ. Бунга шубҳаланмаса ҳам бўлади. Хўш, бундан қандай фойдаланиш мумкин? Унинг ёрдами билан бошқарувчилик ўрнида кўпроқ ишлай олармикин? “Бундай бўлиши даргумон, – дея ўзига-ўзи э’тироз билдирди Никодим. – Унинг эрига гапи ўтмайди. Чол ҳеч қандай ишга ярамаслигимни сезган заҳоти кавушимни тўғрилаб қўяди...” *** Дизма меҳмонхонага пиёда қайтар экан, узоқдан Куницкийнинг кўркам автомобилига кўзи тушди. “Менинг машинам!” дея дилидан ўтказди у ва илжайиб қўйди. *** – Мени кечирасиз, – гап қотди пани Пшеленская, – сизнинг қандай ажойиб сиёсатчи эканингизни фақат бугун пан Кшепицкийдан эшитдим. Уят бўлса-да, тан олишим керак, биз аёллар сиёсий масалаларни мутлақо тушунмаймиз. *** Никодим Куницкий баён қилиб берган режани усталик билан такрорлагани учунгина министрнинг кўмагига эришганини жуда яхши тушунарди. Агар бироз бош қотириб, мулоҳаза қилгудек бўлса, бировларнинг фикрини ўзиники қилиб кўрсатиш ғоят фойдали экан деган хулоса келиб чиқарди. Дизма бу услубни кенгроқ қўллашга қарор қилди. Лекин анча эҳтиёт бўлиш керак, албатта. У шу пайтгача ўзига эришиб бўлмайдигандек туюлган киборлар жамиятига аралашиб юриш имкониятидан ғоят хурсанд эди. Энди у бу жамият билан эл бўлиб кетишига ишона бошлаганди. Никодим, Куницкий энди мени ҳайдаш у ёқда турсин, мендай бошқарувчига тиш-тирноғи билан ёпишиб олади, деб қат’ий ишонарди. *** У хохолаб кулиб юборди. – Оббо шайтон-эй! Одам ўсаверса шунақа бўлар экан-да! Давлат ғалла банкасининг раиси! Кимсан раис-а! Сўнгра у ўзини саволларга кўмиб ташлаган журналистлар ва фотоаппаратларнинг тинимсиз чиқ-чиқини эслади. Э-ҳа, бир ўқиб кўриш керак, қани, нималар ёзишганийкин?.. Газеталарни келтиришгач, у биринчисини очган заҳоти юзига қон югурди. Биринчи саҳифада унинг сурати манаман деб турарди... Суратнинг ёнида, ваҳимали сарлавҳа тагида катта мақола босилган бўлиб, унда ҳукуматнинг расмий баёноти, Дизманинг таржимаи ҳоли ва интервю берилган эди... *** Дизма ўзининг таржимаи ҳолини ўқиб оғзи очилиб қолди. Газетанинг ёзишича, у ота-онасининг Курляндиядаги мулкида туғилган бўлиб, гимназияни Ригада, иқтисод фанларининг олий курсини Оксфордда тугатган экан; сўнгра у кавалерия офицери сифатида болшевикларга қарши мардона жанг қилибди, ярадор бўлибди ва “Virtuti Militari” ордени ҳамда Жасорат Крести билан мукофотланибди. Сўнгги пайтларда у сиёсат майдонидан кетиб, Белостоцкий воеводлигида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган экан. Таржимаи ҳол “ажойиб”, “машҳур”, “ижодий” каби эпитетларга тўлиб кетган эди... Охирида раис Никодим Дизманинг қаттиққўл, кучли ирода соҳиби экани ва ташкилотчилик қобилияти билан машҳурлиги қайд этилган эди. Лекин Никодимни ҳаммасидан ҳам интервю ҳайратга солди. У интервюни ўқирди-ю, ўз кўзларига ишонмасди. Тўғри, у кеча кечқурун ғирт маст эди, аммо мухбирлар билан суҳбатлашганида ҳали ичмаган эди-ку. Никодим интервюда ёзилган гаплардан биронтасини ҳам айтмаган эди. Унда Дизма ўлсаям тушунмайдиган иборалар, у заррача ҳам тасаввур қилолмайдиган масалалар юзасидан фикрлар баён этилганди. Никодим шунчаки сўкиниб қўйди. Балки у хурсанд бўлиши керакдир: ахир, бу интервюни ўқиган киши, банка правлениясининг раиси пан Дизмани ғоят ақлли одам экан, деб ўйласа керак. (Давоми бор)
175
10
“Мана, – дея хаёлидан ўтказди Дизма, – энди мени бутун Полша танийди”. У шуни ўйлади-ю, бирдан қўрқиб кетди. Газеталар Лисков
“Мана, – дея хаёлидан ўтказди Дизма, – энди мени бутун Полша танийди”. У шуни ўйлади-ю, бирдан қўрқиб кетди. Газеталар Лисковга етиб боргач, пан Бочек ҳам, Юрчак ҳам ва умуман Никодимни яхши танийдиган барча кишилар Курляндия, гимназия ва Оксфорд ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси ғирт ёлғонлигини дарҳол билиб қолишади-ку. *** Унга ҳаммасидан ҳам ташландиқ эканини эслатганлари алам қилди.
188
11
СОХТА АРБОБ ҚИССАСИ (Давоми) Барча билимсизлар каби, Дизма ўзининг жоҳиллигидан ба’зан изтиробга ҳам тушади, ҳатто ҳадиксирайди ҳам. Хусусан, “чет тилларни билмаслиги дарҳол аён бўлиб қолишини ўйлаб, бирор хорижий мамлакатга боришдан ўлгудек қўрқади”. Китобга сўнгсўз ёзган адабиётшунос олима Дина Галперинанинг та’бири билан айтганда, “жамиятда катта мартабага эришгач, Дизма қотил ва ўғрига айланади. Бочекнинг (Никодим билан почтада бирга ишлаган одам, унинг асл ўтмиши гувоҳларидан бири. – Э.Н.) ўлдирилиши Дизманинг биографиясида ёлғиз қотиллик бўлиб қолмаслигини китобхон яхши тушунади. Романнинг охирида кўз ўнгимизда ҳокимиятни қўлга олгач, анча қон тўкадиган жиноятчи намоён бўлади. Дизманинг ҳокимиятни қўлга олиши эса аниқ. “Ҳозирча у “қўлга тушиб қолишдан” чўчиб, бош министрлик лавозимини рад этади. Лекин бироз вақт ўтгач, романдаги киборларнинг тили билан айтганда, “у ҳали албатта ҳокимиятни қўлга олиб, ватанни ҳалокатдан қутқаради”. Доленга-Мостович ўз романида ғоят характерли воқеани тасвирлаганидан поляк танқидчилигида номуносиб, исте’додсиз ва калтабин одамнинг давлат арбобига айланишини ифодаловчи “дизмизм” деган термин пайдо бўлган”. Умуман, Галперинанинг мазкур мақоласи роман картинасини кўз ўнгингизда бир қадар намоён эта олади, деб ўйлайман. “Ҳозирги замон китобхонига Никодим Дизманинг бундай катта мансабга эришиши ақл бовар қилмайдиган нарса бўлиб кўринади. Ялқов, тўпори ва қашшоқ бир одам тасодиф туфайли йирик давлат арбобига айланади, уни ватан халоскори, дея кўкларга кўтариб мақташади, бош министр бўлишини илтимос қилишади”. Мунаққиднинг шоҳидлик беришига қараганда, бу роман асло тўқима ёки уйдирма эмас, у ўтган асрнинг 20–30-йиллари Полша ижтимоий-сиёсий ҳаётининг ҳақиқий кўзгусидир. “Қасдма-қасдликка энг аҳмоқ одамни бош министр қилиб тайинлайман. Ўтакетган калтабин ҳам премер бўлиши мумкинлигини кўрсатиб қўяман уларга”, деган экан бир куни Полшанинг ўша пайтдаги ҳукмдори, маршал Пилсудский. Бу гапини исботлаш учун у бир йили археология профессори Леон Козловскийни қишлоқ хўжалиги министри қилиб тайинлаган эди”. Бироқ, бу каби воқеаларга истеҳзо ва алам-изтироб билан, шундай кимсага куни қолган бахтиқаро элга чуқур ачиниш билан қарайдиган ақл-ҳуши жойида, соғлом ва теран фикрли, чинакам ватанпарвар, орият ва ғурур соҳиблари ҳам бўлган албатта. Ана шундай инсонлардан бири машҳур поляк адиби Стефан Отвиновский: “Доленга-Мостовичнинг қаҳрамонлари бошидан кечирган саргузаштлар мудҳиш эртакни эслатади”, деб ёзган экан “Жиче литерацке” газетасида чоп этилган мақолаларининг бирида. Галперинанинг фикрича эса, “Дизманинг мартаба йўли, шу қадар тубан одамнинг ҳокимият тепасига чиқишига имконият яратилишининг ўзи даҳшатдир”. Китобни мутолаа қилаётиб, шундай ҳаққоний ва дилбар асар муаллифи бўлган ёзувчининг таржимаи ҳолига қизиқдим. Википедияда ёзилишича, Тадеуш Доленга-Мостович 1900 йил 23 сентябрда Беларуснинг Глубокое шаҳрида ҳуқуқшунос Стефан Мостович ва ўқитувчи Станислава Потопович оиласида дунёга келган. Киев университетини тамомлаган. Полшанинг “Республика” газетасида муҳаррир бўлиб ишлаган. 1939 йил Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган. Қисқа умри давомида ўнлаб қисса ва романлар ёзишга улгурган, асарлари асосида бадиий филмлар суратга олинган. Муаллифга оламшумул шуҳрат келтирган “Муттаҳамнинг парвози” адибнинг илк романи бўлиб, у 1932 йилда нашр этилган. Атоқли таржимон Ҳасан Тўрабеков 1970-йилларнинг аввалида ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган ушбу роман 1973 йилда Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва сан’ат нашриётида китоб ҳолида чоп этилган. Албатта, бир асар ҳақида минг хил гапни айтиш, уни чўққига чиқариб мақташ ёки ернинг тагига киргизиб танқид қилиш мумкин. Аммо аслида қандай баҳога лойиқ эканини асарнинг ўзи айтиб туради. Уни фақат ўқиш керак, холос. Қуйида асардан ба’зи парчалар э’тиборингизга ҳавола этилмоқда.
177
12
Жаҳон адабиёти дурдоналари СОХТА АРБОБ ҚИССАСИ Улуғ поляк ёзувчиси, ўзбек китобхонлари ва киномухлисларига “Табиб” романи ва шу номдаги бадиий филм муаллифи сифатида таниш бўлган Тадеуш Доленга-Мостовичнинг “Муттаҳамнинг парвози” романи ўзи ғирт дангаса, тузукроқ бир касбнинг бошини тутмаган, фирибгар ва ёлғончи, аммо омад ва тасодиф туфайли каттаконлар даврасига (элитага) суқилиб кириб олган Никодим Дизма исмли муттаҳам бир кимса ҳақида ҳикоя қилади. Ўқиб ҳайратдан ёқа ушлайсиз: одамлар ҳам шунчалик содда бўладими? Романдаги энг муҳим персонажлардан бири, тўғрисўз телба Жорж Понимирский бекорга кулмайди. “Ҳаммангиз миянгизни еб қўйибсиз!” – дейди у Дизмани “буюк давлат арбоби”, “у ҳали Ватанимизни ҳалокатдан қутқаради” дея кўкка кўтариб мақтайдиган кимсаларга қарата. Соппа-соғ кишилар ё ўта сиёсий кўрлик ё шунчаки гўллик туфайли англаб етмаётган, англаганлари, тушуниб-билиб турганлари ҳам ё ўта эҳтиёткорлик, қўрқувдан миқ этмаётган паллада ҳақиқатни айта олган бу ақлли телбанинг пичинг ва кинояларида, аччиқ истеҳзосида кўп ма’но бор. Одамлар эса ўша-ўша, ишонувчан: Дизмабой Оксфордда ўқиганман деса – лаққа ишонади. Ҳеч ким асл ҳақиқатни суриштириб ўтирмайди. Оксфорднинг остонасини ҳатлаб ўтиш тугул, Полшадан бир қадам ҳам нари жилмагани, қолаверса, инглиз тилининг “и” ҳарфини ҳам билмаслиги ҳеч кимни қизиқтирмайди. Мамлакат иқтисодий ҳалокат ёқасига келиб қолганда, бошқа бир ақлли инсоннинг фикрлари билан амалга оширилган ишлар Дизманинг пешонасига бахт ва омад ёрлиғи бўлиб ёпиштирилади. Ҳеч ким бу ислоҳотларнинг асл муаллифи кимлиги билан қизиқмайди. Газеталарда чоп этилган сохта интервю, ясама таржимаи ҳолга чиппа-чин ишонадилар. Шон-шуҳрат, обрў-мартабадан сармаст қаҳрамонни албатта аҳмоқ деб бўлмайди. Унинг энг катта ютуғи қулай вазиятлардан устомонлик билан фойдалана олишида. У ниҳоятда бой, нуфузли бир оиланинг ичига суқилиб кириб, уни пароканда қилади: оила бекасининг ёшлиги, гўзаллиги, энг ёмони, эри билан муносабатларидаги кичкина ёриқдан унумли фойдаланади. Бу ёриқни катта жарга айлантиради: бекани йўлдан уриб, даҳшатли фитналарга сабаб бўлади. Шу даражага бориб етадики, унинг асл башарасини билмаган хонадон бошлиғи, унга бор хонумонини ишониб топшириб, ҳаёти барбод бўлади. Пайтдан фойдаланиш сан’атини пухта эгаллаган Никодим Дизма қулай фурсат келганда, давлат ғалла банкасининг хўжайинига айланади, газеталарнинг биринчи саҳифаларида суратлари чоп этилади. Ўзининг “камтарона” ўтмиши, аниқроғи, “ялангоёқлиги”, келиб чиқишининг бетайинлигини билиб қолган рақибларини эса бирма-бир йўқ қилади: ё қаматиб юборади ёки ўлдиртириб. Омади келганлари хорижий давлатларга элчи-пэлчи қилиб жўнатилиб, жони омон қолади. Хуллас, мамлакатда унинг сохта нуфузига учганлар, ишонганлар, унга хайрихоҳ бўлганларгина яшашда давом этади, кўкаради; озгина қаршилик қилганлар, унинг йўлига ғов бўлган эмас, ғов бўлиши мумкин бўлганлар эса аёвсиз йўқ қилиб юборилади. “Полшада биронта ҳам одам менга душман бўлмагани ма’қул”, “Кимки менинг, я’ни Никодим Дизманинг йўлига тўғаноқ бўлса, расвоси чиқади”, дейди у рақиблари ва душманлари ҳақида. Оддий одамлар, камбағаллар хусусида эса у бир фикрда содиқ: “Ялангоёқларнинг бир қисми қирилиб кетса ҳам ҳеч нима қилмайди!” Дизманинг ма’навий қиёфаси бегоналар эмас (зотан, унга дунёдаги ҳамма одам аслида бегона), ўзининг қайиноғасига бўлган муносабатида ҳам яққол кўринади. У ичида, “зора бирор фалокатга йўлиқиб гумдон бўлса, деган умид билан” қайиноғаси Жорж Понимирскийнинг машина ҳайдашига рухсат беради. У жамоатчиликка ўзини арбоб, интеллектуал шахс, доно сиёсатчи сифатида тақдим қилган. Бу таассуротни мустаҳкамлаш учун ўзининг Оксфорд университетида ўқигани тўғрисидаги уйдирмани ўйлаб чиқарган. Сири фош бўлиши учун аслида унга бир оғиз инглизча мурожаат этишнинг ўзи кифоя эди. Аммо омади келиб, ҳеч ким бу ишни жиддийроқ тарзда қилмайди. Битта-ярим инглизча мурожаатларга эса чап беришнинг имконини топади. Буни эса ўзининг она тилига садоқати билан “изоҳлайди”. Оломон буни ватанпарварлик белгиси сифатида қабул қилади. (Давоми бор)
192
13
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Юртимиз мустақиллиги тикланганининг 35 йиллиги билан барчангизни табриклаймиз. Ўзбекистонимиз, Туркистонимиз доим бор бўлсин, омон бўлсин!
210
14
Komiljon Otaniyozov. Ko‘ring.mp3
1 056
15
Буюк Турк халқлари адабиёти МАХТУМҚУЛИ КЎРИНГ Ҳар йигитнинг аслин билай десангиз, Ма'ракада ўтириб-туришин кўринг. Биров билан ошно бўлай десангиз, Аввал иқроринда туришин кўринг. Узоқ-яқин ера борар бўлсанғиз, Мардлик қиличини солар бўлсанғиз, Бир бедовни сайлаб олар бўлсангиз, Сийнасин, сағрисин керишин кўринг. Бир пул тушса бир ифлоснинғ қўлина, Кўксин очиб, кезар қишнинг елина, Харидор бўлсангиз қиза, галина, Адабин, икромин, ўтиришин кўринг. Мард йигитнинг от-яроғи шай бўлса, Етишар ҳар ерда ҳайда-ҳай бўлса, Ўзи Ҳотам бўлиб, яна бой бўлса, Чор атрофдан меҳмон кезлишин кўринг. Бир нечани қилдинғ моли бисёри, Бир нечани қилдинғ бир пулнинг зори, Яхши-ёмон – одам зотининг бори Навбат билан ўтиб боришин кўринг. Тангри безор, билинг, закотсиз бойдан, Сиз ҳам қочинғ зинҳор ул келар жойдан, Мардга бир иш тушса, кўрар Худойдан, Номарднинг ҳамроҳдан кўришин кўринг. Номард юрар мудом ўлимдан қочиб, Уйина келганда заҳрини сочиб, Мард йигит меҳмона қучоғин очиб, Номарднинг меҳмондан қочишин кўринг. Золимлар унутар зикри Оллони, Арзон олиб, қиммат сотар ғаллони; Судхўр ноинсофлар ҳалол тиллони Ҳаром фойдасига беришин кўринг. Мард йигитнинг иши суҳбат – соз бўлар, Кўнгли қиш бўлмайин, доим ёз бўлар, Яхшининг кўнглида гина оз бўлар, Ёмоннинг кунда бир урушин кўринг. Қадрдон, қардошдан узоқдош бўлиб, Қадрсиз ёт билан қариндош бўлиб, Махтумқули, носозлара дуч келиб, Хўжанинғ, сайиднинг юришин кўринг.
327
16
Komiljon Otaniyozov Ko ring.mp3
16
17
Özbekiston, Türkmaniston, Qoraqalpoğıston xalq artisti, barça türk xalqlarining sevimli hofızı, Xorazm bülbüli Komıljon Otanı
Özbekiston, Türkmaniston, Qoraqalpoğıston xalq artisti, barça türk xalqlarining sevimli hofızı, Xorazm bülbüli Komıljon Otanıyozov. Quyıda hofız ıjro etgan dilbar qöşıqnı taqdım etamiz.
996
18
Адолат бор бўлсин ЧАЛА ҚОЛГАН ТАРБИЯ Таксичи йигит билан содир бўлган кечаги воқеа соғлом фикрли кўп одамни ғазаблантирди. Бугун туҳматчи, шаллақи хотиннинг зўравон укаси қамоққа олинипти. Оғзи шалоқ хотин ва анави аҳмоқ инстаблогер ҳам жавобгарликка тортилади, дейишяпти. Ҳа, оилада олинмай қолган тарбия панжара ортида берилади. Қонун бунақа аҳмоқларга ўрнини кўрсатиб қўйиши керак.
376
19
Замонавий ўзбек ше'рияти Башорат ОТАЖОНОВА УКАМ КЕЛАЯПТИ!.. Қўллари совуқдан кўкариб январ, Кўчаларга тўшар музли кўрпасин. Телефон олисдан хушхабар йўллар: "Уканг бораяпти сени кўргани!" "Неча довон ошиб, неча тоғ ошиб, Қўқон шамолидек шиддат-ла шошиб. Соғинчи соғинчим билан туташиб, Укам келаяпти мени кўргани?!" Кўнглим — оромкурси, Бир пас ол-да тин, Январ — меҳрибоним, шаштингдан тушгин. Хуш та'бирдай кеча кўрилган тушдан Укам келаяпти мени кўргани! Маккора ташвишлар, йўл беринг қани, Икки ойки, фақат сизни ўйладим. Юпун юрагимнинг иссиқ кўйлаги — Укам келаяпти мени кўргани. Дийдор, бу — кўнгилга бергувчи таскин, Йўллар менга элтар ёруғлик қадрин. Оламга анқитиб меҳрнинг атрин, Укам келаяпти мени кўргани. Қўллари совуқдан кўкариб январ, Кўчаларга тўшар муздек кўрпани. Қўқондан шамолдек елди хушхабар: "Уканг бораяпти сени кўргани!.." https://t.me/Eshmonmalla
1 301
20
Хайриддин СУЛТОН “Ё, ЖАМШИД!” (Ҳикоя, охири) Эрталаб кўзлари қизарган Ўринбой уйидан судралиб чиқди-да, тўғри кечаги жойга йўл олди. Қор тинган, қуёш йилтирайди. У шахдам бориб таниш эшикни очди. Кечаси билан яна ўйин бўлган шекилли, хона тамаки ва ароқ исига тўлган эди. Тўрда яғриндор бир киши майкачан бўлиб кўк духоба болишга ёнбошлаб ётар, дастурхон ёнида иккита йигит мастава ичиб ўтирар эди. – Ҳорманглар-р! – деди Ўринбой имкони борича ўзини беписанд тутишга уриниб. – Э, келдингизми? – деди майкачан киши шифтдан кўз узмай. Хиёлдан сўнг ёнбошига ағдарилиб, илжайди. – Яхши ётиб турдингизми? – Мана, олиб қўйинг, – деди Ўринбой ва қўйнидан қора рўмолга ўралган тугунчак чиқариб, кўрпачага ташлади. Мастава ичаётган йигитлар унга қараб қолишди. – Э! – деб қўйди майкачан киши ҳамон илжайиб. – Шунақа бўлувдими? – Шунақа бўлувди, – деди Ўринбой ғижиниб. Унинг олдига бир коса мастава суриб қўйишди. Рўпарасида ўтирган холдор йигит пиёлага ароқ тўлдириб узатди. Ўринбой индамай симириб, бир паррак шўр бодринг тишлади. – Шу пулни жудаям олгим келмаяпти-да, – деди майкачан киши яғринини кўтариб. – Менга қаранг, бир иш қилсак-чи: яна бир кўрмайсизми? Омадингиз, “Ол, қулим!” деб юборса, тамом-вассалом. Ҳеч нарса кўрмагандек бўласиз-қўясиз. А? – Ҳаммасигами? – деб сўради холдор йигит. – Бўлмаса-чи! А? Ўринбой бу гапни бема’ни ҳазил деб билган бўлса-да, зада юрагига титроқ тушди. “Йўқ, йўқ, йўқ! Худо сақласин!” ...Қасос, лаззатли қасос туйғуси унинг юрак-бағрини ўртаб борарди. Қани энди, ҳозир, шу лаҳза, шу дақиқа қўлида даста-даста пул бўлсаю тўғри акасининг уйига бостириб борса, қўйнидан даста-даста пул олиб олдига ташласа, бўзрайган юзига даста-даста пул билан бир тушириб: “Пул топилади!” десаю жисми жаҳонини ёндираётган алангаи оташдан қутулса! Қасос, лаззатли қасос!.. Бирдан у ўзини идора қилолмай қолди: қўллари бўйсунмай олға чўзилди, қайноқ қон вижир-вижир тўлқин уриб, томирлари бўйлаб югура кетди. Ошиқни кафтига олиб маҳкам чангаллади, нафасини ичига ютиб, кўзларини чирт юмди: – Ё, Жамшид! 1981 йил
448