cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали

Advertising posts
493
Subscribers
+224 hours
+37 days
+830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Нуронийлар маслаҳат кенгашлари тузилади Тўрақўрғон туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида жамоатчилик вакиллари иштирокида ана шу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди. Нуронийлар ҳар доим элда маслаҳатгўй, ҳаёт чиғириқларини кўрган табаррук инсон сифатида ардоқдалар. Шунинг учун кексаларни қадрлаш давлатимизда устувор вазифага айланган. Йиғилишда "Нуроний" жамғармаси вилоят кенгаши раиси ўринбосари Абдурашид Болтабоев иштирок этиб, тегишли топшириққа асосан ҳар бир ташкилот, корхона, муассасаларда Нуронийлар маслаҳат кенгаши тузилиши ва уларнинг вазифалари ҳақида батафсил маълумот берди ва иштирокчиларнинг мулоҳазалари тингланди.
Show all...
Мигрантлар билан учрашув Инсон чексиз орзу-ҳаваслар билан яшар экан, уларнинг аксарияти маблағ билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун кейинги йилларда хорижга чиқиб ишловчилар кўпайди. Бироқ, дунё айвонида рўй бераётган турли алғов-далғовлар ҳаммани ҳушёр торттириши керак. Айниқса, ёшлар ноқонуний диний оқимларга алданиб кириб қолмасликлари учун тарғибот ишлари кучайган. Тўрақўрғон тумани ҳокими А. Мансуров Яккатом маҳалласида яшовчи мигрантларнинг яқинлари билан мулоқотда бўлди. Уларга биргина туманимизда 500 тага яқин иш ўринлари борлиги, ўз ватани ва яқинлари ёнида яшашга ҳеч нарса етмаслиги тушунтирилди.
Show all...
#ипак мавсум Илк ҳосил омборга етказилди Бундан роса 25 кун аввал дастлабки қурт уруғлари боқувчиларга тарқатиб берилган эди. Қисқа муддатда мўъжиза жониворлар керакли парваришни олиб, пилла ўрашди. Бугун “Зилол агропилла” МЧЖнинг омборига 7 нафар пиллакорлардан 800 килограммдан ортиқ илк маҳсулот етказилди. Илғорларга тарозининг тепасида совғалар ва пилла пули нақд шаклда топширилди. Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева, ҳоким ўринбосарлари, МЧЖ масъуллари туманнинг яратилажак пилла хирмонига баракали ҳисса қўшган фидойиларга миннатдорчилик билдирилди. -Бугун-эрта бу ерда пилламиз тўлиб-тошади. Негаки, ҳосилни теришга шай хонадонларимиз бисёр. Уларни қабул қилишга ва рағбатлантиришга ҳамма нарса шай,-дейди туман ҳокимининг ўринбосари Ҳаётхон Маҳмудова. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Show all...
Poytaxt | Ахсикент архелогия парки делегациясининг Ҳиндистон сафари,  унинг амалий натижалари,  Ҳиндистон ўзбек фотографи нигоҳида фотокўргазмаси
Show all...
🖐#Besh_tashabbus_olimpiadasi 🖐#Yengil_atletika 🖐#Toʻraqoʻrgʻon_tuman_bosiqchi 🇺🇿#Yoshlar_ishlari_agentligi 🖐Besh tashabbus olimpiadasi Yengil atletika sport turi boʻyicha tuman bosqichi boʻlib oʻtdi! 🇺🇿Sektor bosqichi gʻolib boʻlganlar endilikda tuman bosqichida ishtirok etishdi. 🤚3 yosh toifasida oʻgʻil-qiz bolalar oʻrtasida murosasiz va qizgʻin oʻtgan musobaqada haqiqiy kuchlilar gʻolib boʻlishmoqda!
Show all...
#муҳокама Фақатгина огоҳликкина жиноят содир бўлишига тўсиқдир Ҳар қандай жиноятга жазо муқаррарлиги тўғрисида тинмай бонг урилади, огоҳликка чақирилади. Лекин, барибир қонунбузарлик ва бошқа ҳолатлар рўй бераверади. Шунинг учун улар сонини камайтириш мақсадида муҳокама йиғилишлари ўтказиб борилади. 1-сектор ҳудудида рўй берган шундай ҳолатлар туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров раҳбарлигида масъуллар иштирокида таҳлил қилинди. Масалан, Файзиобод маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда Қашқаргузар маҳалласида яшовчи Н. Элмурод автомашинасида ҳаракатланаётиб, вояга етмаган қизни уриб юборади. Ёки Узумзор маҳалласида яшовчи Баҳриддин қўшнисини уриб, жароҳат етказади. Муҳокама йиғилишида Янгиҳаёт маҳалласида содир бўлган ўғирлик жинояти ҳам кўриб чиқилди. Маҳалла масъуллари ва профилактика инспекторларига огоҳлик бўйича қаттиқроқ ишлаш вазифалари топширилди.
Show all...
#Брифинг Акрамжон Солиев  - Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари 2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Show all...
#бугун_қабул... Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуровнинг жисмоний ва юридик шахслар учун қабули бугун Ахси маҳалласида бўлиб ўтди. Мурожаатлар мазмунан кўриб чиқилганда фуқаролар кўпроқ ҳуқуқий маслаҳатга муҳтожлиги сезилади. Масалан, болалар пули олишда инсон омили аралашуви йўқ, ёки уй-жой сўраганлар албатта, иш ҳақига эга бўлишлари керак. Қабулда Мажнунтол маҳалласида яшовчи Турсунпошша Убайдуллаева ўзбошимчалик билан қуриб олинган бино муаммосини ҳал этиш, чусткўприклик Гулбаҳор Жумабоева турмуш ўртоғини даволатиш, Шоҳидон МФЙда тадбиркорлик фаолиятини учун жой кераклиги, Калвак маҳалласидан бир гуруҳ аҳоли вакиллари ўрнатилган трансформаторга тармоқ улаш каби масалаларда мурожаат қилишди. Боғишамол маҳалласида бу йилги “Очиқ бюджет” танловида сув қудуғи учун 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ ютилди. Аҳоли унинг қурилиши бошланишини интиқиб кутмоқда, чунки неча йиллардан сув муаммоси қийнаб келган. Туман раҳбари вакилларга вазиятни тушунтириб, ҳозирда лойиҳалаш ишлари кетаётганини тушунтирди. Барча мурожаатлар ўрганиб чиқиш учун масъулларга йўналтирилди.
Show all...
Go to the archive of posts