cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали

Advertising posts
489
Subscribers
+324 hours
-27 days
-730 days
Posts Archive
#Муносабат Тўрақўрғон тумани "Тошкент" МФЙ, Косонсой кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаатига асосан, Тўрақўрғон тумани электр таъминоти масъул ходимлари томонидан ҳудуддаги қуввати 160 кВА бўлган 331-сонли трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Show all...
02:35
Video unavailableShow in Telegram
“Боғингиздаги дарахт мева бермай қўйса кесишга шошилманг” Беруний маҳалласида яшовчи мутахассис-боғбон Сиддиқжон Бўтабоев 50 сотих майдонда гилос етиштиряпти. У дарахтлар билан илмий “мулоқот”да бўлади, кўчатлар ҳам ҳудди инсонлар каби доимий меҳрга, парваришга муҳтожлигини таъкидлайди. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Show all...
Пишиқчилик мавсуми кўнгилли ўтсин Шу кунларда аксарият маҳаллалардаги хонадонларда пишиб етилган ўрик, гилос меваларини териб, сотиш ишлари авжига чиққан. Тўрақўрғон туманида жорий йилда 29 миллион долларлик мева ҳамда сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши режалаштирилган. Экспорт ишларининг бориши ҳокимлик назоратида бўлиб, транспортлардан фойдаланганда йўлларда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш, тунги соатларда жамоат жойида юриш-туриш талабларини бузмаслик ҳам эътиборда. Туман ҳокими раҳбарлигида Гулқишлоқ маҳалласида жойлашган ўтув ҳудудда ана шу вазифалар ижроси ўрганилди.
Show all...
01:19
Video unavailableShow in Telegram
no comment | 63-xalqaro gullar festivali #23may #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Show all...
#муносабат Назорат кучайтирилади Ижтимоий тармоқларда Катта Қурама маҳалласида жойлашган “Дўстлик” қабристонида номаълум шахс томонидан қабр тепасига турли ножўя ҳаракатлар билан “сеҳр-жоду” қилинган буюмларни жойлаштиргани тарқалди. Ободонлаштириш бошқармаси раҳбариятининг маълум қилишича, бундай ҳолларга йўл қўймаслик мақсадида тумандаги 64 та қабристон қоровулларига назоратни кучайтириш топширилди. Шунингдек, келгусида барча қабристонларга видеокузатув камералари қўйиш ҳам режалаштирилган. Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Show all...
Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ёшлар ва мигрантлар билан учрашуви бўлиб ўтди Давлатимиз томонидан ёшларнинг билим олишлари ва касб-ҳунар эгаллаб, юртга хизмат қилишлари учун барча шароитлар яратилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг ўқишига ёрдамлашиш мақсадида шартнома маблағларининг маълум қисми тўлаб берилмоқда. Хўжанд маҳалласидаги бугунги учрашувда Маҳлиё Турсунбоева, Муаззам Ғанижонова, Жаҳонгир Фарҳоджоновларнинг ана шу масаладаги мурожаатлари эшитилди. Сўровлар ўрганиб чиқиладиган бўлди. Шу ернинг ўзида хорижда ишлаб қайтган Пўлатжон Ҳалимжонов 30 йил муддатга ер ажратилгани, энди оиласидан узоққа кетмаслигини айтиб, миннатдорчилик билдирди. Аброржон Маҳмуджонов эса ҳарбий хизматга бормоқчи. Учрашув давомида туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров маҳалла оқсоқоллари билан ҳам суҳбатда бўлди.
Show all...
😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Тайинлов Аҳмедов Дилмурод Тохиржонович Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Дилмурод Аҳмедов 1984 йилда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти Олий. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2-даражали адлия маслаҳатчиси. Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилояти адлия бошқармаси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиликдан бошлаган. Ўтган йиллар давомида вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда ишлаган. 2019-2021 йилларда Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган. 2021 йилдан ҳозирга Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Show all...
01:03
Video unavailableShow in Telegram
Мобил алоқа сифати ёмонми, Wi Fi ишламаяптими? Электрон давлат хизматлари сифатсиз кўрсатиляптими? 📞 "Ўзкомназорат" инспекциясининг 1144 ишонч телефонига мурожаат қилинг! Каналга уланиш: @aokanamangan
Show all...
02:07
Video unavailableShow in Telegram
Наманганда “Гуллар фестивали” давом этмоқда. @yangidavr_rasmiy
Show all...
👍 1
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирини тартибли ўтказиш, ўқувчиларни ёзги таътил даврида фойдали машғулотларга жалб этиш, мактабларда ташкил этиладиган кундузги оромгоҳлар фаолияти масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Сектор раҳбарлари қатнашган йиғилишда 25 май куни бўладиган охирги қўнғироқ тадбирини эсда қоларли тарзда, яъни, мактабларнинг ўзида устозларга эҳтиром кўрсатиб, миллийликка асосланган бадиий дастур намойиши билан ташкиллаш лозимлиги таъкидланди. Токи бу кун чиндан-да, битирувчи ҳаётида унутилмас сана бўлсин. Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ёз бўйи болалар бекор юрмаслиги, турли спорт тадбирлари, китобхонлик билан шуғулланишлари, кундузги оромгоҳларни ҳар бир мактабда ташкиллаш борасида вазифалар белгилаб берди.
Show all...
Айни кунда тобора юксалиб бораётган "кумуш тола" хирмонида Кужрон маҳалласи аҳлининг ҳам ҳиссаси бор. Жумладан, бугун бир неча йиллардан буён ипак қурти парваришлаб келаётган Гулнора Абдуллаева хонадонида ҳашар бўлди. - Ўтган йили бир қурти уруғидан  87 кг. пилла олишга муваффақ бўлган Гулнорахон бу мавсумда 30 грамм барака уруғини меҳр билан парваришладилар, - дейди ҳудуд фаолларидан бири Муҳайё Ҳакимова. Ҳосил чўғи эса Г. Абдуллаева кўзлаётган 150 килограммли хирмон юксалишини кўрсатиб турибди. Ўтган йили атиги бир ойда салкам 4 миллион сўм даромад кўрган хонадон соҳибаси бу йил рўзғорига ундан-да кўпроқ барака киришидан мамнун, албатта.
Show all...
Rahbar va yoshlar uchrashuvi: Yoshlar murojaatlari ijobiy hal etilmoqda Bugun Namangan viloyati Yoshlar ishlari boshqarmasi boshlig‘i o'rinbosari Alisherbek Akbarov To'raqo'rg'on tumani yoshlari bilan uchrashdi. Shuningdek yoshlar uchrashuvida tuman hokimi o'rinbosari Ikromjon Parpiyev, tuman bo'limi boshlig'i Odiljon Mamajonov, mahalla yoshlar yetakchilari hamda bir guruh mas'ullar ishtirok etishdi. Uchrashuv davomida yoshlarning murojaatlari bilan birgalikda taklif va tashabbuslari tinglanib, ijobiy yechim uchun ijroga qaratildi. Unda kontrakt to'lovlari, subsidiya asosida asbob-uskuna olishda, kasbga o'qitish, haydovchilik guvohnomasini olishda yordam, bandlik va yana bir qator masalalar ko‘rib chiqildi. Bizning sahifalarimiz: Telegram | Instagram | Facebook‌‌‌‌
Show all...