410
Subscribers
-124 hours
-67 days
+1030 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+5
in 0 channels
August '26
+44
in 0 channels
Get PRO
July '26
+51
in 0 channels
Get PRO
June '26
+41
in 0 channels
Get PRO
May '26
+37
in 0 channels
Get PRO
April '26
+41
in 0 channels
Get PRO
March '26
+18
in 0 channels
Get PRO
February '26
+20
in 1 channels
Get PRO
January '26
+37
in 1 channels
Get PRO
December '25
+32
in 0 channels
Get PRO
November '25
+28
in 1 channels
Get PRO
October '25
+39
in 1 channels
Get PRO
September '25
+19
in 0 channels
Get PRO
August '25
+21
in 1 channels
Get PRO
July '25
+25
in 1 channels
Get PRO
June '25
+32
in 1 channels
Get PRO
May '25
+43
in 1 channels
Get PRO
April '25
+31
in 0 channels
Get PRO
March '25
+37
in 0 channels
Get PRO
February '25
+46
in 0 channels
Get PRO
January '25
+51
in 0 channels
Get PRO
December '24
+50
in 0 channels
Get PRO
November '24
+33
in 0 channels
Get PRO
October '24
+35
in 0 channels
Get PRO
September '24
+59
in 0 channels
Get PRO
August '24
+79
in 0 channels
Get PRO
July '24
+63
in 0 channels
Get PRO
June '24
+61
in 0 channels
Get PRO
May '24
+55
in 0 channels
Get PRO
April '24
+72
in 0 channels
Get PRO
March '24
+80
in 0 channels
Get PRO
February '24
+76
in 0 channels
Get PRO
January '24
+176
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | 0 | |||
| 06 September | +1 | |||
| 05 September | +1 | |||
| 04 September | +1 | |||
| 03 September | +1 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | +1 |
Channel Posts
Бир киши Расулуллоҳ Саллоллоху Алайҳи Вассалламﷺ га «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида хабар беринг», деганда Расулуллоҳ Саллоллоху Алайҳи Вассаллам ﷺ «Аллоҳга ибодат қил. Унга бирон нарсани шерик қилма, намозни адо эт. Закотни ҳақдорларга бер. Ва қариндошчилик ришталарини боғлагин», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Аюб (р.а).дан)
Расулуллоҳ Саллоллоху Алайҳи Вассаллам ﷺ дедилар: «Уч нарса бор. Ким уларни жамласа, батахкик, иймонни жамлабди:
1.адолат-инсофда бўмоқлик,
2.олам (муслимларига) салом бермоклик
3.қийинчиликда хам инфок-эхсон қилмоқлик»
Имом Бухорий ривояти
(Аммор ибн Ёсир (р.а).дан)
Расулуллоҳ Саллоллоху Алайҳи Вассаллам ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, савоб уларга вожиб бўлиб иймони комил бўлади.
1.Инсонлар ичида яшаладиган хулқ,
2.Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўсувчи тақво
3.жоҳилни жаҳолатини қайтариб турувчи ҳалимлик»
Имом Баззор ривояти.
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ Саллоллоху Алайҳи Вассаллам ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман этса, демак, у кишининг иймони мукаммал бўлибди»
Имом Абу Довуд ривояти
(Умома (р.а) .дан)
Саллоллоху Алайҳи Вассалламﷺ Расулим Аллоҳумма Солли АЪала Саййиддина Муҳаммад
@oyatvahadis
| 2 | No text... | 19 |
| 3 | ДУОЛАР ВА ЗИКРЛАРНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ!
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
▫️Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.”
(Абу Нуайм)
▫️Тонг ва шомда, ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирна минан-нар” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)
▫️Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллазий ла йадурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва лаа фис самаъи ва ҳувас самийъул ъалим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)
▫️Тонгда 3 марта “Аъузу биллаҳис самийъул ъалим минаш шайтонир рожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.”
(Термизий)
▫️Бомдод намозидан кейин 11 марта Ихлос сурасини ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.”
(Хараит)
▫️Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ала кулли шай'ин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)
▫️Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.”
(Термизий)
▫️Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил аъзийм ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.”
(И.Аҳмад)
▫️Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инний аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад)
▫️Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбияллоҳу ла илаҳа илла ҳува алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршил аъзийм ” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)
▫️Кундузи “Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.)
▫️Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.”
(Дайламий)
▫️Уйдан чиқаётганда “Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳу ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий)
▫️Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.”
(Табароний)
▫️Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.”
(Ширъа)
▫️Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.”
(Эй ўғил илмиҳоли)
▫️Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.”
(Тазкиратул Қуртубий)
▫️Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
▫️Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул аъзийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.”
(Ширъа)
▫️Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуму ва атубу илайҳ” ни ўқиш керак.)
▫️Кунига 100 марта “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)
▫️Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.”
(Муслим)
💢 @oyatvahadis 💢 | 18 |
| 4 | No text... | 16 |
| 5 | Дуо ижобат бўлиши умид қилинадиган 20 вақт
1⃣.... Туннинг охирги учдан бир қисми
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: Аллоҳ таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бирида дунё осмонига нозил бўлиб: «Ким Мендан сўрайди — унга бераман...» дейди.
Манба: Бухорий, 1145; Муслим, 758.
2⃣.... Сажда пайти
«Банда Роббига энг яқин бўладиган ҳолат — саждадир. Бас, унда дуони кўпайтиринглар».
Манба: Муслим, 482.
3⃣.... Азон билан иқомат ораси
«Азон билан иқомат орасида қилинган дуо рад этилмайди».
Манба: Абу Довуд, 521; Термизий, 212.
4⃣.... Ёмғир ёғаётган пайт
Бу вақтда қилинган дуонинг ижобати ҳақида уламолар саҳиҳ/ҳасан ривоятларни келтирганлар.
Манба: Абу Довуд; Ибн Можа.
5⃣.... Рўзадорнинг дуоси
«Уч кишининг дуоси рад этилмайди: адолатли имом, рўзадор ва мазлумнинг дуоси».
Манба: Термизий, 3598; Ибн Можа, 1752.
6⃣.... Ифтор вақти
Рўзадорнинг дуоси ифтор пайтида ҳам умид қилинади. Бу борадаги ривоятларнинг даражаси турлича, шунинг учун «аниқ саҳиҳ ҳадис» деб эмас, дуо қилиш учун фазилатли вақт деб қаралади.
7⃣.... Мазлумнинг дуоси
Набий ﷺ: «Мазлумнинг дуосидан сақланинглар, чунки унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ», деганлар.
Манба: Бухорий, 1496; Муслим, 19.
8⃣.... Мусофирнинг дуоси
«Уч дуо шак-шубҳасиз қабул қилинади: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига қилган дуоси».
Манба: Термизий, 1905; Абу Довуд, 1536.
9⃣.... Ота-онанинг фарзандига қилган дуоси
Юқоридаги ҳадисда келган.
Манба: Термизий, 1905; Абу Довуд, 1536.
1⃣0⃣.... Биродарингизга унинг йўқлигида дуо қилиш
Фаришта: «Омин! Сенга ҳам худди шундай бўлсин», дейди.
Манба: Муслим, 2732.
1⃣1⃣.... Жума кунидаги ижобат соати.
Набий ﷺ жума кунида бир вақт борлигини, мусулмон ўша вақтда Аллоҳдан яхшилик сўраса, Аллоҳ унга беришини айтганлар.
Манба: Бухорий, 935; Муслим, 852.
1⃣2⃣.... Арафа куни
«Энг яхши дуо — Арафа куни қилинган дуодир...»
Манба: Термизий, 3585. Ҳадис ҳасан деб баҳоланган.
1⃣3⃣.... Қадр кечаси
Оиша розияллоҳу анҳо: «Агар Қадр кечаси эканини билсам, нима деб дуо қилай?» деб сўраганларида, Набий ﷺ:
«Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул-афва, фаъфу анний» — «Эй Аллоҳ, Сен Афуввсан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв эт», деб дуо қилишни ўргатганлар.
Манба: Термизий, 3513.
1⃣4⃣.... Азон эшитилганда
Азонни эшитган киши муаззин айтган сўзларни такрорлаб, кейин Набий ﷺ га салавот айтиб, у зотга васила сўраб дуо қилиши буюрилган.
Манба: Муслим, 384.
1⃣5⃣.... Хўроз қичқирганда
Набий ﷺ: «Хўроз қичқирганини эшитсангиз, Аллоҳнинг фазлидан сўранглар, чунки у фариштани кўрган бўлади», деганлар.
Манба: Бухорий, 3303; Муслим, 2729.
1⃣6⃣.... Қийинчилик ва мусибат вақтида Аллоҳга илтижо қилиш
Қуръонда: «Ким ночорнинг дуосини қабул қилади ва ёмонликни кетказади?» деб марҳамат қилинган.
Намл, 62-оят.
Бу умумий Қуръоний асосдир; уни «ҳар қандай қийинчиликдаги дуо албатта қабул бўлади» деган махсус ҳадис сифатида айтмаслик керак.
1⃣7⃣.... Ҳаж ва умрада
Ҳожи ва умра қилувчилар Аллоҳнинг меҳмонлари экани ҳақида ривоят бор.
Манба: Ибн Можа, 2892. Ҳадис ҳасан деб баҳоланган.
1⃣8⃣.... Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг дуоси
Ҳаж қилувчи, умра қилувчи ва Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг дуоси ҳақида ривоят келган.
Манба: Ибн Можа, 2893. Ҳадис ҳасан деб баҳоланган.
1⃣9⃣.... Намозда салом беришдан олдин
Ташаҳҳуддан кейин инсон ўзи хоҳлаган дуони қилиши мумкин. Набий ﷺ намозда тўрт нарсадан паноҳ сўрашни ўргатганлар.
Манба: Бухорий, 1377; Муслим, 588.
2⃣0⃣.... Маййитнинг кўзи юмилганида у учун дуо қилиш
Расулуллоҳ ﷺ Абу Салама розияллоҳу анҳу вафот этганларида унинг кўзларини юмдириб, у учун дуо қилганлар.
Манба: Муслим, 920.
Энг кучлиларидан 5 тасини ёдда тутинг:
1⃣ Саждада
2⃣ Туннинг охирги учдан бирида
3⃣ Азон ва иқомат орасида
4⃣ Мазлум бўлганда
5⃣ Жума кунидаги ижобат соатида
Ва энг муҳими: дуо қилганда «Аллоҳ менинг дуоимни эшитмаяпти» деб шошилмаслик керак. Набий ﷺ дуонинг қабул бўлишига ишонч билан сўрашни, гуноҳ ёки қариндошликни узишни сўрамасликни буюрганлар.
💢 @oyatvahadis 💢 | 22 |
| 6 | No text... | 18 |
| 7 | #Ҳадис_517
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, ҳаммомга иштонсиз кирмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, жуфти ҳалолини ҳаммомга киритмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хамр айлантириб турилган дастурхон атрофида ўтирмасин», дедилар».
(Имом Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган).
Шарҳ:
Умумий ҳаммомларга кирадиган эркаклар риоя қилиши лозим бўлган энг муҳим ишлардан бири авратини беркитиб турадиган изори ёки иштони бўлишидир.Мусулмон киши ўз аёлини умумий ҳаммомларга боришига йўл қўймай, ўз уйига ҳаммом қуриб бериши керак. Чунки умумий ҳаммомга боришда ўзини билган аёлларга катта қийинчилик бор ва у ерда турли фитналар содир бўлиши эҳтимоли кучли.Маст қилувчи ичимликлар тортиладиган дастурхон атрофида ўтиришнинг ўзи катта гуноҳ эканлигини ҳамма яхши билади.
Ҳадис ва Ҳаёт 37
@oyatvahadis | 28 |
| 8 | Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бани Саъд ибн Бакр қабиласига юборган элчилари уларни Исломга даъват қилганларидан сўнг мазкур қабила Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ўз вакиллари Зимом ибн Саълабани юборибди. У келиб, керакли нарсаларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб кетибди. Энди бу ҳадисдан оладиган фойдаларимизни кўрайлик:
1.ҳожатсиз нарсаларни сўрайвериш яхши эмаслиги.
2.Саҳобаларнинг чанқоқликларидан ўрнак олиш. одобларидан, илмга
3.Исломни кишиларга етказиш учун одам юбориб туриш зарурлиги.
4.Чет жойлардаги кишиларнинг вакиллари марказга келиб, дин аҳкомларини ўрганиб кетиши фойдали экани.
5.Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло томонидан юборилган Пайғамбар эканликлари.
6. Осмонни Аллоҳ яратгани.
7. Ерни Аллоҳ яратгани.
8. Тоғларни Аллоҳ таоло тиклаб қўйгани.
9.Тоғларнинг ичидаги нарсаларни ҳам Аллоҳ пайдо қилгани.
10 Бир нарсани таъкидлаш учун Аллоҳнинг сифатлари ила қасам ичиб, савол бериш мумкинлиги.
11 Бир кеча-кундузда беш вақт намозни Аллоҳ фарз қилгани. Бу ҳеч кимдан, ҳатто Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан ҳам чиққан нарса эмаслиги.
12. Нисобга етган молу мулкдан закот беришни Аллоҳ таоло фарз қилгани.
13. Рамазон ойи рўзасини Аллоҳнинг Ўзи фарз қилгани. Ушбу ҳадисни бу бобда келтиришимиздан мақсад ҳам худди шу туфайлидир. Аллоҳ таолонинг Ўзи жорий қилган фарзни ҳар бир банда бўйин товламай амалга ошириши лозим. Бу фарзни ҳеч бир зот, ҳеч қандай шароитда инкор эта олмайди.
14. Қодир бўлган инсонга Байтуллоҳни ҳаж қилишни ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи фарз қилгани.
15. Жаннатга киришни хоҳлаган инсон мазкур ибодатларнинг ҳаммасини камитмай адо этиши кераклиги. Агар эътибор берган бўлсангиз, биринчи ривоятда иймон, яъни калимаи шаҳодат тўғрисида ҳеч гап йўқ. Фақат намоз, закот, рўза ва ҳаж ҳақида гап бор. Зимом ибн Саълаба мазкур ибодатларни камитмай ҳам, оширмай ҳам адо этишга азму қарор қилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, агар у ростгўй–содиқ бўлса, албатта, жаннатга кириши ҳақида башорат бермоқдалар. Бу мўмин бўлмай туриб ҳам ибодат қилса, жаннатга киради, дегани эмас. Чунки иймон бирламчи нарсадир. Иймони йўқ одам Зимом ибн Саълаба сингари аҳд қилмайди. Сўнгра Зимом ибн Саълабанинг иймон келтиргани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бу саволлардан олдин маълум эди. Шунинг учун бу ҳадисни ўқиб ўрганган киши калимаи шаҳодатни айтиб, иймонга келмаган одам ибодат қилиб, жаннатга кириши мумкин экан, деган хаёлга бормаслиги, уни бошқаларга айтиб юрмаслиги керак. Бу оддий ҳақиқат. Бу ҳақиқатни ёш болалар ҳам билади. Яхшилаб ўйлаб кўрсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зимом ибн Саълаба розияллоҳу анҳунинг намоз, закот, рўза ва ҳаж ибодатларини ҳеч камитмай адо этишга қилган аҳди эътиборидан, агар ростгўй бўлса, албатта, жаннатга киради, дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Зимом калимаи шаҳодатни айтган эди, бу ибодатларни адо этмаса ҳам жаннатга кираверади, деганлари йўқ. Ушбу инкор қилиб бўлмас ҳақиқатни ҳар бир инсон унутмаслиги ва шунга яраша амал қилиши керак.
Ҳадис ва Ҳаёт 9
@oyatvahadis | 25 |
| 9 | #Ҳадис_516
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳий қилинган эдик. Бизнинг бадавий аҳллардан бир оқил киши келиб, У зотдан савол сўраётганини эшитиб туришимиз қизиқ эди. Бас, бир куни аҳли бодиядан бир киши келди ва:
«Эй Муҳаммад! Бизга юборган элчинг сени, албатта, Аллоҳ юборганини даъво қилаётганингни айтмоқда», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Осмонни ким яратган?» деди у.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Ерни ким яратган?» деди.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Мана бу тоғларни ким тиклаб қўйди ва улардаги нарсаларни пайдо қилди?» деди.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Ундоқ бўлса, осмонни яратган, ерни яратган, ушбу тоғларни тиклаган зот билан қасамки, сени Аллоҳ Пайғамбар қилиб юбордими?!» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг бир кеча-кундузда беш вақт намоз фарз эканлигини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар. «Сени Пайғамбар қилиб юборган зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг бизга молу дунёмиздан закот фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Сени Пайғамбар қилиб юборган зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг ҳар йили Рамазон ойи рўзаси фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар. «Сени Пайғамбар қилиб юборган зот билан қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг қодир бўлганларга Байтни ҳаж қилиш фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
Сўнгра у киши: «Сени ҳақ ила юборган зотга қасамки, мана шуларга зиёда ҳам қилмайман, улардан кам ҳам қилмайман», деб қайтиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ростгўй бўлса, албатта, жаннатга киради», дедилар».
Яна бир ривоятда: «У киши:
«Сен келтирган нарсага иймон келтирдим. Мен ўз ортимдаги қавмимнинг элчисиман. Мен Бани Саъд ибн Бакр(қабиласи)лик Зимом ибн Саълабаман», деди» дейилган.
(Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган).
Шарҳ: Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп нарсани ўрганишга муштоқ бўлиб яшар эдилар. Лекин турли воқеликда бўлмаган нарсаларни сўрайвериш Ислом умматига оғирлик яратиши мумкинлиги эътиборидан Аллоҳ таоло уларни: «(Турли) нарсаларни сўраманглар, агар (улар) сизларга зоҳир бўлса, ёмонлик келтирур», деб ман қилган эди. Шунинг учун ҳам унча-бунча нарсани юрак ютиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрай олмас эдилар. Бу, албатта, ҳожат тушмаган нарсалар ҳақида эди. ҳожат бўлса, сўраш вожибдир. Саҳобаи киромлар ҳам ундай вақтда дарҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга савол берар эдилар. Ҳожат тушмай турган нарсаларни эса, аҳли бодия саҳро аҳлидан бирор оқил одам келиб сўраб қолса-ю, унинг саволларига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жавобларидан биз ҳам фойдаланиб қолсак, деб интизор бўлиб турар эдилар. Бир куни Бани Саъд ибн Бакр қабиласига мансуб Зимом ибн Саълаба исмли киши келиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан савол сўрай бошлади. Унинг бу келишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан юборилган элчининг гаплари сабаб бўлиб эди. Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам турли ерларга, жумладан, саҳройи қабилаларга ҳам Исломга даъват қилувчи ўз элчиларини юборар эдилар. Улар кишиларни Исломга даъват қилар эдилар.
@oyatvahadis | 22 |
| 10 | #Ҳадис_516
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳий қилинган эдик. Бизнинг бадавий аҳллардан бир оқил киши келиб, У зотдан савол сўраётганини эшитиб туришимиз қизиқ эди. Бас, бир куни аҳли бодиядан бир киши келди ва:
«Эй Муҳаммад! Бизга юборган элчинг сени, албатта, Аллоҳ юборганини даъво қилаётганингни айтмоқда», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Осмонни ким яратган?» деди у.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Ерни ким яратган?» деди.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Мана бу тоғларни ким тиклаб қўйди ва улардаги нарсаларни пайдо қилди?» деди.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Ундоқ бўлса, осмонни яратган, ерни яратган, ушбу тоғларни тиклаган зот билан қасамки, сени Аллоҳ Пайғамбар қилиб юбордими?!» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг бир кеча-кундузда беш вақт намоз фарз эканлигини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар. «Сени Пайғамбар қилиб юборган зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг бизга молу дунёмиздан закот фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Сени Пайғамбар қилиб юборган зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг ҳар йили Рамазон ойи рўзаси фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар. «Сени Пайғамбар қилиб юборган зот билан қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг қодир бўлганларга Байтни ҳаж қилиш фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
Сўнгра у киши: «Сени ҳақ ила юборган зотга қасамки, мана шуларга зиёда ҳам қилмайман, улардан кам ҳам қилмайман», деб қайтиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ростгўй бўлса, албатта, жаннатга киради», дедилар».
Яна бир ривоятда: «У киши:
«Сен келтирган нарсага иймон келтирдим. Мен ўз ортимдаги қавмимнинг элчисиман. Мен Бани Саъд ибн Бакр(қабиласи)лик Зимом ибн Саълабаман», деди» дейилган.
(Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган).
Шарҳ: Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп нарсани ўрганишга муштоқ бўлиб яшар эдилар. Лекин турли воқеликда бўлмаган нарсаларни сўрайвериш Ислом умматига оғирлик яратиши мумкинлиги эътиборидан Аллоҳ таоло уларни: «(Турли) нарсаларни сўраманглар, агар (улар) сизларга зоҳир бўлса, ёмонлик келтирур», деб ман қилган эди. Шунинг учун ҳам унча-бунча нарсани юрак ютиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрай олмас эдилар. Бу, албатта, ҳожат тушмаган нарсалар ҳақида эди. ҳожат бўлса, сўраш вожибдир. Саҳобаи киромлар ҳам ундай вақтда дарҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга савол берар эдилар. Ҳожат тушмай турган нарсаларни эса, аҳли бодия саҳро аҳлидан бирор оқил одам келиб сўраб қолса-ю, унинг саволларига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жавобларидан биз ҳам фойдаланиб қолсак, деб интизор бўлиб турар эдилар. Бир куни Бани Саъд ибн Бакр қабиласига мансуб Зимом ибн Саълаба исмли киши келиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан савол сўрай бошлади. Унинг бу келишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан юборилган элчининг гаплари сабаб бўлиб эди. Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам турли ерларга, жумладан, саҳройи қабилаларга ҳам Исломга даъват қилувчи ўз элчиларини юборар эдилар. Улар кишиларни Исломга даъват қилар эдилар.
@oyatvahadis | 1 |
| 11 | No text... | 16 |
| 12 | #Ҳадис_18
Илбоъ ибн Аҳмар дедиларки, Амр ибн Аҳтаб Ансорий розияллоҳу анҳу менга хикоя килдилар: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни дедилар: эй Абу Зайд, менга яқин кел ва орқамни силаб қўй. Мен орқаларини силаб туриб,бармоқларим муҳри нубувватга тегди”. Шунда мен савол қилдим, эй Абу Зайд, муҳри нубувват нима? Абу Зайд дедилар: “Тўпланган бирмунча мўйлар, яъни ўша ўсиб кўтарилган гўшт атрофида ва устида мўйлар бор эди”. Саҳобанинг қўллари ўша тукларга тушгани сабабдан шундай дедилар.
(Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий)
"Шамоили Муҳаммадийя"
@oyatvahadis | 13 |
| 13 | #Ҳадис_515
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. У зотнинг ҳузурларида Маймуна ҳам бор эди. Ибн Умму Мактум келиб қолди. Бу бизга ҳижоб амр бўлгандан кейин эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундан ҳижобланинглар!» дедилар. «Эй Расулуллоҳ, у кўр-ку, бизни кўрмайди ҳам, билмайдими ҳам», дедик. «Икковингиз ҳам кўрмисиз?! Уни кўрмаяпсизларми?!» дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бундан аёл киши ҳам эркакка қараши жоиз эмаслиги чиқади. Бу ҳақда батафсил маълумот аврат масаласида баён қилинган. Шу билан бирга, бу ҳукм ҳижобга амр қилинган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳараларига хос бўлиши ҳам мумкин.
Ҳадис ва Ҳаёт 37
@oyatvahadis | 12 |
| 14 | #Ҳадис_514
Бани Саламадан бир киши келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди. «Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш», дедилар».
(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда фарзанд ўз ота-онасига қиладиган яхшилик уларнинг вафотларидан кейин ҳам давом этиши лозимлиги баѐн қилинмоқда. Мазкур давом этилиши лозим ишлар қуйидагилардан иборат:
1.Уларнинг ҳаққига дуо қилиш. Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчларидан бири унинг ота-онаси ҳаққига уларнинг вафотидан кейин дуо қилиб туришидир. Чунки бола ота-онасига дуо қилса, уларнинг савобига савоб қўшилиб туришига сабаб бўлади.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу муборак ҳадисларини келтирганлар: «Агар банда вафот этса, унинг савоб келтирадиган барча амаллари кесилади, лекин садақаи жория, манфаат берадиган илм ва унга дуо қиладиган солиҳ фарзанддан
кесилмайди», деганлар. Имом Бухорий «Ал-Адаб ал-Муфрад» китобида келтирадилар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Маййитнинг ўлганидан кейин даражаси кўтарилади. Бас, у: «Эй Роббим! Бу нима?» дейди. «Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади». Албатта, инсон ўлгандан кейин унинг ўзи амал қилиш имконидан маҳрум бўлади. У ҳеч нарса қила олмай кутиб туришдан бошқа нарсага ярамаган ҳолда бўлади. Аммо бир кишининг ўлганидан кейин даражаси кўтарилади. Бундан ўша банданинг ўзи ҳам ҳайрон. Қандай қилиб ўлимидан кейин унинг даражаси кўтарилиши мумкин? Бу ажабланиш уни Аллоҳ таолога савол беришга ундайди. Бас, у: «Эй Роббим! Бу нима?» дейди. Унинг ажабланиш ила берган саволига жавобан: «Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бу гапларидан боланинг истиғфори - мағфират сўраши туфайли унинг вафот этиб кетган ота-онасининг охиратдаги даражаси кўтарилиши билиб олинади. Шунинг учун ота-онасига уларнинг ўлимидан кейин яхшилик қилмоқчи, уларнинг ортидан савоб етказмоқчи ва охиратдаги мақоми яхшиланиб даражаси юқорилашини истаган фарзанд уларга мағфират сўраб дуода бўлиши лозим.
2.Уларга истиғфор айтиш. Яъни, фарзанд вафот этиб кетган ота-оналари учун Аллоҳ таолога истиғфор айтиб туриши керак. Бу унинг вафот этган ота-онаси олдидаги бурчидир.
3.Улардан кейин аҳдларига вафо қилиш. Яъни, ота-онанинг васиятларини амалга ошириш. Бу ҳам фарзанднинг вафот этиб кетган ота-она олдидаги бурчидир.
4. Улар воситаси ила қилинадиган сила раҳмни қилиш. Ота-онанинг воситаси ила қилинадиган силаи раҳмларга амаки-тоға ва амма-холаларга қилинадиган яхшиликлар киради.
5.Уларнинг дўстларини икром қилиш. Бу иш ҳам фарзанднинг вафот этиб кетган ота-она олдидаги бурчларидан ҳисобланади.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилади-ки: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши савол қилиб: «Ё Расулуллоҳ! Ота-онамга вафотларидан кейин ҳам мен қила оладиган эзгу амаллар қолдими?» деди. «Ҳа, тўрт хислат бор: уларнинг ҳаққига дуо қилиш, гуноҳларини кечмакни Аллоҳ таолодан сўраш, уларнинг насиҳат ва шаръий васиятларини бажариш, дўст биродарларини иззат-икромда тутиш ва ота-она тарафидан бўладиган қариндошликни давом эттиришдир», дедилар.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан келган бу ҳадисда айтилади: «Бир киши Расулуллоҳга: «Ё Расулуллоҳ! Онам вафот этди, лекин васият қилмади. Мен унинг номидан садақа берсам фойдаси тегадими?» деди. «Ҳа», дедилар у зот». Имом Бухорий ривоят қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадиси шарифларида равшанроқ қилиб: «Отангнинг дўстлигини риоя қил, Аллоҳ таоло сенинг нурингни ўчирмайди», деганлар. Яъни, бу отанг билан дўстлашган одамлардан алоқангни узма, деган сўз.
Ҳадис ва Ҳаёт 34
@oyatvahadis | 14 |
| 15 | No text... | 14 |
| 16 | Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Киши дўстининг динида бўлади. Шундай экан, у ўзига дўст тутаётган кимсасига қараб қўйсин»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким бир иш қилишни хоҳлаб мусулмон киши билан маслаҳатлашса, Аллоҳ уни ишларни энг тўғрисига мувофиқ қилиб қўяди»
Тобароний ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким ўртада туриб, биродарига ишини битириб берса ва бу ишига ҳадя берилганида, уни қабул қилса, демак, рибо эшикларидан катта эшикни очибди»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Нафл намоз ўқиш, нафл рўза тутиш ва нафл садақа беришдан ҳам фазилатли бир амални хабарини айтайми?" деб сўрадилар. Саҳобалар: «Албатта (айтинг)", дейишди. Шунда ул Зоти ﷺ дедилар: "Икки киши орасини ислоҳ қилишдир. Икки киши орасини бузулиши динни асосини йўқотади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а)дан)
@oyatvahadis | 15 |
| 17 | Қўшни тушунчаси.
Араб тилида “жаар” –الجار қўшни дегани. Луғатда “яқинда турадиган инсон” маъносини англатади. Шариатда қўшни – уйи ёки ер-суви сизга яқинда жойлашган шахс. Уламоларнинг таърифига кўра, бир маҳалла ёки кўча одамлари ҳам қўшни ҳисобланади.
Қуръон оятларида қўшни:
Аллоҳ таоло Нисо сураси, 36-оятда марҳамат қилади:
وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَالْجَارِ الْجُنُبِ
“Аллоҳга ибодат қилинг ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманг. Ота-онангизга, яқинларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига ва бегона қўшнига яхшилик қилинг…”
Бу ерда қўшнига яхшилик қилиш – Аллоҳга ибодатдан кейинги буюруқ сифатида келмоқда.
Ҳадисларда қўшни ҳаққи:
Расулуллоҳ ﷺ “Жаброил алайҳиссалом қўшни ҳақида шунчалик васият қилдики, мен уни меросхўр қилиб қўйилармикин деб гумон қилиб қолдим.” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Расулуллоҳ ﷺ: “Қасамки, иймон келтирмаган, иймон келтирмаган, иймон келтирмаган!” – дейдилар. Саҳобалар: “Ким, эй Расулуллоҳ?” деб сўрашди. У зот: “Қўшниси ёмонлигидан омонда бўлмаган киши”, – дедилар. (Бухорий)
Уламолар (Имом Нававий ва Ибн Ҳажар) бу хадис қўшнига озор бериш оддий гуноҳ эмас, балки кишини комил иймон босқичидан маҳрум қилувчи важҳ ва оғир гуноҳлардан саналишини такидлайдилар.
Уламолар оят ва ҳадислардан чиқариб, қўшнини учга бўлишган:
Уч ҳақли қўшни – қўшни ҳам, мусулмон ҳам, қариндош ҳам.
Икки ҳақли қўшни – қўшни ва мусулмон.
Бир ҳақли қўшни – қўшни, лекин на қариндош, на мусулмон.
Ҳаммасига яхшилик қилиш фарз.
Қўшни ҳақлари: Ислом уламолари қўшни ҳақларини жамлаб қуйидагиларни санашган:
Озор бермаслик (шовқин, ҳид, чиқинди, ғийбат ва ҳ.к.). Емиш-ичмишда ундан ўзини ажратмаслик. Расулуллоҳ ﷺ: “Қозонга ош қилсангиз, уни сувини кўпайтиринг ва қўшнига ҳам ундан беринглар.” (Муслим) Саломатлик ва ҳолидан хабар олиш. Қийинчиликда ёрдам бериш. Уй қурганда, дераза ва эшик билан унинг ҳаққига тажовуз қилмаслик.
Саҳобалар ва уламолардан намуна. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо; “Қўшни ҳаққига яхшилик қилиш – иймондан.” Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Қўшни ҳаққи – бемор бўлса зиёрат қилиш, мусибатда тасалли бериш, қийинчиликда ёрдам бериш, ғийбатини қилмаслик.”
Қўшнига яхшилик қилиш – Қуръон амри, Пайғамбар ﷺнинг суннати ва иймоннинг белгисидир. Қўшни ҳаққига риоя қилиш – инсоннинг дини, ахлоқи ва инсонийлигини кўрсатади.
اللَّهُمَّ أَرِنَا الْحَقَّ حَقًّا وَارْزُقْنَا اتِّبَاعَهُ، وَأَرِنَا الْبَاطِلَ بَاطِلًا وَارْزُقْنَا اجْتِنَابَهُ
“Ё Аллоҳ! Ҳақни ҳақ деб кўрсатгин ва бизга унга эргашишни насиб этгин. Ботилни ботил деб кўрсатгин ва бизга ундан узоқ юришни насиб этгин.”
@oyatvahadis | 24 |
| 18 | No text... | 23 |
| 19 | Агар мусулмон киши хато қилса ва бирон ўринда ундан ёмон хулқ содир бўлса, дарҳол узр сўраб, ҳолатни ўнглашга ва хулқини яхшилашга ҳаракат қилмоғи лозим.
@oyatvahadis | 38 |
| 20 | ДУНЁДА КЎП МУСИБАТЛАНГАНЛАР
.
Жобир розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинди:
Росулуллоҳ ﷺ: Офият аҳли (дунёда тинч яшаган ва кам касал бўлганлар) қиёмат куни аҳли балога (дунёда кўп мусибатларга, оғир касал бўлганларга) савоб берилиб турганида қанийди дунёда бизни жасадимизни териси қайчилар билан кесиб олинганда эди деб орзу қиладилар," дедилар.
(Термизий ривояти)
Шарҳ:
Бу ҳадисдан дунёда, поклиги, тўғрисўзлиги, дини сабабли мусибатлар, синовларга учраган ёки кўп касал бўлган инсонларни, охиратда бошқа инсонлар орзу қиладиган даражада катта ажрларга эришишликларини кўрсатяпти.
Аммо бу билан инсон ўзига мусибат, касаллик сўрасин деган нарса тушунилмайди. Аллоҳ таалодан офият, соғлик саломатлик сўрайди. Лекин бошига бир, мусибат ёки касаллик келиб қолса билсинки Аллоҳ таало уни яхши кўради унга охиратда мукофотлар бермоқчи, шунинг учун буни берди деб қабул қилса ниҳоятда улкан бошқалар орзу қиладиган савобларга эришади.
Лекин бу балолар қаердан келди бошимга, қайси гуноҳим учун, Аллоҳ нега менга бу балоларни жўнатяпти деб исён қилса, бу исёни сабаб бирор фойда топмайди ҳам савоблардан маҳрум бўлади, ҳам мусибати устига гуноҳкор бўлгани қолади.
◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇
САҲОБИЙЯ АЁЛЛАРНИНГ ЭРИГА БЎЛГАН МУҲАББАТИ!
➖Хамра бинти Жахш бир жангда энг севимли азиз инсонларидан учтасини ёқотди.
➖Қачон Саҳобалар келганларида унга отаси ўлганини хабар беришди.
➖Хамра бинти Жахш: Сокин ҳолатда "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун" (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз) деди.
➖Кейин унга (у)акасининг ўлими ҳақида хабар беришди. Бунга ҳам ўзини қўлга олган ҳолатда шу жавобни қилди.
➖Қачон унга эри Мусъаб ибн Умайр ўлганини хабар беришганда, эрининг ўлимига бардош қилолмасдан қичқириб йиғлаб юборди.
➖Ибн Исҳақ ёзади: Пайғамбаримиз буни кўриб айтдилар: Эр хотини учун муҳим ўринни эгаллайди.
▪️Шарҳ:
Саҳобийя аёлларнинг эрига бўлган муҳаббатида, бизнинг аёлларимизга ўрнак бор!
◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇
ГЎЗАЛ ХУЛҚ БИЛАН ЗИЙНАТЛАНИШ
Гўзал хулқ Қиёмат кунидаги амаллар мезонида энг оғир келувчи нарсадир. Одамларнинг хулқини энг гўзали Қиёмат кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқини бўлади.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Қиёмат кунида менга суюклироқ ва яқинроқ бўладиганингиз хулқи гўзалроғингиздир", дедилар.
(Имом Термизий ривояти Албоний саҳиҳ деган.)
- Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта сизларнинг яхшироғингиз хулқи гўзалроғингиздир", дедилар.
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
- Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Бу ҳадисда гўзал хулқли бўлишга тарғиб қилиш ва ҳусни хулқ эгасининг фазилатини баён қилиш бор бўлиб, бу Аллоҳнинг пайғамбарлари ва авлиёларининг сифатидир.
- Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Хусни хулқнинг ҳақиқати - яхши амаллар қилиш, озордан сақланиш ва одамларга очиқ чеҳра билан муомала қилиш", дедилар.
- Қози Иёз: "Одамлар билан чиройли ва дўстона муносабатда бўлиш, уларга мурувват кўрсатиб, меҳрибонлик ва мулойимлик қилиш, улардан содир бўладиган ёқимсиз ҳаракатларга сабр қилиш, уларга нисбатан кибр ва манманликни тарк қилиш, қўполлик, ғазаб ва таънадан узоқ бўлиш", дедилар.
- Хулқни яхшилаш ва ислоҳ қилиш мумкин. Бу эса қуйидагича амалга оширилади:
- Ҳусни хулқнинг фазилатларини ва унга дунёю охиратда бериладиган гўзал мукофотларни билиш;
- Ёмон хулқнинг офатлари, жазоси ва ёмон оқибатларини билиш;
- Салафларнинг сийратлари ва солиҳларнинг ҳолатларига назар солиш;
- Ғазабдан узоқ бўлиб, сабр билан зийнатланиш.
- Шошқалоқликни тарк қилиб, вазминликка одатланиш;
- Хулқи гўзал кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиб, бадхулқ, жоҳил кимсалардан узоқ бўлиш;
- Нафсни хусни хулқ учун машқ қилдириб, унга одатлантириш, керак бўлса унга мажбурлаш ва бунда сабр қилиш. Шунингдек, хулқини гўзал қилишини ва бунда ёрдам беришини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилиш.
- Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Аллоҳ, хилқатимни гўзал қилганингдек, хулқимни ҳам гўзал қилгин", деб дуо қилардилар.
(Имом Аҳмад ривояти, Албоний саҳиҳ деган.) | 37 |
