en
Feedback
Ulug'bek jamg'armasi

Ulug'bek jamg'armasi

Open in Telegram

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" жамғармаси расмий канали

Show more
222
Subscribers
-124 hours
-27 days
+4730 days
Posts Archive
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ”Улуғбек” жамғармасида жорий йилнинг 1 март куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Рихсиева Гулчеҳра “Шавкатовнанинг Шарқ тафаккури ва меросининг янги Ўзбекистон ривожидаги ўрни” мавзусида ҳамда шу университет ҳузуридаги Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий тадқиқот маркази директори Каримов Нодир Рахмонқуловичнинг “Термиизлик олимларнинг дунё илм-фанидаги ўрни” мавзусидаги маърузалари ташкил этилди. Маърузада университет ректори Г. Рихсиева томонидан Аҳмад Фарғоний, Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби ўнлаб алломаларимизнинг халқаро миқёсда ўтказилган таваллуд саналари, уларнинг қaдaмжoлaрини oбoд этиш вa aсрaб-aвaйлaш бoрaсидaги улкaн ишлaр амалга оширилаётганлиги, халқимизнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитибгина қолмасдан, буюк ўтмишимиздан мерос бебаҳо маънавий мулкнинг жаҳон миқёсида янада чуқурроқ тушунилиши ва кенг эътироф этилишига хизмат қилиши таъкидланди, буюк истеъдод ва қобилиятга эга бўлган аждодларимиз ҳақида мазмунли ва қизиқарли маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, ушбу университет ҳузуридаги Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий тадқиқот маркази директори Н.Каримов “Термизлик олимнинг дунё илм-фанидаги ўрни” мавзусида маъруза қилди. Маърузада, Термизлик алломалар сони 200дан ошиқлиги, уларнинг баъзилари «хуросоний», «забидий», «чоғаниёний» ёки туғилган жойига нисбат берилган нисбалар билан фанда маълум бўлсада, аксарияти “термизий” нисбаси билан машҳурлиги, XIII-ХIХ асрларда ижод қилганлари эса унданда кўплиги, айтиб ўтилди. Ҳаким Термизийнинг “Наводир ал-усул” (291) асари ҳадис илмига бағишланганлиги, унинг асосий фарқи ҳадисларни жамлаб, уларни ривоят қилишдан кўра, муфассал шарҳлаганлиги, ҳар бир ҳадиснинг зоҳирий ва яширин ҳикматлари кўрсатилиб, ҳадиснинг мазмун-моҳияти очиб берилганлиги таъкидланди. Олимнинг “Баён ал-фарқ” китобидаги тоғ, водийлар ва қушлар масаласида келтирган мисоллари Аттор ва Навоий ижодидаги “Мантиқ ат-тайр”, “Лисон ат-тайр” каби достонлари сюжетининг асоси эканлиги айтиб ўтилди. Маърузада Олий таълим муассасаларининг проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган ёш профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмий изланувчилар жамғарма мажлислар залидан, шунингдек, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан маърузани тинглашди. Маъруза бўйича иштирокчилар томонидан жуда кўплаб қизиқарли саволлар ва таклифлар берилди.

photo content
+5

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ”Улуғбек” жамғармада жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Миллий Университети ректори, профессор Мажидов Иномжон Уришевичнинг “Олий таълимнинг жамиятдаги ижтимоий ўрни” мавзусида ҳамда шу университетнинг Услубий таъминлаш ва таълим сифатини назорат қилиш ишлари бўйича проректори, техника фанлари доктори, профессор Мусурмонов Равшан Курбанмуротович “Иқтидорли мактаб ўқувчилари билан ишлаш ва мактаблардаги услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш” мавзусидаги маърузалари ташкил этилди. Маърузада, шу университетнинг ректори И. Мажидов “Олий таълимнинг жамиятдаги ижтимоий ўрни” юзасидан биринчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда жорий йил 5 февраль куни мамлакатимиз ижтимоий соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишдаги сўздан бошлади. Шунингдек Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш, Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, «корхона — олийгоҳ — илмий ташкилот» кластер тизимини жорий этиш, Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, «корхона — олийгоҳ — илмий ташкилот» кластер тизимини жорий этиш ва Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасидаги барча ишларни бўйича маъруза қилди. Бундан ташқари, ушбу университетнинг Услубий таъминлаш ва таълим сифатини назорат қилиш ишлари бўйича проректори Р. Мусурмонов ҳам ўзининг “Иқтидорли мактаб ўқувчилари билан ишлаш ва мактаблардаги услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли ПҚ-4805-сон қарорлари бўйича Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Мирзо Улуғбек тумани 275-сон умумтаълим мактаби, Сергели тумани 300-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Чилонзор тумани 173-сон умумтаълим мактаби, Юнусобод тумани Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, Яшнобод тумани 198-сон умумтаълим мактаби билан бириктирилган ва ҳоказо жами 91 мактаблар билан ҳамкорликда ишлаётганлиги ва дарсликлари ҳақида маъруза қилди. Маърузада Олий таълим муассасаларининг проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган ёш профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмий изланувчилар жамғарма мажлислар залидан, шунингдек, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан маърузани тинглашди. Маъруза якунида залдаги иштирокчилар томонидан жуда кўплаб қизиқарли саволлар ва таклифларга бой бўлди.

photo content
+8

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ”Улуғбек” жамғармаси томонидан жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 майдаги “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чора­тадбирлари тўғрисидаги 206-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда маълумотлар илм фани “Data science”ни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Олий таълим муассасаларининг ректорлари, проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган ёш профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар, “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсидаги талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов “Илғор муҳандислик мактабини яратиш ва таълим стратегияси” мавзусида, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов, Инҳа университети ректори М. Жалолов, Тошкент халқаро Вестминстер университети бизнес-таҳлилий магистратура курси раҳбари – А.Жуманов, семинар меҳмонлари Skillbox (Россия), Netcom (Туркия), mGowАward 2023 танлови ғолиблари, Prezident Tech Award 2023 совриндорлари, Open data challenge 2023 ғолиблари, UZUM Market вакиллари, Inxa университети ML ҳамжамияти ҳамда Cyberclub вакиллари “Ўзбекистонда маълумотлар илм фани “Data science”ни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида маъруза қилишди. Семинарда Илғор муҳандислик мактабини яратиш ва таълим стратегияси - Олий таълим йўналишларини мақбуллаштириш, таълим дастурлари узвийлигини таъминлаш ва замонавий дастурларни амалиётга жорий этиш, иш берувчилар интеграциясини таъминлаш, таълим муассасаларини дарслик ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш ҳамда “Data Science” курсида таҳсил олаётган талаба ёшлар билан потенциал иш берувчилар ўртасида учрашув, IT ва мутахассислик фанларини интеграцияси асосида меҳнат бозори талаблари ва эҳтиёжларини ўрганиш, оддий жадваллар билан ишлаш тартиби ва автоматик тарзда маълумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва математик усуллар асосида бошқарув қарорларини қабул қилишга йўналтирилган маълумотлар тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Семинарда Олий таълим муассасаларининг проректорлари ва профессор-ўқитувчилари ҳам сўзга чиқишди ва мазкур семинар-тренинг бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Семинар якунида тингловчилар томонидан жуда кўп қизиқарли савол ва таклифлар билдирилди ҳамда бундай тадбирлар келажакда яна ташкил этилишига хайрихоҳ эканликларини таъкидлашди.

photo content

photo content

photo content

photo content
+3

photo content
+5

photo content

Жорий йилнинг 20 февраль куни Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармасида “Алишер Навоий ижодига янгича қарашлар” мавзусидаги маъруза ташкил этилди. Маърузада  Олий таълим муассасаларининг  проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган ёш профессор-ўқитувчилар, докторантлар, илмий изланувчилар ва магистрлар иштирок этишди.     Тадбирда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, академик Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович ҳамда Филология фанлари доктори, профессор Жабборов Нурбой  Абдулкҳакимович сўзга чиқди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади” сўзлари билан бошлади.   Шунингдик Буюк мутафаккир бобокалонимиз ҳазрат Алишер Навоийни ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб берди ва  бугунги  жамиятда Навоийни англашнинг ўрни, ёшлар маънавияти  тўғрисида батафсил маъруза қилдилар. Маърузада  Олий таълим муассасаларининг  проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган ёш профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмий изланувилар жамғарма мажлислар залидан, шунингдек, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан маърузани тинглашди. Маъруза якунида тингловчилар томонидан ҳамда ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги иштирокчилар тамонидан жуда кўплаб  қизиқарли саволларга бой бўлди.  

photo content
+5

#tanlov #mirzo_ulugbek_vorislari ⚡️“Mirzo Ulug‘bek vorislari” respublika tanloviga ro‘yxatdan o‘tish davom etmoqda! Bugungi k
#tanlov #mirzo_ulugbek_vorislari ⚡️“Mirzo Ulug‘bek vorislari” respublika tanloviga ro‘yxatdan o‘tish davom etmoqda! Bugungi kunda tanlovda ishtirok etish uchun iqtidorli yoshlar tomonidan 35 mingdan ortiq arizalar kelib tushdi. Tanlovda ishtirok etishni istagan yoshlar joriy yilning 25-fevral kuniga qadar www.vorislar.uz sayti orqali ro‘yxatdan o‘tishlari mumkin. ____ Yoshlar akademiyasi — Ilm-fan sohasiga o‘z hissangni qo‘sh Bizni rasmiy sahifalarimizda kuzatib boring👇🏻 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Kecha “Mirzo Ulugʻbek vorislari” respublika ko'rik tanlovida qatnashish istagida bo'lgan talaba-yoshlar uchun seminar tashkil
+5
Kecha “Mirzo Ulugʻbek vorislari” respublika ko'rik tanlovida qatnashish istagida bo'lgan talaba-yoshlar uchun seminar tashkil etildi 14.02.2024 institutimizning 1-galereyasida Ilmiy bo'lim va oliygohimiz lideri S.Saydaxmedov tashabbusi bilan “Mirzo Ulugʻbek vorislari” respublika ko'rik tanlovida qatnashish istagida bo'lgan talaba-yoshlar uchun seminar tashkil etildi. Seminar davomida, mazkur tanlovga kerak bo'ladigan hujjatlarni yig'ish va ularni qay yo'sinda topshirish borasida batafsil ma'lumotlar berib o'tildi. Shuningdek yig'ilishga institutning Iqtidorli talabalar bilan ishlash bo'lim boshlig'i A.Homidov, IT Park Farg'ona filiali Startaplar bo'yicha bosh menejeri I.Boltaboyev, tanlovning 2022-yildagi gʻoliblari Fargʻona yoshlar akademiyasi lideri J.Abduvaliyev hamda oliygohimiz talabasi K.Nishonovlar talabalarga motivatsiya berish maqsadida taklif etildi. Yoshlar, o'zlarini qiziqtirgan barcha savollariga to'liq javob oldilar. Qoʻshimcha maʼlumot uchun @vorislar2024 +998907832331 @farpiyoshlar

2024 йил 13 февраль куни Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида Тошкент давлат юридик университети профессорлари Ниязова Насиба Журабековна ҳамда Гулямова Гулнора Якубовналар томонидан тайёрланган “Ўқитувчи-мураббийларнинг шаъни ва қадр-қиммати давлат ҳимоясида” мавзусидаги маъруза ташкил этилди. Маърузачилар томонидан мамлакатимизда ўқитувчи, устоз ва мураббийларга бўлган муносабат ва унинг ижобий натижалари тўғрисида маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Маърузада давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз интеллектуал салоҳияти ва турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган ана шу ислоҳотлар самараси йилдан-йилга ортиб бораётганлиги ҳамда мазкур ислоҳотлар негизида таълим тизимининг мазмуни ва сифатини янада ошириш, замонавий билим, юксак салоҳиятга эга бўлган, дунё меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масаласи турганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ҳурматли юртбошимизнинг – “Биз устозни отадай улуғ деб билган, доимо ардоқлаган маърифатпарвар халқнинг вакилларимиз. Мен ҳам ўқитувчи, муаллим деганда ўзим учун энг азиз ва ҳурматли бўлган, зиёли ва замонавий, самимий ва меҳрибон инсонларни тасаввур қиламан. Чунки ҳаммамизга ҳам шу муаллим сабоқ ва таълим бериб, меҳрибон ота-оналаримиз қаторида тарбиялаган” деган сўзларининг ўзи мамлакатимизда устозларга бўлган муносабат ва ҳурматнинг қанчалик юқори эканлигидан далолат бериб турганлиги кенг аудитория эътиборига ҳавола этилди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим мазмунига қўйилган талаблар қайта кўриб чиқилганлиги, унинг барча босқичлари ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш бўйича муҳим қадамлар ташланганлиги, шунингдек, узоқ йиллардан буён тўпланиб қолган муаммолар, айниқса, педагог кадрларнинг қўнимсизлиги, соҳада эркак ўқитувчилар сонининг кескин камайиб кетиши, мутахассисларнинг жамиятдаги нуфузи, қадри бирмунча пасайгани сингари масалалар юзага чиқиб қолганлиги, ана шу масалаларни ўз вақтида кўра олган Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир босқичда таълим сифатини, педагог ходимларнинг жамиятдаги обрусини ошириш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, меҳнатини рағбатлантириш бўйича аниқ ва тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, ана шу ислоҳот ва жараёнларнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланаётганлиги алоҳида таъкидланди. Маърузада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 1 февраль кунида тасдиқланган «Педагог мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 901-сон қонуни мазмун-моҳияти, ушбу Қонуннинг мақсади педагогик фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва педагогларнинг ҳуқуқий мақомини тўлиқ ифодалашни, унинг касбий фаолияти, ижтимоий-иқтисодий мавқеи, ижтимоий ҳимоя кафолатларини жорий этишни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди. Маъруза савол ва жавоблар асосида қизиқарли бўлиб ўтди, иштирокчилари маъруза бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда маъруза юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Маърузада олий таълим муассасалари раҳбарлари, факультет деканлари, ёш профессор-ўқитувчилар, докторантлар, тадқиқотчилар ва талабалар жамғарма мажлислар залидан, шунингдек, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари ZООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан маърузани тинглашди.

photo content
+8

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони асосида беш йўналиш ва юз мақсаддан иборат “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар, яъни халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси билан ҳамкорлик ишларини амалга ошириб келмоқда. 2024 йил мамлакатимизда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилиниши муносабати билан мамлакат ёшлари ўртасида илмга қизиққан ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 6 февраль куни Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ташаббуси билан: “Ёш олимлар Лигаси” лойиҳаси тақдимоти ташкил этилди. Ўзбекистон Файласуфлар Миллий жамияти раиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Назаров Қиём Нормирзаевич, “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Ахмедов Жавохир Жамолович, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий талим маркази директори Алимов Насимжон Ҳошимович, Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси жамоаси ҳамда ёш олимлар ва иқтидорли талабалар иштирок этишди. Назаров Қиём Нормирзаевич, Ахмедов Жавохир Жамолович ҳамда Алимов Насимжон Ҳошимовичлар маъруза қилишди ва тадбир иштирокчиларига ривожланган хорижий давлатларда таълим олиш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича таклиф ва тавсияларини айтиб ўтишди. Тадбирда “Ёш олимлар Лигаси” лойиҳаси тақдимоти иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

photo content
+5

photo content
+9